СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ПРОЦЕССА ПЕРЕРАБОТКИ ГОТОВОЙ ПРОДУКЦИИ

Аннотация

В данной статье на основе анализа отраслевых источников разработаны определения понятий «производственные затраты», «себестоимость продукции», «себестоимость переработки», а также разработана система показателей производственных затрат и себестоимости. Рекомендовано включение в план рабочих счетов в организациях, переходящих на МСФО, рабочих счетов по учету себестоимости продукции и разработка бухгалтерских разработок, связанных со связями этих счетов. Исходя из требований международных стандартов, предложено включать в себестоимость готовой продукции прочие накладные расходы, т.е. расходы на продажу, если они связаны с движением товарно-материальных ценностей (в случаях, не связанных с процессом реализации).

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
220-233
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Сатторов , Т. (2025). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ПРОЦЕССА ПЕРЕРАБОТКИ ГОТОВОЙ ПРОДУКЦИИ. Экономическое развитие и анализ, 3(6), 220–233. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/123985
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе анализа отраслевых источников разработаны определения понятий «производственные затраты», «себестоимость продукции», «себестоимость переработки», а также разработана система показателей производственных затрат и себестоимости. Рекомендовано включение в план рабочих счетов в организациях, переходящих на МСФО, рабочих счетов по учету себестоимости продукции и разработка бухгалтерских разработок, связанных со связями этих счетов. Исходя из требований международных стандартов, предложено включать в себестоимость готовой продукции прочие накладные расходы, т.е. расходы на продажу, если они связаны с движением товарно-материальных ценностей (в случаях, не связанных с процессом реализации).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

220


ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Сатторов Тоҳир

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ORCID: 0000-0002-6713-9344

sattorov_tohir@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб

чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига

таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари

тизими ишлаб чиқилди. МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига
маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг

боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар

талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш

харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши

билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан

боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф
этилди.

Калит сўзлар:

ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархи, қайта ишлаш

таннархи, тўлиқсиз таннарх, тўлиқ таннарх, бошқа устама харажатлар, устама ишлаб

чиқариш харажатлари.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ПРОЦЕССА ПЕРЕРАБОТКИ ГОТОВОЙ ПРОДУКЦИИ

Сатторов Тохир

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация.

В данной статье на основе анализа отраслевых источников

разработаны определения понятий «производственные затраты», «себестоимость

продукции», «себестоимость переработки», а также разработана система показателей

производственных затрат и себестоимости. Рекомендовано включение в план рабочих
счетов в организациях, переходящих на МСФО, рабочих счетов по учету себестоимости

продукции и разработка бухгалтерских разработок, связанных со связями этих счетов.
Исходя из требований международных стандартов, предложено включать в

себестоимость готовой продукции прочие накладные расходы, т.е. расходы на продажу,

если они связаны с движением товарно

-

материальных ценностей (в случаях, не

связанных с процессом реализации).

Ключевые слова

:

производственные затраты, себестоимость продукции,

себестоимость переработки, неполная себестоимость, полная себестоимость, прочие

накладные расходы, производственные накладные расходы.

UO‘K:

657.47:658.5

VI SON - IYUN, 2025

220-233

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

221

IMPROVEMENT OF ACCOUNTING IN THE PROCESS OF CONVERTION

FINISHED PRODUCTS

Sattorov Tohir

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract.

In this article, based on the analysis of industry sources, definitions of the concepts

"production costs", "product cost", "cost of convertion" were developed, and a system of production

costs and cost indicators was developed. It was recommended to include working accounts related
to the cost of production in the working accounts plan in the organizations transitioning to IFRS

and accounting developments related to the connections of these accounts. Based on the

requirements of international standards, it was proposed to include other overhead costs, i.e. sales

costs, in the cost of finished goods if they are related to the movement of inventories (in cases not
related to the sales process).

Keywords:

manufacturing costs, product cost, cost of convertion, non-full cost, full cost,

other overhead, manufacturing overhead.

Кириш

.

Ахборотларнинг ҳажми ва оқимининг кенгайиши, ишлаб чиқаришнинг

ривожланиши ҳамда иқтисодиётнинг глобаллашуви, атроф

-

муҳитни ҳимоя қилиш ва

экологик масалалар янгича ёндашувларни талаб этмоқда.

Ишлаб чиқариш линияларининг кенгайиши янги турдаги маҳсулотлар ишлаб

чиқаришга олиб келди. Бу эса таннархни маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш техникаси

(методлари)ни такомиллаштиришни талаб этади. Иқтисодиётнинг глобаллашуви

рақобат муҳитини кенгайтирди, бу эса аниқ, долзарб ва ўз вақтида тақдим этиладиган

ахборотларга бўлган талабни кучайтирди.

Ушбу талаблар ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнини замонавий усулларда

ҳисобга олиш, маҳсулот таннархини аниқ ва ишончли ҳисоб

-

китоб қилиш, қиймат

занжирининг ҳар бир босқичида қайта ишлаш қийматини ҳисобга олиб боришни тоқозо

этади.

Бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот таннархини ҳисобга олишда

қандай муаммолар мавжуд? Амалда бўлган “Харажатлар таркиби тўғрисидаги” Низом

1999 йил қабул қилинган. Халқаро стандартларга ўтилгандан кейин ушбу ҳужжатни

янги таҳрирда қабул қилиш зарурияти мавжуд деб ҳисоблаймиз. Амалдаги тартибни 2

-

сон БҲХС “Захиралар” стандарти талабларига мувофиқлаштириш керак. Амалда бўлган

“харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш” тушунчаси, 1 С

бухгалтерия ҳисобида ўрнатилган маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ва
умумишлаб чиқариш харажатларини таннарх объектларига тақсимлаш услубиёти

эскирган. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх тўғрисида ҳисобот таёрланмайди.
Счётлар режасида ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархни ҳисобга олишга

мўлжалланган счётлар халқаро стандартларга мувофиқ захиралар таннархи

кўрсаткичларига мувофиқ келмайди.

Ушбу масалаларни ҳал қилиш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Замонавий костинг тизимларини, жумладан жараёнли, буюртмали ва стандарт

костингни жорий қилиш давр талаби ҳисобланади;

Халқаро стандартларга мувофиқ равишда маҳсулот таннархи захираларнинг

харид таннархи, қайта ишлаш таннархи ва бошқа устама харажатлардан ташкил

топишини ҳисобга олиш лозим;

Устама ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот таннархига тақсимлашнинг

“сабаб

-

оқибат” мезонлари асосида амалга ошириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

222

Албатта замонавий таннарх ҳисоби ва костинг тизимларининг жорий этилиши

таннарх устидан назоратни кучайтиришга, харажатларни оптималлаштириш ва

таннархни камайтириш имкониятларини очиб беради

.

Президент Мирзиёев (2020)

“Саноат корхоналари бошқарув тизимида муаммолар бор. Маҳсулотлар таннархини

тушириш керак. Бу рақобат муҳитини яратишнинг муҳим асосидир”—

деб

таъкидлаганидек, таннархга доир ахборотлар бизнесни бошқаришнинг муҳим

механизмига айланади.

Юқоридаги ҳолатлардан хулоса қилиш мумкинки, илғор хорижий тажрибаларни

тадқиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнида қайта ишлаш қийматининг шаклланиши,
захиралар таннархи кўрсаткичларига мувофиқ равишда бухгалтерия счётларини жорий

этиш ва юритиш, бухгалтерия ёзувлари ва ҳисоботларини такомиллаштириш долзарб

масалалар ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Бизнинг фикримизча, “ишлаб чиқариш харажатлари”, “қайта ишлаш таннархи”,

“маҳсулот таннархи” тушунчаларини тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Соҳага доир адабиётларда ушбу тушунчаларга берган таърифлар билан танишиб
чиқайлик.

Бизнинг амалиётимизда жорий қилинган тартибни мутахассис Ахмедова (2018)

қуйидагича баён қилади: “ҳар бир қайта ишлов бериш натижасида оралиқ маҳсулот

(ярим тайёр маҳсулот) олинади, у кейинчалик ишлов бериш учун технологик занжир

бўйича берилиши ёки четга сотилиши мумкин. Тегишинча, қайта ишлов берилишига
қараб, уларнинг ичида эса калькуляция моддалари ва маҳсулот турлари бўйича

харажатлар ҳисоби юритилади. Бевосита харажатлар –

ҳар битта қайта ишлов бўйича,

билвосита харажатлар эса цех, ишлаб чиқариш, умуман корхона бўйича, кейинчалик

қабул қилинган базага мувофиқ тақсимланган ҳолда ҳисобга олинади.”

Азимова, Сайдазимова (2022) “Корхоналар фаолият юритиши жараёнида моддий

ва пул харажатларини сарфлайди. Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб

чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси

корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг
ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.”

Ташназарова (2021) “Ишлаб чиқариш харажатлари –

бу маҳсулот (иш,

хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш захиралари ҳамда уларни

қайта ишлаш учун сарфланадиган бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш
харажатлари бўлиб, ушбу харажатларнинг оқилона қўшилиши натижасида тайёр

маҳсулот таннархи юзага келади. Ишлаб чиқариш харажатларини таннарх

объектларига олиб бориш усулига қараб: бевосита (тўғридан

-

тўғри) ва билвосита

(тўғридан

-

тўғри бўлмаган) ишлаб чиқариш харажатларга бўлинади.”

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида “

Ишлаб чиқариш харажатлари

корхонанинг

маҳсулот

ишлаб чиқариш мақсадларида, иқтисодий

ресурслар

сотиб

олиш учун қилган

пул

сарфлари.

Фирма

ўз фаолиятини бозордан моддий ресурслар,

яъни асбоб

-

ускуна, дастгоҳлар,

транспорт

ва

алоқа

воситалари, хом ашё, ёқилғи, ҳар хил

материалларни,

меҳнат

бозоридан иш кучини сотиб олишдан бошлайди. Шунга

мувофиқ ҳолда Ишлаб чиқариш харажатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи

материаллар, ёнилғи ва

энергия

харажатлари,

асосий капитал

амортизацияси, иш ҳақи

ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва бошқа

харажатлар

киради.

Ишлаб чиқариш харажатларига қилинган барча харажатларнинг пулдаги ифодаси
маҳсулот таннархинн ташкил қилади.”

Салохиддинова (2024) “Шунга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш харажатлар

таркибига хом ашё, асосий ва

ёрдамчи материаллар, ёқилғи мойлаш материаллари

ва энергия ҳаражатлари, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

223

суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва бошқа ҳаражатлар киради. Ишлаб чиқариш
ҳаражатларига қилинган барча ҳаражатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини

ташкил қилади.”

Урманбекова

(2020) “Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш

жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, ҳом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия,
асосий воситалар (амортизация), меҳнат ресурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан

боғлиқ ҳаражатларининг қиймат кўринишини ифодасидир.”

Абдуллаев (2025) “донни қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш

харажатлари ҳисобини юритиш ва таннарх калкуляциясини такомиллаштириш
масаласининг долзарблигини қуйидагича изоҳлайди “Шу нуқтаи

-

назардан қараганда,

донни қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг

ҳисобини юритиш ва таннарх калкуляциясини самарали бошқариш, харажатларни

камайтиришнинг ички захираларни излаб топиш, харажатларни оптимал тақсимлаш
орқали корхоналарнинг банкротлик жараёнларидан қочиш имкониятни яратиш,

сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш суръатининг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш.”

Махмудовнинг (2022) фикрича, “...таннархни аниқлашда енгилсаноат тизими

соҳасида «Таннарх» синтетик счетининг таркибида «Вақтнинг муайян нуқтасида тан
олинадиган таннарх», «Давр мобайнида тан олинадиган таннарх», «Таннархга тузатиш

киритиш» номли субсчетларни очиш орқали таннархни янгича гуруҳлаштириш ва

маҳсулот ва хизматларни ҳисоблаш методологиясининг янги таърифини белгилаш

ҳамда гоол

-

костинг (gool costing) усулини таклиф этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Мақсадли таннарх тушунчасини ҳам амалиётга жорий этиш керак.”

Рахматалиев, Абдурахмонов (2023) “Бир сўз билан айтганда, хўжаликда бошқарув

ҳисоби тўлиқ амал қилиши учун оператив ва структуравий ҳисобот тизимини жорий

қилиш лозим. “Харажатлар” тушунчаси жуда кенг қамровли бўлгани боис, алоҳида кўриб

чиқишни талаб этади. Умуман олганда харажатлар дейилганда бир томондан
бизнеснинг мавжуд бўлишини шартларини яратадиган, иккинчи томондан эса фойдани

камайтирадиган сабаблар билан боғлиқ масалалар кўз олдимизга келади.”

Маматқулов (2023) “Халқаро амалиётда пахтани қайта ишлаш фаолиятини олиб

бораётган корхоналар қуйидаги харажатлар амалга оширилади: 1. Пахта хом ашёсини
ҳарид харажатлари; 2. Тайёрлов харажатлари: иш ҳақи, ижтимоий тўлов, электро

энергия, эскириш, таъмирлаш, ёқилғи, транспорт харажатлари, бошқа харажатлар; 3.

Қайта ишлаш харажатлари: Хом

-

ашё, ўров материаллари иш ҳақи, ижтимоий тўлов,

электро энергия, эскириш, таъмирлаш, ёқилғи, транспорт харажатлари, бошқа
харажатлар; 4. Давр харажатлари; 5. Молиявий

харажатлар; 6. Фавқулоддаги

харажатлар; 7. Солиқ харажатлари.

Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотни ишлаб

чиқариш билан боғлиқ харажатлари: Тайёрлов харажатлари ва қайта ишлаш

харажатлар жами таннарх (хом ашёсиз) харажатлари ҳисобланади. Бунга хом ашё
харажатларини қўшсак олинган маҳсулот таннархи келиб чиқади. Шунинг учун ишлаб

чиқариш ҳисобини юритаётганимизда барча ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга

олинади. Ишлаб чиқаришдаги харажатлар: маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлашдан

бошлаб уни тайёр маҳсулот ҳолида омборга қабул қилинган давргача бўлган корхона
умумий фаолиятига тааллуқли харажатларнинг йиғиндисидан иборат бўлади.”

Россия амалиётида тўлиқ таннарх тушунчаси амал қилади. Унга мувофиқ таннарх:

ишлаб чиқариш таннархи ва тўлиқ таннархга ажратилган. Манбаларда (2024) тўлиқ

таннархга қуйидагича таъриф берилган “Тўлиқ таннарх маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ва реализация қилиш харажатларини акс эттириб, ишлаб чиқариш таннархи ва тижарат

харажатларидан (тара ва қадоқлаш, маҳсулотларни транспортировка қилиш

харажатлари) ташкил топади.”


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

224

Россия амалиёти билан бизнинг амалиётимизда ишлаб чиқариш харажатларининг

таркиби айнан бир хил бўлиб ҳисобланади. Лекин Россиядаги меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда фаолиятнинг одатдаги турлари бўйича харажатлар тушунчаси жорий

этилган, қайсики халқаро стандартларга мувофиқ келади (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ишлаб чиқариш харажатларини таркибини таққослаш жадвали

(Низом)

Россия ПБУ 10/99 “Ташкилотнинг харажатлари”

(consultant.ru)

Харажатлар таркиби тўғрисидаги

Низомга мувофиқ

Ташкилотнинг харажатлари ташкилотнинг фаолияти

хусусияти, амалга ошириш шарт

-

шароитлари ва

йўналишларига боғлиқ ҳолда турларга бўлинади:

фаолиятнинг одатдаги турлари бўйича харажатлар;

бошқа харажатлар

Фаолиятнинг одатдаги турлари бўйича харажатлар

деганда, маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш, товарларни

харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ харажатларга

айтилади. Бундай харажатлар бўлиб ишларни бажариш,

хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар ҳам

ҳисобланади.

Фаолиятнинг одатдаги турлари бўйича харажатларни

шакллантиришда уларни қуйидаги элементлар бўйича

гуруҳланиши таъминланиши лозим:

Моддий харажатлар;

Меҳнат ҳақи харажатлари;

Ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;

Амортизация;

Бошқа харажатлар.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг

ишлаб чиқариш таннархини ҳосил

қилувчи харажатлар уларнинг

иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги

элементлар билан гуруҳларга

ажратилади:

ишлаб чиқариш моддий харажатлар

(қайтариладиган чиқитлар қиймати

чиқариб ташланган ҳолда);

ишлаб чиқариш хусусиятига эга

бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш

харажатлари;

ишлаб чиқаришга тегишли бўлган

ижтимоий суғуртага ажратмалар;

асосий фондлар ва ишлаб чиқариш

аҳамиятига эга бўлган номоддий

активлар амортизацияси;

ишлаб чиқариш аҳамиятига эга

бўлган бошқа харажатлар.

“Харажатлар (затраты) –

бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ва

хизматлар кўрсатишга, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва тутиб
туриш учун сарфланган пул ва моддий ресурслар.

Ишлаб чиқариш харажатлари суммаси маълум бир даврда бутун бир корхона,

бўлимлар, алоҳида маҳсулот (иш, хизматлар) бўйича амалга оширилган

харажатларнинг вақтнинг маълум бир давридаги пулдаги идодасидир.”

Манбаларда қайд қилинишича (2023), “Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари

товарларни тайёрлаш ёки хизматларни тақдим этиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган
жами харажатларни тақдим этади. Бу харажатлар хом

-

ашё ва ресурсларни тайёр

маҳсулотлар ёки хизматларга айлантиришдаги барча харажатларни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқприш харажатлари корхона харажатларининг салмоқли қисмини ташкил

этади ва маҳсулот ва хизматлар таннархига тўғридан

-

тўғри таъсирга эга бўлади. Ишлаб

чиқариш харажатлари иккита категорияга таснифланади: маҳсулотларни ишлаб

чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни янгилаш.”

Килина (2023) қуйидагича таъриф беради. “Таннарх –

маҳсулот ёки хизматларни

бу ишлаб чиқариш, ҳаракатлантириш ва сотиш харажатлари суммасидир. Бошқача сўз

билан айтганда бунинг учун талаб қилинадиган ресурслар –

материаллар, хом

-

ашё,

яримфабрикантлар, энргия ва ёлланма ходимлар меҳнати –

пулдаги ифодасидир.

Таннархга қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади: хом

-

ашё ва материаллар, электр

-

энергия ва бошқа энергия; асбоб

-

ускуналарни харид қилиш ёки ижара ва техник хизмат

кўрсатиш; хожимларнинг иш ҳақи; солиқлар;

ҳаракатлантиириш ва маркетинг; бошқа

харажатлар.”


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

225

Чумакова, Пужаева, Кудряшов

(2024) “Таннарх –

товарларни ишлаб чиқариш ва

реализация қилиш харажатлари, агарда тадбиркор олиб сотиш билан шуғулланадиган

бўлса товарларни харид қилиш суммасидан ташкил топади. Реал бизнесда мураккаб

бўлади: харажатлар тўғридан

-

тўғри ва билвосита харажатларга бўлинади. Тўғридан

-

тўғри харажатлар –

бу аниқ маҳсулотни яратиш билан боғлиқ харажатлар бўлса,

билвосита харажатлар бутун ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиб бўлиб, уни битта

маҳсулотнинг таннархига олиб бориш мумкин эмас.

Тўғридан

-

тўғри харажатлар: материал; фақат маҳсулотни ишлаб чиқариш иблан

ҳаракатда бўлган ходимларнинг иш ҳақи. Агар савдо бўладиган бўлса товарни сотиб
олишга сарфланган пуллар ҳисобга олинади.

Билвоста харажатлар: ижара; комунал тўловлар; хўжалик персоналининг меҳнат

ҳақи; хўжалик харажатлари.”

Муаллифлар таннархни ҳисоблаш турига кўра: цех таннархи; ишлаб чиқариш

таннархи ва тўлиқ таннархи. Уларнинг ҳар бирига қуйидагича таъриф беришади:

“Цех таннархи бу товарларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатиш билан

боғлиқ тўғридан

-

тўғри харажатлардан ташкил топади. Унга материал, ишлаб чиқариш

жараёнида ҳаракатланаётган ходимларнинг иш ҳақи киради.

Ишлаб чиқариш таннархи бу ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ тўғридан

-

тўғри ва билвосита харажатлар. Бунга цехни ёритиш, ходимларга фикслашган иш ҳақи,

асбоб

-

ускуналарга амортизация ва хизмат кўрсатиш харажатлар киради.

Тўлиқ таннарх эса маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ

барча тўғридан

-

тўғри ва билвосита харажатлар киради. Бу кўрсаткични аниқлаш учун

ишлаб чиқариш таннархига барча тижорат харажатлари қўшилади. Буларга солиқлар,

реклама, транспорт харажатлари ва шу иш билан машғул бўлган мутахассисларнинг иш

ҳақи киради.”

Россия Бухгалтерия ҳисоби Низомида (2025) “Ишлаб чиқариш харажатлари –

бу

моддий, меҳнат, молиявий ва бошқа ресурсларнинг мажмуаси бўлиб, қайсики товарлар,

иш, хизматларни ишлаб чиқариш ва релазация қилишда фойдаланилади. Ишлаб

чиқариш харажатлари одатдаги

фаолият турлари харажатлари таркибига кириб

таннархни шакллантиришда қатнашади (ПБУ 10/99).”

Мустафин

(2023)

“Келгусида реализация қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб

чиқариш ёки хизматлар кўрсатишда компания амалга оширган сарфлар маҳсулот ёки

хизматлар таннархи деб аталади. Харажатлар, қайсики ундан таннарх юзага келади

қуйидагилардан ташкил топади: материал (хам

-

ашё, ярим фабрикантлар, материаллар);

меҳнат (меҳнага ҳақ тўлаш, солиқлар ва бадаллар); амортизация (маҳсулот ишлаб

чиқариш ёки хизматлар кўрсатишда иштирок этадиган асосий воситаларга ҳисобланган

эскириш); реализация (маҳсулотлар ёки хизматлар сотилиши билан боғлиқ –

упаковка,

транспортировка, сақлаш ва бошқалар)”

Интернет манбаларида (2023) “Маҳсулот бирлиги таннархини калькуляция қилиш

учун амалга оширилган сарфлар харажатлар моддалари бўйича таснифланади, қайсики

ушбу тасниф харажатларни уларнинг юзага келиши ва мўлжалланганлигига қараб

умумлаштиради (2

-

жадвал).

Корхонанинг харажатларининг классификацион моддаларини қамраб олишнинг

тўлалигига қараб қуйидаги турлардаги таннарх фарқланади:

1)

Товар маҳсулотининг таннархи;

2) Ишлаб чиқариш таннархи, қайсики тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш

таннархига ажратилади.

Товар маҳсулотининг таннархи –

корхонанинг уни ишлаб чиқариш ва сотиш

харажатлари бўлиб, қоридаги 12 та моддадаги харажатларни ўз ичига олади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

226

2-

жадвал

Харажат моддалари бўйича гуруҳлаш

п/п

Харажат моддалари

Таннарх тури

1

Хомашё ва асосий материаллар

Тўлиқ

бўлмаган

ишлаб

чиқариш (цех)

Тўлиқ ишлаб

чиқариш

(фабрика

-

завод)

Тайёр

маҳсулотлар

таннархи

2

Қайтарилган чиқимлар

3

Харид бутловчи буюмлар,

полуфабрикатлар и ишлаб

чиқариш характеридаги

хизматлар

4

Ёқилғи и технологик

мақсадлардаги энергия

5

Маҳсулот ишлаб чиқариш

жараёнида бевосита

қатнашадиган ходимларнинг

меҳнат ҳақи харажатлари

6

Ягона ижтимоий солиқ

7

Ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва

ўзлаштириш харажатлари

8

Умумишлаб чиқариш

харажатлари

9

Умумхўжалик харажатлари

10

Бошқа ишлаб чиқариш

харажатлари

11

Брак йўқотишлари

12

Тижорат харажатлари

Ишлаб чиқариш таннархи –

бу корхонанинг тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш

харажатлари харажатлари. Тўлиқ ишлаб чиқариш таннархи (фабрико

-

завод) ишлаб

чиқариш жараёни ва корхонани бошқариш билан боғлиқ барча харажатлардан

шаклланади, харажатларнинг 11 та моддасини ўз ичига олади.”

Мирзаева, Усмановлар

(2025) “Маҳсулот таннархи –

бу қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш бўйича амалга оширган

харажатларнинг мажмуаси. Уни ҳисоблашда киритилади: моддий харажатлар; меҳнат

ҳақи харажатлари ва ижтимоий ажратмалар; асосий воситаларнинг амортизацияси;
бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.” –деган таърифни келтиради.

2-

сон БҲХСда захиралар таннархига (cost value) қуйидаги элементлар киритилиши

кўрсатилган:

1-расм. Захиралар таннархи элементлари

“Харид таннархи (cost of purchase);

қайта ишлаш таннархи (cost of convertion);

захираларни жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириладиган жойига келтириш

билан боғлиқ бошқа устама харажатлар (other overhead) киритилган”

.

Захиралар таннархи

элементлари

Харид таннархи (cost of

purchase)

Қайта ишлаш таннархи

(cost of convertion)

Бошқа устама харажатлар

(other overhead)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

227

Захираларнинг бошланғич таннархи таркибий қисмларини қуйидаги расмда акс

эттиришимиз мумкин бўлади (1

-

расм).

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Соҳага доир манбаларнинг таҳлил асосида хулоса қилиш мумкинки, “ишлаб

чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчалари

бир

-

биридан фарқлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш харажатлари

деганда, корхонанинг одатдаги фаолияти билан

боғлиқ харажатлари бўлиб, маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида хом

-

ашё ва ресурсларни тайёр маҳсулотлар ёки хизматларга айлантиришда захиралар

таннархига

барча меҳнат ва устама харажатларнинг оқилона қўшилиши натижасида

тайёр маҳсулот таннархи юзага келиш жараёнидаги сарфланган ресурслар қийматига

айтилади.

Маҳсулот таннархи

деганда, ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот (иш ва

хизматлар) қийматига ўтказилган қисми бўлиб, у захираларнинг харид таннархи, қайта

ишлаш таннархи ва бошқа устама харажатлардан таркиб топган қийматга айтилади.

Қайта ишлаш таннархи

деганда, захираларни тайёр маҳсулотларга айлантириш

жараёнида сарфланган тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари ҳамда билвосита ишлаб

чиқариш харажатлари мажмуасига айтилади.

3-

жадвал

Ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларни аниқлаш тартиб

1

Ишлаб чиқаришга чиқарилган

захиралар (хом

-

ашё ва

материаллар) таннархи

Ой бошидаги захиралар қолдиғи + захираларни харид ва

тайёрлов

-

сақлаш таннархи –

ой охиридаги захиралар

қолдиғи

1

Цех ишлаб чиқариш таннархи

(цехлар кесимида аниқланади)

Тўғридан

-

тўғри материал харажатлар + тўғридан

-

тўғри

меҳнат харажатлар

2

Фабрико

-

завод ишлаб чиқариш

таннархи (тўлиқсиз ишлаб

чиқариш таннархи)

1. Цех ишлаб чиқариш таннархи + умумишлаб чиқариш

харажатлари + умумхўжалик харажатлари

2. Тўғридан

-

тўғри материал харажатлари + тўғридан

-

тўғри

меҳнат харажатлари + устама ишлаб чиқариш харажатлари

3. Тўғридан

-

тўғри материал харажатлар + қайта ишлаш

харажатлари

3

Қайта

ишлаш таннархи

1. Тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари + устама ишлаб

чиқариш харажатлари (УИЧХ)

2. Тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари + ўзгарувчан УИЧХ +

доимий УИЧХ

4

Тўлиқ ишлаб чиқариш ва

реализация қилиш таннархи

1. Фабрика

-

завод ишлаб чиқариш таннархи + реализация

қилиш харажатлари

2. Тўғридан

-

тўғри материал харажатлар + қайта ишлаш

харажатлари + бошқа устама харажатлар

5

Ишлаб чиқаришдан

олинган

тайёр маҳсулотлар таннархи

1. Ҳисобот даврининг бошида тугалланмаган ишлаб

чиқариш қолдиғи + тўлиқ ишлаб чиқариш ва реализация

қилиш таннархи –

ҳисобот даврининг охирида

тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи

6

Сотилган тайёр маҳсулотлар

таннархи

1. Ҳисобот даврининг бошида тайёр маҳсулотлар қолдиғи +

ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулот маҳсулот

таннархи –

ҳисобот даврининг охирида тайёр маҳсулот

таннархи

Манба

:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

.

2-

сон БҲХС “Захиралар” стандартида захираларни

қайта

ишлаш харажатларига

маҳсулот бирлиги билан бевосита боғлиқ бўлган, масалан меҳнатга ҳақ тўлаш билан

боғлиқ тўғридан

-

тўғри меҳнат ҳақи харажатларини ҳамда устама ишлаб чиқариш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

228

(production overhead) харажатлари ҳам салмоқли харажат моддаси сифатида
киритилиши кўзда тутилган.

Қайта ишлаш таннархи = тўғридан

-

тўғри меҳнат ҳақи + устама ишлаб

чиқариш харажатлари

Тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари

бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш

билан банд бўлган ва аниқ таннарх объектига тўғридан

-

тўғри идентификациялаш

имкони бўлган ишлаб чиқариш персонали меҳнати учун рағбатлантириш

харажатларидир.

Устама ишлаб чиқариш харажатлари (production overhead )

-

бу маҳсулот

ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита (direct) материал ва меҳнат харажатларидан

ташқари таннарх объекти билан билвосита боғлиқ бўлган ҳамда маълум тақсимлаш

мезонлари асосида тақсимланадиган бошқа харажатлар.

4-

жадвал

Акциядорлик жамиятлари ишчи счётлар режасига таклиф этилаётган ишлаб

чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини ҳисобга олишга мўлжалланган

счётлар

Счётларнинг

рақами

Счётларнинг номи

Счётнинг мақсади

1010-1090

Материалларни

ҳисобга олувчи

счётлар

1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида қуйидагиларнинг

мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади:

а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига

кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни

тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар

ҳисобланиладиган хом

-

ашё ва асосий материаллар

2010

Тўлиқсиз ишлаб

чиқариш таннархи

Ушбу счётда тўлиқсиз ишлаб чиқариш таннархи ҳисобга

олинади. Бу маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ

бўлган тўғридан

-

тўғри материаллар ва қайта ишлаш

харажатлардан иборат бўлади

2020

Тўлиқ ишлаб

чиқариш таннархи

Ушбу счётда маҳсулотларнинг тўлиқ таннархи

шакллантирилади. Бу тўлиқсиз ишлаб чиқариш таннархига

маҳсулотларни реализация қилиш билан боғлиқ

харажатларни қўшиш орқали топилади

2210-2290

Қайта

ишлаш

таннархи

Ушбу счётда тўғридан

-

тўғри меҳнат ва устама ишлаб

чиқариш харажатлари ҳисобга олинади.

2410

Бошқа устама

харажатлари

Ушбу счётда маҳсулотларни реализация қилиш билан

боғлиқ харажатлар, яъни халқаро стандартга мувофиқ

жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириш жойига етказиш

билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади

2510

Устама ишлаб

чиқариш харажатлари

Таннарх объектига билвосита боғлиқ бўлган, жумладан

билвосита материал, билвосита меҳнат ва бошқа устама

ишлаб чиқариш харажатлари

Манба

:

21-

сон БҲМС асосида муаллиф ишланмаси

.

Айрим адабиётларда устама ишлаб чиқариш харажатларини (production overhead)

билвосита (indirect) харажатлар ҳам деб атайди, чунки бу харажатларни таннарх

объекти ҳисобланган у ёки бу маҳсулот турига туғридан

-

тўғри олиб бориш имкони

бўлмайди. Устама ишлаб чиқариш харажатларини (production overhead) икки гуруҳга

ажратиш мумкин: ўзгарувчан устама ишлаб чиқариш харажатлари ва доимий устама

ишлаб чиқариш харажатлари. Ўзгарувчан устама ишлаб чиқариш харажатларига мисол

тариқасида билвосита материал ва меҳнат харажатларини, доимий устама ишлаб
чиқариш харажатларига завод бинолари ва асбоб

-

ускуналарини тутиб туриш ва

амортизация харажатлари ҳамда фабрика ишлаб чиқариш менежменти ва маъмурияти

харажатларини киритиш мумкин. Ўзгарувчан устама ишлаб чиқариш харажатлари

ишлаб чиқариш ҳажмига бевосита боғлиқ бўлади, яъни ҳажм кўрсаткичининг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

229

ўзгаришига қараб нисбатан мутаносиб ўзгаради. Доимий устама ишлаб чиқариш
харажатлари эса ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмайди, маълум бир релевант

деапозонда ўзгармайди.

Ҳисобот

даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотга оид бўлган ўзгарувчан ва доимий

устама ишлаб чиқариш харажатлари (production overhead) қайта ишлаш таннархига
маълум бир тақсимлаш мезонлари асосида тақсимланади.

Ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичларини бухгалтерия

счётларида мукаммал акс эттириш мақсадида кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар тизими халқаро стандартларга
мувофиқ бўлиши, ҳисоботлардаги кўрсаткичларга мос келиши, таннарх устидан назорат

ўрнатишга имкон яратиши керак бўлади (3

-

жадвал).

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини ҳисобга олишга

мўлжалланган счётлар тизимини таклиф этамиз (4

-

жадвал).

Халқаро стандартларга мувофиқ тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан

олингандан сўнг, ишлаб чиқаришнинг келгуси босқичига ўтиши талаб этилмаса тайёр

маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан кейин омборхоналарда сақлаш харажатлари

маҳсулот таннархига қўшилмайди.

5-

жадвал

Халқаро стандартларга мувофиқ тайёр маҳсулотларни жорий ҳолатга ва жорий

жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ харажатларни тайёр маҳсулот

таннархига ёки сотиш харажатларига олиб боришнинг асосий белгилари

Асосий белгилар

Тайёр

маҳсулотлар

таннархига

Сотиш

харажатларига

1. Тайёр маҳсулотларни жорий ҳолатга келтириш

харажатлари мунтазам амалга оширилса ва

ишлаб чиқариш характерига эга бўлса

+

(киритилади)

-

(киритилмайди)

2. Таёр маҳсулотни жорий ҳолатга келтириш

харажатлари сотиш мақсадларида ҳамда реклама

мақсадларида амалга оширилса

-

(киритилмайди)

+

(киритилади)

3. Тайёр маҳсулотларни харидорларнинг аниқ

қабул қилиш пункитига, яъни жорий

жойлаштириш жойига келтириш мунтазам
амалга оширилса ёки тайёр маҳсулотларни

асосий омбор жойлашган жойгача ёки асосий

савдо дўконларига етказиб бериш боғлиқ

харажатлар савдо

-

тижорат фаолияти билан

боғлиқ бўлмаса

+

(киритилади)

-

(киритилмайди)

4. Тайёр маҳсулотларни етказиб бериш билан

боғлиқ транспортировка харажатлари тижорий

мақсадларда амалга оширилса, масалан

захиралар бир чакана омбордан бошқа бир

чакана омборга ёки харидорнинг чакана

омборидан бошқа омборга етказиш билан боғлиқ

амалга оширилса

-

(киритилмайди)

+

(киритилади)

5. Ноишлаб чиқариш устама харажатлари

захиралар ҳаракати билан боғлиқ бўлса

+

(киритилади)

-

(киритилмайди)

6. Ноишлаб чиқариш устама харажатлар

захиралар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаса

-

(киритилмайди)

+

(киритилади)

7. 23-

сон БҲХС “Қарзлар бўйича харажатлар”

стандартига мувофиқ молиявий харажатлар

бошқа устама харажатлар таркибига киритилган.

+

(киритилади)

-

(киритилмайди)

Манба

:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

230

Тайёр маҳсулотларни транспортировка харажатлари агарда тайёр маҳсулотларни

жорий жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ бўлса у ҳолда захиралар таннархига

киритилиши кўзда тутилган.

Халқаро стандартлар тайёр маҳсулотларни жорий жойлаштириш жойига етказиш

билан боғлиқ харажатларни тижорат, яъни сотиш харажатлари деб тан олиш мақсадга
мувофиқ бўлмаган ҳолларда захиралар таннархига киритишга рухсат беради. Шу боис,

корхоналар тайёр маҳсулотларни транспортировка қилиш, яъни жорий жойлаштириш

жойига етказиш билан боғлиқ харажатлар қайси ҳолларда тайёр маҳсулотлар

таннархига киритилади, қайси ҳолларда захиралар таннархига киритилмасдан сотиш
харажатлари таркибига киритилиши борасида аниқ мезонларни ишлаб чиқиши

мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Биз тадқиқотлар жараёнида ушбу мезонларни ишлаб

чиқишда ёрдам берадиган таянч қоидаларни қуйидаги жадвалда келтирамиз (5

-

жадвал).

Юқорида келтирилган 1 ва 2

-

жадвалларда асосий ишлаб чиқариш жараёнини

тавсифлайдиган ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархига оид бўлган

кўрсаткичлар ҳамда бухгалтерия счётларида ёрдамида бухгалтерия ёзувлари

ишланмаларини келтирамиз (6

-

жадвал).

6-

жадвал

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини бухгалтерия счётларида

акс эттириш тартиби

Молиявий

-

иқтисодий операциялар

Счётларнинг

боғланиши

Сумма

Д

-

т

К

-

т

1. Ишлаб чиқариш жараёнига сарфланган хом

-

ашё ва

материалларнинг қиймати

2010

1010 280 480 900

2. Хом

-

ашё ва материалларни қайта ишлаш жараёнида

ишлаб чиқариш ходимларига тўғридан

-

тўғри меҳнат

ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар ҳисобланди

2210

2210

6710

6520

190 848 000

22 901 760

3. Устама ишлаб чиқариш харажатлари маълум

тақсимлаш мезонлари асосида қайта ишлаб чиқариш

жараёнига тақсимланди

2210

2510

85 450 800

4. Қайта ишлаш жараёни якунланиши билан ишлаб

чиқариш таннархини аниқлаш мақсадида 2210

-

счётнинг дебет обороти 2010

-

счётга ўтказилди (190

848 000 + 22 901 760 + 85 450 800)

2010

2210 299 200 560

5. 2010-

счётда шаклланган ишлаб чиқариш таннархи

2020 -

тўлиқ ишлаб чиқариш таннархи счётига

ўтказилди (тўлиқ ишлаб чиқариш таннархини

аниқлаш мақсадида) (280

480 900 + 299 200 560)

2020

2010 579 681 460

6. Тайёр маҳсулотларни реализация қилиш, яъни

халқаро стандартларга мувофиқ жорий ҳолатга ва

жорий жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ

харажатлар маҳсулот таннархига киритилди

2020

2410

28 900 600

7.Ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг

тўлиқ таннархи суммаси аниқланди. Тугалланмаган

ишлаб чиқаришда бошланғич қолдиқ (55

800 900 +

579 681 460 + 28 900 600

61 300 200)

2810

2020 603 082 760

Манба

:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

231

Ушбу жадвал асосида хулоса қилишимиз мумкинки, биринчидан халқаро

стандартларга мувофиқ равишда янги мазмундаги кўрсаткичлар, жумладан қайта

ишлаш таннархи, устама ишлаб чиқариш харажатлари, бошқа устама харажатлар, тайёр

маҳсулотларни жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ

харажатлар кабилар киритилди. Иккинчидан, ушбу жараён тўлиқ бўлмаган ишлаб
чиқариш таннархи ва тўлиқ ишлаб чиқариш таннархини ҳисоблашга асосланади.

Бугунги кунга қадар бизнинг амалиётимизда бошқа устама харажатлари, яъни

реализация қилиш харажатлари маҳсулот таннархига киритилмаган эди. Россия

тажрибаси ва халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб тайёр маҳсулотларни
транспортировка қилиш харажатларини тайёр маҳсулотларнинг таннархига

киритишни таклиф этдик. Бу

жараён бухгалтерия счётларида қандай тартибда амалга

оширилиши кўрсатиб берилди. Учинчидан, тайёр маҳсулотларнинг тўлиқ таннархини

бухгалтерия счётларида акс эттириш тартиби кўрсатиб берилди.

Хулоса ва таклифлар.

Тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

1. Соҳага доир манбаларнинг таҳлил асосида хулоса қилиш мумкинки, “ишлаб

чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчалари

бир

-

биридан фарқлаш мақсадга мувофиқлиги асосланиб, ушбу тушунчаларга

таърифлар ишлаб чиқилди, жумладан ишлаб чиқариш харажатларига қуйидагича

таъриф берилди, “Ишлаб чиқариш харажатлари деганда, корхонанинг одатдаги

фаолияти билан боғлиқ харажатлари бўлиб, маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш
жараёнида хом

-

ашё ва ресурсларни тайёр маҳсулотлар ёки хизматларга айлантиришда

захиралар таннархига

барча меҳнат ва устама харажатларнинг оқилона қўшилиши

натижасида тайёр маҳсулот таннархи юзага келиш жараёнидаги сарфланган ресурслар

қийматига айтилади.”

2. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу кўрсаткичларга қуйидагилар киритилди: Ишлаб чиқаришга чиқарилган

захиралар (хом

-

ашё ва материаллар) таннархи; Цех ишлаб чиқариш таннархи (цехлар

кесимида аниқланади); Фабрико

-

завод ишлаб чиқариш таннархи (тўлиқсиз ишлаб

чиқариш таннархи); Қайта ишлаш таннархи; Тўлиқ ишлаб чиқариш ва реализация

қилиш таннархи; Ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар таннархи; Сотилган

тайёр маҳсулотлар таннархи.

3. МҲХСларига ўтаётган акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган

жамиятлари ишчи счётлар режасига 2010 “Тўлиқсиз ишлаб чиқариш таннархи”, 2020

“Тўлиқ ишлаб чиқариш таннархи”, 2210 “Қайта ишлаш таннархи” ва 2410 “Бошқа устама

харажатлари» счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғлинишларига оид
бухгалтерия ишланмалари, хусусан ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот

таннархини бухгалтерия счётларида акс эттириш тартиби тавсия этилди Натижада,
таннарх кўрсаткичларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда ҳисоблашга имконият

юзага келди.

5. Халқаро стандартларга мувофиқ тайёр маҳсулотларни жорий ҳолатга ва жорий

жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ харажатларни тайёр маҳсулот таннархига
ёки сотиш харажатларига олиб боришнинг асосий белгилари (асосий мезонлари) тавсия

этилди.

6. Халқаро стандартларга мувофиқ равишда янги мазмундаги кўрсаткичлар,

жумладан қайта ишлаш таннархи, устама ишлаб чиқариш харажатлари, бошқа устама
харажатлар, тайёр маҳсулотларни жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириш жойига

етказиш билан боғлиқ харажатлар кабилар киритилди. Бугунги кунга қадар бизнинг

амалиётимизда бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари

маҳсулот таннархига киритилмаган эди. Россия тажрибаси ва халқаро стандартлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

232

талабларидан келиб чиқиб тайёр маҳсулотларни транспортировка қилиш
харажатларини захираларнинг ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни

билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритиш таклиф

этилди.

Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши ишлаб чиқариш харажатлари ва

маҳсулот таннархни тўғри ҳисоблаш, таннархга оид ахборотларнинг ишончлигини

ошириш, таннархни оптималлаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга

хизмат қилади.

Адабиётлар/Литература/

References:

kontur-extern.ru

(2025)

Затраты на

производство

. // https://www.kontur-

extern.ru/info/47915-zatraty_na_proizvodstvo

qomus.info

(n.d.)

Ўзбекистон

миллий

энциклопедияси.

https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-xarajatlari-uz/

Rajaboyev, S. (2024). ZAMONAVIY SHAROITDA AXBOROT-KOMMUNIKATSIYA

XIZMATLARINI RIVOJLANTIRISHNING ASOSIY O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI.

Iqtisodiy taraqqiyot

va tahlil, 2(12), 160

166. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss12-pp160-166

xabar.uz (2020). https://www.xabar.uz/iqtisodiyot/shavkat-mirziyoyev-yigilish-otkazdi-

mahsulotlar-tannarxini

Абдукаримов И.Т., Тен Н.В.

(2007)

Производственнқе затраты, методы анализа и

оценки показателей, их характеризующих. //Социально

-

экономические явления и

процессы. №2 (006),

https://cyberleninka.ru/article/n/proizvodstvennye-zatraty-metody-

analiza-i-otsenki-pokazateley-ih-harakterizuyuschih/viewer

Абдуллаев А.Я. (2025) Донни қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш

харажатлари ҳисобини юритиш ва таннарх калкуляциясини такомиллаштириш //

SCIENCEPROBLEMS.UZ-Ijtimoiy-gumanitarfanlarningdolzarbmuammolariNo S/3(5)

2025

https://scienceproblems.uz/index.php/journal/article/view/3323/3053

Азимова Л.С., Сайдазимова М.М.

(2022)

Ишлаб чиқариш корхоналарида

харажатларнинг

шаклланиши

//”Экономика

и

социум”

№5

(96)

-1.

https://cyberleninka.ru/article/n/ishlab-chi-arish-korhonalarida-harazhatlarning-
shakllanishi/viewer

Ильдар

Мустафин

(2023)

Себестоимость –

счёт бухгалтерского учёта

https://www.moedelo.org/club/buhgalterskij-uchet/sebestoimost-schet-bukhgalterskogo-

ucheta

Ирина Ахмедова.

(2018)

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби //Газета СБХ

/2018/№25/Бухгалтерга

тавсиялар.

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text142229_ishlab_chiqarish_harajatlari_hisobi

Ксения Килина

(

2023)

.

Методы расчета себестоимости: средняя и

ФИФО

в

бухгалтерском

учете

и

торговле

https://www.moysklad.ru/poleznoe/shkola-

torgovli/metody-rascheta-

sebestoimosti/?utm_source=google.com&utm_medium=organic&utm_campaign=google.com&ut

m_referrer=google.com

Маматқулов А.Х. (2023) Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш

харажатлари

бўйича

таннархни

ҳисоблаш

усулларини

такомиллаштириш

//International Journal of Economy and Innovation| Volume 41| Gospodarka i InnowacjeKielce:

Laboratorium Wiedzy Artur BorcuchCopyright © 2023All rights reserved International Journal

forGospodarka i InnowacjeThis worklicensedunder aCreative Commons Attribution 4.0

Махмудов А.Н. (2022) Енгил саноат корхоналарида харажатлар ва таннарх

ҳисобини такомиллаштириш истиқболлари //"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va

innovatsion jurnali №4(6). 49

-

б.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

233

Мирзаева Ш.Н., Усманов У.Б. (2025) производственные затраты и себестоимость

продукции (работ и услуг) в сельском хозяйстве //S

olution of social problems in management

and

economy

International

scientific-

online

conference

Том

4№7

(2025)

https://econferences.ru/index.php/sspme/article/view/28273/14596

Низом (1999) “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш

харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби

тўғрисидаги” Низом. https://lex.uz/acts/264422

ПБУ

(1999)

“Расходы

организации”

10/99

https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_12508/0463b359311dddb34a4b799a3a5
c57ed0e8098ec/

Рахматалиев М.Э., Абдурахмонов Н.А. (n.d.) Паррандачилик хўжаликларида

харажатлар ҳисобининг назарий асослари //”Замонавий дунёда табиий фанлар: назария

ва амалий изланишлар” номли илмий, масофавий, онлайн конференцияси

Салохиддинова З.Ф. (2024) Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг

назарий

асослари

//Қўқон

университети

хабарномаси.

Сентябрь,

2024.

https://www.researchgate.net/publication/386204929_MASULOT_ISLAB_CIKARIS_ARAZATLAR

I_ISOBINING_NAZARIJ_ASOSLARI

Ташназаров С. (2023) Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1 [Матн]: дарслик /

-

Самарқанд.:

“STEP

-

SEL” МЧЖ нашриёти,

-

580 бет. 380

-

381 б.

Ташназарова Д.С.

(2021)

Харажатлар ва таннарх тушунчаси, уларнинг мазмуни ва

тавсифи. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may

-iyun, 2021

yil 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 37

Урманбекова

И.Ф.

(2020)

Ишлаб

чиқариш

харажатлари

таҳлилини

такомиллаштириш масалалари //Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2. 77

-

б.

Чумакова Е., Пужаева Е., Кудряшов Н.

(n.d.)

Себестоимость продукции: зачем знать

и

как рассчитать.Финпросвет

https://fintablo.ru/finances/sebestoimost-produktsii-kak-

rasschitat

Библиографические ссылки

kontur-extern.ru (2025) Затраты на производство. // https://www.kontur-extern.ru/info/47915-zatraty_na_proizvodstvo

qomus.info (n.d.) Ўзбекистон миллий энциклопедияси. https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-xarajatlari-uz/

Rajaboyev, S. (2024). ZAMONAVIY SHAROITDA AXBOROT-KOMMUNIKATSIYA XIZMATLARINI RIVOJLANTIRISHNING ASOSIY O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(12), 160–166. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss12-pp160-166

xabar.uz (2020). https://www.xabar.uz/iqtisodiyot/shavkat-mirziyoyev-yigilish-otkazdi-mahsulotlar-tannarxini

Абдукаримов И.Т., Тен Н.В. (2007) Производственнқе затраты, методы анализа и оценки показателей, их характеризующих. //Социально-экономические явления и процессы. №2 (006), https://cyberleninka.ru/article/n/proizvodstvennye-zatraty-metody-analiza-i-otsenki-pokazateley-ih-harakterizuyuschih/viewer

Абдуллаев А.Я. (2025) Донни қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш ва таннарх калкуляциясини такомиллаштириш // SCIENCEPROBLEMS.UZ-Ijtimoiy-gumanitarfanlarningdolzarbmuammolariNo S/3(5) –2025 https://scienceproblems.uz/index.php/journal/article/view/3323/3053

Азимова Л.С., Сайдазимова М.М. (2022) Ишлаб чиқариш корхоналарида харажатларнинг шаклланиши //”Экономика и социум” №5 (96)-1. https://cyberleninka.ru/article/n/ishlab-chi-arish-korhonalarida-harazhatlarning-shakllanishi/viewer

Ильдар Мустафин (2023) Себестоимость – счёт бухгалтерского учёта https://www.moedelo.org/club/buhgalterskij-uchet/sebestoimost-schet-bukhgalterskogo-ucheta

Ирина Ахмедова. (2018) Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби //Газета СБХ /2018/№25/Бухгалтерга тавсиялар. https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text142229_ishlab_chiqarish_harajatlari_hisobi

Ксения Килина (2023). Методы расчета себестоимости: средняя и ФИФО в бухгалтерском учете и торговле https://www.moysklad.ru/poleznoe/shkola-torgovli/metody-rascheta-sebestoimosti/?utm_source=google.com&utm_medium=organic&utm_campaign=google.com&utm_referrer=google.com

Маматқулов А.Х. (2023) Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари бўйича таннархни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш //International Journal of Economy and Innovation| Volume 41| Gospodarka i InnowacjeKielce: Laboratorium Wiedzy Artur BorcuchCopyright © 2023All rights reserved International Journal forGospodarka i InnowacjeThis worklicensedunder aCreative Commons Attribution 4.0

Махмудов А.Н. (2022) Енгил саноат корхоналарида харажатлар ва таннарх ҳисобини такомиллаштириш истиқболлари //"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №4(6). 49-б.

Мирзаева Ш.Н., Усманов У.Б. (2025) производственные затраты и себестоимость продукции (работ и услуг) в сельском хозяйстве //Solution of social problems in management and economy International scientific-online conference Том 4№7 (2025) https://econferences.ru/index.php/sspme/article/view/28273/14596

Низом (1999) “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги” Низом. https://lex.uz/acts/264422

ПБУ (1999) “Расходы организации” 10/99 https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_12508/0463b359311dddb34a4b799a3a5c57ed0e8098ec/

Рахматалиев М.Э., Абдурахмонов Н.А. (n.d.) Паррандачилик хўжаликларида харажатлар ҳисобининг назарий асослари //”Замонавий дунёда табиий фанлар: назария ва амалий изланишлар” номли илмий, масофавий, онлайн конференцияси

Салохиддинова З.Ф. (2024) Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг назарий асослари //Қўқон университети хабарномаси. Сентябрь, 2024. https://www.researchgate.net/publication/386204929_MASULOT_ISLAB_CIKARIS_ARAZATLARI_ISOBINING_NAZARIJ_ASOSLARI

Ташназаров С. (2023) Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1 [Матн]: дарслик /-Самарқанд.: “STEP-SEL” МЧЖ нашриёти, -580 бет. 380-381 б.

Ташназарова Д.С. (2021) Харажатлар ва таннарх тушунчаси, уларнинг мазмуни ва тавсифи. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 37

Урманбекова И.Ф. (2020) Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлилини такомиллаштириш масалалари //Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2. 77-б.

Чумакова Е., Пужаева Е., Кудряшов Н. (n.d.) Себестоимость продукции: зачем знать и как рассчитать.Финпросвет https://fintablo.ru/finances/sebestoimost-produktsii-kak-rasschitat