Проблемы предпринимательской сферы и ее развития в республике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
268-276
11
1
Поделиться
Саидова, М. (2017). Проблемы предпринимательской сферы и ее развития в республике. Экономика и инновационные технологии, (1), 268–276. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9184
Мархабо Саидова, Ташкентский Финансовый Институт

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведено роль и современное положение развития бизнеса в экономике Узбекистана. А также анализированы результаты статистического анализа показателей бизнеса, в том числе даются рекомендации и предложения по развитию бизнеса.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

РЕСПУБЛИКАДА БИЗНЕС СОҲАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

Саидова Марҳабо Хабибулло қизи,

ТМИ ассистенти

E-mail:

marhabo.uzb@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида бизнес

тараққиётининг роли ва ҳозирги ҳолати, бизнесни ривожлантиришнинг шарт-
шароитлари ва хусусиятлари келтирилган. Шунингдек, унда бизнес соҳасини
ривожлантиришнинг мавжуд кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган
ҳамда бизнесни янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар берилган.

Аннотация:

В статье приведено роль и современное положение развития

бизнеса в экономике Узбекистана. А также анализированы результаты
статистического анализа показателей бизнеса, в том числе даются
рекомендации и предложения по развитию бизнеса.

Annotation:

The article presents the role and the current situation of business

development in the economy of Uzbekistan. Also, the results of statistical analysis of
business indicators are analyzed, including recommendations and proposals for
business development.

Калит сўзлар:

бизнес, бизнес салмоғи, хусусийлаштириш, мулкчилик

шакллари, ягона давлат реестри, аҳоли бандлиги, турмуш фаровонлиги
даражаси, статистик таҳлил.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида бизнес соҳасининг ривожига мамлакат ўз

суверенитетига эга бўлган ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек
модели”ни ишлаб чиққан вақтдан бошлаб алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Боиси ушбу соҳани ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратилади,
маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобатбардошлик ошади,
камбағаллик даражаси пасайиши ҳисобига аҳолининг ўртача даромадли
қатлами кўпаяди ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга
эришилади.

Бизнес ҳар қандай шароитга тез мослашувчан ва ўзгарувчан

тенденцияларга жавоб бера оладиган, инновация ва новацияларни яратилишига
ҳамда амалда қўлланилишига олиб келадиган, иқтисодиётда ўз ўрнига эга
бўлган соҳа ҳисобланади. Барча ривожланган давлатлар тажрибасидан бизнес
соҳасининг нечоғлик муҳим тармоқ эканлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан, Америка иқтисодиёти ривожида Вандербилт, Э.Карнеги, Рокфеллер,
Ж.П.Морган ва Г.Форд магнатларининг бизнесни нолдан бошлаб, ақл бовар
қилмас даражада ривожланиб кетишига эришиш орқали бутун инсоният
тарихига фойда келтирганлиги маълум. Бундан келиб чиқиб айта оламизки,
маблағ етарли бўлмасада, бизнес режа ва бизнес ғоя орқали молиялаштириш
манбаларини топиб, шерикчилик асосида, бошланишида кичик бизнес субъекти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бўлиб, кейинчалик йирик бизнесга айланиб, биринчи навбатда ўз оиласига,
ватанига, бутун халққа фойдаси тегадиган тадбиркор бўлиши мумкин.

Юртимизда бизнес ривожланишини янги босқичига ўтиш, тадбиркорлик

субъектларига янада яхши шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамиз
Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан қабул қилинган кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик ривожига оид барча қонун ва қонун ости ҳужжатлари,
ташаббус ва таклифларининг давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёев хусусий мулк ва тадбиркорликни янада
ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашга аҳамият
қаратиб, ўз маърузаларида “Ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги
имкониятини ўрганиш, молиялаштиришни кенгайтириш билан боғлиқ
муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларни ишонтириш ва уларга амалий ёрдам
бериш керак. Тадбиркорларнинг кўпчилиги ҳақиқий фуқаролик позициясида
туриб, етим болалар ва ночор оилаларга, маҳаллалар ва ижтимоий соҳа
муассасаларига беғараз ёрдам бермоқда” дея таъкидлаган[1].

Бизнес соҳаси аҳолининг барча қатлами шуғулланиши мумкин бўлган

соҳадир, айниқса, у хотин-қизларни ўзларига муносиб меҳнат билан
бандлигини таъминлашда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Аёллар учун доимий
иш жойлари яратиш борасида, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик,
жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган миллийлик ҳамда замонавийлик
унсурларини ўзида акс эттирган мато ва либосларни яратишни ривожлантириш
лозим.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-

қувватлаш, имкониятлар бериш борасидаги давлатимизнинг оқилона иқтисодий
сиёсати туфайли мамлакатимизда қулай макроиқтисодий муҳит яратилиб
келинмоқда. Хусусан, хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш
борасидаги қонунчилик мустаҳкамланди, “Онлине” тарзида рўйхатдан ўтиш,
ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, айрим фаолият турлари бўйича лицензия
ва рухсатномаларни олиш жараёнлари соддалаштирилди, давлатнинг бизнес
фаолиятига аралашуви чекланди, тадбиркорларни режадан ташқари текшириш
ҳолатларига чек қўйилди, тадбиркорлик субъектлари топширадиган
ҳисоботларнинг барча шакллари ва муддатлари кескин қисқартирилди, солиқ
ставкалари унификация қилинди, талаб юқори бўлган моддий техник
ресурслардан кенг фойдаланишга имкон берадиган барқарор бозор механизми
шаклланди. Натижада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари
сони кўпаймоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бизнеснинг жамият ижтимоий тизимида тутган ўрни таҳлил қилинар экан,

бу борада олимларнинг ўз қарашлари албатта муҳимдир. Р.Кантильон, М.Вебер,
В.Зомбард, Й.Шумпетерларнинг изланишларида тадбиркор “бизнес-лидер”,
ишлаб чиқаришнинг ташкилотчиси, деб эътироф этилган. Ж.Сэй томонидан
ишлаб чиқилган назарияга асосан, тадбиркорга илк маротаба менежер сифатида
қараш шаклланган. Ф.Хайек тадбиркорлар ўртасидаги қаттиқ рақобат курашига
алоҳида эътиборни қаратиб, тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида ажратиб
турувчи белгиси сифатида-даромад олиш мақсадида янги имкониятларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қидиришга интилишни ажратиб кўрсатади. Шунингдек, Р.Финчман ишларида
асосий эътибор касбни эгаллаш жараёнида, яъни талабаларни касбга тайёрлаш
давомида касбий талаблар, ахлоқий нормалар, қадриятларни англашга
қаратилади. Касбий сифатларнинг шаклланиш жараёни талабага касбий ўз-ўзини
бошқариш имконини берувчи касбий тараққиётни таъминлайди.

К.Мак-Говен ва Л.Хартлар асосий урғуни ўз таркибига касбий ролларни

амалга ошириш ва янги қадриятларни, установкаларни ва касбий сифатлар
таркибини ривожланиши учун талаб этиладиган махсус билим ва кўникмаларни
ўзлаштиришни қамраб олувчи ижтимоий ўрганиш жараёнига қаратадилар.

Шарқ мамлакатларидан, Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд, Юсуф Хос

Ҳожиб, Амир Темур ва бошқа бир қатор олимларнинг фикр мулоҳазалари ҳам
баён этилган.

Шунингдек, ҳозирги ўзбек олимларидан и.ф.д. А.Абдуллаев, и.ф.д.

А.Сотволдиев, и.ф.н. И. Ўринбоев, и.ф.н. С. Абдуллаев, и.ф.д. А. Қодиров,
и.ф.н. М. Тешабоев, Ҳ. Айбишев, С.Ғуломов, М.Болтабаев, Б.Ғойибназаровлар
ўзларининг илмий изланишлари билан тадбиркорликни ривожлантиришга ўз
ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани батафсил ёритишда Ўзбекистон Республикасининг бизнесга

алоқадор қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, иқтисодий,
ижтимоий, сиёсий соҳалардаги таниқли олимларнинг илмий асарлари, уларнинг
мазмун, моҳияти ўрганилиб, бизнес соҳасини ривожлантиришнинг мавжуд
кўрсаткичлари статистик таҳлил этилди.

Таҳлил ва натижалар

Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичидаги ғоят муҳим вазифа, аввало,

ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва улар
негизида вужудга келаётган тадбиркорлик тузилмаларини аниқ мақсад билан
қўллаб-қувватлаш орқали мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборат.
Жамиятимиз учун янги бўлган мана шу ижтимоий тур унинг фаолият соҳалари
шаклларини ўрганишнинг назарий эҳтиёжларигина эмас, балки амалий
заруратни ҳам шарт қилиб қўймоқда.

Ҳозирги кунда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим

вазифаси - ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уни ҳал
этишнинг асосий йўли эса, ишловчининг меҳнат натижаларига қизиқишини
оширишдир. Бозор муносабатлари меҳнат бозорида бизнесни юритиш, ўз иш
ўрнида турли муаммоларни ҳал этиш қобилиятига эга ходимларга талабнинг
ортишига олиб келмоқда.

Бозор муносабатлари чуқурлашуви, истеъмолчилар талабларига мос

келувчи товар ва хизматларни ишлаб чиқариш доираси кенгайиши, аҳолининг
иш билан бандлигининг ошиши бизнес ривожига боғлиқдир.

Аввал айтиб ўтганимиздек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш,

қўллаб-қувватлаш,

имкониятлар

бериш

борасидаги

давлатимизнинг оқилона иқтисодий сиёсати туфайли мамлакатимизда қулай


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

макроиқтисодий муҳит яратилиб келинмоқда. Натижада, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари сони кўпаймоқда.

Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2016

йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони фермер ва
деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 278,5 мингтага етди, шундан
фаолият юритаётганлар сони 257,8 мингтани ташкил қилди.

2015 йилда 27,9 мингта янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган

бўлса, шундан кичик бизнес субъектлари 26,9 мингтани ташкил этган. Янги
ташкил топган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида
республика бўйича жами корхона ва ташкилотларнинг 25,5 фоизи, Тошкент
вилоятида 9,9 фоизи, Фарғона вилоятида 8,4 фоизи ва Самарқанд вилоятида 7,6
фоизига тўғри келади. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича янги рўйхатга олинган
корхона ва ташкилотларнинг 29,3 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 23,7
фоизи саноат ва 10,8 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади [2].

Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар

мулкчилик шакллари

2015, 2016 йилларнинг 1 январь ҳолати

умумий сонига нисбатан фоиз ҳисоби

бўйича қуйидагича тақсимланади:

Давлат мулки

Хусусий корхоналар мулки

Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар мулки

Бошқа мулкчилик шакллари

50,7

14,4

1,8

33,1

2015

й.

2016

й.

30,4

53,8

14,0

1,8

1-расм. Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар

мулкчилик

шакллари тақсимоти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

1-расмдаги маьлумотлардан 2016 йилда рўйхатга олинган корхона ва

ташкилотлар умумий сонининг 86,0 фоизини нодавлат мулки шаклидаги
корхона ва ташкилотлар, шундан 30,4 фоизини хусусий корхоналар, 1,8
фоизини хориж сармояси иштирокидаги корхоналар, 53,8 фоизини бошқа
мулкчилик шаклларидаги корхоналар ташкил этишини кўришимиз мумкин.

Кичик тадбиркорликнинг хусусий секторида иш билан банд бўлганлар

сони 9376,4 минг кишини ёки жами соҳада банд бўлганларнинг 92,1 фоизини
ташкил қилди [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини

ошириш бўйича хусусийлаштириш ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йил давомида 848
та корхона ва объектлар хусусийлаштирилди.

Жумладан,

Тошкент

вилоятида

128

та,

Наманган

вилоятида

108 та, Фарғона вилоятида 100 та, Андижон вилоятида 82 та, Қашқадарё
вилоятида 54 та, Жиззах вилоятида 53 та ва Сурхондарё вилоятида
52 та объект хусусийлаштирилди.

Хусусийлаштирилган давлат мулки таркибида асосий улуш маҳаллий

ҳокимиятларга тўғри келади ва у 478 та объектни ташкил этади.

2015 йилда ЯИМ ва иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ҳамда аҳоли

бандлиги бўйича давлат ва нодавлат секторларининг нисбати умумий ҳажмга
нисбатан фоиз ҳисобида қуйидагича ифодаланади:

Давлат сектори

Нодавлат сектори

93,5

6,5

17,1

82,9

94,0

6,0

99,9

0,1

99,9

0,1

13,4

86,6

17,8

82,2

67,8

32,2

Транспорт

97,8

2,2

13,5

86,5

100%

0%

Ялпи ички маҳсулот

Саноат маҳсулоти

Чакана савдо

айланмаси

Ташқи савдо

айланмаси

Пуллик хизмат

кўрсатиш

Иқтисодиётда

банд бўлганлар

Қурилиш ишлари

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти

Алоқа

2-расм. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида давлат ва нодавлат

секторларининг нисбати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар

томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун
қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар натижасида 2015
йилда 26,9 мингта янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш имконини
берди.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар,

хизматлар) ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши умумий ҳажмга нисбатан
фоиз ҳисобида қуйидагича ифодаланади:

2014

й. январь- декабрь

2015

й. январь- декабрь

34,8

38,9

98,3 98,4

34,8 36,3

69,2

67,2

86,3 87,1

48,6 50,8

0

20

40

60

80

100

Пуллик

хизматлар

Савдо

Қурилиш

Қишлоқ

хўжалиги

Асосий

капиталга

киритилган

инвестициялар

Саноат

3-расм. Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Юқоридаги график маьлумотларидан кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
2014 йилда 36314,9 млрд.сўм бўлиб, 98,3 % ни ташкил этган ҳамда 2015 йилда
0,1 %га кўпайган, шунингдек, қурилиш ишлари ҳажми эса ўтган йилда 13944,9
млрд. сўм бўлиб, 69,2 %ни ташкил этган, аммо 2015 йилда у камайиш
тенденциясига эга бўлиб, бу кўрсаткич 2 %га пасайган. Бошқа иқтисодиёт
тармоқларида эса фақат ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмида кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ўсиб бораётганлиги тасвирланган.

2015 йил мобайнида давлат активларини сотишдан тушган пул маблағлари

103,2 млрд. сўмни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида давлат активларини
сотишдан тушган пул маблағларининг 61,0 фоизи Тошкент шаҳрига, 11,6 фоизи
Тошкент, 4,9 фоизи Фарғона, 4,4 фоизи Наманган, 4,0 фоизи Хоразм
вилоятлари ва 3,5 фоизи Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади [3].

2015 йилда йирик корхоналар чакана савдо товар айланмаси 9185,7 млрд.

сўмни ташкил қилди ёки 2014 йилга нисбатан 9,0 фоизга ортди. Чакана савдо
товар айланмаси таркибида йирик корхоналар улуши 12,9 фоизни ташкил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қилди.

2015 йил мобайнида хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик

шакллари бўйича чакана товар айланмаси таркиби қуйидагича ифодаланади

[4]:

1-жадвал

2015 йилда хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шакллари

бўйича чакана товар айланмаси таркиби

Мулкчилик

шакллари

Млрд.сўм

2014 йилга

нисбатан фоиз

ҳисобида

Умумий ҳажмга

нисбатан фоиз ҳисобида

1

2

3

4

Жами

71025,6

115,1

100,0

давлат мулки

95,4

0,115

0,1

нодавлат мулки

70930,2

114,9

99,9

шундан:

фуқароларнинг
хусусий мулки

51949,0

84,0

73,1

Жадвал маьлумотлари 2015 йилда чакана савдо товар айланмаси 71025,6

млрд. сўмни ёки 2014 йилга нисбатан 115,1 фоизни ташкил қилганини акс
эттирган. Бунда

давлат мулки 95,4

млрд. сўмни ёки 2014 йилнинг тегишли

даврига нисбатан 95,4 фоизни,

нодавлат мулки 70930,2

млрд. сўм ёки 2014

йилнинг тегишли даврига нисбатан

114,9

фоизни ташкил этган.

Бизнес субъектларининг чакана савдо товар айланмаси 16,0 фоизга

кўпайиб, 61839,9 млрд. сўмни, чакана савдо товар айланмаси умумий
ҳажмидаги улуши эса 87,1 фоизни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик субъектлари товар айланмаси умумий ҳажмида

уюшмаган савдо товар айланмаси 10843,6 млрд. сўмни ташкил қилди ёки ўтган
йилга нисбатан 9,8 фоизга ошди. Жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмида
ушбу сектор улуши 15,3 фоизни ташкил қилган.

2015 йил мобайнида чакана савдо товар айланмаси таркиби қуйидагича

ифодаланади [4]:

2-жадвал

2015 йилда чакана савдо товар айланмаси таркиби

Мулкчилик шакллари

Млрд. сўм

2014 йилга нисбатан

фоиз ҳисобида

Умумий ҳажмга

нисбатан фоиз ҳисобида

1

2

3

4

Жами

71025,6

115,1

100,0

йирик корхоналар

9185,7

109,0

12,9

кичик тадбиркорлик

61839,9

116,0

87,1

шундан уюшмаган савдо
товар айланмаси

10843,6

109,8

15,3


Аҳолига

пуллик

хизматлар

кўрсатишнинг

асосий

қисми

корхона ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиб, 15342,7 млрд. сўмни
ташкил қилди (умумий ҳажмнинг 56,1 фоизи) ва 7,9 фоизга кўпайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига кўрсатилган пуллик

хизматлар ҳажми 14,9 фоизга ўсиб, 12003,5 млрд. сўмни, пуллик хизматлар
умумий ҳажмидаги улуши эса 43,9 фоизни ташкил этган.

Аҳоли

жон

бошига

кўрсатилган

пуллик

хизматлар

ҳажми

873,7 минг сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 8,9 фоизга ортган.

Аҳолига кўрсатилган умумий пуллик хизматлар ҳажмида нодавлат сектори

улуши 86,5 фоизни ташкил этишини кўришимиз мумкин.

Айни вақтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни

ривожлантиришнинг энг муҳим омили, жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий
барқарорлигининг кафолатини таъминловчи кучларидан бири сифатида намоён
бўлмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Давлатимизнинг иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,

мамлакатни модернизациялаш, минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини
комплекс ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини
ошириш сиёсати амалга оширилаётган бугунги кунда республикамизда кичик
бизнесни тизим сифатида шаклланиши ва ривожланиши босқичлари, ундаги
мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, республикамиз ва
минтақаларда кичик бизнес ривожланишининг устувор йўналишларини
моделлаштириш, статистик прогнозлаш усуллари ёрдамида илмий асосланган
тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири бўлиб
қолмоқда.

Ўзбекистонда бугунги кунда бизнес ва тадбиркорликнинг инновацион

тури бўлган ахборот-коммуникациялар бозори, тадбиркорлик фаолиятини
автоматлаштириш, автоматлаштиришнинг шаклланиш ва ривожланиш
тенденцияларини моделлаштиришнинг назарий-услубий ва амалий масалалари
ишлаб чиқилмоқда.

Кичик корхоналарнинг фаолиятини янада эркинлаштириш, кенгайтириш

учун қуйидаги таклифларни билдиришимиз мумкин: жисмоний шахслар
мавжуд бизнес ғоя ва бизнес режаларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватловчи жамғармаларга намойиш этиш орқали,
молиялаштириш манбаларига эга бўлиш, бу ўринда бизнес режаларнинг сир
сақланиши ва оммага ошкора этмаслик тамойилига асосланиш керак; ишчи-
ходимлар учун қизиқиш доирасидаги, қобилияти, истеъдодига мувофиқ иш
ўринларига йўналтириш, бу орқали меҳнат унумдорлиги ошишига эришиш
мумкин; ташкил этилган имкониятлар ва қулайликларни янги ташкил топган
кичик бизнес корхоналари ва тадбиркорларга етказишни оммалаштириш учун
жоиз бўлса, ҳар ўнта корхона учун тегишли органлардан биттадан шахс ҳар
ойда янги маьлумотларни етказиш ва тушунтириш учун корхонага бориши
лозим.

Миллий банк ҳузуридаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларининг

экспортини

қўллаб-қувватлаш

жамғармаси,

“Ўзтадбиркорэкспорт” ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятлари каби
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватловчи
юридик институтларни кўпайтирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мухтасар қилиб айтганда, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари

фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатларда
ўсишига асос бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг турмуш
фаровонлиги даражасини юксалтиришда муҳим соҳа бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. 16.01.2017. 10-б.

2. Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. Тошкент

26.04.2016 . 7-б.

3. Uzreport.uz. “More than 207 thousand small business entities operate in

Uzbekistan”.18.01.2016

4. Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. Статистик тўплам. Тошкент

04.11.2015. 28-30 бетлар.

5. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2014.

6. Самадов А.Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. - Т.:

Молия-иқтисод, 2009.

7.

Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. - Т.:

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2011.

8.

Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учебное

пособие. – М.: Финансы и статистика, 2010.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 16.01.2017. 10-6.

Узбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. Тошкент 26.04.2016.7-6.

Uzreport.uz. “More than 207 thousand small business entities operate in Uzbekistan”. 18.01.2016

Узбекистонда кичик тадбиркорлик. Статистик туплам. Тошкент 04.11.2015. 28-30 бетлар.

Ходиев Б.Ю., Крсимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. - Т.: ТДИУ, 2014.

Самадов А.Н., Останакулова Т.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. - Т.: Молия-иктисод, 2009.

Косимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. - Т.: Узбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2011.

Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учебное пособие. - М.: Финансы и статистика, 2010.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов