РАЗВИТИЯ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ УЗБЕКИСТАНА В ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ

Аннотация

В статье освещается развитие текстильной промышленности в нашей стране за годы независимости, практический опыт государственной поддержки данной отрасли. Изучены исследования отечественных и зарубежных ученых, проводивших исследования по вопросам управления финансовой деятельностью предприятий текстильной промышленности, организации кластеров и управления ими, определения преимуществ кластеризации производства на текстильных предприятиях. По результатам исследования подготовлены научно обоснованные рекомендации, направленные на совершенствование управления предприятиями текстильной промышленности Узбекистана.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
119-130
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ёдгорова, Ш. (2023). РАЗВИТИЯ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ УЗБЕКИСТАНА В ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ. Экономическое развитие и анализ, 1(1), 119–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44642
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещается развитие текстильной промышленности в нашей стране за годы независимости, практический опыт государственной поддержки данной отрасли. Изучены исследования отечественных и зарубежных ученых, проводивших исследования по вопросам управления финансовой деятельностью предприятий текстильной промышленности, организации кластеров и управления ими, определения преимуществ кластеризации производства на текстильных предприятиях. По результатам исследования подготовлены научно обоснованные рекомендации, направленные на совершенствование управления предприятиями текстильной промышленности Узбекистана.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

119


МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ёдгорова Шахноза Хайридиновна

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

Аннотация

.

Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик

саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб

-

қувватланиши бўйича

амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини
бошқариш

,

кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб

чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб
борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари
асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни
такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф

-

тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

тўқимачилик корхоналари,

тикув

-

трикотаж саноати, инвестиция, пахта

толаси, кластерлаштириш, ип

-

калава, кластер, аҳоли бандлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат”

уюшмаси, экспорт географияси.

РАЗВИТИЯ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ УЗБЕКИСТАНА В ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ

Ёдгорова Шахноза Хайридиновна

Навоийкогогосударственного

горно

-

технологического университета

Аннотация

.

В статье освещается развитие текстильной промышленности в нашей

стране за годы независимости, практический опыт государственной поддержки данной
отрасли. Изучены исследования отечественных и зарубежных ученых, проводивших исследования
по

вопросам

управления

финансовой

деятельностью

предприятий

текстильной

промышленности, организации кластеров и управления ими, определения преимуществ
кластеризации производства на текстильных предприятиях.

По результатам исследования

подготовлены научно обоснованные рекомендации, направленные на совершенствование
управления предприятиями текстильной промышленности Узбекистана.

Ключевые слова:

текстильные предприятия, швейно

-

трикотажная промышленность,

инвестиции, хлопковое волокно, кластеризация, пряжа, кластер, занятость населения,
ассоциация «Узтукимачиликсаноат», география экспорта.

DEVELOPMENT OF THE TEXTILE INDUSTRY OF UZBEKISTAN IN THE YEARS OF INDEPENDENCE

Yodgorova Shaxnoza Xayridinovna

Navoiy State University of Mining and Technologies

Abstract.

The article describes the development of the textile industry in our country over the years

of independence, the practical experience of state support for this industry. The studies of domestic and
foreign scientists who conducted research on the management of the financial activities of textile
enterprises, the organization and management of clusters, and the determination of the advantages of
clustering production at textile enterprises were studied. Based on the results of the study, scientifically
based recommendations were prepared aimed at improving the management of enterprises in the textile
industry of Uzbekistan.

Keywords:

textile enterprises, sewing and knitting industry, investments, cotton fiber, clustering,

yarn, cluster, employment, «Uztukimachiliksanoat» association, export geography.

I SON - MAY, 2023

www.e-itt.uz

119-130-sahifalar


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

120

Кириш

.

Маълумки, Ўзбекистонда

ёшлар

ва

хотин

-

қизларни

иш

билан

таъминлаш

бугунги куннинг энг

долзарб

масалалардан

бири

ҳисобланади

.

Ҳозирда енгил саноат

маҳсулотларига

ички

ва

ташқи

бозорда

талабнинг ошиб бориши

,

ишлаб

чиқаришда қўл

мехнатининг аҳамияти аҳолининг

кўп

қисмини

,

биринчи

навбатда

,

аёлларни

иш

билан

таъминлаш

имконини

бериб

,

соҳанинг

ижтимоий

йўналишдаги аҳамиятини оширади.

Демак, мамлакатимизда

тўқимачилик

ва

тикув

-

трикотаж

тармоғининг барқарор

ва

жадал

ривожлананиши

аҳоли

бандлигини

таъминлашда

,

асосийси,

қишлоқ

жойларда

ушбу муаммони

ҳал

этишда қўл келмоқда

.

Бунга

хом

ашё

базамизнинг мавжудлиги

,

қўшни

мамлакатларда

тўқимачилик маҳсулотларига бўлган

талабнинг

юқорилиги

,

қўшимча капитал

талаб

қилмайдиган тўқувчилик ускуналарининг етарли эканлиги кўп

жиҳатдан

ёрдам

бермоқда

.

Бу

омилларнинг

мавжудлиги

,

айниқса

,

аёллар

учун

қўшимча

ишчи

ўринлари

яратиш

бўйича

энг

муҳим

вазифани

ҳал

этиш

имконини

беради

.

Шундай

қилиб

,

сўнгги тўрт

йил

давомида

тўқимачилик

маҳсулотлари

ишлаб

чиқарувчи корхоналари

сони

1748

тага

,

кийим

-

кечак

ишлаб

чиқаришда

эса

4775

тага

кўпайди

.

Шу

билан

бирга

,

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотларига

кўра

, 2017-2020-

йилларда

тўқимачилик саноатида

банд

бўлганлар

сони

36,0

минг

кишига

,

кийим

-

кечак

ишлаб

чиқаришда

эса

28,1

минг

кишига

ошган

.

Ўзбекистонда

пахта

-

кластер

тизимининг

ривожланиши

аҳоли

бандлигини

оширишга

катта

ҳисса

қўшмоқда

,

биринчи

навбатда

қишлоқ

ва

туманларда ижтимоий

аҳволни, аҳоли турмуш

даражасини сифатли қилишга хизмат

қилмоқда

.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022

-2026

йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон

Фармонида бошқа устувор вазифалар билан бир қаторда, миллий иқтисодиёт барқарорлигини

таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсишига эришиш, рақамли иқтисодиётни
драйвер соҳага айлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, молиявий ресурсларни
кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан

юксалтириш, экспорт салоҳиятини ошириш чоралари кўзда тутилган.

Тўқимачилик саноати ана шундай ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчиларидан

тармоқлардан бири ҳисобланади. Тараққиёт стратегиясида саноатни сифат жиҳатидан янги
босқичга ўтказиш орқали модернизация ва диверсификация қилиш, маҳаллий хомашёни қайта
ишлаш салмоғини ошириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш,
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш каби
вазифаларнинг муҳимлиги белгилаб берилган.

Жумладан, 2022–

2

026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегиясида тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга
кўпайтириш режалаштирилган (Фармон 2022). Бунда:

Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 2

022-2026

йилларда кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

ип

-

калавани чуқур қайта ишлаш (2026 йилга қадар ип калавани тўлиқ қайта ишлашни

йўлга қўйиш), ишлаб чиқариш занжирида мавжуд бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган
лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

тайёр маҳсулотлар учун миллий брендларни ривожлантириш ва уларнинг экспортини

ошириш, жумладан миллий ва хорижий бренддаги тайёр маҳсулот экспорти ҳажмини 2026
йилда 5 млрд АҚШ долларига етказиш;

соҳада иш ўринларини 570 минг нафарга етказиш, жумладан амалга ошириладиган

лойиҳаларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб Тошкент тўқимачилик технопарки ва бошқа алоқадор
Олий ўқув юртларида соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш;

сунъий толани қайта ишлаш ҳажмларини 200 минг тоннага етказишни кўзда тутиш.

Адабиётлар шарҳи.

Тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш уларни

бошқаришнинг ташкилий масалалари, соҳада кластерлар ташкил этиш, тўқимачилик
корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш

масалалари маҳаллий ҳамда хориж олимлари, асарларида тадқиқ этилган.

Жумладан, мамлакатимиз олимларидан Абдугаффаров, Мардиев, Сиддиқовларнинг (2021)

ҳам тадқиқотлари молиявий жараёнларни баҳолаш моделлари ва амалий масалаларни ёчиш
усулларига бағишланган бўлиб, улар тадқиқотларида молиявий жараёнларини таҳлил


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

121

қилишнинг асосий мақсади корхонанинг молиявий жараёнларини аҳволини ҳар томонлама
ўрганиб, унинг ҳолатига баҳолаш моделлари орқали аниқ баҳо бериш, маблағ ва манбаларнинг
жойланишини текшириш, уларни тўғри йўналишда ишлатилаётганини баҳолаш моделлари
орқали аниқлаш эканлигини таъкидлаганлар.

Шунингдек, миллий иқтисодиётни инновацион ривожланишининг айрим жиҳатлари

мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг илмий тадқиқотларида ҳам кўриб чиқилган. Булар
жумласига Бегалов (2013), Вахабов (2016), Пардаев (2017) ва бошқаларнинг илмий ишларини

киритиш мумкин.

Бегалов

ва Бобожоновлар (2013) ҳамуаллифлигида ёзилган “Основные тенденции

формирования и развития инновационной экономики в республике Узбекистан” мавзусидаги
илмий мақолада инновацион иқтисодиётнинг тарихий ривожланиши ва жорий этишнинг
характерли жиҳатлари ўрганилади. Шунинг мамлакатимиз иқтисодиётига инновацион
иқтисодиётни жорий этиш муаммолари таҳлил қилинган ва таклифлар берилган.

Вахабовнинг (2016) асарларида миллий иқтисодиётни модернизация қилиш,

макроиқтисодий ўсишнинг барқарорлигига эришиш, инновацион соҳаларни ривожлантиришга
қаратилган тадқиқотлар ва илмий асосланган таклифларни кузатишимиз мумкин.

Пардаевнинг (2017) илмий ишларида асосан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини

ривожлантиришда инновацион технологиялар ва услубларни жорий этиш, уларнинг молиявий
самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлар келтирилган.

Иқтисодчи олим Турсунов (2007) Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг

иқтисодий самарадорлиги улар билан ҳамкорлик қилувчи ташқи субъектлар, яъни моддий

-

техника таъминоти корхоналари, турли иш ва хизматлар кўрсатувчи корхоналар, маҳсулот

сотишга кўмаклашувчи, тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналари, кредиторлар ва инвесторлар
учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини келтириб ўтади.

Москва политехника университети тадқиқотчиси Игнатущенко Елена Игоревна

(2012)

ўзининг “Инновационная Германия в экономике Европейского Союза в эпоху мирового
экономического и финансового кризиса” номли мақоласида жахон молиявий

-

иқтисодий

инқирози шароитида Германия иқтисодиётида самарали инновацион сиёсатнинг қўлланилиши
эвазига Европа иттифоқи давлатлари орасида кам зиён кўрилганлиги таъкидланади ва ушбу
давлат мисолида инновацияларни молиялаштириш тажрибалари ўрганилади.

Нечаев

(2010)

“Совершенствование системы финансового обеспечения инвестиционно

-

инновационной деятельности” мавзусидаги докторлик диссертациясида Россия ва МДҲ
давлатларида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини ўрганиб чиқади. Диссертация
ишида инновацион фаолиятни молиялаштиришни асосан банк

-

кредит тизими ва лизинг

операцияларини самарали қўллаш эвазига ривожлаштириш таклифлари берилади.

Россиялик иқтисодчи олим Щиборщ

(2000)

ўзининг саноат корхоналарини

интеграциялашган бошқарув тизимларини такомиллаштириш, авваламбор, ишлаб чиқариш

харажатларини пасайтириш, маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш ҳамда шу орқали фойданинг
ошишини, инвестициялардан олинадиган самарани таъминлаш ва компаниялар рақобат
мавқеини кучайтириш зарурати билан боғлиқ бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг нисбатан
барқарорлашуви шароитида ишлаб чиқаришини бошқариш ва уни

такомиллаштириш даражаси

билан белгиланиши асослаб берган.

Дедов (2002) томонидан амалга оширилган тадқиқотларда таъкидланишича: “Саноат

корхоналар бошқарув тизимини шакллантириш –

умумий ҳолда бошқарув усуллари

тизимларини яратиш орқали амалга оширилади”. Ушбу олимнинг илмий изланишларида
зарурий натижага эришиш мақсадида ташкилий тизим фаолиятини амалга ошириш саноат
бошқарув тизимини ушбу тизимга таъсир этиши орқали бажарилиши ҳамда саноат
корхонасининг иқтисодий мослашувини бошқариш усуллари бўйича ёндошувлари кўрсатиб
берилган.

Юқорида келтирилган олимларнинг илмий ишларига қарамасдан, бугунги кунда

тўқимачилик саноатини ривожлантириш, жумладан енгил саноат корхоналарининг молиявий
фаолиятини бошқариш услубларини ишлаб чиқиш муаммоларига бағишланган комплекс

тадқиқотларни олиб бориш талаб қилинмоқла. Буларнинг барчаси миллий иқтисодиётда енгил
саноатни ривожлантириш ва инвестициялашнинг асосларини такомиллаштириш бўйича
алоҳида илмий изланишлар олиб боришни тақозо қилмоқда.

Тадқиқот методологияси.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

122

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт ҳамда

илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг корхоналарни фаолиятини стратегик
режалаштириш масалалари бўйича изланишлари, олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбатлар,
уларнинг ёзма ва оғзаки фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни

кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан
қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.
Мавзуни ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда маълумотларни

тизимлаш бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва амалий материалларни
жамлаш ҳамда тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Сўнгги йилларда тўқимачилик саноатида ташқи ва ички бозор талабларига мос

маҳсулотлар етказиб бериш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини
маҳаллий товарлар билан тўлдириш тадбирлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Жумладан,

2021

-

йилгача

“2017

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга
ошириш бўйича йиллик давлат дастурлари доирасида тўқимачилик саноатини
ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган қатор
тадбирлар амалга оширилди ҳамда ушбу даврда саноатни ривожлантиришнинг қуйидаги
стратегик устувор йўналишлари белгиланди:

-

тўқимачилик саноатининг иқтисодиётдаги улушини ошириш;

-

илғор бошқарув технологияларини жорий этган ҳолда тўқимачилик саноатини

бошқариш тизимини ислоҳ қилиш;

-

пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб, юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр

тўқимачилик

маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришгача

бўлган

ишлаб

чиқаришни

интеграциялашувига асосланган кластерни ривожлантириш моделини жорий этиш;

-

хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар экспортини диверсификация қилиш ва қисқартириш

ҳисобига юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

-

пахта толасини қайта ишлаш даражасини ошириш ва уни экспорт қилишни босқичма

-

босқич қисқартириш;

-

маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва сотиш бозорларини

кенгайтириш;

-

тўқимачилик саноатида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини халқаро

талаблар ва стандартларга мувофиқ янада уйғунлаштириш;

-

логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан биргаликда хом

ашёнинг мутаносиб тақсимланишини ва ривожланаётган корхоналарни тармоқда
жойлаштиришни таъминлаш;

-

ишлаб чиқариш жараёнига илғор ахборот

-

коммуникация воситалари, инновацион

технологиялар, ноу

-

хау, дизайн ишланмаларини кенг жорий этиш, замонавий фурнитура ва

аксессуарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;

-

тўқимачилик саноати учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

-

ушбу соҳанинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда,

айниқса, аёллар учун янги иш ўринлари яратиш.

Харакатлар стратегиясининг йиллик Давлат дастурлари доирасида айнан шу соҳани

ривожлантириш ва ўзгартиришга қаратилган мақсадли дастурий ҳужжатлар қабул қилинди.
Улар бу даврда тўқимачилик саноатининг ривожланишида сезиларли ютуқ бўлишига ҳисса
қўшдилар.

Ислоҳотларни меъёрий

-

ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий таъминлаш мақсадида

Президентимизнинг 2016

-

йил 21

-

декабрда қабул қилинган “2017

-

2019 йилларда тўқимачилик

ва тикув

-

трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари дастури тўғрисида”ги

ПҚ

-2687-

сон қарори бу даврда соҳани ривожлантиришга қаратилган асосий ҳужжатлардан бири

бўлди. Юқоридаги Қарор

билан тўқимачилик маҳсулотларига солиқ ва божхона имтиёзлари,

хусусан, даромад солиғи, мол

-

мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

123

солиқ тўловидан, импорт қилинадиган асбоб

-

ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашё ва

материаллар учун божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар берилди.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган ва шу даврда соҳани

ривожлантиришнинг янги босқичига қаратилган асосий дастурий ҳужжат Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж

саноатини жадал ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПФ

-5285-

сон Фармони бўлди.

Мазкур Фармон доирасида соҳани ривожлантиришнинг ўзига хос механизми –

тўқимачилик ва

тикув

-

трикотаж саноатини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. “Йўл

харитаси” тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатида бошқарув тизимини такомиллаштириш

ва кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш, технологик жараёнларни модернизация қилиш ва
тўқимачилик саноати инфратузилмасини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни
фаоллаштириш, тўқимачилик саноатига халқаро стандартларни жорий этиш чора

-

тадбирларини назарда тутади.

Шунингдек юқоридаги Фармонда, ўтказилган ўрганишларда 2017 йилгача мамлакат

тўқимачилик саноатининг изчил ривожланишига тўсиқ бўлаётган қатор тизимли муаммолар
аниқланлиги таъкидланган, хусусан:

-

тармоқнинг етарли салоҳиятига қарамасдан, юқори қўшилган қийматли тайёр

маҳсулотни ишлаб чиқаришда уйғунлашган технологик занжирнинг мавжуд эмаслиги сабабли
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг
республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 4,6 фоизни ташкил этганлиги;

-

тўқимачилик саноатининг бошқарув тизими тармоқнинг замонавий ривожланиш

тенденцияларига жавоб бермайди, бу эса ҳал этилмаган муаммоларнинг тўпланиб қолишига

олиб келмоқда ҳамда унинг жадал модернизация қилинишига тўсқинлик қилаётганлиги;

-

миллий стандартлар ва тўқимачилик маҳсулотларининг синовлари бўйича

лабораторияларнинг халқаро стандартлар ва талаблар билан уйғунлаштириш ишларининг
қониқарсизлиги, шунингдек, сифат менежменти замонавий тизимларини жорий этишнинг паст
даражада эканлиги маҳаллий маҳсулотларни йирик хорижий савдо бозорларига чиқаришга,
экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳамда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига бўлган
ишончни оширишга тўсиқ бўлаётганлиги;

-

тармоққа замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини жорий этиш даражаси

мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва тўқимачилик саноати ривожланишининг
истиқболли йўналишларини белгилаш учун шарт

-

шароит яратилмаганлиги;

-

хом ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг нооқилона тақсимланиши, логистика ва

муҳандислик инфратузилмасини ташкил этишдаги камчиликлар ишлаб чиқариш қувватлари
анча қисмининг тўхтаб қолишига, иқтисодий йўқотишларга ва оқибатда маҳсулотлар
таннархининг ошишига, шунингдек, ишлаб чиқариш рентабеллигининг пасайишига олиб
келганлиги;

-

тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг

барқарор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлашишга қодир бўлган миллий
брендларни шакллантиришнинг етарли даражада эмаслиги тўқимачилик саноати корхоналари
даромадларини ошириш имконини бермаётганлиги;

-

кадрлар тайёрлаш тизими тўқимачилик саноатининг реал эҳтиёжларига жавоб

бермаслиги, тармоқни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқитишнинг
инновацион йўналишларини жорий этиш ва илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш юзасидан
халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги таъкидлаб ўтилган (Фармон, 2017)

.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноатини янада ислоҳ қилишнинг

муҳим йўналишлари этиб белгиланди:

-

тўқимачилик саноатининг иқтисодиётдаги улушини ошириш, мамлакатда ишлаб

чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг, энг аввало, юқори қўшилган қийматли
рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини юқори технологик ишлаб чиқаришга қайта
йўналтириш орқали ҳажми ва сифатини ошириш;

-

тўқимачилик саноатининг бошқарув тизимини илғор менежмент технологиялари,

тармоқ корхоналарига ҳар томонлама кўмаклашиш

ва кўллаб

-

қувватлашнинг, шу жумладан

уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этишда самарали шаклларини
жорий этган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш;


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

124

-

тўқимачилик саноати соҳасидаги стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

тизимини халқаро талаб ва стандартларга уйғунлаштириш, шунингдек, маҳсулотлар синов
лабораторияларини модернизация қилиш ва аккредитациядан ўтказиш орқали янада
такомиллаштириш;

-

тармоққа тўқимачилик маҳсулотлари маҳаллий ва хорижий бозорларининг ҳолати ҳамда

ривожланиш тенденциялари ҳақидаги ишончли ва ўз вақтида ахборотлар олишни таъминлаш
имконини берувчи илғор ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, тармоқ

ривожланишининг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида уни тизимли ва комплекс
таҳлил қилиш;

-

пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб, унга дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни

пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр
тўқимачилик маҳсулоти чиқариш босқичигача бўлган ишлаб чиқаришни интеграция қилишни
назарда тутувчи ривожланишнинг кластер моделини амалга ошириш;

-

хом ашё ресурслари тақсимотининг мутаносиблиги ва ташкил этилаётган тармоқ

корхоналарининг логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан ўзаро
узвий боғлиқликда, шу жумладан кўп функцияли транспорт

-

логистика хабларини қуриш,

юкларни етказишнинг оптимал йўналишлари ҳамда йўлакларини танлаш, шунингдек,
транспортда юк ташиш тарифларини оптималлаштириш орқали жойлашувини таъминлаш;

-

юқори сифатли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини

кенгайтириш, миллий брендларни жаҳон бозорларига илгари суриш мақсадида ишлаб чиқариш
жараёнига илғор инновацион технологиялар, ноу

-

хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий

этиш, фурнитура ва аксессуарларнинг замонавий намуналарини ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш;

-

талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича йўналишларни кенгайтирган ҳолда

тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш, таълим муассасаларининг ўқув дастурларини тармоқнинг
замонавий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, илмий

-

тадқиқот фаолиятини, шунингдек, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш (Фармон,

2017).

Фармонда

республикада

ишлаб

чиқарилмайдиган,

белгиланган

тартибда

тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом
ашё ва бошқа материаллар учун 2021 йил 1 январга қадар муддатда тўқимачилик маҳсулотлари
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва божхона тўловлари тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва
божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва

тикув

-

трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5285-

сон

Фармони билан “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тугатилиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил

этилди. Амала оширилган ислоҳотлар, тўғри танланган стратегия ва уюшманинг малакали
бошқаруви мамлакатимиз тўқимачилик корхоналарининг ривожланишига пойдевор
вазифасини ўтамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини
сотиш ва ҳисоб

-

китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги 106

-

сон Қарори билан

пахта толасини сотишнинг янги тартиби, шунингдек, биржа савдолари механизми ва ҳисоб

-

китобларни амалга оширишнинг янги тартиби жорий этилди. Бу тўқимачилик корхоналарини
зарур хом ашё билан барқарор таъминлашга хизмат қилди.

2018 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта

-

тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 53

-

сон Қарори қабул қилиниши билан тўқимачилик ишлаб

чиқаришни ривожлантириш бўйича кластер тизими жорий этила бошланди. Тармоқни ташкил
этиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлидаги бу жиддий қадам хомашёдан тайёр маҳсулотгача
бўлган ягона ишлаб чиқариш занжирларини шакллантиришга туртки бўлди. Шуни ҳам

таъқидлаб ўтиш жоизки, мана шу ўтган давр мобайнида кластер модели ўз самарасини
кўрсатди. Тармоқни ташкил этишнинг ушбу шакли фермерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг
транзакция харажатларини сезиларли даражада камайтириши ва шу орқали тўқимачилик
маҳсулотларининг нархлари рақобатбардошлигини оширишга ёрдам бермоқда.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

125

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020

-

йил 22 июндаги “Пахта

-

тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 397

-

сон Қарори билан кластерларни ривожлантириш бўйича кейинги ҳаракатлар бошлаб юборилди
ва соҳани ривожлантиришга қаратилган қўшимча бозор механизмлари жорий этилди.
Жумладан, пахта ва тўқимачилик саноати ташкилотчиларига тасдиқланган агротехнологик
хариталар доирасида имтиёзли кредитлар бўйича ажратилган маблағларни эркин тасарруф
этиш ҳуқуқига эга бўлиш тартиби белгиланди. Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш

ташкилотчилари томонидан фермер хўжаликларига берилган ёқилғи

-

мойлаш материаллари,

минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўсимликлар ривожланишини
тартибга солувчи воситалар, дефолиантлар ва бошқа кимёвий моддалар солиққа
тортилмаслиги белгилаб берилди

.

Сўнгги йилларда миллий ва халқаро бозорда Covid

-

19 пандемияси шароитида ўрнатилган

кенг кўламли чекловларга қарамасдан ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида ишлаб чиқилган,
соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган чора

-

тадбирлар сабаб, тўқимачилик

тармоғининг йирик ишлаб чиқарувчилари бўлган кўплаб мамлакатларда кузатилган ишлаб
чиқариш ва экспортнинг кенг миқёсда қисқаришини, ишчиларнинг ишдан бўшатилиши каби
салбий оқибатларнинг нафақат олди олинди, балки олдинги йилларга нисбатан юқори
ривожланиш суръатларини таъминламоқда. Шундай қилиб, енгил саноат, жумладан,
тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш пандемия шароити билан боғлиқ
қийинчиликларга қарамай, 2020 йилда барқарор ривожланиб, ишлаб чиқариш ўсиш суръати
олдинги йилга нисбатан 112,0 фоизни ташкил этди.

2020 йилда саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ушбу тармоқнинг ҳиссаси 17,2

фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилда 16,7 фоизни, 2019 йилда эса 15,5 фоизни
ташкил этган (1

-

расм).

1 -

расм. 2020 йилда саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида

тўқимачилик тармоғининг ҳиссаси

(

Пардаев, 2017)

2020-

йилда йирик корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сезиларди

даражада ўсди, жумладан, трикотаж устки кийимлар ишлаб чиқариш қарийб 2 баробарга, ип

-

калава ишлаб чиқариш –

1,7 баробарга, пахта матолари ишлаб чиқариш –

1,5 баробарга,

трикотаж газламалар ишлаб чиқариш эса –

1,2 баробарга ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017

-2020-

йилларда мамлакатимиз тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатининг асосий капиталига 32,4

триллион сўмдан ортиқ инвестициялар киритилган, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 12,3 трлн.
сўмни ташкил этиб 2016 йилга нисбатан қарийб 2,5 бараварга ошган. Шунингдек соҳада янги
объектлар яратилиб, мавжуд корхоналар модернизация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 май 2017 йилдаги

“Бухоро

вилоятида

замонавий пахтачилик

-

тўқимачилик кластерини ташкил этиш чора

-

тадбирлари”ги ПҚ

-2978-

сон, “Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик

-

тўқимачилик кластерини барпо этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3279-

сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

16,7

16,4

15,5

15,5

17,2

14,5

15

15,5

16

16,5

17

17,5

2016

2017

2018

2019

2020


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

126

Маҳкамасининг 2018

-

йил 25

-

январдаги “Пахта

-

тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил

этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 53

-

сон қарорлари

доирасида республикамизнинг 117 та ҳудудида

-

907,783 минг гектар майдонда 96 та

тўқимачилик ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2020

-

йил якунларига

кўра, энг кўп кластерлар Андижон (12 та), Самарқанд (11 та) ва Хоразм (10 та) вилоятларида
фаолият кўрсатган.

(1-

жадвал)

1-

жадвал

2020 йил якунлари бўйича пахта

-

тўқимачилик кластерларини шакллантириш

51

Ҳудудлар

Кластерлар

сони

Туманлар

сони

Пахта майдонлари, га

Республика

бўйича, жами

94

117

907 783

1

Қорақалпоғистон

5

5

48 665

2

Андижон

12

13

79 391

3

Бухоро

8

12

97 900

4

Жиззах

5

6

69 700

5

Қашқадарё

9

10

111 900

6

Навоий

2

5

32 588

7

Наманган

7

10

63 406

8

Самарқанд

11

9

75 580

9

Сурхондарё

6

11

60 044

10

Сирдарё

6

8

72 557

11

Тошкент

6

7

55 008

12

Фарғона

9

11

63 245

13

Хоразм

10

10

77 799

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг маълумотларига кўра, 2020

йилда мамлакатимизда

етиштирилган пахта ҳосилининг 90 фоиздан ортиғи кластерлар

амалга оширилди

.

Охирги тўрт

йилда кластерларда етиштирилган ҳосилдорлик миқдори 6,2 центнерга ошган. 2020 йил
якунларига кўра, еттита кластердан ташқари қолган барча корхоналарда юқори қўшимча
қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, улардан 83 тасида ип

-

калава, 46

тасида газлама, мато, пайпоқ маҳсулотлари, 40 тасида эса тайёр тикувчилик ва трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда (Абатуров, 2020)

.

Маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш суръатини босқичма

-

босқич ошириш, шунингдек,

юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот турлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини
кенгайтириш тармоқнинг ички захира ва имкониятларидан фойдаланишнинг энг муҳим
йўналишига айланди. Агар илгари пахта толасининг асосий қисми экспортга чиқарилган бўлса,

2020-

йил охирига келиб мамлакатимиз корхоналари томонидан тола тўлиқ қайта ишланиб, ип

маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Натижада пахта толасидан ип ишлаб чиқариш 2016 йилга
нисбатан қарийб 3 баробар ошди.

Давлатнинг қўллаб

-

қувватлаши билан пахта матолари ишлаб чиқариш қайта тиклангани

Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг катта ютуқлридан бирига айланди. Шундай қилиб, 2020

йилда 85%дан ортиқ пахта толасини қайта ишланиб, мато ишлаб чиқариш 3,47 баравар ўсиб
118,8 млн.м

2

ни ташкил этди, бу кўрсатикч 2016 йилда 34,2 млн. м

2

ни ташкил этган. Трикотаж

газламалар ишлаб чиқариш 3 баробардан ортиқ ошди. Шу билан бирга, тайёр трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда, жумладан ички кийимлар ишлаб чиқариш 1,9
баробар, устки кийимлар ишлаб чиқариш 115,9 фоизга ошган.

Маълумки, тўқимачилик ва трикотаж саноати Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган

асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. Яна шуниси аҳамиятлики, ушбу тармоқда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлик кўрсаткичлари билан саноат маҳсулотлари
экспортидаги улуши бўйича бошқа тармоқлардан сезиларли равишда ўзиб кетди, жумладан

2016-2020-

йилларда ушбу тармоқнинг экспортдаги улуши 25,7 фоиздан 45,5 фоизга

ўсганлигини таъкидлашимиз мумкин.

51

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

127

Маълумки, охирги йилларда саноатнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигининг ошиши –

саноат маҳсулотларини

экспорт қилишдаги асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда тўқимачилик
тармоғида ип

-

калавадан тортиб, тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларигача кенг

кўламли экспорт амалга оширилмоқда. 2020 йил якунларига кўра 1868,4 миллион долларлик
тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, бу кўрсаткич олдинги
йилнинг мос даврига нисбатан 121,2 фоизга, 2016 йилга нисбатан қарийб 2,5 баробарга

ўсганлиги таъкидлашимиз мумкин.

Шунингдек, бутун иқтисодиёт бўйича экспортнинг умумий ҳажмида тўқимачилик ва

тикувчилик маҳсулотлари экспортининг улуши 12,7 фоизни, олтин экспортини ҳисобга
олмаганда эса 20 фоизни ташкил этган (2

-

расм).

2-

расм. 2016

-

2020 йилларда Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари

экспорти ҳажми

52

Миллий иқтисодиётда олиб борилаётган ислоҳотлар ва Давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашларнинг натижаси ўлароқ маҳаллий пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини 90
фоиздан оширишга ва шунингдек юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар экспорти улуши
ҳам сезиларли даражада ўсишга эришилди. Тўқимачилик тармоғида хом ашёни қайта ишлаш
даражасини чуқурлаштириш бўйича олиб борилган йўналиш пахта ип

-

калава экспортини 2016

-

йилга нисбатан қиймат жиҳатидан қарийб 2 баробар ошириш ва 2020

-

йилда экспорт ҳажмини

453 минг тоннага етказиш имконини берди (3

-

расм).

Шунингдек, пахта экспорти ҳажмининг

пасайиши эвазига тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми ўсди.

Таркибида 85% ва ундан ортиқ пахта толаси бўлган мато экспорти 2020 йилда 274,1 млн.

м2 ни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2,1 мартадан ошди (4

-

расм).

Ўзбекистоннинг тўқимачилик тармоғи соҳасидаги сиёсат маҳсулот сифати ва техник

кўрсаткичларини доимий равишда ошириш билан тавсифланади. Маҳаллий корхоналарда
ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ҳам ички бозорда, ҳам ташқи
бозорда харидоргир бўлиб, йиллар

ўтган сайин халқаро бозорларда тобора оммалашиб

бормоқда, дунёнинг кўплаб мамлакатларига сотилмоқда, экспорт кўлами ҳам йилдан

-

йилга

кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик ва
тикувчилик маҳсулотлари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида экспорт қилинмоқда.

52

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

7,4

9

9,3

9,3

12,7

100

126,1

144,7

181

213,9

0

2

4

6

8

10

12

14

0

50

100

150

200

250

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Экспортнинг умумий ҳажмида тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари экспортининг улуши 

2017-2020 йилларда экспорт ҳажмининг 2016 йилга нисбатан ўсиши


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

128

3-

расм. 2016

-

2020 йилларда Ўзбекистоннинг пахтадан олинган ип

-

калава

экспортининг ўсиш суръати

53

Жумладан, 2016 йилда 60 та давлатга маҳсулот етказиб берилган бўлса, 2020 йилда

аллақачон 71 тага етди. Шунингдек, мамлакатимизнинг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти
2016 йилда 1,1 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2020

-

йилга келиб 2,1

миллиард долларга етди.

4-

расм. 2016

-

2020 йилларда таркибида 85% ва ундан ортиқ пахта толаси

бўлган мато экспортининг ўсиш суръати

54

2020 йил якунлари бўйича ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини харид қилаётган 70 дан

ортиқ давлатдан асосий 4 таси Россия (36,5%), Хитой (21,6%), Қирғизистон (15,2%) ва Туркия
(11,4%) давлатлари бўлиб, улар умумий экспортимизнинг қарийб 85 фоизининг
истеъмолчилари ҳисобланишади. Шу билан бирга, тайёр тикув ва трикотаж маҳсулотлари
экспортининг 95% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади

55

.

Шунингдек, Ўзбекистон Европага тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи муҳим

давлатлардан бирига айланиш имкониятига эга. Сўнгги йилларда “Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси томонидан Ўзбекистондаги тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликни йўлга

53

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

54

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

55

Ассоциация «Узтектильпром» первой среди отраслевых промышленных организаций внедрила международные стандарты ISO

9001: 2015. - https://uzts.uz/ru/assosiasiya-uztektilprom-pervoy-sredi-otraslevyh-promyshlennyh-organizasiy-vnedrila-mejdunarodnye-
standarty-iso-9oo-2o5/

416

278

59,5

44,2

23

100

74,9

59,5

44,2

23

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

0

50

100

150

200

250

300

350

400

450

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Экспорт, минг сўм

Экспорт ҳажмининг 2016 йилга нисбатан ўзгариш суръати

214,9

257,8

329,3

400,9

453

100

133,1

164,2

195,2

198,4

50

100

150

200

250

300

0

50

100

150

200

250

300

350

400

450

500

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Экспорт, минг сўм

Экспорт ҳажмининг 2016 йилга нисбатан ўзгариш суръати


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

129

қўйиш мақсадида Европанинг қатор йирик чакана савдо дўконлари ва кийим

-

кечак

брендларини жалб этиш бўйича чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Европа билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда Ўзбекистоннинг

“Cotton Campaign” ташкилоти билан ҳамкорликда эришган ютуқлари ҳамда Халқаро меҳнат
ташкилотининг 2020 йилги ҳосил якунлари бўйича ҳисоботи Ўзбекистонда пахта йиғим

-

терими

даврида мажбурий меҳнат аломатлари мавжуд эмаслигини тасдиқлагани ҳам катта рол ўйнади.

Ўзбекистонда 1300 дан ортиқ тўқимачилик корхонаси халқаро сифат стандартлари

асосида фаолиятини оли бормоқда. 2023

-

йилда бу кўрсаткич 2000 дан ошиши кутилмоқда.

Ҳозирда 1100 та корхонада ISO 9001:2015, 45 та корхонада OEKOTEX, 12 та корхонада BSCI, 6 та
корхонада GOTS, 7 та корхонада SEDEX каби халқаро стандартлар ва сертификатлар жорий
этилган (Вахабов, 2016)

.

2021 йилнинг март ойида халқаро сифат стандартларини жорий этиш бўйича олиб

борилган ишларнинг натижаси ўлароқ “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига Швейцариянинг SGS
сертификатлаштириш компаниясининг ISO 9001:2015 халқаро сертификати топширилди.

Тармоққа хорижий инвестицияларни жалб қилиш, самарали бошқарув тизимини ташкил

қилиш, рақамли инновацион технологиялар, ҳамда замонавий ускуналарни жорий қилиш ушбу
соҳанинг экспорт салоҳиятини янада оширишга ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг EURATEX кийим ва тўқимачилик уюшмалари

конфедерацияси билан ҳамкорлик алоқаларимиз нафақат тўқимачилик маҳсулотларини Европа
бозорларига олиб чиқишда, балки атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш, таълим, инновациялар,

илмий

-

тадқиқот ишлари, тадбиркорлик ва саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам давом этмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида келтириб ўтилган таҳлилларга асосланган ҳолда ҳулоса қилишимиз мумкинки,

тўқимачилик саноатининг янада ривожланиши аҳолининг тўқимачилик маҳсулотларига бўлган
талаби доимий равишда ортиб бораётганидан далолат бўлиб, иқтисодиётни комплекс
ривожлантиришга қисқартирилган қатор тизимли муаммоларнинг ҳал этилиши, соҳага
рақамли технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш ва тармоқ

корхоналари томонидан

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш, шунингдек, рақобатбардошлик
даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш каби омиллар билан боғлиқ.

Демак ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш масадида

қуйидаги йўналишларда вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

-

пахта толасини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда кластер усулини

қўллашни мамлакатлатимизнинг барча ҳудудларида жорий қилишни жадаллаштириш;

-

импорт ўрнини босувчи кенг ассостиментли маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини

таъминлаш мақсадида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар пакетини ишлаб чиқиш;

-

ташқи бозордаги рақобат талабларига ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

-

мамлакатимизни Марказий Осиёда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича

етакчига айлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

-

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сифатни бошқаришнинг замонавий

усуллари ва халқаро стандартларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқариладиган
маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг халқаро талабларга мувофиқ тизим жорий қилиш;

-

тўқимачилик саноати ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасида ўзаро

алоқаларини ривожлантириш ва шу асосда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш даражасини ошириш;

-

тўқимачилик тармоғида тайёр маҳсулотларнинг маҳаллий маҳсулотларнинг, жумладан

кийим

-

кечакларнинг брендларини яратиш ва ривожлантириш, миллий коллекцияларини

яратишда модельерлар ва дизайнерларнинг ролини кучайтириш, кийим

-

кечак ишлаб

чиқаришни кўпайтириш орқали кийимларни моделлаштириш ва лойиҳалаш даражасини
оширишни ҳисобга олган ҳолда тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек,
жаҳонга машҳур дизайнерларининг

лицензиялари асосида янги услуб ва шаклдаги, замонавий

модадаги кийимларини ишлаб чиқариш.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

130

Адабиёт / Литература / Reference:

Абатуров Р.

(2020)

«Обзор развития текстильной отрасли Узбекистана в 2017

-2020

годах»//

https://uzts.uz/obzor-razvitiya-tekstilnoy-otrasli-uzbekistana-v-2007-2020-godah

Абдугаффаров А., Мардиев Н.,Сиддиқов З.

(2021)

Молиявий жараёнларни баҳолаш

моделлари ва амалий масалаларни ёчиш усуллари. Монография.

-

Т.:”Fan ziyosi” нашриёти, ,132

б.

Бегалов Б.А. (2013) Основные тенденции развития инновационной экономики//

Экономический вестник Узбекистана, , № 3

-

4, с. 107

-110;

Вахабов А.В. (2016) Инновацион ривожланишга ўтиш ва иқтисодий ўсиш сифатини

яхшилаш муаммолари// Тежамкорликнинг концептуал асослари ва унинг ижтимоий

-

иқтисодий шарт

-

шароитлари мавзусидаги илмий

-

амалий конференция материаллари

-

Тошкент, , с. 4

-14;

Дедов O.A.

(2002)

Управление экономической адаптацией промышленного предприятия.

-

Екатеринбург: Институт экономики УрО РАН,.

Игнатущенко Е.И. (2012) Инновационная Германия в экономике Европейского Союза в

эпоху мирового экономического и финансового кризиса//Молодой ученый., №7, С. 78

-82.;

Нечаев

А.С.

(2010)

Совершенствование

системы

финансового

обеспечения

инвестиционно

-

инновационной деятельности: автореферат дисс. на соискание уч. ст. д.э.н., М.,.

38 с.;

Пардаев М.Қ., Пардаев О. (2017) Давлатнинг инновацион фаолиятга оид сиёсатини

шакллантириш –

инновцион иқтисодиётни барпо қилиш омили. “Сервис”. 3

-

сон. 4

-

8 бетлар,

Турсунов Ш.А. (2007) Молиявий менежмент. –

ўқув қўлланма. Тошкент.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5285-

сон

Фармони, 14.12.2017 йил.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5285-

сон

Фармони, 14.12.2017 йил.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 —

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ

-60-

сон Фармони.

Щиборщ К.В.

(2000)

Интегрированная система управления промышленных предприятий

России. // Менеджмент в России и за рубежом.

-No4.

Библиографические ссылки

Абатуров Р. (2020) «Обзор развития текстильной отрасли Узбекистана в 2017-2020 годах»// https://uzts.uz/obzor-razvitiya-tekstilnoy-otrasli-uzbekistana-v-2007-2020-godah Абдугаффаров А., Мардиев Н.,Сиддиқов З. (2021) Молиявий жараёнларни баҳолаш моделлари ва амалий масалаларни ёчиш усуллари. Монография.-Т.:”Fan ziyosi” нашриёти, ,132 б.

Бегалов Б.А. (2013) Основные тенденции развития инновационной экономики// Экономический вестник Узбекистана, , № 3-4, с. 107-110;

Вахабов А.В. (2016) Инновацион ривожланишга ўтиш ва иқтисодий ўсиш сифатини яхшилаш муаммолари// Тежамкорликнинг концептуал асослари ва унинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари- Тошкент, , с. 4-14; Дедов O.A. (2002) Управление экономической адаптацией промышленного предприятия. -Екатеринбург: Институт экономики УрО РАН,.

Игнатущенко Е.И. (2012) Инновационная Германия в экономике Европейского Союза в эпоху мирового экономического и финансового кризиса//Молодой ученый., №7, С. 78-82.;

Нечаев А.С. (2010) Совершенствование системы финансового обеспечения инвестиционно-инновационной деятельности: автореферат дисс. на соискание уч. ст. д.э.н., М.,. – 38 с.;

Пардаев М.Қ., Пардаев О. (2017) Давлатнинг инновацион фаолиятга оид сиёсатини шакллантириш – инновцион иқтисодиётни барпо қилиш омили. “Сервис”. 3-сон. 4-8 бетлар, Турсунов Ш.А. (2007) Молиявий менежмент. – ўқув қўлланма. Тошкент.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сон Фармони, 14.12.2017 йил.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сон Фармони, 14.12.2017 йил.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармони. Щиборщ К.В. (2000) Интегрированная система управления промышленных предприятий России. // Менеджмент в России и за рубежом. -No4.