Сравнительный анализ сферы услуг по регионам республики и приоритетные задачи ее развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
105-112
16
5
Поделиться
Мадрахимова, Г. (2018). Сравнительный анализ сферы услуг по регионам республики и приоритетные задачи ее развития. Экономика и инновационные технологии, (3), 105–112. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9746
Гуласал Мадрахимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается роль и значение рыночных услуг в экономике Республики Узбекистан, также проведен анализ услуг в межрегиональном сопоставлении и в сопоставлении региональных услуг с показателями по республике, приводится рекомендации по развитию сферы услуг в разрезе регионов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ҚИЁСИЙ

ТАҲЛИЛИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизи,

ТДИУ ассистенти

E-mail:

gmadrahimova@list.ru

Аннотация

:

Мақолада

мамлакатимиз

иқтисодиётида

бозор

ҳизматларининг ўрни ва аҳамияти, кўрсатилган ҳизматлар ҳажми ҳудудлар
бўйича қиёсий таҳлили ва ҳудудлар кўрсаткичини республика кўрсаткичига
нисбатан қиёсий таҳлили олиб борилган ва хизматлар соҳасини ҳудудлар миқёсида
ривожлантириш масалаларига эътибор берилган.

Аннотация

:

В данной статье рассматривается роль и значение рыночных

услуг в экономике Республики Узбекистан, также проведен анализ услуг в
межрегиональном сопоставлении и в сопоставлении региональных услуг с
показателями по республике, приводится рекомендации по развитию сферы услуг
в разрезе регионов.

Abstract:

In this article the role and importance of market services of the economy

of the Republic of Uzbekistan is considered as well as the analysis of services in
interregional comparison and comparison of regional services with the figures of republic is
provided. Additionally, recommendations for the development of the sphere of services in
the regions are given.

Калитли сўзлар

:

хизматлар соҳаси, хизмат кўрсатиш, хизматлар бозори,

ҳудудлар

,

саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш тармоқлари.

Кириш

Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра ҳизмат кўрсатиш соҳаси аҳолини иш

билан таъминлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулот

миқдори бўйича бошқа соҳалардан

устун ҳисобланади. Масалан Франция ЯИМ нинг 71,1 фоизи хизмат кўрсатиш, 26,5
фоизи саноатда, 2,4 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади, ҳамда хизмат
кўрсатиш соҳасида фаол аҳолининг 62 фоизи иш билан банд. Хизмат кўрсатиш
соҳасининг бозор механизмлар асосида ривожланиши, иқтисодиётимизни
ривожланишида, ЯИМни оширишда ва аҳолини иш билан таъминлашда лидер
соҳалардан ҳисобланади. Шу сабабли, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш
тенденцияларини, унга таъсир қилувчи барча эндоген ва эгзоген, ҳамда интенсив ва
экстенсив омилларни ҳам назарий ва амалий томондан ўрганиш муҳим аҳамият касб
этади ва бу хизматлар соҳасини самарали

ривожлантириш стратегиясини белгилашда

асос бўлиб хизмат қилади. Хизмат кўрсатиш тармоқларидаги мавжуд бўлган катта
имкониятларни ишга солиниши мамлакатимизнинг хизматлар соҳасини иқтисодиёти

-

мизнинг энг устун, инновацион ривожланадиган секторга айланишига олиб келади,
бизнес муҳитини ривожланишига ва энг муҳими аҳолининг турмуш сифатини ва
даражасини оширишга олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7

февралдаги “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш

-

нинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ПФ

-4947-

сонли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

фармони [1] нинг учинчи устувор йўналишида ҳам хизматлар кўрсатиш соҳасини
жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматлар роли ва
улушини

ошириш,

кўрсатилаётган

хизматларнинг

тузилмасини,

аввало,

хизматларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш
каби масалалар алоҳида белгилаб берилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хизматлар соҳасини ривожлантириш масалаларини П.Друккер томонидан

тадқиқ этишган [2]. Бу олим жамиятнинг асосий тавсифи сифатида мамлакат ЯИМда
хизматларнинг юқори салмоққа эга бўлишини асослаб берганлар. Хизматлар

бозорини ривожлантиришнинг илмий

-

назарий ва методологик масалалари

россиялик иқтисодчи олимлар Г.Л.Азоев, А.П.Челенковларнинг илмий ишларида
тадқиқ қилинган [3].

Шунингдек, хизматлар бозорини ривожлантиришда моддий

-

техник таъминот,

ишлаб чиқариш воситалари маркетинги масалаларининг назарий ва амалий
жиҳатлари иқтисодчи олимлар Э.Мате, Д.Таксьер, А.Бекмуродовларнинг илмий
тадқиқотларида ўз аксини топган[4].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар иқтисодий адабиётларда хизматлар

соҳасини ривожлантиришнинг назарий асосларига тўхталиб, хизматлар тўғрисида бир
нечта фикрларни илгари сурадилар. Уларнинг айримларини қуйида келтирамиз.
И.Очиловнинг фикрича “... хизмат дейилганда инсоннинг, хўжалик юритувчи
субъектларнинг, давлатнинг ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга
йўналтирилган кишиларнинг наф келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли
фаолияти тушунилади”

[5].

“Хизмат” ва “сервис” тушунчаларига биргаликда кенгроқ таърифни М.Қ.

Пардаев берган. Унинг эътироф этишича “сервис деганда инсонларнинг маълум бир
эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган, кишиларнинг наф келтирадиган, маълум
сертификат ва андозаларга эга, сифат жиҳатидан юқори бўлган хизмат жараёни билан
боғлиқ онгли фаолияти тушунилади. Кўриниб турибдики, хизмат нафақат инсонларга,
балки корхоналарга, жамиятга, давлатга кўрсатилса, сервис асосан аҳолига,
одамларга кўрсатиладиган сифатли хизмат бўлиб ҳисобланади”

[6].

Юқоридаги олимлар томонидан хизматлар бозорини

оптималлаштириш

-

нинг

назарий асослари тадқиқ этилган. Аммо, хизматлар соҳасини республика ҳудудлари
бўйича қиёсий таҳлили ва уни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига

мустақил

диссертацион тадқиқот объекти сифатида тизимли тарзда тадқиқ қилинмаган.

Тадқиқот

методологияси

Тақдқиқот методологияси сифатида хизматлар соҳасини республика ҳудудлари

бўйича қиёсий таҳлили ва уни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига оид
олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш ва статистик таҳлил каби усуллардан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда ҳизмат кўрсатиш соҳасини тадқиқ қилишда, биринчи

навбатда, уни иқтисодиётда ва ҳудудлар иқтисодиётида тутган ўрнини ўрганиш, уни
ривожланиш кўрсаткичларини ва тенденцияларини ҳудудлар миқёсида, ҳудудлараро
қиёсий таҳлил қилиш ҳамда ушбу ҳудудий кўрсаткичларни республика
кўрсаткичларига нисбатан қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Олинган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

натижалар ҳудудларга хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб
чиқишда бошланғич, асосий манба бўлиб ҳизмат қилади.

Хизматлар соҳасини мамлакат миқёсида қарайдиган бўлсак, 2017 йилда жами

кўрсатилган хизматлар

116795,7

млрд сўмни ташкил этган

ва унинг ЯИМдаги улуши

47,3 фоизга тенг бўлиб, у бошқа қишлоқ хўжалиги (19,2%), Саноат (26,7%) ва қурилиш
соҳалари (6,8%) улушидан юқори бўлган. Жаҳон тажрибасига таяниб айтадиган
бўлсак, ушбу тенденция келажакда хам сақланиб қолади. Ҳудудлар кесимида
кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича,2017 йилда энг юқори кўрсаткич Тошкент
шаҳрида (

37529,4

млрд сўм) Тошкент вилоятида (

9277,2

млрд сўм), Самарқанд

(8237,6

млрд сўм), Андижон (

6640,9

млрд сўм), Фарғона (

7562,9

) ва Қашқадарё

(5841,0

млрд сўм) вилоятларида бўлган. Кўрсатилган хизматлар хажмининг паст

даражаси Қорақалпоғистон Республикаси (

3535,0

млрд сўм), Навоий (

3034,4

млрд

сўм), Сирдарё (

1581,0

млрд сўм), Жиззах (

2494,1

млрд сўм) вилоятларида

кузатилади. Қолган вилоятларда бу кўрсаткичлар ўртача бўлиб,

3552,1-5841,0

млрд

сўм оралиғида бўлган.

Кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 2013

-

2017 йилларда, ўтган йилга нисбатан

ўсиш суратини қарайдиган бўлсак, республикада ушбу кўрсаткич, қайд этилган
йиллар давомида ўсиш танденциясига эга бўлган. Бу ўсишни 2017йилни 2016 йил
кўрсаткичларига нисбатан қарасак, юқори ўсиш суръати Самарқанд (36 фоиз),
Андижон ва Хоразм вилоятлари (бу кўрсаткич 32 фоиз бўлган) ва Сирдарё вилоятида
(30 фоиз) бўлган. Паст ўсиш Тошкент (0,10 фоиз), Навоий (0,12 фоиз) ва Сурхондарё
(0,15 фоиз) вилоятларида

кузатилган.

Ҳудудлар

бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсатилган хизматларни

таҳлил қиладиган бўлсак, барча ҳудудларда ва шу билан бирга мамлакатимизда ҳам
бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга (2

-

жадвал). Ушбу кўрсаткичнинг 2013 йилга

нисбатан ўсишини қарасак, 2017 йилда юқори ўсиш суръатини Навои (3,33 баробар),
Жиззах (2,38 баробар), Бухоро (2,37 баробар), Самарқанд (2,28), Андижон (2,27
баробар), Сирдарё (2,11 баробар) вилоятларида кўрамиз. Тошкент вилоятида бу
кўрсаткич (1.90) паст бўлган.

Ҳудудларни республика бўйича кўрсатилган жами хизматлар қийматидаги

улушини қарайдиган бўлсак, 2017 йилга келиб энг юқори улушга Тошкент шаҳри (32,1
фоиз) эга бўлган. Ундан кейин нисбатан юқори улушга эга, бу Тошкент (7,9 фоиз),
Самарқанд (7,1 фоиз) вилоятлари. Паст улушга эга ҳудудларга Сирдарё (1,4 фоиз),
Жиззах (2,1 фоиз), Навои (2,6 фоиз), Хоразм (3,0 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистон
Республикаси (3,0 фоиз), ва Сурхондарё вилояти (3,8) киради. Қолган Наманган,
Бухоро,Қашқадарё вилоятлари улуши нисбатан паст бўлиб у 4,3

-

4,6 фоиз оралиғига

тўғри келади.Таҳлиллар кўрсатадики, кўрсатилган хизматларнинг юқори ҳажми
саноати ривожланган ҳудудларга тўғри келади. Ҳудудларни мамлакат бўйича
курсатилган хизматлардаги улушининг 2013

-

2017 йиллардаги динамикасини таҳлил

этсак, Навои ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткич камайган, Қорақалпоғистон
Республикаси улуши ўзгармаган, қолган ҳудудларда у нисбатан ўсган. Юқори ўсиш
суръати Тошкент шаҳрига (1,8

фоиз) тўғри келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

1-

жадвал

Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар хажми ва уларнинг 2013

-

2017 йилларида номинал қиймати бўйича ўсиш

динамикаси

1

Кўрсатилган хизматлар

ҳажми млрд. сўм

Хизматлар

ҳажмининг

йиллик ўртача

миқдори

Ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан

%

Ҳудудларни

республика бўйича

кўрсатилган хизматлардаги улуши %

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

(2013-2017)

2013

2014

2015

2016

2017

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Ўзбекистон
Республикаси*

53650,2

65880,4

75356,8

92536,0

116795,7

79749,04

1,23

1,14

1,14

1,23

1,26

100

100

100

100

100

2.

Қорақалпоғистон

Республикаси

1626,7

2036,3

2391,4

2949,4

3535,0

2489,488

1,25

1,17

1,17

1,23

1,20

3,0

3,1

3,2

3,2

3,0

вилоятлар:





3.

Андижон

2730,2

3539,5

4071,4

5028,6

6640,9

4331,263

1,30

1,15

1,15

1,24

1,32

5,1

5,4

5,4

5,4

5,7

4.

Бухоро

2126,7

2682,6

3270,0

4190,8

5364,1

3472,2

1,26

1,22

1,22

1,28

1,28

4,0

4,1

4,3

4,5

4,6

5.

Жиззах

971,5

1238,0

1611,1

2019,0

2494,1

1650,225

1,27

1,30

1,30

1,25

1,24

1,8

1,9

2,1

2,2

2,1

6.

Қашқадарё

2396,5

3066,4

3637,3

4619,0

5841,0

3860,363

1,28

1,19

1,19

1,27

1,26

4,5

4,7

4,8

5,0

5,0

7.

Навоий

1470,4

1855,7

2175,4

2718,8

3034,4

2250,575

1,26

1,17

1,17

1,25

1,12

2,7

2,8

2,9

2,9

2,6

8.

Наманган

2190,1

2829,9

3151,2

4130,2

5072,8

3435,688

1,29

1,11

1,11

1,31

1,23

4,1

4,3

4,2

4,5

4,3

9.

Самарқанд

3352,5

4273,1

4847,4

6060,0

8237,6

5243,888

1,27

1,13

1,13

1,25

1,36

6,2

6,5

6,4

6,5

7,1

10.

Сурхондарё

1929,5

2488,3

3080,8

3858,4

4429,2

3151,713

1,29

1,24

1,24

1,25

1,15

3,6

3,8

4,1

4,2

3,8

11.

Сирдарё

668,6

821,5

983,3

1213,2

1581,0

1035,7

1,23

1,20

1,20

1,23

1,30

1,2

1,2

1,3

1,3

1,4

12.

Тошкент

4615,2

5775,7

6726,4

8450,4

9277,2

6974,675

1,25

1,16

1,16

1,26

1,10

8,6

8,8

8,9

9,1

7,9

13.

Фарғона

3144,9

3999,1

4664,4

5895,9

7562,9

4978,325

1,27

1,17

1,17

1,26

1,28

5,9

6,1

6,2

6,4

6,5

14

Хоразм

1572,0

1917,4

2192,3

2695,2

3552,1

2341,738

1,22

1,14

1,14

1,23

1,32

2,9

2,9

2,9

2,9

3,0

15

Тошкент ш.

16249,9

19754,4

23006,0

29351,1

37529,4

24750,29

1,22

1,16

1,16

1,28

1,28

30,3

30,0

30,5

31,7

32,1

1

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

2-

жадвал

Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар хажми ва аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг ўртача

республика кўрсаткичига нисбатан улуши,

индекси

2

2

Ўзбекистон Республикаси давлат

статистика қўмитаси маълумотлари

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар

ҳажми,минг сўм

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар

ҳажмининг 2013 йилга нисбатан ўсиш сўрати %

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг

ўртача республика кўрсаткичига нисбатан

улуши индекси

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

2014

2015

2016

2017

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Ўзбекистон
Республикаси*

1759,4

2123,6

2386,6

2880,9

3576,8

1,21

1,36

1,64

2,03

1,00

1,00

1,00

1,00

1,00

2.

Қорақалпоғистон

Республикаси

936,8

1155,0

1335,2

1622,8

1918,7

1,23

1,43

1,73

2,05

0,53

0,54

0,56

0,56

0,54

вилоятлар:

3.

Андижон

973,2

1238,8

1398,9

1697,4

2205,1

1,27

1,44

1,74

2,27

0,55

0,58

0,59

0,59

0,62

4.

Бухоро

1210,8

1502,5

1801,5

2273,3

2868,5

1,24

1,49

1,88

2,37

0,69

0,71

0,75

0,79

0,80

5.

Жиззах

791,9

990,3

1238,4

1551,9

1882,5

1,25

1,56

1,96

2,38

0,45

0,47

0,52

0,54

0,53

6.

Қашқадарё

827,7

1036,0

1202,2

1495,4

1855,4

1,25

1,45

1,81

2,24

0,47

0,49

0,50

0,52

0,52

7.

Навоий

1631,8

2032,1

2344,4

2883,8

5439,9

1,25

1,44

1,77

3,33

0,93

0,96

0,98

1,00

1,52

8.

Наманган

874,6

1107,9

1210,4

1557,2

1879,5

1,27

1,38

1,78

2,15

0,50

0,52

0,51

0,54

0,53

9.

Самарқанд

973,0

1215,7

1352,5

1659,5

2214,6

1,25

1,39

1,71

2,28

0,55

0,57

0,57

0,58

0,62

10.

Сурхондарё

835,9

1055,1

1277,5

1567,0

1762,4

1,26

1,53

1,87

2,11

0,48

0,50

0,54

0,54

0,49

11.

Сирдарё

875,4

1057,1

1243,7

1510,6

1938,2

1,21

1,42

1,73

2,21

0,50

0,50

0,52

0,52

0,54

12.

Тошкент

1693,1

2093,9

2407,4

2986,7

3241,8

1,24

1,42

1,76

1,91

0,96

0,99

1,01

1,04

0,91

13.

Фарғона

928,7

1160,9

1330,7

1653,9

2089,1

1,25

1,43

1,78

2,25

0,53

0,55

0,56

0,57

0,58

14.

Хоразм

933,4

1117,6

1255,0

1517,0

1968,2

1,20

1,34

1,63

2,11

0,53

0,53

0,53

0,53

0,55

15.

Тошкент ш.

6906,3

8330,6

9613,1

12108,0

15221,2

1,21

1,39

1,75

2,20

3,93

3,92

4,03

4,20

4,26

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўртача Республика

кўрсаткичига нисбатан улушини (индексини) қарайдиган бўлсак, юқори кўрсаткич
2013 йилда фақат Тошкент шаҳрида кузатилган, Тошкент шаҳри бўйича аҳоли жон
бошига тўғри келган хизматлар ҳажми Республика кўрсаткичидан 3,93 баробар кўп
бўлган. Самарқанд вилоятида бў кўрсаткич 0,55 га тенг, яъни, республика
кўрсаткичининг 55 фоизини ташкил этади холос. Ушбу индексни 2017 йил бўйича
қарайдиган бўлсак,

бу индекснинг республика индексидан юқори бўлиши фақат,

Тошкент шахрида (4,26 баробар) ва Навои вилоятида (1,52 баробар) кузатилган.
Қолган 12 та ҳудудда бу индекс республика кўрсаткичидан паст. Нисбатан юқори
индекс Тошкент (0,91) ва Бухоро (0,80) вилоятларида кузатилган. Аҳоли жон бошига
кўрсатилган хизматлар хажмининг ўсиши , бир томондан, қўшимча иш ўринларини
яратишга олиб келса, иккинчи томондан, аҳоли турмуш даражасининг
ошаётганлигини билдиради.

Яна бир муҳим хулоса, хизматлар соҳасини ривожланиши асосан Тошкент

шаҳрида юқори эканлигини кўрамиз.Тошкент шаҳри аҳоли жон бошига даромад,
саноат маҳсулоти бўйича ҳам, шаҳар аҳолиси сони бўйича бошқа ҳудудлардан юқори
ўринда туради, 3

-

жадвал. Хизматлар соҳасининг ривожланишига таъсир этувчи

асосий омилларга аҳоли даромадларини, шаҳар аҳолиси сони (урбанизация
кўрсаткичи) ва шу соҳага киритилаётган маҳаллий ва хорижий инвестициялар
миқдорини, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш даржасини киритиш мумкин.
Яна бир муҳим омил, бу хизмат кўрсатиш турлари бўлиб у қанча кўп бўлса , у
аҳолининг шу хизматларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондиради.

3-

жадвал

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар

3

, 2017 йил

Ҳудудлар

Аҳоли жон бошига тўғри келади

Жами даромад

Саноат

маҳсулоти

Кўрсатилган

хизматлар минг

сўм

Аҳоли, минг киши

шаҳар

Қишлоқ

1.

Ўзбекистон Республикаси*

5800,0

4451,9

116795,7

16533,9 16120,0

2.

Қорақалпоғистон

Республикаси

4129,3

3644,5

3535,0

905,6

936,8

вилоятлар:

3.

Андижон

5412,2

4429,2

6640,9

1576,5

1435,1

4.

Бухоро

6744,2

3421,7

5364,1

698,6

1171,4

5.

Жиззах

4216,5

1743,1

2494,1

622,2

702,7

6.

Қашқадарё

4696,7

3469,9

5841,0

1358,4

1789,7

7.

Навоий

9084,2

1377,5

3034,4

467,5

490,3

8.

Наманган

4284,0

1458,2

5072,8

1743,2

955,8

9.

Самарқанд

4953,7

2487,4

8237,6

1390,9

2328,7

10.

Сурхондарё

4691,4

880,3

4429,2

892,9

1620,2

11.

Сирдарё

5833,2

4206,7

1581,0

349,8

465,9

12.

Тошкент

6076,4

7401,8

9277,2

1412,3

1449,0

13.

Фарғона

4721,5

2675,9

7562,9

2049,6

1570,5

14.

Хоразм

5477,0

2137,7

3552,1

600,8

1203,9

15.

Тошкент ш.

12675,6

11579,3

37529,4

2465,6

-

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

ҳозирги кунда

Республика статистикасида хизматларнинг 13 та тури бўйича маълумотлар берилган.
Қолганлари бошқа хизматларга киритилган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган

3

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

саноат маҳсулоти ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ҳажми,
шаҳар аҳолиси сони қайси ҳудудда кўп бўлса, аҳоли жон бошига кўрсатилган
хизматлар ҳам ушбу ҳудудларга, деярли, тўғри келади. Бундай ҳудудларга Тошкент
шаҳри, Тошкент, Навои, Андижон вилоятлари кириши мумкин. Аҳоли жон бошига

тўғри келадиган даромадлар ҳажми бўйича, энг кўп даромад Тошкент шахрига
(12675,6 минг сўм), Навои вилоятига (9084,2 минг сўм), Бухоро (6744,2 минг сўм),
Тошкент (6076,4 минг сўм), Андижон (5412,2 минг

сўм) вилоятларига тўғри келади.

Энг паст даромад Сурхондарё (4429,2 минг сўм), Хоразм (3552,1 минг сўм), Жиззах
(2494,1 минг сўм) ва Сирдарё (1581,0 мингсўм) вилоятларига тўғри келади.

Хулоса ва таклифлар

1.

Хизматлар кўрсатиш вақти ва уни истеъмол қилиш вақти бир вақтга тўғри

келади, хизматлар кўрсатилганда мулкка эгалик хуқуқи ўзгармайди, бошқа субъектга
ўтмайди.

2.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хизмат кўрсатиш ва сервис

тушунчаларининг мазмунини ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан фарклаш максадга

мувофиқдир. Иқтисодий адабиётларда ушбу тушунчаларга доир турли хил қарашлар
мавжуд бўлиб, ушбу тушунчаларга доир назарий

мулохазалар келтирилди.

3.

Хизмат соҳаларини ривожлантириш бандлик муаммосини айниқса,

хотин

-

қизлар, қишлоқ ёшларини иш билан таъминлаш, оилаларнинг даромадини сезиларли
даражада кўпайтириш, бутун мамлакатимиз аҳолисининг фаровонлигини ошириш
имкониятини яратади. Бу биринчидан, аҳолини иш билан таъминлаш орқали
оилаларнинг муҳим даромад манбаи ва мулкдорлар синфини шакллантиришнинг
асоси бўлса, иккинчидан, мамлакатимиз бозорининг хизматларга бўлган эҳтиёжини
қондириш орқали аҳолининг турмуш даражасининг ошишига сабаб бўлади.

4.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга иқтисодий ўсиш билан бирга

унга таъсир этувчи омиллар бўлган фан

-

техника тараққиёти, ахборот технологиялари

ва инновациялар ҳам кучли таъсир кўрсатади ва бу хизмат кўрсатиш соҳасида чуқур
сифат ва таркибий ўзгаришлар бўлишига олиб келади.

5.

Саноат тармоқларини ривожланиши, аҳоли даромадларини ортиши,

шахар

аҳолисини ортиши хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига, хизмат турларининг
кўпайишига, хизмат кўрсатиш соҳасида бандлик даражасини ошиши билан боғлиқ
ижобий тенденцияларнинг содир бўлишига олиб келади.

6.

Сурхондарё, Наманган, Жиззах, Хоразм вилоятларида бозор хизматларини

кўрсатиш соҳаларини ривожланиши, аҳоли даромадини оширадиган саноат
тармоқлари ва бошқа соҳаларни ривожлантиришни зарурат қилиб қўяди

.

7.

Ахоли даромадларини ортиши, юқори савияда хизмат кўрсатувчи хусусий

сектор хизматига талабни оширади. Таьлим ва соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий
секторни ривожланиши ташқи ижобий самарани юксалтиради, мамлакатимизни
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони.
//Халқ сўзи, 2017 й.

08.02.

№28 (6722).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

2.

Друккер П.Ф. Классические работы по менеджменту. Пер. с англ.

-

М.:

Альпина Бизнес Букс, 2008. –

220 с.;

3.

Азоев Г.Л. Конкуренция: анализ, стратегия и практика. –

М.: Центр

экономики и маркетинга, 1996.

-

206 с.; Азоев Г.Л., Челенков А.П. Конкурентные

преимущества фирмы. –

М.: ИНФРА

-

М, 2000.

- 25

6 с.;

4.

Мате Э.,Таксьер Д. Материально

-

техническое обеспечение деятельности

предприятия.

-

М

.

: Прогресс, 1993. –

160 с.; Бекмурадов А.Ш. Эффективность

маркетинга средств производства. Автореф. дисс. на соиск. уч. ст. д.э.н. –

Ташкент,

1993. -

54 с.

5.

Очилов И. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари ва

уларнинг таснифи. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш:
муаммолар ва уларнинг ечимлари.(монография) –

Т.: IQTISОD

-

MOLIYA, 2008, 18 бет

6.

Пардаев М.Қ. Хизматларнинг ижтимоий

-

иқтисодий табиати ва уни

ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари (назарий жиҳатлар).//Сервис. −
Самарқанд, 2009.

-

№ 1, 37

-

44 бетлар.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида»ги фармони. //Халк. сузи, 2017 й. 08.02. №28 (6722).

Друккер П.Ф. Классические работы по менеджменту. Пер. с англ. - М.: Альпина Бизнес Букс, 2008. - 220 с.;

Азоев Г.Л. Конкуренция: анализ, стратегия и практика. - М.: Центр экономики и маркетинга, 1996. - 206 с.; Азоев Г.Л., Челенков А.П. Конкурентные преимущества фирмы. - М.: ИНФРА-М, 2000. - 256 с.;

Мате Э.,Таксьер Д. Материально-техническое обеспечение деятельности предприятия.- М.: Прогресс, 1993. - 160 с.; Бекмурадов А.Ш. Эффективность маркетинга средств производства. Автореф. дисс. на соиск. уч. ст. д.э.н. - Ташкент, 1993.-54 с.

Очилов И. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари ва уларнинг таснифи. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм со^аларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари.(монография) - Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2008, 18 бет

Пардаев М.К- Хизматларнинг ижтимоий-ик,тисодий табиати ва уни ривожлантиришнинг узига хос хусусиятлари (назарий жикатлар).//Сервис. -Самарканд, 2009. -№ 1, 37-44 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов