Обеспечение безопасности пищевых продуктов и развитие отрасли в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
334-339
20
20
Поделиться
Мамарахимов, Б. (2016). Обеспечение безопасности пищевых продуктов и развитие отрасли в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 334–339. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8978
Б Мамарахимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы вопросы развития пищевой промышленности в целях обеспечения населения продовольствием и продовольственной безопасности страны.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Э. Мамарахимов,

и.ф.н., катта ўқитувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

В

статье

проанализированы

вопросы

развития

пищевой

промышленности в целях обеспечения населения продовольствием и
продовольственной безопасности страны.

It is analyzed questions of development of the food industry to ensure people

with food and food security of the country.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-

овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, инвестицион
лойиҳалар.

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати аҳолини ўсиб бораётган озиқ-овқат

маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини имкон даражасида қондиришда ва
унинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Давлатнинг озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсатида маҳсулотларни асосан
ўзининг қишлоқ хўжалиги ва саноати асосида ишлаб чиқаришини ва ички
бозорларда сотишини ривожлантиришга, қолган қисмини эса хорижий
давлатлардан импорт қилиш асосида қондиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов 2014 йил 6

июнда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг
муҳим заҳиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида
сўзлаган нутқида “Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятларининг
чекланганлиги ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласини
йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабаби экани ҳақида бугун
ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман”[1] – деб таъкидлади. Ер
юзида иқлим ўзгаришининг натижасида юз бераётган табиий офатлар, ерларни
суғориш учун сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ-овқат
маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда дунё озиқ-овқат
бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда. Жаҳоннинг 54 мамлакатида
оилалар моддий аҳволи даражасининг пасайиши кузатилгани, 20 дан зиёд
давлат аҳолисининг асосий қисми очликдан қийналаётгани, 12 та мамлакатда
аҳолининг ўртача умр кўриши қисқаргани, сўнги йилларда дунё аҳолисининг
840 миллиондан ортиғи очликдан азият чекаётганлиги бунинг яққол
далилидир[3]. Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш масалаларига жуда катта аҳамият берилмоқда.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида озиқ-овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш асосида ғалла мустақиллигига
эришилди ва озиқ-овқатнинг барча асосий турларини мамлакатнинг ўзида
ишлаб чиқариш амалда тўлиқ таъминланди. Мамлакатнинг озиқ-овқат
хавфсизлигини ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31
октябрдаги ПҚ-1633-сонли қарорига асосан Озиқ-овқат саноати корхоналари
уюшмаси ташкил қилинди. Уюшма таркибига Ёғ-мой корхоналари, гўшт, сут
маҳсулотлари корхоналари, қандолат, салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган
ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар кирди. Ушбу
қарорга мувофиқ жойлардаги ҳокимият органларига уюшма корхоналари билан
биргаликда гўшт-сут, мева-сабзавот ва узумни қайта ишлайдиган янги
корхоналарни қуриш ҳамда мавжудларини модернизация ва реконструкция
қилиш бўйича мақсадли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш вазифаси
юклатилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини
ифодалайди. Шунингдек, озиқ-овқат импортига ўта боғлиқликдан халос
бўлганлигини англатади. Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги фақат
ички ўзини ўзи тўлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш билан
чекланмайди. Бунинг учун озиқ-овқат импорти ҳам эътиборга олинади.

Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсатида,

асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини
ривожлантиришга, қисман, чет эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт
қилиш асосида аҳолини озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини
қондириш кўзда тутилади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
сиёсати ўзини-ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ҳамда
уларни импорт қилиш даражаларини оқилона уйғунлаштириш, мамлакат
аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг кафолатланган
имкониятларини яратиш, бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга
қодирлиги муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу сиёсат даврий равишда
янгиланиб турадиган озиқ-овқат заҳирасини яратишга ҳам қаратилган
бўлади[4].

Озиқ- овқат хавфсизлиги ўз ичига озиқ-овқат билан жисмоний ва

иқтисодий жиҳатдан таъминганликни ҳамда овқатланиш хавфсизлигини олади
(1-жадвал).

1-жадвал

Озиқ-овқат хавфсизлигининг таркибий қисмлари

Озиқ-овқат

билан

жисмоний

таъминланиш

Озиқ-овқат

билан

иқтисодий

таъминланиш

Хавфсиз овқатланиш

Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш
саноатининг

самарали

фаолият

юритиши

Аҳоли даромадларининг барқарор
даражасини қўллаб-қувватлаш

Маҳсулот ва хомашё сифатини
назорат қилиш

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё
бозорларининг ривожланиши

Мамлакатда

иқтисодий

барқарорликни таъминлаш

Сифатни бошқариш тизимини
яратиш ва сертификациялаш

Савдо тармоқларининг ривожланиши

Нарх даражасини тартибга солиш

Аҳоли

саломатлигини

яхшилаш

Янги иш ўринларининг яратилиши

Ер участкаларини Хавфсиз олиш
учун шароит яратиш

Соғлом

турмуш

тарзини

шакллантириш

Аҳоли иш билан бандлигини қўллаб-
қувватлаш

Бюджет тўловларининг ўсиши

Манба: Ғуломов С.С. “Инновация ва озиқ-овқат хавфсизлиги” мавзусидаги ИИВ

академиясида 2014 йил 24 апрелда қилган маърузаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу

жадвалдан

кўринадики,

озиқ-овқат

билан

жисмонан

таъминланганлик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини
миқдоран кўпайтиришни ифодалайди. Озиқ-овқат билан иқтисодий жиҳатдан
таъминганлик аҳоли даромадларини ўстириш, инфляция даражасини мақбул
даражада ушлаб туриш орқали аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларини харид
қилиш қобилиятини ўстиришни ифодалайди. Хавфсиз овқатланиш эса
аҳолининг соғлом овқатланиш сифатини ошириш компонентларини
ифодалайди.

Озиқ-овқат

саноати

корхоналари

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли “Озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш
мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сут, гўшт,
мева-сабзавот ва узумни қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш,
мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестицион
лойиҳаларни амалга оширдилар.

Ўзбекистонда 2015 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг саноат

маҳсулотлари умумий

ҳажмидаги

улуши

18,2

ни

ташкил этди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ–овқат маҳсулотларининг 33,4% Озиқ-
овқат саноати уюшмаси корхоналари, 14,5% “Ўздонмаҳсулот” компанияси,
8,9% “Ўзвиносаноатхолдинг” компанияси, 43,2% хусусий корхоналар ва
бошқалар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Республикамизда 2015 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ҳудудий
дастурлар доирасида умумий қиймати 555 миллиард 832 миллион сўмлик 1529
та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Бунинг натижасида 17327 та янги
иш ўрни яратилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида қиймати 95055 миллион
сўмлик 156 та инвестицион лойиҳалар, шунга мос равишда Самарқанд
вилоятида 93025 миллион сўмлик 123 та, Хоразм вилоятида 74995 миллион
сўмлик 116 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилди[5].

Мамлакатимизда гўшт, сут, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш

корхоналарини қуриш ҳамда мавжудларини модернизация ва реконструкция
қилиш бўйича мақсадли дастурига мувофиқ 2015 йилда 48,07 миллион АҚШ
доллари эквивалентида инвестициялар йўналтирилиб, 333 та лойиҳалар амалга
оширилди. Шундан 158 та инвестиция лойиҳалари асосида янги корхоналар
ташкил этилди. 175 та инвестиция лойиҳалари асосида мавжуд қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари модернизация ва
реконструкция қилинди[6].

Республикамизда 2012-2015 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат саноати

маҳсулотларини ишлаб чиқариш,гўшт, сут, мева-сабзавот ҳамда узум
маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини қуриш ҳамда мавжудларини
модернизация ва реконструкция қилиш бўйича мақсадли дастурининг амалга
оширилиши оқибатида мева-сабзавотни қайта ишлаш улуши 2012 йилдаги
13,3% дан 2015 йилда 17,8 % га, шунга мос равишда гўштни қайта ишлаш
улуши 6,9 % дан 12,0% га, сутни қайта ишлаш улуши 9,8%дан 14,1 %га ўсди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил даврида мева-сабзавотни қайта ишлаш улуши Андижон вилоятида
2,1% дан 12,2% га, яъни 5,8 баробарга, Сурхондарё вилоятида 3,0% дан 10,4%
га, яъни 3,4 баробарга, Фарғона вилоятида 4,8%дан 13,5% га, яъни 2,8
баробарга ошди. Гўштни қайта ишлаш улуши Хоразм вилоятида 3,2%дан
7,8%га,яъни 2,4 баробарга, Қашқадарё вилоятида 4,6% дан 10,9% га, Навоий
вилоятида 3,6% дан 8,3% га ошди. Сутни қайта ишлаш улуши Хоразм
вилоятида 3,7% дан 11,2% га, Сурхондарё вилоятида 6,7% дан 10,7% га
ўсишга эришилди. Шуни айтиш лозимки, мева-сабзавотни қайта ишлаш
бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида 30,2%ни, гўшт бўйича
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри биргаликда 27,6%ни, сут бўйича
Наманган вилояти 22,7%ни ташкил этади[5].

2015йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та

корхона, 77800 тонна сиғимга эга бўлган 114 та янги совитиш камераси ташкил
этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни
сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди.

Озиқ-овқат саноатида 2016 йилда давлат инвестиция дастурлари асосида

қиймати 117,6 млн. долларлик 136 та лойиҳа амалга оширилади, лойиҳа қуввати
143929 тоннани ташкил этилиши кутилмоқда. Ҳудудий манзилли дастурларга
мувофиқ 154,4 млн долларлик 1042 та инвестиция лойиҳалари амалга
оширилади, лойиҳа қуввати 94270 тоннани ташкил этади. Натижада 11849 та
янги иш ўринлари яратилади. Сутни қайта ишлаш бўйича 17,09 млн долларлик
150 та, гўштни қайта ишлаш бўйича 10,78 млн. долларлик 97 та, мева-
сабзавотни қайта ишлаш бўйича 16,17 млн. долларлик 160 та, бошқа қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 110,39 млн. долларлик 635 та
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мўлжалланмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини

янада жадал суръатларда кўпайтириш қишлоқ хўжалигида таркибий
ўзгартиришларни ҳамда озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш асосида
қайта ишлаш кўламларини кенгайтиришга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020
йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2460-сонли қарорининг қабул қилинганлиги катта
аҳамиятга эгадир. Мазкур қарорга биноан 2020 йилгача пахта хомашёсини
етиштириш ва уни харид қилиш ҳажмини 3350 минг тоннадан 3 миллион
тоннага босқичма-босқич қисқартирилади. Пахта етиштириш ҳажмини 350 минг
тоннага қисқартириш ҳисобидан 170 минг 500 гектар суғориладиган ер
пахтадан бўшайди. Шунингдек, дон етиштириш ҳосилдорлигини ошириш
ҳисобига дон экин майдонлари 50 минг гектарга қисқартилади. Пахта ва дон
экинларидан бўшаган ер майдонларига картошка, сабзавот, озуқа ва мойли
экинлар жойлаштирилади, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилади. Бунинг
натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштиришни 16,4% га ошириб, унинг
ҳажмини 8млн 500 минг тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35%га,
сабзавотни 30% га, мева ва узумни 21,5% га, гўшт етиштиришни 26,2%га,
сутни 47,3% га, тухумни 74,5 % га кўпайтириш, балиқ етиштиришни
2,5мартага ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмлари ҳам оширилади.

Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта

ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича 17 та логистика марказларини ташкил этиш
режалаштирилган. Шу даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш
бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 2020 йилда
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улушини 22,2% га, гўштни қайта
ишлаш улушини 18% га, сутни қайта ишлаш улушини 18,3% га етказиш
мўлжалланмоқда. Бунинг натижасида 2019 йилда 2014 йилга нисбатан мева-
сабзавот консервалари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробарга, мева шарбатлари
2,2 мартага, сут ва сут маҳсулотлари 1,9 мартага, қуритилган мевалар, колбаса
маҳсулотлари 1,7 мартага, гўштли консервалар 1,6 мартага кўп ишлаб
чиқаришга эришилади. Шунингдек, тайёр мева-сабзавот консерваларини,
қуритилган мевалар ва мева шарбатларини экспорт қилиш ҳажми 2,1
баробардан зиёдга оширилади[6].

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов

“Замонавий технологиялар асосида пахта толасини ва мева-сабзавот
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори
бўлган тайёр, экологик тоза тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини 2030 йилда 6,6 марта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта
ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра ошириш имконини беради”[2], – деб
таъкидлаганлар.

Инсон озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли нормалари, ҳавфсизлик

меёрларини аниқлаш имкониятини озуқа маҳсулотларининг кимёвий таркиби
ва инсон оранизмига зарур моддаларга бўлган ноэластик талабини тўлиқ билган
тақдирдагина тўғри танланиши мумкин. Маҳсулотлар таркибий жиҳатдан
оқсил, углевод, ёғ, озуқа кислоталари, витаминлар, ферментлардан ва яна бир
группа минерал ашёлардан ташкил топган. Инсоннинг озуқа маҳсулотларига
истеъмол талаби инсон жинси, ёши, меҳнат фаолияти турларига қараб
ўзгариши мумкин.

Шунинг учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва саноатини

ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:

- қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали

фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни мустаҳкамлаш,
тегишли тадбирларни амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари

улушининг юқори бўлишини таъминлаш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий
чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта

ишлашнинг

моддий-техника

базасини

мустаҳкамлаш,

замонавий

технологиялардан кенг фойдаланиш;

- уруғчилик ва наслчиликнинг сифатини ошириш;
- илмий ва ахборот таъминотини яхшилаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш механизмини мунтазам

равишда такомиллаштириб бориш, хўжалик юритишнинг илғор усулларидан
фойдаланиш;

- озиқ-овқат маҳсулотларига ички ҳамда ташқи бозорлардаги талаб ва

таклиф мутаносиблигини таъминлаш ва ҳ.к.

Эндиликда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадал

ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини
реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларни
амалга ошириш самарадорлигини яхшилаш учун:

- озиқ-овқат саноати корхоналарини ташкил этиш, мавжудларини

модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга
йўналтирилган

инвестиция

лойиҳаларини

молиялаштиришни

янада

такомиллаштириш;

- замонавий технологик ускуналарни лизинг асосида харид қилиш орқали

тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;

- лойиҳаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва энергия

ресурслари билан таъминлашни яхшилаш;

- иқтисодий олий ўқув юртларида инвестицияларни лойиҳалаш бўйича

иқтисодчи-мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш;

- инвестиция

лойиҳаларининг

ташаббускорларини

ахборот-

коммуникацион технологияларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш,
лойиҳалар

бажарилишини

мониторинггини

ташкил

этиш

мақсадга

мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

1.

Каримов И.А. “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг

муҳим заҳиралари” мавзуида халқаро конференция нинг очилиш маросимидаги
нутқи // Халқ сўзи, 2014 йил 7 июнь.

2.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир: мамлакатимизни 2015
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

кенгайтирилган

мажлисидаги

маърузаси // Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.

3.

Жонихонов М., Раҳмонов С. Озиқ-овқат дастури: мамлакат тараққиёти,

иқтисодиёт барқарорлиги ва фаровонликнинг мустаҳкам асоси // Халқ сўзи,
2014 йил 7июнь.

4.

Абулқосимов Ҳ.П. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. Ўқув қўлланма.-

Т.: Akademiya, 2012.-161-162-бет.

5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

6.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухдм захиралари” мавзуида халкаро конференция нинг очилиш маросимидаги нутки // Халк сузи, 2014 йил 7 июнь.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир: мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Жонихонов М., Рахмонов С. Озик-овкат дастури: мамлакат гараккиёти, иктисодиёт баркарорлиги ва фаровонликнинг мустахкам асоси // Халк сузи, 2014 йил 7июнь.

Абулкосимов Х-П. Давлатнинг иктисодий хавфеизлиги. Укув кулланма.-Т.: Akademiya, 2012.-161-162-бет.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари.

Узбекистан Республикаси Иктисодиёт вазирлиги маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов