Валовой внутренний продукт регионов, динамика, состав, межрегиональный сравнительный анализ и приоритеты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
185-194
24
2
Поделиться
Салимов, Б., Салимов, Б., & Мадрахимова, Г. (2018). Валовой внутренний продукт регионов, динамика, состав, межрегиональный сравнительный анализ и приоритеты. Экономика и инновационные технологии, (2), 185–194. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9702
Бахтиёр Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор, к.э.д. 

Баходир Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Гуласал Мадрахимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Проводится межрегиональный сравнительный анализ валового регионального продукта, динамика его роста, вклад каждого региона в ВВПстраны, исследуются среднедушевые показатели ВРП и индексы экономического развития регионов и республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳудудларнинг ялпи маҳсулоти, динамикаси, таркиби, ҳудудлараро

таққослама таҳлили ва устувор вазифалар

Салимов Бахтиёр Таджиевич,

ТДИУ профессори, и.ф.д.

Салимов Баходир Бахтиёрович,

ТДИУ таянч докторанти,

Мадрахимова Гуласал Рўзимбой кизи,

ТДИУ катта ўқитувчиси

E-mail:

b.salimov@mail.ru

Аннотация:

Ялпи ҳудудий маҳсулотни ҳудудлараро таққослама таҳлили,

уларни ўсиш динамикаси, ҳар бир ҳудуднинг мамлакат ЯИМга қўшган ҳиссаси
қаралади, аҳоли жон бошига тўғри келадиган

ЯҲМ ва ҳудудларнинг иқтисодий

ривожланиш идекси республика индексига нисбатан тадқиқ этилади.

Аннотация:

Проводится межрегиональный сравнительный анализ валового

регионального продукта, динамика его роста, вклад каждого региона в
ВВПстраны,

исследуются

среднедушевые

показатели

ВРП

и

индексы

экономического развития регионов и республики Узбекистан.

Abstract:

Interregional comparative analysis of the gross regional product, dynamics

of its growth, contribution of each region to the country's GDP, inter-regional GRP
indicators and indexes of economic development of the regions and the Republic of
Uzbekistan are analyzed.

Калитли сўзлар:

Ялпи ҳудудий маҳсулот, таққослама таҳлил, ЯҲМ таркиби,

кичик бизнес, кичик саноат зона, ривожланиш индекси, аҳоли турмуш даражаси,
бозор хизмати, маҳаллийлаштириш, инвестиция, дастур.

Кириш

Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) одатда ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишининг базис индикатори бўлиб у маълум бир вақт оралиғида ҳудуддаги
иқтисодий пропорцияларни ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг
миқдорий натижаларини ифодалайди. ЯҲМни ижобий томони шундаки, унинг
ёрдамида нафақат аниқ бир ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини баҳолаш мумкин,
балки республикадаги барча ҳудудлар ривожланиш динамикасини бир

-

бири билан

таққослаш

билан бирга уларни мамлакат кўраткичлари билан ҳам таққослама

таҳлилни амалга ошириш мумкин.

ЯҲМ ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг пировард натижалари

-

ни қиймат кўринишида ифодалайди. Мамлакатнинг иқтисодий фаолияти натижала

-

рини характерлашда

ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади.

Маълумки, ЯҲМ ва ЯИМ бир

-

бири билан миқдорий жиҳатдан мос тушмайди. ЯҲМ

мамлакатнинг маъмурий ҳудудида яъни, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва
Қорақалпоғистон Республикаси фаолияти натижаларини ифодалайди. Мамлакат ялпи
ички маҳсулоти ялпи ҳудудий маҳсулотлар йиғиндисидан кўп. Чунки, ЯИМ ЯҲМлар
билан бирга мамлакатга тегишли бўлган, ҳудудларга тарқатилмайдиган тармоқларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

вужудга келадиган қўшилган қийматни ўз ичига олади (Ўзбекистон ҳаво йўллари,
Ўзбекистон

темир йўллари, давлат бошқаруви, мудофаа ва бошқалар).

2017 йилда қабул қилинган Вазилар маҳкамасининг, “Ҳудудларни комплекс

ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот

-

таҳлил департаменти

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида” ги қарорида ҳудудларни саноат
салоҳиятини жадал ривожлантириш, уларни ишлатилмаётган имкониятларини
тўлароқ юзага чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларии чуқур қайта ишлаш,
ҳудудий

саноат

кооперациясини

ривожлантириш,

саноат

тармоғини

ривожлантиришининг ҳудудий ва тармоқ дастурларини мукаммал ишлаб чиқиш
масалалари алоҳида қайд этиб ўтилди ва белгиланди.

Маълумки, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишни таққослама таҳлили аниқ

кўрсаткичлар орқали амалга оширилади. Биринчи умумий кўрсаткич, ҳудудларда
яратилган ЯҲМ хажми, уларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши. Бу
кўрсаткичлар ҳудудларнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнини, аҳамиятини ва
унга қўшаётган ҳиссасини таҳлил этишга ёрдам беради. Таҳлил натижалари
ҳудудларнинг ўз ишлаб чиқариш имкониятлардан, ресурслар потенциалидан
қанчалик даражада фойдаланилаётганликларини баҳолашга имкон яратди, паст
ҳисса қўшадиган ҳудудларнингиқтисодий имкониятларини ва ўсиш суръатини
ошириш манбаларини аниқлашга ёрдам беради. ЯҲМни таркибий ўзгаришини
ҳудудлараро таққослама равишда ўрганиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган
ҳудудий ялпи маҳсулотни ва уни мамлакат кўрсаткичига нисбатан таққослама
ўрганиш ҳудудларда иқтисодий ўсишнинг устивор вазифаларини анқлашга
қаратилган ижобий ўзгаришларни белгилашда муҳим ўрин тутади ва долзарб
масалалардан ҳисобланади

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Гранберг А., Зайцева Ю.[1] мақолада ҳудудларнинг ЯҲМларини ишлаб чиқариш

ва улардан фойдаланиш йўналишлари Россия федерацияси регионлари мисолида
тахлил этишнинг назарий ва амалий томонлари очиб берилган.

Мироедов А.А., Шарамыгина О.А. [3] ларнинг илмий ишларида Россия

шароитида ҳудудни иқтисодий ривожланишини белгилайдиган ва ЯҲМнинг
таркибий қисмларини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар тахлил этилган, ва улар
ёрдамида ҳудуднинг иқтисодий ривожланиши баҳоланган.

Маълумки, Россия ҳудудлари кенг територияни ўз ичига олиши, ўзига хос

бўлган табиий ресурслари, иқлими ва бошқа шароитлари билан Ўзбекистон
ҳудудларидан фарқ қилади. Назаров Ш.Х. [4] ўз ишида ҳудуднинг асосий
кўрсаткичлари, ҳудуднинг рақобатбардошлигини баҳолаш ва уни ошириш билан
боғлиқ масалаларни тадқиқ қилган бўлса, Олимжонов О.О. [5] ишида Ўзбекистон
ҳудудлари барқарор ривожланишига тўсиқлик қилаётган муаммолар ва номутано

-

сибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари кўрилган, шунга ўхшаш
масалалар [7] ишда ҳам кўрилган. Гусарова О.М.[6] илмий ишида ҳудудларни
ривожлантиришда инвестиция омили таҳлил этилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологияси сифатида тизимли таҳлил, таққослаш, гуруҳлаш,

иқтисодий, статистик, математик, индекс усулларидан фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Ҳудудларнинг

мамлакат ялпи ички маҳсулотга қўшган улушини ва уларнинг

ўсиш суръатларини таҳлил қиламиз,1

-

жадвал. Жадвалдан кўриш мумкинки, 2013

-

2017 йилларда ҳудудлар ялпи маҳсулотининг номинал қиймат миқдори ўсиш
тенденциясига эга бўлган. 2017 йилга келиб энг кўп яратилган ҳудудий маҳсулот
қиймати қуйидаги ҳудудларга тўғри келади: Тошкент ш.

-

38642.9 млрд сўм, Тошкент

вилояти

-

23525,3 млрд сўм, Самарқанд

-

18319.3 млрд сўм, Қашқадарё

- 17366.1

млрд сўм. Энг паст кўрсаткич Жиззах (5762.2 млрд сўм), Сирдарё (5066.4 млрд сўм) ва
Хоразм (8232.9 млрд сўм) вилоятларида кузатилган. 2013 йилда мамлакат ЯИМига
қўшган ҳиссаси бўйича қарайдиган бўлсак бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида (14,3 %),
Тошкент вилоятида (10,3 %) ва Қашқадарё вилоятида (8,1 %) юқори бўлган. Паст
кўрсаткич Сирдарё вилоятида (2,1 %), Жиззах вилоятида (2,4 %), Қорақалпоғистон
Республикасида (2,4 %) Хоразм (3,5 %) ва Наманган вилояти ҳамда Сурхондарё
вилоятларида (4,3 %) кузатилди. Қолган вилоятларда бу кўрсаткич 5,3 %

- 7,2 %

оралиғида бўлган. Ҳудудларнинг мамлакат ЯИМдаги улушини 2013

-

2017 йиллардаги

динамикасини қарайдиган бўлсак бу ерда ижобий тенденцияга нисбатан кўпроқ
салбий тенденцияни кузатиш мумкин.Ўсиш фақат 3 та ҳудудда рўй берган ҳолос. 2017
йилга келиб Тошкент шаҳрининг улуши

-

15,5 %ни, Самарқанд вилояти

-

7,4 % ва

Қорақалпоғистон Республикасида

-

3,3 %ни ташкил этган. Қолган барча ҳудудларнинг

улуши пасайганини кўришимиз мумкин, энг кўп пасайиш Қашқадарё (1,1 %) ва
Тошкент вилоятида (0,9 %) кузатилган.

Энди ҳудудлар бўйича ЯҲМни 2013

-

2017 йилларда таққослама нархларда

ўсиш динамикасини таҳлил қиламиз. Жадвалдан кўришимиз мумкинки, юқори ўсиш,
яъни республика бўйича ўсиш суръати

(32,2

%) дан юқори ўсиш суръатини

Қорақалпоғистон Республикасида (53,

1

%), Тошкент шаҳрида (36,9

%), Наманган

вилоятида (35,1

%), Самарқанд вилояти (34,1

%) ва Хоразм вилоятида (34,5

%) ҳамда

жиззах вилоятида (33,5

%) кўришимиз мумкин. Энг паст ўсиш Навоий вилоятида

(12,8%), Сирдарё вилоятида (22,4%) кузатилган. Қолган Бухоро, Қашқадарё,
Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўсиш суръати республика ўсиш
суръатидан

паст бўлган. Самарқанд вилояти бу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринда

бораётганини кузатиш мумкин. Энг юқори ўсиш

(53,1

%) ва энг паст ўсиш(12

,8 %)

ўртасидаги фарқ

40,3 %

ни ташкил этмоқда ва бу ҳудудларнинг ўсиш суръати жуда

катта диапазонда

эканлигидан далолат беради. Бундай катта фарқ ҳудудларни

иқтисодий ривожланишидаги нотекисликни кескинлашувига ва ўсиб бораётган
аҳлонинг турмуш даражасида ҳам катта фарқ бўлишига

олиб келиши мумкин.

Ҳудудларнинг

иқтисодий ривожланиш даражасини

аҳоли жон бошига ишлаб

чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот

миқдори бўйича таққослама таҳлил қилганда

ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси тўғрисида янада аниқроқ
маълумотга эга бўламиз. Бу кўрсаткич 2013 йилда саноати ривожланган ҳудудларда
юқори бўлган. Хусусан, Навоий вилояти (7361,8 минг сўм), Тошкент шаҳри (7352,1
минг сўм), Тошкент вилояти (4579,2 минг сўм). Қолган 11 та ҳудудда бу кўрсаткич
республика кўрсаткичи (3996,3 минг сўм)га

нисбатан паст бўлган. Энг паст кўрсаткич

Қорақалпоғистон Республикасида (1971,4 минг сўм), Наманган вилояти (2078,0 минг
сўм), Сурхондарё (2404,7 минг сўм) вилоятларда кузатилган.

Энг юқори(1974,7) ва энг

паст кўрсаткич

(7361,8)лар фарқи 5390,4 минг сўмни ташкил этади. 2017 йилга келиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

бу фарқ 11861,7 минг сўмга тенг бўлган ва у 2,2 баробарга ошган. Бу шундан далолат
берадики, 2013

-

2017 йиллар давомида ҳудудларнинг нотекис ривожланиши ошиб

борган ва бундай холат айрим ҳудудларда аҳолини иш билан таьминлашга ҳамда
уларнинг турмуш даражасига салбий таъсир қилмай қолмайди. Аҳоли жон бошига
ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотни 2013

-

2017 йиллардаги ўсиш

динамикасини қараймиз. Жадвалдан кўришимиз мумкинки, барча вилоятларда
ЯҲМни номинал ўсиши кузатилади. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида
(2,30 баробар), Тошкент шахри (2,15 баробар), Самарқанд вилоятида (2,03 баробар)
юқори бўлиб у республиканики (1,92) га нисбатан қараганда юқори. Қолган 11 та
ҳудудда ўсиш суръати республика кўрсаткичидан паст бўлган. Ўсиш суръати
Самарқанд (1,90), Сирдарё (1,88), Хоразм (1,86), Андижон (1,84), Жиззах (1,82),
Бухоро (1,81), Тошкент (1,80), Фарғона (1,81), вилоятларида нисбатан яхши
бўлганлигини кўриш мумкин.

Яна бир муҳим кўрсаткич бу ҳудудларда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган

ЯҲМни республика кўрсаткичига нисбатан улуши индекси

И

i

= Х

i

/ Y , i = 1,14 ; Бу ерда И

i

i

чи ҳудуд индекси; Х

i

- i -

чи ҳудудда аҳоли

жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ миқдори; Y

-

республика бўйича аҳоли жон бошига

тўғри келадиган ЯИМ миқдори. Бу ерда республиканинг индекс кўрсаткичи 1 га тенг.
2013 йилда ушбу индекс учта ҳудуддагина республика кўрсаткичидан юқори бўлган.
Булар Тошкент шаҳри (1,84), Навои вилояти (1,84) ва Тошкент вилояти (1,15). Қолган
11 та ҳудудда бу кўрсаткич республиканикига қараганда паст бўлган. Масалан,
Бухоро вилоятида аҳоли жон бошига яратилган ЯҲМ республика кўрсаткичининг 92%
ни ташкил этади. Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич

86%, Сирдарё 83%, Андижон

66%, Фарғона 65%, Хоразм 62%, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткичи 61% га тенг. Энг
паст ривожланиш индекси Қорақалпоғистон Республикасида

-

49%, Наманган

вилоятида

-

52% кузатилади. 2013

-

2016 йилларда ушбу индекс Тошкент шаҳрида,

Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро вилоятида, Жиззах, Наманган, Тошкент
вилоятларида паст даражада бўлса ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлган, Андижон,
Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бу кўрсаткич
пасайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

1 -

жадвал

Ялпи

ҳудудий маҳсулот

1

Ҳудудлар

ЯҲМ млрд. сўм

Таққослама нархларда 2016

-2017

йилларда ўсишсурати, % да

Республика ЯИМда ҳудудлар

улуши, жамига нисбатан %да

2013

2014

2015

2016

2017

2013 2014 2015 2016 2017 2013 2014 2015 2016 2017

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

3398,8

4157,3

5046,2

6518,0

8285,2

108,3 110,0 122.0 144.8 153.1 2,8

2,9

2,9

3,2

3,3

Вилоятлар

2.

Андижон

7337,6

8728,5

10172,4

11266,0

14479,0

109,1 109,2 112.4 113.5 121.1 6,1

6,0

5,9

5,7

5,8

3.

Бухоро

6384,4

7701,6

9115,3

10924,4

12283,9

108,2 109,2 118.9 128.3 130.5 5,3

5,3

5,3

5,5

4,9

4.

Жиззах

2930,3

3500,3

4180,5

4906,8

5762,2

110,0 109,2 119.2 130.4 133.5 2,4

2,4

2,4

2,5

2,3

5.

Қашқадарё

9829,8

11470,7

13632,9

14896,9

17366,1

104,9 107,3 114.9 121.7 125.5 8,1

7,9

7,9

7,5

7,0

6.

Навоий

6587,3

7931,3

9105,3

10541,8

12317,4

104,2 105,8 109.9 111.4 112.8 5,5

5,4

5,3

5,3

4,9

7.

Наманган

5156,4

6340,7

7447,0

8866,9

10552,5

108,8 109,3 118.6 129.6 135.1 4,3

4,3

4,3

4,4

4,2

8.

Самарқанд

8347,8

10278,8

12218,5

14060,4

18319,5

108,9 109,8 120.3 130.8 134.1 6,9

7,0

7,1

7,1

7,4

9.

Сурхандарё

5493,6

6616,8

7802,4

9172,5

10633,3

108,9 108,7 117.1 126.5 131.1 4,5

4,5

4,5

4,6

4,3

10.

Сирдарё

2524,1

3012,2

3648,6

4190,1

5066,4

106,2 107,6 116.4 125.3 122.4 2,1

2,1

2,1

2,1

2,0

11.

Тошкент

12413,3

14946,2

17616,8

20528,7

23525,3

107,5 107,4 115.0 123.2 127.0 10,3

10,2

10,3

10,3

9,4

12.

Фарғона

8672,0

10706,6

12583,5

13922,9

16773,1

108,5 108,4 117.0 125.8 130.9 7,2

7,3

7,3

7,0

6,7

13.

Хоразм

4129,6

5061,0

6167,7

7093,8

8232,9

109,1 109,0 121.0 128.7 134.5 3,5

3,5

3,6

3,6

3,3

14.

Тошкент шаҳри

17254,5

21812,1

26894,5

31482,8

38642,9

109,6 111,8 123.2 123.2 136.9 14,3

15,0

15,7

15,8

15,5

15.

Ўзбекистон
Республикаси

120861,5 145846,4 171808,3 199325,1 249136,4 108,0 108,0 116.5 125.6 132.2 100% 100% 100% 100% 100%

1

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маьлумотлари асосида тузилган

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

2 -

жадвал

Ҳудудлар

кесимида аҳоли жон бошига

ялпи ҳудудий маҳсулотни

ишлаб чиқариш

2

Ҳудудлар

Аҳоли жон бошига ЯҲМ (минг сўм)

Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2013

-2017

йилларда ўсиш суръати (%)да

Аҳоли жон бошига ЯҲМни

Республика кўрсаткичига нисбатан

улуши, индекси

2013

2014

2015

2016

2017

2013

2014

2015

2016

2017

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

1971,4

2375,8

2839,5

3617,7

4527,7

100

120

144

184

230

0,49

0,50

0,52

0,58

0,59

2.

Андижон вилояти

2637,5

3082,7

3527,3

3836,5

4847,2

100

117

134

145

184

0,66

0,65

0,64

0,61

0,63

3.

Бухоро вилояти

3662,6

4349,0

5063,2

5971,9

6616,0

100

119

138

163

181

0,92

0,92

0,92

0,95

0,86

4.

Жиззах вилояти

2410,0

2826,3

3309,7

3808,2

4388,9

100

117

137

157

182

0,60

0,60

0,60

0,61

0,57

5.

Қашқадарё вилояти

3433,0

3918,8

4556,0

4872,3

5568,8

100

114

133

142

162

0,86

0,83

0,83

0,78

0,72

6.

Навоий вилояти

7361,8

8742,7

9890,6 11271,0 12961,6

100

119

134

153

176

1,84

1,84

1,80

1,80

1,68

7.

Наманган вилояти

2078,0

2507,0

2887,8

3374,2

3943,8

100

121

139

162

190

0,52

0,53

0,53

0,54

0,51

8.

Самарқанд вилояти

2445,7

2953,5

3442,4

3886,6

4970,4

100

121

141

159

203

0,61

0,62

0,63

0,62

0,65

9.

Сурхандарё вилояти

2404,7

2853,8

3271,6

3764,0

4274,3

100

187

136

157

178

0,60

0,60

0,60

0,60

0,56

10.

Сирдарё вилояти

3333,9

3909,9

4655,0

5258,7

6259,5

100

117

140

158

188

0,83

0,82

0,85

0,84

0,86

11.

Тошкент вилояти

4579,2

5450,6

6345,6

7300,9

8268,1

100

190

139

159

181

1,15

1,15

1,16

1,17

1,07

12.

Фарғона вилояти

2582,4

3134,5

3621,0

3938,7

4669,0

100

121

140

153

181

0,64

0,66

0,66

0,63

0,61

13.

Хоразм вилояти

2474,3

2977,4

3562,7

4026,2

4597,6

100

120

144

163

18

0,62

0,63

0,65

0,64

0,60

14.

Тошкент шаҳри

7352,1

9234,2

11289,8 13068,8 15805,5

100

126

154

178

215

1,84

1,94

2,06

2,10

2,05

15.

Ўзбекистон Республикаси

3996,3

4741,8

5489,3

6258,6

7692,4

100

119

137

157

192

1

1

1

1

1

2

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маьлумотлари асосида тузилган

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

2017 йилни 2016 йилга нисбатан қарайдиган бўлсак, ушбу индекс

Қорақалпоғистон

Республикасида, Андижон ва Самарқанд вилоятларида маълум

даражада ошган бўлса, қолган барча ҳудудларда пасайганлигини кузатишимиз
мумкин. Ривожланиш индекси кўрсаткичлари Республиканикига нисбатан паст
бўлганда, бундай ҳудудларни депрессив ҳудудлар деб қараш мумкин ва уларни ушбу
ҳолатдан чиқариш, ёки уларнинг индексини республика индексига яқинлаштириш
бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Бундай тадқиқот натижалари давлатимизнинг аҳоли турмуш даражасини ошириш
билан боғлиқ ҳудудий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошланғич
ахборот бўлиб хизмат қилиши мумкин.

ЯҲМ барқарор ўсишини таъминлашда унинг тармоқ таркиби ва таркибий

қисмларининг ўзгаришини ўрганиш муҳим ўрин тутади. 3

-

жадвалда ЯҲМнинг

ҳудудлар бўйича таркиби келтирилган. Жадвалдан кўриш мумкинки, товар ишлаб
чиқарувчи тармоқларга қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигини, саноатни ва
қурилишни критадиган бўлсак, энг кўп товар ишлаб чиқаришни (яани, шу
тармоқларнинг ЯҲМ даги улушлари йиғиндисини) Навоий (77,2%), Сирдарё (66,5%),
Тошкент (65,5%), Қашқадарё (65,4%), Бухоро (60,4%) вилоятларида кўриш мумкин.
Лекин, бу вилоятларда хизмат кўрсатиш соҳаси бошқа вилоятларга қараганда паст,
бу кўрсаткич

мос ҳолда 22,8; 33,5; 34,5; 34,6; 39,6 фоизга тенг. Шуни таъкидлаш

жоизки, қурилиш соҳасининг ЯҲМдаги улушининг пастлиги ЯҲМни ўсиш суръатини
пасайишига олиб келиши мумкин, чунки у ЯҲМни умумий ўсиш даражасини
таъминловчи локомотив ҳисобланади.

3-

жадвал

Ҳудудлар

бўйича тармоқлар таркиби жамига нисбатан фоизда. 2017 йил

3

Ҳудудлар

Қишлоқ

,

ўрмончилик

ва

балиқчилик

хўжаликлари

Саноат

Товар

ишлаб

чиқариш, 2

чи ва 3чи

устун

йиғиндиси

Қурилиш

Товар ишлаб

чиқариш, 2

чи,3чи,5 чи

устун

йиғиндиси

Хизматлар

соҳаси

1

2

3

4

5

6

7

Қорақалпоғистон

Республкаси

15,2

32,7

47,9

7,5

55,4

44,6

Андижон

33,4

20,8

54,2

5,6

59,8

40,2

Бухоро

31,0

19,7

50,7

9,7

60,4

39,6

Жиззах

35,2

14,3

49,5

8,1

57,6

42,4

Қашқадарё

22,6

35,2

57,8

7,6

65,4

34,6

Навоий

18,5

53,9

72,4

4,8

77,2

22,8

Наманган

30,9

14,9

45,8

6,8

52,6

47,4

Самарқанд

32,2

18,6

50,8

5,9

56,7

43,3

Сурхондарё

40,3

8,2

48,5

7,7

56,2

43,8

Сирдарё

36,9

24,7

61,6

4,9

66,5

33,5

Тошкент

23,1

38,7

61,8

3,7

65,5

34,5

Фарғона

23,4

24,6

48,0

6,2

54,2

45,8

Хоразм

30,4

17,3

47,7

7,2

54,9

45,1

Тошкент ш

32,2

7,4

39,6

60,4

3

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маьлумоти асосида ҳисобланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Жадвалдаги маълумотлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, қишлоқ, ўрмон ва

балиқчилик хўжалиги сохасининг ЯҲМдаги улушининг юқорилиги Сурхондарё
(40,3%), Сирдарё (36,9%), Жиззах (35,2%), Андижон (33,4%), Самарқанд (32,2%)
вилоятларида кўриш мумкин. Лекин, бу кўрсаткичлар шу ҳудудларда ва шу билан
бирга бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли эҳтиёжини қондирадиган миқдорда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш етарли даражада деб айтсак нотўғри
бўлади. Бугунги кунда гўшт, сут, картошка ва бошқа маҳсулотларнинг нархларини
юқорилиги, уларни етиштириш аҳоли талабининг ўсишидан орқада қолаётганлигидан
далолат беради.

Саноат соҳасини ҳудудлар бўйича ЯҲМ даги улушини қараймиз. Бу кўрсаткични

Навоий вилоятида (53,9%), Қашқадарёда (35,2%), Тошкент вилоятида (38,7%),
Қорақалпоғистон Республикасида (32,7%), юқорилигини кўрамиз. Шу билан бирга уни
Сурхондарё вилоятида (8,2%), Жиззах (14,3%), Наманган (14,9%), Хоразм
вилоятларида (17,3) анча пастлигини кўришимиз мумкин. Самарқанд вилоятида ҳам
бу кўрсаткич (18,6%)ни яхши деб бўлмайди. Ҳукуматимиз томонидан 2016 йилда
республиканинг ресурс ва ички имкониятлари реал баҳоланиб 2030 йилга бориб
мамлакатимизда ЯИМни камида 2 барабор ошириш, туб таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш ҳисобидан саноатни жадал ривожлантириш ва ЯИМ да унинг
улушини 40 фоизга етказиш вазифасини қўйилишини эьтиборга олсак ҳудудларда
саноат тармоқларини ривожлантириш устувор вазифалардан бири эканлигига ишонч
ҳосил қиламиз.

4-

жадвал

Ҳудудлар

бўйича ЯҲМ таркибини 2017 йилда 2016 йилга нисбатан ўсиши

4

(%да)

Қишлоқ

,

ўрмончилик ва

балиқчилик

хўжаликлари

Саноат

Қурилиш

Хизматлар

соҳаси

1

Қорақалпоғистон

Республикаси

103,8

107,1

103,6

105,9

Вилоятлар

2

Андижон

101,1

123,5

101,9

105,1

3

Бухоро

101,6

98,5

101,4

103,8

4

Жиззах

101,1

100,4

100,1

104,6

5

Қашқадарё

100,8

104,1

100,4

104,0

6

Навоий

104,1

98,6

103,1

106,3

7

Наманган

101,1

105,0

107,6

105,4

8

Самарқанд

101,4

102,2

95,6

104,5

9

Сурхондарё

106,6

90,0

104,1

104,7

10

Сирдарё

102,3

84,6

95,1

105,5

11

Тошкент

100,8

103,0

100,5

103,8

12

Фарғона

103,3

102,0

105,9

105,1

13

Хоразм

100,1

113,2

100,0

105,2

14

Тошкент ш

106,9

110,9

108,4


4-

жадвалда ҳудудлар бўйича ЯҲМ таркибини 2017 йилда 2016 йилга нисбатан

ўзгариши келтирилган. Жадвалдаги маълумотларга кўра 10 та ҳудудда

саноат

4

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси маьлумоти асосида ҳисобланган



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини кўрамиз. Андижон (123,5

%), Хоразмда

(113,2

%), Қашқадарё (104,1

%

), Наманган (105,0

%) вилоятларида ўсиш юқори бўлган

бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 107,1

%ни Тошкент вилоятида

103,0

%, Фарғона вилоятида 102,0

%ни ташкил этган. Сурхондарё 90,0

%, Сирдарё 84,6

%, Навоий 98,6

%, Бухоро 98,5

%, вилоятларида бу кўрсаткич пасайган.

Хизматлар сохасини қарайдиган бўлсак, бу ерда ижобий тендецияни кузатиш

мумкин. Барча ҳудудларда хизматлар сохаси ўсган. Юқори ўсиш суръати Тошкент
шаҳрида 108,4

%, ва Навоий вилоятида 106,3 %, бўлган. Қолган ҳудудларда ўсиш

суръати бирмунча текис бўлиб у 103,8

-105,5

% оралиғида бўлган. Хизматлар

соҳасининг ЯҲМдаги улуши Тошкент шаҳрида 60,4

%ни, Наманган вилоятида 47,4

%ни, Фарғона 45,8

%, Хоразм 45,1

%, Самарқанд 43,3

%, Сурхондарё 43,8

%, Жиззах

вилоятида 42,4

%

ни ташкил этган. Қорақалпоғистон

Республикасида бу кўрсаткич

44,6 %

ни ташкил этган. Хизматлар соҳасини ривожлантиришда Хорижий тажриба

-

лардан фойдаланиб истиқболли соҳаларни аниқлаб уларни ривожлантиришга
эътиборни қаратиш лозим деб ўйлаймиз. Бундай соҳалар сифатида қуйидаги бозор
хизмати соҳаларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

транспорт соҳаси;

ахборот технологиялари хизмати;

соғлиқни сақлаш, физик маданият;

халқ таълими (хусусий боғча, хусусий мактаблар ва бошқа хизмат турлари);

коммунал хўжалиги;

савдо ва овқатланиш соҳаси;

суғурта;

кўчмас мулк бўйича операциялар.

Бозор хизматлари соҳаси йирик шаҳарларда, вилоят марказларида яхши

ривожланиш имкониятига эга. Бунга асосий таъсир этувчи омилларга аҳоли сони,
уларнинг даромадлари, корхона ва ташкилотлар сонининг кўплигини киритиш
мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Бугунги кунда ҳукуматимиз иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модерниза

-

ция ва диверсификация қилишга, унинг таркибида саноатнинг улушини ошириб
боришга, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашга, саноат соҳасига
юқори технологияларни жалб этиш асосида саноатда чуқур таркибий ўзгаришларни
амалга

оширишга ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятидан самарали фойдаланишга

катта эътибор қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда барча ҳудудларда саноат
ишлаб чиқаришни

кенгайтириш, унинг ЯҲМдаги улушини оширишга қаратилган

дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий йўналишларидан бири
ҳисобланади. Бу ерда, бозор талаби билан таьминланган, импорт ўрнини босувчи
саноат товарларини ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш асосида саноат
товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, саноат маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчи истиқболли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини танлаш
асосида уларни қўллаб

-

қувватлаш, уларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани

ривожлантириш, ҳудудларда кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларни
ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш саноатни ривожлантиришнинг
асосий

йўналишлари

ҳисобланади.

Ҳудудларга

тўғридан

-

тўғри

хорижий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

инвестицияларни жалб қилиш, хорижий ҳамкорлар билан бирга қўшма корхоналарни
барпо этиш янги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга замин яратади.

ҳудудларнинг

мамлакат ЯИМдаги улушлари, ЯҲМнинг ўсиши динамикаси

кўрсаткичлари, ҳудудларнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, уларнинг
иқтисодий ривожланиши тўғрисида дастлабки хулосалар қилишга имкон яратади.

ҳудудларда

аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ кўрсаткичи ҳудудлар

иқтисодиётининг ривожланиш динамикасининг фаоллигини аниқроқ кўрсатади.

аҳоли

жон

бошига

тўғри

келадиган

ЯҲМ

миқдорини

мамлакат

миқиёсидааҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорига нисбатан индекси
кўрсаткичлари ва уларнинг динамикаси ҳудудларнинг мамлакат кўрсаткичидан
юқори бўлган ҳудудларга, яъни аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўсиши
республикага нисбатан юқорилигини билдирса, паст бўлиши депрессив ҳудудларни

аниқлашга ёрдам беради ва бу маълумотлар ҳудудларда саноатни ривожлантириш
бўйича дастурлар ишлаб чиқишда мухим бошланғич маьлумот бўлиб хизмат қилади.

ЯҲМнинг тармоқлар таркиби ва уларнинг ўзгариш кўрсаткичлари тахлили

натижалари саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ, ўрмончилик ва балиқчилик хўжалигини,
қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши қандай нисбатда эканлиги
бўйича хулоса

чиқаришга ва уларни мақсадга мувофиқ нисбатда ривожлантириш

дастурларини ишлаб чиқишга асос бўлиб

хизмат қилади

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Гранберг А., Зайцева Ю. Производства и использование валового

регионального

продукта:

межрегиональные

сопоставления

//

Российский

экономический журнал. 2002. №

10.

2.

Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. –Т.: Шарқ, 2002.

-

183б.

3. Мироедов А.А., Шарамыгина О.А. Использование паказателя валового

регионального продукта в оценке экономического развития региона // Вопросы
статистики. 2003. № 9.

4.Назаров Ш.Х. Методологические аспекты повышения конкурент способности

регионов// Т:. IFMR, 2014г. 212с.

5.

Олимжонов О.О. Ўзбекистон ҳудудлари барқарор ривожланишига

тўсиқликқилаётган муаммолар ва номутаносибликлар // Т:. IFMR. 2017й.

6.

Гусарова О.М. Инвестиции как фактор регионального развития //

Фундаментальные исследования.

- 2015. -

№ 2

-10.

–с.2194

-2199;

7.

Перепелкин В.А. Экономический рост как предпосылка экономического

развития // Вестник СамГУ

-2007. -

№ 3(53). С. 143

-205.

Библиографические ссылки

Гранберг А., Зайцева Ю. Производства и использование валового регионального продукта: межрегиональные сопоставления // Российский экономический журнал. 2002. № 10.

Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. -Т.: Шарк, 2002. -1836.

Мироедов А.А., Шарамыгина О.А. Использование паказателя валового регионального продукта в оценке экономического развития региона // Вопросы статистики. 2003. № 9.

Назаров Ш.Х. Методологические аспекты повышения конкурент способности регионов//!:. IFMR, 2014г. 212с.

Олимжонов О.О. Узбекистон ^удудлари барцарор ривожланишига тусик/1икк,илаётган муаммолар ва номутаносибликлар//Т:. IFMR. 2017Й.

Гусарова О.М. Инвестиции как фактор регионального развития // Фундаментальные исследования.- 2015. -№ 2-10. -с.2194-2199;

Перепелкин В.А. Экономический рост как предпосылка экономического развития // Вестник СамГУ-2007. -№ 3(53). С. 143-205.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов