Особенности обеспечения занятости населения в Ферганской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
64-70
6
2
Поделиться
Абдураманов , Х., & Бакиева, И. (2018). Особенности обеспечения занятости населения в Ферганской области. Экономика и инновационные технологии, (3), 64–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9741
Хамид Абдураманов , Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Ирода Бакиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проанализировано состояние занятости населения Ферганской области, определены социально-экономические факторы влияния на занятость населения, а так же разарботаны предложения и рекомендации для совершенствования эффективной деятельности регионального рынка труда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдураманов Хамид Худайбергенович,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

khamid.abduramanov@bk.ru

Бакиева Ирода Акбаровна,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Аннотация:

Ушбу мақолада Фарғона вилоятида аҳолининг иш билан бандлиги

ҳолати таҳлил қилинган, унга таъсир этувчи ижтимоий

-

иқтисодий омиллар

аниқланган ҳамда минтақавий меҳнат бозорининг самарали фаолият
кўрсатишини такомиллаштириш учун таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье проанализировано состояние занятости

населения Ферганской

области, определены социально

-

экономические факторы

влияния на занятость населения, а так же разарботаны

предложения и

рекомендации для совершенствования эффективной деятельности регионального
рынка труда.

Abstract:

This article analyzes the employment status of the population in the

Fergana region, identifies the socio-economic factors affecting employment, as well as
offers and recommendations for improving the effective operation of the regional labor
market

.

Калит

сўзлар

:

аҳоли

,

меҳнат ресурслари, иш

билан

бандлар

,

ишсизлар

,

меҳнат

бозори

,

иш

жойлари, ишга жойлаштириш.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида юз бераётган таркибий ўзгаришлар

ҳудудларда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш масаласига диққат

-

эътиборни янада кучайтиришни талаб қилмоқда.

Мамлакатимизда барпо этилаётган ва бозор иқтисодий тамойилларига таянувчи

янги жамиятнинг бош мақсади –

инсон учун муносиб турмуш шароитларини

таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт кечириш даражасига эришишдан
иборатдир. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш
муаммосини ҳал этиш яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва
барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналиши ва ҳеч муболағасиз энг
муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... биз аҳоли бандлигини таъминлашни ўз
олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу масалага нафақат сон, балки
сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарур”

1

.

Аҳолини иш билан бандлиги инсон ижтимоий ривожланишининг энг муҳим

жиҳатларидан бири бўлиб, у меҳнат масалалари билан боғлиқ муаммоларни ҳамда
меҳнатга бўлган талаб ва таклифларни қондириш йўлларини очиб беради. Иш билан
бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг қанчаси ва қай даражада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатадиган ижтимоий

-

иқтисодий

кўрсаткичдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Аҳолининг иш билан бандлиги мураккаб ижтимоий

-

иқтисодий категория бўлиб,

илмий адабиётларда унинг ҳалигача тугал, ягона таърифи мавжуд эмас.
Ўрганилаётган муаммонинг кўпгина жиҳатлари А.Смит, Д.Рикардо, Фр.Кенэ, А.Пигу,
Дж.Кейнс каби классик иқтисодчиларнинг ишларида кўриб ўтилган.

Ҳозирги

кунга келиб иш билан бандлик масалалари кўплаб хорижлик ва ватанимиз

олимлари томонидан ҳам тадқиқ қилинмоқда. Шунга қарамасдан аксарият ҳолларда,
таърифларда ўзига хос ноаниқликлар, мазкур тушунчанинг ижтимоий қабул қилинган
мазмунига тўлиқ мувофиқ тушмайдиган жиҳатлар мавжудлигини кузатиш мумкин.
Жумладан, россиялик олим А.Я. Кибановнинг фикрича “Иш билан бандлик бу

-

ижтимоий

-

иқтисодий муносабатлар бўлиб, унга иш жойи қаерда бўлишидан қатъи

назар

инсонлар ижтимоий фойдали меҳнатда банд бўлиш учун ўзаро муносабатга
киришадилар. Иш билан бандликнинг ижтимоий

-

иқтисодий моҳиятини учта жиҳатда:

биринчидан, ҳар бир инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш нуқтаи

-

назаридан; иккинчидан, умуман жамиятнинг ёки алоҳида олинган ҳар бир инсоннинг
меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш нуқтаи

-

назаридан; учинчидан, турли

ижтимоий, демографик, касбий ва бошқа гуруҳларни ижтимоий меҳнатга ҳақиқатда жалб
этилганлиги нуқтаи

-

назаридан кўриш мумкин”

2

.

Бошқа иқтисодчи олимлар Ю.Г.Одегов ва Г.Г.Руденколарнинг таъкидлашича

“Аҳолининг бандлиги меҳнатга лаёқатли аҳолининг шахсий

ва ижтимоий эҳтиёжларни

қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятда банд бўлиш даражаси бўлиб, одатда, шу
орқали меҳнат даромадига эга бўлиши тушунилади”

3

. Бу таърифларга кўра иш билан

бандлик меҳнатга лаёқатлиларнинг эҳтиёжни қондириш, қонуний хатти–ҳаракати ва
даромад келтириш шартларига амал қилган ҳолдаги ҳар қандай фаолиятини
билдирса, бошқа бир олимларнинг фикрича «Банд аҳоли –

бу ишлаб

чиқариш ва

ноишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган аҳоли. Банд аҳоли таркибига: ёлланиб
ишловчилар, тадбиркорлар, иш ҳақи олувчи шогирдлар; қисман банд бўлган уй
бекалари ва талабалар; эркин касб эгалари; ҳарбий хизматчилар; оиланинг ёрдам
кўрсатувчи аъзолари киритилади»

4

. Яъни мазкур таърифда иш билан бандлик

ишловчиларнинг ижтимоий ҳолати бўйича келтирилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги

қонунида

таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ишлаб

чиқариш ва ижодий меҳнат учун ўз қобилиятларига эгалик қилиш ва қонунчилик ман
қилмайдиган

ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган. Меҳнатга ҳар

қандай

шаклда маъмурий мажбур қилишга йўл қўйилмайди. Кишиларнинг ихтиёрий

банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди”

5

.

Иш билан бандликни ижтимоий

-

иқтисодий ҳодиса сифатида қуйидагича

таърифлаш мумкин: “Иш билан бандлик –

фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид

келмайдиган ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган,
уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолиятдир

6

.

Фикримизча, иш билан бандлик икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, бир

томондан кишиларнинг меҳнатга бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳамда уларнинг
даромад манбаига эга бўлишларини кўзда тутса, иккинчи томондан жамиятнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

макроиқтисодий тараққиётининг маҳсули сифатида иқтисодиётни ривожлантириш
уйғунлашувининг оптималлигини назарда тутади.

Тадқиқот методологияси

Мақолада иқтисодий тадқиқ этиш методологияси, тизимли таҳлил, монографик

таҳлил, таққослаш, гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, иқтисодий

-

статистик каби усуллардан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Аҳоли бандлиги даражасига бир қанча омиллар таъсир кўрсатиб, энг муҳим

омилларга аҳоли сони, унинг жинс ва ёш жиҳатидан таркибий тузилиши, миграция,
мулкчилик шакллари, иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари бўйича мавжуд иш ўринлари
кабиларни киритиш мумкин. Бу барча омилларни муайян минтақавий шароитларда
тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари табиий иқлими ва бойликлари,

аҳолисининг жойлашуви, иқтисодий ривожланиши бўйича турличадир. Жумладан,
Фарғона вилояти ўзининг бой ресурслари ва имкониятлари билан республика
иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллаган ҳудудлардан бири ҳисобланади. 2017 йил 1
январь ҳолатига кўра вилоят аҳолиси 3564,8 минг кишини ташкил этди. Вилоят
аҳолиси сони 2010

-

2016 йиллар мобайнида 113,1 % га кўпайган (1

-

расм).

1-

расм. Фарғона вилоятида доимий аҳоли сонининг ўсиши

Манба: Фарғона вилояти

Статистика бошқармаси маълумотлари.

Ўрганилаётган давр оралиғида аҳолининг юқори даражада кўпайиши Бешариқ,

Бувайда, Қува, Сўх, Тошлоқ ва Ёзовон туманларида кузатилиб, аҳолининг 15 ва ундан
ортиқ фоизга ортганлиги аниқланди. Шу билан бирга вилоятнинг Қўқон, Марғилон
шаҳарлари, Олтиариқ, Фарғона туманларида эса аҳоли нисбатан камроқ ўсиш
тенденциясига эга.

Ушбу аҳолининг туман ва шаҳарлар кесимидаги тақсимланишида тафовутлар

мавжуд. Хусусан, 2016 йилда аҳолининг энг кўп жойлашган Фарғона шаҳрида 274,5
минг, Қўқон шаҳрида 243,1 минг, Марғилон шаҳрида 225,2 минг, Олтиариқ туманида
200,4 минг, Боғдод туманида 202,2 минг, Бешариқ туманида 215,8 минг, Бувайда
туманида 214,7 минг, Қува туманида 244,4 минг, Ўзбекистон туманида 225,5 Учкўприк

2 900,00

3 000,00

3 100,00

3 200,00

3 300,00

3 400,00

3 500,00

3 600,00

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

туманида 214,9 минг, Фарғона туманида 202,1 минг киши истиқомат қилмоқда. Бу ўз
навбатида, меҳнат ресурсларининг шаҳар ва туманлар кесимида тақсимланишига ҳам
таъсир этмоқда. Маълумотларга разм соладиган бўлсак, 2010

-

2016 йилларда доимий

аҳолининг ўсиб бориши натижасида меҳнат

ресурсларининг сони 2010 йилда

1869,2

минг кишидан то 2017 йилга келиб

2024,3

минг кишига етган ва умумий ўсиш 155,1

минг кишини ёки 8,3 %ни ташкил қилган. Вилоятда мавжуд меҳнат ресурсларининг
шаҳар ва туманлар кесимидаги тақсимланишида ҳам тафовутни кўришимиз мумкин.

2-

расм. Фарғона вилоятида 2017 йил бошида меҳнат ресурсларининг ҳудудий

тақсимланиши, киши

Манба: Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари.

2-

расмдан кўриб турганимиздек, вилоятнинг энг кўп меҳнат ресурслари

Фарғона (7,7 %), Қўқон (6,9 %), Марғилон (6,4 %) шаҳарлари, Қува (6,8 %) ва
Ўзбекистон (6,2 %) туманларида жойлашган. Ушбу ҳолат юқори даражадаги меҳнат
ресурслари мавжуд бўлган шаҳар ва

туманларда аҳолининг иш билан бандлигини

янада ошириш, бунда энг аввало бандликка кўмаклашувчи марказлар тузилмасини
мақбуллаштириш, ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш вазифаларидан келиб чиққан

ҳолда, аҳолини иш билан таъминлаш учун ажратилаётган молиявий маблағларни
оқилона тақсимлаш чора

-

тадбирларини амалга оширишни талаб этади.

Вилоятда меҳнат ресурсларининг иқтисодиёт тармоқларида ва фаолият турлари

бўйича тақсимланишини кўриб чиқиш натижасида шундай тенденция аниқландики,

2010-

2017 йиллар давомида меҳнат ресурслари сони 8,3 % га ортгани ҳолда

вилоятдаги иқтисодий фаол аҳоли ва иш билан бандлар сони ҳам бир хил даражада
ортиб 11,1% ни ташкил қилган. Иш билан бандлик иқтисодиётнинг расмий секторида
ижобий томонга ўзгариши билан вилоятда унинг кафолатланганлик, иш билан
бандларнинг ижтимоий ҳимояланганлик даражасини ҳам ортганлигининг гувоҳи
бўлиш мумкин.

Шу билан бирга, вилоятда ишсизлар сони ҳам 10 % га ортган ҳамда бу йилларда

ишсизлик даражасининг ўзгариши сезиларли бўлмасдан 2016 йилда 5,6 % ни ташкил
қилмоқда. Вилоят Бандлик бош бошқармасининг маълумотларига кўра, иш билан

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

140000

160000

180000


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

таъминлашга муҳтож бўлган аҳолининг асосий қисмини мустақил иш қидираётганлар
ташкил қилишини кўрсатади (жадвал).

Жадвал

Фарғона вилояти жорий меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари

Йиллар

Иш қидираётганлар

сифатида рўйхатдан

ўтганлар,

минг киши

Ишга

жойлашганлар,

минг киши

Иш билан

таъминланганларнин

г рўйхатга

олинганлар сонидаги

салмоғи, % да

Ҳисобот даври

охирида

ишсизлар сони,

минг киши

2010 й.

92946

80911

87,1

9968

2011 й.

87934

77128

87,7

9718

2012 й.

89680

77519

86,4

9808

2013 й.

78910

72528

91,9

726

2014 й.

44675

42289

94,7

1984

2015 й.

41042

40227

98,0

1498

2016 й.

34805

33883

97,4

1810

2017 й.

13322

12087

90,7

1110

Манба: Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари.

Жадвал маълумотларига асосланиб, таъкидлаш мумкинки, вилоятда аҳолини иш

балан бандлигини таъминлаш соҳасида фаол ишлар олиб борилмоқда, жумладан,
таҳлил қилинаётган даврда иш билан таъминланганларнинг рўйхатга олинганлар
сонидаги салмоғи 87,1 % ўрнига 90,7 %ни ташкил қилган ҳамда ҳисобот даври
охирига ишсизлар сони 2010 йилда 9968 кишини ташкил қилган бўлса, 2017 йилда
фақат 1110 кишини ташкил қилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, инсон омилини ҳамиша биринчи ўринга қўйиш

энг устувор вазифалардан биридир. 2016 йилда вилоятда иш ўринларини ташкил
этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида 93 мингдан зиёд янги иш ўрни
яратилди. Аҳоли, айниқса, ёшларни меҳнатга фаол жалб этиш, ишлаб чиқаришда
юқори самарадорликка эришиш иқтисодиёт ривожини тезлаштириш билан бирга,
ижтимоий масалаларни ҳал этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бандлик
дастурини ишлаб чиқишда янги иш ўринлари яратишнинг аниқ йўналишларини
белгилаб, унинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари ана шу

йўналишлардан биридир. Фарғона, Қўқон, Қувасой шаҳарлари ва қатор туманларда
бу йўналиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган
даврида фақат саноат салоҳиятини ошириш дастури ҳисобидан 7

минг 597 янги иш

ўрни яратилди.

Вилоятда иш ўринлари янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини

кенгайтириш, тадбиркорлик, касаначилик, фермер ва деҳқон хўжаликларида
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларни янада
ривожлантириш орқали амалга оширилмоқда.

Жойларда уй меҳнати шаклларини янада ривожлантириш, аҳоли бандлиги,

турмуш ободлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
Ислом Каримовнинг 2006 йил 5 январдаги "Йирик саноат корхоналари билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида
кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги

фармони муҳим дастуриламал бўлаяпти.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида касаначиликни ривожлантириш орқали 92

корхонада 744 иш

ўрни яратилди. Марғилон шаҳридаги "Асил ипак гиламлари"

хусусий корхонаси, "Ёдгорлик" масъулияти чекланган жамияти, Қувасой шаҳридаги
"Кварц", Қўқон шаҳридаги “Қўқондон” акциядорлик жамиятида касаначилик орқали
турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Касаначиликни ривожлантириш чекка қишлоқларда ҳам аҳоли бандлигини

таъминлаш ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили бўлмоқда. Миллий
ҳунармандчиликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали
ҳам кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.

Вилоятда

бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиш яхши анъанага айланган. 2016

йилнинг 8 ойи мобайнида вилоятда 90 ана шундай ярмарка ташкил этилиб, 27
мингдан зиёд иш жойи таклиф қилинди. 1 минг 978 фуқарога ишга жойлашиш учун
йўлланма берилди.

Хулоса ва таклифлар

Фарғона вилоятида

мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш натижадор

-

лигини ва аҳолини иш билан бандлигини янада ошириш бўйича қуйидаги амалий
таклифларни берамиз:

маҳаллий табиий хомашё ва моддий захиралар асосида ишлайдиган, қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини қайта

ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги объектлар,

шунингдек аёлларни иш билан таъминлайдиган енгил ва озиқ

-

овқат саноати

корхоналарини ишга туширишга алоҳида эътибор бериш.

мавжуд

иш

ўринларини

сақлаб

қолиш

мақсадида

вақтинчалик

қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини
ошириш, ихтисослигини ўзгартириш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва
реконструкция қилиш учун иш билан бандликни таъминлаш жамғармасидан
молиявий ёрдам кўрсатиш;

аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш ўринлари яратиш

борасидаги ишларни фаоллаштириш, бу тадбирларга бюджетдан ташқари маблағлар
ва аҳоли жамғармаларини жалб қилиш;

корхоналарда уй меҳнати шаклидаги иш ўринларини яратаётган иш

берувчиларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, бу механизм солиққа
тортаётганда қонунчиликка асосан бериладиган имтиёзлар, уй меҳнатини
ривожлантиришга хизмат қилувчи бошқа иқтисодий рағбатларни ўз ичига олиши
мумкин;

уй меҳнатини ташкил этишда юзага келадиган харажатларни коммунал

хизматлар ва электр энергияси тўловининг ўзгарувчан нархларини белгилаш орқали
қоплаш;

касб

-

ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлашнинг белгиланган йўналишлари

доирасида ушбу ихтисосликлар билан иқтисодиётнинг янги тармоқларини жадал
ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, қайта ишлаб
чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси, кичик бизнес ва тадбиркорлик
ўртасидаги уйғунликни таъминлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётдаги мутахассисларга бўлган талаб билан касб

-

ҳунар таълимида

тайёрланаётган мутахассислар ўртасидаги мутаносибликни аниқлаш нуқтаи
назаридан кадрлар тайёрлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш, унинг
натижаларига кўра янги типдаги ўқув муассасалари ташкил қилиш таркибига
ўзгартиришлар киритиш;

корхоналарнинг

кадрлар

бўйича

фаолияти

амалиётига

касб

-

ҳунар

коллежларида тегишли мутахассислар тайёрлаш учун одиндан буюртмалар бериш
тажрибасини жорий қилиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси

. 22.12.2017

http://www.press-service.uz/uz/lists/view/1371

2.

Экономика и социология труда: Учебник / под.ред. д.э.н., проф А.Я.Кибанова.

–М.: Инфра

-

М, 2010. С.

-75

3.

Одегов Ю.Г., Руденко Г.Г. Экономика труда: Учебник. –

М.: Волтерс

-

Клувер,

2011. С.

-631.

4.

Язык бизнеса. Под общ. ред. В.А.Чжена. –Ташкент,1995. с

. -159

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги

қонуни // www. lex.uz

6.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. –

Т.: MEHNAT, 2009. –

Б.223

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2017 http://www.press-service.uz/uz/lists/view/1371

Экономика и социология труда: Учебник / под.ред. д.э.н., проф А.Я.Кибанова. -М.: Инфра-М, 2010. С.-75

Одегов Ю.Г., Руденко Г.Г. Экономика труда: Учебник. - М.: Волтерс-Клувер, 2011. С. -631.

Язык бизнеса. Под общ. ред. В.А.Чжена. -Ташкент,1995. с . -159

Узбекистон Республикасининг "А^олини иш билан таъминлаш тугрисида"ги цонуни // www. lex.uz

Абдура^монов Ц.Х. Мех,нат ик,тисодиёти. Дарслик. -Т.: MEHNAT, 2009. - Б.223

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов