Необходимость использования мотивационных методов в маркетинговой деятельности предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
54-61
30
7
Поделиться
Жалилов, Ж. (2017). Необходимость использования мотивационных методов в маркетинговой деятельности предприятий. Экономика и инновационные технологии, (6), 54–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9547
Жамшид Жалилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описывается сущность мотивации и мотивационных методов. В этой статье анализируется деятельность предприятий легкой промышленности в Бухарской области по экономическому развитию региона.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КОРХОНАЛАРНИНГ МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИДА МОТИВАЦИЯ

УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ

Жалилов Жамшид Ғанижонович,

ТДИУ таянч докторанти,

E-mail:

jalilovjg@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мaқoлaдa мотивация ва мотивация усуллари мазмун-

моҳияти ёритилган. Мақолада Бухоро вилоятида фаолият юритадиган енгил
саноат корхоналарининг вилоятни иқтисодий ривожланишидаги ўрни таҳлил
қилинган.

Аннотация:

В данной статье описывается сущность мотивации и

мотивационных методов. В этой статье анализируется деятельность
предприятий легкой промышленности в Бухарской области по экономическому
развитию региона.

Abstract:

In the given article described the essence of motivation and

motivational methods. In this article are analyzed activity of light industry enterprises
in Bukhara for economic developing of region.

Kалит сўзлар:

Мотивация, мотивация усуллари, саноат маҳсулоти, халқ

истеъмол товарлари

Кириш

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация

қилишнинг асосий мақсадларидан бири барча хўжалик юритувчи
субъектларнинг юқори иқтисодий самарадорликка эришишидан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов асарлари ва
маърузаларида мотивация объекти ҳисобланган истеъмолчиларни ўрганиш ва
уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш масалалари кўп
маротаба илгари сурилган.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган
асосий вазифалар [1] мамлакатимиз иқтисодиётини дунё мамлакатлари ичида
устувор мавқега эга бўлишини, жаҳон бозорларидаги глобаль рақобатда эркин
харакатлана олиши ва ишлаб чиқаришни жаҳон бозори конъюнктураси
ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга қаратилган. Мамлакат
ҳудудларида енгил саноат соҳаларини ривожлантириш, уларнинг ҳудуд
иқтисодидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, аҳоли талаб ва эҳтиёжларини
миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан қондириш, ушбу тармоқларда
банд бўлган аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш каби
вазифаларни адо этиш долзарблиги янада ошмоқда. Бу ўз навбатида
“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг маркетинг фаолиятини, унинг
таркибидаги корхоналар эса маркетинг тамойиллари асосида ривожлантириш
бўйича аниқ амалий вазифаларни белгилаши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Кўплаб хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар мотивациясининг

мазмун-моҳияти, уни истеъмолчи ҳатти-харакатидаги ўрни ҳамда аҳамияти
тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан,

Del.I.Hawkins

ўз

асарларида «

Мотивация – хатти-ҳаракатни фаоллаштирувчи ва мақсадларни

таъминлайдиган ва шу хатти-ҳаракатга йўналтирилган қувват берувчи куч
бўлади. Мотивация хатти-ҳаракатга сабаб бўлади

»[4]-деб таъриф берган бўлса,

И.С. Паушкина

Мотивация – бу хатти-ҳаракатга сабаб бўлувчи ҳаракатлан-

тирувчи куч

»[5]-деб атаганлар. Ҳинд олимларидан Judith Gomes Nagar ва Sapna

Sharma “Мотивация бу воситачилар ўзларининг шахсий ва ташкилий
мақсадларига эришишда истеъмолчиларни эҳтиёжларини қондиришга
йўналтирилган ҳаракатлар”[6] деб изоҳлаганлар.

Ўзбекистонлик олим, Ж.Жалолов – “Мотивация (ёки илҳомлантириш) –

тегишли зарурат ва эҳтиёжни бирламчи қондириш учун амалга ошириладиган
йўллар ва услублар ҳисобланади” [7]деб таърифлаганлар.

Корхонанинг концептуал интилишлари ташқи муҳитдаги истеъмолчиларга,

харидорларга қаратилган бўлади. Шундай экан, бозор муносабатларининг
ҳаётимизга чуқур ва изчил кириб келиши хўжалик юритувчи субъектларда
мотивация тизимини истеъмолчиларнинг манфаатларига мослаб ишлаб чиқиш
ва такомиллаштириб бориш керак.

Замонавий корхоналарнинг мотивация механизми ташқи муҳит

ўзгаришларига, айниқса, ташқи муҳитнинг бевосита таъсир кўрсатиш муҳити
ўзгаришларига мос такомиллаштириб борилиши лозим. Кузатишлар шуни
кўрсатмоқдаки, замонавий корхоналар учун мотивация бу-истеъмолчиларни
харидга ундаш ва рағбатлантириш, деб тушуниш лозим.

Тадқиқот методологияси

Мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида

енгил саноат корхоналарини янада ривожлантириш учун мақолада
“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти ҳамда ушбу жамият тасарруфидаги
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган корхоналар фаолиятини тизимли ҳамда
қиёсий таҳлил қилиш, статистик гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда мамлакатимизда 2800 га яқин йирик ва майда енгил

саноат корхоналари мавжуд бўлиб, ундан 80 фоизга яқини саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуш, асосан, “Ўзбекенгилсаноат”
акциядорлик жамияти ҳиссасига тўғри келади.

2016 йил мобайнида “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти томонидан

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1734,9 млрд. сўмни ташкил этиб,
ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,0 фоизга ўсган [7].

Биринчи Президентимизнинг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015

йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги [2] ҳамда 2011 йил 30 мартдаги “Тўқимачилик
саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича
қўшимча чоралар тўғрисида”ги ПҚ-1512 -сон қарорлари [3] мамлакатимиз енгил
саноат тармоғида жуда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Шу асосда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳудудларда умумий қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 55 та
инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.

2011-2016 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳа қиймати 4,9 млн. АҚШ доллари
бўлган “Элит стар текстиль”, Хоразм вилоятида лойиҳа қиймати 32,4 млн. АҚШ
долларилик “Узтекс Шовот”, Фарғона вилоятида лойиҳа қиймати 10 млн. АҚШ
долларилик “Фарғона- Турон текстиль”, Бухоро вилоятида лойиҳа қиймати
2,8 млн. АҚШ долларилик “Бухоро Энерго текстиль” каби йирик

корхоналари

ишга туширилди.

Бундан ташқари, компания тизимидаги корхоналарда импорт

ускуналарнинг техник имкониятларидан самарали фойдаланиш учун
Германиянинг “Тручлeр”, “Оeрликон тeкстилe”, Швецариянинг “Риетeр”,
Италиянинг “Мaрзоли”, “Сaвио”, Япониянинг “Тоѐтa” ва бошқа фирмалар
маҳсулотларига хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш бўйича сервис
марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда республикамиз худудларида енгил саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш, бу билан
ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички ва ташқи бозорни таъминлаш ва
янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган
ишлар натижасида, 2020 йилнинг охирига бориб республикада ишлаб
чиқарилаётган пахта толасининг 100 % ни қайта ишлаш, натижада 1200 минг
тонна ип калава ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаб 670,6 млн.кв.метр.ип
газлама, 631,2 минг тонна трикотаж мато, 4464,7 млн. дона трикотаж-тикув
маҳсулотлари ва 2118,1 млн. жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш
режалаштирилган.

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

тасарруфидаги корхоналар республика миқёсида енгил саноати маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қиламиз (1 – жадвал).

1- жадвал

"Ўзбекенгилсаноат" АЖ таркибидаги корхоналарнинг 2012-2016 йилларда

республика ва Бухоро вилояти бўйича ишлаб чиқариш ҳажми динамикаси

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2012

2013

2014

2015

2016

2016 йилда
2012 йилга

нисб ўсиши

1

Жами енгил

саноат

маҳсулоти

Республика

бўйича

млрд.сўм

1734,9

2 319,3

2 592,0

3 164,3

3 714,5

+1395.2

160

Бухоро

вилояти

94,6

109,8

132,8

143,1

213,9

+119,3

226

Улуши

%

5,45

4,7

5,12

4,52

5,76

+0,31

2

Халқ истеъмол

моллари

Республика

Бўйича


млрд.сўм

607,2

857,3

1 141,1

1 329,1

1 671,5

+1064.3

275

Бухоро

вилояти

10,8

9,1

15,2

20,6

27,7

+16.9

256

Улуши

%

1.78

1.06

1.33

1,55

1.66

-0,12

3

Ип калава

Республика

Бўйича

минг.тон

174,3

218,3

257,8

307,2

348,6

174.3

200

Бухоро

вилояти

16,1

17,4

18,7

19,5

20,0

+3,9

124

Улуши

%

9.24

7.97

7.25

6.35

5,74

-3,5

4

Ип газлама

Республика

Бўйича

млн.кв.м

107,2

120,0

154,9

182,9

198,7

+91.5

185


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бухоро

вилояти

8,5

5,8

11,3

10,7

17,9

+9.4

211

Улуши

%

7.93

4.83

7.29

5.85

9

+1.07

5

Нотўқима мато

Республика

бўйича

млн.кв.м

25,1

25,5

32,5

37,0

41,5

+16.4

165

Бухоро

вилояти

-

-

-

2,91

2,2

+2,2

Улуши

%

0

0

0

7,9

5,3

+5,3

6

Момиқ

Республика

бўйича

минг.тон

10,8

13,1

25,4

27,5

31,6

+20.8

293

Бухоро

вилояти

0,023

0,032

0,007

0,037

0,012

-0,011

52,2

Улуши

%

0,21

0,24

0,028

0,13

0,038

-0,172

7

Трикотаж

маҳсулотлари

Республика

бўйича

млн.дона

107,1

140,4

149,3

180,8

230,6

+123.5

215

Бухоро

вилояти

0,1

0,5

0,2

0,2

0,68

0,58

680

Улуши

%

0.09

0.35

0.13

0.11

0.3

-0.21

8

Тикув

маҳсулотлари

Республика

бўйича

млн.дона

3,1

3,2

3,3

3,5

3,8

+0.7

122.5

Бухоро

вилояти

0,2

0,8

1,1

0,5

0.8

+0.6

400

Улуши

%

6.5

25

33

14.3

21

+14.5

9

Пайпоқ

маҳсулотлари

Республика

бўйича

млн.жуфт

22,5

25,5

29,2

38,9

45,1

+22.6

200

Бухоро

вилояти

-

-

-

-

-

0

0

Улуши

%

0

0

0

0

0

0

Манба: “Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби

Енгил саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича Бухоро вилоятида

фаолият кўрсатаётган корхоналарда ўсиш тенденцияларига гувоҳ бўлишимиз
мумкин, ваҳоланки вилоятда ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулот
республикадаги улуши 2015 йилда камайган. Халқ истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш бўйича жамиятда 2016 йил 2012 йилга нисбатан 2.75 марта, яъни 1064.3
млрд сўмга ортган. Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган корхоналар
томонидан эса 2016 йил 2012 йилга нисбатан халқ истеъмол товарлари 1.9 марта,
яъни 9.9 млрд. сўм ортиқ ишлаб чиқарилган, аммо ушбу кўрсаткич республика
бўйича ишлаб чиқарилаётган халқ истеъмоли товарларининг 2 % га ҳам етмайди.

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

тасарруфидаги корхоналарда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш
республика бўйича ишлаб чиқарилаётган халқ истеъмоли товарлардаги
улушининг йиллар давомида пасайиб бориши қуйидаги хулосаларни келтириб
чиқаради.

1.

Вилоят тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариш

ҳажмлари жадал ўсиш суръатларда эмас;

2.

Ушбу саноат тармоғи корхоналари тайёр маҳсулотларни сотишдан кўра

маҳсулотларни хомашё ва ярим тайёр кўринишларда сотишни маъқул
кўришмоқда;

3.

Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришда вилоятга нисбатан бошқа

вилоятларда ўсиш суръатлари нисбатан юқорилиги.

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

тасарруфидаги корхоналарда пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
кўпайтириш учун имконият етарли ҳисобланади. Вилоятда асосан енгил саноат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулоти ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика миқёсидаги
улушини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Бухоро вилояти тўқимачилик ва енгил саноатда ишлаб чиқарилган

маҳсулотлар ҳажми ўрганиб чиқилаётган йилларда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг
ўртача 11-12,5 фоизни ташкил этади. Вилоят қишлоқ хўжалигида етиштирилган
маҳсулотларнинг салмоқли ҳиссаси тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида
қайта ишланади. Бухоро вилояти экспортининг таркиби таҳлил этилганда пахта
толаси, бошқа тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ҳисобига валюта
тушумларининг юқори қисмини ушбу тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган
ва қайта ишланган маҳсулотлар зиммасига тўғри келади (2-жадвал). Шуларни
инобатга олиб айтганда, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида мотивация
усулларини қўллашни такомиллаштириш ҳудуд иқтисодини юксалтиришда,
ялпи ҳудудий маҳсулотни ўстиришда, экспорт салоҳиятини оширишда, аҳоли
бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади.

2 - жадвал

2010-2016 йилларда тўқимачилик ва енгил саноатнинг Бухоро вилояти

ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирли

ги

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

1. Ялпи ҳудудий маҳсулот

млрд.

сўм

3901.1

4693,1

5405,8

6843,6

8001,4

9488,1

10924,4

ЯҲМнинг ўтган йилга

нисбатан ўсиш суръатлари

%

110.5

111

107.9

108

108,2

107,5

107,9

2. Саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш ҳажмлари

млрд.

сўм

1419,7

1884,8

2081,2

2716,6

3407,8

5143,9

5720,0

Саноат маҳсулотининг

ўтган йилга нисб ўсиш

%

110.8

108.8

104.6

110.3

109.5

111,3

107,3

Республика саноат

маҳсулотидаги улуши

%

4.1

4.5

4.1

4.2

4.5

5,3

5.4

- ундан енгил саноат

маҳсулотлари ҳажми

млрд.

Сўм

424.5

522.5

532.2

624.8

795.4

1119,6

1364.3

Саноат маҳсулотидаги

улуши

%

29.9

27.7

25.5

23

23.3

21,8

23,8

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ

корхоналари ишлаб чиқариш
ҳажмлари

млрд.

Сўм

76.3

88.6

94, 6

109 ,8

132, 8

143,1

213,9

Енгил саноат маҳсулотлари

ҳажмидаги улуши

%

18

17

17.8

17.6

16.7

12.8

15.7

3. ХИТ ишлаб чиқариш

миқдори

млрд.

сўм

558,1

753,5

837,9

915,4

1422,7

1894,4

2789,3

- ундан “Ўзбекенгилсаноат”

АЖ корхоналари улуши

млн.

Сўм

6832

8347

10 782,7

9 132

11 231

14 298

27 771

Фоизи

%

1.2

1.1

1.28

1

0.79

0.75

1

4. Вилоят экспорти миқдори

млн.

Долл

336,9

268,2

377,2

287,7

376,2

392,6

352,3

Манба: Бухоро вилоят Статистика бошқармаси ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби

Жадвалда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳар йили 7.5 %

дан кам бўлмаган ўсиш суръатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Вилоятда саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш республика саноат маҳсулотлари ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

чиқаришдаги улушини йил сайин орттириб бормоқда, яъни 2010 йилда 4.1% ни
ташкил этган бўлса 2016 йилга келиб 5.4 % ни ташкил қилган. Бу эса вилоятда
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим
аҳамият касб этади. Вилоятда фаолият кўрсатаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ
таркибидаги корхоналарнинг умумий ривожланишига баҳо берадиган бўлсак,
вилоят бўйича тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажми 2016 йилда 2010 йилга нисбатан 321.4 фоизга ўсиши кузатилди. Енгил
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришдаги улуши йил сайин камайиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Бунинг
асосий сабаби вилоятда бошқа тармоқлар ҳам енгил саноатдан ҳам жадал
ривожланиб бормоқда.

Халқ истеъмол товарлари аҳоли фаровонлик даражасининг ошиши

уларнинг товар ва хизматларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳам мазмунан ҳам
таркибан ҳам миқдоран ўзгаришини тақозо этади. Халқ истеъмоли товарлари
ишлаб чиқариш вилоятда юқори суръатлар билан ўсиб келмоқда. 2010 йилда
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 558,1 млрд. сўмга тенг
бўлганлиги кўринса, 2016 йилга келиб, бу кўрсаткич қарийб 5 баробарга ошган
ва 2789.3 млрд. сўмни ташкил қилган. Шу жумладан, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ
таркибидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналарда халқ истеъмоли
моллари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам 4 баробардан ортиқроққа ошганлигини
кузатишимиз мумкин. Яъни, 2010 йилда енгил саноат маҳсулотлари 6832 млн.
сўмни ташкил қилиб йиллар ўтган сайин бу маҳсулотларнинг ўсиш даражаси
2016 йилдаги энг юқори даражага кўтарилди (27771 млн. сўм).

Вилоятда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибидаги фаолият кўрсатаётган

корхоналарда тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларининг халқ истеъмоли
товарларида улуши 2010 йилдаги 1.2 фоиздан 2016 йилдаги 1 фоизга қадар
пасайган.

Вилоятда

ишлаб

чиқарилган

маҳсулотларни

экспорт

қилиш

кўрсаткичларига эътибор берсак, бу соҳада барқарор ўсиш таъминланмаган-
лигини кўришимиз мумкин. 2016 йилда вилоятда экспорт қилинган маҳсулотлар
миқдори 2015 йилга нисбатан 40.3 млн. АҚШ долларига, 10.3% га
камайганлигини кўришимиз мумкин.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тасарруфидаги

корхоналарда ишловчилар сони йил сайин кўпайиб бормоқда (3-жадвал).

Бу эса ўз навбатида вилоятда аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини

ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Вилоятда фаолият кўрсатаётган
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ишловчиларнинг йиллик
иш ҳақларининг барқарор ўсиши ишловчиларнинг турмуш фаровонлиги ижобий
томонга ўзгаришига олиб келади. Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотлари сотувидан тушган тушум йил сайин барқарор ўсиш
тенденцияларини, 10 %дан кам бўлмаган миқдорда, сақлаб қолмоқда.

Ушбу корхоналарда 2015 йилда соф фойданинг ўтган йилга нисбатан

камайганлигига гувоҳ бўламиз. Бунга асосий сабаблардан айрим корхоналар
харажатлари кўпайиб зарар билан ишлаганлар. Ушбу корхоналар ҳисобига
умумий кўрсаткичларда пасайиш тенденцияларини кўришимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибидаги Бухоро вилоятида фаолият

юритаётган корхоналарнинг 2012-2016 йиллардаги молиявий

кўрсаткичлари ҳолати (ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)

№ Кўрсаткичлар

2012

2013

2014

2015

2016

1

Ишловчилар сони

109.6

115

109.1

101.9

106.4

2

Ҳисобланган иш ҳақи фонди

146

155

131.2

119.6

121.5

3

Маҳсулот сотишдан соф тушум

117.6

112.3

129

110.7

130.8

4

Сотилган маҳсулот таннархи

113.6

110.4

125.2

116.7

125.1

5

Давр харажатлари

112.8

113.1

135.4

114.4

144.9

6

Солиқ тўлагунга қадар фойда

136.2

147.1

143.1

72.7

138.4

7

Давлат бюджетига тўловлар

142.6

146.3

138.2

81.3

126.5

8

Соф фойда

134.6

142.3

128.6

84.6

128.3

Манба:Бухоро вилоят Статистика бошқармаси ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби


Саноатнинг ушбу тармоқларини барқарор ривожлантиришнинг хилма –

хил йўллари ва хусусиятлари таъкидланиб келинган бўлсада бу ўзгаришларни
амалга оширишдаги марказий омил – “инсон“ омилига кўпроқ эътибор
берилиши тадқиқот ишининг мақсад ва вазифаларига мос келади.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги келтирилган таҳлил хулосаларини умумлаштириб, вилоятда

фаолият юритаётган “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда
қуйидаги муаммоларни бартараф этиш лозим:

вилоятдаги “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда

ишлаб чиқариш ҳамда экпорт маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш;

ушбу саноат тармоғи корхоналари маҳсулотларини тайёр маҳсулотлар

кўринишида сотишни ташкил этиш;

халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришда бошқа вилоятларга

нисбатан юқори ўсиш суръатларини таъминлаш.

Ушбу муаммоларни бартараф этишда, тўқимачилик ва енгил саноат

корхоналари маркетинг фаолиятида мотивация усулларидан фойдаланишни
такомиллаштириш лозим. Мотивация усулларидан фойдаланишни такомиллаш-
тириш асосан истеъмолчилар эҳтиёжини янада чуқурроқ ўрганиб уларнинг
эҳтиёжларини

қондирадиган

маҳсулотлар

ишлаб

чиқаришга, ҳудуд

иқтисодиётини юксалтиришга, ялпи ҳудудий маҳсулотни оширишга, экспорт
маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат
қилади.

Саноатнинг ушбу тармоғини барқарор ривожлантиришнинг хилма – хил

йўллари ва хусусиятлари таъкидланиб келинган бўлсада бу ўзгаришларни амалга
оширишдаги марказий омил – “инсон“ омилига кўпроқ эътибор берилиши
бугунги кунда олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4957-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони.

http://strategy.regulation.gov.uz/

2.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2010 йил 15

декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1442 – сонли
қарори.

www.lex.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2011 йил 30

мартдаги “Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни
рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги ПҚ-1512 - сонли қарори.

www.lex.uz

4.

Consumer behavior: building marketing strategy / Del I. Hawkins, David L.

Mothersbaugh.-11th ed. USA.: McGraw-Hill/Irwin, New York, 2010, pg. 360

5.

Паушкина И.С. Мотивация целевых групп при выводе продукта на

рынок. Вестник науки Сибири. 2012. № 4 (5)

6.

Judith Gomes Nagar ва Sapna Sharma. (2016).Relevance of theories of

Motivation in retail business: A study on Retailer’s decision making process. Research
Journal of Management Sciences. Vol. 5(4), pg.7-11

7.

Jаlоlоv J.J., Axmedov I.A., Hotamov I.S., Azlarova D.A. “Маrkетing

таdqiqотlаri” .O`quv qo`llanma.Тоshkеnт-2012

8.

www.legprom.uz

9.

www.buxstat.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4957-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида’Ти фармони. http://strategy.regulation.gov.uz/

Узбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2010 йил 15 дскабрдаги “2011-2015 йилларда Узбскистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йуналишлари тугрисида’Ти ПК-1442 - сонли карори. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2011 йил 30 мартдаги “Тукимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рагбатлантириш буйича кушимча чоралар тугрисида’Ти ПК-1512 - сонли карори. www.lex.uz

Consumer behavior: building marketing strategy / Del I. Hawkins, David L. Mothersbaugh.-l1th cd. USA.: McGraw-HilVIrwin, New York, 2010, pg. 360

Паушкина И.С. Мотивация целевых групп при выводе продукта на рынок. Вестник науки Сибири. 2012. № 4 (5)

Judith Gomes Nagar ва Sapna Sharma. (2016).Relevance of theories of Motivation in retail business: A study on Retailer’s decision making process. Research Journal of Management Sciences. Vol. 5(4), pg.7-11

Jalolov J.J., Axmedov LA., Hotamov I.S., Azlarova D.A. “Markering TadqiqoTlari” .O'quv qo’Hanma.ToshkenT-2012

www.legprom.uz

www.buxstat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов