“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
1
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Файзуллаев Жавлонбек Султонович,
ТДИУ таянч докторанти
E-mail:
Аннотация:
мазкур
мақолада
интеграциялашган
транспорт
тизимини
бошқаришнинг замонавий усуллари, транспорт тизимини самарали бошқариш бўйича
вазифалар, интеграциялашган транспорт тизимида мавжуд муаммолар, транспорт
тизимини бошқаришда менежмент ёндашувларидан фойдаланиш бўйича таклифлар
берилган.
Аннотация:
В этой статье представлены рекомендации для интегрированных
систем
управления
транспортом,
эффективного
управления
транспортными
системами, интегрированных транспортных систем и использования управленческих
подходов в управлении транспортом.
Abstract:
This article provides recommendations for integrated transport management
systems, effective transport system management, integrated transport systems, and use of
management approaches in transport management.
Калит сўзлар:
интеграциялашган транспорт тизими, темир йўл транспорти,
транспорт-логистика, транзит ташувлар, бошқариш самарадорлиги, замонавий
менежмент ёндашувлари.
Кириш
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши
давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига олиб келди. Ушбу жараён,
биринчидан, транспорт коммуникациялар тизимини ривожлантириш, шунингдек,
янги арзон ва қисқа трансконтинентал транзит коридорларини шакллантиришни
талаб этаётган бўлса, иккинчидан, минтақа мамлакатларининг жаҳон транспорт
тизими билан туташувчи транспорт тизимларини ўзаро мувофиқлаштиришни тақозо
этмоқда. Жаҳон банки гуруҳи маълумотларига кўра, жаҳон транспорт хизматларининг
ЯИМ таркибидаги миқдори 4,2 трлн. АҚШ доллари (6,8%) ҳажмида баҳоланиб, йилига
110 млрд. тонна юк ва 1 трлн. дан ортиқ йўловчилар ташилган, транспорт
инфратузилмасида банд бўлган ходимлар сони 100 млн. кишини ташкил этади*1+.
Транспорт тизимининг ҳолати ва ривожланиши Фзбекистон Республикаси учун
жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки у бошқа инфратузилма тармоқлари билан
бирга жамият фаолияти учун асосий шароитларни таъминлайди, ижтимоий-
иқтисодий ва ташқи сиёсат мақсадларига эришишда муҳим элемент сифатида хизмат
қилади. Транспортнинг тарихан ривожланиши Фзбекистоннинг иқтисодий ва макон
нуқтаи назаридан ривожланишини белгилаб беради, унинг яхлитлиги ва халқаро
таъсири мустаҳкамланишига кўмаклашади.
Транспорт элементларини интеграциялашган тизим сифатида ўрганиш ва уни
самарали бошқариш жараёнларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга таъсир
кўрсатувчи омилларни белгилаш ва интеграциялашган транспорт тизимини бошқариш
самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
2
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
уни амалиётда қўллашни назарий-услубий жиҳатдан тадқиқ этиш мавзусининг
долзарблигини белгилайди.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Интеграциялашган транспорт тизимини самарали бошқариш, унинг мазмуни ва
иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир қатор олимлар транспорт
тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича турли хил фикрларни
билдирганлар.
Транспорт тизимини самарали бошқариш, унинг мазмуни ва иқтисодиётнинг
бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир қатор олимлар транспорт тизимини
бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича турли хил фикрларни билдирганлар.
Д. Бауэрсокснинг фикрича, анъанавий усулларга нисбатан юк ташувларини
ташкил этишнинг афзаллиги ва иқтисодий самарадорлиги масалаларини киритган
ҳолда мультимодал ва интермодал юк ташувларини ташкил этиш муаммоларига
алоҳида эътибор қаратган. Шу билан бирга муаллиф, транспорт тармоқлари,
транспорт воситалари ва транспорт компаниялари ўз ичига олган интеграциялашган
транспорт тизимини алоҳида қайд этади *2+.
А.Л.Носов,
ҳозирги
шароитда
халқаро
интеграциялашган
транспорт
тизимларининг ташкил этилиши ва мақбул фаолият юритиши муаммолари тадқиқ
этилади. Халқаро қатновларда аралаш ташқи савдо ташувларини ташкил этишни
такомиллаштириш йўналишларини кўрсатган ҳолда аралаш юк ташувларини
ривожлантириш истиқболлари алоҳида таъкидлайди*3+.
С. М. Резер, ўз ишида
ўзгаришлар шароитида минтақавий транспорт
тизимларини бошқариш модели ва муаммолари кўриб чиқилган. Мамлакат ишлаб
чиқариш-транспорт тизимида транспорт турларининг ўзаро таъсир усуллари,
транспорт ишлари бозорини прогнозлаш методологияси ва магистрал йўл
транспортида юклаш ишларини режалаштириш принципларини тўлиқ таҳлил
этган*4+.
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, интеграциялашган транспорт
тизимини ривожлантириш эҳтиёжларини аниқлашни ўз ичига олувчи иқтисодий-
технологик имкониятини баҳолаш муаммоларини кўриб чиқиш, интеграциялашган
транспорт тизимини бошқаришдаги назарий жиҳатлар ва бошқарув самарадорлигини
оширишда замонавий бошқарув усулларини қўллаш орқали интеграциялашган
транспорт тизимини ривожлантириш мумкин.
Тадқиқот методологияси
Мамлакатимизда темир йўл транспорти фаолияти ва интеграциялашган
транспорт тизимини самарали бошқариш, ушбу жараёндаги муаммоларни ҳал этиш
мақсадида ривожланган мамлакатлар транспортининг асосий кўрсаткичлари,
транспорт тизимини бошқаришда замонавий усулларни таҳлил қилдик, қиёслаш,
анализ, синтез усуллари орқали улар фаолиятини ривожлантириш йўналишларини
келтирдик.
Таҳлил ва натижалар
Фзбекистон ҳудудида транспорт тури ягона, табиий яхлит ишлаб чиқариш-
технология комплекси сифатида фаолият юритади. Умумий транспорт тармоғининг
барқарор ва самарали фаолияти Фзбекистон Республикаси ягона иқтисодий маконини
таъминлаш, унинг ҳудудида саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича турли тармоқларни
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
3
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
янада ривожлантириш, Фзбекистон фуқароларини сафарбарлигини оширишнинг
зарур шарти ҳисобланади.
Транспрорт тизими ҳолатини баҳолаш, унинг ривожланиш истиқболлари ва
тенденцияларини таҳлил этиш бўйича тадқиқотларни олиб бориш, тармоқнинг узоқ
муддатли стратегиясига, жорий сиёсатига бевосита таъсир этади ҳамда молиявий,
ишчи кучи ва моддий-техник ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга ҳамда уни
ривожлантириш режасини ишлаб чиқишга асос бўлади.
Транспорт тармоғи мамлакат иқтисодиётининг қон томири ҳисобланади.
Шунинг учун, транспорт тармоғини мамлакат иқтисодиётига мос ҳолда ривожлан-
тириш лозим. Акс ҳолда, мамлакат иқтисодиётини ривожланишига транспорт
тармоғидаги муаммолар салбий таъсир кўрсатади.
ЯИМ билан транспорт фаолияти кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлиги ва
транспорт тизимининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини иқтисодиётга таъсир
даражасини аниқлаш мақсадида эконометрик модель ишлаб чиқилди. Модель
тузишда қуйидаги кўрсаткичлар бўйича тегишли маълумотлардан (2008-2017 йиллар
учун) ва “Eviews 9.0” амалий компьютер дастури ёрдамида амалга оширилди (1-
жадвал).
1-жадвал
2008-2017 йилларда Ўзбекистон транспорт тизими асосий кўрсаткичларининг
қиёсий таҳлили[5]
Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Корреляция матрицаси
таҳлил қилинаётган ўзгарувчиларнинг мумкин бўлган
барча жуфтликлари учун корреляция коэффициентининг (
) қийматларини
ифодалайди (2-жадвал).
( )
∑
(
̅)(
̅)
√∑ (
̅)
∑
(
̅)
̅̅̅ ̅ ̅
( )
Бунда,
х
– омил белгиси;
у
– натижа белгиси;
ЯИМ. млн
долл.
Темир
йўлда
ташилган
транзит
ҳажми,
млн. т.
Автомобил-
да ташилган
транзит
ҳажми,
млн. т.
Ташиш ва
сақлаш
тизимига
киритлаган
инвестиция,
млн долл
Автомо-
биль
транспорти
да юк
ташув
ҳажми,
млн т:
Темир
йўлда юк
ташув
хажми,
млн т.
2008
29550
9.758
0.459
327.51
283.4
62.9
2009
33690
10.444
0.47
597.46
299.9
65.6
2010
39330
8.38
0.547
560.66
324
56.9
2011
45920
11.221
0.687
415.25
350.7
59.6
2012
51820
11.984
0.904
448.04
379.1
61.5
2013
57690
8.158
0.775
519.87
398.5
63.7
2014
63070
7.881
0.621
454.07
419.1
65.7
2015
66900
7.602
0.513
357.43
440.1
67.2
2016
67220
7.771
0.476
478.89
468.8
67.6
2017
72463.16
7.108
0.602
394.21
499.3
68.1
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
4
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
Барча омиллар ЯИМга юқори корреляция билан таъсир кўрсатмоқда. Фзаро
боғлиқлик даражаси паст бўлган, яъни мультиколлениарлик ҳолати мавжуд эмас.
Корреляция матрицаси асосида олинган коэффициентлар ёрдамида чизиқли
регрессия тенгламаси ишлаб чиқилди (2-жадвал).
2-жадвал
Темир йўл транспорт кўраткичларининг ўзаро таъсири доирасида регрессион
модели натижалари
Фзгарувчи
Коэффициент
Стандарт хатолик t-статистика
Эҳтимоллиг
и
X3
1.091209
0.646712
1.687317
0.0960
X2
2.814424
0.994962
2.828675
0.0061
X1
0.432715
0.085110
5.084161
0.0000
C
-80.32901
26.87854
-2.988593
0.0039
R-квадрат
0.741245
Боғлиқ ўзгарувчи ўртачаси
20.32182
Текисланган R-квадрат
0.822763
Боғлиқ ўзгарувчи стандарт
четланиш
21.35058
Регриссиянинг стандарт
хатолиги
11.24179
Акайке ахборот мезони
7.752809
Қолдиқлар квадрати йиғиндиси
8846.445
Шварц мезони
7.936815
Логарифмик ҳақиқатга яқинлиги
-288.6068
Ханна-Куин мезони
7.826347
F-статистика
40.10532
Дарбин Уотсон статистикаси
1.827987
Эҳтимоллик(F-статистика)
0.000000
Чизиқли регрессия тенгламаси бўйича энг яхши модель танлаб олинди:
Y = -80.33 + 0.43*X1 + 2.81*X2+ 1.09*X3
Бунда,
Y
– ялпи ички маҳсулот,
X1
– темир йўлда ташилган транзит ҳажми;
X2
– ташиш ва сақлаш тизимига киритлаган инвестиция ҳажми;
X3
– темир йўлда юк ташув ҳажми.
Детерминация коэффициенти (таърифи, формуласи ва уларга шарх бериш).
Масала бўйича хулосалар. Кўп ўзгарувчили регрессиядаги детерминация
коэффициенти –
R
2
миқдор Y ўзгарувчанлигининг башорат қилувчи ўзгарувчилар
томонидан топилган регрессия тенгламаси ёрдамида тушунтирилиши мумкин бўлган
қисмини билдиради.
У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
2
2
1
2
1
ˆ
(
)
(
y)
n
i
i
n
i
i
y
y
R
y
=
2
1
2
1
ˆ
(
)
1
(
y)
n
i
i
i
n
i
i
y
y
y
=0.741 (2)
Ҳисобланган моделдан кўриш мумкинки, бошқа омиллар ўзгармас бўлган
шароитда, темир йўл орқали транзит ҳажми 10 % га ортса, ЯИМ ҳажми 13% га ошар
экан, темир йўл транспортида ташилган юк ҳажми ўртача 1,0 фоизга ошиши юк
айланмасини 1,164 фоизга ошиши аниқланди.
Транспорт тизимини самарали бошқаришга ёндашувларнинг хилма-хиллигини
қайд этган ҳолда, бу муаммони ўрганишда тизимли-иерархик ёндашувни
шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Иерархиялик
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
5
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
қонунига кўра тизимнинг ҳар бир поғонаси ўзидан пастда турувчи поғона учун
бошқарувчи, ўзидан юқорида турувчилар учун бошқарилувчи ҳисобланади. Иерархик
тузилган тизимда таркибий ва функционал дифференциация мавжуддир, яъни ҳар
бир поғона маълум бир фаолиятни юритишга ихтисослашади.
Интеграциялашган транспорт тизимини бошқариш - бу тизим фаолиятини
яхшилаш ёки бошқача сўз билан айтганда бошқариш билан боғлиқ муаммоларни
тизимни ташкил этувчилари сифатида тасаввур этиш мумкин бўлади. Мазкур
муаммоларни муҳимлилик даражасининг тушиб кетиш кетма-кетлигини тавсифлаб,
темир йўл тармоғида мавжуд муаммолар ҳақида иерархик тасаввурини
шаклантириш мумкин бўлади.
Бу муаммолар нималардан иборат? Авволо, транспорт тизимининг мамлакат
иқтисодиёти олдидаги асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, темир йўл
транспортида ҳал этилувчи устувор вазифаларни санаб ўтиш мақсадга
мувофиқдир[6].
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг муттасил равишда ўсиб бораётган
шароитда юк ва йўловчиларни ташишга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш;
истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондиришда юқори сифат даражасига эга
бўлган хизматларни таклиф этиш;
таклиф этилаётган хизматлар нархининг иқтисодиёт тармоқларида ишлаб
чиқарилаётган товар ва хизматлар таннархига бевосита тўғри-пропорционал
таъсирини инобатга олган ҳолда, ташиш харажатларини камайтириш чораларини
кўриш;
транспорт тизими фаолиятининг ижобий самарадорлигини таъминлаш.
Мамлакат транспорт тизимининг халқаро транспорт хизматлари бозоридаги
рақобатбардошлигини ошириш ва шу орқали унинг транзит салоҳиятидан
фойдаланиш учун мавжуд транспорт йўлаклари транспорт-технологик инфратузилма-
сини ривожлантириш тақозо этилади[7]. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
транспорт турлари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда бир-бири билан боғлиқ
қисмлардан иборат бўлади. Фикримизча, интеграциялашган транспорт тизимини
самарали бошқариш бўйича тўрт йўналишдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадга
мувофиқ деб топилди(расм).
Бунда ҳар бир транспорт турини ривожлантиришнинг беш, ўн ва йигирма йиллик
концепцияларини ишлаб чиқиш лозим. Бунда асосий эътибор, транспорт турининг
ўзига хос хусусиятлари мамлакат ва халқаро транспорт бозоридаги устунликлари,
заиф томонлари ва имкониятларини инобатга олишга қаратилган бўлиши лозим.
Фзбекистон
транспорт
тизимини
тартибга
солиш
қонунчилигини
такомиллаштиришга бағишланган қисмидаги энг муҳим жиҳати “Интеграциялашган
транспорт тизими тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш.
Мамлакатимизда транспорт турлари фаолиятини тартибга солувчи зарурий
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ундаги асосий мақсад – транспорт турларидаги
манфаатдор иштирокчилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солишдир.
Қабул қилиш таклиф этилаётган “Интеграциялашган транспорт тизими тўғрисида”ги
қонунда транспорт турларининг ягона тизимга бирлашуви натижасида вужудга
келадиган муносабатлар тартибга солинади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
6
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
Расм. Интеграциялашган транспорт тизимини самарали бошқариш вазифалари
Манба: Муаллиф ишланмаси.
Интеграциялашган транспорт тизимини самарали
бошқариш вазифалари
Транспорт турларининг
концепцияларини ишлаб
чиқиш
Темир йўл транспортини
ривожлантиришнинг
истиқболли стратегияси
Автомобиль транспортини
ривожлантиришнинг
истиқболли стратегияси
Ҳаво транспортини
ривожлантиришнинг
истиқболли стратегияси
Мамлакат транспорт тизимини
тартибга солиш қонунчилигини
такомиллаштириш
Фзбекистон Республикасининг
“Интеграциялашган транспорт
тизими тўғрисида”ги қонунини
қабул қилиш
Транспорт турлари фаолиятини
тартибга солувчи қонунларни
“Интеграциялашган транспорт
тизими тўғрисида”ги қонунга
мувофиқ қайта қабул қилиш
Транспорт тизими фаолиятига
алоқадор бўлган тармоқ
меъёрий ҳужжатлари тизимини
тартибга солиш механизмини
ташкил этиш
Интеграциялашган транспорт
бошқарув тизимиини
мувофиқлаштириш
Интеграциялашган транспорт
бошқарув тизимини
мувофиқлаштириш Республика
марказини ташкил этиш
Интеграциялашган транспорт
бошқарув тизимида макрологистик
концепциясини қўллаш
имкониятини берувчи ташкилий
тузилмаларни яратиш
Транспорт-логистика
операторлари фаолиятини
такомиллаштириш
Интеграциялашган транспорт
тизимининг илмий-техник
тараққиётини таъминловчи
инфратузилмани
ривожлантириш
Интеграциялашган транспорт
тизимларининг малакали
кадрларга бўлган талабини
қондирувчи “Транспорт
академиясини ташкил этиш”
Интеграциялашган транспорт
тизими муаммолари илмий-
ишлаб чиқариш марказини
ташкил этиш
Транспорт турлари инновацион
фаолиятини мувофиқлаштириб
турувчи “Интеграциялашган
транспорт инновациялари”
интеллектуал ресурс марказини
ташкил этиш
Қувур транспортини
ривожлантиришнинг
истиқболли стратегияси
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
7
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
3-жабҳада Интеграциялашган транспорт бошқарув тизимини мувофиқлаштириш
Республика марказини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Марказни ташкил этишдан
асосий мақсад – мамлакатдаги транспорт турлари фаолиятининг синергетик
самарадорлигига эришишдан иборат.
4-жабҳада
Интеграциялашган
транспорт
тизимининг
илмий-техник
тараққиётини таъминловчи инфратузилмани ривожлантиришга бағишланган қисмида
3-жабҳага тегишли стратегик аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этишни тақозо этади.
Биринчи навбатда мамлакат транспорт тизим учун олий маълумотли кадрлар
тайёрлаш билан шуғулланадиган олий ўқув юртларини “Транспорт академияси”га
бирлаштириш таклиф қилинмоқда.
Хулоса ва таклифлар
Мухтасар қилиб айтганда, иқтисодиётда юк ва бошқа моддий оқимлар
захираларини самарали бошқариш транспорт тармоғида бошқарув самарадорлигини
ошириш ва ташкилий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш билан бевосита боғлиқ. Бу
ерда албатта, интеграциялашган тизими фаолиятини самарали бошқариш,
интеграциялашган бошқарув тизимини қўллаш имкониятлари билан ҳам
боғлиқлигини қайт этиб ўтиш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Хулоса қилиб айтганда, интеграциялашган транспорт тизимини бошқариш
самарадорлигини ошириш бўйича берилган услубиятлар ва ундан келиб чиқувчи
хулоса ҳамда тавсиялар интеграциялашган транспорт тизимини ривожлантиришнинг
қисқа ва узоқ муддатдаги стратегияларини ишлаб чиқиш ва тизимни модеринизация
қилиш, бизнес ҳамкорлари билан мувофиқлашув ва интеграциялашув бўйича
ишларни самарали олиб бориш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва логистик
хизматлар провайдерларининг рақобатбардошлигини ошириш, шу билан биргаликда
интеграциялашган транспорт тизимининг бошқарув фаолияти самарадорлигини
ошириш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
The
World
Bank:
World
Development
Indicators.
http:
//data.worldbank.org/indicator
2.
Коврижных И.В. Анализ и оценки эффективности управления в организации /
И.В. Коврижных. – Барнул: АФ СибАГС, 2016. – 86с.
3.
Аганбегян Л.Г. Управление и эффективность.-М.: Экономика, 1981.-71 с.
4.
Резер, С. М.
Логистика. Словарь терминов *Текст+ / С. М. Резер, А. Н. Родников.
– М.: ВИНИТИ РАН, 2007. – 412 с.
5.
Зоҳидов А.А. Марказий осиё транспорт тизимини самарали бошқариш
механизмини таккомиллаштириш. Иқт. фан. док. ... дис. Автореф., Тошкент 2018.
6.
Кўчаров Ч.Ш. Марказий Осиёнинг минтақавий интеграцион жараёни
муаммолари. – Т.: Фан, 2008. – 320 б.
7.
Равшанов М.А. Йўл-транспорт мажмуаси иқтисодий салоҳияти. Муаммо ва
ечимлар. – Т.: Фзбекистон миллий энциклопедияси, 2012. – 196 б.
8.
Икрамов М.А., Зохидов А.А., Топалиди В.А. Автомобильно-дорожный сектор
государств Центральной Азии: проблемы и перспективы развития. – Ташкент: Изд-во
Нац. библиотеки Узбекистана им. Алишера Навои, 2011. – 200 с.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
8
6/2018
(
№
00038)
www.iqtisodiyot.uz
9.
Wells S.S., Hutchinson B.G. (1996) Impact of commuter-rail services in Toronto
region. Journal of transportation engineering.
10.
Зиядуллаев К.Ш. Интеграция транспортных коммуникаций Республики
Узбекистан в международную транспортно-коммуникационную систему //
Современные методы организации бизнеса и маркетинга: Межвузовский сборник. –
СПб.: СЗТУ, 2005. –С. 101-106.