Координация рынка образовательных услуг и рынка труда как фактор трудоустройства молодежи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
207-221
23
20
Поделиться
Мирзакаримова, М., & Рахимова, У. (2017). Координация рынка образовательных услуг и рынка труда как фактор трудоустройства молодежи. Экономика и инновационные технологии, (1), 207–221. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9178
Муяссар Мирзакаримова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

доцент

Умида Рахимова, Ташкентский государственный технический университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется проблема трудоустройства молодых выпускников - специалистов профессиональных образовательных учреждений. Один из причин молодёжной безработицы является несоответствие рынка образовательных услуг на потребности рынка труда. Проблему молодёжной безработицы целесообразно решить комплексно, системным подходом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЁШЛАР БАНДЛИГИ ОМИЛИ СИФАТИДА

Муяссар Мирзакаримова,

ТТЕСИ доценти,

Умида Рахимова,

ТДТУ мустақил илмий изланувчиси

E-mail:

mmuyassar@rambler.ru

Аннотация:

Мақолада касб – ҳунар таълими муассасаларининг ёш

битирувчи-мутахассисларини ишга жойлаштириш муаммоси таҳлил қилинади.
Ёшлар ишсизлигининг сабабларидан бири таълим хизматлари бозорининг
меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ келмаслиги ҳисобланади. Ёшлар
ишсизлиги муаммосини комплекс, тизимли ёндошув нуқтаи назаридан ҳал
қилиш мақсадга мувофиқ.

Аннотация:

В статье анализируется проблема трудоустройства

молодых выпускников - специалистов профессиональных образовательных
учреждений. Один из причин молодёжной безработицы является
несоответствие рынка образовательных услуг на потребности рынка труда.
Проблему молодёжной безработицы целесообразно решить комплексно,
системным подходом.

Annotation:

Problem job placement young graduate specialist professional of

the educational institutions is analyzed in article. One of the reasons of the youth
unemployment is a discrepancy market educational services on need market labor.
The problem of the youth unemployment reasonable to solve complex, system
approaches.

Калит сўзлар:

бандлик, ишсизлик, ёшлар меҳнат бозори, таълим

хизматлари бозори, битирувчилар рақобатбардошлиги, ишга жойлаштириш.

Кириш

Ишга жойлаштириш, ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик

масала, чунки айнан ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилади.
Ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг
долзарб ва узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда инсон
салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан
фойдаланиш соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқдир. Меҳнат бозоридаги
ёшлар аҳволини баҳолаш зарурати ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва
бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич
шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади. Бугунги ёшлар кўп жиҳатдан
жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатади. Шу
билан бир қаторда, ёшлар ишга жойлашишда катта қийинчиликларга учраётган
ижтимоий ночор тоифалардан бири ҳисобланади.

Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурати Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сонли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

“1996 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
1997

йилда

иқтисодий

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг

устувор

йўналишлари тўғрисида”ги фармонида асослаб берилди. Бу ерда кадрлар
тайёрлаш тизимининг ривожланиши мамлакатда амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Мазкур фармон кадрлар тайёрлаш тизими ривожланиш даражасининг

мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва бозор ислоҳотлари
талабларига мувофиқ келмаслиги масалаларига эътибор қаратди. Тизимда
ўқитиш-касбий дастурларнинг кетма-кетлиги ва узлуксизлигининг мавжуд
эмаслиги, давр талабларига жавоб бермайдиган кадрлар тайёрлаш сифат
даражаси, таълим жараёнининг етарли бўлмаган моддий-техник ва ахборот
асоси, ўқув-тарбия жараёнининг юқори малакали илмий-педагогик кадрлар,
ўқув-услубий ва дидактик материаллар билан таъминланганлигининг паст
даражаси, таълим тизими, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро фойдали
интеграциянинг мавжуд эмаслиги каби муаммолар тўпланиб қолди.

Амалдаги таълим тизимида умумтаълим ва касбий дастурлар ўртасидаги

кетма-кетликнинг мавжуд эмаслиги натижасида базавий ва умумий ўрта таълим
битирувчиларида зарурий касбий йўналиш ва меҳнат фаолияти кўникмалари
шаклланмади. Ўсмирлар ва қизлар ўз лаёқатлари, хоҳишлари, ижодий ва
меҳнат қизиқишларига мос ҳаёт йўлини танлашда жиддий қийинчиликларга
учрадилар. Республикада касбий-техник таълим тизимида ишчи кадрлар
тайёрлашга катта маблағлар сарфланди. Бироқ бу харажатлар кўзланган
самарани бермади, кадрлар уларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олмаган ҳолда
тайёрланди, кўплаб касб-ҳунар ўқув юртлари ёшларни партада тутиб туриш
учун амал қилганди холос.

Касбий-техник ўқув юртларининг янги турдаги таълим муассасаларига

ўтиши кўп ҳолларда декларатив хусусиятга эга бўлди. Ҳақиқатда эса улардаги
ўқитиш эскирган моддий-техник асосда ва кучсиз ўқув-услубий таъминот,
тегишли қайта тайёрлашдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар орқали амалга
оширилди. Шу сабабли кўпинча касбий-техник ўқув юртларининг
битирувчилари узоқ вақт бевосита ишлаб чиқаришда, айниқса, амалий кўникма
ва малакани шакллантириш жараёнида ўқиб-ўрганишларига тўғри келди.

Бир бўғинли олий таълим меҳнат бозорининг эҳтиёжларини, ишлаб

чиқаришдаги таркибий ўзгаришларни ва ижобий халқаро тажрибани тўла
ҳисобга олмади. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишда таълим
муассасаларининг мустақиллиги етарли бўлмади, улар касб-ҳунар меҳнати
бозорининг ўзгариб бораётган шароитларига ёмон мослашди. Олий таълимнинг
илмий салоҳиятидан самарасиз фойдаланилди, етакчи олимлар, мутахассис-
амалиётчилар, маданият вакилларини ўқув-услубий жараёнга жалб қилишнинг
таъсирчан механизми ишлаб чиқилмади.

Кадрлар тайёрлаш жараёни ва илмий муассасалар ўртасида зарурий алоқа

мавжуд бўлмади, таълимда фан ютуқларидан фойдаланиш, ўрганиш ва
тарқатишни таъминлайдиган механизм яратилмади. Илмий тадқиқот
марказларининг етакчи олимлари амалда кадрлар тайёрлашда иштирок
этмадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев Фанлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

академиясининг академиклари билан учрашувда Биринчи Президентимиз
Ислом Каримов раҳнамолигида фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини
мустаҳкамлаш, таълим тизимини ривожлантириш, инновацион иқтисодиёт
тараққиётига

алоҳида

эътибор

қаратилганини

таъкидлади

ҳамда

академикларнинг

таълим

тизимидаги

иштирокини

ошириш

бўйича

вазифаларни белгилаб берди [2].

Бундан ташқари, кадрлар тайёрлаш ва ишлаб чиқариш ўртасида

таъсирчан алоқа йўқолди. Кадрлар буюртмачилари (ишлаб чиқариш) кадрлар
тайёрлаш даражаси ва кўламлари, йўналишларини шакллантириш жараёнидан
амалда узиб қўйилдилар, уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини баҳолашда
қатнашмадилар. Талабаларнинг ишлаб чиқаришдаги дипломолди ва ишлаб
чиқариш амалиётларини ўтказишда маълум қийинчиликлар кузатилди. Бу
асосан, кадрлар потенциал истеъмолчиларининг уларни тайёрлаш жараёнида
қатнашишни хоҳламасликлари билан боғлиқдир.

Корхоналарнинг кадрлар тайёрлашдаги ишлаб чиқариш салоҳияти, ишлаб

чиқариш

эҳтиёжларини

ҳисобга

олиб,

техника

ва

технологияни

ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга ошириш, олий таълим муассасалари
ва илмий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
ва технологик муаммоларини ҳал қилишга жалб қилиш, бевосита ишлаб
чиқаришдаги илғор технологиялар соҳасида педагогик кадрларнинг малакасини
мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда юқори малакали ишлаб чиқариш
кадрларини таълим жараёнига ва педагогик фаолиятга жалб қилиш каби
йўналишларда таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш йўналишларидан
фойдаланилмади. Шундай қилиб, республикада кадрлар тайёрлашнинг аҳволи
шахс, жамият, давлат, илм-фан, ишлаб чиқариш ва мавжуд кадрлар тайёрлаш
тизими ўртасида муҳим зиддиятлар мавжудлигидан далолат беради ҳамда
ёшлар бандлиги билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради.

Шу боис, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаси 2017-2021 йилларда

Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегиясининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди[3]. Ушбу
стратегияда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом
эттириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат
бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ, юқори малакали кадрлар
тайёрлаш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини
жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда
самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини
рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг
самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
институтлари

ҳузурида

ихтисослаштирилган

илмий-экспериментал

лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш
каби вазифалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Беглова Е.И. ёшлар ишсизлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва

оқибатларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган. Абраамова Е.М.,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Верхаповская Ю.Б. лар иш берувчиларнинг ишчи кучига қўяётган талаблари ва
олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлашнинг бугунги ҳолати
ҳамда ёшларнинг касбий қизиқишларини социологик сўровлар ўтказиш йўли
билан таҳлил қилганлар. Попова Т.Н. бандликдаги таркибий номутаносиблик-
ларнинг юзага келиш сабаблари ва уни бартараф этиш йўллари ҳақида
муаллифлик нуқтаи назарини ишлаб чиққан бўлса, Зерчанинова Т.Е нинг
ишларида таълим муассасалари томонидан меҳнат бозоридаги талабга мос
кадрлар тайёрлаш масалалари ўрганилган. Родионова Е.В. томонидан юқори
даражада индустрлашиш даврида ходимлар бошқарувига инновацион ёндашув
тамойиллари тадқиқ этилган.

Бироқ юқорида келтирилган муаллифларнинг ишларида таълим

хизматлари бозори ва меҳнат бозори ўртасидаги номувофиқликларнинг
сабаблари, намоён бўлишининг у ёки бу жиҳатлари етарли таҳлил қилинган
бўлсада, таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорининг мувофиқликда
ишлашини таъминлайдиган концептуал ёндашувлар ишлаб чиқилмаган.

Республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримов “Баркамол авлод

орзуси” асарида Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий моделини ишлаб
чиқдилар. Шу асосда ишлаб чиқилган кадрлар тайёрлаш миллий дастурини
амалга ошириш жараёнидаги муаммоларни таҳлил қилиш, республикада
узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ҳамда унинг мониторингини
таъминлаш масалалари Файзиев Р.Р., Карамян М.Х., Рахимов Б.Х., Рахимова
У.А. лар томонидан тадқиқ этилган, меҳнат бозорига кириб келаётган
ёшларнинг касбий қизиқишлари социологик сўровлар ёрдамида аниқланган ва
муҳим илмий-амалий хулосалар ишлаб чиқилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, иқтисодий ҳодиса ва

жараёнларга тизимли ёндашув, социологик сўров усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон олдида мустақилликнинг дастлабки йилларида (1991-

1992йй.) таълимни ривожлантиришнинг оқилона стратегиясини танлаб олиш
муаммоси турарди. Ўзбекистон танлаб олган оралиқ, мувозанатлашган
стратегия таълимнинг асосий муаммоларини ҳал қилишга ҳамда аввалги
таълим тизимининг нафақат сақлаб қолиниши, балки ижтимоий организм
сифатида модернизацияланишини ҳам кафолатлайдиган талаб ва эҳтиёжларни
қондиришга қаратилди.

Бу даврда “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилинди (1992 й.); давлат

таълим стандартлари киритилди; давр талабларига жавоб берадиган ўқув
дастурлари, режалари, дарсликлар, дидактик материаллар жорий этилди.
Узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида қайта ташкил қилиш ва янги
таълим муассасаларини яратиш амалга оширилди. Шуни ёдда тутиш керакки,
фақат касбий-техник таълимдагина, биринчи навбатда, қишлоқ жойлардаги
меҳнат бозорининг шаклланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда касбга
йўналтирилган мактаблар, касб-ҳунар лицейлари ва бизнес-мактаблар очилди.
Олий таълимда кадрлар тайёрлашни номарказлаштириш ва минтақалаштириш
ишлари олиб борилди, таълим муассасалари тармоғи кенгайтирилди,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

университет таълими ривожлантирилди. Янги билим соҳалари бўйича кадрлар
тайёрлаш бошланди, олий мактабни икки босқичли тизимга ўтказиш амалга
оширилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки босқичларида

таълимни ривожлантиришнинг оралиқ стратегияси, мувозанат ва динамизм
стратегияси ишлаб чиқилган эди. Шунга қарамай, ўтказилаётган ислоҳотлар
таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланишини республика ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши талабларига мувофиқлаштиришни таъминламади.
Кадрлар тайёрлаш тизимининг муҳим шарт-шароитлари қуйидагилар
ҳисобланди:

- республиканинг демократик-ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти

қуриш йўлидан илгарилаб бориши;

- мамлакат иқтисодиётида туб ислоҳотларнинг амалга оширилиши,

республика иқтисодиётини хомашё етиштиришга йўналтирилганликдан
рақобатбардош, тугалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказиш, мамлакат
экспорт салоҳиятини кенгайтириш;

- шахс ва таълим манфаатларининг давлат ижтимоий сиёсатидаги

устуворлигини таъминлаш;

- миллий ўзлигини англаш, ватанпарварлик, ўз ватанидан фахрланиш, бой

миллий маданий-тарихий урф-одат ва анъаналарга, халқнинг интеллектуал
меросига ҳурмат туйғусини кучайтириш;

- Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, республиканинг

жаҳондаги обрў-эътибори ва мавқеини мустаҳкамлаш[7] .

1996 йилга келиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида

мислсиз ўзгаришлар юз берди. Булар янги босқич – демократик ва бозор
ислоҳотларини чуқурлаштириш босқичининг асоси бўлиб қолди, таълим ва
кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласини кун тартибига
қўйиш имконини берди. Ўзбекистон ўз саноат ишлаб чиқаришини тўлиқ
тиклаган собиқ совет маконидаги ягона мамлакатдир. Ўтган йиллар давомида
Ўзбекистонда иқтисодий пасайиш тугатилди, 1996 йилга келиб эса ЯИМ ни
ўстириш ва барқарорлаштиришга эришилди. 1997 йилда унинг ўсиши 5,4% ни
ташкил қилди. Республикада саноатнинг негиз тармоқлари - нефть-газ,
машинасозлик, металлни қайта ишлаш ва бошқалар сақланиб қолди ҳамда
автомобилсозлик, олтин қазиб олиш, нефть-кимё каби янги тармоқлар
яратилди. Ўзбекистон энергия ва дон мустақиллигига эришди. Фаол
инвестиция сиёсати ҳисобига иқтисодиёт реал секторининг барқарор
ривожланиши

таъминланди.

Эндиликда

таълим,

маълумотлилик

ва

касбкорликка эгалик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигининг
мезонига айланди. Фақат тегишли ижтимоий ва иқтисодий асослар яратилган,
сиёсий эркинлик мавжуд бўлган шароитда кадрлар тайёрлаш тизимини
ривожлантиришнинг максимал стратегияси тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
мумкин бўлди[1].

Яқин истиқболда меҳнат бозоридаги вазиятга катта таъсир кўрсата

оладиган алоҳида ижтимоий гуруҳ бугунги кунда касб-ҳунар таълими олаётган
ёшлардир. Биринчи марта иш изловчи олий таълим муассасаларининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

битирувчилари – ёш мутахассислар маълумот ва мутахассисликка эга бўлмаган
ёшлар каби анъанавий равишда республика меҳнат бозорининг муаммоли
иштирокчиларидан ҳисобланадилар [9].

Ёшларнинг ижтимоий - касбий йўналиши ҳамда корхоналар,

ташкилотлар ва фирмаларнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжлари ўртасида
номутаносибликлар мавжудлиги мазкур гуруҳнинг асосий хусусияти
ҳисобланади [8]. Қатор вазиятлар меҳнат бозори эҳтиёжлари билан
мутахассислар тайёрлаш ҳажми ва йўналишларининг мувозанатлашмаганлиги
таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш муаммоларини
янада чуқурлаштириши мумкин.

Кузатишлар кўрсатишича, олий ўқув юртларининг битирувчилари

тайёргарлик даражаси ва олган билимлари бўйича ҳар доим ҳам иш
берувчиларнинг талабларига мос келавермайди. Бунда тақдим қилинаётган иш,
иш ҳақи ва меҳнат шароитларидан қониқмаган битирувчиларнинг ўзлари
олинган мутахассислиги бўйича ишга жойлашишга унчалик мойил
бўлмайдилар. Буларнинг ҳаммаси ёш мутахассислар меҳнатидан фойдаланиш
самарадорлиги паст бўлишига ва олий маълумотли мутахассисларнинг
“ортиқча ишлаб чиқарилиши” ҳамда уларни тайёрлашнинг қониқарсиз сифати
ҳақидаги масаланинг қўйилишига олиб келади.

Совет даврида ёшларни меҳнатга мослаштириш муаммолари умумий

бандлик тамойили бўйича қисқа ва узоқ муддатли тадбирларни амалга
оширишда комплекс ҳисобга олинди. Узоқ йиллар давомида давлат монопол
иш берувчи ҳисобланди. Ёшларнинг меҳнат бозорига чиқиш шартлари қаттий
тартибга солинди. Ёшлар бандлигини таъминлаш учун иш ўринларини бир
бутун бронирлаш ҳамда ўқув юртлари битирувчиларини турли корхона ва
ташкилотлар бўйича марказлашган тақсимлаш услуби қўлланилди. Иш
ўринларини бронирлаш ишлаб чиқаришга боришга қарор қилган мактаб ва
касбий – техник ўқув юртларининг битирувчилари учун амалга оширилди, олий
ўқув юртларининг битирувчилари эса вакансияларни ҳисобга олиб, мазкур
жойдаги мажбурий иш шароитларига қараб, бир неча йиллар давомида
тақсимланди. Корхоналарда ишчиларнинг сони ва касб-малака таркиби, шу
жумладан, ёши бўйича қатъий тартибланди. Ёш кадрларни ўқитиш ва
тайёрлашнинг кўп бўғинли тизими мамлакат меҳнат салоҳиятини такрор ишлаб
чиқариш ва ривожлантиришга хизмат қилди.

Касбий таълим муассасалари битирувчиларини давлат томонидан

тақсимлаш тизимининг тугатилиши ва 90-йиллардаги иқтисодий инқироз
меҳнат бозорида катта ўзгаришларга: ёш мутахассисларга бўлган талабнинг
камайиши ва улар касбий тайёргарлигига қўйилаётган талабларнинг
ўзгаришига, касбий таълим муассасалари ва тайёрланган мутахассислар
истеъмолчи-ташкилотлари ўртасидаги алоқаларнинг йўқотилишига олиб келди.
Натижада олий ўқув юртларининг битирувчилари ишга жойлашиш, иш жойини
мустақил излаш муаммосига дуч келдилар. Бунга уларнинг кўпчилиги, энг
аввало, олинган маълумоти сифатининг меҳнат бозори талабларига
номувофиқлиги туфайли тайёр бўлмадилар. Олий ўқув юртлари ва иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

берувчилар ўртасида қатор ҳолатларда ҳалигача тўлдирилмаётган тафовут
пайдо бўлди.

Биринчи Президентимиз И.А. Каримов: “Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам

ўта муҳим ҳисобланади: бу – педагоглар ва профессор-ўқитувчилар
таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу
борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий
қадриятларни шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни
яратиш зарур” [1], деб таъкидлаган эдилар. Бу эса ўз навбатида ўқитувчи-
тарбиячиларнинг юксак касбий ва шахсий фазилатлар эгаси бўлишини тақозо
этади.

Шу сабабли юксак тажриба ҳамда малакага эга бўлган ўқитувчилар

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор
қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги
“Олий таълим муасасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПФ-4732-сон фармони кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда
муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу фармонга мувофиқ, бугунги кунда барча олий
ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш
икки ойлик курсларида замонавий ўқитиш методлари асосида ўқитилмоқдалар.

Тезкор масалаларни ҳал қилишга ғамхўрлик қиладиган ҳозирги замон

корхоналари кўпинча ходимни бириктириб қўйиш, кадрлар таркибининг қабул
қилинувчанлиги ҳақида ғамхўрлик қилмайдилар [9]. Иш дақиқали фойда
олишнинг ноинсоний шаклларигача бориб етади. Ёш ходимларни фақат синов
муддатига кейинчалик ишдан бўшатиш ва эгаллаб турган лавозимига мос
эмаслиги тўғрисидаги баҳона билан танлаб олиш амалиёти бунга мисол бўлади.
Гарчи малакали кадрлар жиддий муаммосига ҳозирда республика
корхоналарининг 60% дан ортиқроғи муҳтожликни сезаётган бўлсаларда,
кўплаб корхоналарда малака ошириш тўғрисидаги масала қўйилмайди.

Бундан 10-15 йиллар аввал ҳам олий ўқув юртларининг (ОЎЮ)

битирувчилари ўқишни тугатгандан кейин ишга жойлашиш билан боғлиқ
муаммоларни ўзлари мустақил ҳал қилар эдилар. Меҳнат бозорининг
ноаниқлиги, вакансиялар тўғрисида тўлиқ маълумотнинг йўқлиги, айрим
мутахассисликлар

бўйича

битирувчиларнинг

ортиқчалиги,

ёш

мутахассисларнинг давлат бандлик хизматида ҳисобда туриши ёки ўз
имкониятидан фойдаланиб, иш билан таъминлаш муаммоларига дуч келар
эдилар; кўп ҳолларда эса улар мутахассислигига оид бўлмаган ишга
жойлашишга ва янгитдан қайта ўқишга мажбур бўлар эдилар. Бу эса уларнинг
шахсий маблағлари, давлат ва иш берувчи маблағларининг ҳам сарфланишига
олиб келади.

2011-2012 йиллардан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус таълимни
ривожлантириш маркази томонидан талабалар, профессор-ўқитувчилар, таълим
муассасаларининг раҳбарлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда
кадрларнинг истеъмолчилари орасида сўров ўтказиш йўли билан ижтимоий
мониторинг

ўтказилмоқда.

Ижтимоий

мониторинг

ўтказиш

учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

республиканинг 11 та ОЎЮ танлаб олинди. Улар орасида Андижон давлат
университети, Андижон Давлат тиббиёт институти, Андижон машинасозлик
институти, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат тиббиёт
институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Ўзбекистон Миллий
университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Қорақалпоғистон
Давлат университети, Нукус давлат университети, Ургенч давлат
университетлари мавжуд бўлиб, ҳар бир олий таълим муассасасидан 50 тадан
бакалавр ва магистратура респондент-талабалари, 15 тадан ўқитувчилар ва 10
тадан раҳбар ходимлар қатнашди.

“Келажакда олаётган мутахассислигингиз бўйича ишламоқчимисиз?”

деган саволга 79,4% талабалар “Ҳа” деб, 15,7% и “Бир қарорга келганим йўқ”
деб, 2,5% и “Ишламайман“, 2,3% и “Ишламасам керак”, 0,2% и “Ишламоқчи
эмасман” деб жавоб берган. Демак, ёшлар орасида ҳали рақобатбардошлиги
паст, мўрт, мустақил фикрга тўлиқ эга бўлмаганлар салмоғи юқори бўлмоқда
[12].

“Ўқув юртини тугатгандан кейин қайси йўллар билан иш топасиз?” деган

саволга битирувчи талабаларнинг берган жавобларидан кўриниб турибдики,
24,2% респондентлар бевосита иш берувчи корхонага мурожаат қилишларини
билдирганлар, яъни уларнинг ишга жойлашишларида муаммолар мавжуд эмас.
Респондентларнинг деярли ярми (40,6%и) давлат бандлик хизматига мурожаат
қилишлари ишга жойлашишда маълум қийинчиликларга учраётганликларини
кўрсатади. Иш излаш ҳақида эълон бериш (17%) ва иш берувчиларнинг ОАВ
даги эълонлари (15,5%) орқали ишга жойлашишнинг юқорилиги бу масалага
учинчи томонларнинг ёрдами ҳамда ижтимоий шериклик механизмларининг
аҳамияти ошиб бораётганлигидан далолат беради (1-жадвал).

1-жадвал

Ўқув юртини тугатгандан кейин қайси йўллар билан иш топасиз? (Бир –

иккита жавобни белгиланг)

Жавоб вариантлари

%

1

2

3

1.

Давлат бандлик хизмати (меҳнат биржаси) орқали

40,6

2.

Корхона, фирма, муассасага мурожаат қилиш орқали

24,2

3.

Иш излаш ҳақида эълон бериш йўли билан

17,0

4.

Дўстлар ва қариндошлар ёрдамида

16,3

5.

Иш берувчиларнинг ОАВ даги эълонлари орқали

15,5

6.

Интернет орқали

11,3

7.

Ўз ишингизни очасизми

11,0

8.

Ушбу ўқув юрти, ўқитувчилар, вакансиялар ярмаркаси ва ҳ.к.лар
орқали

10,7

9.

Ишга жойлаштириш бўйича тижорат агентлиги орқали

8,9

10.

Айни вақтда ишлаяпсиз ва ишингизни ўзгартирмоқчи эмасмисиз

4,2

Манба: Файзиев Р.Р., Карамян М.Х., Рахимов Б.Х., Рахимова У.А. Научные

основы мониторинга реализации системы непрерывного образования Республики
Узбекистан. –Т.: «Баркамол файз медиа», 2016. С.389.

Тажриба кўрсатишича, ҳатто барқарор иқтисодий вазиятлар ва меҳнат

бозори тўғрисидаги маълумотларнинг нисбатан қулайлиги шароитида ҳам катта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

миқдордаги битирувчилар ўқишдан ишлашга ўтишга маълум даражада тайёр
бўлмайдилар. Иқтисодий инқироз ва пасайиш даврларида юзага келадиган
юқори ижтимоий-иқтисодий ноаниқлик ва хатарлар шароитида олий ўқув
юртларининг битирувчилари учун биринчи иш жойини излаш ва топиш
муаммоси янада ўткирроқ бўлиб қолади.

Бозор муносабатлари ва рақобатнинг ривожланиб бориши билан

малакали ишчини умумтаълим ва ижтимоий тайёрлаш қиммати муқаррар
равишда ошиб боради. Шу сабабли охирги вақтда янада кўплаб ёшлар тўлиқ
маълумот олиш ишсизликдан ижтимоий кафолатлаш билан белгиланадиган
исталган ижтимоий мақомга ва юқори моддий аҳволга эришишнинг зарурий
шарти, деб ҳисоблайдилар (2-жадвал).

Респондентлар 30,4% ининг мутахассислиги бўйича ўз билим ва

иқтидорига ишончининг юқорилиги, деярли ярмининг (49,3%) эса шу
мутахассислик бўйича ўз устида ишлашни хоҳлаши ҳам бугунги кунда
ёшларнинг ўзи ҳам меҳнат бозорида талаб қилинган мутахассисликларга
аввалдан тайёрланишни хоҳлашларини кўрсатади. Атиги 20% атрофидаги
респондентлар бошқа мутахассисликларга ўтиш ёки кўп билим – малака талаб
қилинмайдиган ишларни танлаш хоҳишини билдирганликлари иқтисодиётда
рақобатбардошликка берилаётган эътибордан келиб чиқади.
Касбга ўқитиш меҳнат бозори инфратузилмасининг муҳим унсури бўлиб
қолмоқда, у сифат жиҳатдан мувозанатлашган меҳнатга бўлган талаб ва
таклифни қўллаб-қувватлайди, кўп жиҳатдан ёшлар бандлик сиёсатини амалга
ошириш бўйича самарали тадбирларни белгилайди [10].

2-жадвал

Агар эгаллаган мутахассислигингиз бўйича ишга жойлашишда

қийинчиликларга учрасангиз, нима қиласиз? (битта жавобни белгиланг)

Жавоб вариантлари

%

1

2

3

1. Шу мутахассислик бўйича тайёргарлик даражасини ошираман

49,3

2. Эгаллаган

мутахассислигим

бўйича

қийинчиликларга

дуч

келмаслигимга ишончим комил

30,4

3. Шу даражадаги бошқа касбий таълим бўйича қайта ўқитишдан ўтаман

6,1

4. Юқори талаб билан фойдаланилаётган ишчи касбларга эга бўламан

4,4

5. Шу

мутахассислик бўйича мени қаноатлантирадиган вариант

топилмагунча кутиб тураман

4,2

6. Қўшимча тайёргарликни талаб қилмайдиган, мутахассислик бўйича

бўлмаган исталган ишни топаман.

3,4

7.

Умуман, бу мутахассислик бўйича иш изламоқчи эмасман.

2,1

8. Бошқалар

0,1

Манба: Файзиев Р.Р., Карамян М.Х., Рахимов Б.Х., Рахимова У.А. Научные

основы мониторинга реализации системы непрерывного образования Республики
Узбекистан. –Т.:»Баркамол файз медиа», 2016. с.390.

Ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш муаммоси бугунги кунда

мураккаблашмоқда, бунда ҳақиқатда иккита мустақил бозорлар мавжуд
бўлади: таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори. Ҳозирги шароитда олий
таълимнинг ривожланиши жамиятнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжи билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

10

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

эмас, балки кишилар томонидан унга бўлган, кўп даражада касбга нисбатан
бўлмаган талаб билан белгиланади. “Олий ўқув юртлари – корхона” занжири
жуда жозибали бўлмоқда. Бугунги кунда фақат умумий маънода анъанага кўра
ва илмий иқтисодий мантиқидан ташқарида таълимга ижтимоий талаб ва
жамиятнинг ишчиларга талаби ҳақида гапириш мумкин. Шунга қарамай,
жамиятда олий таълим соҳасида яна бир талаб тури – жамият аъзолари
томонидан билдириладиган ижтимоий талаб мавжуд.

Республикада олий ўқув юртларининг маркетинг стратегияси кўп

жиҳатдан ота-оналар ва абитуриентлардан олинадиган сўровга қаратилиб, улар
мутахассислик ва ўқиш жойини танлаган ҳолда меҳнат бозоридаги вазиятга
эмас, балки ижтимоий стереотиплар, шу жумладан, олий таълимнинг нуфузини
кўзлашади.

Мазкур жараённинг хавфлилиги шунда кўринадики, меҳнат бозори ва

таълим хизматлари бозори номутаносиблигининг ошиб бориши улар
боғлиқлигини институционал мустаҳкамлашнинг амал қилмаслиги туфайли юз
бермоқда [11]. Олий ўқув юртлари оилаларнинг талабига қараб (улар
республика таълимини молиялаштиришнинг муҳим манбаи ҳисобланади),
меҳнат бозорига мутахассисларни 5-8 йилга кечикиб, тақдим қиладилар.
Бундан ташқари, эски ресурс асоси – аудиторлик ўқув жараёни остида
шаклланган моддий-техник таъминот, профессор-ўқитувчилар таркиби, кучсиз
таълим инфратузилмаси ва ҳ.к.лар – истеъмолчилар сонининг кескин ўсиши
шароитида таълим хизматлари сифатини ошириш имкониятини беради.

Битирувчилар сонининг кўпайиши ўз навбатида, муваффақиятли ишга

жойлашиш учун улар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради. Бозор
муносабатлари устунлик қилган ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитлар ўз-
ўзини муваффақиятли рўёбга чиқаришга интилаётган шахс олдига қатор
талабларни илгари сурмоқда: бугунги кунда у яхши ҳақ тўланадиган иш жойига
эга бўлиш; сўнгра уни ўзида сақлаш ва хизмат пиллапоялари бўйича юқори
кўтарилиш; ва ниҳоят, ҳар қандай касбий фаолият бўйича муваффақиятга
эришиш учун бошқалардан нимаси биландир устунроқ ёки кам бўлмаслиги,
яъни рақобатбардош бўлиши зарур.

Ёш мутахассисларнинг бандлиги муаммоси минтақа даражасида ҳам

жуда долзарб ҳисобланади. Бандлик марказларида ҳисобда турадиган касбий
таълим ўқув юртлари битирувчиларининг катта қисмини айнан хизмат
кўрсатиш, қурилиш, иқтисодиёт ва бошқарув, гуманитар фанлар, таълим ва
педагогика соҳалари учун мутахассислар ва касблар бўйича ишчилар ташкил
этади. Ишсиз битирувчилар орасида ярмидан кўпини мутахассислиги меҳнат
бозорида маълум кескинлик туғдирадиганлар ташкил этади. Шу сабабли кам
талаб

қилинган

ҳисобланадилар.

Бу

молиячилар,

ҳуқуқшунослар,

тижоратчилар, ижтимоий фан ўқитувчиларидир. Уларнинг таклифи талабдан
деярли 2 баравар ортиқ. Шу сабабли бугунги кунда техник, табиий фанлар
йўналишларига

қабуллар

сони

кўпайтирилиб,

ижтимоий-гуманитар

йўналишлар сони эса қисқартирилди (3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

11

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг таълим

йўналишлари бўйича қабул қилиш натижалари (ўқув йили бошига, минг

киши)

Иқтисодиёт
тармоқлари

2010/2011

2011/2012

2012/2013

2013/2014

2014/2015

1

2

3

4

5

6

Жами

406,1

442,4

455,9

500,2

562,2

Шу жумладан:

Саноат

59,8

81,0

81,3

95,7

120,6

Қурилиш

2,7

7,4

7,9

8,2

11,7

Қишлоқ хўжалиги

20,7

27,2

32,6

37,0

48,4

Транспорт

8,7

9,6

8,9

11,0

11,1

Алоқа

16,0

19,3

16,8

16,6

19,1

Иқтисодиёт

21,7

21,0

20,2

20,8

21,2

Ҳуқуқ

3,3

5,3

5,3

4,4

5,2

Соғлиқни сақлаш

26,9

30,1

28,4

31,7

36,4

Жисмоний тарбия ва
спорт

3,1

2,8

4,4

3,9

4,2

Маориф

240,1

232,6

244,0

264,2

279,0

Санъат

ва

кинематография

3,0

6,1

6,0

6,6

5,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида ҳисобланди. Ўзбекистонда таълим. – Т.:2015. 190-б.


Шундай қилиб, тажриба кўрсатишича, касб-ҳунар коллежлари

битирувчилари кўпчилигининг касбий танлови меҳнат бозори талабларига мос
келади (меҳнат бозорида талаб қилинган касбларга). Бироқ битирувчиларнинг
бир қисми касб танлашда турли-туман ҳолатлар билан (касбининг нуфузи ва
унга юқори ҳақ тўланиши), аммо кам даражада меҳнат бозорида унга бўлган
реал талаб билан бошқарилади. Ишчи кадрларнинг юқори талаб қилинганига
қарамасдан,

ишчи

касбларга

эга

бўлган

касб-ҳунар

коллежлари

битирувчиларининг сони қисқармоқда. Бу ҳам ёшларнинг айнан олий ёки ўрта
махсус касбий маълумот олишга ошиб бораётган интилиши билан белгиланади.
Шунга қарамасдан, ўқиши тугагандан кейин кўпчилик мутахассислиги бўйича
иш топа олмайди.

Кўпинча меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда

амал қиладиган касбий таълим тизимида тижорат секторининг пайдо бўлиши
ҳам ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасида касб-малака
номутаносиблигини кучайтиради. Ҳалол рақобат механизмига қурилган
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши вертикал ҳаракатланишини
таъминлайдиган асосий восита таълим ва профессионализм ҳисобланади. Бироқ
ҳозирги замон жамияти мақоми жиҳатдан уйғун эмаслиги билан тавсифланади:
фақат чорак қисм маълумотли кишилар нисбатан юқори даромад оладилар ва
шу билан бир вақтда шундай даромад оладиганларнинг чорак қисми олий
маълумотга эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

12

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бизнинг мамлакатимиз дунёда банд аҳоли сонида олий маълумотли

шахслар салмоғи бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. (32%). Фақат
АҚШ, Норвегия ва Нидерландияда бу кўрсаткич юқори; Япония, Канада,
Испания ва Буюкбританияда у Ўзбекистонга бир мунча яқин туради.
Германияда ушбу кўрсаткич 16% ни, Португалия ва Австрияда 8% ни ташкил
этади. Бироқ ҳар 10000 аҳолига тўғри келадиган олий маълумотлилар сони
кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон орқада қолмоқда (150 киши атрофида) [5].

Шунинг учун Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида олий ўқув юртларига қабул
квоталарини ошириш масаласи қўйилди.

Олий

ўқув

юртларидан

кейинги

мослаштириш

муаммолари

битирувчиларни касбга йўллаш, жумладан, малака ошириш ва мамлакатдан
чиқиб кетиш доирасидаги хулқ-атвор моделини амалга оширишга мажбур
қилади. Дипломли мутахассислар меҳнатига паст ҳақ тўланишига қарамай,
олий маълумоти тўғрисида дипломга эга бўлганларнинг кўпчилиги
мутахассислиги бўйича ишлашга уринмоқдалар, бунда улар учун иш жойининг
барқарорлиги муҳимдир.

Бугунги кунда олинадиган олий маълумот кўп даражада махсус эмас,

балки универсал ҳисобланади, унинг қадр – қиммати фақат олинган билимлари
йиғиндиси билангина эмас, балки салоҳияти билан ҳам белгиланиб, улар айнан
иқтисодиёт янги таркибида етарли рўёбга чиқади. Қисман бу жараёнлар жаҳон
трендлари билан мувофиқликда кетмоқда ҳамда транспрофессионаллар талаб
қилинганлигининг ўсишини кўрсатиб, самарали қайта ўқитиш лаёқати
уларнинг асосий сифати ҳисобланади. Аммо муҳим тафовутлар ҳам мавжуд.
Ривожланган иқтисодиётларда эгилувчан ва универсал ишчиларнинг
лавозимдаги кўтарилиши кўпроқ уларнинг касбкорлигига боғлиқ. Бугунги
кунда мамлакатимизда ҳам лавозимдаги кўтарилиш ривожланган
давлатлардаги каби энг аввало, мутахассиснинг иқтидорига, у етишиб чиққан
муҳит ва энг охирги ўринда “ижтимоий капитал” (алоқалар, танишувлар) ва иш
берувчининг хоҳишига боғлиқ.

Хулоса ва таклифлар

Таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорини мувофиқлаштириш

муаммоларини тадқиқ этиш жараёнида қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқилди:

1. Жаҳоннинг етакчи мамлакатлари иқтисодиёти узоқ даврдан буён

инновацион ривожланиш йўлидан бормоқда, бу тажрибани ўрганиш
Ўзбекистонда бандлик ва кадрлар тайёрлаш таркибидаги ўзгаришлар асосий
йўналишларини аниқлаш учун фойдали бўлади. Бунда республика
иқтисодиётининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак:

- у меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш даражаси бўйича ривожланган

мамлакатлардан анча ортда қолган;

- ишчи кучига бўлган талаб ва унинг меҳнат бозоридаги таклифи билан

мувозанатлашмаганлиги малакали кадрларнинг инновацион иқтисодиёт
фойдасига қайта тақсимланиши билан тавсифланади. Бошқача айтганда,
республика меҳнат бозорида иқтисодиёт эҳтиёжлари ва меҳнат ресурсларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

13

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мавжуд тақсимлаш тизими ўртасида жиддий номутаносибликлар вужудга
келди. Улар бутун иқтисодий тизим рақобатбардошлигини пасайтиради, ўз
навбатида, ишчи кучининг иш билан таъминланмай қолиши билан боғлиқ
бандлик муаммоларини кучайтиради. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон
олдида ривожланган мамлакатларга қараганда, бирмунча қийинроқ вазифа –
иқтисодиёт ривожланишида инновацион силжишларга олиб келадиган бандлик
ва кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш вазифаси турибди.

2.Касбий муассасалар битирувчиларининг бандлиги, ишга жойлашиши –

бу умумдавлат аҳамиятига эга масаладир. Ёшлар, шу жумладан, касбий таълим
муассасаларининг битирувчилари бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-
иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади. Бунда
ёшлар ишсизлиги, таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорининг
номувофиқлиги муаммоларини ҳал қилиш фақат комплекс, тизимли ёндашув
нуқтаи назаридангина мумкин бўлади.

Касбий таълим тизимининг ривожланиши, бир томондан, аҳоли, айниқса,

ёшлар маълумотига эҳтиёжларнинг мазмуни ва намоён бўлиш шаклларига
таяниши лозим. Бу тизимнинг ривожланиш суръатлари ва йўналишлари,
хўжалик комплекси, кадрлар муаммосини ҳал қилиш ва ишсизлик олдини олиш
бўйича бандлик хизматининг иш самарадорлиги, таълим эҳтиёжларини
билишга боғлиқдир.

Бошқа томондан, касбий таълим тизими корхона ва ташкилотларнинг

кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олмаслиги мумкин эмас. Охирги
йиллардаги иқтисодий ва ташкилий ўзгаришлар касбий ўқув юртлари ва
корхоналар ҳамда ёш мутахассисларни тайёрлаш масалаларида давлат ва
нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятидаги
ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Давлат меҳнат бозорини мақбуллаштириш
мақсадида кадрларни касбга тайёрлаш тизимида кечаётган жараёнларни
тартибга солиши зарур.

3. Мазкур муаммони ҳал қилишда давлат муҳим роль ўйнайди. Чунки

касбий таълимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш учун
макроиқтисодиёт нуқтаи назаридан бандликнинг прогноз кўрсаткичларини
аниқлаш зарур. Бозор шароитида мутахассисларга бўлган ижтимоий-иқтисодий
эҳтиёжни рўёбга чиқариш иқтисодиётнинг давлат сектори томонидан
мутахассислар тайёрлашга давлат буюртмаси шаклида, тижорат тузилмалари
томонидан касбий ўқув юртлари билан шартномалар шаклида таълим
хизматларига бўлган талаб орқали намоён бўлади.

4. Таълим хизматлари бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш

учун бугун ва истиқболда қандай мутахассисларни қанча миқдорда тайёрлаш
кераклигини, замонавий корхоналарда меҳнат фаолияти олиб бориш
лаёқатларига эга бўлиш учун улар қандай касбий билим ва кўникмаларга эга
бўлишлари кераклигини билиш лозим. Белгиланган муаммони ҳал қилиш
йўналишларидан бирини корхоналарнинг буюртмаси бўйича талабаларни
маълум мутахассисликда ўқитиш тизими тақдим қилади. Бу тизимнинг
самарадорлиги қуйидагиларда кўринади:

-

мутахассисларга бўлган эҳтиёжларда аниқ прогнозларни ишлаб чиқиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

14

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

корхоналарнинг бозор шароитида ишлаш тажрибасининг ошиб

бориши;

-

олий ўқув юртларида корхоналардан буюртмалар қабул қиладиган ва

уларнинг бажарилиши учун жавоб берадиган таркибий тузилмани
шакллантириш.

5.

Мамлакатнинг ўзгариб бораётган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-

маданий ва технологик ривожланиши таълим соҳаси, иш берувчи-ташкилотлар
ва ижроия ҳокимияти органлари ўзаро таъсирини ўрнатишга янгича ёндашувни
талаб қилмоқда. Бундай ўзаро таъсирнинг асосий мазмуни фан-техника
тараққиёти ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви ва диверсификациялашуви
шароитида мураккаб замонавий вазифаларни юқори касбий даражада ҳал қила
оладиган мутахассислар тайёрлашдир. Мамлакатимизда касбий таълим
муассасалари битирувчиларининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги билан
боғлиқ равишда олий таълим муассасалари ва иш берувчи – ташкилотлар
ўртасида ўзаро таъсирни ўрнатиш муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда.

6. Шуни таъкидлаш жоизки, республика ҳудудларида бизнес-тузилмалар,

давлат ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни жорий этиш
лозим бўлиб, у қуйидаги тадбирларни амалга оширишга ёрдам бериши мумкин:

1) минтақада ишчи кучига бўлган эҳтиёжни касб-малака жиҳатдан

прогнозлаш тизимини яратиш;

2) таълим сифати назорат тизимини яратиш, у минтақа меҳнат бозори

эҳтиёжларига қараб, таълим тизимини “ташкил қилиши” лозим;

3) аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурларининг етарли даражада

молиялаштирилишини таъминлаш;

4) минтақа маълумотлар базасида мавжуд бўш ишчи ўринлари тўғрисида

ишсизларни максимал даражада хабардор қилиш мақсадида меҳнат биржалари
ва аҳоли бандлик марказлари билан иш берувчиларнинг доимий алоқасини
таъминлаш.

7. Ёшлар бандлиги самарадорлигини ошириш учун иқтисодий

рағбатлардан, жумладан, ёшларни ишга жойлаштириш ва қабул қилиш, уларни
касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича хизматларини
тақдим қилишдан корхоналарнинг манфаатдорлигини оширадиган солиқ
имтиёзларидан ҳам фойдаланиш, ёшларни ишга қабул қилиш учун квоталар
ўрнатиб қўйиш лозим. Бошқача айтганда, бир неча йиллар ўтгандан кейин
иқтисодиёт

инновацион

тараққиёт

йўлига

ўтаётган

ривожланган

мамлакатлардан ортда қолмаслиги мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –

- Т., 1997, 19-б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг ЎзРес. ФА

академиклари билан учрашувида сўзлаган нутқи. 2016 йил 30 декабрь.
www.gazeta.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

15

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” ги ПФ-4947 – сонли фармони.

www.lex.uz

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий

таълим муасасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПФ-4732-сон фармони.

5.

Абраамова Е.М., Верхаповская Ю.Б. Работадатели и выпускники вузов

на рынке труда: взаимные ожидания// социологические исследования. -2006. -
№4. –с.1-22.

6.

Беглова Е.И. Безработица молодёжи: первоочередная проблема

современного рынка труда.// Экономические науки. -2010.№11, с.172-176.

7.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. – Т., 1997, 6-б.

8.

Попова Т.Н. Структурный дисбаланс системы занятости в регионе.//

Современная экономика: проблемы, тенденции, перспективы. 2011 №5.

9.

Родионова Е.В. Инновационный подход к управлению персоналом.//

Современная экономика: проблемы, тенденции, перспективы. 2011.№5.

10.

Зерчанинова Т.Е. Выпускники профессиональных образовательных

учреждений и рынок труда. URL:http://chinovmir.vapa.ru/modern/.

11.

Управление конкурентоспособности выпускников вуза в современных

условиях.//

http://www.kaus-groop.ru/

. Knowledge//300-articles//materials.

12.

Файзиев Р.Р., Карамян М.Х., Рахимов Б.Х., Рахимова У.А. Научные

основы мониторинга реализации системы непрерывного образования
Республики Узбекистан. –Т.:»Баркамол файз медиа», 2016. с.389.

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида ҳисобланди. Ўзбекистонда таълим. – Т.:2015. 190-б.


Библиографические ссылки

Каримов И. Баркамол авлод - Узбекистон тараккиётининг пойдевори. --Т., 1997, 19-6.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёвнинг УзРес. ФА академиклари билан учрашувида сузлаган нутки. 2016 йил 30 декабрь. www.gazeta.uz

Узбекистон Рсспубликаси Президентининг “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида” ги ПФ-4947 - сонли фармони. www.lex.uz.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муасасаларининг рахбар ва педагог кадрларини кайта тайерлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” ги ПФ-4732-сон фармони.

Абраамова Е.М., Верхаповская Ю.Б. Работадатели и выпускники вузов на рынке труда: взаимные ожидания// социологические исследования. -2006. -№4.-с. 1-22.

Беглова Е.И. Безработица молодёжи: первоочередная проблема современного рынка труда.// Экономические науки. -2010.№11, с. 172-176.

Кадрлар тайерлаш миллий дастури. - Т., 1997, 6-6.

Попова Т.Н. Структурный дисбаланс системы занятости в регионе.// Современная экономика: проблемы, тенденции, перспективы. 2011 №5.

Родионова Е.В. Инновационный подход к управлению персоналом.// Современная экономика: проблемы, тенденции, перспективы. 2011.№5.

Зерчанинова Т.Е. Выпускники профессиональных образовательных учреждений и рынок труда. URL:http://chinovmir.vapa.ru/modem/.

Управление конкурентоспособности выпускников вуза в современных условиях.// http://www.kaus-groop.ru/. Knowledge//300-articles//materials.

Файзиев Р.Р., Карамян М.Х., Рахимов Б.Х., Рахимова У.А. Научные основы мониторинга реализации системы непрерывного образования Республики Узбекистан. -Т.:»Баркамол файз медиа», 2016. с.389.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари асосида хисобланди. Узбскистонда таълим. - Т.:2015. 190-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов