Возможности реализации политики «зеленой» занятости в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
99-109
8
4
Поделиться
Абдураманов, Х. (2017). Возможности реализации политики «зеленой» занятости в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (6), 99–109. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9559
Хамид Абдураманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье обосновано социально-экономическое значение организации «зеленых» рабочих мест, предложены индикаторы оценки развития занятости «зеленой» работой, разработаны меры государственной поддержки организации предприятиями «зеленых» рабочих мест

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ИШ БИЛАН БАНДЛИК СИЁСАТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Абдураманов Хамид Худайбергенович

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

abduramanov.xamid@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада «яшил» иш ўринларини ташкил этишнинг

ижтимоий-иқтисодий аҳамияти асосланган, “яшил” иш билан бандликнинг
ривожланишини баҳолаш индикаторлари таклиф этилган,

корхоналар

томонидан «яшил» иш ўринларини ташкил қилишни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье обосновано социально-экономическое

значение организации «зеленых» рабочих мест, предложены индикаторы
оценки развития занятости «зеленой» работой, разработаны меры
государственной поддержки организации предприятиями «зеленых» рабочих
мест.

Abstract:

This article substantiates the socio-economic importance of the

organization of "green" jobs, suggests indicators for assessing the development of
employment "green" work, developed measures of state support for the organization
of enterprises "green" jobs.

Калитли сўзлар:

касбий касалликлар, меҳнат шароити, яшил

иқтисодиёт, яшил иш ўрни, яшил иш билан бандлик,

Кириш

Маълумки, 1999 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари

сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат
кишисини қадрлаш тамойилларига асосланади. Шунингдек, муносиб меҳнат
тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар
ижтимоий ҳимояси кўламини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар
ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий
масалаларни ҳал этиш борасидаги ижтимоий мулоқот кўзда тутилган.

Тўлиқ ва самарали иш билан бандлик, ходимлар учун соғлом шароитлар

яратилиши, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш муносиб меҳнат асоси
ҳисобланади. Кейинги йилларда иш жойларида экологик меъёрларга риоя
этишнинг аҳамияти, шу жумладан, яшил иш ўринлари яратиш, бундай шарт-
шароитларни таъминлашда иш берувчиларнинг ижтимоий масъуллигини ошириш
йўналишларидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, муносиб меҳнат нафақат ижтимоий адолат тамойиллари, балки

иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланиши, жамиятда манфаатлар
уйғунлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда
муносиб меҳнат концепциясини амалга ошириш борасида олиб борилаётган
кенг кўламли ишлар натижасида ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиш, адолатли
меҳнат шароитларида ишлаш, эркин касб танлаш ҳуқуқлари тўла


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таъминланмоқда. Мамлакатимизда муносиб меҳнат концепциясини амалга
ошириш доирасида ижтимоий-меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш ишларини олиб бориш билан бирга янги иш ўринларини
яратиш республика дастурлари ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларига биноан янги иш
ўринлари яратилмоқда.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

“Яшил” иш ўринларини ташкил этиш ва модернизация қилишга БМТнинг

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури, Халқаро меҳнат ташкилоти,
Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожлантириш ташкилотининг илмий-таҳлилий маърузаларида, шунингдек,
А.М. Boromisa, S.Tisma, A.R.Lezaic ва бошқа хорижлик олимларнинг илмий
ишларида ёритилган

1

.

Ўзбекистонда нашр қилинган илмий адабиёт манбаларини ўрганиш

натижалари шуни кўрсатдики, «яшил» иш ўрни тушунчаси ўзбекистонлик олим
ва амалиётчилар томонидан илмий талқин этилмаган. Шу муносабат билан,
жаҳон ривожланиш тенденцияларига амал қилган ҳолда Ўзбекистонда

“яшил

иш ўрни”

атамасини қўллаш таклиф этилади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот тизимли таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик, индукция ва

дедукция, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил, монографик таҳлил ва гуруҳлаш
усуллари қўлланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон корхоналарида

меҳнат шароитлари

ва

меҳнатни ташкил

қилиш

масаласи долзарблигича қолмоқда. Республикада иш ўринларининг 75

фоизига яқини инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланади ва меҳнатни
муҳофаза қилиш нормаларига мос келмайди. Зарарли ва хавфли меҳнат
шароитларида банд бўлган ходимлар сони йил сайин ортиб бормоқда ва сўнгги
маълумотларга кўра, иқтисодий фаолиятнинг барча турлари бўйича
ходимларнинг умумий сонида уларнинг улуши 39,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Меҳнат шароитлари меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг ўлимига сабаб

бўлувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Иқтисодиётнинг саноат, қурилиш,
транспорт ва алоқа тармоқларида зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш
билан бандлар сони устунлик қилади (1-расм).

1-расмдан

кўринадики,

2000-2015

йилларда

санитария-гигиена

меъёрларига жавоб бермайдиган шароитларда банд бўлганлар улуши
иқтисодиётнинг саноат, қурилиш ва транспорт тармоқларида ортган, алоқа
тармоғида эса аксинча камайган. Шунингдек, таҳлил қилинаётган даврда оғир
жисмоний меҳнат билан банд бўлганлар (қўл билан оғир юкларни ташиш
жараёнида жисмоний оғирлик смена давомида талаб қилинадиган меъёрлардан

1

Boromisa A-M., Tisma S., Lezaic A.R. Green jobs for sustainable development. Routledge studies in ecological

economics.; Green Growth. From labour to resource productivity. Written by Sustainable Europe Research
Institute. Vienna, Austria. December 2012.; Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world.
UNEP, ILO, OIE, ITUC, 2008. 376 p.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ортиқ бўлган шароитда ишлаётган ходимлар) улуши эса иқтисодиётнинг тўртта
тармоғида ҳам ортган.

17,5

27,8

30

28,7

1,2

3

3,3

4,9

0

10

20

30

40

2000 й

2005 й

2010 й

2015 й

Санитария-гигиена меъёрларига жавоб
бермайдиган шароитларда банд бўлганлар

оғир жисмоний меҳнат билан банд
бўлганлар

1.1-расм. Саноат тармоғида зарарли ва хавфли

меҳнат шароитларида иш билан банд ходимлар

улуши (фоизда)

1.2-расм. Қурилиш тармоғида зарарли ва

хавфли меҳнат шароитларида иш билан

банд ходимлар улуши (фоизда)

1.3-расм. Транспорт тармоғида зарарли ва

хавфли меҳнат шароитларида иш билан банд

ходимлар улуши (фоизда)

1.4-расм. Алоқа тармоғида зарарли ва

хавфли меҳнат шароитларида иш билан

банд ходимлар улуши (фоизда)

1-расм. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқларида зарарли ва

хавфли меҳнат шароитларида иш билан банд ходимлар улуши, %

Манба: Муаллиф томонидан Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси

маълумотлари асосида тузилган.

Бунинг оқибатида, охирги 5-10 йилда ходимларнинг касбий

касалликларга чалиниш кўрсаткичи барқарор юқори даражани кўрсатмоқда: бир
йилда 6-8 минг киши биринчи марта касбий касалликка чалинади. Улар орасида
иқтисодий фаолиятнинг фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, ишлов берувчи
саноат, транспорт ва алоқа каби турларида банд бўлган шахсларнинг улуши энг
катта.

Ўзбекистон корхоналарида

ишлаб чиқаришда жароҳатланиш

даражаси

аста-секин камайиб бормоқда, лекин шу билан бирга ишлаб чиқаришдги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ходимлар сони тахминан бир йилда 1,5
минг нафарни ташкил қилади (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар

Кўрсаткичлар

Йиллар

2015 йилда

2000 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

2000

2005

2010

2015

Ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз
ҳодисаларда жабрланганлар сони, минг
киши

1,0

0,7

0,6

0,3

-0,7

шу жумладан, ўлим билан якунланган

0,2

0,2

0,1

0,1

-0,1

Ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз
ҳодисаларда жабрланганлар (меҳнат
қилаётганларнинг 1000 нафарига)

0,1

0,2

0,9

0,1

-

шу жумладан, ўлим билан якунланган

0,02

0,06

0,1

0,1

0,08

Ишлаб чиқаришда жабрланганларнинг ишга яроқсизлиги киши – кунлар
сони

минг кун

30,7

32,7

14,1

12,7

-18,0

бир нафар жабрланганга, кун

30,5

46,9

24,1

42,1

11,6

Манба: Муаллиф томонидан Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси

маълумотлари асосида тузилган.


Фикримизча, иқтисодиёт тармоқларида хавфсиз меҳнат шароитларини

яратиш учун республикада

«яшил» иш билан бандлик сиёсати

ни амалга

ошириш лозим. Асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларни янгилаш ҳамда
модернизация қилиш йўли билан хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши
Ўзбекистон учун меҳнат унумдорлиги даражасининг ошиши, самарали
иқтисодиёт ва қулай экологик муҳитга йўлни таъминлайди.

«Яшил» иш ўрни атамаси

«яшил» иқтисодиёт

тушунчасидан келиб

чиққан. БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури, Халқаро меҳнат
ташкилоти, Халқаро иш берувчилар ташкилоти ва Халқаро касаба уюшмалари
конфедерацияси «яшил» иш ўринлари қуйидаги мезонларга мос келиши лозим,
деб ҳисоблайди [1]: муносиб иш ҳақи; хавфсиз меҳнат шароитлари; мансабда
ўсиш имконияти мавжудлиги; ходим ҳуқуқларининг ҳимояланганлиги; атроф-
муҳитнинг муҳофаза қилиниши.

Иқтисодий фаолиятнинг

«яшил» иш ўринлари

ни ташкил этиш учун

устувор бўлган турлари қуйидагилардан иборат:

“яшил” энергетика; “яшил”

транспорт; “яшил” саноат; “яшил” қурилиш; экологик қишлоқ хўжалиги;
чиқиндиларни қайта ишлаш; экотуризм

.

БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури томонидан

ўтказилган тадқиқотлар маълумотлари далолат бериб турибдики, «яшил»
иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ўрмон саноатида иш
билан бандлик қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларда иқтисодиётнинг
ҳозирги моделидагига нисбатан тезроқ ўсади [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Барча мамлакатлар учун энергиядан фойдаланиш самарадорлигини

ошириш барқарор «яшил» иш билан бандликни таъминлаши мумкин бўлган энг
муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Масалан, бутун жаҳонда қайта
тикланадиган энергетика секторида бевосита ёки билвосита банд бўлганлар
сони 2,3 млн. нафардан ортиқ кишини ташкил қилади [3].

Америка

«яшил» қурилиш

кенгашининг ҳисоботида келтирилишича,

2013 йилда жаҳонда «яшил» қурилиш соҳасидаги иш ўринларининг сони 8 млн.
атрофида бўлган, бу 2000 йилдагига нисбатан қарийиб 4 марта кўп, шу билан
бирга ушбу иш ўринлари қўшимча равишда 554 млрд. доллар миқдорида
даромад келтирган [4]. Америка «яшил» қурилиш кенгашининг маълумотларига
кўра, АҚШнинг улушига «яшил» қурилиш соҳасидаги 661 мингтага яқин иш
ўрни тўғри келади, бу қурилиш ва дизайн соҳасидаги иш ўринларининг учдан
бир қисмини ташкил қилади. Шу билан бирга ходимларнинг 30 фоизи «яшил»
қурилиш соҳасида фаолият юритиш учун ўз малакасини ошириши, ўқиши
зарур [5]. Фикримизча, Ўзбекистонда «яшил» қурилиш секторининг
қимматлилиги ушбу соҳа ривожланмаганлигининг сабабларидан бири бўлиб
қолмоқда.

Янги экологик тоза материаллар харид қилиш, технологияларни жорий

этиш ҳамда ходимларни ўқитиш учун маблағлар сарфлаш зарурлиги туфайли
«яшил» иншоотлар қурилиши анъанавий бинолар қурилишига нисбатан ўртача
17 фоизга қимматга тушади [6].

Экологик тоза биноларда ҳароратни бир маромда ушлаб туриш мумкин

бўлади ва мусаффо ҳаводан нафас олиш шароити яхшиланади. Бу эса ўткир
респиратор касалликларини 9-20 фоиз, аллергия ва астма хасталикларини 18-20
фоизгача камайтиради [7].

Шунга қарамай, Ўзбекистонда «яшил» қурилиш бўйича лойиҳалар аста-

секин амалга оширилмоқда (Тошкент шаҳридаги “Ҳумо” муз саройи ва
бошқалар) ва мутахассисларнинг бинолар қурилишида энергияни тежаш ва
энергия ресурслари самарадорлиги соҳасида малакасини ошириш ўқув
дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирги вақтда Бразилия, АҚШ ва Хитойда 12 млн. нафарга яқин ходим

чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш соҳасида иш билан банд [8].
Шу билан бирга, жаҳонда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил
бўлиши миқдори ошиб бораётганлиги туфайли аҳолининг чиқиндиларни қайта
ишлаш соҳасида иш билан бандлиги даражаси аста-секин ошиб боради.
Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботининг маълумотларига кўра, чиқиндиларни
қайта ишлаш соҳасида чиқиндиларни полигонларда кўмиб ташлаш
соҳасидагига қараганда 24 марта кўп иш ўринлари барпо этиш мумкин [9].

Ўзбекистонда чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-

муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини
камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини
таъминлаш мақсадида

“Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун

қабул қилинган.

Масалан, биргина Тошкент шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш ва

утиллаштириш фаолияти билан 66 та корхона шуғулланади. Бу корхоналар
томонидан 2015 йилнинг 12 ойида жами 190 804,96 тонна турли чиқиндилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қайта ишланиб, истеъмолга чиқарилган бўлса, таркибида симоб токсик моддаси
бўлган 404 613 дона энергияни тежовчи лампалар демеркуризация қилиниб, 614
862,74 тонна маиший чиқиндилар махсус полигонларда зарарсизлантирилган.

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича юқори технологияли

корхоналарнинг

ташкил

этилиши

атроф-муҳитнинг

ифлосланишини

камайтириш ва аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш имконини беради.

Жаҳон мамлакатларида 35 млн. га ерни

экологик (органик) қишлоқ

хўжалиги

эгаллаган [10]. Органик қишлоқ хўжалигининг ривожланиши

импортга боғлиқликни камайтириш, қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини
таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш имконини беради.

Юқоридаги «яшил» иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар далолат

бериб турибдики, Ўзбекистонда экологик йўналтирилган меҳнат бозорини
ривожлантириш имконияти мавжуд, бироқ ҳозирги вақтда иқтисодий
фаолиятнинг

«яшил»

турлари

Ўзбекистонда

яхши

ривожланмаган.

Фикримизча, бу ерда Ўзбекистон меҳнат бозорида «яшил» иш билан бандлик
сиёсатини ривожлантириш, хусусан, «яшил» иш билан бандликнинг
ривожланишини

тавсифловчи

индикаторларни

аниқлаш,

иқтисодий

фаолиятнинг «яшил» иш ўринларини ташкил этиш учун устувор турларини
ажратиш йўналишларини шакллантириш борасидаги аниқ ҳаракатларнинг
мавжуд эмаслиги ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, «яшил» иқтисодиёт турли

даражадаги иш ҳақи тўланадиган иш ўринларини барпо этади. Шу билан бирга

«яшил» иқтисодиёт корхоналарида ходимлар иш ҳақи анъанавий
иқтисодиёт корхоналарида ишловчи ҳамкасбларининг иш ҳақидан юқори
бўлиши лозим

. Бунда иқтисодиёт бир вақтнинг ўзида қуйидаги касблар бўйича

мазкур соҳаларга хизмат кўрсатувчи иш ўринлари ташкил этилишини талаб
қилади: иқтисодчи, бухгалтер, ходимларни бошқариш бўйича мутахассис,
сотувлар бўйича менежер, маркетинг бўйича мутахассис, ҳуқуқшунос.
Таъкидлаш лозимки, иқтисодиётнинг муайян соҳаларида, масалан, маиший
чиқиндиларни ёқишдан уларни қайта ишлашга ўтишда иш ўринлари бир-
бирининг ўрнини босади.

Ўтказилган таҳлиллар асосида иқтисодий фаолият турлари ва уларга мос

келувчи,

«яшил» иқтисодиёт тамойиллари

га ўтишда улар бўйича иш

ўринлари барпо этилиши мумкин бўлган касблар рўйхати тузилди (2-жадвал).

Фикримизча, мазкур касблар рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат бозорида талаб
этилган касблар маълумотномаси ҳамда истиқболли ва меҳнат бозорида талаб
этилган ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот талаб қилувчи касблар ва
мутахассисликлар рўйхатини шакллантиришда фойдаланиш мумкин.

“Яшил” иш билан бандликнинг ривожланишини баҳолаш

индикаторлари

сифатида қуйидагилардан фойдаланиш таклиф этилади:

-

ташкил этилган ва модернизация қилинган «яшил» иш ўринларининг

сони;

-

иқтисодиётнинг «яшил» тармоқларида банд бўлганлар сони;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

иқтисодиётнинг «яшил» тармоқларида иш билан банд бўлган юқори

малакали ходимлар сони;

-

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона

фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга киритилган инвестициялар
ҳажми;

-

ишсизлик даражаси;

-

меҳнат унумдорлиги динамикаси.

2-жадвал

Иқтисодий фаолият турлари ва “яшил” касблар рўйхати

Иқтисодий фаолият турлари

Касблар

“Яшил” саноат

Дастурлар орқали бошқариладиган дастгоҳлар оператори,
компьютер

муҳандиси,

муҳандис-кимёгар,

муҳандис-

электрик,

муҳандис-механик,

муҳандис-технолог,

микробиолог, дастурий таъминот ишлаб чиқувчи мутахассис,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис

“Яшил” қурилиш

Электротехник, дурадгор, том ёпувчи уста, музлатгичлар ва
вентиляция тизимлари ўрнатувчи мутахассис, изоляция
қилувчи мутахассис, қурилиш ишлари раҳбари, қурилиш
назорати бўйича нозир, монтажчи, қурувчи ишчи, қурилиш
машиналари ҳайдовчиси, пластик деразалар ўрнатувчи
мутахассис, энергияни тежовчи тизимларни ўрнатувчи
мутахассис, совутиш тизимлари монтажчиси

Шамол энергетикаси

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича
мутахассис, темирга ишлов берувчи мутахассис, электр
асбоб-ускуналар йиғувчиси-монтажчиси, қурувчи ишчи,
ишлаб чиқариш бошлиғи, шамол генераторлари ўрнатувчи
мутахассис

Қуёш энергетикаси

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича
мутахассис, электрик, механик, пайвандловчи, металл
буюмларни тайёрлаш ва таъсирлаш бўйича мутахассис, қуёш
панеллари ва батариялари ўрнатувчи мутахассис, қуёш
панеллари ва батариялари ўрнатувчи мутахассис ёрдамчиси,
том ёпувчи уста

Биологик ёқилғи ишлаб

чиқариш

Кимёгар, муҳандис-кимёгар, ишлаб чиқариш технологи,
биологик ёқилғи ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар билан
ишловчи мутахассис

“Яшил” транспорт ва транспорт

инфратузилмаси

Муҳандис,

механик,

муҳандис-конструктор,

урбанист

(ҳудудларни

ривожлантириш

бўйича

мутахассис),

экомобилларни таъмирлаш бўйича механик

Органик қишлоқ хўжалиги

Агроном,

қишлоқ

хўжалиги

технологи,

ерларни

рекультивация қилиш бўйича мутахассис, зоотехник,
зоомуҳандис, чорвачилик мажмуи ва механизациялашган
фермалар оператори, машинада сут соғиш оператори,
ветеринар, ўсимликшунослик бўйича мутахассис

Уй-жой коммунал хўжалиги

Муҳандис-технолог, чилангар, водопроводчи, технологик
трубопроводлар монтажчиси, муҳандис-конструктор

Ҳудудни ободонлаштириш

(кўкаламзорлаштириш,

клумбалар ўрнатиш)

Ишчи касблар, ландшафт дизайни бўйича мутахассис

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таклиф этилган индикаторлар Ўзбекистонда «яшил» сиёсатни амалга

ошириш самарадорлигини баҳолаш имконини беради.

«Яшил» иш ўринларини ташкил этишдан эришиладиган ижобий

ижтимоий самара

қуйидаги натижалар билан белгиланади:

I. Мамлакат даражаси:

-

ишлаб чиқаришда жароҳатланиш даражасининг пасайиши, шу

жумладан, ўлим билан якун топадиган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар
сонининг қисқариши;

-

аҳоли умрининг узайиши;

-

туғилишлар сонининг ошиши;

-

аҳоли маълумот даражасининг ўсиши;

-

аҳоли касалланиши даражасининг пасайиши;

-

атроф-муҳит ҳолатининг яхшиланиши.

II. Корхона даражаси:

-

ходим учун: ёшлар учун иш ўринлари жозибадорлигининг ошиши;

меҳнат шароитларининг яхшиланиши; меҳнат фаоллиги давомийлигининг
ошиши.

-

иш берувчи учун: ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг камайиши;

ходимлар маълумот даражаси ва маданияти, уларнинг ишга нисбатан онгли
равишда муносабатда бўлишининг ўсиши; кадрлар қўнимсизлигининг
пасайиши.

«Яшил» иш ўринларининг ташкил этилишидан эришиладиган ижобий

ижтимоий самара

қуйидаги муҳим иқтисодий ўзгаришларни ўз ичига олади:

I. Мамлакат даражаси:

-

иқтисодиётнинг ўсиши;

-

меҳнат унумдорлигининг ошиши;

-

иш ҳақи даражасининг ўсиши;

-

ишлаб чиқариш қувватларининг янгиланиши ва кенгайиши;

-

янги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши;

-

хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулот импортининг ўрнини маҳаллий

маҳсулотлар билан босиш имконияти;

-

корхоналарга инновацион технологияларнинг жорий этилиши;

-

мамлакатда қулай инвестициявий муҳитни яратиш.

II. Корхона даражаси:

-

ходим учун: иш ҳақи даражасининг ошиши.

-

иш берувчи учун: зарарли меҳнат шароитлари учун имтиёзлар бериш ва

компенсациялар тўлаш харажатларининг қисқариши; ходимлар меҳнат
унумдорлигининг

ошиши;

моддий

ресурслардан

фойдаланиш

самарадорлигининг ошиши, маҳсулот учун материал сарфининг камайиши; иш
вақти йўқотилишининг қисқариши; механизациялаш даражасининг ошиши, қўл
меҳнатининг қисқариши; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг
яхшиланиши;

ташкилотда

атроф-муҳитни

ифлослантирганлик

учун

тўловларнинг камайиши.

Шундай қилиб, фикримизча, қуйидагилар «яшил» иш ўринларини ташкил

этиш учун асосий манбалар ҳисобланади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

корхонанинг ўз маблағлари;

-

бюджет маблағлари, шу жумладан, давлат мақсадли дастурларининг

маблағлари;

-

кредит ташкилотлари, шу жумладан, банкларнинг маблағлари;

-

инвестиция фондларининг маблағлари;

-

хорижий инвестициялар.

Бироқ, юқорида таъкидланганидек, иқтисодий фаолиятнинг машиналар ва

асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, кимёвий ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги
каби соҳалари «яшил» иш ўринларини ташкил этишнинг асосий жойларига
айланади. Бундан келиб чиқадики, корхоналар ишлаб чиқаришнинг пасайиши,
ички талабнинг қисқариши ва ҳоказолар муносабати билан асосий капитални
янгилаш учун ўз маблағларининг етишмаслиги туфайли айнан давлат
томонидан қўллаб-қувватланишга муҳтож бўлади.

Шу сабабдан корхоналар томонидан «яшил» иш ўринлари ташкил

этилиши ва модернизация қилинишининг давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг асосий чора-тадбирлари рўйхати тузилди (3-жадвал).

3-жадвал

Корхоналар томонидан «яшил» иш ўринлари ташкил этилиши ва

модернизация қилинишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-

тадбирлари ва уларни молиялаш манбалари*

Давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш чора-тадбирлари

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирларининг тавсифи

Молиялаш

манбалари

1)

Корхоналар томонидан «яшил»

иш

ўринларининг

ташкил

этилишини рағбатлантириш учун
солиқ имтиёзларини бериш

1. Ер солиғининг пасайтирилган
ставкаси;
2. Мол-мулк солиғининг пасайтирил-
ган ёки нол даражали ставкаси;
3. Ташкилотлар оладиган фойдага
солинадиган солиқнинг пасайтирилган
ставкаси.

1. Давлат дастур-
лари
2. Хорижий инвес-
тиция

ва

кредитлар
3.

Корхоналар-

нинг маблағлари
4. Тижорат банк-
лари кредитлари
5.

Бандликка

кўмаклашиш
жамғармаси
маблағлари
6.Тадбиркорлар-
нинг маблағлари

2) Корхоналар томонидан илмий-
тадқиқот

ва

тажриба

конструкторлик ишлари (ИТТКИ)
ўтказилишини субсидиялаш

1. Корхонага ИТТКИ ўтказиш учун
беғаразлик асосида мақсадли субсидия
бериш.

3) Корхоналарда эскирган ишлаб
чиқаришларнинг фойдаланишдан
чиқарилишини субсидиялаш

1.

Корхонага

эскирган

ишлаб

чиқаришларни

фойдаланишдан

чиқариш учун беғаразлик асосида
мақсадли субсидия бериш

4)

Инвестиция

лойиҳаларини

амалга ошириш учун бериладиган
кредитлар

бўйича

фоиз

ставкасини субсидиялаш

1. Корхонага кредит ташкилотидан
олинган кредит бўйича фоизларни
тўлаш харажатларининг бир қисмини
қоплаш учун беғаразлик асосида
мақсадли субсидия бериш

5)

Инфратузилма, индустриал

паркларни

ташкил

этиш

харажатларининг бир қисмини
субсидиялаш

1.

Корхонага

ишлаб

чиқариш

инфратузилмасини ташкил этиш ва
янгилаш учун беғаразлик асосида
мақсадли субсидия бериш

6) Юқори технологияли хом-
ашёни

харид

қилиш

учун

бериладиган кредитлар бўйича

1. Корхонага кредит ташкилотидан
олинган кредит бўйича фоизларни
тўлаш харажатларининг бир қисмини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

10

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

фоиз ставкасини субсидиялаш

қоплаш учун беғаразлик асосида
мақсадли субсидия бериш

7) Юқори унумли иш ўринларини
ташкил этувчи корхоналар учун
махсус

божхона

режимини

яратиш

1. Четдан олиб келинадиган асбоб-
ускуналар, бутловчи материаллар учун
ҚҚС ва божларнинг йўқлиги

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

Шу билан бирга иқтисодий инқироз шароитида

молиявий ресурсларнинг

чекланганлиги муаммоси юзага келади. Лекин, фикримизга кўра, саноат
тармоқларини, хусусан, «яшил» иш ўринларининг ташкил этилишини қўллаб-
қувватлаш,

маблағларни асосий ва айланма капиталга қўйиш учун маблағлар

топиш зарур. Лекин шуни ёдда тутиш лозимки, биргина давлатнинг ёрдами
билан муаммони ҳал этиб бўлмайди. Мазкур ҳолатда хусусий ва хорижий
инвестицияларни жалб этиш, мамлакатдан капитал чиқиб кетишини
қисқартириш муҳим аҳамият касб этади.

Айтиш лозимки, фақат саноатни ривожлантириш, технологик

тараққиётни жадаллаштириш, «яшил» иш ўринларини ташкил этиш орқали
иқтисодиётнинг ўсишига эришиш мумкин. Ўз навбатида, иқтисодиётнинг
ривожланиши меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий
ижтимоий-иқтисодий омил ҳисобланади. Пировардида, кредитлар бўйича фоиз
ставкаларини камайтириш, бизнес учун «солиқ таътили»ни таъминлаш,
хорижий капитални жалб қилиш учун шароитлар яратиш йўли билан, айниқса
иқтисодиётнинг реал секторида, инвестициявий фаолликни рағбатлантириш
зарур.

Хулоса ва таклифлар

Ўзбекистонда яшил иш билан бандлик сиёсатини амалга ошириш учун

қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

1. Ўзбекистонда «яшил» иш билан бандлик сиёсатининг қонуний

асосларини яратиш зарур. Бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунига тегишли ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш.

2. Хизматчиларнинг

асосий

лавозимлари

ва

ишчилар

касблар

классификаторига юқорида таклиф этилган “яшил” касблар рўйхатини киритиш
ва улар билан кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, ходимларни янги «яшил»
касблар талабларига мувофиқ ўқитиш ва малакасини ошириш.

3. Аҳоли бандлиги дастури йўналишлари таркибига «яшил» иш

ўринларини киритиш.

4. Корхоналарда

асбоб-ускуналарни

модернизация

қилишга

киритиладиган инвестицияларни рағбатлантириш ва технологик жараёнларни
такомиллаштириш.

5. Экологик

йўналтирилган тадбиркорликнинг ривожланишига ва

аҳолининг ўзини-ўзи иш билан банд қилишига кўмаклашиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

11

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world. UNEP,

ILO, OIE, ITUC, 2008. P. 3.

2.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и

искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных
структур. ЮНЕП, 2011. – С.13.

3.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и

искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных
структур. ЮНЕП, 2011. – С.13.

4.

U.S.Green Building Council. Green Jobs Study. Booz Alen Hamilton.

Executive summary.

5.

U.S. Green Building Council. A green economy is a growth economy: how

green building supports job creation, workforce transformation and economic
recovery?. Market brief. P.1.

6.

Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world. UNEP,

ILO, OIE, ITUC, 2008. – P.140.

7.

Уй-жой қурилишида «яшил тамойиллар»ни кенг қўллаш // Халқ сўзи,

2017 йил 27 январь.

8.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и

искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных
структур. ЮНЕП, 2011. – С.14.

9.

International

Labour

Organization.

Working

towards

sustainable

development. Opportunities for decent work and social inclusion in a green economy.
A report by the Green Jobs Initiative. Geneva, 2012. – P.112.

10.

Экологический аудит. Теория и практика: учебник для студентов

вузов / [И.М. Потравный и др.]; под ред. И.М. Потравного. – М.: ЮНИТИ –
ДАНА, 2013. – С.203.

Библиографические ссылки

Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world. UNEP, ILO, OIE, ITUC, 2008. P. 3.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных структур. ЮНЕП, 2011. - С. 13.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных структур. ЮНЕП, 2011. - С. 13.

U.S.Grcen Building Council. Green Jobs Study. Booz Alcn Hamilton. Executive summary.

U.S. Green Building Council. A green economy is a growth economy: how green building supports job creation, workforce transformation and economic recovery?. Market brief. P. 1.

Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world. UNEP, ILO, OIE, ITUC, 2008. - P.140.

Уй-жой курилишида «яшил тамойиллар»ни кенг куллаш // Халк сузи, 2017 йил 27 январь.

Навстречу «зеленой» экономике: пути к устойчивому развитию и искоренению бедности. Обобщающий доклад для представителей властных структур. ЮНЕП, 2011. - С. 14.

International Labour Organization. Working towards sustainable development. Opportunities for decent work and social inclusion in a green economy. A report by the Green Jobs Initiative. Geneva, 2012. - P.l 12.

Экологический аудит. Теория и практика: учебник для студентов вузов / [И.М. Потравный и др.]; под ред. И.М. Потравного. - М.: ЮНИТИ -ДАНА, 2013.-С.203.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов