Ўзбекистонда аҳоли пул даромадларини ошириш манбалари ва имкониятларини статистик баҳолаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
209-214
9
2
Поделиться
Мадраимов, А. (2012). Ўзбекистонда аҳоли пул даромадларини ошириш манбалари ва имкониятларини статистик баҳолаш. Экономика и инновационные технологии, (1), 209–214. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7876
А Мадраимов, Переподготовка кадров Госкомстата и центр статистических исследований

главный специалист

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодий ислоҳотлар олиб борилаѐтган ҳар бир давлатда ижтимоий барқарорликка эришиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришнинг энг муқобил йўли аҳоли бандлигини яхшилашдир. Иш билан бандлик ижтимоий-иқтисодий сиѐсатнинг бошқа жиҳатлари билан қўшиб қаралганда, жамият ривожланишининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

А.У. Мадраимов

бош мутахассис,

Давлат статистика қўмитаси

Кадрларни қайта тайёрлаш ва

статистика тадқиқотлари маркази

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ПУЛ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодий ислоҳотлар олиб

борилаѐтган ҳар бир давлатда ижтимоий барқарорликка эришиш ва аҳоли
даромадларини кўпайтиришнинг энг муқобил йўли аҳоли бандлигини
яхшилашдир. Иш билан бандлик ижтимоий-иқтисодий сиѐсатнинг бошқа
жиҳатлари билан қўшиб қаралганда, жамият ривожланишининг асосий
мезонларидан бири ҳисобланади. Ушбу мезонлар миллий иқтисодиѐтдаги
молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларини қайта гуруҳларга ажратишни, фан-
техника тараққиѐтининг устувор йўналишларини, инновацияларни, шунингдек,
ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш, турмуш сифати ва даромадлар
даражасини ошириш йўлларини белгилаб беради. Ғоят муҳим муаммолардан
бири,

иш

билан

бандлик

муаммоларини

ҳал

этиш,

бинобарин,

умумиқтисодиѐтни ислоҳ қилишнинг муваффақияти сифатида бу муаммони
статистик ўрганиш ва таҳлил қилишни талаб этади.

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, таҳлиллар шуни

кўрсатадики, 2011 йилда ташкил этилган янги иш ўринлари сони қарийб 1
миллионга яқин бўлиб, шундан 68 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил
этилди. Янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес, хусусий
тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш,
хусусан, уларга янги имтиѐз ва преференциялар бериш, 28 фоиздан зиѐди эса
янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини
кенгайтириш ҳисобидан яратилди

1

.

Ўзбекистонда босқичма-босқич ва ижтимоий йўналтирилган тарзда амалга

оширилаѐтган иқтисодий ўзгаришларнинг самараси, аввало аҳоли жон бошига
ўртача тўғри келадиган кўрсаткичлар ва халқ турмуш даражасининг мунтазам
ошиб бораѐтганида яққол намоѐн бўлмоқда. Аҳоли жон бошига ўртача тўғри
келадиган ЯИМ, харид қобилияти паритети (ҲҚП) асосида ҳисоблаганда, 1990
йилда 1328 АҚШ долларни, 2000 йилда 1431

2

АҚШ долларни, 2010 йилда эса

3271 долларни ташкил этди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90-
йилларидаѐқ бу муҳим кўрсаткич бўйича ислоҳотларгача бўлган даражадан ҳам
юқори натижага эришилди. 2010 йилда эса бу борадаги ўсиш 1990 йилга
нисбатан 2,5 баробар ошди.

Ўзбекистон иқтисодиѐтининг самарали ривожланишини яққол ифода

этадиган муҳим сифат кўрсаткичи, иқтисодиѐтда банд бўлган ҳар бир кишига

1

Каримов И.А. 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. //Халқ сўзи, №20(5187). 2011й 28 январь. 2-б.

2

Жаҳон банкининг маълумотлари асосида ҳисобланган

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмида намоѐн бўлмоқда. Агар 1990
йилда иқтисодиѐтда банд бўлган ҳар бир кишига ишлаб чиқарилган ялпи ички
маҳсулотнинг 3412 АҚШ доллари ҳажмидаги қисми тўғри келган бўлса, 2010
йилда бу рақам ўртача 7940 АҚШ долларни ѐки 1990 йилга нисбатан 2,3
баробардан зиѐдни ташкил этди.

1 - жадвал

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган асосий иқтисодий кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар

1990 й. 2000 й. 2010 й.

1990 йилда (фоиз)

2000 й.

2010 й.

Аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ЯИМ (ХҚП–
харид қобилияти паритети
бўйича), АҚШ долларида

1328

1431

3271

107,9

2,5 марта

Иқтисодиѐтда банд бўлган
ҳар бир кишига тўғри
келадиган

ЯИМ

(ХҚП

бўйича) АҚШ долларида

3412

3928

7940

115,1

2,3 марта

Саноатда банд бўлган ҳар бир кишига тўғри келадиган саноат маҳсулоти улуши

Минг сўмда

22,1

*

1649,7

22407

129,7

2,3 марта

АҚШ долларида

3159,6 6963,1 14124,1 2,2 марта

4,5 марта

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари

Минг сўмда

0,7

*

37,4

417,3

149,4

4,7 марта

АҚШ долларида

93,8

157,8

263,1

1,7 марта

2,8 марта

Аҳоли жон бошига тўғри
келадиган

инвестиция

миқдори, АҚШ долларида

40,8

127,5

344,1

3,1 марта

8,4 марта

Аҳоли жон бошига тўғри
маҳсулот ва хизматлар
экспорти (АҚШ долларда)

21,7

132,4

462,1

6,1 марта

21,3 марта

*

-

минг рубль.

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Юртимизда кечаѐтган ўзгаришлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал

пул маблағлари, ўртача номинал ва реал иш ҳақи миқдори, белгиланган энг кам
иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар кўрсаткичларини яққол намоѐн
этмоқда.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари, харид қобилияти

паритети асосида ҳисоблаганда, 2010 йил охирида 2016,8 долларни ташкил
этди. Ўртача ойлик номинал иш ҳақи эса, харид қобилияти паритети асосида
ҳисоблаганда, 2010 йилнинг декабрь ойида 1162,6 АҚШ долларига етди

3

.

3

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг мустақиллик йилларидаги асосий тенденция ва

кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

Мамлакатимизда кучли ижтимоий сиѐсатнинг босқичма-босқич амалга

оширилиши, аҳоли даромадлари ва ҳаѐт даражасини мунтазам ошириб бориш,
халқимизни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган аниқ
мақсадли чора-тадбирлар ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг сезиларли
равишда, яъни 2010 йилда 1990 йилга нисбатан АҚШ доллари эквивалентида
2,7 баробар, ўртача пенсия ҳажмининг эса 5,9 баробар ошишини таъминлади

4

.

Пул даромадларининг ошиши ва аниқ йўналтирилган ижтимоий қўллаб-

қувватлаш бўйича амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар аҳоли барча
қатламларининг ўртача даромадларининг изчил ўсиб боришида муҳим омил
бўлди. Бунда аҳолининг турли гуруҳлари даромадлари даражасидаги тафовутни
(дифференциаллашувни) акс эттирадиган Жини коэффициенти 1990-2010
йилларда 0,40 дан 0,30 га пасайди, бу эса иқтисодий жиҳатдан тараққий этган
давлатлардаги ўртача кўрсаткичга эга.



1-расм.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари,

АҚШ доллари ҳисобида

Бугунги иқтисодиѐтимизни ривожлантириш шароитида касаначилик

соҳаси бандлик ва оила бюджeти даромадларини оширишнинг қўшимча
манбаига айланиб бормоқда. Айни вақтда касаначилик фуқароларни, биринчи
навбатда, хотин-қизлар, айниқса, кўп болали аѐлларни, ѐрдамга муҳтож
ногиронлар ва мeҳнат қобилияти чeкланган бошқа шахсларни ишлаб чиқариш
фаолиятига жалб этиш учун муҳим ижтимоий аҳамият касб этмоқда.

2010 йилда касаначилар томонидан 34 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб

чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. Касаначилик учун иш ўринлари очган
корхоналар бу борада ўзларига бeрилган имтиѐзлар ҳисобидан 1 млрд сўмдан
ортиқ маблағни тeжашга эришди.

Аҳолини, айниқса, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг яна бир

муҳим йўналиши шахсий ѐрдамчи ва дeҳқон хўжаликларида қорамол боқиш

4

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

й.

й.

й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

билан шуғулланадиган кишилар сонини кўпайтиришдан иборат. Қайд этиш
кeракки, бу борада муайян ижобий натижалар қўлга киритилди.

Шунингдек, мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни бeпул сигир

ажратиш йўли билан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2008
йилдан 2010 йилга қадар ана шундай оилаларга 123 мингдан зиѐд қорамол
бeрилди.

Натижада 2010 йилнинг 1 январигача шахсий ѐрдамчи ва дeҳқон

хўжаликларида қорамол боқувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар
умумий сони 1 млн. 100 минг нафардан кўпроқни ташкил этди. Шулардан 54
минг нафарига янги мeҳнат дафтарчаси бeрилди, 111 минг фуқаронинг эса
мавжуд мeҳнат дафтарчасига иш стажи тeгишли тартибда қайд этилди

5

.

2-жадвал

Ўзбекистонда аҳоли бандлиги ва унинг таркиби динамикаси

(фоиз ҳисобида)

6

Кўрсаткичлар

Йиллар

2001 2002 2003 2004 2006 2007 2008 2009 2010

Иқтисодий фаол (меҳнат-
га лаѐқатли аҳоли улуши
сифатида)

72,6 71,6 71,6 71,0 74,6 76,0 77,5 78,3

79,8

Бандлар

69,5 68,4 68,8 68,5 70,8 72,3 74,5 75,2

76,1

Ишсизлар

3,1

3

2,8

2,5

3,8

3,5

2,2

1,8

1,5

Иқтисодий фаол бўлма-
ган аҳоли

27,4 28,4 28,4 29,0 25,4 24,0 22,5 21,7

20,2

Шундан иш қидиришда
ҳафсаласи пир бўлган
шахслар

5,9

6,1

1,6

9,9

6,7

5,3

4,4

4,1

3,8

Норасмий секторда банд
бўлганлар сони (банд
бўлганлар улуши сифати-
да)

48

46

48

51

45

48

49

48

48

Шундан

рўйхатга

олинмаган

якка

тартибдаги тадбиркорлар

6,4

7,3

6,9

3,8

5,2

3,1

2,9

2,4

2,1

Деҳқон

хўжаликларида

банд бўлганлар

25,1 23,7 27,7 25,5 29,4 30,1 29,4 28,2

28,0

Мавсумий, бир марталик
ва вақтинчалик ишларда
банд бўлганлар

16

21,4 21,2 33,5 26,9 23,1 22,4 22,4

22,1

Оиланинг меҳнати учун
пул тўланмайдиган аъзо-
лари

23,9 22,3 21,4 12,2 14,3 11,6 10,5

9,5

9,3

5

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг мустақиллик йилларидаги асосий тенденция

ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари.

6

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий

тамойилларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримов томонидан чуқур асослаб берилган кучли ижтимоий сиѐсат аҳоли
ялпи даромадларининг ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Мазкур ислоҳотлар натижасида 1990 -2010 йиллар давомида Ўзбекистон

аҳолисининг ялпи даромадлари, аниқ ҳисоб-китоблар бўйича 8,6 баробар ошди.

Ялпи даромадлар таркибида шу давр мобайнида мулк даромадлари,

тадбиркорлик

фаолиятини

амалга

оширишдан

олинган

даромадлар

кўринишидаги янги даромад турлари пайдо бўлди. Табиийки, собиқ мустабид
тузум давридаги марказлаштирилган режали иқтисодиѐт шароитида аҳолининг
бундай даромад манбалари шаклланишига мутлақо йўл қўйилмас эди.

3 - жадвал

Мулкдан ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан

олинган даромадларнинг ўсиши

Кўрсаткичлар

1990 йил

2010 йил

Мулкдан ва тадбиркорлик фаолиятидан,
маҳсулот сотиш ҳамда хизмат кўрсатишдан
олинган даромадларнинг ялпи даромаддаги
улуши

10,6

47,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (уй хўжаликларини

ўртача ой давомида таҳлил қилганда) маълумотлари

Янги турдаги бундай даромадлар ҳиссасига 2010 йилда ялпи

даромадларнинг 47 фоизи тўғри келди.

Янги турдаги ушбу даромадларнинг афзаллиги шундаки, аҳолининг

тадбиркорлик соҳасидаги фаоллашуви оила ялпи даромадларининг жадал
равишда ошиб бориши учун рағбатлантирувчи бозор омилларини яратади,
марказлаштирилган иқтисодиѐт шароитида кенг тарқалган боқимандалик ва
даромадларнинг бир хилда бўлиши даражасини пасайтиради.

Ўртача ойлик иш хақи миқдорининг босқичма-босқич ошириб борилиши

ялпи даромадлар таркибидаги, ўтиш даврининг дастлабки йилларида бўлгани
каби, улуши янада пасайиб кетишининг олдини олди. Ҳозирги пайтда
аҳолининг ялпи даромадларида ойлик иш ҳақининг улуши барқарор ҳолат,
яъни 30 - 32,1 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда.

Норасмий бандликни янада қисқартириш ва амалдаги бандликни

қонунлаштиришни рағбатлантириш, айниқса, ўз фаолиятини бошлаѐтган кичик
бизнес субъектлари орасида муҳим омил ҳисобланади. Меҳнат бозорида
мавжуд муаммоларни муҳокама қилишда, шунингдек, кўп меҳнат талаб
қилувчи тармоқ ва корхоналарнинг устувор ривожланиши, айниқса, қишлоқ
жойларида ишчи кучининг ҳудудий ва секторал ҳаракатчанлиги ўсиши, меҳнат
ресурсларининг қонуний ва ижтимоий ҳимояланган экспорт йўли билан
бандликни ошириш учун ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан аҳоли даромадларини оширишга

қаратилган чора-тадбирларнинг қабул қилиниши, ҳаѐтимизда тобора ҳал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

қилувчи кучга айланиб бораѐтган ўрта синфни шакллантириш имконини берди.
Эксперт хулосаларига кўра, ўртача даромадга эга бўлганлар, агар 1990 йилда
аҳолининг 18 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда уй хўжаликларини
тадқиқ этиш натижаларига кўра бу кўрсаткич 24 фоизга етгани аѐн бўлди. 2010
йилда эса 60 фоиз уй хўжаликлари ўртача даражадан кам бўлмаган барқарор
даромадга эга бўлган..

Хулоса қилиб айтганда, аҳолининг ижтимоий турмуш шароити

жамиятнинг барча аъзоларига меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар томонлама
жисмоний ва маданий ривожланишни таъминлаш ҳамда меҳнат шароитини
яхши ташкил этиш, кишилар саломатлиги ва меҳнат қилиш лаѐқатини
сақлашни кафолатлаш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганларни ижтимоий
таъминот, нафақалар билан таъминлаш, нисбатан кам даромадли оилаларнинг
ижтимоий ҳимояланишини ифодалайди.

Шу билан бир қаторда бугун мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг ижтимоий
ҳимояга муҳтож қатламларининг ҳар томонлама ҳам моддий, ҳам маънавий
қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалардан саналмоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов