АНАЛИЗ МОДЕЛЕЙ ПРОГНОЗИРОВАНИЯ ВЕРОЯТНОСТИ НЕСОСТОЯТЕЛЬНОСТИ (БАНКРОТСТВА) ХОЗЯЙСТВУЮЩИХ СУБЪЕКТОВ

Аннотация

В данной статье представлено понятие несостоятельности (банкротства) и его содержание, определения, данные понятия в различных научных публикациях, методология анализа несостоятельности, актуальность темы. Было истолковано, что закон Республики Узбекистан о банкротстве был отменен и был принят Закон Республики Узбекистан о несостоятельности, его значение. Настоящий закон разработан в соответствии с пунктом 155 государственной программы на 2020 год. В статье дается интерпретация зарубежных моделей прогнозирования несостоятельности (банкротства) и используемых в них показателей. В результате проведенных исследований был сформирован авторский подход к предупреждению несостоятельности (банкротства) и разработаны рекомендации.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдужаборова, М. (2023). АНАЛИЗ МОДЕЛЕЙ ПРОГНОЗИРОВАНИЯ ВЕРОЯТНОСТИ НЕСОСТОЯТЕЛЬНОСТИ (БАНКРОТСТВА) ХОЗЯЙСТВУЮЩИХ СУБЪЕКТОВ. Экономическое развитие и анализ, 1(2), 86–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44666
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлено понятие несостоятельности (банкротства) и его содержание, определения, данные понятия в различных научных публикациях, методология анализа несостоятельности, актуальность темы. Было истолковано, что закон Республики Узбекистан о банкротстве был отменен и был принят Закон Республики Узбекистан о несостоятельности, его значение. Настоящий закон разработан в соответствии с пунктом 155 государственной программы на 2020 год. В статье дается интерпретация зарубежных моделей прогнозирования несостоятельности (банкротства) и используемых в них показателей. В результате проведенных исследований был сформирован авторский подход к предупреждению несостоятельности (банкротства) и разработаны рекомендации.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

86


ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

(БАНКРОТЛИК) ЭҲТИМОЛИНИ БАШОРАТЛАШ МОДЕЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси доценти,

PhD

Аннотация.

Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг

мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни
таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган.

Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг

155-

бандига

мувофиқ ишлаб

чиқилган.

Мақолада

тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж

моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида
тўловга

қобилиятсизлик(банкротлик)ни

олдини

олиш

бўйича

муаллиф

ёндошуви

шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

:

тўловга қобилиятсизлик,

банкротлик, кризис, активлар,

капитал,

мажбуриятлар, соф тушум, сотишдан фойда, ўз айланма маблағлари.

АНАЛИЗ МОДЕЛЕЙ ПРОГНОЗИРОВАНИЯ ВЕРОЯТНОСТИ НЕСОСТОЯТЕЛЬНОСТИ

(БАНКРОТСТВА) ХОЗЯЙСТВУЮЩИХ СУБЪЕКТОВ

Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна

PhD,

доцент Банковско

-

финансовой академии Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье представлено понятие несостоятельности (банкротства)

и его содержание, определения, данные понятия в различных научных публикациях, методология
анализа несостоятельности, актуальность темы. Было истолковано, что закон Республики
Узбекистан о банкротстве был отменен и был принят Закон Республики Узбекистан о
несостоятельности, его значение. Настоящий закон

разработан в соответствии с пунктом 155

государственной программы на 2020 год. В статье дается интерпретация зарубежных моделей
прогнозирования несостоятельности (банкротства) и используемых в них показателей. В
результате проведенных исследований был сформирован авторский подход к предупреждению
несостоятельности (банкротства) и разработаны рекомендации.

Ключевые слова:

несостоятельность, банкротство, кризис, активы, капитал,

обязательства, чистая выручка, прибыль от продаж, собственный оборотный капитал.

ANALYSIS OF MODELS FOR PREDICTING THE PROBABILITY OF INSOLVENCY

(BANKRUPTCY) OF ECONOMIC ENTITIES

Abdujaborova Mamura Toshmukhamadovna

PhD, Associate Professor of the Banking and

Finance Academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article presents the concept of insolvency (bankruptcy) and its content,

the definitions

of the concept in various scientific publications, the methodology of insolvency analysis, and the relevance
of the topic. The Law of the Republic of Uzbekistan "On Bankruptcy" was repealed and the Law of the
Republic of Uzbekistan "On Insolvency" was adopted. This Law was developed in accordance with Article
155 of the State Program for 2020. The article describes the foreign models of bankruptcy prediction and
the indicators used in them. As a result of the research, was formed the author's approach to preventing
insolvency (bankruptcy) and recommendations were developed.

Key words:

insolvency, bankruptcy, crisis, assets, equity, liabilities, sales, sales revenue, working

capital.

II SON - IYUN, 2023

86-95


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

87

Кириш.

Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида кризис ҳолатларга

учраб тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) даражасига келиб қолмоқда. Уларнинг жорий
молиявий ҳолатини тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) эҳтимолининг метод ва
моделларини қўллаган ҳолда баҳолаш ҳамда прогнозлаш орқали ташхислаш лозим бўлади.
Натижада салбий оқибатларни олдиндан бартараф қилиш имкони туғилади. Тўловга
қобилиятсизлик(банкротлик)ни прогнозлашнинг мақбул модели мавжуд эмас, ҳар бир

методнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.

Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик)ни ташхислашдан мақсад кризис ҳолатлар

белгиларини олдиндан аниқлашдир. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бу ҳолатда

ўз вақтида

самарали ва илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қила олиши муҳим жиҳат
ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка

тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга
солиш мақсадида

2022 йилнинг 12 апрель куни “Банкротлик тўғрисида”ги қонун негизида

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонун

2020 йилга

мўлжалланган Давлат дастурининг

155-

бандига

мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда

тўловга қобилиятсизлик индикаторидаги ўрнини кўтариш, шунингдек, амалиётда тўловга
қобилиятсизлик ҳолатига тушган корхоналарнинг фаолиятини тезкорлик билан тиклаш
имконини беради.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, бизнес

юритиш учун шароитларнинг янада яхшиланиши, хорижий инвестицияларни жалб этишда
жозибали ҳамда ишончли муҳитни яратишга хизмат қилади.

Мазкур мақола тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) эҳтимолини ташхислаш бўйича

мавжуд моделларни ўрганиш, улар асосида корхоналар тўловга қобилиятсизлик даражасини
аниқлаш имконини ўрганиш ҳамда уни олдини олиш бўйича чора

-

тадбирларни ишлаб чиқишга

қаратилган.

Адабиётлар шарҳи.

Қонунга мувофиқ “банкротлик” тушунчаси ўрнига “тўловга қобилиятсизлик”

тушунчасидан фойдаланилади. Қонуннинг 3

-

моддасига мувофиқ, “тўловга қобилиятсизлик —

суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги”дир

50

.

Мазкур Қонуннинг 5

-

моддасига кўра, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари

қуйидагилардан иборат:

Вақтинча тўловга қобилиятсизлик –

мажбуриятни 3 ойда бажараолмаслик (шаҳарни

ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса 6 ой ичида
бажаролмаслик);

Доимий тўловга қобилиятсизлик –

судга ариза бериш санасидаги ва аризаберилган

йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятларини унинг активлари
қийматидан ошиб кетиши.

Илмий адабиётлар ва нашрларда “тўловга қобилиятсизлик” тушунчаси “банкротлик”

тушунчаси билан бир хил маънода келтирилади.

“Банкротлик –

бу арбитраж суд ёки ташкилот мулкдорлари томонидан қарздорнинг

мажбурий

тўловлар ва пуллик мажбуриятлар бўйича кредиторлар эътирози бўйича тўлиқ

ҳисоблашиш имконининг мавжуд эмаслиги ҳолатидир”(Масаев, 2014).

“Нобарқарорлик сабаб, банкротлик унинг оқибати ҳисобланади. У нобарқарорлик юридик

шахс кредиторлар, ходимлар ва давлат олдидаги мажбуриятларини қоплаш имкониятига эга
бўлмаган ҳолда юзага келади деб ҳисоблайди. Банкротлик, унинг фикрича, қарздорнинг сўнгги
сифатидир. Қарздорнинг бу сифатини белгилаш ҳуқуқи маъмурий судларда мавжуд”(Брижак,

2020).

50

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Қонуни. 2022 йил 12 апрель, ЎРҚ

-763-

сон.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

88

“Иқтисодий ночорлик, банкротлик, кризис ҳолати, инқироз каби тушунчалар одатда битта

маънони яъни, корхоналарнинг синишини изоҳлашда ишлатиладиган тушунчалар
ҳисобланади

” (

Нехайчук ва б., 2016)

.

“Бугунги кунда ташкилот учун ўз тўловга қобилиятлилиги, банкротлик хавфи даражаси ва

бошқа молиявий рискларни бошланиши эҳтимолини баҳолай олиш имконияти ҳаётий муҳим
жиҳат ҳисобланади. Банкротлик эҳтимолини объектив баҳолаш кризис ҳолатлар вужудга
келишига ўз вақтида таъсир ўтказиш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини

беради” (Дубровина, 2019).

“Ўз вақтида ва тизимли ўтказилган молиявий ҳолат таҳлили, шунингдек банкротлик

эҳтимолини баҳолаш методларини ишлаб чиқиш, корхонанинг банкротлик эҳтимолини ўз
вақтида аниқлаш, унинг вужудга келиш хавфини сезиларли камайтириш имконини беради”, деб
ҳисоблайди”(Кучкаров ва б., 2023).

“Корхона банкротлигини бартараф қилиш учун нобарқарорликни башоратлаш

механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”( Нехайчук ва б., 2016).

“Банкротлик концепцияси асосида эркин бозорнинг оддий қоидаси ётади: рақобат

муҳитида самарали фаолиятга эга ва товарлари харидорларга эга бўлган корхоналар яшаб
кетади”( Ермакова вка б., 2017).

“Корхона нобарқарорлигининг сабаблари: фаолият зарарлилиги ёки паст рентабеллик,

нооқилона ҳисоб

-

китоб сиёсати,

қарз маблағлари ҳисобига фаолиятнинг молиялаштирилиши,

нооқилона инвестицион сиёсат, ишлаб чиқариш ва молиявий рисклар таъсирини ҳисобга
олмаслик, ташкилий омиллар ва б. ( Синютина ва б., 2017).

“Кўпчилик моделлар молиявий ҳолат таҳлили учун 3 ва ундан кўп коэффициентларни

қўллашади, уларнинг кўпчилиги таҳлил вақтидаги фаолиятнинг молиявий натижаларини
ҳисобга олади, кўрсаткичларнинг давр бўйича ўзгаришини ҳисобга олмайди”( Олиниченко ва б.,

2015).

““Тўловга қобилиятсизлик” ва “банкротлик” тушунчалари бир қанча мамлакатлар

қонунчилигида бир

-

бирига тўғри келмайди. Россияда эса бу атамалар синоним тарзида

ишлатилади. Инглиз ҳуқуқида эса тўлашга ночорлик қарздор кўрсатилган хатти

-

ҳаракатлардан

бирини содир қилганида тасдиқланади. Голландияда ночорлик кредиторлар талабини
қондиришга қодир эмасликни билдиради. Италияда бу атама қарздорнинг маълум муддат
ичида тўловга лаёқатсизлиги оқибатида қўлланилади”(Ахматова, 2022).

“Корхона молиявий нобарқарорлиги моллиявий тенглик бузилишининг оқибатларидан

бири ҳисобланади, ўз навбатида, тенгликнинг бузилишини икки омил ёрдамида аниқлаш
мумкин: жалб этилган маблағларга молиявий қарамлик даражаси ва мажбуриятларни тўлаш
учун ўз маблағларининг етарли эмаслиги. Шунингдек, бу омиллар ўзаро узвий
боғлиқдир”(Ситникова, 20

12).

“Тўловга лаёқатсизлик –

бу ташкилотнинг кредит, тижорат, солиқ ва бошқа

операциялардан келиб чиқадиган молиявий мажбуриятларни бажара олмаслиги. Буни банк
ҳисобварақларида маблағ етишмаслиги, кредиторлар олдидаги узоқ муддатли қарзлар, ўз
айланма маблағларининг етишмаслиги билан тасдиқланади”( Кучкаров ва б., 2023).

“Расмий равишда банкротлик деганда қарздорнинг ихтиёрий илтимосига биноан ёки

унинг кредиторларининг илтимосига биноан қонуний ночор деб эътироф этилган ва қолган
мол

-

мулки ушбу кредиторларнинг юрисдикциясида бўлган ёки улар ўртасида тақсимланган

ҳолат тушунилади. Яъни, ўз моҳиятига кўра, банкротлик юридик жиҳатдан тан олинган тўловга
лаёқатсизликдир”(

Хаитбоев, 2022)

.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот

жараёнида

хўжалик

юритувчи

субъектларнинг

тўловга

қобилиятсизлиги(банкротлик)ни прогнозлашнинг назарий асослари ўрганилди, мавзуга
боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда илмий
мушоҳада, мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) эҳтимолини баҳолашда хориж ва миллий

амалиётда жуда кўп миқдорий методлардан фойдаланилади. Улардан энг кўп қўлланиладигани
Альтман, Лис, Таффлер, Тишоу моделлари ҳисобланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

89

Банкротлик эҳтимолини баҳолаш ва кредитга даёқатлиликни баҳолашнинг машҳур З

-

Альтман модели қуйидагича ҳисобланади:

Z=1,2X

1

+1,4X

2

+3,3X

3

+0,6X

4

+0,999X

5

Бу ерда:

X

1

соф капитал (ўз айланма маблағлари

/

активлар суммаси);

X

2

тақсимланмаган

фойда

/

активлар суммаси;

X

3

солиқлар ва фоизлар тўлангунгача бўлган фойда / активлар суммаси;

X

4

–акцияларнинг бозор қиймати

/

қарз мажбуриятлари;

X

5

соф тушум

/

активлар суммаси

/

Альтман модели бўйича кўп сонли ҳисоб

-

китоблар натижалари кўрсатадики,

Z

умумлашган кўрсаткичи

[-14, 22]

оралиқдаги миқдорни эгаллайди. Z>2,99 бўлган компаниялар

молиявий барқарор, Z<1,81 бўлган компаниялар нобарқарор, (1,81

-

2,99) ноаниқлик зонасида

ҳисобланади.

1-

жадвал

Альтманнинг беш омилли модели асосида банкротлик эҳтимоли таҳлили

51

Кўрсаткичлар

"O'zmetkombinat" AJ

Kvarts" AJ

X

1

соф капитал (ўз айланма маблағлари

/

активлар суммаси)

0

0

X

2

тақсимланмаган

фойда

/

активлар суммаси

0,29

0,05

X

3

солиқлар ва фоизлар тўлангунгача бўлган

фойда / активлар суммаси

0,22

0,05

X

4

акцияларнинг бозор қиймати

/

қарз

мажбуриятлари

0,0000018

0,0000044

X

5

соф тушум / активлар суммаси

1,04

0,43

Z-

Альтман модели

2,17

0,66

Жадвал маълумотларидан кўринадики, Z

-

Альтман модели бўйича "O'zmetkombinat" AJ да

Z 2,17 га тенг бўлиб, акционерлик жамияти ноаниқлик зонасида эканлигини кўрсатади.
Шунингдек, Kvarts" AJ да Z 0,66 га тенг бўлиб, акционерлик жамияти молиявий ҳолати
нобарқарор эканлигини кўрсатмоқда. Бунга асосий сабаб мазкур акционерлик жамиятларида
щз айланма маблағларининг етишмаслиги, жами активлар таркибида тақсимланмаган фойда
улушининг камайиши, активлар рентабеллигининг паст даражаси, қарз мажбуриятларининг
кўплиги ҳисобланади.

Бироқ, тўртинчи коэффициентда акцияларнинг бозор қиймати кўрсаткичи

қатнашганлиги боис, бу моделни фақат акциялари биржада котировка қилинадиган
компанияларда қўллаш мумкин. Шу боис, кейинроқ Альтман томонидан акциялари бозорда
котировка қилинмайдиган компаниялар учун махсус вариант ишлаб чиқилди (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Акциялари бозорда котировка қилинмайдиган компаниялар учун Альтманнинг

беш омилли моделининг асосий кўрсаткичлари

Банкротлик

эҳтимоли

коэффициенти

Z=0,717X

1

+0,847X

2

+3,1X

3

+0,42X

4

+0,995X

5

Шартли белгилар

Z

миқдор белгилари кризис ҳолат мавжудлигини ташхислайдиган

дискриминант функция

X

1

=

Ўз айланма капитали

/

Баланс суммаси

X

2

=

Тақсимланмайдиган фойда

/

Баланс суммаси

X

3

=

Сотишдан фойда

/

Баланс суммаси

X

4

=

Хусусий капитал

/

Қарз капитали

X

5

=

Сотишдан фойда

/

Баланс суммаси

Банкротлик

эҳтимоли

даражаси

бўйича

дифференциация

Z<1,23

банкротлик эҳтимоли юқори;

1,23<Z<2,9

ноаниқлик зонаси;

Z>2,9

банкротлик эҳтимоли паст.

51

"O'zmetkombinat" AJ нинг акциясининг бозор қиймати 2023 йил апрель ойи учун 8900 сўм, Kvarts" AJ акциясининг

бозор қиймати 2900 сўм.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

90

Тўртинчи коэффициентни ҳисоблашда акцияларнинг бозор қиймати ўрнига уларнинг

баланс қийматидан фойдаланилади. Бу моделнинг олдинги моделдан фарқи учинчи
кўрсаткични аниқлашда солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммаси ўрнига сотишдан фойда
суммаси, тўртинчи кўрсаткични аниқлашда акцияларнинг бозор қиймати ўрнига хусусий
капитал суммаси, бешинчи коэффициентни ҳисоблашда соф тушум кўрсаткичи ўрнига
сотишдан фойда суммасининг келтирилишидир.

Америкалик аналитиклар томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни исботлайдики,

Альтман модели бўйича ҳисоб

-

китоблар 95% эҳтимоллик билан бир йил олдин, 83%

эҳтимоллик билан компания банкротлигининг аниқ ташхисини қўйишни таъминлайди.
Кейинчалик Альтман томонидан банкротликни беш йил олдин 70% аниқлик билан башоратлаш
имконини берадиган етти омилли модел (активлар рентабеллиги, фойданинг ўсиш даражаси,
фоизларни қоплаш коэффициенти, жорий ликвидлилик коэффициенти, молиявий мустақиллик
коэффициенти, активларнинг қиймати коэффициенти) ишлаб чиқилди.

Лис модели (Буюк Британия) банкротлик эҳтимолини айланма маблағларнинг

етарлилиги, рентабеллик, тақимланмаган фойданинг жами манбадаги улуши, ўз
маблағларининг қарз маблағларига нисбати каби кўрсаткичлар асосида аниқлаш имконини
беради (3

-

жадвал):

3-

жадвал

Тўрт омилли Лис моделининг асосий кўрсаткичлари

Банкротлик

эҳтимоли

коэффициенти

Z=0,063X

1

+0,092X

2

+0,057X

3

+0,001X

4

Шартли белгилар

Z

миқдор белгилари кризис ҳолат мавжудлигини ташхислайдиган

дискриминант функция

X

1

=

Айланма активлар

/

Баланс суммаси

X

2

=

Сотишдан фойда

/

Баланс суммаси

X

3

=

Тақсимланмаган фойда

/

Баланс суммаси

X

4

=

Хусусий капитал

/

Қарз капитали

Банкротлик

эҳтимоли

даражаси

бўйича

дифференциация

Z<0,037

банкротлик эҳтимоли юқори;

Z>0,037

банкротлик эҳтимоли паст.

Таффлернинг тўрт омилли башоратли модели (Буюк Британия) сотишдан фойда ва жорий

мажбуриятлар

нисбати,

айланма

капиталнинг

мажбуриятларга

нисбати,

жорий

мажбуриятларнинг активларга нисбати, соф тушумнинг активларга нисбати каби кўрсаткичлар
асосида банкротлик эҳтимолини аниқлаш имконини беради(4

-

жадвал):

4-

жадвал

Тўрт омилли Таффлер моделининг асосий кўрсаткичлари

Банкротлик эҳтимоли якуний

коэффициенти

Z=0,53X

1

+0,13X

2

+0,18X

3

+0,16X

4

Шартли белгилар

Z

миқдор белгилари кризис ҳолат мавжудлигини ташхислайдиган

дискриминант функция

X

1

=

Сотишдан фойда

/

Жорий мажбуриятлар

X

2

=

Айланма активлар

/

Қарз капитали

X

3

=

Жорий мажбуриятлар

/

Баланс суммаси

X

4

=

Сотишдан

тушум

/

Баланс суммаси

Банкротлик

эҳтимоли

даражаси

бўйича

дифференциация

Z<0,2

банкротлик эҳтимоли мавжуд;

Z>0,03

ижобий узоқ муддатли истиқболга эга.

Спрингейт модели банкротлик хавфини аниқлашда ўз айланма маблағларининг улуши,

турли рентабеллик кўрсаткичлари асосида қуйидаги формулани тақдим этади

(5-

жадвал):





background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

91

5-

жадвал

Спрингейт модели

Банкротлик эҳтимоли якуний
коэффициенти

Z=1,03X

1

+3,07X

2

+0,66X

3

+0,4X

4

Шартли белгилар

Z

миқдор белгилари кризис ҳолат мавжудлигини ташхислайдиган

дискриминант функция

X

1

=

Ўз айланма маблағлари

/

Баланс суммаси

X

2

= Солиқлар ва фоизлар тўлангунгача бўлган фойда / Баланс суммаси

X

3

= Солиқ тўлангунгача бўлган фойда / Жорий мажбуриятлар

X

4

=

Сотишдан

тушум

/

Баланс суммаси

Банкротлик

эҳтимоли

даражаси

бўйича

дифференциация

Z<0,862

банкротлик эҳтимоли мавжуд.

Спрингейт модели бўйича башоратлашнинг аниқлиги 92,5% ни ташкил этади.

А.Д.Шеремет томонидан қуйидаги формула асосида ҳисоб

-

китоб қилинадиган

банкротликни башоратлаш коэффициенти ишлаб чиқилган:

ББК = (ҚМДМ+ҚММҚ+ПМ

-

ҚМҚМ

-

ҚМКМ) / БС

Бу ерда: ҚМДМ –

қисқа муддатли дебиторлик мажбуриятлари;

ҚММҚ –

қисқа муддатли молиявий қўйилмалар;

ПМ –

пул маблағлари;

ҚМҚМ –

қисқа муддатли қарз маблағлари;

ҚМКМ –

қисқа муддатли кредиторлик мажбуриятлари;

БС –

баланс суммаси.

Шереметнинг банкротликни башоратлаш коэффициенти баланс активи суммасида соф

айланма активлар улушини тавсифлайди. Шу боис молиявий нобарқарор компанияда ушбу
коэффициентнинг салбий динамикаси кузатилади.

Г.В.Савицкаянинг баллли

-

рейтинг методикаси ликвидлилик коэффициентлари, молиявий

мустақиллик коэффициенти, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги, захираларни ўз
айланма маблағлари билан таъминланганлиги коэффициентлари асосида молиявий ҳолатни
баҳолаш ва банкротлик даражасини аниқлаш имконини беради (6

-

жадвал).

Юқори банкротлик эҳтимоли натижасида молиявий ҳолатни башоратлаш, кредит

рискини баҳолаш учун Г.В.Савицкаянинг баллли

-

рейтинг методикасидан фойдаланиш

мумкин(6

-

жадвал). Ушбу методика маълумотларига мувофиқ компаниялар қуйидаги

синфлардан бирига мансуб бўлиши мумкин:

I синф –

яхши молиявий барқарорлик захирасига эга компания, қарз маблағлари

қайтишига ишонч ҳосил қилиш имконини беради;

II синф –

мажбуриятлар бўйича риск даражасига эга бўлган компания, бироқ ҳали рискли

ҳисобланмайди;

III синф –

муаммоли компания, маблағларни йўқотиш риски мавжуд эмас, бироқ

фоизларни тўлиқ олиш шубҳали бўлади;

IV синф –

банкротликнинг юқори рискига эга бўлган компания, кредиторлар ўз

маблағлари ва фоизларни йўқотиш хавфига эга;

V

синф –

юқори рискли компания, деярли нобарқарор;

VI

синф –

компания банкрот.

Ушбу моделлар асосида акционерлик жамиятларининг банкротлик эҳтимолини

баҳолаймиз (7

-

жадвал)

:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

92

6-

жадвал

Г.В.Савицкаянинг баллли

-

рейтинг методикаси

Кўрсаткичлар

Мезонларга мувофиқ синфларнинг чегараси

I синф

II синф

III синф

IV синф

V

синф

VI

синф

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Миқдорнинг

мезон

чегараси

Балл

Мутлоқ

ликвидлилик
коэффициенти

>=0,25

20

0,2

16

0,15

12

0,1

8

0,05

4

<=0,05

0

Тез ликвидлилик
коэффициенти

>=1

18

0,9

15

0,8

12

0,7

9

0,6

6

<=0,5

0

Жорий
ликвидлилик

коэффициенти

>=2

16,5

1,9-1,7

15-

12

1,6-1,4

10,5-

7,5

1,3-1,1

6-3

1

1,5

<=0,5

0

Молиявий

мустақиллик
коэффициенти

>=0,6

17

0,59-0,54

15-

12

0,53-0,43

11,4-

7,4

0,42-0,41

6,6-

1,8

0,4

1

<=0,4

0

Ўз

айланма

маблағлари

билан
таъминланганлик

коэффициенти

>=0,5

15

0,4

12

0,3

9

0,2

6

0,1

3

0,1

0

Захираларни

ўз

айланма
маблағлари

билан

қопланганлик
коэффициенти

>=1

15

0,9

12

0,8

9

0,79

6

0,6

3

<=0,5

0

Синфларнинг
баллдаги

чегараси

100

85-64

63-57

56-42

28-8

0

92


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

93

7-

жадвал

Турли моделлар асосида банкротлик эҳтимоли таҳлили

Моделлар

Кўрсаткичлар

"O'zmetkombinat" AJ

Kvarts" AJ

Лис модели

X

1

=

Айланма активлар

/

Баланс

суммаси

0,74

0,19

X

2

=

Сотишдан фойда

/

Баланс суммаси

0,34

0,15

X

3

=

Тақсимланмаган фойда

/

Баланс

суммаси

0,29

0,05

X

4

=

Хусусий капитал

/

Қарз капитали

0,64

0,52

Натижа

Z=0,063X

1

+0,092X

2

+0,057X

3

+0,001X

4

0,0951

0,0548

Банкротлик эҳтимоли

паст

Банкротлик

эҳтимоли паст

Таффлер

модели

X

1

=

Сотишдан фойда

/

Жорий

мажбуриятлар

0,78

0,52

X

2

=

Айланма активлар

/

Қарз капитали

1,22

0,29

X

3

=

Жорий мажбуриятлар

/

Баланс

суммаси

0,44

0,85

X

4

=

Сотишдан

тушум

/

Баланс суммаси

1,05

0,43

Натижа

Z=0,53X

1

+0,13X

2

+0,18X

3

+0,16X

4

0,8192

0,5351

ижобий узоқ муддатли

истиқболга эга

ижобий узоқ

муддатли

истиқболга эга

Спрингейт

модели

X

1

=

Ўз айланма маблағари

/

Баланс

суммаси

0

0

X

2

= Солиқлар ва фоизлар тўлангунгача

бўлган фойда / Баланс суммаси

0,22

0,05

X

3

= Солиқ тўлангунгача бўлган фойда /

Жорий мажбуриятлар

0,50

0,05

X

4

=

Сотишдан

тушум

/

Баланс суммаси

1,05

0,19

Натижа

Z=1,03X

1

+3,07X

2

+0,66X

3

+0,4X

4

1,4254

0,2625

+

банкротлик

эҳтимоли

мавжуд

Г.В.Савицкая

Мутлоқ ликвидлилик коэффициенти

0,60

0,02

Тез ликвидлилик коэффициенти

1,34

0,15

Жорий ликвидлилик коэффициенти

1,69

0,65

Молиявий мустақиллик коэффициенти

0,39

0,34

Ўз

айланма

маблағлари

билан

таъминланганлик коэффициенти

0

0

Захираларни ўз айланма маблағлари

билан

таъминланганлик

коэффициенти

0

0

Натижа

48,5

1,5

IV

синф

-

банкротликнинг

юқори рискига эга бўлган

компания

VI

синф

-

компания

банкрот

Жадвал маълумотларидан кўринадики, акционерлик жамиятларининг молиявий

ҳисоботлари маълумотлари асосида турли банкротлик эҳтимолини башоратлаш моделларини
қўллаган ҳолда ўрганилганда турли натижаларни қўлга киритиш мумкин. Жумладан,
"O'zmetkombinat" AJ Лис модели бўйича Банкротлик эҳтимоли паст, Таффлер модели бўйича
ижобий узоқ муддатли истиқболга эга, Спрингейт модели бўйича банкротлик эҳтимоли мавжуд
эмас, Г.В.Савицкая модели бўйича IV синф

-

банкротликнинг юқори рискига эга бўлган компания

ҳисобланади. Худди шу каби, Kvarts" AJ

Лис модели бўйича Банкротлик эҳтимоли паст, Таффлер

модели бўйича ижобий узоқ муддатли истиқболга эга, Спрингейт модели бўйича банкротлик
эҳтимоли мавжуд, Г.В.Савицкая модели бўйича IV синф

-

банкрот даражасидаги акционерлик

жамияти эканини кўриш мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

94

Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хос хусусиятлари бўлгани боис, барча кўриб

ўтилган

методикалар

универсал

бўла

олмайди.

Бундан

ташқари,

тўловага

қобилиятсизлик(банкротлик) сабаблари турли хил кризислар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Пардаев ва б. (2022) кўра, “Ликвидлилик ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига

қуйидаги йўллар билан эришилади: маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажмини
кўпайтириш; тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот қолдиқларини қисқартириш;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда улар юзасидан муддати ўтказиб

юборилган қарзларни тўлаш; ўз мажбуриятлари бўйича вақтида ҳисоб

-

китоб қилиш ҳамда

муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаш; жорий активлардаги ўз айланма маблағлари
улушини кўпайтириш; айланма маблағлар айланиш тезлигини ошириш”[12].

Тадқиқотларга таяниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўловга қобилиятсизлик

(банкрот ҳолатига тушишини олдини олиш учун қуйидаги чора

-

тадбирларни тавсия этиш

мумкин (8

-

жадвал):

8-

жадвал

Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик)ни олдини олиш бўйича чора

-

тадбирлар

Фаолият

йўналишлари

Таклиф

1.

Операцион

фаолият

операцион фаолият самарадорлигини таъминлаш

ишлаб чиқариш ҳажмини оптималлаштириш орқали тайёр маҳсулот

қолдиғини камайтириш

яратилаётган маҳсулот(кўрсатилаётган хизмат)нинг рақобатбардошлигини

таъминлаш

жами яратилаётган маҳсулот(хизмат) таркибида инновацион маҳсулот

улушини ошириш

сотиш ҳажми ўсиш тенденцияси

2.

Молиявий

ҳолат

жами манбалар таркибида ўз маблағлари улушини ошириш

активларнинг оптимал структурасини ишлаб чиқиш(ҳар бир хўжалик
юритувчи субъект ва унинг тармоқ хусусиятини инобатга олган ҳолда)

ўз айланма маблағларининг ижобий кўринишини таъминлаш

хўжалик юритувчи субъект фаолияти нобарқарорлигини прогнозлаш
механизмини такомиллаштириш

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари балансини таъминлаш, уларнинг
таркибида муддати ўтган қарзларнинг мавжуд эмаслиги

3.

Молиявий

натижавийлик

барча фаолият турлари бўйича ижобий молиявий натижавийликни

таъминлашга эришиш

фойдалилик кўрсаткичларининг ижобий кўринишини таъминлаш

4.

Бошқарув

оқилона бошқарув қарорларини қабул қила олиш қобилияти

молиявий стратегияни ишлаб чиқиш

кадрлар салоҳияти

стратегик бошқарув моделлари асосида стратегик таҳлил қилиш

Жадвалда ҳар бир фаолият йўналиши бўйича келтирилган таклифлар умумий тавсифга

эга бўлиб, уларни таркиб кўрсаткичлар бўйича изоҳини келтириш мумкин. Жумладан,
операцион фаолият самарадорлигини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан

фаолиятга йўналтирилган ҳар бир ресурсга тўғри келаётган маҳсулот ҳажмини ўрганиш лозим
бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳолатининг мунтазам молиявий нобарқарорлиги

тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) хавфини ортишига олиб келади. Тўловга
қобилиятсизликнинг тизимли таҳлили хўжалик

-

молиявий фаолиятнинг “оғриқли нуқталарини

ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)нинг юқори
эҳтимоллик даражасида унинг юзага келиш сабабларини билиш антикризис чораларини ишлаб
чиқиш жараёнини осонлаштиради.

Зенкина, Омельченко (2008) талқинига биноан, банкротликка олиб келадиган сабаблар

ҳар хил ва кенг доирадаги омилларнинг ўзаро таъсири натижасини ўзида акс эттиради. Уларни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

95

қуйидаги тарзда туркумлаш мумкин[6]

Ташқи омиллар:

иқтисодий: мамлакат иқтисодиётининг кризис ҳолати, инфляция, ишлаб чиқаришнинг

камайиши, молиявий тизимнинг нобарқарорлиги;

сиёсий: жамиятнинг сиёсий нобарқарорлиги, давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати,

иқтисодий алоқаларнинг узилиши;

илмий

-

техникавий тараққиётнинг ривожи билан халқаро рақобатнинг кучайиши;

демографик: сон, аҳоли таркиби, халқ фаровонлиги даражаси

.

Ички омиллар:

самарасиз ишлаб чиқариш

-

тижорат фаолият ёки инвестицион сиёсат оқибатида ўз

айланма капиталининг етишмаслиги;

ишлаб чиқариш техникаси, технологияси ва ташкил этишнинг паст даражаси;

фаол ва назорат қилинмайдиган хўжалик фаолиятининг кенгайиши;

меъёрдан ортиқ тугалланмаган қурилиш, тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг

вужудга келиши.

Тадқиқотларимиздан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жорий давр учун тўловга

қобилиятсизликни маълум жиҳатдан бартараф этиш мумкин, бироқ унга олиб келувчи омиллар
ҳар томонлама ўрганилмас экан, тез орада ушбу ҳолат яна такрорланади. Шу боис тўловга
қобилиятлиликни узоқ муддат сақлаб қолиш учун стратегик таҳлил ўтказилиши лозим.

Активларни самарали бошқариш, захираларни қоплашга ўз айланма маблағларининг

етарлилиги, мажбуриятларни доимий назорат қилиш ва ижобий молиявий натижалар
молиявий ҳолат соғломлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Ахматова М.Ғ. (

2022)

Ўзбекистонда

тўловга

қобилиятсизлик

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларининг

ривожланиши.

“Таълим

фидойилари”

журнали.

Май.

Брижак А.С.

(2020)

Современные методы оценки вероятности банкротства коммерческих

организаций. Электронный научный журнал «Вектор экономики», №3

.

Дубровина А.А.

(2019) Анализ моделей прогнозирования банкротства в современных условиях

.

Журнал “

Economics

”.

Ермакова С.Н., Проданова Н.А.

(2017

) Финансовый анализ в процедурах несостоятельности

(банкротства). Журнал “Журнал экономических исследований”, №4.

Зенкина И.В., Омельченко О.А.

(2008) Анализ и прогнозирование несостоятельности

(банкротства) коммерческой организации. Журнал “Учет и статистика”.

Казимир А.Н., Шевченко А.А., Мокосеева М.А., Тахумова О.В.

(2020)

Анализ финансового состояния

как способ определения вероятности банкротства. Журнал

“Вестник Алтайской академии экономики

и права”

.

№ 5

.

Кучкаров Б.К., Ўрмонов Х.Х. (2023) Кompaniyalarning moliyaviy toʼlovga layoqatsizligi xavfini aniqlash.

SCIENCE PROBLEMS.UZ электрон журнали. №3.

Масаев В.

(2014)

Ключевые финансовые показатели для оценки деятельности предприятия. –

М.: LAP Lambert Academic Publishing. 144 с.

Нехайчук Ю.С., Ногас И.Л. (

2016

) Анализ моделей диагностики банкротства в современных

условиях. Журнал “Научный вестник: финансы, банки, инвестиции».

Олиниченко К.В.

,

Кузьмичева И.А. (

2015)

Банкротство предприятий и

система критериев их

неплатежеспособности

.

Международный журнал прикладных и фундаментальных исследований.

,

6.

Пардаев

М.Қ., Холикулов

А.Н., Рахимов

Ҳ.А., Бердикулова

И.Р., Бабаназарова

С. А.

(2022

) Корхоналар

молиявий ҳисоботлари таҳлили. Услубий қўлланма. Самарқанд

,

Рахимов М.Ю. (2021) Молиявий ҳисобот таҳлили. Дарслик. Т.: “ИҚТИСОД

-

МОЛИЯ”.

Синютина В.А., Коробейников Г.А. (

2017

) Журнал “Социально

-

экономическое управление: теория

и практика”. №1(30)

.

Ситникова Я.В. (2012) Определение финансовых рисков как основа прогнозирования

несостоятельности(банкротства) предприятий. Вестник НГУЭУ. №1,.

Хаитбоев А.О. (2022) Тўловга қобилиятсизлик аломатлари ва иқтисодий судга мурожаат

қилиш тартиби.

Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, VOLUME 2 | ISSUE

6.

Библиографические ссылки

Ахматова М.Ғ. (2022) Ўзбекистонда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ривожланиши. “Таълим фидойилари” журнали. Май.

Брижак А.С. (2020) Современные методы оценки вероятности банкротства коммерческих организаций. Электронный научный журнал «Вектор экономики», №3.

Дубровина А.А. (2019) Анализ моделей прогнозирования банкротства в современных условиях. Журнал “Economics”.

Ермакова С.Н., Проданова Н.А. (2017) Финансовый анализ в процедурах несостоятельности (банкротства). Журнал “Журнал экономических исследований”, №4. Зенкина И.В., Омельченко О.А. (2008) Анализ и прогнозирование несостоятельности (банкротства) коммерческой организации. Журнал “Учет и статистика”. Казимир А.Н., Шевченко А.А., Мокосеева М.А., Тахумова О.В. (2020) Анализ финансового состояния как способ определения вероятности банкротства. Журнал “Вестник Алтайской академии экономики и права”. – № 5. Кучкаров Б.К., Ўрмонов Х.Х. (2023) Кompaniyalarning moliyaviy toʼlovga layoqatsizligi xavfini aniqlash. SCIENCE PROBLEMS.UZ электрон журнали. №3. Масаев В. (2014) Ключевые финансовые показатели для оценки деятельности предприятия. –М.: LAP Lambert Academic Publishing. 144 с. Нехайчук Ю.С., Ногас И.Л. (2016) Анализ моделей диагностики банкротства в современных условиях. Журнал “Научный вестник: финансы, банки, инвестиции». Олиниченко К.В., Кузьмичева И.А. (2015) Банкротство предприятий и система критериев их неплатежеспособности. Международный журнал прикладных и фундаментальных исследований., №6.

Пардаев М.Қ., Холикулов А.Н., Рахимов Ҳ.А., Бердикулова И.Р., Бабаназарова С. А. (2022) Корхоналар молиявий ҳисоботлари таҳлили. Услубий қўлланма. Самарқанд,

Рахимов М.Ю. (2021) Молиявий ҳисобот таҳлили. Дарслик. Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”.

Синютина В.А., Коробейников Г.А. (2017) Журнал “Социально-экономическое управление: теория и практика”. №1(30). Ситникова Я.В. (2012) Определение финансовых рисков как основа прогнозирования несостоятельности(банкротства) предприятий. Вестник НГУЭУ. №1,.

Хаитбоев А.О. (2022) Тўловга қобилиятсизлик аломатлари ва иқтисодий судга мурожаат қилиш тартиби. Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, VOLUME 2 | ISSUE 6.