Современные направления реформирования системы налогообложения предприятий ТЭК

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
252-259
26
2
Поделиться
Жалилов, Ш. (2017). Современные направления реформирования системы налогообложения предприятий ТЭК. Экономика и инновационные технологии, (4), 252–259. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9499
Шерзод Жалилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются проблемы, стоящие перед Узбекистаном, связанные с системой налогообложения топливно-энергетических предприятий. Исследуется существующее налоговое регулирование деятельности этих предприятий и предлагаются современные направления его реформирования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА КОРХОНАЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ

ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Жалилов

Шерзод Қахрамонович,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

E-mail:

sherzodj@yandex.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистон

олдидаги

ёқилғи-энергетика

корхоналарини солиққа тортиш тизими билан боғлиқ бўлган муаммолар кўриб
чиқилган. Бу корхоналар фаолиятини амалдаги солиқлар орқали тартибга солиш
тадқиқ этилган ва уни ислоҳ қилишнинг замонавий йўналишлари таклиф қилинган.

Аннотация:

В статье рассматриваются проблемы, стоящие перед

Узбекистаном, связанные с системой налогообложения топливно-энергетических
предприятий. Исследуется существующее налоговое регулирование деятельности
этих предприятий и предлагаются современные направления его реформирования.

Abstract:

The article examines the problems facing Uzbekistan related to the

taxation system of fuel and energy enterprises. The existing tax regulation of activity of
these enterprises is investigated and modern directions of its reformation are offered.

Калит сўзлар

:

ёқилғи-энергетика корхоналари, солиқлар ва солиққа тортиш,

солиқ тизими, солиққа тортиш механизми, солиқ ставкаси, рентабеллик, фойда.

Кириш

Мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг ҳозирги аҳволи, кўп жиҳатдан,

ёқилғи-энергетика комплексидаги ишларнинг ҳолати билан белгиланиши ҳеч кимга
сир эмас. Чунки айнан улар Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳал
қилувчи роллардан бирини ўйнайди. Шунингдек, валюта тушумларининг катта
қисми ҳам шу корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Бир вақтнинг ўзида, улар
мамлакатимиз савдо балансининг асосий ҳажмини таркиб топтиришда ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Бироқ, фикримизча, мамлакатимиз иқтисодиётида кейинги йилларда
содир бўлаётган бир неча ҳақиқий ҳолатлар мамлакатимиз ёқилғи-энергетика
корхоналаридаги салбий жараёнларнинг кучайиб бораётганлигидан ва бу ерда баъзи
бир муҳим муаммоларнинг пайдо бўлаётганлигидан дарак бермоқда. Қуйида
уларнинг бир нечасини келтириб ўтамиз.

Биринчидан, геология-қидирув ишлари ҳажмининг қисқариши қидирув

ишларининг етарли эмаслигига ва захиралар тавсифларининг ёмонлашувига олиб
келдики, бунинг натижасида қидириб топилган (разведка қилинган) захираларнинг
ўсиш суръатлари энергия ресурсларининг жорий қазилишини ҳатто қопламаяпти
ҳам. Нефть ва газ қазиб олувчи корхоналар хомашё базасининг сифат жиҳатидан
ёмонлашуви ва жиддий ортда қолиши содир бўлмоқда, эски қазилма конлари
захираларининг камайиб кетиши ёки уларнинг тугаши натижасида нефть қазиб
олиш ҳажми ортиб (ошиб) бормаяпти.

Иккинчидан, энергия ресурслари учун нотўловларнинг мавжудлик даражаси,

солиқ юкламасининг юқори даражадалиги ва ишлаб чиқариш иқтисодий
самарадорлигининг етарли эмаслиги ишлаб чиқариш корхоналари учун молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳолатнинг кескинлашувига олиб келди. Бундай аҳволнинг таркиб топишига табиий
монополияларнинг маҳсулотларига (нефть, газ, электроэнергия ва б.) баҳолар
ўсишининг сунъий равишда пасайтириб ушлаб турилиши, қазилма бойликлари
конларини лицензиялаштириш соҳасида қонунчиликнинг етарли даражада
такомиллашмаганлиги ва ҳ.к.лар ҳам сабаб бўлмоқда.

Ҳозирги вақтда бу тенденция нафақат сақланиб қолмасдан, балки қидирув,

қазиб олиш ва йўл-йўлакай нефтли газларни чиқитга чиқаришда замонавий
технологияларни қўллашда ортда қолишнинг кучайиши давом этмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур мақолани ёзишда асосан Ўзбекистон Республикасида ёқилғи-

энергетика соҳаси бўйича ишлаб чиқилган меъёрий-ҳужжатлар [1-4] таҳлил
қилинган, шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналари солиққа тортиш тизимини
такомиллаштиришга доир мамлакатимиз олимларидан Ш.Қ.Жалиловнинг
монографияси [5] келтирилган.

Ушбу монографияда мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик аҳамиятга эга

бўлган тармоқларидан бири ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортиш
механизмини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган бўлиб, унда
ёқилғи-энергетика корхоналарининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ўз аксини
топган.

Бундан ташқари, хорижий адабиётлардан Toby Stock. Advanced in Taxation.

Номли асарида ёқилғи-энергетика соҳаси тараққиётига хос бўлган асосий
тенденциялар, ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа тортиш механизми, унинг
таркибий қисмлари ва элементлари; ёқилғи-энергетика корхоналарини солиққа
тортишнинг хорижий механизмлари; ёқилғи-энергетика корхоналари томонидан
бюджетга тўланадиган солиқлар таркиби, таркибий тузулма ва уларга хос бўлган
ўзгаришлар; ёқилғи энергетика корхоналари фаолиятининг молиявий натижаларига
бюджетга тўланадиган солиқларнинг таъсири; ёқилғи-энергетика корхоналарини
солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришнинг замонавий йўналишлари
намоён қилинган.

Тадқиқот методологияси

Мамлакатимизнинг

ёқилғи-энергетика

корхоналари

молия-хўжалик

фаолиятида солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришда солиққа доир
маълумотларни таҳлили учун асосий сўнгги 3 йил давомидаги ёқилғи-энергетика
соҳасидаги солиқ тушумлари ва уларга берилаётган солиқ имтиёзлари ва статистик
маълумотлардан фойдаланилган.

Ёқилғи-энергетика тизимидаги корхоналар фаолиятини такомиллаштирилган

солиққа тортиш механизми мамлакатимиздаги шу жараёнга алоқадор бўлган барча
олий ўқув юртлари ва дахлдор илмий текшириш институтларининг илғор
тадқиқотлари ва усулларидан фаол қўлланилган. Бу бозор иқтисодиётида масалан,
илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари билан илмий-тадқиқот ва
тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш борасида шартнома тузган
ёқилғи-энергетика корхоналарининг фойдасидан олинадиган солиққа нисбатан
чегирмани амалиётга қўллаш ана шундай усуллардан биридир

Таҳлил ва натижалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Халқаро илғор тажрибанинг кўрсатишича, ёқилғи-энергетика корхоналари

фаолият кўрсатишининг самарадорлигини, бир томондан, бозор механизмларини
ривожлантириш ва бошқа томондан эса, давлат томонидан тартибга солиш йўли
билан ошириш мумкин. Уларни тартибга солишнинг ўзига хослиги, энг аввало, бу
тармоқларнинг кўламлилиги, мамлакат иқтисодиёти учун уларнинг аҳамияти ва
улар фаолият кўрсатишининг табиий-монополь характердалиги албатта ҳисобга
олиш кераклиги билан белгиланади. Бунда тармоқларнинг кўламлилиги учун
эҳтимолий тартибга солишнинг хатоликлари ўз таъсирини бирданига кўрсатмасдан,
балки хато қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги факт идроқ этилганидан сўнг
ўзини намоён этиши мумкин. Шунингдек, уларнинг оқибатларини тизимнинг
юқори даражадаги инерционлиги учун тезда барҳам этишнинг ҳам иложи йўқ.

Мамлакатимиз ёқилғи-энергетика корхоналарида инвестицион жараёнларни

фаоллаштириш ва уларнинг молиявий аҳволини яхшилашнинг муҳим омилидир.
Фикримизча, бунга дахлдор бўлган солиқ тизимини такомиллаштириш
ҳисобланади. Чунки амалга оширилган илмий тадқиқотларимиз натижаларининг
кўрсатишича, бу корхоналарга нисбатан олиб борилаётган солиқ сиёсати,
фикримизча, тармоқ корхоналарида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни
амалга оширишга етарли даражада ўз таъсирини кўрсата олмаяпти. Бунинг асосий
сабаби шундаки, нефть ва газнинг мураккаб ва қийин қазиб олинувчи захираларини
ишлаб чиқаришга жалб қилишнинг стратегик вазифаси нафақат қиммат турадиган
техника ва технологияларнинг қўлланилишини, балки уни ҳал қилиш (ечиш учун)
қулай иқтисодий шароитларни яратадиган солиқ режимининг бўлишини ҳам талаб
қилади (тақозо этади).

Фикримизча, ҳозирги пайтда мамлакатимиз олдида ёқилғи-энергетика

корхоналарининг солиққа тортиш тизимини шундай ислоҳ қилиш вазифаси
турибдики, унга кўра бу вазифанинг бажарилиши, бир томондан, бу корхоналарда
ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ва иккинчи томондан, давлат ва жамиятнинг
манфаатларини қондиришга хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса, ўз навбатида,
ёқилғи-энергетика

корхоналари

ишлаб

чиқариш

фаолиятининг

якуний

натижаларини ҳисобга олувчи ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги баҳолар
конъюнктурасига ўз таъсирини кўрсатувчи солиққа тортиш тизими яратилиши
керак.

Маълумки, солиққа тортишнинг илмий-назарий асослари етарли даражада

тадқиқ этилган. Иқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида турли хилдаги солиқ
инструментларининг амалий жиҳатдан қўлланилиши эса ўзига хос хусусиятларга
эга бўлиб, уларнинг етарли даражада инобатга олинмаслиги қарама-қаршиликларга
ва жиддий иқтисодий муаммоларнинг вужудга келишига олиб келади. Шу
муносабат билан биз томонимиздан ёқилғи-энергетика корхоналарини солиқлар
орқали тартибга солишнинг назарий асослари ўрганилди ва таҳлил қилинди,
шунингдек, мустақиллик йилларида бу йўналишда амалиётда амалга оширилган
ислоҳотларнинг асосий якунлари кўриб чиқилди.

Ёқилғи-энергетика корхоналарининг солиқ тизимида бу корхоналар фаолияти

ва даромадларини солиқлар орқали тартибга солишнинг марказий бўғини ва асосий
принципи сифатида хўжалик (иқтисодий) ресурслар учун солиқ тўловлари тизими
ёки ресурс солиқлари тизими, яъни қазиб олиш даражасини солиққа тортиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

майдонга чиқади. Шу сабабли ресурс солиқлари томонидан ўз функцияларининг
амалга оширилиш самарадорлигига ёқилғи-энергетика корхоналари солиққа тортиш
тизимининг яхлит фаолият кўрсатиш самарадорлигига бевосита боғлиқдир.

Ёқилғи-энергетика корхоналарини солиқлар орқали стимуллаштиришнинг

имкониятларини тадқиқ этиш натижалари, энг аввало, ер қаъридан фойдаланганлик
учун солиқни бу корхоналар ўз маҳсулотларини экспорт қилаётганлари ёки уларни
ички бозорга йўналтираётганларига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўлаётганларини
кўрсатди. Шунингдек, хомашёни қайта ишлашга нисбатан акцизлар салмоғининг
юқорилиги бу корхоналарга хомашёларни янада чуқурроқ қайта ишлаш
йўналишида ривожлантиришга имкон бермайди, чунки бу жараён учун пастроқ
рентабеллилик хосдир. Жаҳон инқирозининг ҳозирги вазиятида ва ишлов бериш
(қазиб олиш)нинг сўнгги босқичларида жойлашган қазилма конларида углеводород
хомашёси қазиб олиш ҳажмининг пасаяётганлиги шароитида бу, ҳақиқатдан ҳам,
долзарб касб этмоқда. Бундай иқтисодий вазиятда ёқилғи-энергетика
корхоналарини солиққа тортишга нисбатан шунга ҳамоҳанг бўлган солиқ тизимини
яратиш ўта муҳим ҳисобланади, чунки нефть-газ маҳсулотларига нисбатан паст
баҳолар ва солиқ тўловларининг юқори юкланмаси шароитида бу корхоналарни
тегишли қазилмаларни қазиб олишни пасайтириш кайфияти қамраб олади.
Шунингдек, бундай вазиятда захираларнинг қийин қазиб олинадиган конлари ва
янги конларга ишлов беришда ҳам муаммолар пайдо бўлади.

Ҳозирги кундаги солиққа тортишнинг қазилмалар ҳажмига қаратилганлиги

шунга олиб келдики, ёқилғи-энергетика корхоналарига дахлдор бўлган солиқ
юкламасининг 60,0-80,0%и фойда билан эмас, балки ишлаб чиқариш ҳажми билан
боғлиқдир. Бу солиқ тўловлари миқдорининг корхоналар фаолиятининг молиявий
натижалари билан етарли даражада боғлиқ эмаслигидан дарак беради. Масалан,
айрим ёқилғи-энергетика корхоналарида тўланган солиқ суммала-рининг умумий
миқдорига нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 70,0%дан кўпроқни,
қўшилган қиймат солиғи деярли 15,0% ни ва фойда солиғи эса 7,0%ни ташкил
этмоқда. Корхоналар ялпи тушумига нисбатан солиқларнинг ҳиссаси эса 19,0-
22,0%га тенг бўлмоқда.

Умуман олганда, фикримизча, ёқилғи-энергетика корхоналарига нисбатан

амалдаги солиқ тизими ўзлаштиришнинг дастлабки босқичларида қазилма
конларига ишлов бериш ва заҳиралари тугаётган қазилма конларида қазиб олишни
қўллаб-қувватлаб туриш учун инвестицияларни амалга оширишни стимуллаштир-
майди. У, асосан, пишиб етилган қазилма конларига қаратилган. Шунинг учун ҳам
ёқилғи-энергетика корхоналарида солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш алоҳида
аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан ушбу солиқ тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида, энг

аввало, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амал қилиш механизмини
такомиллаштиришга, бу корхоналарнинг мулкларини солиққа тортишга нисбатан
турли экспериментларни ўтказишга, нефть маҳсулотларига нисбатан акциялар
ставкаларини ўзгартиришга, ёқилғи-энергетика корхоналарининг айримларига
нисбатан эса махсус солиқ режимини жорий этишга алоҳида эътибор берилиши
керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Қазиб олиш ҳажмининг пасайишига нисбатан қарши кураш мақсадида ер

қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ставкасини табақалаштиришга ҳам
эътибор бермоқ лозим. Бунда бу солиқ ставкаларига нисбатан турли коэффици-
ентларни қўллаш қўл келиши мумкин. Коэффициентлар эса, ўз навбатида, жаҳон
бозоридаги нефть ва газ маҳсулотларига нисбатан баҳоларнинг ўзгаришини,
шунингдек, аниқ бир кондаги захираларнинг ишланганлик даражасини ҳам ҳисобга
олиши лозим. Айрим ҳолларда эса “нолли” ставкаларни қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Бундай вазиятда пасайтирувчи коэффициентлар ва “нолли” солиқ
ставкасини қўллаш мақсадида қазиб олинган маҳсулотни ҳисобга олиш тартибини
янада аниқлаштириш, пасайтирувчи коэффициентни ҳисоблашда ҳисобга олиниши
керак бўлган бир тонна нефть таннархи минимумини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Бироқ, тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича, барча ёқилғи-энергетика
корхоналарида алоҳида олинган қудуқлар ва участкалар бўйича ҳисоб-китобларни
юритиш тизими талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан янада самарали ва

оқилона фойдаланиш мақсадида бу жараёнда қазиб олувчи корхонанинг йўл-
йўлакай газдан ҳақиқатдаги фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда
шундай газни қазиб олганлиги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг
“нолли” ставкасини бекор қилиш ёки уни ёқиб юборганлик учун жарималар жорий
қилиш, шунингдек, нефтни қазиб олаётганда технологик йўқотмаларга нисбатан
худди шундай ставкани бекор қилиш ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин.

Ёқилғи-энергетика корхоналарининг барқарор ривожланиши учун янги ва

янада самаралироқ бўлган объектларни қидириб топиш ва уларга ишлов бериш,
шунингдек, янги технологияларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга янада тезроқ
жорий этиш ҳисобидан қазиб олинаётган маҳсулотларга сарф қилинаётган
харажатларни қисқартириш зарур. Қазиб олиш ҳажмларини ушлаб туришнинг бош
омили қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш ва унинг самарадорлигини ошириш
ҳисобланади. Бироқ, ёқилғи-энергетика корхоналари қазилма конларини қазишга
доир инвестицион қарор қабул қилишлари учун бошланғич дебит остонавий
ўлчамдан юқори бўлмоғи лозим. Янги қудуқлар ўртача бошланғич дебитларининг
ҳисоб-китобли остонавий даражалар билан таққосланиши шуни кўрсатмоқдаки,
амалдаги солиққа тортиш тизимига асосланган қазиш иқтисодиёти рентабеллик
чегарасида жойлашган бўлиб, у қазиш ҳажмининг пасайишига олиб келиши
мумкин. Бу ўринда яна бир нарсани унутмаслик керак: углеводородлар қазиб
олишнинг янада мураккаб шароитлари, янги транспорт тизимини қуриш,
таъминлашнинг янги йўналишларига эга бўлиш жуда катта миқдордаги
инвестицияларнинг амалга оширилишини тақозо этади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳозирги солиқ режимига мувофиқ

мамлакатимизнинг ёқилғи-энергетика корхоналари нефть ва газга нисбатан юқори
баҳолар шароитида гуллаб-яшнайди ва аксинча, уларга нисбатан баҳолар
пасайганда эса ночор аҳволга тушиб қолишади. Фикримизча, бу ерда тизим шундай
таркиб топиши керакки, унда ёқилғи-энергетика корхоналари, масалан, 1 баррель
нефтнинг нархи 25 АҚШ доллари ёки 100 АҚШ доллари бўлганда ҳам ўзларини бир
хил даражада барқарор ҳис этишлари керак. Бу эса, ўз навбатида, ресурсий солиққа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тортишда эмас, балки корхоналар даромадларини солиққа тортишдагина
мумкиндир.

Яна бир муаммо: маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизнинг ички ва

ташқи бозорларида газга нисбатан баҳолар босқичма-босқич оширилиб борилмоқда.
Бироқ, нефть ва газ корхоналарини солиққа тортишнинг алоҳида-алоҳида таҳлили
нефть қазиб олувчи корхоналардаги солиқ юкламаси газ қазиб олувчи
корхоналардаги солиқ юкламасига нисбатан юқори эканлигини кўрсатди. Бунинг
натижасида газ тармоғи корхоналари газга нисбатан баҳоларнинг ўсиб бориши, ва
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасининг ўзгармаганлиги шароитида
табиий рента характерига эга бўлган қўшимча даромадларга эга бўлиб қолмоқдалар.

Баён этилганлардан кўринмоқдаки, амалдаги ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ дифференциаль рентани ўзида мужассам этмайди, унинг қазилма
конларига ишлов бериш босқичлари бўйича захираларнинг ишланганлик дара-
жасини қудуқларнинг турли дебитлардаги ўзгаришини ҳисобга олмайди. Ёқилғи-
энергетика корхоналари учун қазилма конларини ўзлаштириш босқичида минимум
солиқларнинг тўланиши, улар фойдаси ва устама фойдасига нисбатан прогрессив
солиққа тортишнинг жорий этилиши идеал солиқ тизими ҳисобланиши мумкин.
Бунинг айнан мақсадга мувофиқлигини жаҳон илғор тажрибаси тасдиқлайди.
Масалан, Шимолий денгиздаги қазилма конларига ишлов беришда баҳолар
нисбатан юқори ва захираларнинг миқдори етарли даражада қулай бўлган ҳолда
бундай солиқ тизими Англия ва Норвегияда жорий этилган эди. Натижада айрим
қазилма конларига ишлов берган корхоналар ўз даромадларининг 80,0 %дан кўпроқ
бўлган қисмини давлатга берган эдилар.

Бундай ғояни амалга ошириш учун углеводородларни қазиб олишдан олинган

устама фойдадан солиқ ундириш таклиф қилинган бўлиб, унга кўра ёқилғи-
энергетика корхоналарининг тўпланган (жамғарилган) даромадларининг худди
шундай харажатларига нисбатига боғлиқ равишда улар прогрессив етти босқичли
ставкалар тизимининг “0” дан 60,0%гача бўлган оралиғида даромад солиғини
тўлашлари керак эди. Бунда тўпланган (жамғарилган) даромадлар тўпланган
(жамғарилган) харажатлар билан тенглашгунга қадар бу корхоналарнинг
даромадлари “нолли” ставкада, тўпланган (жамғарилган) даромадлар лойиҳа бўйича
умумий харажатлардан икки мартадан кўпроқ ортганда эса энг юқори ставкада
солиққа тортилиши лозим эди.

Шу билан биргаликда, фикримизча, солиқлар ва солиққа тортиш

жараёнларини ёқилғи-энергетика корхоналарининг даромадларига тўлиқ боғлаб
қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Чунки улар маҳсулотларига нисбатан
баҳоларнинг пасайиб кетиши бундай корхоналарнинг бюджетга тўловларини “ноль”
даражасигача олиб келиши мумкинки, бу нарса давлат манфаатларига жавоб
бермайди.

Фикримизча, бу ерда яна бир нарса эътибордан четда қолган кўринади. Гап бу

ўринда мамлакатимизда табиий ёки тоғ рентасини оқилона ундириш меха-
низмининг ҳануз шаклланмаганлиги хусусида кетмоқда. Янада аниқроқ айтила-
диган бўлса, бу ўринда давлат мулкида бўлган қазилма конларидан фойдалан-
ганлик учун тўлов назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки,
бундай рентанинг икки кўриниши мавжуд. Дифференциаль рента I хомашёнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

юқори сифатлилиги, унга ишлов беришнинг фойдали тоғ-геология шароитлари ва
қулай жойда жойлашганлиги билан характерланувчи табиий омиллар натижасида
тегишли қазилма қонларида мавжуд бўлади. Булар натижасида олинган қўшимча
фойда дифференциаль рента I ни вужудга келтиради ва у қазилма конига ишлов
берувчи корхона томонидан эмас, балки шу қазилма конининг эгаси томонидан
ўзлаштирилиши керак. Мулк эгаси (давлат) томонидан қанчалик яхши қазилма кони
ишлов берувчига тақдим этилган бўлса, у шунчалик кўп (юқори) бўлган тўлов
(ҳақ)га давогар бўлиши мумкин.

Аксинча, дифференциаль рента II эса капиталнинг қўшимча жойлашти-

рилиши (сарфланиши) натижасида вужудга келади. Шунинг учун ҳам бу вазиятда
қўшимча даромад қазилма конининг эгаси (давлат) томонидан эмас, балки қўшимча
харажат қилган корхона томонидан ўзлаштирилиши лозим.

Ёқилғи-энергетика тармоғида юқори даромадларни углеводородларга ишлов

берувчи ҳамма корхоналар ҳам олавермайди. Уларни фақат энг яхши қазилма
конларига эга бўлган корхоналар қўлга киритиши мумкин. Бунинг натижасида бу
борадаги солиққа тортиш тартиби шунга олиб келдики, айрим йирик ёқилғи-
энергетика корхоналари, юқори даромад олаётган бўлишига қарамасдан, ўз
фойдаларининг, бор-йўғи 2,0-3,0%ини солиқ сифатида бюджетга тўламоқдалар. Бир
пайтнинг ўзида, худди шундай кичик ва ўрта даражадаги корхоналар эса ўз
фойдаларининг 20,0%дан 60,0% гача бўлган қисмини бюджетга ўтказмоқдалар.
Бунинг натижасида эса катта миқдордаги лойиҳалар норентабелли бўлиб қолмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Фикримизча, амалдаги ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

дифференциаль рентани ўзида мужассам этмайди, қудуқлар унумдорлиги ва
қазилма конлари захираларининг ишланувчанлиги ўзгарганда унинг ўзгаришини
ҳисобга олмайди. Ҳолбуки, иқтисодий рента жамият (давлат)нинг фойдасига
ундирилиши лозим. Бироқ, ҳозирги пайтда ёқилғи-энергетика корхоналарида амал
қиладиган солиқ тизими буни таъминлашга қодир эмас.

Углеводородларни экспорт қилувчи бир неча хорижий мамлакатлар

қонунчилик асослари ва тажрибаларининг таҳлили ёқилғи-энергетика секторида
тўлиқ давлат мулкчилиги билан характерланувчи модель носамарали бошқарувга,
фойданинг назорат қилинмайдиган ва мақсадсиз фойдаланишига, тармоқда
инқирозли ҳолатларнинг вужудга келишига, илмий-техника тараққиёти ютуқ-
ларини жорий этишнинг тўхтаб қолишига, геология-қидирув ишлари кўламининг
қисқариб кетишига, қидириб топилган заҳиралар ҳажмининг камайишига олиб
келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бунинг натижасида ёқилғи-энергетика сектори
чуқур инқироз ҳолатига келиб қолиши ва ундан келадиган валюта тушумлари
кескин пасайиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу борада вужудга келадиган
муаммоларни ҳал этишда, давлатнинг фаол роли ва бозор механизмларининг
оптимал қўшилишига алоҳида эътибор бермоқ лозим.

Фикримизча, ёқилғи-энергетика корхоналарида солиққа тортишни ислоҳ

қилиш янги ва ишлов берилмаган қазилма конларига пул маблағларининг
инвестициялаштирилишини стимуллаштирмоғи керак. Бунинг йўлларидан бири бир
қатор қазилма конларида экспорт пошлиналарини ноллаштириш ҳисобланиши
мумкин. Шунингдек, солиқ тўланмаларини камайтириш учун солиқ тўловчилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

томонидан фойдаланилаётган ўртача бозор баҳолари билан таққослаганда
пасайтирилган ёки оширилган баҳоларни аниқлаш учун ёқилғи-энергетика
корхоналарининг трансферт баҳолари устидан назоратни ўрнатишни ҳам бу
борадаги солиқ ислоҳотларини амалга оширишнинг бошқа истиқболли йўналиши
деб қараса бўлади.

Фойдаланилган адабаиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси Қонун

ҳужжатлари тўплами, 2010 йил январь.

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Бюджет

кодексини

тасдиқлаш

тўғрисидаги»ги қонуни, 2013 йил 16 декабр

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги

Қонуни. - 1997 йил, 29 август.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги

«Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори.

5.

Ш.К.Жалилов.

“Ёқилғи-энергетика корхоналари солиққа тортиш

механизмини такомиллаштириш масалалари” Монография.,Ношир.-2012 йил.

6.

Toby Stock. Advanced in Taxation. Copyright @ 2010 y. Emerald Group

Publishing limited.

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси солик кодскси. Узбекистан Республикаси Конун хужжатлари туплами, 2010 йил январь.

Узбскистон Рсспубликасининг «Бюджет кодсксини тасдиклаш тугрисидаги»ги конуни, 2013 йил 16 декабр

Узбекистан Рсспубликасининг «Давлат солик хизмати тугрисида»ги Конуни. -1997 йил, 29 август.

Узбскистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 дскабрдаги «Узбекистан Республикасининг 2017 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тугрисида»ги ПК-2699-сонли карори.

Ш.К.Жалилов. “Ёкилги-энергетика корхоналари соликка тортиш механизмини такомиллаштириш масалалари” Монография.,Ношир.-2012 йил.

Toby Stock. Advanced in Taxation. Copyright @ 2010 y. Emerald Group Publishing limited.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов