Инновационная занятость на сельском рынке труда

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
154-166
18
5
Поделиться
Аманов, О. (2018). Инновационная занятость на сельском рынке труда. Экономика и инновационные технологии, (2), 154–166. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9699
Отабек Аманов, Институт контринжиниринговой экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проведен ананализ обеспечения занятости населения на сельском рыньке труда, рассмотрены и освещены актуальные проблемы и задачи занятости населения. А также были приведены предложения и рекомендации по устранению проблемы на рынке труда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ МЕҲНАТ БОЗОРИДА ИННОВАЦИОН ИШ БИЛАН БАНДЛИК

Аманов Отабек Аманкулович,

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси

E-mail:

otabek.amonov@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада қишлоқ меҳнат

бозорида аҳоли бандлигини

таъминлаш буйича амалга оширилаётган ишларнинг натижалари таҳлил
қилинган, долзарб вазифалар ва муаммолар ўрганилган ҳамда ёритиб берилган.
Шунингдек, меҳнат бозорида ишсизликни камайтириш бўйича таклиф ва
тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье проведен ананализ обеспечения занятости

населения на сельском рыньке труда, рассмотрены и освещены актуальные
проблемы и задачи занятости населения. А также были приведены предложения и
рекомендации по устранению проблемы на рынке труда.

Abstract:

In this article, an analysis of the employment of the population on the

rural labor market is carried out, current problems and tasks of employment of the
population are considered and highlighted. Also, suggestions and recommendations were
made to address the problem in the labor market.

Калитли сўзлар:

меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, инновация, инновацион

бандлик, ишчи кучи захираси, ишсизлик, аҳоли бандлиги, бандлик муаммоси

.

Кириш

Жаҳон миқёсида содир бўлаётган инновацион жараёнлар, ҳар бир мамлакат

иқтисодиётини ривожлантириш стратегиясини ушбу йўналишга мослаштиришни
талаб этмоқда. Инсон капитали концепцияси миллий иқтисодиётни барқарор
ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши ва уни самарали фаолият юритишида инсон

ресурсларининг ўрнини яққол белгилаб бермоқда. Шу билан бирга, мамлакат
иқтисодиётини барқарор ривожланишини таъминлаш меҳнат бозорини халқаро
миқёсда рўй бераётган ислоҳотларга боғлиқ қилиб қўймоқда.

Президентимизнинг мамлакатимиз парламентига қилган Мурожаатномасида

алоҳида тўхталиб ўтилганидек, “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча
соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган

инновацион ривожланиш йўлига

ўтмоқдамиз

.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб

бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган
давлат ютади.

Инновация–бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни

бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув
асосида бошлашимиз керак”

[1].

Дарҳақиқат, бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан

янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу борадаги
ўзгаришлардан, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб
чиқиб, жорий йил 12 январда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Илмий

-

инновацион

ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали
механизмларини яратиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур қарордан кўзланган мақсад, инновация фаолиятини давлат томонидан
тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, инновацион муҳитни яхшилаш,
илмий

-

тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, илмий ҳажмдор

маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларида рақобатбардош илмий

-

амалий

натижалар олиш учун зарур шарт

-

шароитлар яратишдан иборат.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат меҳнатга лаёқатли аҳолини

иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш ва меҳнат
бозорини тартибга солиш бўйича фаол ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат олиб боради.

Зеро, меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва
ижтимоий ҳаётини яхшилаш тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишнинг
муҳим манбаси бўлиб ҳисобланади.

Иш билан бандликнинг янги тури ҳисобланган инновацион иш билан

бандликнинг таркибий таҳлилига мурожаат қилиш, бизга унинг умумий
шаклланишини чуқурроқ тушуниш, мураккаблиги, қайтимлилиги, эгилувчанлигига
оид турли даражаларнинг ўзаро боғлиқлиги мавжудлигини аниқлаш, таркибий
тузилишидаги ўзгаришларни тадқиқ этиш ва баҳолаш, бандлик тузилишида бўлаётган
объектив сабабларни аниқлаш имконини беради.

2017

–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши

бўйича ҳаракатлар стратегияси, жумладан, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб

-

қувватлаш йили» Давлат дастурида ҳам рақобатбардош

иқтисодиётни барпо этиш иқтисодий фаолиятдаги асосий вазифалардан бири
ҳисобланади. Шу сабабдан, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш
ўта муҳим роль уйнайди.

Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Юртимизда

йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса

-

да, ўтган йили

Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга
жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар
ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ” [1].

Бугунги кунда содир этилаётган жиноятларнинг 16 мингдан зиёди ёки

ҳар тўрттадан биттаси ишсиз фуқаролардир. Ушбу муаммони бартараф этмай туриб,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди.
Мазкур муаммони бартараф этиш учун ҳар бир мутасадди раҳбарлар ҳудудларда
тадбиркорлик субъектларини тўлиқ қўллаб

-

қувватлаши, янги иш ўринларини барпо

этишга кўмаклашиши, фуқароларнинг ўз

-

ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган

аниқ чора

-

тадбирларни амалга оширишлари лозим. Шу сабабдан, мамлакатимизда

“янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий
ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори
мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш” [2] олдимизда турган асосий вазифалардан бири
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Чет эл ва миллий иқтисодий назария меҳнат бозорини таҳлил этишда бой

тажрибага эга бўлишига қарамасдан ҳозирги вақтда ҳам илмий доираларда “меҳнат
бозори” тушунчаси хусусида қизғин баҳс

-

мунозаралар давом этмоқда. Мана, кўп


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

йиллардан бери етакчи илмий мактаблар вакиллари меҳнат бозорида нима–меҳнат
ёки ишчи

кучи сотилиши, ички фирма бозори мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, иш

ҳақининг моҳияти нима: меҳнат баҳоси (қиймати) ёки ишчи

кучи баҳоси (қиймати) ва

ҳоказолар мақсадида аниқ бир фикрга кела олмаяптилар [3].

Жумладан, ҳозирги вақтда “меҳнат бозори”ни “меҳнатни ҳосил қилиш,

айирбошлаш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар,
ижтимоий нормалар ва институтлар тизими” сифатида кенг талқин этиш
тарафдорлари сафи кенгаймоқда. Улардан А.А.Никифорова ва айрим бошқа
иқтисодчи олимлар “меҳнат бозори” соҳасига фақат меҳнатни айирбошлашни
(меҳнат олди

-

сотдисини) эмас, шунингдек меҳнат салоҳиятини ҳосил қилиш (таълим

ва касбий тайёргарлик), шунингдек меҳнатдан фойдаланиш (ишлаб чиқаришда
персонални бошқариш) жабҳаларини киритиш лозимлигини кўрсатмоқдалар[4].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Қ.Х.Абдураҳмонов ҳам бу фикрни тасдиқлайди:

“Меҳнат бозори деганда ишчи кучи такрор юзага келишининг барча босқичларида:
унинг етиштирилиши (ижтимоий

-

демографик жиҳат, янги ишчи кучи пайдо бўлиши),

айирбошланиши (сотиб олиш

-

сотиш ҳаракати амалга оширилиши), тақсимланиши

(ишчи кучининг ижтимоий, касбий ва ҳудудий кўчиши орқали тақсимланиши) ва
меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида
кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими тушунилиши керак” [5].

Ш.Р.Холмўминов ва Н.У.Арабовларнинг "Меҳнат бозори инфратузилмаси"

номли ўқув қўлланмасида меҳнат бозори инфратузилмаси ва унинг таркибий
қисмлари ўзаро узвий боғлиқлиги илмий

-

назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, уни

ривожлантириш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва истиқболлаштириш
услубияти ҳамда давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизматлари шаклланиши
ва ривожланишининг асосий йўналишлари аниқланган. Шунингдек, меҳнат
бозорини тартибга солишнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини такомиллаштириш

ва меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини
оширишнинг стратегик концепцияси ишлаб чиқилган[6].

Иқтисодий адабиётларда “меҳнат бозори” атамаси билан бир қаторда “ишчи

кучи бозори” тушунчаси ҳам учрайди. Кўпинча улар бир маънода ишлатилади. Аммо
ҳақиқатан ҳам бу атамалар бир маънони англатадими ёки уларнинг ҳар бири ўз
хусусиятларига эгами деган саволга асосли жавоб топиш керак бўлади. Мазкур
масалада АҚШнинг собиқ меҳнат вазири вазирлик расмий ҳужжатларида “меҳнат
бозори” атамасини ишлатишни ман этишга ҳаракат қилганлигини эслатиб ўтиш
мумкин. Унинг фикрига кўра, “меҳнат бозори” атамаси меҳнат худди дон, нефть ёки
металл сингари сотилиши ва сотиб олинишининг англатиши ходим шаънини
камситади.

Масалан, Р.Ж.Эренберг ва Р.Смит фикрига кўра: “Меҳнат бозори фақат

меҳнатни харид қиладиган ва сотадиганлардан иборат. Ҳар қандай аниқ бир кунда
минглаб фирмалар ва минглаб ходимлар бозорга чиқиб, бу келишувни амалга
оширишга ҳаракат қиладилар”

[7].

Бундай ёндашув россиялик иқтисодчи олим А.О.Котляр томонидан ҳам қўллаб

-

қувватланди. У ички меҳнат бозори мавжудлигини инкор қилади ва ходимни ёллаш
контракти ишчи

кучи олди

-

сотдиси бозор ҳужжатини расмийлаштиришини, ёллаш

шартларига кейинчалик киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар бозор хусусиятига эга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

эмаслигини, чунки улар сотилган ва фойдаланилаётган ишчи

кучига тааллуқлигини

кўрсатади

[8].

“Меҳнат бозори” тушунчасини кенг талқин этиш концепцияси тарафдорлари

бундай чегаралаш меҳнат муносабатлари соҳасини торайтиради ва бутун жараённи
иш жойини излаш билан чеклашга олиб келади деб ҳисоблайдилар. Улар фикрига
кўра, “меҳнат бозори”ни кенгроқ маънода кўриб чиқиш учун ҳамма асослар бор,
чунки “ходим–иш берувчи” ижтимоий муносабатларининг жамланмаси ижтимоий
шериклар улар биргаликда иш тутадиган барча босқичларда, иқтисодий тизимда
пайдо бўлиши мумкин бўлган барча вазиятлар, шу жумладан ишлаб чиқариш суръати
пасайиши, ишсизлик, корхонанинг ёпилиши, иш ҳақининг камайиши ва бошқа
ҳолатларда ўзаро қалин муносабатда бўлишади.

Юқорида келтирилган таърифларда, биринчидан, меҳнат бозори бозор

иқтисодиётининг таркибий қисми, иккинчидан, меҳнат бозорида меҳнат лаёқати
(ишчи

кучи) олди

-

сотди қилиниши, учинчидан, меҳнат бозори ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатлар тизими эканлиги таъкидланади.

Тадқиқот методологияси

Қишлоқ меҳнат бозорини тартибга солиш, ахборотлар тўплаш ва таҳлил

қилишда тенглаштириш ва таққослаш, гуруҳлаш ва кузатиш, статистик таҳлил,
фактлар тўплаш, иқтисодий

-

математик, эксперт баҳолаш, социологик тадқиқот,

хулоса чиқариш усулларидан кенг фойдаланилади. Шуни таъкидлаш зарурки,аҳоли
бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори, меҳнат ресурслари сафарбарлиги доирасида
ўтказиладиган тадқиқотлар ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг илмий

асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, ходимларнинг меҳнат фаолиятига доимий
ҳамроҳлик қилувчи ижтимоий муаммолар ва зиддиятларни ҳал этиш учун зарур
бўлган ва етарли даражада ишончли ахборотларни беради.

Қишлоқ меҳнат бозорини ўрганиш, илмий таҳлил қилиш бир томондан, реал

мавжуд бўлган воқелик ҳақидаги билимларни кенгайтиришга ёрдам берса, иккинчи
томондан, меҳнат ресурслари ва уларни бандлигини таъминлаш билан боғлиқ
жараёнларни қарор топтиришга кўмаклашади.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

юзасидан амалга оширилаётган ислоҳатлар натижалари бандлик соҳаси
кўрсаткичларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси бўйича 2017 йилда меҳнат ресурслари сони 18672,5

минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 183,6минг кишига, ёки 1,0% га ўсиши
кузатилди.

2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандларнинг

жами бандликдаги улуши 78,3% ни ташкил этди. Республика бўйича жами иш билан
банд аҳоли сонида давлат секторида бандлар улуши 17,3 % ни, нодавлат секторда
эса 82,7% ни ташкил этди.

Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони 14357,3 минг

кишини (жами меҳнат ресурсларининг 76,9%), иқтисодий нофаол аҳоли сони эса
4315,2 минг кишини (23,1%) ташкил этди. Республикада иш билан банд аҳоли сони
13520,3 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 % га
ўсди (1

-

расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Меҳнат ресурслари сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши

(

2017 йил январь

-

декабрь, минг киши

)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

.

Мамлакатимизда “Иш ўрни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш”

Давлат дастурининг прогноз параметрлари тармоқлар бўйича бандлик йўналишлари
ва ҳудудлар бўйича ишга жойлашишга бўлган эҳтиёж, айниқса, илк бор меҳнат
бозорига кириб келаётган ёшларни, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва кўп
меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш
натижасида бўшаган ходимларни, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини, хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусий бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантириш натижасида ишчи кучига бўлган талабдан келиб
чиқиб белгиланади.

Республикада иш билан банд аҳоли сони 2016 йилнинг мос даврига

нисбатан 1,7%га ошди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан
бандларнинг жами бандликдаги улуши 78,3 % ни ташкил этди.

2017 йилда иш билан банд аҳоли сонининг 2016 йилга нисбатан юқори ўсиш

суръатлари ташиш ва сақлашда 2,6 % ни, молиявий ва суғурта фаолиятида 2,4 % ни,
қурилишда 2,1 % ни ва савдода 1,9 % ни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари

кесимида иш билан бандларнинг асосий улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
(27,3 %), саноат (13,5 %), савдо (11,0 %), қурилиш (9,5%) ва таълим (8,2 %) соҳалари
ҳиссасига тўғри келди (2

-

расм).

2-

расм. Иш билан банд аҳоли сонининг иқтисодий фаолият турлари бўйича

тақсимланиши

(

2017 йил январь

-

декабрь, жами бандлардаги улуши, фоизда

)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасида 2017 йилнинг декабрь ойи охирида меҳнат

органларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган ишсиз аҳоли сони 14,4
минг кишини ташкил қилиб, 2016 йилнинг мос даврига (5,0 минг киши бўлган)
нисбатан 2,9 мартага кўпайган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2007

йил

24 май

даги

106

-

сонли қарори билан тасдиқланган ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан

банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасига асосан аниқланган ишсизлар
сони 2017 йил январь

-

декабрь ойларида 837,0 минг кишини ташкил қилди ва

иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 5,8 % га тенг бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра,

2017 йил январь

-

декабрь даври учун иқтисодиётда банд

аҳоли сони 13520,3

минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,7 % га ошган. Иш билан банд
аҳоли сонининг иқтисодий фаолият турлари кесимида таҳлил этилганда, бандлар
сонининг 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада ўсиши ташиш ва сақлашда (2,6

%),

молиявий ва суғурта фаолиятида (2,4 %), қурилишда (2,1 %), савдода (1,9 %), яшаш ва
овқатланиш бўйича хизматларда (1,7 %) кузатилди. Иш билан банд аҳоли сонининг
асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (27,3 %), саноат (13,5 %), савдо
(11,0 %), қурилиш (9,5 %) ва таълим (8,2 %) соҳалари ҳиссасига тўғри келди(1

-

жадвал).

1-

жадвал

Иш билан банд аҳоли сонининг ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари

бўйича тақсимланиши

(

2017 йил январь

-

декабрь, жами бандлардаги улуши, фоизда

)

Ҳудудлар

Қишлоқ, ўрмон ва

балиқ хўжалиги

саноат

қурилиш

хизматлар

Қорақал.Республикаси

29,9

9,4

9,3

51,4

Андижон

26,8

13,9

7,3

52

Бухоро

30,2

13,3

15,2

41,3

Жиззах

41,8

9,8

6,7

41,7

Қашқадарё

28,1

8,4

13,9

49,6

Навоий

22,3

26,9

12,3

38,5

Наманган

25,2

12,3

8,9

53,6

Самарканд

28,4

12,2

7,2

52,2

Сурхондарё

36,9

6,4

8,8

47,9

Сирдарё

48

9,2

6,7

36,1

Тошкент

26,2

19,9

9,5

44,4

Фарғона

27,6

16,9

7,9

47,6

Хоразм

35,6

8

9,5

46,9

Тошкент ш.

0,9

19,1

11,2

68,8

Республика буйича

27,3

13,5

9,5

49,7

Манба

:

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилди.


1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасида

иш билан банд аҳоли сони ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари кесимида таҳлил
этилганда, Жиззах (вилоят бўйича жами бандлар сонига нисбатан улуши 41,8%)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ва Сирдарё (48,0%) вилоятларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси, Навоий
(26,9%), Тошкент (19,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (19,1%) саноат соҳаси,
Бухоро

(15,2%) ва Қашқадарё (13,9%) вилоятларида қурилиш соҳаси ҳамда

Тошкент шаҳри (68,8 %), Наманган (53,6 %), Самарқанд (52,2 %) ва Андижон (52,0
%) вилоятларида хизматлар соҳаси юқори улушга эга эканлиги кузатилди.

Аграр соҳанинг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамиятига

қарамасдан қишлоқ меҳнат бозори муаммолари ҳозирча кенг ва чуқур тадқиқ
этилмаган. Бу қишлоқ меҳнат бозори моҳияти, унинг амал этиш хусусиятлари,
функциялари, механизмлари ва бошқа жиҳатлари бўйича аниқ илмий хулосалар
чиқарилмаганидан ҳам англашилинади.

Фикримизча, қишлоқ меҳнат бозори миллий меҳнат бозорининг таркибий

қисми бўлиб, ҳудуд бўйича қишлоқда жойлашганлиги, унда аграр муносабатлар
устунлик қилиши билан ажралиб туради.

Қишлоқ

меҳнат

бозорининг

асосий

хусусиятлари,

фикримизча,

қуйидагиларда намоён бўлади

:

меҳнат баҳосининг монопсония хусусиятига эгалиги. Маълумки, монопсония

хусусиятига эга меҳнат бозори дейилганда бир харидорга (иш берувчига) кўп сонли
сотувчилар (ёлланма ходимлар) тўғри келиши тушунилади. Чунки, худди айрим
шаҳарларда ягона корхона мавжуд бўлганидек, кўпчилик қишлоқ жойларида асосий
хўжалик юритувчи субъектлар–фермер хўжаликлари ёки қишлоқ хўжалиги
корхоналари ягона иш берувчи

бўладилар;

шаҳар меҳнат бозорларидан фарқли равишда қишлоқ меҳнат бозорлари

ҳудуд бирлигига тўғри келадиган ишчи

кучи ва иш жойларининг камлиги, турар жой

бозори ва ижтимоий инфратузилмаларнинг ривожланмаганлиги оқибатида ишчи

кучи ҳаракатчанлиги пастлиги хусусиятларига эгадир;

қишлоқ жойларида ишсизликнинг шаҳарлардагига қараганда жиддий

равишда давомийлиги. Бу мазкур ҳудудларда янги иш жойлари яратиш суръатлари
нисбатан сустлиги билан изоҳланади. Айниқса, қишлоқдаги институционал
ислоҳотлар натижасида меҳнат унумдорлигининг сезиларли равишда ортиши
ортиқча ишчи

кучларининг бўшатилишига олиб келди[9].

Инновацион иш билан бандлик

”–бу, қишлоқ меҳнат бозоридаги субъектлар

томонидан ўзининг интеллектуал қобилиятидан фойдаланишга асосланган ҳамда
оптимал иш билан бандликка эришишни таъминлайдиган меҳнат фаолиятининг
такомиллашган кўриниши ва шаклидир.

Қишлоқ меҳнат бозорида иш билан бандликнинг янги турларининг намоён

бўлиши сифатида иш ўрни ёки кадрларни излашнинг янги технологиялари, хусусий
бизнеснинг яратилиши, меҳнат ҳаракатчанлиги, инновацион меҳнат шартномалари,
иш билан бандликнинг янги шакллари (лизингли меҳнат, ижтимоий фондларда
бандлик, виртуал ташкилотлардаги иш билан бандлик ва ҳ.к.); масофавий таълим,
корхоналардаги бевосита инновацион меҳнат ва бошқаларни айтиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

3-

расм. Қишлоқ меҳнат бозорининг хусусиятлари

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Жаҳон амалиёти миллий инновациявий иқтисодиётни шакллантиришнинг икки

усули мавжудлигидан далолат беради

:

1) “ўзлаштириш” стратегияси ёки “қувиб бориш” модели. Стратегиянинг ушбу

турида инвестициявий сиёсат асосан миллий иқтисодиётнинг технологик базасини
капитални янги машина

-

ускуналар харид қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва

технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришга йўналтирилган бўлади. Бунинг
натижасида маҳсулот, ишлаб чиқариш суръатларини ошириш, таннархни
арзонлаштириш ҳисобига жаҳон бозорларида рақобатбардошликка эришилади.
Жаҳондаги ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги ана шу усулни танлаган;

2) “кўпайтириш” стратегияси ёки ўз илмий

-

техникавий салоҳиятидан

фойдаланган ҳолда мавжуд илмий салоҳиятини кўпайтириш модели. Мазкур
моделда ўз илмий базасини қўллаб

-

қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган

инвестициявий сиёсат қўлланилади. Мамлакат иқтисодий сиёсатида илмий
тадқиқотлар, янги товарлар ва хизматлар, уларни

ишлаб чиқариш ва яратишни

молиялаштиришга устуворлик берилади.

Ўзбекистон ҳудди шу иккинчи йўлни танлаб, миллий иқтисодиётни

ривожланишнинг инновацион моделига ўтказиб, ишлаб чиқаришда инновация ва
интеллектуал ҳиссанинг улуши юқорилиги, замонавий ва глобал бозорда

Қишлоқ меҳнат бозори

Иш билан бандлик

Ишсизлик

Доимий

Вақтинча

Иҳтиёрий

Мажбурий

Тўла

Самарали

Оқилона

Очиқ

Мавсумий

Тасодифий

Фермер

хўжаликлари

Аграр соҳа

корхоналари

Деҳқон
хўжаликлари

Иш берувчилар

Инновацион


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардош бўлиши, саноати, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, хизмат кўрсатиш соҳаси
жадал ривожланиши, шунингдек қулай инвестициявий ва ишчанлик муҳити қарор
топишидан иборат стратегик вазифани белгилаб олди. 2017

-

2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегияси асосида инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва

технологияларни

рағбатлантиришнинг

самарали

тизимини

яратишга,

IT

-

инфратузилмани ривожлантиришга, рақамли технологияларни, хусусан “Ақлли
қишлоқ хўжалиги”, “Ақлли шаҳар”, “Ақлли тиббиёт” концепцияларини жорий этишга
киришилмоқда. Шу мақсадда мутлақо янги Инновацион ривожланиш вазирлиги
ташкил этилди [10].

Қишлоқ жойларида рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва замонавий

корхоналарни ташкил этиш учун авваламбор, билимли, тажрибали мутахассисларни
тайёрлашимиз зарур.

Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам алоҳида таъкидлаб ўтганлар,

“Бугунги кунда олдимизда турган энг асосий муаммолардан бири бу–республикамиз
қишлоқ хўжалигида илм ва амалиётнинг бир

-

биридан узоқлашгани, аксарият

ҳолларда узилиб қолганидир.

Бир ҳақиқат барчамизга яхши маълум:

илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч

қандай ривожланиш, юксалиш ва, умуман, бирор

-

бир соҳанинг келажаги

бўлмайди.

Афсуски, кейинги 20 йил мобайнида биз аграр тармоқни илм

-

фан ютуқлари

асосида ривожлантиришга етарлича эътибор бермадик, эътиборсизлигимиз туфайли
мавжуд илмий

-

текшириш институтлари молиявий муаммолар гирдобига, ночор

аҳволга тушиб қолди, таъбир жоиз бўлса, “чалажон” бўлиб қолди”

[11].

Шу ўринда статистик рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, республика

бўйича ОТМда таълим йўналишлари бўйича бакалавр босқичида таълим олаётган
жами талабаларга нисбатан 8%

-

қишлоқ ва сув хўжалиги, 4%

-

хизмат кўрсатиш

йўналишида таҳсил олмоқда(4

-

расм).

4-

чизма.

Таълим йўналишлари бўйича бакалавр босқичида таълим

олаётган жами талабалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz
















5-

расм.

Мутаxассисликлар бўйича ОТМнинг магистр босқичида таълим олаётган

талабалар сони,

киши

[12]

Юқоридаги расмлардан кўриниб турибдики,

2017 йилда олий таълим

муассасалари магистратура босқичининг 5594 нафар битирувчиларидан, 1803 нафари
гуманитар соҳа, 1263 нафари ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ мутаxассислиги
бўйича, 1431 нафари ишлаб чиқариш ва теxник соҳада, 668 нафари соғликни сақлаш
ва ижтимоий таъминот,

312

нафари қишлоқ ва сув xўжалиги,

117

нафари xизматлар

соҳасига оид мутаxассисликка эга бўлган.

Шу сабабдан, Ш.Мирзиёев янги ташкил этилган Қишлоқ хўжалиги

ходимлари

кунида сўзлаган нутқида, аграр соҳада кадрлар етишмовчилиги муаммосига катта
эътибор қаратдилар ва 2018

-2019

ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалигининг тор

мутахассисликлари бўйича магистратурада кадрлар тайёрлашни тўлиқ бюджет
грантлари ҳисобига ўтказишни таклиф этдилар.

Фан

-

техника тараққиёти ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат самарадорлигини

оширувчи ва ходимларнинг қисқаришини келтириб чиқарувчи асосий жараён
ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнидаги техник ҳолат даражасини ошириш
орқали сўнгги йилларда ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат самарадорлиги
кўрсаткичларининг ошишига эришилади. Ишлаб чиқариш жараёни қувватларининг
оширилиши, биринчи навбатда, корхонани техник қайта қуроллантириш, асбоб

-

ускуналарни модернизация қилиш ва техник тадбирлар ўтказишни талаб этади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, қишлоқ аҳолисини иш билан

таъминлаш даражасини ошириш учун кўрилаётган бу чораларга қарамасдан мазкур
тармоқда ҳали жиддий муаммолар мавжуд. Аграр соҳа ўз хусусиятлари–қишлоқ
хўжалиги

ишлаб

чиқаришининг

мавсумийлиги,

сертармоқлилиги,

табиий

омилларнинг таъсири, қўл меҳнати салмоғининг юқорилиги ва ҳоказолар билан
меҳнат ресурсларидан фойдаланишга жиддий таъсир кўрсатади. Айни пайтда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

11

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

тармоқда меҳнат унумдорлиги пастлиги, капиталнинг табиий тузилмаси оқилона
эмаслиги учун қишлоқ хўжалиги ишчи

кучининг

йирик истеъмолчиси ҳисобланади.

Қишлоқ аҳолиси ўртасида иш билан банд бўлмаганлар даражаси шаҳардагига

нисбатан юқори бўлишига қарамай, хўжалик ишлари авжига чиққан баҳорги экин

-

текин, ҳосилни йиғиштириб олишда ишчи

кучи тақчиллиги, айниқса сезилади. Бу эса

ўз навбатида, қишлоқ меҳнат бозорида ишчи

кучига талаб ва таклифни мутаносиб

-

лаштириш, аҳолининг иш билан бандлиги бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш
асосида тартибга солиш учун таъсирчан чораларни кўриш зарурлигини билдиради.

Қишлоқ жойларида аҳолининг

инновацион иш билан бандлиги даражасини

ошириш учун, фикримизча, қуйидаги чора

-

тадбирлар кўрилиши мақсадга

мувофиқдир:

Қишлоқ меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни вилоят ва туманлари кесимида

аниқ таҳлилини олиб бориш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудларни
имкониятидан келиб чиқиб дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини
мувофиқлаштириш.

Бунда ҳар бир туманнинг ички имкониятлари, миллий урф

-

одатлари, табиий

-

географик жойлашуви инобатга олинади.

Бу эса тезроқ бозор

ҳолатига ва меҳнат мослашувчанликни таъминлайди, ортиқча вақт ва сарф
ҳаражатларни талаб этмайди;

қишлоқ жойларида иш билан бандликнинг ўз

-

ўзини банд қилиш, эгилувчан

шаклларини (тўлиқсиз иш куни, ҳафталик, касаначилик, уй меҳнати, ҳунармадчилик,
оилавий тадбиркорлик) кенгайтириш. Ушбу шаклдаги иш ўринларини ташкил этишга
кам харажат қилган ҳолда юқори натижага эришилади;

қишлоқларда тадбиркорлик ҳисобидан янги иш жойлари яратишни

(молиявий, солиқ имтиёзлари бериш, фоизсиз кредитлар, қўшимча ер майдонлари,
фойдаланилмаётган қувватларни ижарага бериш ва бошқа усуллар) қўллаб

-

қувватлаш. Бунда Ўз.Р. қонунчилик доирасида бериладиган имтиёзлар ҳақида
кенгроқ доирада тарғибот

-

ташвиқот ишларини ташкил этиш тавсия қилинади;

қишлоқ аҳолисини бандлигини таъминлашда туризмни ривожлантириш

бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солиш керак.

Қашқадарё вилоятида бугунги

кунда 1 минг 311 маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 1 минг 41
таси археология, 200 таси архитектура, 43 таси ҳайкал ва 27 таси диққатга сазовор
жойлар. Айниқса, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор ва Қарши туманларида бу каби
миллий меросимиз намуналари кўп. Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам сайёҳлик
йўналишларини кўпайтириш, агротуризм, этнографик туризмни ривожлантириш,
меҳмонхона ва сервис хизмати имкониятларини кенгайтириш, туристик маршрутлар
ҳамда

вилоятдаги

қўриқхоналарни

жаҳон

стандартлари

даражасида

такомиллаштириш

мавжуд

имкониятлардан

унумли

фойдаланган

ҳолда,

экотуризмни янада ривожлантириш, Муборак, Миришкор тумани чўлларига сафар
уюштириш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш лозим;

ОТМ, ИТИнинг ушбу соҳа олимлари, мутахассислари билан бандликка

кўмаклашувчи марказлар ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг
тажрибасидан фойдаланиш. Инновацияларни ривожланиши натижасида қишлоқ
меҳнат бозорига янги кириб келаётган муҳандис

-

кимёгар, ишлаб чиқариш

технологи, биологик ёқилғи ишлаб чиқариш учун асбоб

-

ускуналар билан ишловчи,

қуёш панеллари ва батареялари ўрнатувчи, ўсимликшунослик бўйича, ландшафт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

12

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

дизайни бўйича, шамол генераторлари ўрнатувчи мутахассисларни тайёрлаш лозим.
Ушбу мутахассисларга қишлоқ жойларида талаб юқори;

илмий ишланмаларни ошираётган ва юқори малакали кадрлар тайёрлаётган

корхона ва ташкилотларни давлат бюджетидан молиялаштириш ёки имтиёзли
кредитлар тақдим этиш;

қишлоқ

хўжалиги

корхоналарига

илмий

-

тадқиқот

ва

тажриба

-

конструкторлик ишланмаларини амалга ошириш учун шартнома асосида давлат
буюртмалари бериш;

қишлоқ

жойларида

махсус

инновациявий

марказлар

-

технопарклар,

технополислар, бизнес

-

инкубаторлар, ҳудудий инновацион жамғармаларни

шакллантириш.

Жаҳон тажрибасидан кўришимиз мумкинки, дунёда инновацион иқтисодиётни

барпо этишнинг ягона модели ишлаб чиқилмаган. Давлатлар ўз имкониятларидан
келиб чиқиб, иқтисодиётга ўтишнинг ўз ривожланиш моделини танлаганлар.

Ҳаттоки, ривожланган мамлакатларда ҳам инновацион иқтисодиётга ўтиш масаласи
ўз

-

ўзидан қисқа вақтда амалга оширилмаган. Шундай экан, Ўзбекистон

иқтисодиётини

ривожлантиришнинг

инновацион

йўли,

мамлакат

рақобатбардошлигининг ҳаракатлантирувчи кучи, аҳоли

фаровонлигини ошириш,

бандлигини таъминлаш омили бўлиши шубҳасиздир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш

.

Мирзиёевнинг мамлакатимизни

2016 йилда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017

йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси //
Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

2.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ

-4947-

сонли фармони, 1

-

илова, 4.1

-

банд.

3.

Локтюхина Н.В. О

некоторых научных основаниях теории рынка труда и

занятости // Человек и труд, 2010, № 4. С.75.

4.

Никифорова

А.А. Рынок труда:

занятость и безработица.

М.:

Международные отношения, 1999. С.89.

5.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси.–Т.:Фан ва

технология, 2012. Б.89.

6.

Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Ўқув

қўлланма. –Т.: “Фан ва технология”, 2016. 71

-

72 б

7.

Эренберг Р.Д., Смит Р.С. Современная экономика труда: Теория и

государственная политика.

-

М.: МГУ, 1996. С.54.

8.

Котляр А.Э. Теоретико

-

методологические проблемы рынка труда и занятости

// Рынок труда и занятость: современные проблемы теории и практики. Серия:
«Точка зрения». –

М.: РАГС, 2004. С.41.

9.

Аманов О.А. Қишлоқ меҳнат бозорини модернизациялашнинг асосий

йўналишлари. Монография.

-

Тошкент: “Фан ва технология”, 2014. Б.77.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

13

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш
тўғрисида”ги фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017
йил 4 декабрь, 48

-

сон, 1179

-

модда

.

11.

http://president.uz/uz/lists/view/1331-

Ш.М.Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги

ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

.

12. Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. Тошкент –2018й.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-ицтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган ик,тисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига батишланган Вазирлар Ма^камасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк, сузи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

"Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида"ги 2017 йил 7 февралдаги Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 4.1-банд.

Локтюхина Н.В. О некоторых научных основаниях теории рынка труда и занятости // Человек и труд, 2010, № 4. С.75.

Никифорова А.А. Рынок труда: занятость и безработица. - М.: Международные отношения, 1999. С.89.

Абдурах,монов Ц.Х. Мех,нат ицтисодиёти ва социологияси.-Т.:Фан ва технология, 2012. Б.89.

Холмуминов Ш.Р., Арабов Н.У. Мех;нат бозори инфратузилмаси. Уцув кулланма. -Т.: "Фан ва технология", 2016. 71-72 б

Эренберг Р.Д., Смит Р.С. Современная экономика труда: Теория и государственная политика. -М.: МГУ, 1996. С.54.

Котляр А.Э. Теоретико-методологические проблемы рынка труда и занятости // Рынок труда и занятость: современные проблемы теории и практики. Серия: «Точка зрения». - М.: РАГС, 2004. С.41.

Аманов О.А. Кишлок, ме^нат бозорини модернизациялашнинг асосий йуналишлари. Монография. - Тошкент: "Фан ва технология", 2014. Б.77.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тугрисида"ги фармони // Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами, 2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1179-модда.

http://president.uz/uz/lists/view/1331-LU.М.Мирзиёевнинг К,ишлок, хужалиги ходимлари кунига багишланган тантанали маросимдаги нутк,и.

Узбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. Тошкент-2018Й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов