Совершенствование методики оценки конкурентоспособности предприятий легкой промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
96-103
17
2
Поделиться
Икрамов, М., & Тошпулатов, И. (2018). Совершенствование методики оценки конкурентоспособности предприятий легкой промышленности. Экономика и инновационные технологии, (2), 96–103. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9692
Мурат Икрамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор, к.э.д. 

Икболжон Тошпулатов, Ферганский политехнический институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье предлагается метод оценки конкурентоспособности легкой промышленности с помощью функционирования маркетингового комплекса и финансовых показателей. В маркетинговой деятельности были определены продукт, цена, потребители продуктов и маржа продукции а текущие показатели ликвидности и активов были проанализированы по финансовым показателям.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БАҲОЛАШ

УСЛУБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Икрамов Мурат Акрамович,

ТДИУ профессори, и.ф.д.

Тошпулатов Икболжон Адилжонович,

ФарПИ таянч докторанти

E-mail:

iqboldoktorant@mail.ru

Аннотация:

Мақолада енгил саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини

аниқлашнинг маркетинг комплекси фаолияти ва молиявий кўрсаткичларга кўра
баҳолаш усули таклиф этилган. Маркетинг комплекси фаолиятида маҳсулот, нарх,
маҳсулотни

истеъмолчига

етказиш,

маҳсулотни

харакатлантириш

коэффицентлари аниқланган, молиявий кўрсаткичларда эса жорий ликвидлилик ва
ўз активлари билан таъминланганлик коэффицентлари таҳлил этилган.

Аннотация:

В статье предлагается метод оценки конкурентоспособности

легкой промышленности с помощью функционирования маркетингового комплекса
и финансовых показателей. В маркетинговой деятельности были определены
продукт, цена, потребители продуктов и маржа продукции

а текущие показатели

ликвидности и активов были проанализированы по финансовым показателям.

Abstract:

The article offers a method of evaluating the competitiveness of light

industry by the marketing complex functioning and financial indicators. In the marketing
activity, the product, price, product consumers and product margins were identified, and the
current liquidity and asset coverage rates were analyzed on the financial indicators.

Калитли сўзлар:

рақобатбардошлик, нарх, маркетинг комплекси, бозор

улуши, сотиш ҳажми, молиявий кўрсаткичлар, ликвидлилик кўрсаткичи,
рақобатбардошликни баҳолаш.

Кириш

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишига катта ҳисса қўшиб

келаётган тармоқлардан биридир. Ушбу саноат тармоғини янада ривожлантиришнинг
имкониятлари кенглигини эътиборга олиб, тармоқнинг самарадорлигини янада
ошириш, халқаро бозорларга мос рақобатбардош

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва

саноат брендини бутун дунёга танитиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада
юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан “

2017

2019 йилларда тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари дастури тўғрисида”ги

қарорида

“Енгил саноат корхоналарига, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш,
кўргазмаларда ва матбуот нашрларида реклама тадбирларини амалга ошириш,
экспорт салоҳиятини кенг ёритиш ҳисобига енгил саноат маҳсулотларини экспортга
йўналтириш” масалаларини “Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг асосий вазифаси ва фаолият
йўналиши этиб белгилаган [1].

Енгил саноат тармоғини ривожланишига қаратилган барча чора

-

тадбирлар

корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар
ишлаб

чиқаришга

хизмат

қилмоқда.

Енгил

саноат

корхоналарининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошлик даражасини аниқлаш, рақобатбардошлик омиллари таъсирчанлик
даражасини ўрганиш, корхоналарга муносиб баҳо бериш,

йўл қўйилаётган камчилик

ва муаммоларни аниқлаш, ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан самарали
фойдаланиш масалалари мақоланинг долзарблигини кўрсатади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлик хусусиятларидан келиб чиққан

ҳолда, баҳолашни турли ёндашув ва услублари ишлаб чиқилган. Рақобатбардошлик
услубларини тадқиқ этишда хорижий мамлакатлар олимлари кўплаб илмий
изланишлар олиб боришган. Д.С.Воронов рақобатбардошлик услубларини маҳсулот
рақобатбардошлиги, матрица, операцион

,

бизнесни баҳолаш

,

комбинацион

услубларга бўлиб ўрганган [2]. Бу услублар ичидан энг самарали яъни корхона
тўғрисида мукаммал ташхис қўя оладиган услубни танлаш ва такомиллаштириш
бўйича ҳам қўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган. А.А.Томпсон ва
А.Дж.Стриклендлар маҳсулот сифати ва ҳусусияти, имижи, ишлаб чиқариш қуввати,
технологияси, диллерлар билан алоқалари, инновацион фаолияти, молиявий
ресурслари, рақобатчи харажатларини таққослаш, харидорларга сервис хизматлари
кўрсатиш омилларини баҳолашган [3].

И.В.Максимова эса рақобатбардошликни

баҳолашда корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш самарадорлиги,
корхонанинг айланма маблағлари самарадорлиги, товарни сотиш, маркетинг
хизматлари самарадорлиги ва товарнинг рақобатдошлигига ёндашган [4].

Мамлакатимиздаги

тадқиқотчилардан

Г.А.Бекмуродова

банк

рақобатбардошлигини баҳолашни BSC тизими асосида 1) рақобатбардошлик
ўсишининг ташқи имкониятини тавсифлайдиган кўрсаткичларга ва 2) банкнинг ички
салоҳиятида қўлланиладиган кўрсаткичларга бўлиб тадқиқ этган [5]. М.Р.Болтабоев
тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолашда самарали
рақобат назариясига асосланган маркетинг стратегиясидан фойдаланган, унга кўра

ушбу усул экспертларнинг босқичма

-

босқич таққослаш усули ёрдамида аниқланган

рақобатдошликнинг тўрт гуруҳ кўрсаткичлари ёки мезонлари ишлаб чиқариш
фаолиятини белгиловчи самарадорлик, корхонанинг молиявий аҳволини белгиловчи
самарадорлик, товарни сотиш ва бозорда илгари суришни ташкил қилиш
самарадорлиги ҳамда товарнинг рақобатдошлигига асосланади [6].

И.Б.Шарипов ва

З.А.Хакимовлар корхонанинг операцион самарадорлигига, инновацион фаолиятига,
бозор улушининг интеграл кўрсаткичларига таянган ҳолда баҳолашган [7].

Н.Г.Акбаров

пахта тозалаш саноати корхоналарини таққосий рейтинг усули асосида пахта
толасининг рақобатбардошлиги, бозор улуши, ички ресурслардан фойдаланиш
даражаси бўйича баҳолаш тадқиқотини олиб борган [8]. Рақобатбардошликни
баҳолаш бўйича барча илмий изланишлардан самарали фойдаланган ҳолда енгил
саноат корхоналарини икки катта гуруҳга маркетинг комплекси ва молиявий
кўрсаткичларга бўлиб баҳолашни таклиф этамиз. Маркетинг комплекси ўз ичига
қандай маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ барча йўналишларни қамраб
олади, бу эса корхонанинг бозор улуши, рақиб корхоналарнинг стратегияси,
истеъмолчилар талаби каби омилларни баҳолаш имкониятини беради. Умуман
олганда, маркетинг комплексининг иш фаолияти

=

ужумчи функциясини бажаради.

Маркетинг комплекси ишлаб чиқаришни бошлашдан истеъмолчигача жараённи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

қамраб

олса, молиявий кўрсаткичлар маркетинг комплекси иш фаолиятини қийматлар

йиғиндиси сифатида корхонанинг активлари ўсиши ёки камайишини баҳолайди.

Тадқиқот методологияси

Рақобатбардошликни баҳолаш ёрдамида корхонада йўл қўйилаётган камчилик

ёки муаммога аниқ ташхис қўйилади. Муаммони ечиш бўйича йўналишлар изланади,
жорий даврда имконияти мавжуд бўлмаса, стратегик режалар таркибига киритилади.
Рақобатбардошликни баҳолаш услубидан фойдаланиш учун корхонанинг сотиш,
маркетинг, бухгалтерия, режалаштириш бўлимлари, омбори, ишлаб чиқариш цехлари
фаолияти яқиндан ўрганилди ва маълумотлар базаси йиғилди. Тўпланган
маълумотлар асосида иқтисодий таҳлилнинг қиёслаш, тизимли ёндашув, мантиқий
ёндашув каби услублардан самарали фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Корхонанинг рақобатбардошлигини баҳолашни маркетинг комплекси ва

молиявий кўрсаткичлар асосида кўриб чиқишни хорижий давлатлардаги мавжуд услуб
ёрдамида аниқлаймиз [9]. Маркетинг комплексини баҳолаш учун қуйидаги
элементлардан фойдаланилади: 1) маҳсулот; 2) нарх; 3) маҳсулотни истеъмолчига
етказиш даражаси; 4) маҳсулотни ҳаракатлантириш (коммуникацион маркетинг).

I. Маркетинг комплексининг алоҳида кўрсаткичлари.

1.Маҳсулот асосида:

Бозор улуши коэффициенти (К

бу

):

К

бу

=

𝑄

𝑖

∑𝑄

𝑖

(1)

Бу ерда: Q

i

-

корхонанинг маҳсулот сотиш ҳажми;

∑Q

i

-

бозорнинг умумий маҳсулот сотиш ҳажми.

Бозор улуши коэффициенти корхонанинг минтақа ёки ҳудуд бозорларидаги

улушини кўрсатади.

Маҳсулотни олдиндан сотишга тайёрлаш

коэффициенти (К

ос

)

К

ос

=

Х

ос

Х

ис

(2)

Бу ерда:Х

ос

-

маҳсулотни олдиндан сотишга тайёрлаш харажатлар миқдори;

Х

ис

-

маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари миқдори.

Ушбу кўрсаткич маҳсулотга сарфланадиган харажатларни олдиндан аниқлаш

имконини беради ва корхонани рақобатбардошлик даражасини ошишига хизмат
қилади. Агар ҳисобот даврида маҳсулот олдиндан тайёрлаб сотишни талаб қилмаса,
қуйидагича қабул қилинади: К

ос

=1

Сотиш ҳажмининг ўзгариши коэффициенти (К

р

)

К

р

=

𝑄

о

𝑄

б

(3)

Бу ерда: Q

о

-

ҳисобот даврининг охирига маҳсулот сотиш ҳажми;

Q

б

-

ҳисобот даври бошида

маҳсулот сотиш ҳажми.

Сотиш ҳажмини ўзгариши корхона рақобатбардошлигининг юқорилигини ёки

пастлигини кўрсатади.

2.Нарх асосида:

Нарх даражасининг коэффициенти (К

н

)

К

н

=

Н

𝑚𝑎𝑥

𝑚𝑖𝑛

2∗Н

к

(4)

Бу ерда: Н

max

-

бозорда товарнинг максимал нархи;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Н

min

-

бозорда товарнинг минимал нархи;

Н

к

-

корхона томонидан белгиланган маҳсулот нархи.

Маҳсулот нархлари ўртасидаги динамика корхона рақобатбардошлигини

юқорилиги ёки пастлигини кўрсатади.

3. Маҳсулотни истеъмолчига етказиш даражаси;:

Маҳсулотни истеъмолчига етказиш коэффициенти (К

ие

):

К

ие

= К

р

Х

ие о

Х

ие б

(5)

Бу ерда: К

р

сотиш ҳажмининг ўзгариш коэффициенти;

Х

ие о

-

ҳисобот даврининг охирига сотиш бўлими харажатлари;

Х

ие б

-

ҳисобот даврининг бошига сотиш бўлими харажатлари.

Сотиш бўлими фаолиятини яхшиланиши корхона рақобатбардошлигини

ошириш имкониятини оширади.

4.Маҳсулотни харакатлантириш даражаси:

Реклама фаолияти коэффициенти(К

рек

)

К

рек

= К

р

Х

рек о

Х

рек б

(6)

Бу ерда: Х

рек о

-

ҳисобот даврининг охирига

реклама фаолияти харажатлари

;

Х

рек б

-

ҳисобот даврининг бошига

реклама фаолияти харажатлари

.

Реклама

иш фаолиятини такомиллаштириш фирма рақобатдошлигини ошириш

имкониятини беради.

Маҳсулот сотишда махсус хизматлар фойдаланиш коеффициенти (К

мх

)

К

мх

= К

р

Х

са о

Х

са б

(7)

Бу ерда: Х

са о

-

ҳисобот даврининг охирига савдо агентларига тўланадиган

меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

Х

са б

-

ҳисобот даврининг бошига савдо агентларига тўланадиган меҳнатга ҳақ

тўлаш харажатлари.

Маҳсулот сотишда савдо агентликлари хизматидан самарали фойдаланиш

фирманинг рақобатбардошликни ошириш имкониятини кўрсатади.

Маҳаллий жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари

коэффициенти (К

жам

)

К

жам

= К

р

Х

жам о

Х

жам б

(8)

Бу ерда:Х

жам

о

-

ҳисобот даврининг охирига маҳаллий жамоатчилик

ташкилотлари билан ҳамкорлик харажатлари;

Х

жам б

-

ҳисобот даврининг бошига жамоатчилик билан ҳамкорлик харажатлари.

Корхонанинг маҳаллий жамоатчилик ташкилотлари билан самарали

муносабатлари рақобатбардошликни ошириш имкониятини оширади.

Маълум

бир

рақобатдош

маҳсулот

учун

маркетинг

фаолиятининг

рақобатбардошлигининг якуний кўрсаткичи геометрик ўртача оддий формула билан
аниқланиши мумкин.

К

̅

марк 𝑖

= √К

бу

∗ К

ос

∗ К

р

∗ К

н

∗ К

ие

∗ К

рек

∗ К

мх

∗ К

жам

𝐿

(9)

Бу ерда:

К

̅

марк 𝑖

-

муайян рақобатдош маҳсулот учун маркетинг фаолияти

рақобатбардошлик кўрсаткичи; L

-

кўрсаткичлар умумий сони (бу ҳолда L=8)

Агар маркетинг фаолиятининг рақобатбардошлигини баҳолаш турли

маҳсулотлар учун алоҳида

-

алоҳида амалга оширилиши талаб этилса, барча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотлар учун маркетинг рақобатбардошлигининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш
қуйидагича ҳисобланади

̅

марк

)

К

̅

марк

=

К

̅

марк 𝑖

𝑛

𝑖=1

𝑛

(10)

Бу ерда: n

-

корхона маҳсулот(хизмат)ларининг сони.

Енгил саноат тармоқларидаги “А” ва “Б” МЧЖ ҚКларнинг маркетинг фаолияти

рақобатбардошлигини баҳолаш мақсадида, энг кўп ишлаб чиқариладиган KCD 30 ип
тури танлаб олинди ва корхоналар маълумотлари асосида қуйидаги натижалар олинди

1

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Корхонанинг маркетинг фаолияти рақобатбардошлигини таҳлил қилиш

Маркетинг
комплекси

элементлари

Маҳсулот тури

Кўрсаткичлар

“А” МЧЖ ҚК

“Б” МЧЖ КҚ

КСD 30

КСD 30

Маҳсулот

Бозор улуши коэффициенти

бу

)

0.3

0.7

Маҳсулотни олдиндан сотишга тайёрлаш
коэффициенти

ос

)

0.9

0.3

Сотиш ҳажмининг ўзгариши коэффициенти

р

)

1.2

1.3

Нарх

Нарх даражасининг коэффициенти

н

)

1.01

1.25

Маҳсулотни
истеъмолчига
етказиш

Маҳсулотни истеъмолчига етказиш
коэффициенти

ие

)

1.5

2.16

Маҳсулотни
харакатлан

-

тириш

Реклама фаолияти коэффициенти

рек

)

0.9

1.95

Маҳсулот сотишда махсус хизматлар
фойдаланиш коэффициенти

мх

)

1.6

2.34

Маҳаллий жамоатчилик ташкилотлари билан
ҳамкорлик алоқалари коэффициенти

жам

)

1.4

0.6

Рақобатдош маҳсулотнинг маркетинг фаолияти рақобатбардошлик
кўрсаткичи (

К

̅

марк i

)

0.99

1.09

Барча товарлар учун маркетинг фаолиятининг рақобатбардошлик
кўрсаткичларининг ўртача қиймати (

К

̅

марк

)

0.99

1.09

Манба: Фарғона вилоятидаги “А” ва “Б” МЧЖ ҚКлари маълумотлари

Корхонанинг рақобатбардошлигини молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун

молиявий кўрсаткичлар аниқланади.

II.Корхоналарнинг рақобатдошлигини баҳолашнинг молиявий кўрсаткичлари.

Жорий ликвидлик коэффициенти

.

жл

)

У айланма активларга қўйилган

молиявий ресурсларнинг неча сўми жорий мажбуриятлар бир сўмига тўғри келишини
ифодалайди. Жорий ликвидлик коэффициенти жорий активлар суммасини (баланс
активи 2

-

бўлими якуни) жорий мажбуриятларга бўлиш (баланс пассиви 2

-

бўлими

якуни) ундан узоқ муддатли мажбуриятларни айириш орқали ҳисобланилади. Ушбу
коэффициентни аҳамияти 2 дан кам ва 3 дан юқори бўлмаслиги керак.

К

жл

=

ЖА

ҚММ

(11)

1

Корхоналарнинг номи унинг раҳбариятларии томонидан ошкор этилмаслиги сўралганлиги сабабли шартли белгилар билан

номланди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ўз активлари билан таъминланганлик коэффициенти

ўа

)

хусусий капиталдан

(баланс пассиви 1

-

бўлим якуни) узоқ муддатли активлар (баланс активи 1

-

бўлим

якуни)айирмаси жорий активлар бўлинмасига (баланс активи 2

-

бўлим якуни) тенг

.

К

ўа

=

ХК−УМ

ЖА

(12)

Норматив қиймат 0,1 дан кам бўлмаслиги зарур (қанчалик кўп бўлса, шунча

яхшироқ). Корхонанинг фаолияти учун зарур бўлган ўз активиларини тавсифлайди.

“А” ва “Б” МЧЖ ҚКларнинг баланс маълумотларига таяниб қуйидагича ҳисоблаш

ишларини бажардик (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Корхоналарнинг рақобатдошлигини баҳолашнинг молиявий кўрсаткичларини

таҳлил қилиш (2016 йил, минг сўмда)

Кўрсаткичлар

“А” МЧЖ ҚК

“Б” МЧЖ ҚК

давр

бошида

давр

охирида

давр

бошида

давр

охирида

Жорий активлар (ЖА)

12878708

21121836

33166793

31242434

Қисқа

муддатли мажбуриятлар

(ҚММ)

14816448

15663784

16821789

14161774

Жорий ликвидлик коэффициенти

жл

)

0.86

1.34

1.97

2.20

Хусусий капитал (ХК)

16219164

20013440

37248194

39407604

Узоқ муддатли активлар (УМ)

18156904

14555388

29457048

29111500

Ўз активлари билан
таъминланганлик
коэффициенти (К

ўа

)

0.15

0.25

0.23

0.33

Манба: Фарғона вилоятидаги “А” ва “Б” МЧЖ ҚКлари маълумотлари.

Агар коэффициентнинг ҳақиқий қиймати нормал чекловга тўғри келмаса, у

динамикадан (қийматнинг ошиши ёки камайиши) ҳисоблаб чиқилиши мумкин.

Шундай қилиб, корхонанинг рақобатбардошлигини (КР) ҳисоблаш учун тўлиқ

формула қуйидагича бўлади:

КР = К

̅

марк

∗ К

жл

∗ К

ўа

(13)

Бу ерда: КР

-

корхонанинг рақобатбардошлиги тахминий қиймати;

К

̅

марк

-

барча товарлар учун маркетинг фаолиятининг рақобатбардошлик

кўрсаткичларининг ўртача қиймати;

К

жл

-

жорий ликвидлик даражаси;

К

ўа

-

ўз активлари билан таъминланганлик коэффициенти.

Корхонанинг рақобатбардошлик коэффициенти қиймати (КР) қанчалик баланд

бўлса, корхонанинг рақобатдошлиги шу қадар юқори бўлади.

Бунда рақобатчи

корхона “Б” МЧЖ ҚК ва баҳоланаётган “А” МЧЖ ҚКларнинг маркетинг комплекси учун
белгилаб олинган қиймати ва молиявий кўрсаткичлари таққослама шаклда баҳоланди.

“А” МЧЖ ҚК КР=0.99*1.34*0.25=0.33

“Б” МЧЖ ҚК

КР=1.09*2.20*0.33=0.79


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz













1-

расм. “А” ва “Б” МЧЖ ҚКларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари

Манба: Фарғона вилояти “А” ва “Б” МЧЖ КҚлар маълумотлари асосида тайёрланди

Хулоса ва таклифлар

Услубда корхонанинг икки ёки ундан ортиқ йиллик фаолиятини таққослаш

келтирилган эди, биз маркетинг комплекси хусусиятларидан келиб чиқиб,
корхоналарга аниқроқ баҳо бериш мақсадида Фарғона вилоятидаги икки рақобатдош
корхоналар фаолиятини 1,2

-

жадвалларда таққослама шаклда тадқиқ этдик.

Истеъмолчилар томонидан маҳсулотга бериладиган биринчи баҳолардан бири бу
унинг нархидир, “А” МЧЖ ҚКнинг маҳсулоти нархи рақибга нисбатан 0.24 коэффициент
юқори. Тадқиқот давомида аниқландики, корхона кредит хисобига янги станоклар
сотиб олганлиги натижасида, амортизация ажратмалари таннархни ошиб кетишига
сабаб бўлган. Бунга таклиф сифатида таннарх таркибидаги таъмирлаш харажатлари
учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни мамлакатимиздаги илмий тадқиқот институтлари
ҳамкорлигида механика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.
Шунингдек, “А” МЧЖ ҚКнинг кўрсаткичлари ичида жорий ликвидлилик коэффициенти
0.86 коэффициентга пастлиги аниқланди, бунга эса қисқа муддатлари қарз
мажбуриятлари яъни мол етказиб берувчи ва пудратчилардан қарз мажбуриятлари
юқорилиги сабаб бўлмоқда. Умуман олганда, тадқиқот натижасида “А” МЧЖ ҚКнинг
рақобатбардошлик даражаси пастлиги аниқланди, бунга асосий сабаб сифатида
корхонанинг бозор улуши, сотиш ҳажми, реклама фаолияти, махсус хизматлардан
фойдаланиш каби коэффициентлари пастлиги ҳисобланади.

Ушбу

корхона

рақобатбардошлигини

ошириш

мақсадида

қуйидаги

тадбирларни ўтказишни тавсия этамиз:

-

корхона маҳсулотларининг аксарият қисми экспортга йўналтирилганлигини

эътиборга олган ҳолда, экспорт бўлими мутахассисларида маркетинг хизматлари
кўникмаларини ривожлантириш;

-

бугунги кунда реклама фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари

кўплигини эътиборга олиб ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш,
корхонанинг интернетдаги сайтини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар

рекламаси,

маҳсулотлар тавсифи, сифат даражаси, ISO стандартлари асосида маҳсулот ишлаб

0

0,5

1

1,5

2

2,5

Кмарк

Кжл

Кўа

КР

Рақобатбардошлик кўрсаткичлари

"А" МЧЖ ҚК

"Б" МЧЖ ҚК


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

чиқарилаётганлиги каби маълумотлар базаси билан таъминлаш, шунингдек, энг
оммалашган telegram, facebook каби ижтимоий тармоқларда саҳифа очиш;

-

корхонани ривожлантириш

бўйича ҳар бир бўлим ва цехларнинг стратегик

режаларини ишлаб чиқиш;

-

рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида ишчи

-

ходимлар лавозим

йўриқномалари таркибини қайта кўриб чиқиш ва маҳсулот сифат даражасини ошириш
бўйича талаблар киритиш;

-

буюртмага кўра маҳсулот тайёрланаётганда ипнинг турига мос пахта сортидан

фойдаланиш,

қолдиқлардан

фойдаланмаслик,

бошқа

сорт

пахталарни

аралаштирмаслик каби корхона имижига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини
олиш бўйича ишчи

-

ходимлар масъулиятини ошириш;

-

ушбу соҳага берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда,

тўқимачилик соҳасида энг илғор Туркия, Корея каби давлатлардан замонавий
станоклар олиб келиш ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
зарур.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 21

декабрдаги “2017

-

2019 йилларда тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатини янада

ривожлантириш чора

-

тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ

-2687-

сонли қарори.

2.

Воронов Д.С. Динамический подход к оценке конкурентоспособности

предприятий // Маркетинг в России и за

рубежом. 2014, №5. 92

-

102 б.

3.

Томпсон А.А., Стрикленд

А.Дж. Стратегический менеджмент:

концепции и

ситуации. Учебник

для вузов. –

М.:ИНФРА

-

М, 2000. 412 б.

4.

Максимова

И.В.

Оценка

конкурентоспособности

промышленного

предприятия // Маркетинг. –

1996, №3. 33

-

39 б.

5.

Бекмуродова Г.А. Тижорат банклари рақобатбардошлигини оширишнинг

инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш. Диссертация. –

Т:,ТДИУ,

2017. 49 б.

6.

Болтабаев М.Р. “Тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатдошлигини

баҳолаш услубини такомиллаштириш”. Т:,“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. 201

1

, №

1. 1-2

б.

7.

Шарипов И.Б., Хакимов З.А. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини

баҳолаш услубларини такомиллаштириш. –

Т:, “Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар” илмий электрон журнали. 2017, №3. 3 б.

8.

Акбаров Н.Г. Пахта тозалаш корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 2017, №1. 2 б.

9.

Белоусов В.Л. Анализ конкурентоспособности фирмы // Маркетинг в России и

за рубежом. –

2001,

№5. 63

-

71 б.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги "2017-2019 йилларда туцимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тутрисида"ги ПК.-2687-сонли карори.

Воронов Д.С. Динамический подход к оценке конкурентоспособности предприятий // Маркетинг в России и за рубежом. 2014, №5. 92-102 б.

Томпсон А.А., Стрикленд А.Дж. Стратегический менеджмент: концепции и ситуации. Учебник для вузов. - М.:ИНФРА-М, 2000. 412 б.

Максимова И.В. Оценка конкурентоспособности промышленного предприятия // Маркетинг. - 1996, №3. 33-39 б.

Бекмуродова Г.А. Тижорат банклари ракобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш. Диссертация. - Т:,ТДИУ, 2017. 49 б.

Болтабаев М.Р. "Туцимачилик саноати корхоналарининг ракрбатдошлигини бах,олаш услубини такомиллаштириш". Т:,"Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. 2011, N21.1-2 б.

Шарипов И.Б., Хакимов З.А. Енгил саноат корхоналари рацобатбардошлигини бах,олаш услубларини такомиллаштириш. - Т:, "И^тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. 2017, №3. 3 б.

Акбаров Н.Г. Пахта тозалаш корхоналари рацобатбардошлигини ба^олаш "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. 2017, №1. 2 б.

Белоусов В.Л. Анализ конкурентоспособности фирмы // Маркетинг в России и за рубежом. - 2001, №5. 63-71 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов