Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
209
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ
-
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ
СОЛИҚ ОРГАНЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Насруллоев Ҳикматулло Хабибуллоевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация
.
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида хорижда ва мамлакатимизда
солиқ органлар базасини кенгайтириш ахборотлашган жамиятга киришнинг ўзига хос
хусусиятлари таҳлили, ахборот
-
коммуникациялар бозори иштирокчиларининг ташкилий
-
функционал алоқалари келтирилган.
Калит сўзлар:
солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, рақамли
иқтисодиёт, ахборот
-
коммуникациялар бозори,ахборотлашган жамият, бозор, бозор
инфратузилмаси, ахборот, тармоқ, индустриал жамият, истеъмолчи, ахборот махсулотлари.
ПЕРСПЕКТИВЫ РАСШИРЕНИЯ БАЗЫ НАЛОГОВЫХ ОРГАНОВ ЗА СЧЕТ ВНЕДРЕНИЯ
СОВРЕМЕННЫХ ИНФОРМАЦИОННО
-
КОММУНИКАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
Насруллоев Хикматулло Хабибуллоевич
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье представлен анализ особенностей вхождения в информационное
общество, расширения базы налоговых органов за рубежом и в нашей стране в условиях цифровой
экономики, организационно
-
функциональных взаимоотношений участников информационно
-
коммуникационного рынка
.
Ключевые
слова:
налоговая,
бюджетная
политика,
бюджет,
налоговое
администрирование,
цифровая
экономика,
рынок
информационных
коммуникаций,
информированное общество, рынок, рыночная инфраструктура, информация, сеть,
индустриальное общество, потребитель, информационные продукты.
PROSPECTS OF EXPANDING THE BASE OF TAX AUTHORITIES THROUGH THE INTRODUCTION
OF MODERN INFORMATION AND COMMUNICATION TECHNOLOGIES
Nasrulloev Hikmatullo Khabibulloevich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
The article presents an analysis of the peculiarities of entering the information society,
the expansion of the base of tax authorities abroad and in our country in the conditions of the digital
economy, organizational and functional relations of the participants of the information and
communications market.
Keywords:
tax, budget policy, budget, tax administration, digital economy, information
communications market, informed society, market, market infrastructure, information, network, industrial
society, consumer, information products.
II SON - IYUN, 2023
209-214
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
210
Кириш.
Ахборот
-
коммуникация технологияларининг бозор инфратузилмаси сифатида
шаклланиши 1950 йилларнинг иккинчи ярмидан бошланди. Ҳозирги кунда бозорнинг ушбу
тармоғи ҳар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг асосий негизи ҳисобланмоқда. Чунки
глобал иқтисодиётни таркиб топтириш учун замонавий ахборот
-
коммуникациялар
инфратузилмаси талаб этилмоқда. Ишбилармонлик фаолиятининг мақбул муҳитини
шакллантиришда зарур бўлган турли ахборот, таҳлилий материаллар ва уларни тезкор усулда
олиш ахборот
-
коммуникация технологияларининг ривожланиб бораётганлиги эвазига
эришилмоқда. Барча мамлакатларда замонавий ахборот
-
коммуникация тармоқлари кенг
ривожланмоқда. Айниқса, «Интернет» ахборот тармоғининг салмоғи кундан
-
кунга ошиб бориб,
дунё бўйича глобал ахборот инфратузилмаси, унинг асосида эса ахборотлашган жамият
шаклланаётгани маълум. Хусусан:
а) халқаро ахборот
-
коммуникация тармоқларига уланган шахсий компьютерлар ҳар бир
хонадонга кириб бормоқда;
б) ахборот
-
коммуникация тармоқларида янги хил фаолият турлари вужудга келаяпти,
жумладан, тармоқдаишлаш, тармоқ муҳитида дам олиш, ижод ва кўнгил очиш, тармоқда маориф
ва тарбия;
в) жамиятнинг ҳар бир аъзоси қаерда бўлишидан қатъи назар ахборот тармоқлари
асосида хоҳлаган мамлакатидан турли хил мавзу ҳамда йўриқдаги ахборотларни тўлиқ ва
тезкор суръатда олиш имкониятига эга бўлмоқда;
г) ахборот
-
коммуникация тармоқлари доирасида мамлакатлар ўртасидаги географик ва
геосиёсий чегаралар йўқолиб боряпти.
Ахборотларни ишлаб чиқараётган тармоқлар қўллаётган технология, ишлаб чиқаётган
маҳсулот ва кўрсатаётган хизматлар шунчалик хилма
-
хилки, уларни битта ягона тармоққа
бирлаштириш ўта мушкул. Аммо уларнинг барчаси ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш,
ишлаш, сақлаш ва тарқатишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам улар «ахборотлашган» деган
ягона фаолиятда бирлашади. Жаҳон амалиёти тажрибаси шуни кўрсатиб келмоқдаки, ўз
фуқароларини ахборотлашган шароитда фаолият олиб боришга ўтган жамиятгина вақтдан
ютади, чунки фақат миқдорий кўрсаткичларга асосланган иқтисодиёт тизимининг келажаги
йўқ. Яъни глобал ахборот
-
коммуникациялар технологияси ривожланган мамлакатларнинг
иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатмоқда. Масалан, бугунги кунда Германияда
ахборот технологияларини ривожлантириш учун сарфланган харажатлар мамлакат ҳар бир
фуқароси учун 600 доллардан тўғри келяпти. Ривожланган мамлакатлар ўзларининг шахсий
компьютер парклари ва «Интернет» халқаро ахборот тармоғидан фойдаланувчилар сони бўйича
олдинги қаторларда бормоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Инновация атамасига оид илмий назариянинг шаклланиши гарус тадқиқотчи олимлари
ҳам муҳим ҳисса қўшганлар. Кондратьевнинг
(1989)
«каттацикллар» назариясига мувофиқ
жамият ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш жараёнида янги ғоялар, техник тараққиётнинг янги
натижаларини дарҳол ва мунтазам ўзлаштириб, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини
таъминлаш,
макро
ва
микро
даражадаги
кўрсаткичларнинг
ижобий
ҳолатини
барқарорлаштиришга олиб келувчи ихтироларни амалиётга жорий этади.
Анчишкиннинг
(1986)
фикрига кўра «инновация»,
«янгилик киритиш» атамалари фақат
техник
-
технологик ўзгаришлар билан чегараланиши мумкин эмас. У ушбу атамага кенг
ижтимоий маъно бериб, янгиликларни жамиятни ривожлантиришнинг муҳим воситаси
сифатида кўриб чиққан ва техник
-
технологик янгиликлар муайян иқтисодий оқибатларни
келтириб чиқарган ҳолда сотиш бозори учун курашишга кўмаклашиб, рақобат муҳитини
ўзгартиради ва бу билан ижтимоий ривожланишга ёрдам беради, дейди.
Перлаки
(2001)
инновацияни «янгиликларнинг пайдо бўлиши, яратилиши ва амалга
оширилиши жараёни» сифатида тушунади. Бунда янгиликлар ишлаб чиқаришни
интенсификациялаш омили сифатида тадқиқ этилиб, ҳар қандай янгилик муайян мақсадга ёки
бир неча ўзаро боғлиқ мақсадларга эришишга хизмат қилади, деб талқин қилинади.
Уткиннинг
(1996)
таърифи эса қуйидагича: «Инновация –жамият тараққиётининг
таъсири остида инсон ўзгарувчан эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун янгилик киритиш,
янгиликларни (янги амалий воситани) яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш жараёни».
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
211
Э.А.Уткининг яна бир таърифида инновация (янгилик киритиш)ни амалга оширилган илмий
тадқиқот ёки кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий этилган, аввалгисидан сифат
жиҳатдан фарққилувчи объект сифатида таърифланади.
Юқорида келтирилган фикрларга асосланиб ва уларни умумлаштириб, ўз моҳияти
нуқтаи назаридан, инновация назария ва амалиётнинг алоҳида шакли, ижтимоий, иқтисодий,
маданий объект хусусиятларини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳаракатларнинг яхлит
тизимидир, дейиш мумкин. Ўрганишларнинг кўрсатишича, бундай тавсифлаш инновацион
жараёнларнинг икки хил йўналишда олиб борилишини белгилайди. Улар кашфиёт сифатидаги
инновация ва инновацион технологиялар, яъни мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш,
айрим соҳалар ёки фан йўналишларини кашф этиш, уларнинг янги хусусиятларини очиш
имконини яратувчи
ҳамда янгиланиб, ўсиб борувчи инновациялар, яъни мавжуд ишлаб
чиқариш жараёнларидаги ва маҳсулотлардаги хусусиятларнинг яхшиланиши билан боғлиқ
бўлган инновациялардир.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Жаҳон мамлакатлари солиқ тўловчилари учун солиқ тўлаш уларнинг ҳукумат билан энг
қийин ва кўп вақт талаб қиладиган ўзаро муносабатларидан биридир. Шу сабабли солиқ
идоралари ўз тизимларини автоматлаштиришни амалга оширишмоқда. Технологияни
ўзлаштириш муваффақиятли ва барқарор солиқ ислоҳотларини амалга оширишга, рақамли
иқтисодиётнинг тўғри солиққа тортилишини таъминлашга ва риоя қилиш йўлидаги
тўсиқларни камайтиришга имкон беради. «Мобил тўлов провайдерлари, электрон касса
аппаратлари, онлайн бозорлар ва бошқа рақамли манбалардан олинган глобал маълумотлар
ҳажми 2020 йилдан 2024 йилгача қарийб уч баробар ошиши кутилмоқда». COVID
-
19 пандемияси
шароитида рақамли тизимдан солиқ маъмуриятчилигида фойдаланишни айниқса долзарб
қилди.
Жаҳон амалиётидан кўриниб турибдики, cолиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш
асосида қонунчиликка риоя этиш ва маъмурий харажатларни камайтириш, кўпроқ
даромадларни самаралироқ йиғиш, шаффофлик ва солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни
яхшилаш ҳамда катта маълумотлар оқимини мослаштиришни таъминлайди. Бугунги кунда
солиқ маъмуриятчилиги доирасида солиқлар тузилмасини оптималлаштириш, уларни
ундириш, солиқ ҳисоби ва ҳисоботини юритиш механизмини такомиллаштириш, солиқ тўғри
ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигида
белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилиш, солиқ тушумларини
турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, натижаларни йиғиш ва таҳлил қилиш,
солиққа тортиш жараёнининг барча иштирокчиларининг солиқ муносабатларини
уйғунлаштириш бўйича кенг чора
-
тадбирлар амалга ошириш бўйича тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Ҳусусан, тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаоллигини қўллаб
-
қувватлаш билан бирга, соҳани рақамлаштириш
-
Электрон ҳисобварақ
-
фактуралари билан
қамров даражаси 100 фоизга, ҳисоботларни автоматлаштириш 76 фоиздан 86 фоизга
етказилганлиги, “Таҳлика
-
таҳлил” ААТ, “Е
-
ижара”, “Автокамерал”, Tax.gap, “Cashback” ва “Soliq”
мобил иловаси ва бошқа қатор дастурий маҳсулларнинг ишга туширилиши солиқ тушумларига
ижобий таъсир кўрсатди.
Жумладан, йирик солиқ тўловчиларга (Навоий ва Олмалиқ КМК) фойда ва недра
солиқлари ставкасининг кескин пасайтирилганлиги, амортизация ажратмалари нормалари –
ўртача 2 баробарга, бир марталик инвестициявий чегирма миқдори –
2 баробарга, фаолият
натижасида кўрилган ва келгуси даврга ўтказиладиган зарарларнинг чекланган миқдори жорий
солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан 100 фоизигача оширилганлигига қарамасдан, жорий
йилнинг январь
-
август ойларида бюджетга 96,9 трлн сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг
мос даврига нисбатан 13,7 трлн сўмга (17%) ўсди. Ҳудудларда солиқ тушумлари 34 фоизга ўсди.
Айланмадан олинадиган солиқдан 1,7 трлн.сўм тушиб, ўтган йилнинг мос даврига
нисбатан 138 фоизга ва ҚҚС 21,1 трлн.сўм тушиб, 131 фоизга ва фойда солиғидан 13,1 трлн.сўм
(Навоий ва Олмалиқ КМК ташқари) тушиб, 1,5 бараварга ўсди. Бунга қуйидаги янги
инструментларнинг жорий этилиши асосий омил бўлди.
ҚҚС
тўловчиларини солиқ хавфига қараб автоматик сегментлаш (паст, ўрта ва юқори) ва
рўйхатга олишнинг янги тамойиллари жорий этилиши натижасида –
22,7 мингта корхонага
солиқ назорати тадбирлари натижасида 4,9 трлн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, 1,4 трлн.сўми
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
212
ундирилди ва қолган суммаларни ундириш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, узоқ вақт
мобайнида тўланмаган 1,2 трлн.сўм муаммоли солиқ қарзи ҳамда ҳисобот топширмаган
субъектлардан ҳисоботларини олиш орқали 679,7 млрд.сўм солиқлар бюджетга ундирилди.
ҚҚС
занжири узилишини ҳисоблаш (Tax gap) ҳамда назорат қилиш орқали –
31 мингта
корхонанинг 6,1 трлн.сўм солиқ
узилиши 2,3 трлн.сўмга камайтирилди. Ушбу корхоналар
томонидан занжири узилишини бартараф этиш учун бюджетга 836,3 млрд.сўм ҚҚС тўланди.
(ушбу 2 та инструмент 8 ойда бюджетга 4,1 трлн.сўм ҚҚС тушириш имкониятини берди ва
шунингдек, 2 мингга яқин корхонанинг 1,9 трлн.сўмлик хулосаларда ҚҚС занжирида узилишлар
бўлганлиги сабабли бюджетдан асоссиз қайтариб олинишининг олди олинди).
Кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўлов
интизомига риоя этилиши бўйича рағбатлантириш институтининг (“Cashback” ва “Soliq” мобил
иловаси) жорий этилиши аҳолининг фаоллигини ошириб, яширин товар айланмаларини соядан
чиқаришга сабаб бўлди ва онлайн назорат касса машиналари орқали товар айланмаси ўтган
йилнинг мос даврига нисбатан 161 фоизга ўсди (70,6 трлн.сўмдан 113,5 трлн.сўмга етди).
Маълумот учун: Харид чекларини қайта ишлаш натижаси билан тўловга тасдиқланган 337,7
млрд.сўмлик кешбэк суммасидан 313,7 млрд.сўми фуқароларга тўлаб берилди. Қолган 24
млрд.сўмни фуқаролар ўз хохишларига кўра исталган вақтида пластик карталарига кўчириб
олиш имкониятига эга. “Солиқ ҳамкор тизими” орқали тушган мурожаатлар бўйича 95,7 мингта
чек бермаслик, 4,3 мингта ҳолатда пластик карталарга савдо қилмаслик ва 395 та ҳолатда
маҳсулотларни пластикка хақиқий баҳосидан қиммат сотиш бўйича фуқароларнинг бузилган
ҳуқуқлари тикланди. Тўлов интизоми бузилишига қарши бефарқ бўлмасдан қонун
бузилишлари тўғрисида солиқ органларига хабар берган фуқароларга 24,1 млрд.сўм миқдорида
мукофот пуллари ундирилган молиявий жарима суммалари ҳисобидан тўлаб берилди.
“Автокамерал” тизими орқали 48,4 мингта тадбиркорлик субъектига 1,3 трлн.сўмлик
хатоликларини ихтиёрий тўғирлаш имкони берилиб, 960 млрд.сўми ундириб олинди.
Шунингдек, уларга нисбатан 715 млрд.сўмлик молиявий жарималар қўлланилмади.
Тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларидаги хато
-
камчиликларни аниқлаш бўйича барча
маълумотлар автоматлаштирилиши натижасида, 1 та камерал текшириш доирасида барча
камчиликларга аниқлик киритиш имконияти яратилди ва бунинг натижасида тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида такрорий текшириш ўтказишни олди олинди. Натижада, ўтган йилга
нисбатан ўтказилган камерал текширишлар сони 30,5 мингтага камайди.
“Е
-
ижара” электрон хизмати жорий этилиши натижасида 243 мингта ижара шартномаси
ва ундан олинадиган 9,5 трлн.сўмлик даромадлари назоратга олинди (юридик шахслар
ўртасида 5,5 трлн.сўмлик 81 мингта ва жисмоний шахслар ўртасида 3,9 трлн.сўм қийматдаги 162
мингта шартнома тузилган). Солиқ органларида ижара шартномалари ҳисобга қўйилиши
натижасида 162 мингта шартнома асосида 102,7 млрд.сўм жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи ҳисобланган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,4 млрд.сўмга ёки 36,4 фоизга
ошди.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, “Е
-
ижара” электрон хизматида
транспорт воситаларининг ижара шартномаларини расмийлаштириш имконияти яратилди.
Натижада ўтган 20 кунда 102 та 74,2 млрд.сўмлик транспорт ижара шартномалари рўйхатга
олинди. 2022 йилнинг 8 ойи давомида мулкини ижарага берган 3 642 та солиқ тўловчиларга 38,0
млрд.сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
10,8 млрд.сўмга ёки 40 фоизга ошди. Тушумлардан ташқари, ушбу инструмент яширин фаолият
юритадиган субъектларнинг товарлари ҳаракатини амалга оширишда жиддий тўсиқ бўлмоқда.
Маҳсулот
(товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги жорий этилиши
натижасида –
“Tasnif.soliq.uz” тизимида 259,9 минг дона маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг
ягона электрон миллий каталоги шаклланди. Жами актив фойдаланишда бўлган 180,3 мингта
ОНКТлардан жорий йилнинг 1 август ҳолатига 98,6 мингтасининг МХИКлари нотўғри келаётган
бўлиб, шундан 1 сентябрь ҳолатига 93,8 мингтасининг МХИКлари тўғри келиши таъминланди.
Рақамли маркироваш тизими босқичма
-
босқич алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари
савдосининг барча жараёнларида жорий қилинди. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи (51 та
алкоголь, 2 та тамаки ва 26 та пиво) ва импорт қилувчи (10 та алкоголь ва 4 та тамаки)
корхоналар томонидан жами 1,5 млрд. дона маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган
ва реализация қилинган. Тизим жорий қилиниши натижасида 51 та алкоголь маҳсулотларни
ишлаб чиқарувчи корхонасининг 2022 йил 8 ойлик реализация кўрсаткичлари ўткан йил мос
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
213
даврига нисбатан 7 фоизга, 8 та импортда эса 47,6 фоизга ва 26 та пиво ишлаб чиқарувчида 11
фоизга ошганлиги кузатилди.
Вазирлар Маҳқамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148 ва 149
-
сон қарорларига мувофиқ
маиший техника (2022 йил 15 апрель) ва дори воситаларни (2022 йил 1 сентябрь) рақамли
маркировкалаш тизимларини жорий қилиш тадбирлари давом этмоқда. 71 та ишлаб чиқарувчи
ва 96 та импорт қилувчи корхоналар томонидан жами 2,1 млн дона маркировкаланган
маҳсулотлар савдога чиқарилган. Шунингдек, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига 6 та маҳаллий
ишлаб чиқарувчилар томонидан 50,6 минг дона маркировкаланган дори воситалари ишлаб
чиқарилди.
Солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш:
а) Кадастр агентлиги маълумотлари жамланганлиги ҳамда “Е
-
имтиёз” дастури орқали
(кадастр рақами, ер майдони, тоифаси, солиқ ставкаси, ҳуқуқ янгидан пайдо бўлган ёки бекор
қилинган сана, имтиёзли ҳудуд) республика бўйича 66,5 мингта ноқишлоқ ер солиғи
тўловчилари ҳисоботлари тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, 2,8 мингтаси (4,2%) мустақил
тақдим этган. Маълумот учун: республика бўйича бу кўрсаткич 97 фоизни ташкил этиб, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган лалмикор ва яйлов зонада жойлашган ер участкаларига эга 1 875
та (3 %) солиқ тўловчилар учун интерактив хизмат яратилмоқда.
б) Электрон ҳисобварақ
-
фактуралар, онлайн назорат касса техникаси, маркетплейс ва
божхона
декларациялари
интеграциялашуви
натижасида
солиқ
тўловчиларнинг
чегириладиган даромадлари ва турли ставкалар қўлланиши инобатга олинмаган ҳолда
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи республика бўйича 359,4 мингта тўловчига 100 фоиз
тўлиқ автоматлаштирилди. Шундан 121,6 мингта ёки 33,8 фоизи ҳисоботларга мустақил
равишда ўзгартириш киритган Келгуси ҳисобот йилидан ставкаларнинг унификация қилиниши
натижаси билан мавжуд муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ҳисоботлар солиқ органлари
томонидан шакллантирилиши назарда тутилмоқда.
в) Электрон ҳисобварақ
-
фактура, онлайн назорат касса техникаси, “маркетплейс” тизими
маълумотлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан реал вақт режимида маълумот
алмашишни жорий этиш орқали ҚҚС ҳисоботи 156,3 мингта тўловчига 100 фоиз
автоматлаштирилди.
Ушбу солиқ тўловчилардан 19,9 мингтаси (12,7%) ҳисоботларга мустақил ўзгартириш
киритган.
г) Мол
-
мулк солиғи ҳисоботи ҳам Кадастр агентлиги маълумотлари жамланганлиги ҳамда
“Е
-
имтиёз” дастури орқали тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда республика бўйича 61,9 мингта
тўловчига 100,0 фоизни ташкил этди. Шундан 13,6 мингтаси (22%) тақдим этилган
ҳисоботларга мустақил равишда ўзгартириш киритган.
Шунингдек, солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган 46 та интерактив хизмат турлари
имконияти кенгайтирилиб, солиқ тўловчилар 93,4 миллион маротаба фойдаланган (жумладан
33,6 млн. маротаба солиқларни тўлашда).
Ўзини ўзи иш билан банд қилиш бўйича рўйхатдан ўтганлар сони 1,9
млн. нафарга етди
(жорий йилда рўйхатдан ўтганлар сони 779 мингта).
Замонавий ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига солиқ
солинадиган
базани
кенгайтириш
солиқ
маъмуриятчилиги
ва
даромадларни
шакллантиришнинг истиқболли истиқболларини тақдим этади.
Кенгайтирилган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш: Замонавий AКТ воситалари
солиқ органларига катта ҳажмдаги маълумотларни самарали тўплаш ва таҳлил қилиш
имконини беради. Бу солиқ тўловчиларни аниқроқ аниқлаш, хавф
-
хатарни баҳолашни
такомиллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки уларга риоя қилмаслик ҳолатларини
яхшироқ аниқлаш имконини беради. AКТ солиққа риоя қилиш жараёнларини
автоматлаштиришга ёрдам беради, солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини бажаришни
осонлаштиради. Онлайн солиқ порталлари, електрон ҳужжатларни топшириш тизимлари ва
рақамли ҳисоб юритиш солиқ ҳисоботларини соддалаштиради, хатолар ва корхоналар учун
маъмурий юкларни камайтиради. Бундан ташқари, молиявий операцияларни реал вақт
режимида кузатиш имконини беради, бу эса қонунбузарликларни ёки солиқ тўлашдан бўйин
товлашдан қочишни осонлаштиради. Илғор маълумотлар таҳлили ва риск профилини аниқлаш
усуллари юқори хавфли операцияларни ёки мос келмайдиган хатти
-
ҳаракатларни аниқлаш
учун қўлланилиши мумкин, бу эса мақсадли солиқ текширувларини ўтказишга имконини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
214
беради. Хавфсиз онлайн тўлов тизимларининг жорий этилиши солиқ тўловчилар учун тўлов
жараёнини соддалаштиради ва тезлаштиради. Бу қулайлик тўловларни ўз вақтида амалга
оширишни рағбатлантиради, нақд пулга асосланган операцияларни камайтиради ва умумий
даромад йиғишни яхшилайди. Замонавий AКТ воситалари солиқ органларига солиқ
тўловчиларга янада сифатли хизматлар кўрсатиш имконини беради. AКТ тизимлари солиқ
йиғиш жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш орқали солиқ сизиб чиқишини
минималлаштиришга ёрдам беради. Aвтоматлаштирилган маълумотларни мослаштириш ва
ўзаро ҳаволалар номувофиқликларни аниқлаши, кам ҳисобот беришни камайтириши ва
ноқонуний фаолиятни тўхтатади. Умуман олганда, замонавий AКТни жорий этиш ҳисобига
солиқ солинадиган базани кенгайтириш истиқболлари катта. У солиққа риоя қилишни
кучайтириш, даромадларни йиғишни кўпайтириш, самарадорликни ошириш ва солиқ
тўловчиларга яхши хизмат кўрсатиш имкониятларини тақдим этади.
Хулоса ва таклифлар.
Қуйидаги хулоса, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
Шундай қилиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда қуйидаги таклифлар асосида
босқичма
-
босқич амалга оширишни асосий шарт ва омиллар сифатида кўрсатишимиз мумкин:
•ахборотлаштириш ва давлат бошқаруви органлари ҳамда муниципал хизматларни
интеграциялаш ҳисобига электрон ҳукумат ва рақамли шаҳар концепцияларини татбиқ этиш;
•янги технологик авлоддаги маҳсулотларни ялпи ишлаб чиқариш; •ўзини банд этиш ва
ҳоказолар орқали бандликнинг муқобил шаклларини кенг тарғиб қилиш;
•рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кишилар ва бизнеснинг давлат билан
мулоқотига сарфланажак харажатларини максимал қисқартириш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Анчишкин
А.И.
(1986) Наука–техника–экономика. –М.: Экономика,
-35
с.
Кондратьев Н.Д. (1989) Проблемы экономической динамики. Ред. кол. Л.И.Абалкинидр.–М. :
Экономика,.–526 с.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда
соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб
-
қувватлаш сиёсати // Экономика и
финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli
-imtiyozlari-or-ali-
i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.
Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш
орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91
-95.
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 10(5), 325
-330.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари. Economics and education, 24(1), 334
-339.
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88
-89.
Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6
-2), 99-100.
Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг
ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47
-56.
Перлаки И. (2001) Нововведения в организациях. –М.:Экономика. –300с.
Уткин
Э.А., Морозова
Г.И. (1996) Инновационный менежмент. –М., Акалис. –
208
с.
