Вопросы развития информационно-консультационных услуг в агропромышленном комплексе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
323-332
32
3
Поделиться
Рустамова, И. (2016). Вопросы развития информационно-консультационных услуг в агропромышленном комплексе. Экономика и инновационные технологии, (6), 323–332. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9063
И Рустамова, Ташкентский государственный аграрный университет

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены предложения и рекомендации по формированию информационно-консультационных структур оказывающих содействие в внедрении передового опыта и инновационных разработок в деятельности фермерских хозяйств.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.Б. Рустамова,

доцент, ТДАУ

АГРАР СОҲАДА АХБОРОТ-МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В статье изложены предложения и рекомендации по формированию

информационно-консультационных структур оказывающих содействие в
внедрении передового опыта и инновационных разработок в деятельности
фермерских хозяйств.

The article presents suggestions and recommendations on formation of the

information-consultation structures assisting in the implementation of best practices
and innovations in farming activities.

Калитли сўзлар:

ахборот-маслаҳат хизмати, амалий тадқиқотлар, дала

кунлари, инновацион технологиялар, маслаҳат, семинар, тренинг, ўқитиш,
фермер хўжаликлари, фундаментал тадқиқотлар.


Кириш

Хизматлар кўрсатиш соҳасини янада жадал ривожлантириш бўйича амалга

оширилаётган ишларни чуқурлаштириш катта аҳамиятга эга эканини алоҳида
таъқидлаш жоиз. Бу борадаги энг асосий вазифа вазиятга тадбиркор нуқтаи
назаридан қараш, яъни унга ўз ишини ривожлантириш учун нима тўсқинлик
қилаётгани ва давлат томонидан қандай ёрдам кераклигини аниқлаш лозим.
Хусусий секторига қишлоқ жойларда кўрсатилаётган хизматлар турларини
кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга ҳам алоҳида аҳамият
бериш даркор [1].

Бозор муносабатларининг чуқурлашиб бориши ва, тегишли тарзда, рақобат

муҳитининг кучайиши билан улар замонавий илмий-техник ишланмалар ва илғор
ишлаб чиқариш тажрибаси, ҳамда маркетинг, бизнес-режалаштириш, солиққа
тортиш ва бошқа соҳалар тўғрисидаги ахборот ва маслаҳатларни талаб қила
бошладилар. Кейинчалик, нисбатан сўнгги босқичларда, қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчиларига нафақат зарур бўлган илмий, бозор ва технологик
ахборотни тезкор етказиб берадиган, балки уларга инновациявий ишланмалар ва
илғор тажрибаларни ўзлаштиришда ёрдам берадиган ахборот-маслаҳат хизматига
бўлган объектив зарурат пайдо бўлмоқда.Бунинг объектив сабаблари
қуйидагилар:экинларнинг

юқори

ҳосилли,

тезпишар,

касаллик

ва

зараркунандаларга чидамли, бозор талабларига жавоб берувчи ҳосилдор экин
навларини жойлаштириш зарурати доимо мавжуд; мева, сабзавот ва полиз
маҳсулотларининг сифатли, жаҳон андозаларига жавоб берадиган, экспортбоп
қилиб ишлаб чиқариш борасида тизимли ишлар олиб бориш талаб
қилинмоқда;янги интенсив боғлар ва токзорлар яратилмоқда, сабзавот экинлари
ва картошка етиштириш ҳажми кўпаймоқда, янги технологияларга эҳтиёж
сезилмоқда;республика ҳудудида янгидан пайдо бўлаётган хавфли ва зарарли
ҳашоратларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш долзарблик касб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этмоқда;чорвачилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш,
наслчилик ишларини яхшилаш, зооветеринария хизмати кўрсатиш сифатини
ошириш ва ассортиментини кўпайтириш керак бўлмоқда;қишлоққа кичик
саноатни олиб кириш орқали мева, полиз ва сабзавот маҳсулотларини қуритиш
ва қадоқлаш технологияларидан фойдаланиш вазифалари қўйилмоқда;мамлакат
аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш ва
агротехнологик жараёнларни такомиллаштириш йўли билан сув танқислигини
юмшатишнинг аҳамияти ортмоқда.Буларнинг барчаси фермердан чуқур
билимни ва илғор тажрибани талаб қилади. Бу борада мутахассиснинг
маслаҳати зарур бўлади. Шунинг учун ҳам ахборот-маслаҳат хизматини (АМХ)
ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратиш лозим бўлади[3].

Қишлоқ хўжалиги маслаҳат хизматларининг етарлича кўп таърифлари

мавжуд. Уларнинг кўпчилиги, маслаҳат хизматлари фермерларга, мавжуд
ресурсларни қўллаш асосида, ўсимликшунослик ва чорвачиликда янада самарали
услубларни ўзлаштириш ва қўллаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни
тақдим этишга чақирилган деган фикрга бориб тақалади.

Аммо хизмат моҳиятини А.В. Ван Ден Бан ва Х.С. Хокинслар, айниқса

батафсил ифодалашган. Уларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маслаҳат хизмати
– соғлом фикрни шакллантириш ва тўғри қарорларни қабул қилишда инсонларга
ёрдам бериш мақсадида ахборотни онгли равишда узатишдир [8].

Аграр соҳада билимларни ошириш ва уларни тарқатиш билан боғлиқ

бўлган барча жараёнларни “Қишлоқ хўжалиги билимлари ва ахборот тизими”
(Agricultural Knowledge and Information System-AKIS) тушунчасига яқинрок.
Ушбу ёндашув биринчи марта У. Нагел томонидан 1980 йилда ишлаб чиқилган
ва кейинчалик голландиялик олимларнинг ишларида ўз ривожини топган [6].

Тадқиқот объекти ва услубияти

Тадқиқот объекти сифатида аграр соҳадаахборот-маслаҳат хизматини

фаолиятини келтириш мумкин. Ушбу фаолиятни ўрганиш мақсадида
республикамизда фаолият юритаётган ахборот-маслаҳат марказлари вакиллари:
фермерлар Кенгаши қошидаги консалтинг марказлар (Жиззах вилояти
Ғаллаорол тумани, Сирдарё вилояти, Тошкент вилояти Зангиота, Бўка,
Бўстонлик туманлари), Савдо саноат палатаси қошидаги ахборот-маслаҳат
марказлари (Тошкент вилояти Кибрай тумани унитар корхонаси), қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассаси (Тошкент давлат аграр
университети), илмий тадқиқот институтлари (М.Мирзаев номли боғдорчилик
ва узумчилик илмий тадқиқот институти), фермер хўжаликлари қошидаги
консалтинг марказлар (Тошкент вилояти Охангорон тумани “Гулчехра”
фермер хўжалиги) билан тезкор сўров усули орқали сухбатлар ўтказилди ва
ҳозирги кундаги холати таҳлил қилинди. Хорижий адабиётлар шарҳи орқали
ахборот-маслаҳат хизматини хориж тажрибалари ўрганилди.

Тадқиқот натижалари

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида янги билимларни тарқатиш

бўйича биринчи хизматлар XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида
Голландия ва АҚШда пайдо бўлган.АҚШдақишлоқ хўжалиги масалалари бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

билимларни тарқатиш хизмати 1862 йилда шакллана бошлаган, айнан шу пайт қишлоқ
хўжалиги таълими ва фанини ташкил этиш ва билимларни фермерлар ўртасида
тарқатиш тўғрисида қонун қабул қилинган[7]. Ушбу қонунга мувофиқ, мазкур
функциялар штатларнинг қишлоқ хўжалиги коллежларига юклатилган. Федерал
даражада билимларни тарқатиш хизмати 1914 йилда яратила бошланган, айнан
шу пайт уни яратиш тўғрисидаги Смит-Левер қонуни қабул қилинган.

Ҳозирги кунда билимларни тарқатиш хизмати “extension” (АҚШда ушбу

атама, фермерлар олдида турган муайян ишлаб чиқариш муаммоларини ечишга
қаратилган бўлиб, фермерларни мақсадли ўқитишнинг махсус турини
билдиради) ташкилий жиҳатдан билимларни тарқатишнинг давлат кооператив
хизмати АҚШнинг қишлоқ хўжалиги Вазирлиги таркибида бўлиб федерал
даражада ва университетлар ҳамда округлар “extension” хизматларини ўз ичига
олган штатлар бирлашган тизимларини ўзаро бирлаштиради. Умуман
“extension” хизматига 74та давлат қишлоқ хўжалиги университети, 130 та
қишлоқ хўжалиги коллежи, 27 та ветеринария тиббиёт коллежи, 59 та тажриба
станцияси, 63 та ўрмончилик мактаби ва маъмурий округлардаги 3150 та
“extension” офислари жалб этилган[6].

АҚШда “extension” таълими усулидан нафақат университет талабалари,

балки штатнинг исталган яшовчиси фойдаланиши мумкин. Аста-секин extension
ёши катталарни ўқитиш шакли сифатида ўз фаолиятини бошлаган, бунда
ўқитувчилар сифатида университет ходимлари хизмат қилган. Кўп йиллар
давомида ўқитишнинг ушбу шаклидан асосан қишлоқ хўжалиги факультетлари
фойдаланганлар ва ходимлар орасида эса округ extensionхизмати ходимлари ҳам
пайдо бўлган. Фермерлар сонининг қисқариб бориши билан extension хизмати
аҳолининг янада кенгроқ гуруҳларини қамраб олишга ҳаракат қилган.

Ҳозирги кунда, инглиз тилида сўзловчи мамлакатларнинг кўпчилиги

“extension” тушунчасидан фаол фойдаланадилар, аммо унинг маъноси
бошқачароқ талқин қилинади. Улар учун мазкур хизмат кўрсатишнинг мақсади,
қишлоқ хўжалигининг ривожланиши давлат сиёсатининг асосий вазифаси
бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг юксалишига ёрдам беришдан
иборатдир. Бунга қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини замонавий
ва илмий асосланган ишлаб чиқариш технологияларини қўллашга
рағбатлантириш билан эришилади. Шундай қилиб, “extension” асосий моҳияти
– қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ўз фикрларини
шакллантириш ва асосланган қарорларни қабул қилишда, ахборот тарқатиш
йўли билан, ёрдам беришдан ибортдир.“Еxtension” хизматлари ходимлари
давлат аграр сиёсати тўғрисидаги ахборотни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчиларигача етказадилар ва ривожланишнинг кутилган йўналишларини
рағбатлантирадилар. Масалан, улар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчиларига атроф-муҳитни ифлослантирувчи фаолият турларидан четда
бўлишни маслаҳат берадилар, замонавий ва самарали ишлаб чиқарувчилар
бўлишга ёрдам берадилар. Аммо, хизмат ходимларининг асосий вазифаси –
қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига тўғри қарор қабул қилишда ёрдам
беришдир.[6].

Буюк Британия миллий қишлоқ хўжалиги маслаҳат хизмати 1946 йилда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлиги қошида ташкил топган.
Ҳозирги кунда ушбу хизмат вазирликнинг қатор бошқа хизматлари билан
бирлаштирилган ва Қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат хизмат кўрсатиш ва
илмий тадқиқотлар хизмати (ADAS) деб аталади. У учта даражада фаолият
юритади: марказий, минтақавий ва маҳаллий[5].

Минтақалар даражасида 6та марказ фаолият юритади, уларда қишлоқ

хўжалиги билимлари йўналишлари бўйича мутахассислар гуруҳлари ташкил
этилган.1987 йилгача хизматлар бепул кўрсатиб келинган. Кейинчалик, улар
аста-секин пуллик хизматларига ўтилган. 1997 йилда ADAS акционерлик
жамиятига айлантирилган.

Бугунги кунга келиб ADAS учта асосий функцияни амалга оширади:

тармоқда маслаҳатларни тақдим этиш ва илғор технологиялар тарқатишга
ёрдам бериш; илмий тадқиқотларни амалга оширишҳамда ўз тажриба
хўжаликлари ва станциялари учун тавсиялар тайёрлаш; ўсимлик ва
ҳайвонларнинг касалликлари билан курашишга ажратиладиган субсидияларни
тақсимлашда қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлиги
манфатлари учун ишлаш.

У фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича 60 мингдан кўпроқ

хўжаликларга хизмат кўрсатади.ADAS тузилмасида 6та минтақавий маслаҳат
маркази бўлиб, улар ҳудудий тамойил бўйича жойлашиб, ҳамда 10 та тадқиқот
марказларидан ташкил топган. Ҳар бир маслаҳат марказида 6 дан 10 тагача
мутахассислар гуруҳлари мавжуд ва уларга 12-15 маслаҳатчи ишлайди. Мисол
сифатида ADAS жанубий-шарқий марказини келтириш мумкин, унинг 7 та
ишлаб чиқариш бўлимида 62 та маслаҳатчи фаолият юритади

[

6

].

ADAS фирмаси билан бир қаторда, Англияда фермерларга маслаҳат

хизматларини кўрсатиш билан шуғулланадиган бошқа тижорат ташкилотлари ҳам
фаолият юритади. Хусусий фирмаларнинг маслаҳатчилари асосан кичик ер
эгалари билан ишлайдилар.

Германия қишлоқ хўжалиги маслаҳат бериш хизмати тузилмаси давлат,

ярим давлат (қишлоқ хўжалиги палаталари) хизматларини ва хусусий бюро
ҳамда бирлашмаларни ўз ичига олади.Давлат хизмати 1950 йилда озиқ-овқат,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон федерал вазирлиги таркибида ташкил топган. Бу
махсус бошқарма бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги маслаҳат хизматини кўрсатиш
ва таълим масалалари бўйича умумий бошқарувни амалга оширади. Бошқарма
маслаҳат хизмати вазифаларини илмий-тадқиқот институтлари, университетлар
ва қишлоқ хўжалиги мактаблари орқали амалга оширади.

Германияда маслаҳат хизмати самарали фаолиятининг муҳим кафолати

бўлиб давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ҳисобланади. Маслаҳат хизмати
тузилмаси ва ташкил этилиши мамлакат бўйлаб ягона федерал ёки ерлар
маслаҳат

хизматларини

(давлат

ташкилотлари),

қишлоқ

хўжалиги

палаталарини, хусусий маслаҳат фирмалари ва бирлашмаларини, ҳамда
хусусий маслаҳатчиларни ўз ичига олади.

Голландия қишлоқ хўжалиги маслаҳати давлат тизими 1876 йилдан

бошлаб давлат қишлоқ хўжалиги олий мактаби ва унинг тажриба станцияси
негизида шакллана бошланган (Вагенинген ш.). Ушбу мактаб ўқитувчилари бир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

вақтнинг ўзида фермерларнинг маслаҳатчилари сифатида ҳам фаолият
юритган. Кейинчалик маслаҳат фаолияти мустақил иш турига айланган ва
давлат ташкилоти мавқеига эга[7].

Голландия қишлоқ хўжалиги сиёсатининг муваффақиятикўп жиҳатлари

билан таълим, тадқиқот ва жорий қилиш масалалари Голландия қишлоқ ва
балиқ хўжалиги ҳамда атроф-муҳит вазирлиги ваколатида бўлганлиги билан
боғлиқ. Вазирлик тузилмасида миллий маслаҳат марказлари (DLV) мавжуд
бўлиб, улар бевосита фермерлар билан ишлайдиган таълим ходимларига ва
жорий қилиш ташкилотлари маслаҳатчиларига (JКС) ахборот кўмагини
берадилар.Бевосита фермерлар билан биринчи даражали жорий қилиш
ташкилотлари ишлайдилар: қишлоқ хўжалигида жорий қилиш хизмати
(Agricultural Extension Service, DLV), фермерлик ташкилотларининг ижтимоий-
иқтисодий маслаҳат хизматлари ҳамда хизмат кўрсатувчи ва қайта ишловчи
фирмалар маслаҳатчилари, айрим мутахассислар (ҳисобчилар, банк ишчилари,
ветеринарлар ва б) [7].

Данияда қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат хизматини шаклланиши ва

ривожланиши 1870-1890 йилларга тўғри келади. У даниялик фермерлар
Уюшмаси томонидан даниялик оилавий фермерлар Ассоциацияси билан
биргаликда ташкил этилган қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича
маслаҳат хизматларини кўрсатади ва бошқарилади. Хизмат 90 фойизга
фермерлар томонидан, аъзолик бадаллари ва шахсий маслаҳат хизматларининг
муайян турлари учун тўловкўринишида, ва 10 фойизга давлат томонидан
молиялаштирилади [4].

Польшада давлат “Қишлоқ хўжалиги маслаҳати хизмати” фаолият

юритади, у қишлоқ ҳудудларига қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат бериш ва
уларни ривожлантириш бутун Польша марказини (Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-
овқат вазирлигига бўйсунади), қишлоқ хўжалиги бўйича ахборот-маслаҳат
хизматлари воевода ва туман марказларини ўз ичига олади. Барча даражаларда
жамоат ташкилотлари ташкил этилган – Қишлоқ хўжалиги маслаҳат
Уюшмаларининг, 80 фоизга фермерлардан иборат бўлади. Уларнинг асосий
вазифаси – қишлоқ жамоаларининг асосий муаммоларини аниқлаш ва маслаҳат
марказларигача етказишдан иборат.

Хизмат турли поғона бюджетларидан, ҳамда ЕҲ дастурлари бўйича ва

фермерларга пуллик хизматларни кўрсатиш, (уларнинг ўлчами 20 фойиздан
ошмайди), ҳисобига молиялаштирилади.

Бутун Польша қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказига қишлоқ

хўжалиги

маслаҳат

тизими

фаолиятини

услубий

таъминлаш

ва

мувофиқлаштириш, маслаҳатчилар таълими ва малака оширишини ташкил этиш,
миллий ахборот ресурсларини яратиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши илмий
муаммолари ечилишини ва хорижлик шериклар билан ҳамкорликни ташкил этиш
функциялари юклатилган [9].

Шулардан келиб чиқиб, ахборот-маслаҳат тизимни ўзаро боғланган

ташкилотлар мажмуаси сифатида тавсифлаш мумкин. Улар товар ишлаб
чиқарувчилар ва қишлоқ ҳудудлари муаммоларини ечиш мақсадида қишлоқ
хўжалиги билимлари ва ахборотини юзага келтириш, шаклан ўзгартириш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

узатиш, қайта ишлаш, тарқатиш ва фойдаланишни амалга оширадилар.

Қишлоқ

хўжалиги

билимлари

ва

ахборот

тизимининг

ўзаро

алоқадорлигини қуйидаги қўринишда акс эттириш мумкин (1-расм).









1-расм. Қишлоқ хўжалиги билимлари ва ахборот элементларининг ўзаро

алоқаси тизими.

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


Маълумки, қишлоқ хўжалигидаги билимлар фундаментал, амалий ва

инновацион тадқиқотлар натижасида шаклланади ва бу билимлар ахборот
маслаҳат хизмати мутахассислари орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларга тақдим этилади.

Ўзбекистонда ахборот-маслаҳат хизматларини университет моделини

шакллантириш 2000 йилларнинг бошланишига тегишли бўлиб, айнан шу пайт
ахборот-маслаҳат хизматлари (Extension Service) яратишнинг биринчи
уринишлари амалга оширилди.

1999 йилда Тошкент давлат аграр университети ва Мэриленд университети

(АҚШ) ўртасида қўшма лойиҳа тайёрланди. 2000 йилнинг август ойида АҚШ
Департаменти «МДҲ давлатлари университетлари ҳамкорлиги» дастури
доирасида «Ўзбекистонда таълим тизимини кенгайтириш» (Extending the
Educational Outreach of Tashkent State Agrarian University for Agriculture and
Rural Development in Uzbekistan) учун грант ажратилди. Ўзбекистоннинг
фермерлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган қўшма
лойиҳада республиканинг учта вилоятида Extension марказлари яратилди – бош
офис Тошкент вилоятида (Тошкент давлат аграр университети), Наманганда
(Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти) ва Бухорода (Бухоро Давлат
университети).Ушбу марказларнинг асосий мақсади ахборот ва маслаҳат
хизматларини тақдим этишдан иборат бўлди. 2009 йилда Тошкент Давлат аграр
университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан
ҳамкорликда «Аграр соҳада инновацияларни ривожлантириш учун ахборот
технологиялари хизматларини жорий этиш тизимини яратиш» мавзуси бўйича
амалий лойиҳа асосида тадқиқотлар амалга оширилди. Илмий ишнинг мақсади-
аграр соҳада ахборот ва телекоммуникацион технологияларни қўллаш
имкониятларини тадқиқ этиш ва фермерлар учун портал тизимининг типик
синов версиясини ишлаб чиқишдан иборат эди. Лойиҳа 2009 йилда бошланиб
ва 2011 йилда ўз якунига етди, ишнинг натижаси сифатида www.agriculture.uz
сайти яратилишини келтириш мумкин. Ҳозирги кунгача аграр соҳада

Фундаментал

тадқиқотлар

Амалий

тадқиқотлар

Мутахас-

сислар

АМХ

Қишлоқ хўжалиги

ишлаб

чиқарувчилари

Инновационта

дқиқотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

инновацион ишланмаларни маълумотлар базаси, фермерлар учун тавсиялар,
электрон кутубхона ва нашрлар бўлимида доимий ҳолда маълумотлар
шаклланиб келмоқда.

2012 йилда Тошкент давлат аграр университетида, фермерлар учун

ахборот ва маслаҳат хизматларини амалга ошириш мақсадида Ахборот-
маслаҳат маркази (экстеншн)Қурғоқ регионларда қишлоқ хўжалиги
тадқиқотларини ўтказиш халқаро маркази (ICARDA)нинг қўмагидаташкил
этилди. Ўзбекистон агросаноат комплексининг ахборот таъминоти тизими,
ахборот ва маслаҳат хизмати воситаси орқали агросаноат ишлаб чиқариши
соҳасидаги илғор ишлаб чиқариш тажрибаси ва инновацион ишланмалар, фан
ютуқлари ҳақидаги ахборотни кенг тарқатиш йўли билан фан, таълим ва ишлаб
чиқариш интеграциясини чукурлаштириш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур

марказнинг беш йиллик фаолият давомида 15 минг фермер ва бошқа қ

ишлоқ

хўжалик корхоналарига 17 та йўналишида турли хизматлар кўрсатилди [3,10].

Ушбу йўналишидаги фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги

“Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали
кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 311-сонли қарорига асосан

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва

сув хўжалиги ҳамда

Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг

қишлоқ ва сув

хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар
корхоналари шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини
қайта тайерлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтакавий марказлари
ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. 2016 йил 21 апрелдаги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 118-сонли “Фермер
хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республика қишлоқ ва сув хўжалиги
соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналари
шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари ташкил этилди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш бўйича ягона тизими ташкил қилинди. Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлар Кенгаши қошида Фермер
хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш республика маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича олий таълим
муассасалари ва уларнинг филиаллари қошида фермер хўжаликлари
раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
бўйича 6 та минтақавий марказлар ташкил қилинди. (2-расм) [2].

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш учун ҳар бир туманда 155 та қишлоқ ва сув хўжалиги
касб-ҳунар коллежи – ҳудудий таянч база қилиб белгиланган. (3-расм) [2].




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz















2-расм. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими

[2].















3-расм. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг ҳудудий таянч базалари

[2]

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон

фермерлар Кенгаши қошидаги «Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва

мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» республика маркази

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар

Тошкент

ирригация ва

мелиорация

институти-

нинг Бухоро

филиали

Тошкент

давлат аграр

универси-

тетининг

Нукус

филиали

Самарқанд

қишлоқ

хўжалиги

институти

Андижон

қишлоқ

хўжалиги

институти

Тошкент

ирригация

ва мелио-

рация

институти

Тошкент

давлат аграр

универси-

тети

Тошкент

вилояти

24 та қишлоқ

ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Самарқанд

вилояти

14 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Андижон

вилояти

14 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Қорақалпо-

гистон

Республикаси

13 та қишлоқ ва

сув хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Жиззах

вилояти

12 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Бухоро

вилояти

11 та қишлоқ

ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Фарғона

вилояти

16 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Сурхондарё вилояти

14 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-хунар коллежи

Навоий

вилояти

6 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Қашқадарё вилояти

13 та қишлоқ ва сув хўжалиги касб-хунар коллежи

Наманган

вилояти

11 та қиш-

лоқ ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Хоразм

вилояти

10 та қишлоқ

ва сув

хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Сирдарё

вилояти

7 та қишлоқ ва

сув хўжалиги

касб-ҳунар

коллежи

Ҳудудий таянч базалари

Тошкент

ирригация ва

мелиорация

институтининг

Бухоро

Филиали

Тошкент

давлат аграр

университетин

инг Нукус

филиали

Самарқанд

қишлоқ

хўжалиги

институти

Андижон

қишлоқ

хўжалиги

институти

Тошкент

ирригация

ва мелио-

рация

институти

Тошкент давлат

аграр

университети


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш республика маркази томонидан мувофиқлаштирилиб
ўқитиш жараёнларини ташкил этиш минтақавий марказлар томонидан амалга
оширилади ва ҳудудий таянч базаларида ўтказилади.

Ягона тизимда фаолият юритадиган ахборот маслаҳат маркзларини

университет моделини устувор йўналиш сифатида белгиланиши сабаблари
қуйидагилардан иборат: ахборот-маслаҳат хизматини шакллантириш ва ташкил
этишда университетларнинг қувватли моддий-техник ва ўқув-услубий
базасидан фойдаланилади;турли ихтисосликдаги факультетлар, кафедра ва
лабораториялардаги профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларининг
тажрибаси ва юқори малакаси, товар ишлаб чиқарувчиларга аграр фани ва
амалиётининг деярли барча соҳаларидаги маслаҳат хизматларининг юқори
сифатини кафолатлайди;университетларининг илмий, маъмурий, тижорат ва
бошқа ташкилотлар, ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан кенг
алоқалари, уларнинг минтақалардаги обрўси, университетларга аграр сиёсатни
шакллантиришда катта таъсир ўтказиш имкониятини беради;товар ишлаб
чиқарувчиларни, университетларнинг моделига асосланган ва маъмурий
аппарат билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган, хизматлар маслаҳатчилари,
ўқитувчилари ва мутахассисларига бўлган ишончи амалдорларга бўлган
ишончига нисбатан анча юқори, бу эса хизмат агентлари томонидан ўз асосий
функцияларини самарали амалга ошириш учун айниқса қулай шароитларни
яратади.

Таклиф ва тавсиялар

Агросаноат мажмуининг хўжалик фаолияти юритувчи субъектларига

мажмуавий инновациявий хизмат кўрсатиш, ҳамда инновацияларни
ўзлаштириш бўйича ёрдам бериш вазифасини - ҳозирги кунда интенсив
ривожланаётган қишлоқ хўжалиги учун ахборот-маслаҳат бериш тизимига
юклаш лозим.

Қишлоқ хўжалик ахборот-маслаҳат тизимини, қишлоқ хўжалик ишлаб

чиқаришига техник-технологик инновациялар трансферти механизми сифатида,
истиқболдаги ривожланиши янги минтақавий марказларни яратиш ва мавжуд
маслаҳат марказлари фаолиятини диверсификация қилиш ҳисобига амалга
ошириш лозим.

Ахборот-маслаҳат хизмати давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва

унинг олдига қўйилган масалаларга мувофиқ ҳажмда ресурслар билан
таъминланиши мақсадга мувофиқдир.

Хулоса

Ахборот-маслаҳат хизматлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари

ўртасида билимларни тарқатишнинг бир шакли сифатида фаолият юритиши
фермерларга самарали хўжалик юритиш, ўз хўжаликларида фан ютуқларини
жорий қилишга ёрдамлашиш ва

қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг

технологик, иқтисодий, ижтимоий ва экологик самарадорлигини ошишини
таъминлайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009.
-56 (48) б

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2015 йил

3 ноябрдаги

“Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори

малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 311-сонли Қарори.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил

21 апрелдаги “Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 118-сонли Қарори.

4.

Адилова Ш.И., Рустамова И.Б. Аграр тармоқда ахборот-маслаҳат

хизматлари тизимини такомиллаштириш. Монография. Т.: Fan va texnologiya,
2013, 184 бет.

5.

The Danish agricultural advisory centre. Stocarstvo, G. 54, sv. 2, 2000.

6.

Great Britain. Agricultural development and advisory service, ADAS re-

search. 1996/1997. S.p., 1997. - 68 с

7.

Rasmussen W.D. Yakjng the university to the people, Seventy-five years of

cooperative extension. Ames (Iowa), Iowa

state univ.press, 1989. - 300 с.

8.

Peterson W., Galleno V., EponouТ.,Wuyts-Fivawo A., Wilks M. Methods for

planning effective linkages. Briefing paper, Intern, service for nat. agr. research. N 45
the Hague, 2001.

9.

Van Den Ban A.W, Hawkins H.C. Agricultural Extension, 2-nd eth.

Blackwell Science Ltd. London, 1996.

10.

Турски Я. Направления развития и задачи сельскохозяйственной ин-

формационно- консультационной системы в Польше в контексте вступления в
Европейское сообщество. Сб. «Опыт и проблемы функционирования
информационно- консультационной службы АПК России». - М., ФГНУ
«Росинформагротех», 2000. - С. 92-104.

11.

www.agriculture.uz

Ўзбекистон агроахборот тизими таянч пунктининг

сайти.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. -Т.: Узбекистон, 2009. -56 (48) б

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги “Кишлок ва сув хужалиги тармокларини олий маълумотли юкори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 311-сонли Карори.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги “Фермер хужаликлари рахбарлари ва мутахассисларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 118-сонли Карори.

Адилова Ш.И., Рустамова И.Б. Аграр тармокда ахборот-маслахат хизматлари тизимини такомиллаштириш. Монография. Т.: Fan va tcxnologiya, 2013, 184 бет.

The Danish agricultural advisory centre. Stocarstvo, G. 54, sv. 2, 2000.

Great Britain. Agricultural development and advisory sendee, ADAS research. 1996/1997. S.p., 1997. - 68 c

Rasmussen W.D. Yakjng the university to the people, Seventy-five years of cooperative extension. Ames (Iowa), Iowa state univ.press, 1989. - 300 c.

Peterson W., Gallcno V., EponouT.,Wuyts-Fivawo A., Wilks M. Methods for planning effective linkages. Briefing paper, Intern, service for nat. agr. research. N 45 the Hague, 2001.

Van Den Ban A.W, Hawkins H.C. Agricultural Extension, 2-nd eth. Blackwell Science Ltd. London, 1996.

Турски Я. Направления развития и задачи сельскохозяйственной информационно- консультационной системы в Польше в контексте вступления в Европейское сообщество. Сб. «Опыт и проблемы функционирования информационно- консультационной службы АПК России». - М., ФГНУ «Росинформагротех», 2000. - С. 92-104.

www.agriculturc.uz- Узбекистон агроахборот тизими таянч пунктининг сайги.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов