Направления развития и проблемы системы налогообложения предприятий топливно-энергетического комплекса Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
257-263
11
5
Поделиться
Жалилов, Ш. (2017). Направления развития и проблемы системы налогообложения предприятий топливно-энергетического комплекса Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (6), 257–263. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9577
Шерзод Жалилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы проблемы в системе налогообложения предприятий топливно-энергетического сектора и направления их решения в Узбекистане. Изучен опыт Норвегии по налоговому регулированию топливно-энергетических предприятий и изложены экономически привлекательные и полезные аспекты, которых возможно использовать для Узбекистана, как предложение и рекомендации.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА

МУАММОЛАРИ

Жалилов

Шерзод Қахрамонович,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

E-mail:

sherzodj@yandex.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистондаги

ёқилғи-энергетика

корхоналарининг солиққа тортиш тизимидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш
йўналишлари таҳлил қилинган. Ёқилғи-энергетика корхоналарини солиқли
тартибга солишнинг Норвегия тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон учун
фойдаланилиши мумкин бўлган иқтисодий жиҳатдан жозибадор ва фойдали
жиҳатлари таклиф ва тавсиялар сифатида баён этилган.

Аннотация:

В статье анализированы проблемы в системе

налогообложения предприятий топливно-энергетического сектора и
направления их решения в Узбекистане. Изучен опыт Норвегии по налоговому
регулированию

топливно-энергетических

предприятий

и

изложены

экономически привлекательные и полезные аспекты, которых возможно
использовать для Узбекистана, как предложение и рекомендации.

Abstract:

The article analyzes the problems in the system of taxation of

enterprises of the fuel and energy sector and the direction of their solution in
Uzbekistan. Norway's experience in tax regulation of fuel and energy enterprises has
been studied and economically attractive and useful aspects that can be used for
Uzbekistan as a proposal and recommendations are presented.

Калит сўзлар:

ёқилғи-энергетика тармоғи, солиққа тортиш,

харажатлар, қазилма конлари, солиқ омиллари

Кириш

Бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ёқилғи-энергетика

тармоғи корхоналарини солиққа тортиш тизими фискаль, тақсимловчи,
рағбатлантирувчи ва назорат функцияларини бажариши керак. Бироқ реал
иқтисодиётда бу функциялар ўзаро қўшилиб кетган бўлиб, уларни соф ҳолда
кузатишнинг иложи йўқ. Шундай бўлишига қарамай, улар орасида фискаль
функциянинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлаёт-ганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Айниқса, рағбатлантирувчи функция ўз аҳамиятини намоён этмаётгани
кузатилмоқда. Ҳолбуки, углеводород заҳираларининг камайиб кетаётгани ва
уларни қазиб олиш ёмонлашаётгани шароитида геология-қидирув ишлари,
нисбатан ёмон шароитлардаги каммаҳсулли қазилма конларига ишлов бериш ва
ҳоказоларни тезлаштириш учун солиқ тортишнинг рағбатлантирувчи ролини
ошириш янада долзарб масалага айланади.

Бу ўринда қайд этиш керакки, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари-

нинг ихтиёрига қолувчи якуний даромадлар ва бюджет тизимига уларнинг
жами ажратмалари солиқ омиллари таъсирида эмас, балки давлатнинг тариф ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

валюта сиёсати таъсирида шаклланади. Нефть ва газ бизнесини солиқли
тартибга солиш тизими, асосан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва
бошқа бир неча эгри солиқлар ёрдамида амалга оширилади. Бундан ташқари,
экспорт қилинувчи бу маҳсулотлар экспорт божига ҳам тортилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур мақолани ёзишда асосан Ўзбекистон Республикасида ёқилғи-

энергетика соҳаси бўйича ишлаб чиқилган меъёрий-ҳужжатлар [1, 2, 3. 4] таҳлил
қилинган, шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарини солиққа тортиш
тизимини

такомиллаштиришга

доир

мамлакатимиз

олимларидан

Ш.Қ. Жалиловнинг монографияси [5] келтирилган.

Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик аҳамиятга эга бўлган

тармоқларидан бири ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортиш
механизмини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган бўлиб, унда
ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни
ўз аксини топган.

Бундан ташқари, хорижий адабиётлардан Toby Stock. Advanced in Taxation

номли асарида ёқилғи-энергетика соҳаси тараққиётига хос бўлган асосий
тенденциялар, ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортиш механизми, унинг
таркибий қисмлари ва элементлари; ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа
тортишнинг хорижий механизмлари; ёқилғи-энергетика корхоналари томонидан
бюджетга тўланадиган солиқлар таркиби, таркибий тузилма ва уларга хос бўлган
ўзгаришлар; ёқилғи энергетика корхоналари фаолиятининг молиявий натижаларига
бюджетга тўланувчи солиқларнинг таъсири; ёқилғи-энергетика корхоналарини
солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришнинг замонавий йўналишлари акс
эттирилган [6].

Тадқиқот методологияси

Мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари молия-хўжалик

фаолиятида солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришда солиққа доир
маълумотлар таҳлили учун асосий сўнгги 3 йил давомидаги ёқилғи-энергетика
соҳасидаги солиқ тушумлари ва уларга берилаётган солиқ имтиёзлари ва статистик
маълумотлардан фойдаланилган.

Ёқилғи-энергетика тизимидаги корхоналар фаолиятини такомиллаштирилган

солиққа тортиш механизми мамлакатимиздаги шу жараёнга алоқадор барча олий
ўқув юртлари ва дахлдор илмий текшириш институтларининг илғор тадқиқот ва
усуллари фаол қўлланилган. Бу бозор иқтисодиётида масалан, илмий-тадқиқот
институтлари ва олий ўқув юртлари билан илмий тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик ишларини амалга ошириш борасида шартнома тузган ёқилғи-
энергетика тармоғи корхоналарининг фойдасидан олинадиган солиққа нисбатан
чегирмани амалиётга қўллаш ана шундай усуллардан биридир

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимиз ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари солиққа тортиш

тизимини ривожлантиришнинг энг долзарб муаммоси сифатида эътироф
этилган рағбатлантирувчи функциянинг аҳамиятини ошириш билан боғлиқ
бўлган масалани, фикримизча, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор
тажрибасини ўрганиш орқали ҳал этиш мумкин. Масалан, бу борадаги солиқли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тартибга солишнинг Норвегия (норвеж) тизими тартибга солишнинг мукофотли
тизимига асосланади. Унинг мақсади углеводородларни қазиб олишдан
давлатнинг узоқ муддатли даромадлари учун шароитлар яратиш ва бир
вақтнинг ўзида ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари учун ўз фойдаларини
оширишда имкониятларни яратишдан иборат.

Давлат ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарини солиққа тортиш

тизими ёрдамида ва бевосита молиявий иштирок этиш орқали бу компаниялар
даромадларининг сезиларли қисмини ўз ихтиёрига олади. Бироқ бир вақтнинг
ўзида ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари фаолиятининг технологик
даражасини ошириш ёки уларнинг фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ
бўлган харажатларга нисбатан солиқли чегирмалар тақдим этади. Бу тизим агар
тегишли компаниялар фойда олмаса, Норвегия давлати томонидан улар
даромадларининг ундирилмаслигини кўзда тутади. Шундай қилиб, мамлакат
ёқилғи-энергетика тармоғидаги барча иштирокчилар умумий манфаатдорликка
эга бўлиб, у ўзини мумкин бўлган максимал тушум доирасида Норвегия
тегишли ресурслари қазиб олинишининг барқарор характерда бўлиши орқали
намоён этади. Ўзбекистонда, айниқса, кейинги йилларда ёқилғи-энергетика
ресурсларининг хомашё базасини кенгайтириш учун маълум ишлар амалга
оширилмоқда. Лекин улар, фикримизча, етарли эмас. Чунки захираларнинг
ўсиш суръати уларни қазиб олишни қопламаяпти. Бунинг асосий сабабларидан
бири геология-қидирув ишлари ҳажми ва уларни молиялаштириш даражаси бир
неча мартага қисқарганлигидир.

Назаримизда, Норвегияда қўлланилаётган ва самарали эканлигини

исботлаган уни солиқли қўллаб-қувватлашнинг айрим усулларидан
фойдаланиш мамлакатимизда бу йўналишдаги геология-қидирув ишларини
кескин кучайтирган бўлар эди. Бунинг учун, дастлаб, ёқилғи-энергетика
ресурсларини қидириш-разведка қилиш, қазиб олиш ва юклаб жўнатиш ишлари
билан боғлиқ харажатларни қуйидаги уч асосий категорияга ажратиш мақсадга
мувофиқ: а) қидирув-разведка ишлари харажатлари; б) ишлов бериш
харажатлари; в) асосий фаолият бўйича харажатлар.

Сўнгра, солиқ тўловчининг танловига кўра қидирув-разведка ишлари

билан боғлиқ харажатлар тезда чегириб ташланиши ёки тўпланиши ва охир-
оқибат бориб амортизация қилиниши мумкин бўлган Норвегия тажрибасини
қўллаш мақсадга мувофиқ. Солиқ тўловчи шунга ўхшаш тарзда ушбу
харажатларнинг проводкасини ҳам солиқ ҳисобини юритиш ҳамда фойда ва
зарарлар тўғрисида ҳисоботни тузишда амалга ошириши мумкин. Шундай
қилиб, у мажбурий ҳисобот доирасида ўз қидирув-разведка ишлари
харажатларини амортизация қилиш вариантидан фойдаланиши ва бир вақтнинг
ўзида солиққа тортиш мақсадларида ўша харажатларни тўлиқ чегириб ташлаши
мумкин. Бу тартиб қидирув-разведка ишлари ва қудуқларни қазиш ишлари
натижаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва демак, ётган углеводородларнинг
қидириб топилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилиши керак.

Солиққа тортиш нуқтаи назаридан тўпланган (жамланган) қидирув-

разведка ишлари (агар солиқ тўловчининг танлагани шундай бўлса) хара-
жатлари асосий капитал ҳисобланмайди, яъни амортизацияни ҳисоблашда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

махсус меъёрлардан фойдаланилмайди. Аксинча, харажатларнинг қазиб
олинган маҳсулот (нефть ёки газ) бирлигига ҳисобланиши ёки қазилма кони иш
бошлаган вақтидан бошлаб йиллик минимум 1/5 ставка бўйича ўтказиш бўйича
бевосита усул асосида мажбурий ҳисобот ва солиқ ҳисобида тан олинади. Бу
ўринда шуни ҳам қайд этиш керакки, солиққа тортиш мақсадида қидирув-
разведка ишлари харажатларини тўлиқ қоплашни танлар экан, солиқ тўловчи
солиқ ҳисоби доирасида тезлаштирилган амортизацияни (мажбурий ҳисобот
доирасидаги амортизацияга нисбатан) танлаш имкониятига эга бўлади. Бунда
ҳар қандай ҳолатда ҳам қидирув-разведка ишларининг жамланган
харажатларига нисбатан аплифт қўлланилмайди. Солиққа тортиш қоидалари
қидирув-разведка ишлари харажатларининг аниқланишини ҳам ўзида мужассам
этмайди. Шундай бўлса-да, одатда, улар яшириниб ўтган углеводородларни
қидириб топиш билан боғлиқ барча харажатларни назарда тутади.

Биринчидан, бу қидирув-разведка ишлари ёки нефть-газ қазиб олиш

ишларига лицензиядан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг олиниши ва
сақланишини таъминловчи, нақд мукофотни ва/ёки давлатга тўланувчи
лицензия зонасига солиқни ҳам қамраб оладиган лицензия тўловларидир.
Нефть-газни қазиб олиш бўйича лицензияни олишда 6 йил учун (сўнг йиллик
тўловлар) лицензион зонага солиқ суммасини олдиндан тўлаб қўйиш талаб
қилинади. Солиқ ҳисоби ва мажбурий ҳисоботда олдиндан тўлаб қўйиш
харажатлари деб эътироф этилади ва 6 йиллик муддат ўтгач ҳисоблаш усули
бўйича қопланиши (қайта тикланиши) керак.

Иккинчидан, қидирув-разведка ишлари харажатларига нефть ва газни

қидириш жараёнида амалга оширилган дастлабки ва муфассал геологик излаш,
сейсмоқидирув ишлари ва бошқа геологик-географик ишлар билан боғлиқ
харажатлар киритилади.

Учинчидан, қазилма конларини қидиришда қудуқларни тадқиқ этиш ва

уларнинг ҳажмини аниқлаш билан боғлиқ барча қазиш харажатлари, ўз
табиатига кўра, қидирув-разведка ишлари харажатлари ҳисобланади. Бу ҳолда
синаш, баҳолаш ва бошқа мақсадлардаги қудуқларни қазиш билан боғлиқ
харажатларни қандай кўринишдаги харажатларга тегишли эканлигини
аниқлаш борасида ёқилғи-энергетика корхоналари ва солиқ органлари
ўртасида келишмовчилик вужудга келиши мумкин.

Охирги ҳолатда, фикримизча, кўп марта муҳокама қилиниб, тан олинган

қазиш харажатларини тўрт гуруҳга ажратишда қуйидагиларни ўз ичига қамраб
олувчи, Норвегия услубидан фойдаланиш мумкин:

1. Разведка қилинаётган қудуқлар, яъни яшириниб ётган нефть ва газни

қидириб топиш учун фойдаланилаётган қудуқлар; бу ерда вужудга келувчи
харажатлар қидирув-разведка харажатлари ҳисобланади ва улар чиқимлар
таркибига киритилиши лозим.

2. Нефть ва газни қазиб олиш ва ишлов беришга мўлжалланган қудуқлар;

бу ерда пайдо бўладиган харажатлар ишлов бериш харажатлари ҳисобланади
ва демак, улар жамғарилиши (тўпланиши) керак.

3. “Қидирув ва разведка босқичи”да қазилувчи, синалувчи, таянч,

баҳоланувчи ва бошқа қудуқлар; вужудга келувчи харажатлар қидирув-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

разведка ишлари харажатлари сифатида эътироф этилади ва демак, улар
чиқимлар таркибига киритилиши зарур.

4. “Ишлов бериш ва/ёки қазиб олиш босқичи”да қазилувчи синалувчи,

таянч, баҳоланувчи ва бошқа қудуқлар; юзага келувчи харажатлар ишлов
бериш харажатлари сифатида тан олинади ва улар жамланиши (тўпланиши)
лозим.

Қазилма конига ишлов бериш ва қувурларни ўтказиш билан боғлиқ

барча харажатлар, Ўзбекистондаги сингари Норвегияда ҳам, асосий капиталга
инвестициялар сифатида қаралади ва улар амортизация қилинадиган ишлаб
чиқариш активлари сифатида жамланиши (тўпланиши) керак. Бироқ бу ерда
активлар 6 йил давомида пропорционал ўтказиш усули орқали амортизация
қилинади. Харажатларни ўтказиш улар пайдо бўлган вақтдан бошланади.
Бунда амортизация капитал қўйилмалар қайси ойда қилинган бўлишидан
қатъий назар тўлиқ йил учун амалга оширилади. Ҳолбуки, Ўзбекистонда
асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришнинг самарали манбаи
сифатида амортизациянинг аҳамияти анча пасайиб кетган. Бунинг асосий
сабабларидан бири ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналаридаги асосий
фондларнинг қайта баҳоланиши масаласига бориб тақалади.

Норвегияда “ишлов бериш харажатлари” атамасига қонунчиликда

махсус аниқлик киритилмаган. Бу атама қўлланилганда, одатда, қазилма
конига ишлов бериш билан боғлиқ барча зарур харажатлар назарда тутилади.
Шундай қилиб, бу атама ўз ичига лойиҳани режалаштириш, инжиниринг,
қурилиш ва бошқалар билан боғлиқ тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита)
харажатларни қамраб олади.

Капиталлаштириш, амалиётдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш

лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги якуний қарорни солиқ тўловчи томонидан
қабул қилиниши билан бошланади. Энг кечи билан бу муддат қазилма конига
ишлов бериш тўғрисидаги режанинг тақдим этилиш санаси тушунилади. Бироқ
ҳар қандай ҳолатда ҳам таснифлаш содир этилган харажатларнинг “ҳақиқий
табиати”га боғлиқ бўлади.

Умуман бу мамлакатда ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа

тортиш тизимида ишлаб чиқариш фойдаси (соғлом баҳо), фойдаланиш
харажатлари, инвестицияларни чизиқли амортизация қилиш, қидирув-разведка
ишлари харажатлари, молиявий операциялар бўйича соф харажатлар,
компания даромадларини солиққа тортиш базаси, солиққа тортишнинг махсус
базаси ва бошқа масалаларга катта эътибор берилади. Шу билан бирга
Норвегияда ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортишнинг асосий
принцип ва мақсадларига қисқача тавсиф берар эканмиз, фикримизча, уларни
қуйидагича

ифодалаш

мумкин:

бу

мамлакатда

ёқилғи-энергетика

корхоналарини солиққа тортиш тизими одатдаги корпорацияларни солиққа
тортишнинг норвег тизимига асосланган. Норвегияда нефть ва газга ишлов
беришнинг жуда юқори даромадлигига боғлиқ равишда улар яна махсус
даромад солиғига ҳам тортилади. Солиққа тортишнинг одатдаги даражаси
бошқа ҳар қандай фаолият сингари ер солиғига ўхшаш. Унинг ставкаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

28,0 %га тенг. Бундан фарқли равишда махсус даромад солиғининг ставкаси
эса 50,0 %ни ташкил этади.

Солиққа тортиладиган даромадни ҳисоблашда, одатдаги ва махсус

солиқлар учун ҳам, чизиқли усул ёрдамида даромад олинган вақтдан бошлаб 6
йил давомида капитал қуйилмалар қийматининг камайиши ҳисобга олинади.
Компаниялар қазилма конини разведка қилишга, тадқиқот ва ишлов беришлар,
соф молиявий харажатлар, шунингдек, фойдаланишга киритиш ва
фойдаланишдан чиқаришга тегишли барча харажатларни чегириб ташлаши
мумкин. Солиққа тортиш моддаларини бирлаштиришга ҳам рухсат берилади.
Махсус солиқдан капитал қўйилмалардан яхши фойданинг олинишини
таъминлаш (чегаралаб қўйиш)да махсус солиқнинг таъсирини камайтириш
учун бу солиқнинг солиққа тортиш базасидан капитал харажатлар бўйича
фоизларни чегириш бўйича қўшимчалар қилинишига рухсат берилади. Бу
инвестицияларнинг 30,0 %ига тенг бўлиши мумкин (инвестициялар
жойлаштирилган (қўйилган) муддатдан бошлаб, 4 йил давомида йилига 7,5 %
миқдорида).

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги мулоҳазаларимиздан кўриниб турибдики, Норвегияда

ёқилғи-энергетика корхоналарининг солиқ тизими солиқларнинг ушлаб
қолинишига қадар инвестор учун фойдали инвестицион лойиҳалар у учун
солиқлар ушлаб қолингандан сўнг ҳам фойдали бўлишини таъминлаш орқали
максимал объективлиликни сақлаб қолиш мақсадида ишлаб чиқилган. Демак,
юқори даромад олиш тўғрисидаги жамиятнинг талабларини солиқлар
тўланганидан сўнг етарли даражада юқори фойдани олиш тўғрисидаги
компанияларнинг талаблари билан мувофиқлаштириш мумкин.

Фикримизча, ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарини солиқли

тартибга солишнинг Норвегия тажрибасида Ўзбекистонда фойдаланилиши
мумкин бўлган иқтисодий жиҳатдан жозибадор ва фойдали бўлган қуйидаги
ҳолатларни қайд этиш мумкин:

- нефть ва газ қазиб олиш базасини кенгайтириш, инвестициялар

кўламини ошириш, йўл-йўлакай газни қайта ишлаш ва бошқаларга нисбатан
солиқларнинг рағбатлантирувчи фунциясини амалга оширишда солиқ
чегирмалари тизимидан фойдаланиш;

- қазилма конларини қазишдан олинган устама даромадларнинг

ундирилиши;

- ёқилғи-энергетика корхоналари ва давлат ўртасидаги манфаатлар

мувозанатига эришиш ва уни сақлаб туриш;

- ёқилғи-энергетика корхоналари асосий капиталини модернизация

қилишнинг молиявий манбаи сифатида тезлаштирилган амаортизациядан фаол
фойдаланиш.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда бозор иқтисо-диёти соғлом

ривожланган барча мамлакатларда меҳнат унумдорлигининг ошиши,
харажатларнинг қисқариши, ишлаб чиқариш экологик тозалигининг ошишини
таъминловчи янги техникани жорий этиш асосий ишлаб чиқариш фондларига
нисбатан тезлаштирилган амортизацияни қўллаш ҳисобидан таъминланмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Чунки бу нарса “Асосий воситаларни тўлиқ тиклашга мўлжалланган
амортизация ажратмалари” моддаси бўйича харажатларнинг ошиши ҳисобидан
солиққа тортилувчи фойда миқдорини камайтиради. Шунинг учун ҳам,
фикримизча, машина ва дастгоҳлардан фойдаланишнинг асосий нормаларини
қисқартириш лозим. Сўнгра эса 10 та амортизация гуруҳида солиқ тўловчига
дастгоҳлардан фойдаланиш муддатларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини
бериш керак. Шунингдек, бу жараёнда амортизация ҳисоблаш методларини
қўллашга нисбатан ёқилғи-энергетика корхоналарига мустақилликнинг
берилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабаиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси қонун

ҳужжатлари тўплами, 2010 йил январь.

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Бюджет

кодексини

тасдиқлаш

тўғрисидаги»ги қонуни, 2013 йил 16 декабрь.

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги

қонуни. 1997 йил, 29 август.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги

«Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори.

5.

Жалилов Ш.К. Ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортиш

механизмини такомиллаштириш масалалари: Монография. – Т.: Ношир, 2012.

6.

Toby Stock. Advanced in Taxation. Copyright @ 2010 y. Emerald Group

Publishing limited.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Солик кодекси. Узбекистон Республикаси копун хужжатлари туплами, 2010 йил январь.

Узбекистон Рсспубликасининг «Бюджет кодсксини тасдиклаш тугрисидаги»ги конуни, 2013 йил 16 декабрь.

Узбекистон Рсспубликасининг «Давлат солик хизмати тугрисида»ги конуни. 1997 йил, 29 август.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Узбекистон Рсспубликасининг 2017 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджета параметрлари тугрисида»ги ПК-2699-сонли карори.

Жал илов Ш.К. Ёкилги-энергетика корхоналарини соликка тортиш механизмини такомиллаштариш масалалари: Монография. - Т.: Ношир, 2012.

Toby Stock. Advanced in Taxation. Copyright @ 2010 y. Emerald Group Publishing limited.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов