Корейский опыт развития системы распространения знаний в сельском хозяйстве

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
33-39
11
5
Поделиться
Рустамова, И. (2018). Корейский опыт развития системы распространения знаний в сельском хозяйстве. Экономика и инновационные технологии, (3), 33–39. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9737
И Рустамова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 доцен, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложен опыт Кореи по деятельности центров агротехнологий и распространению сельскохозяйственных знаний. В статье приводится организационная структура, цели, задачи и основные функции центров агротехнологий и распространению сельскохозяйственных знаний. Исходя из зарубежного опыта Кореи автором предложены рекомендации по дальнейшему развитию информационно-консультационных услуг в аграрном секторе экономики Узбекистана.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМЛАРНИ ТАРҚАТИШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОРЕЯ ТАЖРИБАСИ

И.Б.Рустамова,

ТДАУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

extensionuz@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Жанубий Кореянинг Агротехнология марказлари

ва қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш фаолияти бўйича тажрибаси баён
этилган. Мақолада қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш агротехнология
марказларининг ташкилий тузилмаси, мақсад, вазифалари, асосий функциялари
тавсифланган. Муаллиф томонидан Корея тажрибасидан келиб чиққан ҳолда
Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр тармоғида ахборот маслаҳат хизматини
янада ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.

Аннотация:

В данной статье изложен опыт Кореи по деятельности центров

агротехнологий и распространению сельскохозяйственных знаний. В статье
приводится организационная структура, цели, задачи и основные функции
центров агротехнологий и распространению сельскохозяйственных знаний.
Исходя из зарубежного опыта Кореи автором предложены рекомендации по
дальнейшему развитию информационно

-

консультационных услуг в аграрном

секторе экономики Узбекистана.

Abstract:

This article describes Korea's experience in the activities of agricultural

technology centers and the dissemination of agricultural knowledge. The article describes
the organizational structure, goals, objectives and main functions of the centers of
agricultural technologies for the extension of agricultural knowledge. Proceeding from
Korea's foreign experience, the author offered recommendations on the further
development of information and consulting services in the agricultural sector of Uzbekistan.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари,

инновацион технологиялар, агротехнологиялар, янги навлар, ўсимликларни ҳимоя
килиш, деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги билимлари, билимларни
тарқатиш, қишлоқ консультатив хизматлар, семинар, тренинг, дала кунлари.

Кириш

Ҳозирги замон шароитида жаҳон фани ва инновация фаолиятнинг ютуқларидан

кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор
ривожлантириш, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили
ҳисобланади [2].

Иқтисодиётда бошқарув тизимининг эскирганлиги, инновацион ғояларни

қўллаб

-

қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий қилинмаганлиги

ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик қолоқлик, ресурс ва
энергияни

тежайдиган технологияларни, муқобил энергия манбаларини татбиқ

этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқ бўлмоқда [1].

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фани ишлаб чиқаришга қишлоқ хўжалиги

экинларининг

кўпгина

янги

навларини

етиштириш

агротехнологияларини,

ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг биологик
усулларини таклиф этмоқда. Аммо бевосита ишлаб чиқарувчиларда, яъни фермер ва
деҳқонларда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион илмий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ишланмалар

тўғрисида

билим

ҳамда

ахборотларга

талаб

мавжудлигини

кўрсатмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи (АСМ) субъектларига илғор

технологияларни жорий этиш амалиётини ўргатиш ва технологик масалалар бўйича
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига маслаҳат бериш тармоқнинг
рақобатбардошлигини оширади ва АСМда модернизация қилишни жадаллаштириш
имконини беради. Бу борада хориж тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Аграр тармоқни ривожлантиришда Корея давлати қишлоқ хўжалигининг
инновациялардан фойдаланиш тажрибасини қўриб чиқамиз.

Кореянинг эгаллаган майдони 101148 кв.километрни ташкил этади, шундан 18,1

% қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилган, аҳолиси 51,4 млн киши, ялпи ички
маҳсулоти 1,411 триллион АҚШ долларига тенг, улардан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг улуши 2,2 %ни, саноатники 32,9%ни, хизматлар 59,2 %ни ташкил
қилади.

XX асргача қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулоти гуруч бўлган, аммо ҳозир

маҳсулот турлари аҳамиятли даражада кенгайган бўлиб, кўплаб мева, сабзавот,
чорвачилик маҳсулотини ва ўрмон хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олади.
Ўсимликчилик қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланади, унда гуруч устунлик қилади.
Гуруч экиладиган асосий туманлар денгиз бўйи пасттекисликлари яқинида
жойлашган.

Ўртача йиллик ҳосил 6,3 млн тонна бўлиб, ички эҳтиёжларни деярли тўлиқ

қондиради. Донли экинлар орасида иккинчи ўрин арпага тегишли, буғдой ва
маккажўхори унча катта бўлмаган ҳажмларда етиштирилади, Соянинг ҳосили йилдан

-

йилга ошиб бормоқда. Техник экинлар: каноп, тамаки ва мойли экинларни
етиштириш аҳамиятли даражада ўсган. Муҳим йўналишлардан бири сабзавотчилик
бўлиб, хитой карами, туруп, саримсоқ, пиёз ва бошқалар етиштирилмоқда.
Қўзикорин ва цитрус мевалар етиштириладиган хўжаликлар ривожланмоқда.

Мамлакатда олма, нок, шафтоли, узум, апельсин, япон хурмоси ва бошқалар

ўстирилади. Сабзавотларнинг каттагина қисми йирик шаҳарлар яқинидаги иссиқхона
хўжаликларида етиштирилади.

Чорвачилик Жанубий Кореяда узоқ йиллик тарихга эга, мамлакатда йирик шохли

қорамол, чўчка, товук, эчки, куён ва ўрдаклар боқилади. Маҳаллий зотли йирик
шохли қорамолларнинг бош сони мамлакат ғарбида аҳоли энг зич жойлашган
туманларда тўпланган. Кореяда ипакчилик узоқ йиллик анъаналарга эга. Унинг асосий
ареали ярим оролнинг Жанубидаги тоғлиқ ҳудудлардир. Балиқчилик денгиз қирғоғи
атрофидаги сувларда ривожланган. Уларда анчоуслар

,

ставрида, қайиш балиқ,

барракуда, минтай, қилич балик, креветкалар, саккизоёқ ва бошқа турдаги
моллюскалар, истеъмолга яроқли сув ўтлари ўстирилади. Корея қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришда инновацион технологиялар муҳим аҳамиятга эгадир. Кореяда
инновациялардан фойдаланишда қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш
(extension) тизими самарали йўлга қўйилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Илм –

муайян бир соҳа бўйича эгалланган билимларнинг мантиқий тартиблаш

-

тирилишидир. Олинган билимларнинг тизимга солиниши ва англанишидир. Фақат
англанган ва тизимга солинган билимларигина бошқаларга ўргатиш мумкин [3]. Шу
боисдан ҳам илм қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни билим савиясини
юксалтиришда катта амалий аҳамиятга эгадир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

АҚШда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича билимларни тарқатиш хизмати

1862 йилда шакллана бошлаган, айнан шу пайт қишлоқ хўжалиги таълими ва фанини
ташкил этиш ва билимларни фермерлар ўртасида тарқатиш тўғрисида қонун қабул
қилинган. Ушбу қонунга

мувофиқ, мазкур функциялар штатларнинг қишлоқ хўжалиги

коллежларига юклатилган. Федерал даражада билимларни тарқатиш хизмати 1914
йилда яратила бошланган, айнан шу пайт уни яратиш тўғрисидаги Смит

-

Левер қонуни

қабул қилинган [7].

Буюк Британия миллий қишлоқ хўжалиги маслаҳат хизмати 1946 йилда қишлоқ

хўжалиги, балиқчилик ва озиқ

-

овқат вазирлиги қошида ташкил топган. Ҳозирги кунда

ушбу хизмат вазирликнинг қатор бошқа хизматлари билан бирлаштирилган ва
Қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат хизмат кўрсатиш ва илмий

тадқиқотлар хизмати

(ADAS) деб аталади. У учта даражада фаолият юритади: марказий, минтақавий ва
маҳаллий [5].

Данияда қишлоқ хўжалиги ахборот

-

маслаҳат хизматини шаклланиши ва

ривожланиши 1870

-

1890 йилларга тўғри келади. У даниялик фермерлар Уюшмаси

томонидан даниялик оилавий фермерлар Ассоциацияси билан биргаликда ташкил
этилган қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича маслаҳат хизматларини
кўрсатади ва бошқарилади. Хизмат 90 фоизга фермерлар томонидан, аъзолик
бадаллари ва шахсий маслаҳат хизматларининг муайян турлари учун тўлов кўри

-

нишида ва 10 фоизга давлат томонидан молиялаштирилади [6].

Тадқиқот методологияси

Аграр тармоқда инновациялардан фойдаланишнинг хориж тажрибасини

ўрганиш мақсадида муаллиф томонидан Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалиги
билимларини тарқатиш (extension) тизимини, вилоят ва туман даражасидаги
агротехнология марказлари фаолиятини монографик тадқиқоти ўтказилди. Тадқиқот
жараёнида умумлаштириш, тизимли ёндашув, монографик, статистик ва бошқа
усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Бизга

маълумки

ахборот

-

маслаҳат

хизмати,

билимларни

тарқатиш,

инновацияларни

ўзлаштириш,

қишлоқ

аҳолисининг

бандлиги

ва

уларни

даромадларини оширишнинг муқобил дастурларини амалга ошириш, хўжалик
юритувчи субъектларга ҳам, қишлоқ аҳолисига ҳам турли экологик

-

иқтисодий

хизматларни кўрсатиш қишлоқ ҳаётининг ижтимоий

-

иқтисодий шароитларига таъсир

ўтказади

[4].

Буни аграр тармоқни ривожлантиришда аҳамиятли ўрин тутадиган Жанубий

Корея қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш (extension) тизими мисолида кўриб
чиқамиз.

1962 йилда Корея республикасида “Қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ривожлан

-

тириш” қонуни қабул қилинган. Бу қонунга асосан 1962 йилда Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш Маъмурияти ташкил этилган (RDМ). Унинг 3

-

даражали тузил

-

маси 1

-

расмда кўрсатилган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти (RDМ)
таркибига қишлоқ хўжалиги фанлари Миллий академияси, ўсимликшунослик Миллий
институти, боғдорчилик ва доривор ўсимликлар Миллий институти ва чорвачилик
Миллий институти киради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz



















1-

расм. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

(RDМ) 3

-

даражали тузилмаси

Бу илмий тадқиқот институтларининг тажриба станцияларида инновацион

технологиялар яратилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти
(RDМ)нинг ҳудудий марказлари 9та вилоятни ўз ичига олади, уларда 42та тажриба
станцияси, 156та туман агротехнология марказлари фаолият кўрсатади. Вилоят ва
тумандаги агротехнология марказлари ўз йўналишларининг ихтисослигига қараб
фаолият олиб боради (2

-

расм).













2-

расм. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

(RD

М)нинг ташкилий тузилмаси.

Директор

Билимларни таркатиш

(extension) тизими

Тадқиқот департамент

Директор

ўринбосари

Тадқиқот институтлари

Халқаро департамент

1

56 туманда агротехнология

марказлари

9 вилоятда агротехнология

марказлари

42та тажриба станциялари

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

Маъмурияти даражаси

Тадқиқот

Еxtension

I-

даража

Вилоят агротехнология марказлари

Тадқиқот

Еxtension

II-

даража

Туман агротехнология марказлари

Тадқиқот

Еxtension

III-

даража


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Республиканинг 250та шаҳарларидан бири бўлган Ёнжу шаҳри

еxtension

хизматининг

ривожланиши

бўйича

Корея

давлатининг

156

туманидаги

агротехнологиялар марказлари ичида 10таликка киради. Ёнжу шаҳрида 8000 деҳқон
хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларда 18200 нафар ишчилар истиқомат қиладилар.
Уларнинг ер майдони ўртача 1,83 гектарни ташкил этади

[8].

Женшеннинг ватани бўлган Ёнжу шаҳрида асосан 3000 гектар ер майдони олма

етиштиришга ҳамда чорвачилик тармоғининг қорамолчилик ва паррандачилик
соҳасига йўналтирилган. Ёнжу агротехнологиялар маркази 20 гектар ер майдонига
эга, шундан 7 гектарига олма, шафтоли, узум экилган.

Ўзининг МТПси мавжуд бўлиб, арзон нархларда қишлоқ хўжалиги

техникаларини деҳқонларга ижарага беради. Ёшларни қўллаб

-

қувватлаш маркази

технологияларни жорий этишда ва ўқитишда қўмаклашади.

Ёнжу шаҳридаги бу ташкилотни молиялаштириш қуйидагича тақсимланган. Ёнжу

агротехнологиялар маркази extension хизматини амалга ошириш учун давлат
бюджетидан йиллига 51 млн

.

АҚШ доллари

миқдорида пул маблағлари ажратилади

ва қуйидагича тақсимланади. (3

-

расм)














3-

расм. Ёнжу агротехнологиялар марказининг молиялаштириш

манбаи ва унинг тақсимланиши

Ёнжу туманида 5000 гектар ер майдонида гуруч етиштиришлари учун

деҳқонларга 5 млн. АҚШ

доллари

миқдорида пул маблағлари берилади. Бу маблағ

Ёнжу агротехнологиялар маркази умумий бюджетининг 10 фоизини ташкил этади.
Ернинг унумдорлигини ошириш учун органик ўғит сотиб олишга ҳам деҳқонларга
маблағ берилади.

Кореяда

Фермерлар уюшмаси орқали деҳқонлар томонидан етиштирилган

маҳсулотларни сотувга чиқариш ёки қайта ишлаш учун алоҳида пул маблағлари
берилади. Лабораторияларни қуриш учун бюджетдан 30 фоиз маблағ сарфланади.

30 фоиз Ҳукумат бюджети

ҳисобидан

Ён

жу т

уман

идаг

и

Аг

р

от

ехн

ол

ог

ия

лар

м

ар

кази

н

ин

г

б

юдже

ти

(51

м

лн

д

ол

лар

)

10 фоиз вилоят бюджети

ҳисобидан

60 фоиз маҳаллий бюджет

ҳисобидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Университетларнинг қишлоқ хўжалиги факультетларида агроном, ветеринар,

мева, сабзавот, полиз, узум, дончилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишларининг
битирувчилари еxtension хизматига қабул қилинади.

Еxtension хизмати мутахассисларининг иш ҳаки учун 2та разряд белгиланган

бўлиб, унда 1

-

5 разряд паст, 6

-

10 разряд эса юқори ҳисобланади. Битта мутахассис

томонидан йилига ўртача 1000та маслаҳат

ўтказилади. Ёнжу Extension хизмати

деҳқонларнинг маҳсулотларини сотиш учун бозорларни кандай қилиб топиш
йўлларини ўргатади. Деҳқон ва фермер хўжаликларига технологияларни жорий этиш
бўйича мутахассислар салоҳияти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

томонидан баҳоланади.

Ёнжу Ехтеншн хизмати мутахассислари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

Маъмурияти

лабораторияларида инновациялар ва уларни жорий этиш бўйича

ўқитилади, кейин улар деҳқонларга қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатади.

Қишлоқ хўжалиги билимлари бепул тарқатилади. Туман Extension хизмати

томонидан қуйидаги курслар ташкил этилади.

1.

Экинларни экишдан олдин агротехнологик тадбирларни амалга ошириш

бўйича ўқитиш; (январь

-

февраль)

2.

“Университет” курси; (йил давомида)

3.

Ихтисослашган тренинглар

[8].

Вилоят ва туман агротехнологиялар марказида тадқиқотларни олиб бориш ва

инновацион технологияларни яратиш учун 70 фоиз, технологияларни тарқатиш учун

10

фоиз ва бошқа ишларни амалга ошириш учун 20 фоиз пул маблағлари давлат

томонидан молиялаштирилади. Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулоти бўлган
шолини етиштиришда меҳнатнинг 96 фоизи механизация ёрдамида бажарилади.
Бошқа экинлар бўйича механизациялаш даражаси пастроқ, бу ҳолатни яхшилаш учун
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

тегишли саъий

-

ҳаракатларни

амалга оширмоқда. Шу билан бирга масофавий ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.
Масофавий ўқитиш Корея деҳқонларига сайт орқали корейс тилида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

ходимлари ва университетларнинг

профессор

-

ўқитувчилари аграр соҳадаги билимларини тарқатишга ёрдам берадилар

[8].

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, Жанубий Корея давлатининг қишлоқ хўжалиги

билимларини тарқатиш (еxtension) тизими қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга ва
аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.

Бизнингча, Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр тармоғини инновацион

ривожлантиришда юқорида қайд этилган еxtension тизимининг мақбул жиҳатларини
танлаб олиш ва амалда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий тадқиқот
институтлари, уларнинг вилоят ва туманларда жойлашган илмий

-

тажриба

станциялари ва экспериментал хўжаликларида уч даражали (республика, вилоят ва
туман) қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш (еxtension) тизимини ташкил этиш
лозим деб ҳисоблаймиз.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

2017 йил 22 декабрда

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш.М.Мирзиёевниниг

мамлакатимиз парламенти –

Олий Мажлисга Мурожаатномаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги

«Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш
тўғрисида»ги ПФ

-5264-

сонли фармони

.

www.lex.uz

3.

Ҳаракатлар стратегияси асосида жадал тараққиёт ва янгиланиш сари./ Нашрга

тайёрловчилар: М.Бекмуродов, К.Куронбоев, Л.Тангриев.

-

Т

.

: Ғафур Ғулом номидаги

нашриёт

-

матбаа ижодий уйи, 2017.

-

92 б.(86 б)

4.

Адилова Ш.И., Рустамова И.Б. Аграр тармоқда ахборот

-

маслаҳат хизматлари

тизимини такомиллаштириш. Монография. Т

.: Fan va texnologiya

, 2013, 184 бет (13, 23

б).

5.

Great Britain. Agricultural development and advisory service, ADAS research.

1996/1997. S.p., 1997. -

68 с

6.

The Danish agricultural advisory centre. Stocarstvo, G. 54, sv. 2, 2000.

7.

Rasmussen W.D. Yakjng the university to the people, Seventy-five years of

cooperative extension. Ames (Iowa), Iowa state univ.press, 1989. -

300 с.

8.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Маъмурияти

(RD

М)нинг 2018 йилги

маълумотлари.

Библиографические ссылки

2017 йил 22 декабрда Узбекистан Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёевниниг мамлакатимиз парламента - Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Узбекистан Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тугрисида»ги ПФ-5264-сонли фармони. www.lex.uz

Харакатлар стратегияси асосида жадал тарацциёт ва янгиланиш сари./ Нашрга тайёрловчилар: М.Бекмуродов, К.Куронбоев, Л.Тангриев.-Т.: Гафур Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017.-92 6.(86 б)

Адилова Ш.И., Рустамова И.Б. Аграр тармокда ахборот-масла^ат хизматлари тизимини такомиллаштириш. Монография. Т.: Fan va texnologiya, 2013, 184 бет (13, 23 б).

Great Britain. Agricultural development and advisory service, ADAS research. 1996/1997. S.p., 1997. - 68 c

The Danish agricultural advisory centre. Stocarstvo, G. 54, sv. 2, 2000.

Rasmussen W.D. Yakjng the university to the people, Seventy-five years of cooperative extension. Ames (Iowa), Iowa state univ.press, 1989. - 300 c.

К.ИШЛОК, хужалигини ривожлантириш Маъмурияти (RDM)hhht 2018 йилги маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов