“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
1
№ 6, 2017
АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шоюсупова Наргиза Турғуновна,
ТДИУ доценти, и.ф.н.,
Абдуаҳадов Шухрат Иззат ўғли,
ТДИУ талабаси
E-mail:
Аннотация:
Ушбу мақолада Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат
бозоридаги вазият таҳлил қилинган, унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий
омиллар аниқланган ҳамда минтақавий меҳнат бозорининг самарали фаолият
кўрсатишини такомиллаштириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аннотация:
В данной статье проанализирована ситуация рынке труда
Кашкадарьинской области, определены социально-экономические факторы
влияния на рынок труда, а так же разарботаны предложения и рекомендации
для совершенствования эффективной деятельности регионального рынка
труда.
Abstract:
This article analyzes the situation of the labor market in the
Kashkadarya region, identifies the social and economic factors affecting the labor
market, as well as offers and recommendations for improving the effective operation
of the regional labor market.
Калит сўзлар:
ишга жойлаштириш,
иқтисодий фаол аҳоли, иш билан
бандлар, ишсизлар,
меҳнат бозори
Кириш
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки,
ишсизлик муаммосининг мавжудлиги бозор иқтисодиётининг ажралмас
хусусиятидир. Шундай экан, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш орқали
мамлакат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва аҳоли турмуш даражасини янада
яхшилашга алоқадор тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан биридир.
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида қуйидагиларни таъкидлаб ўтдилар: “Бугуннинг
ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш
билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини
аниқ белгилаш зарур” [1].
Аҳоли таркибида меҳнат ресурсларининг улуши юқори эканлиги; қишлоқ
аҳолисининг иқтисодий фаоллик ва иш билан бандлик даражасининг пастлиги;
қишлоқ жойларида ташкил этилган иш жойларининг асосий қисми қисқа
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
2
№ 6, 2017
муддатли ва мавсумий характерга эгалиги; иш билан банд бўлган аҳолининг
салмоқли қисми иш ҳақи паст бўлган соҳаларда, норасмий секторда ва
барқарор бўлмаган иш жойларида банд этилганлиги; касаначилик иш
жойларини кўпайтириш имкониятларининг тўлиқ ишга солинмаётганлиги
кузатилади. Мазкур муаммоларнинг мавжудлиги туфайли аҳолининг иш билан
бандлиги масалаларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганиш бугунги
куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Иқтисодиёни модернизация қилиш
шароитида аҳолининг иш билан
таъминлаш, янги иш ўринларини яратишнинг назарий жиҳатлари
Г.С.Вечканов,
Г.Р.Вечканова [3], П.Э.Шлендер, Ю.П.Кокин [4], Ўзбекистон Республикасида
аҳоли бандлиги Қ.Х.Абдураҳмонов [5], Ш.Р.Холмўминов [6], Х.Абулқосимов,
О.Абдураҳмонов, К.Каттаев ва Р.Рўзметов [7] каби иқтисодчи олимларнинг
тадқиқотларида ўз аксини топган.
Юқоридаги олимларнинг илмий ишларни таҳлил қилиш минтақалар
кесимида, айниқса Қашқадарё вилояти мисолида аҳолининг иш билан
бандлигини тартибга солиш масалалари кенг ёритилмаганлигини кўрсатди. Бу
эса мазкур мақола мавзусининг долзарблигини англатади.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда иқтисодий тадқиқ этиш методологияси, тизимли таҳлил,
таққослаш,
эксперт
баҳолаш,
иқтисодий-статистик
каби
иқтисодий
жараёнларни тадқиқ этиш усуллардан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Иш билан бандлик комплекс ижтимоий сиёсатнинг ажралмас қисми
бўлиб, меҳнат соҳасидаги инсонларнинг эҳтиёжларига қаратилганлиги билан
белгиланади ва аҳоли даромадларини оширишнинг асосий элементи
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига асосан иш билан таъминлаш -
уқароларнинг қонун хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий
эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат
даромади) келтирадиган фаолиятидир [2].
Кўпчилик илмий адабиётларда эса иш билан бандлик ижтимоий-
иқтисодий категория сифатида акс эттирилади. Масалан, Г.С.Вечканов ва
Г.Р.Вечкановалар иш билан бандликни ишлаб чиқариш усулига кўра
инсонларнинг иш жойи билан таъминланиши ва хўжалик фаолиятидаги
иштироки натижасидаги муносабатлар тизими [3], деб тавсифлайди. Мазкур
фикрни “Меҳнат иқтисодиёти” дарслигининг муаллифлари П.Э.Шлендер ва
Ю.П.Кокин ҳам қўллаб-қувватлаб, улар иш билан бандликка инсонларнинг иш
жойи билан таъминланиши ва хўжалик фаолиятидаги иштирокига оид
иқтисодий муносабатлар йиғиндиси [4], деб таъриф берган.
Ўзбекистон иқтисодчи олимлари томонидан ҳам “иш билан бандлик”
тушунчасининг мазмун-моҳиятини ёритишга нисбатан ёндашувлар мавжуд.
Масалан, Қ.Х. Абдураҳмоновнинг фикрича, иш билан бандлик –
фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўз шахсий ва ижтимоий
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
3
№ 6, 2017
эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ, уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади
келтирадиган фаолиятдир [5].
Иқтисодчи олим Ш.Р.Холмўминов ўз илмий ишланмаларида аҳолининг
оқилона иш билан бандлиги масалаларига алоҳида тўхталиб, аҳолининг
оқилона бандлиги ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига
эришишни билдиради. Бундай ҳолда ишсизликнинг мумкин (табиий) даражаси
вужудга келади [6], деб таъриф берган.
Иш билан бандликка маҳаллий иқтисодчи олимлар Д.Рахимова,
Х.Абулқосимов, О.Абдураҳмонов, К.Каттаев ва Р.Рўзметовлар томонидан
берилган таъриф бир мунча кенгроқ бўлиб, ушбу муносабатларнинг
мақсадлилигини, предметини аниқлаштиради. Уларнинг фикрига кўра, бандлик
иқтисодий категория сифатида кишиларнинг шахсий ва ижтимоий
эҳтиёжларини қондириш, даромад олишга бўлган шахсий манфаатларини
рўёбга чиқариш мақсадида меҳнатга лаёқатли аҳолини меҳнат фаолияти билан
шуғулланиш жойлари, яъни иш ўринлари билан таъминланиши юзасидан
бўладиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ифодалайди [7].
Таҳлил қилинаётган “иш билан бандлик” категорияси ривожланган бозор
чегараларида амал қилади. Мазкур ҳолатда иш билан бандлик деганда ҳар
қандай фаолият тури эмас, балки ўз ичига ишчи кучини ривожлантириш,
меҳнат бозорига кириш ва ундан чиқишни чеклаш ва ҳ.к..ларга оид шартларни
жамлаган фаолият турларигина тушунилади.
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий
тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ турмуш даражаси ва
сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган.
Бинобарин, юртимизда ҳар йили миллий иқтисодиётни барқарор
ривожлантириш, ҳудудий кесимларда меҳнат ресурсларидан янада тўлиқ ва
оқилона фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга
қаратилган тегишли дастурлар қабул қилинмоқда.
Қашқадарё вилояти аҳолиси республика ҳудудлари ўртасида аҳоли сони
бўйича Фарғона ва Самарқанд вилоятларидан кейин 3-ўринни эгаллайди.
Республика аҳолисининг 10 фоизи вилоят улушига тўғри келади (1-расм).
2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, 3057,5 минг кишини ташкил этган.
Статистик маълумотларга қараганда, 2010-2016 йиллар давомида вилоят
аҳолисининг сони 14,5 фоизга ортган. Таҳлил қилинаётган йиллар орасида
аҳолининг юқори даражада кўпайиши кузатилади. Жумладан, Чироқчи,
Шаҳрисабз туманлари аҳоли сони бўйича етакчи ҳисобланса, Муборак, Нишон,
Миришкор ва Деҳқонобод туманлари аҳоли сони бўйича энг сўнгги ўринларни
эгаллаган.
Вилоят аҳолиси сонининг ўртача йиллик ўсиш суръати республика ўртача
кўрсаткичидан юқори. Агар Ўзбекистон аҳолиси сони ўртача йилига 1,8
фоиздан кўпаяётган бўлса, вилоятда бу кўрсаткич 2,2 фоизни ташкил қилмоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
4
№ 6, 2017
1-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари доимий аҳолисининг улуши,
% (2017 йил 1 январь ҳолатига)
Манба: Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотлари
Қашқадарё вилоятида меҳнат ресурслари сони ҳам мунтазам ортиб
бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2010-2016 йиллар давомида вилоятда
меҳнат ресурслари сони 18,7 фоизга ортган. 2010-2016 йиллар орасида
вилоятда меҳнат ресурслари сони Ғузор, Нишон, Муборак, Миришкор ва
Касби туманларида юқори суръатларда ортган. Меҳнат ресурслари сонининг
ўсиш суръатлари Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Қарши шаҳрида вилоят
ўртача кўрсаткичидан паст бўлган.
Шунингдек, туманлар бўйича аҳоли ва меҳнат ресурсларининг нотекис
жойлашуви ва меҳнат бозоридаги талабни (бандлар ва яратилган янги бўш иш
ўринлари йиғиндисини) таққослаб, иш ҳақига таъсир кўрсатадиган бошқа
омилларни таъсири ўзгармас бўлган шароитда, вилоят шаҳар ва туманлари
меҳнат бозоридаги мувозанат баҳо (ўртача иш ҳақи) турлича бўлишини
асослаш мумкин.
Қашқадарё вилоятида доимий аҳоли сони таркибида меҳнат ресурслари
сони 1758900 минг кишини ёки 57,5 %ни, иқтисодий фаол аҳоли сони 1247030
минг кишини ёки 40,7 %ни, иш билан банд аҳоли сони, жами 1180901 минг
кишини ёки 38,6 %ни ташкил этади (1-жадвал).
1-жадвалдан кўринадики, 2010-2016 йиллар мобайнида иқтисодий фаол
аҳоли сони 22,4 фоизга ортган. Ўз навбатида иқтисодий фаол аҳоли иш билан
бандлар ва ишсизлардан таркиб топади.
Вилоятда таҳлил қилинаётган йиллар давомида бандлар сони иқтисодий
фаол аҳоли сонига нисбатан юқори суръатларда ўсган.
Таҳлиллар иш билан бандлар таркибида иқтисодиётнинг норасмий
секторида иш билан бандлар сони юқори суръатда ортаётганлигини кўрсатади.
Яъни 2016 йилда 2010 йилга нисбатан расмий секторда бандлар 10,7 фоизга
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
5
№ 6, 2017
ортган бўлса, бу даврда норасмий секторда бандлар сони 21,2 фоизга ўсган.
Бунга сабаб қилиб, яширин иқтисодиётнинг тараққий қилиши ҳамда иш
берувчилар ва ёлланма ходимларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
тўлашдан бош тортишларини кўрсатиш мумкин.
1-жадвал
Қашқадарё вилоятида меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари, киши
Кўрсаткичлар
Й и л л а р
2016
йилда
2010
йилга
нисбатан
% да
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017**
Иқтисодий
фаол аҳоли
сони
103096
9
105996
0
109498
2
113064
9
117251
2
120998
9
124703
0
126185
9
122,4
Банд аҳоли
сони
971652
100374
4
103666
3
107236
1
110854
7
114393
1
118090
1
119330
3
122,8
шу жумладан:
Иқтисодиёт-
нинг расмий
секторида
бандлар сони
564779
608946
642620
632524
637821
627040
623306
624980
110,7
Иқтисодиёт-
нинг
норасмий
секторида
бандлар сони
385627
368781
365258
410339
371518
416828
459293
467458
121,2
Ишсизлар
сони
59316
56214
58318
58289
63970
66059
66127
68556
115,6
Ишсизлик
даражаси, %
5,8
5,3
5,3
5,2
5,5
5,5
5,3
5,4
-
Манба: Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари
2017 йил январь-июнь ҳолатига
Қашқадарё вилоятида ишсизлик даражаси 5,4 фоизни ташкил этади. Бу
республика ўртача кўрсаткичидан юқори (5,2%).
Вилоятда 14 та Бандликка кўмаклашиш марказлари фаолият кўрсатади.
Таҳлиллар бу марказларга иш қидириб мурожат қилаётган фуқаролар сонининг
йил сайин камайиб кетаётганлигини кўрсатмоқда (2-расм).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20
апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 117-сонли қарорига иловада ишга жойлашиш даражасини
баҳолаш мезони келтирилган [8]. Унга кўра, ишга жойлашиш даражасини
баҳолаш мезонига кўра индикатор кўрсаткичи 75 фоиздан кам бўлса,
индикаторнинг сифат баҳоси – паст, 75 фоиздан 85 фоизгача бўлса – мўътадил,
85 фоиздан 90 фоизгача бўлса – ўртача, 90 фоиздан юқори бўлса – юқори
ҳисобланади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
6
№ 6, 2017
2-расм. Қашқадарё вилоятида меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари, киши
Манба: Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари
Қашқадарё вилоятида бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб
мурожат қилганларнинг 2012 йилда – 91,2 фоизи, 2016 йилда эса 95,2 фоизи
ишга жойлаштирилган.
Қашқадарё вилоятида кичик корхоналар ва фермер хўжаликларида иш
билан бандлар сони мунтазам ортиб бормоқда (2-жадвал).
2-жадвал
Қашқадарё вилояти бўйича иқтисодиёт тармоқлари ҳамда кичик
корхоналар ва фермер хўжаликларида иш билан банд аҳоли сонининг
ўзгариши, киши
№
Туман
(шаҳар)
номи
Иқтисодиёт тармоқлари
бўйича йирик бизнесда
банд аҳоли сони
Кичик корхоналар ва
фермер хўжаликларида
иш билан банд аҳоли сони
2010
йил
2016
йил
2016 йилда
2010 йилга
нисбатан
ўзгариши,
%
2010
йил
2016
йил
2016 йилда
2010 йилга
нисбатан
ўзгариши,
%
1.
Қарши ш.
58615
43146
73,6
4563
4891
107,2
2.
Ғузор
21600
12171
56,3
5563
5962
107,2
3.
Деҳқонобод
12964
12308
94,9
2670
2862
107,2
4.
Қамаши
9113
8652
94,9
9847
10554
107,2
5.
Қарши
19416
18434
94,9
12789
13708
107,2
6.
Касби
1405
7586
539,9
11493
12318
107,2
7.
Китоб
18951
17993
94,9
12893
13818
107,2
8.
Косон
18884
17929
94,9
14536
15580
107,2
9.
Миришкор
1997
1896
94,9
8543
9156
107,2
10.
Муборак
7448
7072
95,0
5856
6276
107,2
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
7
№ 6, 2017
11.
Нишон
7957
7555
94,9
6576
7048
107,2
12.
Чироқчи
987
7190
728,5
21601
23152
107,2
13.
Шаҳрисабз
38871
36906
94,9
12746
13662
107,2
14.
Яккабоғ
1313
9584
729,9
14242
15265
107,2
Жами:
219521
208422
94,9
143918 154252
107,2
Манба: Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари
2-жадвалдан кўриниб турганидек, 2010-2016 йилларда иқтисодиёт
тармоқлари бўйича йирик бизнесда иш билан банд аҳоли сони 5,1 фоизга
камайган. Бундай камайиш тенденцияси вилоятнинг Шаҳрисабз, Нишон,
Муборак, Миришкор, Косон, Китоб, Қарши, Қамаши, Деҳқонобод, Ғузор
туманлари ва Қарши шаҳрида ҳам кузатилган. Фақат йирик бизнесда иш билан
банд аҳоли сонининг ўсиши Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Касби туманларида
кузатилган.
Қашқадарё вилоятида 2010-2016 йиллар мобайнида кичик корхоналар ва
фермер хўжаликларида иш билан банд аҳоли сони 7,2 фоизга ортган. Шуни
алоҳида қайд этиш жоизки, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кичик
корхоналар ва фермер хўжаликларида иш билан банд аҳоли сони бир меъёрда
ортган.
Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик ва деҳқон хўжаликларида иш билан
банд аҳоли сони ҳам мунтазам кўпайиб бормоқда (3-жадвал).
3-жадвал
Қашқадарё вилояти бўйича тадбиркорлик ва деҳқон хўжаликларида иш
билан банд аҳоли сонининг ўзгариши, киши
Т/Р
Ҳудудлар
Юридик шахс мақомига эга
бўлмаган, лицензияга эга
тадбиркорликда банд
бўлганлар сони
Деҳқон хўжаликларида иш
билан банд аҳоли сони
2010
йил
2016
йил
2016 йилда
2010 йилга
нисбатан
ўзгариши, %
2010
йил
2016
йил
2016 йилда
2010.йилга
нисбатан
ўзгариши, %
1.
Қарши ш.
11028
15970
144,8
1848
2417
130,8
2.
Ғузор
2283
3307
144,9
9840
12875
130,8
3.
Деҳқонобод
5315
7696
144,8
6958
9104
130,8
4.
Қамаши
844
1223
144,9
13132
17183
130,8
5.
Қарши
1389
2012
144,9
10794
14124
130,9
6.
Касби
974
1410
144,8
11680
15283
130,8
7.
Китоб
1020
1478
144,9
11579
15151
130,8
8.
Косон
3832
5550
144,8
9321
12196
130,8
9.
Миришкор
774
1121
144,8
8748
11447
130,9
10.
Муборак
299
433
144,8
4886
2721
55,7
11.
Нишон
804
1165
144,9
9080
11881
130,8
12.
Чироқчи
6066
8784
144,8
13618
21490
157,8
13.
Шаҳрисабз
3154
4568
144,8
16920
22139
130,8
14.
Яккабоғ
1682
2435
144,8
11898
15568
130,8
Жами:
39464
57152
144,8
140302 183579
130,8
Манба: Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
8
№ 6, 2017
3-жадвалдан кўринадики, 2010 йил вилоятда тадбиркорлик ва деҳқон
хўжаликларида иш билан банд аҳоли сони143,9 минг кишини ташкил этган
бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 154,2 минг кишига етган ёки ўтган даврда
7,2 фоизга ортган.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бозор иқтисодиётининг асосий
ҳаракатлантирувчи
кучи
ҳисобланган
кичик
мулкдорлар
синфини
шакллантиришга, мамлакатимиз бозорини истеъмол товарлари ва турли
хизматлар билан бойитиш имкониятини яратишга, ҳар бир оила даромадини
кўпайтиришда ҳамда янги иш ўринларини яратиш эвазига ишсизлик
масаласини ҳал этишга замин яратади.
Хулоса ва таклифлар
Қашқадарё вилоятининг саноат ва саноат-қишлоқ хўжалиги туманларида
қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини тартибга солиш учун маданий-
соғломлаштириш, сайёҳлик ва таълим муассасаларини қамраб олган ижтимоий
йўналтирилган қишлоқ иқтисодиётини шакллантириш ва қишлоқнинг хусусий
капитал учун инвестициявий жозибадорлигини ошириш тавсия этилди.
Агросаноат ва аграр қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини тартибга
солиш тизими қишлоқдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари билан шаҳар
ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва
сақлаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, сервис хизмати кўрсатиш ва бошқа
агросаноат комплекси тузилмалари ўртасидаги инвестициявий, инновацион ва
технологик алоқаларни йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини ривожлантириш лозим.
Вилоятда аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳозирги кундаги ва яқин
истиқболдаги энг муҳим йўналиши – қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнатга
лаёқатли аҳолини қайта тақсимлаш, улардаги ортиқча ишчи кучини
иқтисодиётнинг бошқа тармоқ ҳамда соҳаларига сафарбарлигини оширишдир.
Бунинг учун қишлоқ жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни,
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, қишлоқ туризмини, ишлаб чиқариш
инфратузилмасини ривожлантириш талаб этилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
//Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги қонуни // www. lex.uz
3.
Вечканов Г.С, Вечканова Г.Р. Современная экономическая энциклопе-
дия. - СПб.: Издательство «Лань», 2002. – С.880.
4.
Экономика труда: учебник. 2-е изд., перераб. и доп. / под ред. проф.
Ю.П.Кокина, проф. П.Э.Шлендера. – М.: Магистр, 2010. – С.101.
5.
Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. – Т.: MEHNAT, 2009.
– Б.223
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
9
№ 6, 2017
6.
Холмўминов Ш.Р. Қишлоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва
ривожланишини моделлаштириш (Самарқанд вилояти мисолида). Иқтисод
фанлари доктори илмий даражасига даъвогарлигининг диссертацияси. –
Тошкент, 1998. – Б.57.
7.
Раҳимова Д., Абулқосимов Х., Абдураҳмонов О., Каттаев К., Рўзметов Р.
Миллий
меҳнат
бозори
учун
кадрлар
тайёрлашни
бошқаришни
такомиллаштириш йўналишлари. – Т.: Fan va texnologiya, 2009. – Б.23
8.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20
апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 117-сонли қарори // www.lex.uz.