“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
284
3/2021
(№
00053)
ЎЗБЕКИСТОНДА БИЗНЕС СОҲАСИНИ БАРҚАРОР
РИВОЖЛАНТИРИШ
Саидова Марҳабо Ҳабибулло қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти
E-mail:
Аннотация:
Мақолада республикада бизнес
ривожланиш
ҳолати таҳлил қилинган
ва пандемия шароитларини ҳисобга олиб, бизнес ривожининг уч хил базавий, ижобий ва
салбий нуқтаи назарлардан иборат бўлган сценарийлари келтирилган. Шунингдек, бизнес
ривожланиши кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган ва келгуси даврлар учун
прогнозлаштирилган.
Калит сўзлар:
бизнес, сценарийлар, Ўйинлар назарияси, Табиат билан ўйин,
пандемия, таъсир этувчи омиллар, натижавий омил,
прогнозлаш.
Abstract:
The article analyzes business development indicators in the country and presents
three scenarios of business development, consisting of basic, positive and negative perspectives,
taking into account the conditions of the pandemic. As well as, business development indicators
were also statistically analyzed and forecasted for future periods.
Keywords
:
business, scenarios, game theory, play with nature, pandemic, influencing
factors, outcome factor, forecasting.
Аннотация:
В статье проанализировано состояние развития бизнеса в стране и
представлены три сценария развития бизнеса, состоящие из трех основных,
положительных и отрицательных перспектив, с учетом условий пандемии. Показатели
развития бизнеса также были статистически проанализированы и составлены прогнозы
на будущие периоды.
Ключевые слова:
бизнес, сценарии, теория игр, игра с природой, пандемия,
влияющие факторы, фактор исхода, прогнозирование.
Кириш
Бугунги кунда
ривожланаётган мамлакатларда бизнеснинг 90 % қисмини кичик
ва ўрта бизнес корхоналари ташкил этади ва улар қарийб 50 % дан ортиқ иш
ўринларини яратилиши ва иқтисодий ривожланишга олиб келмоқда. Расман
ташкил
этилган кичик бизнес корхоналари мамлакат ЯИМ нинг 40 % игача ўз ҳиссасини
қўшади. Норасмий бизнес корхоналарида бу кўрсаткичлар анча юқори. Жаҳон
банкининг ҳисоб
-
китобларига кўра, 2030
-
йилга қадар ўсиб бораётган ишчи кучини
бандлигини таъминлаш учун 600 миллион иш ўрни керак бўлади
1
.
Бу эса ўз навбатида
ҳар бир мамлакатда бизнес ривожини устувор вазифага айлантиришни тақазо этади.
Иқтисодиётнинг муҳим бўғинларидан бирига айланиб бораётган бизнес
ривожланиш жараёнларини статистик таҳлилини амалга оширишда, унинг таркибига
кирувчи фаолият турларини соҳалар, худудлар бўйича кўриб чиқиш лозим ва бизнес
секторининг ривожланиш жараёни моделини ишлаб чиқиш, ривожланмаган
жихатларини ривожлантириш, унга таъсир этувчи омилларини қандай қилиб
ривожлантириш лозим деган саволларга жавоб қидириш, келгусидаги кутилаётган
иқтисодий натижаларини аниқлаш ушбу мақоланинг умумий тавсифи саналади.
https://www.worldbank.org/en/topic/smefinance
маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб
-
китоблари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
285
3/2021
(№
00053)
Бугунги
кунда,
коронавирус
пандемиясининг
республикамизнинг
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар,
туман ва
шаҳарчаларида бизнес юритишга бўлган салбий таъсирини статистик усуллар
ёрдамида таҳлил қилишни такомиллаштириш, пандемия шароитида бизнес
субъектларини ҳимоялаш учун сарфлаш лозим бўлган маблағ миқдорини статистик
усуллар орқали аниқлаш мухим масалалардан биридир.
Республикамизда
бизнес
субъектларининг
коронавирус
пандемияси
тарқалиши оқибатида кўрилган зарар ҳақида тўпланган статистик маълумотлар
базаси мавжуд эмаслиги сабабли эҳтимоллар назарияси
ва математик статистика
усулларининг таваккалчилик ҳамда ноаниқлик шароитида бизнес ривожланишининг
кейинги босқичларини аниқлаш жуда зарур.
Бизнесни ривожлантириш Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ
-5308-
сон ““Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб
-
қувватлаш йили”да
амалга оширишга оид “Давлат дастури” тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ
-3832-
сон “Ўзбекистон
Республикасида
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июньдаги
ПҚ
-3777-
сон “Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги
“Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб
-
қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
Фармони,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва
глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-5969-
сонли
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси
даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб
-
қувватлашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 4
апрелдаги ПФ
-
5978-
сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус
пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб
-
қувватлаш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги 2020 йил 27
апрелдаги ПФ
-5986-
сонли
Фармони ва бошқа меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Бизнесни ривожланиш жараёнларини статистик таҳлили қуйидаги олимлар
томонидан ўрганилган:
Ҳ.О.Раҳмонов илмий ишларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
ҳудудий яъни, Бухоро вилоятида ривожланиши прогнозлашни эконометрик
моделлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган
илмий таклиф ва амалий тавсияларни жуда яхши ишлаб чиққан, лекин бизнес
тушунчаси тадбиркорликдан кам маънога эга деган фикр билдирган
[1
]. Бу эса
М.Шарифҳўжаев, А.Ўлмасовларнинг бизнес кенг маънодаги, тадбиркорликни ҳам ўз ичига
олади деган фикрига қарама
-
қарши фикрдир
[2].
С.К.Салаев илмий ишида республикамизда кичик бизнес ривожланиш
тенденсияларини моделлаштириш ва башоратлашнинг назарий, услубий асосларини
таққослади ҳамда устивор ривожланишини таъминлаш юзасидан илмий
-
амалий
таклифлар берди. Кичик бизнес муҳитининг ички ресурс ва имкониятларидан
фойдаланишга таъсирини катта сонлар қонуни ва тақсимот эҳтимоллари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
286
3/2021
(№
00053)
функциялари орқали ўрганган ва бизнесни ривожлантиришнинг илмий
-
амалий
асослари ва масалалари хақида кенг ёритган
[3].
И.М.Абдуллаева аниқ бир фирма бошқарувини
такомиллаштириш бўйича
амалий тавсиялар берилган ва корхонанинг хўжалик фаолияти эконометрик таҳлил
қилинган. Бу эса индукция методидан фойдаланиш имкониятини беради
[4].
Х.А.Джалилов истеъмол сарфлари ва ЯИМ ўртасидаги боғланишни ўрганишда
хорижда қўлланиладиган замонавий эконометрик усуллар Юнит Рут тести ва Ёхан Сен
коинтеграцион тести кабиларни Ўзбекистон шароитида қўллаш методологиясини
ишлаб чиққан
[5].
О.Қ.Рихсимбоев
Ўзбекистонда
кичик
ва
ўрта
бизнеснинг
устивор
йўналишларини эконометрик моделлаштиришнинг илмий
-
услубий асосларини
ишлаб чиқиш ва кичик тадбиркорлик ривожланишини башорат қилган
[6].
Б.Ю.Ходиев эса тадбиркорликни ва унинг кичик ва ўрта бизнес шаклини
ривожлантиришнинг таҳлилий башорат ва режалаштириш масалаларини ечиш учун
иқтисодий моделлаштиришни ва рекурсив дастурлашни назарий
-
услубий асосларини
ишлаб чиқиш ва уларни Республика иқтисодиёти тармоқлари ва корхоналарида
тадбиқ этишни таклиф қилган
[7].
М.П.Цой илмий ишларида саноат корхонасининг бизнес
-
стратегиясини
эконометрик анализ ва синтез таҳлил қилиш орқали муайян фирманинг мукаммал
бошқаруви бўйича хулосалар берган
[8].
Юқорида қайд этиб ўтилган иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида
республикамизда бизнес ривожланиш жараёнларини
статистик таҳлил қилиш
масалалари назарий жиҳатдан ёритиб берилган бўлсада, лекин бизнес ривожланиш
жараёнига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда статистик таҳлили барқарор
бўлмаган шароитлар эътиборга олинмаган.
Бизнесни ривожланиш жараёнларини статистик таҳлил қилиш уни йиллар
давомида ривожланиш тенденцияларини статистик кузатиш ва бизнес шарт
-
шароитларини прогноз қилишни ўз ичига олади
. Бизнесни ривожланишида турли
омиллар таъсирида юзага келадиган ўзгаришлар
ва ривожланиш натижаларини
прогнозлаш муҳимдир. Бу эса келгусида қайси тармоқ ва соҳалар ривожига эътибор
қаратиш лозимлини режалаштиришга ёрдам беради
[9].
Тадқиқот
методологияси
Тадқиқотимиз давомида хорижий мамлакатлар ҳамда республикамизда
бизнеснинг
ривожланиш ҳолати статистик таҳлил қилинди
.
Пандемия шароитларини
ҳисобга олиб, бизнес ривожининг уч хил базавий, ижобий ва салбий нуқтаи
назарлардан иборат бўлган
сценарийлари келтирилди
.
Бизнес ривожланиши
кўрсаткичлари статистик таҳлил қилиниб,
келгуси даврлар учун прогнозлаштирилди
.
Мазкур жараёнларда тадқиқот методологиясининг статистик кузатиш, ианлаш,
умумлаштириш, анализ
-
синтез, моделлаштириш ҳамда истиқболли прогнозлаш
усулларидан флйдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар
сифатида Жахон Банкининг “
Doing
Business” рейтингига кўра,
бизнес юритишнинг осонлиги, қурилиш ишларига руҳсат
бериш, электр билан таъминланганлик, мулкни рўйхатдан ўтказиш, кредит олиш,
миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиқларни тўлаш, чегаралар орқали савдо
қилиш, шартномаларни бажариш, тўловга қобилиятсизлигини
ҳал қилиш кабилар
олинади
.
Чунончи, бизнесни бошлаш жараёни осонлиги омилида энг яхши
кўрсаткичга дунё бўйича Янги Зеландия эришган; қурилиш ишларига руҳсат бериш
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
287
3/2021
(№
00053)
бўйича хеч бир давлат яхши кўрсаткичга эга бўлмаган, шунга қарамай, Хитой,
Луксембург ва БАА
қурилиш сифатини назорат қилиш индекси бўйича 0 ва 15 даража
бўйича ўлчанганда, 15 даражага эга бўлган
2
.
Бизнес ривожланиш жараёнларининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари
динамикасини статистик таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Қуйидаги
1-
жадвалда
ривожланган мамлакатларда бизнеснинг иқтисодиётдаги
ҳолати
таҳлил
қилинди
.
1-
жадвал
Ривожланган ва ривожланаётган
давлатлардаги бизнес ривожланиши ҳусусиятлари
Манба:
amp.spark.ru
маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
1-
жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, ЯИМнинг 50
-
60 фоизни;
жумладан, Буюк Британияда 51%, Германияда 53%, Хитойда 60% ва Японияда 55% ни
ташкил этади. Россияда эса бизнес АҚШ ва Европа давлатларига қараганда секин
ривожланмоқда
.
Росстат
маълумотларига қараганда, Россия
иқтисодиётининг 21,9 фоизини
бизнес ташкил этади. Ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич ЯИМнинг 50
-60
фоизни ташкил этади. Хорижий давлатлар амалиётидаги бизнес соҳасига берилаётган
имтиёзлар,
кредит
фоизларининг
пастлиги,
бизнесни
ташкил
этишдаги
қоғозбозликни камлиги ва муддатлари қисқалиги, тезкор маълумотлар билан
таъминланиши, ахборотларнинг рақобатчилар учун ҳам очиқ ва ошкоралиги ушбу
мамлакатларнинг ютуғи саналади. Бундан фойдалансак, босқичма
-
босқич бизнес
субъектларига тушунтиришлар ва амалий ёрдам берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Бизнесни ривожланишини таҳлил қилиш кўп йиллик маълумотлардан
фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Агарда хўжалик юритувчи субъектларда узоқ
муддатли
йиллар
давомида
бизнесни
улуши
ёки
хажми
тўғрисидаги
маълумотларнинг
мутлақ қиймати
маълум бўлса
,
уларни таққослаш учун олинган
бирор даврга нисбатан ўзгаришини вақтли қаторларнинг мутлақ қўшимча ўсиш ёки
камайиш, ўсиш ёки камайиш коэффициенти ёки суръати, қўшимча ўсиш ёки камайиш
суръати, 1 фоизга қўшимча ўсиш ёки камайиши кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда
ўртача, занжирсимон ва базисли усулларда ҳисоблаб, статистик кўрсаткичлар таҳлили
page
№78
-79.
№
Давлатлар
номи
ЯИМдаги
бизнес
улуши
(%)
Бизнесда банд
бўлганларнинг
умумий
иқтисодиётда банд
бўлган аҳолига
нисбатан улуши (%)
Бизнес учун
ажратилган
кредитларнинг
минимум %
қиймати
Бизнес
субъектлари сони
(минг бирликда)
1
Ўзбекистон
56,5
78
8
335
2
Россия
12
19
11
8362
3
АҚШ
52
54
8
19300
4
Буюк
Британия
51
49
2
2630
5
Германия
53
66
2
2290
6
Япония
55
78
4
6450
7
Хитой
60
75
6
3000
8
Австралия
20
48
8
1280
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
288
3/2021
(№
00053)
амалга оширилади. Бизнесни ЯИМ
ҳажмидаги (
C
IB
) ва тармоқлардаги (
C
IBS
)
хажми ва
улушларини йиллар давомида ўзгаришини
Давлат статистика қўмитасининг
2000-
2020
йиллар давомидаги ЯИМ ҳажмида ва тармоқлар ЯМ ҳажмида кичик бизнеснинг
улуши тўғрисидаги маълумотлар асосида қуйидагича аниқланади
(2-
жадвал):
2-
жадвал
ЯИМ ҳажмида кичик бизнес улуши
ва хажми
(C
ISB
)
нинг
ўзгариши
статистик таҳлили
Йиллар
МБУ
(C
ISB
)
Мутлақ ўзгариш
(Хажми ва улуши бўйича)
Ўзгариш суръати
(Улуши бўйича)
Занжирсимон
усул
Базисли
усул
Занжирсимон
усул
Базисли
усул
Ўлчов
бирликлари
млрд.сўм
%
млрд.сўм
%
млрд.сўм
%
%
%
2000
1009,2
31,0
-
-
-
-
-
-
2001
1664,8
33,8
655,6
2,8
655,6
2,8
109,0
109,0
2002
2577,8
34,6
913,0
0,8
1568,6
3,6
102,0
112,0
2003
3445,4
35,1
867,6
0,4
2436,2
4,0
101,0
113,0
2004
4364,9
35,6
919,5
0,6
3355,7
4,6
102,0
115,0
2005
6082,7
38,2
1717,8
2,6
5073,5
7,2
107,0
123,0
2006
8893,6
42,1
2810,9
3,9
7884,4
11,1
110,0
136,0
2007
12882,8
45,7
3989,2
3,6
11873,6
14,7
109,0
147,0
2008
18783,4
48,2
5900,6
2,5
17774,2
17,2
105,0
155,0
2009
24737,2
50,1
5953,8
1,8
23728,0
19,0
104,0
161,0
2010
38872,1
52,5 14134,9
2,5
37862,9
21,5
105,0
169,0
2011
52352,8
54,1 13480,7
1,5
51343,6
23,0
103,0
174,0
2012
65652,1
54,6 13299,3
0,6
64642,9
23,6
104,0
176,0
2013
80658,0
55,8 15005,9
1,2
79648,8
24,8
103,0
180,0
2014
99383,3
56,1 18725,3
0,3
98374,1
25,1
101,0
181,0
2015
132205,2
62,9 32821,9
6,8
131196,0
31,9
112,1
202,9
2016
157379,6
64,9 25174,4
2,0
156370,4
33,9
103,2
209,4
2017
192413,4
63,4 35033,8
-1,5
191404,2
32,4
97,7
204,5
2018
241549,2
60,4 49135,8
-3,0
240540,0
29,4
95,3
194,8
2019
289188,5
56,5 47639,3
-3,9
288179,3
25,5
93,5
182,3
2020
348154,7
58,6 58966,2
2,1
347145,5
27,6
103,7
189,0
Жадвал натижалари маълумотларининг гувоҳлик беришича, мамлакатда
бизнесни ЯИМдаги улушининг йиллар бўйича энг катта ўсиши 2015 йилда 2014 йилга
нисбатан олинганда, мутлоқ ўзгариш занжирсимон усулда 6,8 фоизга кўпайган бўлиб,
ўзгариш суръати эса базис даврга нисбатан икки баробарга ошган.
2019
йилга келиб
бу кўрсаткич 56,5 фоизни ташкил этиб, базис даврга нисбатан 25,5 фоизга ошган ва
аввалги йилга нисбатан 8,2 фоизга камайган. Энг катта ўзгариш суръати ҳам 2016
йилда
2015
йилга
нисбатан
бўлган.
Ўртача
мутлоқ
ўзгариш
1,34
)
34
,
1
19
/
)
0
,
31
5
,
56
(
(
=
−
=
t
Y
фоизни
ташкил этган. Ўртача ўсиш суръати ҳисоб
-
китоблари
натижасига
кўра
103,5
фоизни
ташкил
этган
%).
5
,
103
%
100
82
,
1
%
100
0
.
31
/
5
,
56
%
100
/
(
19
19
1
1
=
=
=
=
−
n
n
t
Y
Y
T
Бизнес ривожланиш жараёнларининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари вақтли
қаторларининг статистик таҳлилини
кичик бизнесни ЯИМ
хажмидаги (
C
IB
) ва қишлоқ,
ўрмон ва балиқ ҳўжалиги тармоғи
(C
IBS
)
нинг
хажми ва улушлари бўйича мутлақ
қўшимча ўсиш(камайиш), ўсиш
(
камайиш
)
суръати, ўртача
ўзгариш кўрсаткичларини
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
289
3/2021
(№
00053)
занжирсимон ва базисли усулларда ҳисоблаб, статистик кўрсаткичлар таҳлили амалга
оширилди.
Бизнес жараёнини юзага келиши ва уни ривожланиши кўплаб омилларга,
ўзгарувчиларга боғлиқ бўлиб, у мураккаб тизим сифатида қаралади: илмий
тадқиқотларда
бу каби тизимлар тизимли ёндошув асосида тадқиқ қилинади, яъни
тизимли таҳлил ва синтез усуллари асосида ўрганилади. Иқтисодиётда бундай
мураккаб тизимлар кўп омилли корреляцион
-
регрессион тахлилга асосланиб
тузиладиган эконометрик моделлар ёрдамида моделлаштирилади.
Республикада бизнес соҳасининг ривожланиш даражаси қайси омиллар
таъсирида янада ижобий бўлиши мумкинлигини аниқлаш, қандай омилларнинг
салбий таъсирини олдиндан кўра билиш, ушбу омиллар таъсирини илмий жиҳатдан
асослаб, тегишли хулосалар чиқаришимиз лозим. Шундай экан, республикада бизнес
соҳасининг ривожланишини кўп вариантли прогнозларини амалга оширишда Давлат
статистика ташкилотлари ва илмий изланишлар давомида йиғилган маълумотлардан
фойдаланиб соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳажмини аниқлаш бўйича регрессия
тенгламасини аниқлаймиз
.
Мамлакат ЯИМ таркибидаги бизнес улушини кўпайтириш жараёнида иштирок
этувчи ҳамда уларга бевосита ва билвосита таъсир қилувчи, шу билан биргаликда,
бир
-
бири билан ўзаро стоҳастик алоқада бўлган омиллар, бу омиллар ўртасидаги
ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсир даражасини аниқлаш Ўзбекистонда
бизнес
ривожланиш жараёнларини статистик таҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш,
бизнес ривожи тенденцияларини прогноз қилиш, таҳлил натижалари асосида қай бир
соҳага
эътибор
қаратиш
лозимлигини
аниқлаш,
бизнесни
ривожланиш
тенденциялари моделини тузиш ва уни баҳолаш бизнеснинг ривожланиш
йўналишларини белгилаш ва танлашга имкон яратади.
Кўп омилли таҳлилда асос қилиб олинган омил белгиларнинг ўзаро боғлиқлик
ва ўзаро таъсирини иқтисодий математик моделлаштириш усулларидан фойдаланган
ҳолда бизнес ривожланиш жараёнларини келгусидаги ҳолати ва кўламини аниқлаш
бизнес фаолиятини юритишни таъминлашга йўналтирилган зарурий қарорлар қабул
қилишга илмий ва амалий жиҳатдан асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳисоб китобларимиз ЯИМ таркибидаги бизнес улушини кўпайтириш жараёнига
таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, баҳолаш ва тадқиқ этилаётган жараённинг
якуний натижаси бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат
қилади.
Қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган башоратлаш параметрларни
асослашда имкон қадар кўп миқдордаги омилларнинг бир қатор йиллар давомидаги
ўзгаришлари бўйича маълумотлар тизимидан фойдаланиш кутилаётган натижанинг
асосланганлик ва аниқлик даражасини очиб беришга ёрдам беради. Шунингдек,
баъзибир ўзига хос бўлмаган жиҳатларни бирмунча саралаш усули ёрдамида
эластиклик даражасини оширади. Бунда характерли ҳисобланмаган маълумотларни
динамик қатордан чиқариш, статистик хатоликларни тузатиш ҳамда қайта ишлаш
имконияти мавжуд бўлади.
Ҳозирги
шароитда
кўп
омилли
регрессия
-
эконометрикада
энг
кўп
қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади.
Кўп омилли регрессиянинг асосий мақсади омилларнинг ҳар бирини
моделлаштирилувчи кўрсаткичга алоҳида ҳамда уларнинг умумий биргаликдаги
таъсирларини ўрганиб кўп ўлчовли моделларни қуришдан иборат.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
290
3/2021
(№
00053)
Кўп омилли регрессия тенгламаларини тузиш моделларни шакллантириш
масалаларини ечишдан бошланади. Улар ўз ичига икки масалани олади:
-
биринчиси,
омилларни саралаш бўлса, иккинчиси, регрессия тенгламаси кўринишини танлашдан
иборат
.
Кўп омилли регрессия тенгламасига у ёки бу омиллар тўпламини киритиш
аввало тадқиқотчининг моделлаштирувчи кўрсаткични бошқа иқтисодий жараёнлар
билан ўзаро боғланиш табиати ҳақидаги тасаввурига боғлиқ.
Дастлаб, натижавий белги ва омил белгиларни танлаб
оламиз; бунда ЯИМ
таркибидаги бизнес улушига ижобий ва салбий таъсир этиши мумкин бўлган
ўзгарувчан омиллар сифатида:
ЯИМ таркибидаги бизнес улуши ва унга таъсир этувчи
ўн тўртта омил белгилар: бизнеснинг саноатдаги улуши, қурилишда бизнес улуши,
иқтисодиётдаги умумий
банд ахолининг бизнесдаги улуши,экспорт ва импорт
хажмидаги бизнес улуши ва бошқа омиллар танлаб олинди.
3-
жадвал
Республикада бизнес
соҳасини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар таъсир қилувчи
омиллар
3
Йиллар
Y
t
X
1
X
2
X
3
X
7
2000
1009,236
244,0
149,0
4467,1
1021,0
2001
1664,751
355,1
230,4
4733,0
1568,6
2002
2577,769
690,6
306,9
4994,1
2439,6
2003
3445,4
659,6
331,9
5436,7
3196,9
2004
4364,916
892,1
556,6
5974,9
3669,4
2005
6082,739
1104,8
739,2
6602,5
5019,7
2006
8893,583
1589,3
1009,8
7234,1
7089,8
2007
12882,83
2432,4
1514,2
7743,1
9078,2
2008
18783,44
3489,5
2090,0
8071,1
11052,1
2009
24737,18
5072,3
2996,0
8370,1
13328,1
2010
38872,05
10132,9
4163,2
8643,9
31900,4
2011
52352,78
13586,8
6188,3
8950,7
46704,5
2012
65652,13
17114,6
7925,5
9239,7
56926,6
2013
80657,95
23312,0
10377,7
9604,0
67510,7
2014
99383,34
30907,0
13944,9
9950,8
82957,2
2015
132205,2
39643,5
16954,0
10170,4
101197,5
2016
157379,6
50654,5
19671,0
10397,5
118011,4
2017
192413,4
61367,8
22469,4
10541,5
152010,5
2018
241549,2
87962,0
37451,7
10128,8
191759,2
2019
289188,5
83 344,2
53960,9
10313,4
219466,9
Омилларни саралаш назарияси ва услубиятига асосан таҳлилга киритилган ўн
тўртта омилдан 4та омил: Х
1
-
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ ҳўжалиги тармоғидаги бизнес
улуши; Х
2
-
Бизнеснинг экспорт хажмидаги улуши; Х
3
-
Бизнеснинг саноатдаги улуши
;
Х
7
-
Бизнеснинг қурилишдаги улуши
омиллари Ўзбекистонда бизнеснинг
ривожланишида асосий кўрсаткичлар эканлиги келиб чиқди. Энди
энг яхши
сараланган омиллар орқали модел тузамиз. Бунда модел тавсифи осон ва
коллениарликнинг паст даражада бўлиши таъминланди.
3
Давлат
статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
291
3/2021
(№
00053)
Index
C
2
24
22
20
18
16
14
12
10
8
6
4
2
160000
140000
120000
100000
80000
60000
40000
20000
0
Accuracy Measures
MAPE
237
MAD
3214
MSD
18361313
Variable
Forecasts
Actual
Fits
X1 = 10446,8 - 4747,33*t + 425,978*t**2
Index
24
22
20
18
16
14
12
10
8
6
4
2
90000
80000
70000
60000
50000
40000
30000
20000
10000
0
Accuracy Measures
MAPE
273
MAD
2826
MSD
15416577
Variable
Forecasts
Actual
Fits
X2= 6899,78 - 2825,51*t + 229,405*t**2
ЯИМ таркибидаги бизнес хажмини Y деб белгиладик, кузатувлар натижасида
олинган қийматлар
t
вақт омилига боғлаган ҳолда тренд моделларини ҳосил қилдик.
3-
жадвалдаги статистик маълимотларга асосланиб
,
бизнес
соҳасида бир қанча
вариантдаги тренд моделлари ҳосил қилинди ва баҳолаш мезонлари билан баҳолаб,
оптимал моделлари
танлаб олинди
ҳамда
жараённи таҳлил қилиниб, қуйидаги
натижага
STATA
дастури орқали
эришилди
(4-
жадвал
).
4-
жадвал
Республикада бизнес ривожланиши индикаторларининг
таҳлили
Қуйидаги расмда ЯИМ таркибидаги бизнес ҳажми ва унга таъсир этувчи
омилларнинг бир нечта прогноз варианти ишлаб
чиқилиб улардан энг оптимал
вариантлари танлаб олинди (
1-
расм).
Dependent Variable: Y
Method: Panel Least Squares
Date: 04/18/21 Time: 23:47
Sample: 2000 2019
Periods included: 20
Cross-sections included: 1
Total panel (balanced) observations: 20
Variable
Coefficient
Std. Error
t-Statistic
Prob.
X2
0.819189
0.336177
2.436781
0.0269
X3
0.514446
0.861010
0.597491
0.5585
X7
1.105983
0.082184
13.45747
0.0000
C
-3027.783
5723.961
-0.528966
0.6041
R-squared
0.998008 Mean dependent var
71704.80
Adjusted R-squared
0.997634 S.D. dependent var
87252.47
S.E. of regression
4244.175 Akaike info criterion
19.72134
Sum squared resid
2.88E+08 Schwarz criterion
19.92049
Log likelihood
-193.2134 Hannan-Quinn criter.
19.76021
F-statistic
2671.376 Durbin-Watson stat
1.047492
Prob(F-statistic)
0.000000
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
292
3/2021
(№
00053)
Index
C
4
24
22
20
18
16
14
12
10
8
6
4
2
11000
10000
9000
8000
7000
6000
5000
4000
Accuracy Measures
MAPE
2,3
MAD
161,8
MSD
37337,3
Variable
Forecasts
Actual
Fits
Trend Analysis Plot for C4
Quadratic Trend Model
X3 = 3430,21 + 631,830*t - 13,8401*t**2
Index
C
5
24
22
20
18
16
14
12
10
8
6
4
2
400000
300000
200000
100000
0
Accuracy Measures
MAPE
111
MAD
6078
MSD
50715688
Variable
Forecasts
Actual
Fits
X7= 21354,6 - 9642,08*t + 949,008*t**2
1-
расм. Республикада бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларининг энг
оптимал прогноз моделлари
Бизнесни ривожланишини прогнозлаш учун танлаб олинган кўрсаткичларни
тренд тенгламаларини тузиб, уларнинг прогноз қийматлари аниқланди.
Натижалар интерпретацияси
Прогнозлашда
хукумат
томонидан
қўлланилаётган
механизмларнинг
даврийлик хусусиятлари ўзгармас деб олинади; келажакни башарот қилишнинг тренд
усулининг
экстраполяция
механизмидан
фойдаланганимиз
учун,
шахсий
мунозаралар, бизнес тажрибалари, техника ва технологияларнинг ўзгариши
кабиларни хисобга олинмайди
. Eviews 9
дастурида аниқланган тренд тенгламалари
ва
моделлари
турли
статистик
аҳамиятлилик
мезонларида
текширилган
моделлардаги регрессия тенгламаларига асосланиб
,
квадратик тенд модели
Y
t
=29250,1-12983,8t+1245,88t
2
орқали прогноз натижалари Ялпи ички маҳсулот
таркибидаги бизнес хажми
ва унга таъсир этувчи омилларни 2021
-
2025 йиллар учун
прогонозлар ишлаб чиқилди
(5-
жадвал).
5-
жадвал
Республикада Ялпи ички маҳсулот таркибидаги бизнес хажми
ва унга таъсир
этувчи омилларнинг прогнози
Омиллар
тавсифи
Ялпи ички
маҳсулот
таркибидаги
бизнес хажми
Қишлоқ
хўжаликлари
маҳсулотларини
ишлаб чиқариш
даги бизнес
хажми
Бизнесни
экспортдаги
хажми
Бизнесни
саноатдаги
хажми
Бизнесни
қурилишдаги
хажми
Ўлчов
бирликлари
млрд.сўм
млрд.сўм
млрд.сўм
млрд.сўм
млрд.сўм
Йиллар
Y
t
X
1
X
2
X
3
X
7
2021
306025
98609
48731,6
10595,2
237383
2022
346615
112179
55770,5
10631,9
268549
2023
389696
126601
63268,2
10640,9
301612
2024
435268
141874
71224,8
10622,2
336573
2025
483333
158000
79640,1
10575,9
373433
Манба: Муаллиф томонидан ҳисобланган
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
293
3/2021
(№
00053)
Илмий изланишларимизга асосланиб 2025 йилга бориб республикада
ялпи
ички маҳсулот таркибидаги бизнес хажми
483333,01
млрд сўм бўлиши аниқланди.
Хулоса ва таклифлар
Коронавирус пандемияси ва шу каби кутилмаган фавқулодда ҳолатларда,
юртимизда мавжуд бизнес субъектларини қўллаб
-
қувватлаш тамойилларига
асосланган ҳолда бизнес субъектларига фаолиятини вақтинча музлатиб қўйиш; солиқ
юкидан озод этиш; ҳисобот муддатларини чегараламаслик; зарурий ёрдам
чораларини бериш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи бизнес
субъектларини моддий ва маънавий рағбатлантириш; аҳолига нисбатан инсонийлик
фазилатларини қадрлашни эслатиш ва бошқа имкониятларини бериш, сабаби айнан
улар иқтисодиётимиз устунлари, иқтисодий фаолиятни қайта жадаллаштирувчи
инсон омилларидир.
Бизнес фаолияти ривожланиш жараёнига ташқи ва ички омиллар таъсир
кўрсатади. Ички омилларга корхоналарнинг
катта
-
кичиклиги, ресурслар миқдори ва
уни тақсимланиши, технологик даражаси, меҳнатни ташкил этиш усуллари, баҳо
сиёсати ва бошқалар киради. Ташқи омилларга бозор конъюнктураси ва рақобат
муҳити, мол етказиб берувчи ва истеъмолчиларнинг хатти
-
ҳаракатлари,
табиий
-
иқлимий шарт
-
шароитлар, сиёсий ва ижтимоий омиллар, ҳуқуқий
-
меъёрий база,
рисклар каби омиллар киради. Шу омилларнинг тизимли ва ўзаро ҳаракат
қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда, бизнес субъекти ҳар томонлама таҳлил
қилиши, ўз мамлакатидаги бозор вазиятини ва хорижий давлатлар бозорини ҳам
ўрганиб чиқиши мақсадга мувофиқдир.
Хорижий давлатлар амалиётидаги бизнес соҳасига берилаётган имтиёзлар,
кредит фоизларининг пастлиги, бизнесни ташкил этишдаги қоғозбозликни камлиги ва
муддатлари қисқалиги, тезкор маълумотлар билан таъминланиши, ахборотларнинг
рақобатчилар учун ҳам очиқ ва ошкоралиги ушбу мамлакатларнинг ютуғи саналади.
Бундан фойдалансак, босқичма
-
босқич бизнес субъектларига тушунтиришлар ва
амалий ёрдам берилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Кичик
бизнес ривожланиши динамика
қаторлари орқали таҳлил этилганда,
асосан 50 % ЯИМ таркибида эканлиги ижобий натижани кўрсатади. Тузилган
моделимизда экспорт соҳасига эътибор қаратилиши лозимлиги кўрсатди, бунинг
сабаби мамлакатимиз экспортининг асосий қисмини нефт, газ,
олтин каби ер ости
қазилмалари ташкил этиши билан изоҳланади. Яъни бу соҳада давлатнинг улуши
бизнес субъектларидан анчагина катта.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Раҳмонов Ҳ.О. “Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини эконометрик
моделлаштириш”. Докторлик диссертацияси автореферати. Тошкент. 2010 й.
2.
Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. –Т.: Меҳнат, 1995. 192
-
б.
3.
Салаев С.К. “Кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш
ва башоратлаш”. Докторлик диссертацияси автореферати. –Т.: 2008 й.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
294
3/2021
(№
00053)
4.
Абдуллаева И. М. “Эконометрический анализ хозяйственной деятельности
фирмы (на примере АООТ “Рохат” Наманганской области). Докторлик диссертацияси
автореферати. –Т.: 2008 й
.
5.
Джалилов Х. “Истеъмол сарфлари ва ЯИМ ўртасидаги боғланишнинг
статистик тадқиқот усулларини такомиллаштириш” (МҲТасосида). Докторлик
диссертацияси автореферати. –Т.: 2004 й.
6.
Рихсимбоев О. Қ.“Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнеснинг
устивор йўналишларини эконометрик башоратлаш”. Докторлик диссертацияси
автореферати. –Т.: 2002 й.
7.
Ходиев Б.Ю. “Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиркорлик ривожини
эконометрик моделлаштириш”
.
Докторлик диссертацияси автореферати. –Т.: 2000 й.
8.
Цой
М
.
П
.
“Эконометрический анализ бизнес стратегии промышленно
предприятия”
.
Докторликдиссертациясиавтореферати
.
–Т
.: 2000
й
.
9.
Habibullayev I., & Saidova, M. H. (2019). Embeddedness and growth of business
in Uzbekistan. ISJ Theoretical & Applied Science, 03 (71), 441-447.
10.
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. Статистик тўплам. Тошкент 17.10.2019.
-
187 б.