Статистическое исследование деятельности фермерских хозяйств республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
359-366
18
5
Поделиться
Ахмедова, М. (2021). Статистическое исследование деятельности фермерских хозяйств республики Узбекистан. Экономика И Образование, (4), 359–366. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7643
Мавлуда Ахмедова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель кафедры Статистики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье были изучены и исследованы проблемы взаимного сотрудничества фермерских хозяйств в области развития экономики Узбекистана, их деятельности, вклада в экономику, подготовки, хранения, переработки и реализации сельскохозяйственной продукции, а также оказания сервисных услуг, а также сделаны соответствующие выводы и предложения по решению этих проблем


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

359

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

СТАТИСТИК ТАДҚИҚ ЭТИШ

Ахмедова Мавлуда Шавкатовна -

ТДИУ “Статистика” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш шароитида, фермер хўжаликларининг

ўрни, уларнинг фаолияти, иқтисодиётга қўшадиган ҳиссаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш,
қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек сервис хизматлари кўрсатиш соҳасида фермер хўжаликларининг ўзаро
кооперацияси муаммолари ўрганилиб тадқиқ этилди ва бу муаммоларни ҳал этишда тегишли хулоса ва таклифлар
берилди.

Асосий тушунчалар:

эркин рақобат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, фермер хўжаликлари, кооперация,

деҳқон хўжалиги, озиқ-овқат, чорвачилик.

СТАТИСТИЧЕСКОЕ ИССЛЕДОВАНИЕ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ФЕРМЕРСКИХ ХОЗЯЙСТВ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Ахмедова Мавлуда Шавкатовна -

ТГЭУ старший преподаватель

кафедры “Статистики”

Аннотация.

В данной статье были изучены и исследованы проблемы взаимного сотрудничества фермерских

хозяйств в области развития экономики Узбекистана, их деятельности, вклада в экономику, подготовки, хранения,

переработки и реализации сельскохозяйственной продукции, а также оказания сервисных услуг, а также сделаны
соответствующие выводы и предложения по решению этих проблем.

Ключевые слова:

Свободная конкуренция, сельскохозяйственная продукция, фермерские хозяйства,

кооператив, сельское хозяйство, продовольствие, животноводство.

STATISTICAL RESEARCH OF ACTIVITY OF FARMER FARMS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Akhmedova Mavluda Shavkatovna -

TSUE senior lecturer of the department “Statistics”

Annotation.

In this article, the problems of mutual cooperation of farmer farms in the field of development of the

economy of Uzbekistan, their activities, contribution to the economy, preparation, storage, processing and sale of agricultural
products, as well as the provision of Service services were studied and investigated, and relevant conclusions and proposals were
made in solving these problems.

Keywords:

Free competition, agricultural products, farming farms, cooperative, farming, food, livestock.

Кириш.

Мамлакат тараққиётининг бугун-

ги босқичидаги асосий вазифа–қисқа давр мо-

байнида иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини

шакллантириш, хусусий секторни янада ривож-

лантириш орқали унинг ЯИМ ҳажмидаги салмо-

ғини яқин истиқболда 65 фоизга етказиш дол-

зарб вазифа қилиб қўйилган. Бу ўз навбатида

иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва са-

марадорлигининг ўсиши аҳоли даромадлари ва

фаровонлигининг ошиши, қишлоқда мулкдор-

лар қатламини мукаммал шаклланиши ҳамда

мавжуд ижтимоий муаммоларни тезкорлик би-

лан ҳал этишга имконият яратади.

Ўзбекистон Респубилкаси Президенти-

нинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Рес-

публикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-

сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда

қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш,

самарадорлигини ошириш, уни диверсифика-

ция қилиш ва фермер хўжаликларида кўп тар-

моқли фаолиятни ривожлантиришга қулай

шарт-шароитлар яратиш, уларнинг рентабел-

лик даражасини кўтариш, қишлоқ жойларда қў-

шимча янги иш ўринлари ташкил этиш, шу-

нингдек, қишлоқ аҳолиси даромадларини оши-

риш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақса-

дида 2017-2021 йилларда фермер хўжаликлари

фаолиятини янада ривожлантиришнинг қуйи-

даги устувор йўналишлари белгилаб берилди:

ҳудудларнинг табиий-иқлим, ижтимоий-

иқтисодий хусусиятлари, шунингдек, мавжуд

моддий-техник ресурслар ҳамда кадрлар сало-

ҳиятини ҳисобга олган ҳолда кўп тармоқли фер-

мер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш-

ни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий

механизмларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тай-

ёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, шунинг-

дек сервис хизматлари кўрсатиш соҳасида фер-

мер хўжаликларининг ўзаро кооперациясини

ривожлантириш;

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

360

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти-

ришда замонавий интенсив ресурс тежовчи

агротехнологияларни кенг қўллаш, қишлоқ хў-

жалигини диверсификациялаш ҳамда ишлаб чи-

қаришнинг илғор техологияларини ўзлашти-

риш асосида ер-сув, моддий-техника ва молия-

вий ресурслардан оқилона фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва-

зирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Қорақалпо-

ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ви-

лоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чи-

қилган фермер хўжаликларида 2017-2021 йил-

ларда кўп тармоқли фаолиятни босқичма-бос-

қич ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари тас-

диқланди[1].

Асосий қисм.

Прогноз кўрсаткичларига

биноан тижорат банкларига фермер хўжаликла-
рини ривожлантириш учун Ўзбекистон Респуб-

ликаси Марказий банкининг қайта молиялаш-

тириш ставкасидан ошмаган фоиз ставкада қу-

йидаги йўналишлар учун белгиланган тартибда

узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ва

лизинг хизматлари кўрсатиш:

замонавий ресурс тежовчи агротехноло-

гияларни, қишлоқ хўжалик экинларини етишти-

ришнинг илғор технологияларини ва қишлоқ

хўжалиги техникаларини харид қилишга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тай-

ёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек сервис

хизмати кўрсатиш учун технологик ускуналар-

ни харид қилишга;

фермер хўжаликларида кўп тармоқли

фаолиятни ташкил этиш мақсадида бошланғич

капитални шакллантиришга;

кейинчалик қайта ишлаш учун қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга.

фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қай-

та ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширув-

чи кооперативлар ташкил этиш учун ўзлари-

нинг молиявий ва бошқа ресурсларини бирлаш-

тириши мумкин;

фермер хўжаликлари томонидан ташкил

этилган кооперативлар ўз фаолиятини юридик
шахс мақомини олган ҳолда, таъсисчилар томо-

нидан тасдиқланган низом асосида амалга оши-

риши бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ-

лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,

қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самара-

ли фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5199

– сон фармонида белгилаб қўйилганидек, ўтган

давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор му-

носабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни

ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакл-

лантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъ-

минлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар

амалга оширилди, ислоҳотларнинг дастлабки

босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фао-

лиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лотларини етиштиришда уларни етакчи кучга

айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос

ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилди, қабул

қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида” ва “Деҳ-

қон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ернинг

ҳақиқий эгаси сифатида фермер ва деҳқон хўжа-

ликларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб

берди ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсу-

лотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар

сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъ-

минлади, кўп тармоқли фермер хўжаликларини

ташкил этиш, уларга зарур шарт-шароитлар
яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

зарур чора-тадбирлар амалга оширилди, ўтка-

зилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжали-

ги маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фер-

мер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер

майдонларида етиштирилишига эришилди.

Ўзбекистон хукуматининг бир қатор қа-

рорларида истикболда асосий қишлок хўжалик

махсулотлари ишлаб чиқарувчи субъект бўлиб

қоладиган дехқон ва фермер хўжаликларини

янада ривожлантириш назарда тутилган.

Илмий адабиётлар таҳлили.

Фермер

хўжалиги маҳсулотлари бозорини ривожланти-

риш масалалари Л.В.Агаркова, И.А.Баранов,

Н.А.Попов[3] каби хориж олимлари томонидан

таҳлил қилинган. Республикамизда иқтисодиёт-

ни эркинлаштириш босқичида Фермер хўжали-
ги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш,

бошқариш ва самарадорлигини оширишнинг

назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш маса-

лалари Н.Р.Асадулина, А.Х.Бурҳонов, М.М.Мир-

заев, Ч.Муродов[4], Э.И.Эргашев, У.С.Мухиддино-

ва, Ш.Т. Эргашева, Б.Х. Шафкаров, М.Рахматов,

Т.Ю.Дадабоев, Д.С.Ашурова кабиларнинг илмий

ишларида ўз аксини топган[4]. Жумладан, Ўзбе-

кистонлик иқтисодчи олимлардан В.Қ.Қобилов,

Т.Ш.Шодиев, Н.Латипов ва бошқалар бу борада

тадқиқот олиб борганлар. Н.Латиповнинг ил-

мий ишларида қишлоқ хўжалигида меҳнат ун-

умдорлигини оширишнинг иқтисодий-матема-

тик услуби кенг таҳлил қилинган. Ёш олимлар-

дан Э.И.Эргашевнинг илмий ишида боғдорчи-

лик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш

йўналишлари, унга таъсир этувчи омиллар, тар-

моқни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари

тадқиқ этилган бўлса, У.С.Муҳитдинованинг

тадқиқот ишида мева-сабзавот ва узум маҳсу-

лотлари бозорининг ривожланиши, маркетинг

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

361

тизимини такомиллаштириш масалалари тад-

қиқ қилинган.

Т.Ю. Дадабоевнинг ишида боғдорчиликка

ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкилий-

иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш ма-

салалари, Д.С.Ашурованинг ишида аграр иқтисо-

дий жараёнлардаги мураккаб иқтисодий алоқа-

ларнинг статистик таҳлили, эҳтимолликни аниқ

даражаларида аниқлаш, қишлоқ хўжалиги ри-

вожланиши даражасини келажакка башорат

қилиш ва режалаштиришнинг аниқ кўрсаткич-

лар тизими ишлаб чиқилган. Юқорида қайд

этилган илмий тадқиқот ишлари аграр-иқтисо-

диёт фанига муайян даражада ҳисса қўшиб, иқ-

тисодиётни модернизациялаш шароитида мева-

сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорининг са-

марадорлиги муаммоларини назарий ва амалий

жиҳатдан илмий ўрганишда муҳим асос бўлиб

хизмат қилади. Лекин юқоридаги илмий тадқи-

қот ишларида ҳудудий даражаларда мева-сабза-

вотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликла-

ри иқтисодий фаолиятини статистик жиҳатдан

тадқиқ этиш масалаларига етарлича эътибор

берилмаганлиги, ўрганилаётган мавзунинг тад-

қиқот иши сифатида танланишига асос бўлди.

Таҳлил ва натижалар.

Қуйидаги жадвал-

да қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқа-

ришда дехқон ва фермер хўжаликларининг охи-

рги йиллардаги улушини кўришимиз мумкин

(1-жадвал).

1-жадвал

Қишлок хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришда дехқон ва фермер

хўжаликларининг улуши[2]

Йил-

лар

Барча

тоифадаги

хўжаликлар

Жумладан: ( % да)

Фермер

хўжалик-

лари

Дехқон

хўжа-

ликлари

ташки-

лотлар

Фермер

хўжалик-

лари

Дехқон

хўжа-

ликлари

ташки-

лотлар

Фермер

хўжа-

ликлари

Дехқон

хўжалик-

лари

ташки-

лотлар

Жами

Дехқончилик

Чорвачилик

2010

100

36,3

61,6

2,1

59,1

39,4

1,5

3,9

93,1

3,0

2011

100

34,7

63,0

2,3

57,8

40,6

1,6

3,9

93,0

3,1

2012

100

33,0

64,6

2,4

56,8

41,4

1,8

4,0

92,8

3,2

2013

100

32,1

65,5

2,4

55,5

42,9

1,6

4,1

92,7

3,2

2014

100

30,1

67,5

2,4

53,4

44,8

1,8

4,1

92,8

3,1

2015

100

30,7

66,9

2,4

52,0

46,2

1,8

4,0

92,9

3,1

2016

100

29,7

68,0

2,3

52,0

46,4

1,6

3,9

92,9

3,2

2017

100

29,3

68,4

2,3

49,2

49,1

1,7

3,7

93,1

3,2

2018

100

26,0

71,2

2,8

45,3

52,2

2,5

4,6

92,3

3,1

2019

100

26,9

70,1

3,0

48,7

48,4

2,9

5,0

91,9

3,1

Фермер хўжалигининг даромадлари со-

лиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар-

ни тўлашдан кейин фермер хўжалигининг раҳ-

барига берилади ва солиққа тортилмайди. Юқо-

рида келтирилган фикрларга асосланиб, 1-расм-

да фаолиятнинг ташкилий ва иқтисодий меха-

низмлари ва фермер хўжалигини ривожланти-

риш схемаси ишлаб чиқилди.

Биринчи гуруҳ давлат томонидан яратил-

ган умумий иқтисодий бошқарув механизмла-

ридан иборат, иккинчиси - фермер хўжаликлари

бошқаруви ва амалиёт механизмлари, учинчиси

- сотиш, сотиб олиш ва меҳнат шартномаларини

тузиш ва бажариш учун шартномавий муноса-

батлар механизмларидир. Уларнинг барчаси

фермер хўжалигини бошқариш жараёнида бир-

галикда амалга оширилади ва фермер хўжали-

гининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бизнес-

режаларида сифат кўрсаткичларини аниқлайди.

Давлатнинг умумий иқтисодий механизм-

лари томонидан ташкил этилган фермер хўжа-
лигининг фаолиятини ташкил этиш учун асос-

лар мавжуд. Фермер хўжалиги иқтисодий сама-

радорлигини оширишнинг асосий кўрсаткичла-

ри бўлиб, уларда мавжуд бўлган ресурслардан,

яъни энг аввало ер, сув, меҳнат, буюмлашган ва

молиявий ресурслардан қандай фойдаланганли-

гини ифодалайди.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини оши-

ришнинг объектив зарурати доимий равишда

таъсир қилувчи омиллар қолаверса мамлака-

тимиз ривожланиши ҳозирги ҳолатининг қатор

ўзига хослиги билан характерланади. Иқтисо-

дий самарадорлик ишлаб чиқариш жараёнида

фойдаланилаётган моддий, меҳнат ва молиявий

ресурслар бирлиги ҳисобига олинган самара

билан аниқланади.

Фермер хўжаликларида иқтисодий сама-

радорлик биринчи навбатда рентабелликнинг

мутлоқ ва нисбий кўрсатгичларига боғлиқ бў-

либ, шу индикаторлар орқали ўз тавсифини

намоён қилади.

Бозор муносабатлари шароитида иқтисо-

дий самарадорликни ошириш имкониятлари-

дан тўлароқ фойдаланишда, уни аниқ ифодалов-

чи иқтисодий кўрсаткичлар тизимини услубий
жиҳатдан тўғри белгилаш муҳим аҳамиятга эга-

дир. Самарадорликни белгиловчи кўрсаткич-

лар ичида «Фойда» массаси асосий кўрсаткич-

лардан бири сифатида алоҳида ўринда туради.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

362

1-расм. Фермер хўжалиги фаолиятини ривожлантиришнинг асосий механизмлари[5]

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев: - “Шу билан бирга, ғалла ва

мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар

томонлама ривожлантириш керак. Бу соҳа биз

учун нисбатан янги эканини инобатга олиб, уни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумла-

дан, кредит тизимини соддалаштириш, хара-

жатларни субсидиялаш, ер ажратиш билан боғ-

лиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб эти-

лади”[6] - деб таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси фермер хўжа-

ликларида жами экин экилган майдонининг ўз-

гариш динамикасини таҳлил қилганимизда,

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

2018 йилда 2016 йилга нисбатан жами экин

экилган майдон 363884 гектарга, 11,6 фоизга

камайган. Шундан, суғориладиган ерлар 376652

гектарга, яъни 13,1 фоизга камайган (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларида жами экин экилган

майдонининг ўзгариш динамикаси[7]

Кўрсаткичлар

Жами экин экилган майдони, гектар

Шундан: суғориладиган ерлар, гектар

2016 йил 2017 йил 2018 йил

2018 йилда

2016 йилга

нисбатан

2016 йил 2017 йил 2018 йил

2018 йилда

2016 йилга нисбатан

(+;-)

%

(+;-)

%

Ўзбекистон
Республикаси

3 137772 2 911 394 2 773 888 --363884 88,4 2 868 887 2 635 480 2 492 325

-376652

86,9

Қорақалпоғистон
Республикаси

217048

225404

192811

-24237

88,8

217 048

225 404

192 811

-24237

88,8

вилоятлар:

Андижон

196516

186989

185830

-10686

94,6

196 516

186 989

185 830

-10686

94,6

Бухоро

199503

197543

187828

-11675

94,1

199 503

197 543

187 828

-11715

94,1

Жиззах

365849

317818

323004

-42845

88,3

246 450

207 938

197 058

-49392

80,0

Қашқадарё

411266

390129

376320

-34946

91,5

348 350

322 273

320 957

-27393

92,1

Навоий

79649

74824

73738

-5911

92,6

79 649

74 807

73 602

-6047

92,4

Наманган

192245

169040

161937

-30308

84,2

192 245

169 040

161 937

-30308

84,2

Самарқанд

297420

289451

284123

-13297

81,4

245 378

229 848

224 765

-20613

91,6

Сурхондарё

236231

217940

192343

-43888

81,4

219 244

193 848

164 408

-54836

75,0

Сирдарё

210894

191412

169477

-41417

80,4

210 894

191 412

169 477

-41417

80,4

Тошкент

296962

248747

247627

-49335

83,4

279 421

234 285

234 802

-44619

84,0

Фарғона

242342

226595

212082

-30260

87,5

242 342

226 595

212 082

-30260

87,5

Хоразм

191847

175502

166768

-25079

86,9

191 847

175 498

166 768

-25079

86,9

Фермер хўжалигини

функциялари ва ривожлантириш

механизмлари

Ижарали ердан фойдаланиш

Мақсадли фойдаланиш ва ер

унумдорлигини ошириш

Шартнома

муносабатлар

Авансли кредитлаш

Давлат буюртмасига ва

тўғридан-тўғри

шартномага асосан ишлаб

чиқариш ва сотиш

Қайта ишлаш ва тайёрловчи

ташкилотлар. Моддий-техник захи-

ралар ва хизматларни етказиб берув-

чилар. бозор ва ижтимоий инфра-

тузилма ва сервис корхоналари

Агротехнологик хизматлар

Банк кредитлари

Маркетинг, ахборот ва

консалтинг қўллаб-

қувватлаш

Фермер хужалиги

ишчиларини

рағбатлантириш

Солиқларни тўлаш ва

кредитларни қоплаш

Хўжалик рввожланишига

капитал сармоялар

киритиш

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

363

Бу кўрсаткичлар фермер хўжаликларида

агросаноат мажмуининг ишлаб чиқариш ва ре-

сурс салоҳиятининг ихтисослашуви ва концент-

рациясининг босқичма-босқич оширилишини

кўрсатади. Бу эса аграр иқтисодиёт секторда

фермерлик таркибининг роли ва аҳамиятини

оширишга таъсир қилди.

Республика хўжаликларида чорвачилик ва

паррандачилик самарадорлигини ошириш тен-

денцияси кузатилмоқда, ширкатлар ва бошқа

йирик фермер хўжаликларида эса маҳсулдорлик

пасаймоқда. Аммо шуни таъкидлаш керакки,

бугунги кунда фермер ва деҳқон хўжаликларида

сут соғиб олиш, товуқларни тухум ишлаб чиқа-

риш ва қорамол бошига гўшт ишлаб чиқариш

паст бўлади. Фойдаланилмай ётган ерлар ҳисо-

бига фермер хўжаликларининг ер майдонлари

кўпайтирилди. Қисқартирилган ғўза экин май-
донлари ҳисобига сабзавот, полиз, боғ ва узум-

зорлар майдони кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича фермер

хўжаликлари маҳсулотлари етиштиришнинг

ўсиши 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 0,2 ¿га

ўсди, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари

4,7 ¿ га камайди, чорвачилик маҳсулотлари

6,5 ¿га ошди. 2018 йилда 192,7 трлн. сўмга тенг

бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиш-

тирилди ва ушбу ҳажмнинг 102,5 трлн. сўмга

тенг қисми ёки 53,2 ¿ деҳқончилик, 90,2 трлн.

сўмга тенг қисми ёки 46,8 ¿ чорвачилик соҳаси-

га тўғри келди.

Мамлакатимизда 2018 йилда фермер хў-

жаликлари томонидан етиштирилган деҳқончи-

лик ва чорвачилик маҳсулотлари умумий ҳаж-

мининг ҳудудлар кесимида тақсимланиши таҳ-

лил қилинганда, Андижон, Наманган, Сирдарё,
Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тош-

кент вилоятларида асосан деҳқончилик соҳаси-

нинг анча ривожланганлигини кўришимиз мум-

кин. Ушбу вилоятларда жами қишлоқ хўжалик-

лари маҳсулотлари ҳажмининг 51,6-69,3 ¿ни

деҳқончилик маҳсулотлари ташкил этади.

Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Хоразм вило-

ятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида

чорвачилик соҳаси ҳам анча ривожланган. Ушбу

вилоятларда жами қишлоқ хўжалиги маҳсулот-

лари ҳажмининг 52,5-61,5 фоизини чорвачилик

маҳсулотлари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси фермер хўжа-

ликларининг қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти

таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсат-

кич Самарқанд вилоятида 36,1 ¿ни, деҳқон

хўжаликларининг энг юқори улуши Навоий ви-

лоятида 77,5 ¿ни, қишлоқ хўжалиги фаолияти-

ни амалга оширувчи ташкилотларнинг энг

юқори улуши Тошкент вилоятида 7,5 ¿ни таш-
кил этди.

Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжа-

лиги ялпи маҳсулоти таркибидаги улуши бўйи-

ча энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида 19,4 ¿

ни, деҳқон хўжаликларининг энг кам улуши

Самарқанд вилоятида 60,7 ¿ни, қишлоқ хўжа-

лиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилот-

ларнинг энг кам улуши Андижон вилоятида

1,0 ¿ ни ташкил этди.

Фермер хўжаликлари томонидан етишти-

рилган маҳсулотлар динамикасини тахлил қи-

ладиган бўлсак, 2018 йилида фермер хўжалик-

ларида 5020,5 минг тонна (87,6 ¿) дон экинла-

ри етиштирилди, 2 990,9 минг тонна (69,9 ¿)

картошка кавлаб олинди, 2328,1 минг тонна

(77,3 ¿) сабзавотлар, 728,7 минг тонна (76,4 ¿)

озиқабоп полиз экинлари, 911,6 минг тонна

(94,6 ¿) мевалар ва резаворлар, 977,6 минг тон-
на (91,5 ¿) узум йиғиб олинган (3-жадвал)

3-жадвал

2018 йилида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар динамикаси[8]

Кўрсаткичлар

2017 йил

2018 йил

2018 йил 2017 йилга нисбатан

(+;-)

%

Дон экинлари

5731,1

5020,5

-7106

87,6

Картошка

429,0

299,9

-129,1

69,9

Сабзавотлар

2996,2

2328,1

-6681

77,7

Полиз

953,7

728,7

-225

76,4

Мева ва резаворлар

963,3

911,6

-51,7

94,6

Узум

1068,4

977,6

-90,8

91,5

Олиб борилган ислоҳотлар ва таркибий

ўзгартиришлар натижасида фермер хўжаликла-

ри жами экин экилган майдони 2018 йилда

2016 йилга нисбатан 363884 гектарга, 11,6

фоизга, суғориладиган ерлари 376652 гектарга,

яъни 13,1 фоизга камайган. Лекин ушбу тарки-

бий ўзгаришлар ерларидан фойдаланиш самара-

дорлиги ошишига салбий таъсир кўрсатмаган.

Шу сабабли, фермер хўжаликлари маҳсу-

лотларини етиштириш ҳажми ва ҳосилдорлиги

ҳам сезиларли равищда ўзгарди. Бу эса, озиқ-

овқат ҳавфсизлигининг барқарор таъминлана-

ётганлигидан дарак беради, 2018 йилда 1990

йилга нисбатан аҳоли жон бошига мева ва узум

истеъмоли 2,33 баробарга, картошка истеъмоли

196,6 фоизга, сабзавот-полиз маҳсулотлари

истеъмоли эса 2,66 баробарга кўпайди. Бошқа

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

364

маҳсулотлар ҳам меъёрдан ортиқ миқдорда

етиштирилди.

Умуман, давлат томонидан ер участкала-

рини ва фермер хўжаликларини қайта тузиш

бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар улар-

нинг самарадорлигини ва молиявий барқарор-

лигини ошириш учун замин яратади. Шу билан

бирга, натижаларга эришиш учун, бизнинг фик-

римизча, ишлаб чиқаришга ихтисослашишни

яхшилаш, улар жойлашган ҳудудларнинг та-

биий, меҳнат ва бошқа потенциалидан оқилона

фойдаланишни ҳисобга олиш зарур. Шу муноса-

бат билан келажак учун фермерлар маҳсулот-

ларининг ихтисослашуви ва мослашуви учун

оптимал вариантларни аниқлаш керак.

Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсата-

дики, республиканинг барча ҳудудларида ер

участкалари миқдори бўйича фермер хўжалик-
лари мавжуд. Ушбу фермер хўжаликларининг

ривожланиши асосан ҳудудларнинг иқлим, ер

сувлари, иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлари,

шунингдек, давлатнинг аграр сиёсати қоидала-

ри билан белгиланади.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, фермер

хўжаликларини бундан буён ривожлантириш

уларнинг нафақат бозор шароитларига, балки

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун

табиий, иқлим, иқтисодий ва бошқа шарт-ша-

роитларга мослашишга йўналтирилган бўлиши

керак.

Шу муносабат билан фермаларнинг бозор-

га мослашиши шароитида ривожланиш омилла-

рини ва улар жойлашган ҳудудларнинг табиий-

иқлим шароитларини аниқлаш муҳимдир.

Буни ҳисобга оладиган бўлсак, фермалар-

нинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган

омиллар бизни уч гуруҳга ажратди. Биринчи

гуруҳ макроиқтисодий омиллар, иккинчи гуруҳ

- ҳудудий (минтақавий) омиллар ва учинчи - ич-

ки иқтисодий омиллар (2-расм). Фермер хўжа-

ликларини ривожлантиришда фермерлик ҳара-
катини қўллаб-қувватлашнинг давлат сиёсати

муҳим аҳамиятга эга, самарадорлиги асосан ҳар

бир хўжаликнинг молиявий ва иқтисодий ҳо-

латига боғлиқ.

2-расм. Фермер хўжаликларининг ривожланишига таъсир қилувчи

омиллар ва шартлар тизими[9]

Ҳозирги вақтда давлат томонидан яратил-

ган ташкилий-иқтисодий механизмлар ва шарт-

шароит фермер хўжаликларини ривожланти-

риш омиллари сифатида мақсадли ва улар сама-

рали амалда намоён бўлади.

Шу билан бирга, фермерларни қўллаб-қув-

ватлашнинг давлат сиёсати уларнинг маҳсуло-

тига бўлган эҳтиёжига нисбатан ички бозорда

ва ташқи бозорларда уларнинг нархларидан ке-

либ чиқадиган маҳсулотларга боғлиқ бўлиб,

улар асосида маҳсулот нархлари шакллантири-

лади, айниқса, давлат томонидан дастлабки

қайта ишлаш учун пахта сотиб олинади. Фер-

мерларга бериладиган кредитларнинг фойдаси,

миқдори ва муддати, уларнинг фоизлари, шу-

нингдек даромад бўйича солиқ ставкалари ва

олинган моддий-техник ресурслар учун муҳим-

дир.

Умуман, давлат томонидан бошқарилади-

ган макроиқтисодий омиллар барқарорлашти-

рувчи хусусиятга эга ва фермерлик маҳсулотла-

рини ишлаб чиқаришда фаол рол ўйнайди. Фер-

Ички

иқтисодий

омиллар

Макроиқтис

одий

омиллар

Ҳудудий

омиллар

Нархлар, тарифлар ва имтиѐзлар

Кредитлар, солиқлар ва фоизлар

Фермер хужаликларини қўллаб-

қувватлаш буйича Давлат сиѐсати

Қишлоқ хужалиги хом ашѐси ва

махсулотларига талаб

Ер захираларини ҳолати

Ахоли ва меҳнат ресурслари

Ҳудудларни сув билан таъминлаш

Агрозоотехнологиялар зоналари

Инфратузулмани ривожланиш

даражаси

Қайта ишлаш корхоналарининг

даражаси

Бошқарув кадрлар ва

мутухассислар малакаси

Ер участкасининг ҳажми

Техника ва технология

мавжудлиги

Ишлаб чикариш специализацияси

Ишчилар мавжудлиги ва малакаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

365

мер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни ри-

вожлантириш ва самарадорлигини оширишда

ҳам муҳим аҳамият касб этади. Улар ер ресурс-

ларининг мавжудлиги ва ҳолатини ўз ичига

олади. Табиий унумдорлик, тупроқ шўрлиги да-

ражаси, ер ости сувининг даражаси ва шунга ўх-

шаш омиллар ҳосилдорлик даражаси ва маҳсу-

лот сифатига кучли таъсир кўрсатади. Шу билан

бирга, ҳудуд аҳолисининг зичлиги ва қишлоқ

хўжалигида ишлаб чиқариш тажрибасига эга

бўлган меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ҳам

фермер хўжаликларини ривожлантириш ва

жойлаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

Фермер хўжаликлари учун пахта ва суғо-

риладиган деҳқончиликнинг бошқа навларини

етиштириш учун уларнинг ердан фойдаланиш

шартлари асосида уларнинг наслчилик навла-

рини муайян турларига йўналтириш катта аҳа-
миятга эга. Қабул қилинган даража фермер

хўжаликлари, айниқса, мини-банклар, консал-

тинг ва ахборот марказлари эҳтиёжларини қон-

дириш учун хизмат кўрсатиш учун етарли дара-

жада эмас. Шу нуқтаи назардан қараганда, бозор

ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектла-

рининг сони фермер хўжаликларини жойлашти-

риш, ишлаб чиқариш ва ихтисослашуви натижа-

лари асосида ҳал қилиниши керак. Қишлоқ хў-

жалиги ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва

ихтисослашувига бевосита таъсир кўрсатадиган

навбатдаги омиллар фермер хўжаликлари оми-

лидир.

Муайян товар ёки хом-ашёни ишлаб чиқа-

риш учун ихтисослашган фермер хўжаликлари

сифатида бундай фермер хўжаликлари ернинг

миқдори ва чорва молларига нисбатан пастроқ

чегараланган. Масалан, пахта ва ғалла етишти-
ришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ер

участкаларининг ўртача экин майдони 35 гек-

тардан 125 гектарга қадар бўлган майдонлар

ҳажмига эга; боғдорчилик ва узумчиликда 2 гек-

тардан 20 гектарга, 4 гектардан 46 гектаргача

суғориладиган ерга сабзавот етиштиришга мўл-

жалланган. Ёки чорвачилик фермер хўжаликла-

рида ихтисослаштирилган чорва моллари ўт-

тизта бош қорамолга эга бўлиши керак. Шу

билан бирга, суғориладиган ерларда бир шарт-

ли поданинг вакили 0,3 дан 0,45 гектарга ва ка-

мида 2 гектар суғорилмайдиган (ёмғирли) ер-

ларга эга бўлиши керак. Фермер хўжаликлари-

нинг алоҳида гуруҳлари дон,сабзавот, мева, сут

ва гўштни қайта ишлаш учун кичик корхоналар

мавжуд. Бундан ташқари, ҳар бир минтақа (ёки

маъмурий ҳудуд) ўзига хос хусусиятларга эга

бўлиб, реал шароитларда қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини, хусусан, деҳқончиликни

концентрациялаш ва ихтисослаштириш даража-

сининг ҳал қилувчи омилларига айлантиради.

Ушбу омиллар қуйидагилардир:

минтақанинг (ҳудудларнинг) қишлоқ

аҳолисини ва унинг ишчи қисмини;

қишлоқ хўжалиги ерларининг мавжуд-

лиги;

минтақада сув мавжудлиги даражаси,

айниқса ўсимлик мавсумида;

вилоят ичкарисида ва ташқарисида фер-

мерларнинг маҳсулот ва хом ашё талабларига

жамоатчилик талаби;

минтақадаги маҳсулот ва хом ашёнинг

бозор имкониятларини;

имкониятлар ва мавжудлиги, шунинг-

дек, бозорларни моддий-техника ресурслари ва

бошқа товарларга яқинлиги.

Бу ва бошқа омиллар, ривожланаётган

бозор шароитлари билан биргаликда, минтақа-

да фермерликни ривожлантиришнинг миқдо-

рий кўрсаткичлари белгиланадиган минтақада

концентрация (жойлаштириш) ва фермер хўжа-

ликларининг ихтисослашув даражасини опти-

маллаштириш имконини беради.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш (кон-

центрация даражаси) ер ресурслари, ишлаб чи-

қариш воситалари (капитал), ҳудуддаги меҳнат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари, иж-

тимоий-иқтисодий самарадорлик даражасини

белгилаш билан тавсифланади. Концентрация-
ни ошириш фермер хўжаликларида ихтисослаш-

тирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ва комбина-

циялаш асосида амалга оширилади. Шу асосда

фермер хўжаликларининг ҳудудий ривожлани-

ши учун концептуал қоидаларни ишлаб чиқа-

миз, бу фермер хўжаликлари учун мақбул ер

фойдаланиш вариантларини баҳолаш ва тан-

лаш, уларнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқбол-

лари учун ҳудудий ривожланишини прогноз

қилиш, жумладан, маҳсулотни ишлаб чиқариш,

прогнозлаштириш ва сотиш прогнозларини ки-

ритиш имконини беради. Энг яхши ечимларни

танлаш мезонлари фермер хўжаликларининг

ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даро-

мад (ёки фойда) бўлиши керак, уларнинг миқдо-

ри минтақадаги аҳоли турмуш даражасига ва

шахсий оилага боғлиқ.

Ишлаб чиқариш жараёнининг самарадор-

лиги ташқи ва ички омиллар билан боғлиқли-

гини таъкидлаб ўтиш керак. Ташқи омилларга

нархлаш, солиққа тортиш, кредитлаш, инфля-

ция жараёнлари, субсидиялар ва компенсация-

лар, аграр қонунлар, ички омилларга эса қиш-

лоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, ҳай-

вонларнинг маҳсулдорлиги, ишлаб чиқариш ха-

ражатлари, ишлаб чиқариш технологияси ва

ташкил этилиши, ихтисослашуви киради.

Хулоса ва таклифлар.

Фермер хўжалиги-

ни ривожлантириш асосан табиий-иқлим, тех-

ник-технологик, ташкилий-иқтисодий, ижти-

моий омилларга боғлиқ (3-расм)..

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

366

3-расм. Фермер хўжалигини ривожлантириш омиллари[9]

Мамлакат бўйича қишлоқ хўжалигидан

олинадиган ялпи даромаднинг 54 фоизи деҳ-

қончиликка ихтисослашган, 46 фоизи эса чорва-

чиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари

зиммасига тўғри келади. Соф фойдада бу кўр-

саткич мос равишда 62 ва 38 фоизни ташкил

этади. Бу сабзавот ҳамда боғдорчиликга ихти-

сослашган фермер хўжаликларининг ўта серда-

ромадлилиги билан изоҳланади.

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хў-

жаликлари юқори даражада концентрациялаш-

ганлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлигининг юқо-

рилигига қарамасдан юқори рентабелликка

эриша олмаяптилар. Бунинг асосий сабаби юқо-

ри маҳсулдорликка эга бўлган ҳайвонлар учун

озуқалар, зотдор ёш ҳайвонлар, бинолар, соғиш

жиҳозлари ва сутни бирламчи қайта ишлаш

қуролларининг қимматлиги бўлмоқда.

Фермерларнинг ерга бўлган мулкчилик

шакли доимо ўзгаришда бўлади. Ўз ерининг

тўла эгаси бўлган фермер бир вақтнинг ўзида

қўшни ернинг қисман эгаси ёки ижарачиси бў-

лиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқа-

риш фаолияти натижаларига боғлиқ.

Ўтган 2008-2016 йиллар давомида асосан

тўла мулкдор бўлган фермерлар ҳисобига улар-

нинг сони кескин қисқарди. Чунки унчалик юқо-

ри бўлмаган молиявий натижалар туфайли кўп-

гина фермерлар ўз фаолиятларини давом этти-

ра олмадилар. Лекин қизиғи шундаки, таҳлил

этилаётган давр мобайнида ўз ерининг тўла эга-

си бўлган фермерлар сони 35 фоизга қисқарган

бўлсада, улар эгаллаб турган ер майдонлари

ҳажми 21 фоизга қисқарган. Чунки ўз фаолияти-

ни давом эттираётган фермерлар «синган» фер-

мерлар ҳисобига ўз ерларини кенгайтирганлар.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016-2018 йиллар бўйича маълумотлар

асосида тузилди

3.

Асадулина Н.Р. Механизм регулирования эффективности плодоовощного комплекса Республики Узбекистан

на основе логистического подхода. Дисс.на соис. учен. степ. канд. экон. наук. – Т.:–2006.–с.158.;

4.

Бурҳонов А.Х. Турли мулкчилик шаклидаги қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш иқтисодий

самарадорлигини ошириш. Иқт. фан. ном. илм. дар. олиш учун ёзилган дис.– Т.: ЎзБИИТИ, 2000. – б.117.;

5.

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//”Халқ

сўзи” газетаси, 2020 йил, № 271-272 (7229-7230).

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016-2018 йиллар бўйича маълумотлар

асосида тузилди

8.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил маълумотлари асосида тузилди

9.

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

ташкилий-ҳуқуқий

шакли

Техник-технологик

омиллар

Ижтимоий омиллар

Ташкилий-

иқтисодий омиллар

Табиий омиллар

иқлим шароитлари

Фермер хўжалигини ривожлантириш омиллари

қишлоқ хўжалиги

ходимларининг

меҳнат шароитлари.

қишлоқ хўжалиги

ходимларининг

турмуш шароити

ишлаб чиқариш

таркиби

иқтисодий

муносабатлар

назорат тизими

бухгалтерия ҳисоби

ташкилоти

тупроқ унумдорлиги

ишлаб чиқариш

технологияси

қишлоқ хўжалиги

экинларининг янги

навлари

ҳайвонларнинг янги

зотлари

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

www.stat.uz - Узбекистан Республикаси Давлат статистика ^митасининг маълумотлари

Узбекистан Республикаси Давлат статистика ^умитасининг 2016-2018 йиллар буйича маълумотлар асосида тузилди

Асадулина Н.Р. Механизм регулирования эффективности плодоовощного комплекса Республики Узбекистан на основе логистического подхода. Дисс.на соис.учен. степ. канд. экон. наук. - Т.:-2006.-с.158.;

Бурдонов А.Х. ТУрли мулкчилик шаклидаги кщшлок; хужалик корхоналарида ишлаб чи^ариш шуписодий самарадорлигини ошириш. Икуп. фан. ном. илм. дар. олишучун ёзилган due.- Т.: УзБИИТИ, 2000. -6.117.;

Муаллиф томонидан ишлаб чицилган

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//"Хал^ сузи" газетаси, 2020 йил, №271-272 (7229-7230).

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитасининг 2016-2018 йиллар буйича маълумотлар асосида тузилди

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитасининг 2018 йил маълумотлари асосида тузилди

Муаллиф томонидан ишлаб чшумган

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов