PROSPECTS OF INTRODUCTION OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN EXPANDING THE BASE OF TAX AUTHORITIES IN OUR COUNTRY

Abstract

The article examines the prospects of introducing modern information technologies in expanding the base of tax authorities in our country, and examines the researches of economists within the scope of the topic. Also, the organizational and functional relationships of the participants of the information and communication market are presented and conclusions are drawn.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Nasrulloev Ҳ. (2023). PROSPECTS OF INTRODUCTION OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN EXPANDING THE BASE OF TAX AUTHORITIES IN OUR COUNTRY. Economic Development and Analysis, 1(6), 169–176. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44821
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article examines the prospects of introducing modern information technologies in expanding the base of tax authorities in our country, and examines the researches of economists within the scope of the topic. Also, the organizational and functional relationships of the participants of the information and communication market are presented and conclusions are drawn.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

169




МАМЛАКАТИМИЗДА СОЛИҚ ОРГАНЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Насруллоев Ҳикматулло Хабибуллоевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Аннотация.

Мақолада мамлакатимизда солиқ органлар базасини кенгайтиришда

замонавий ахборот технологияларини жорий этиш истиқболлари ўрганилиб, мавзу доирасида

иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Шунингдек, ахборот

-

коммуникациялар

бозори иштирокчиларининг ташкилий

-

функционал алоқалари келтирилган ва хулосалар

шакллантирилган.

Калит сўзлар:

солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, рақамли

иқтисодиёт, ахборот

-

коммуникациялар бозори,ахборотлашган жамият, бозор, бозор

инфратузилмаси, ахборот, тармоқ, индустриал жамият, истеъмолчи, ахборот махсулотлари.

ПЕРСПЕКТИВЫ ВНЕДРЕНИЯ СОВРЕМЕННЫХ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В

РАСШИРЕНИИ БАЗЫ НАЛОГОВЫХ ОРГАНОВ НАШЕЙ СТРАНЫ

Насруллоев Хикматулло Хабибуллоевич

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассматриваются перспективы внедрения современных

информационных технологий в расширение базы налоговых органов в нашей стране, а также

анализируются исследования экономистов в рамках рассматриваемой темы. Также
представлены организационно

-

функциональные взаимоотношения участников информационно

-

коммуникационного рынка и сделаны выводы.

Ключевые слова:

налог, бюджетная политика, бюджет, налоговое администрирование,

цифровая экономика, информационно

-

коммуникационный рынок, информационное общество,

рынок, рыночная инфраструктура, информация, сеть, индустриальное общество, потребитель,

информационные продукты.

PROSPECTS OF INTRODUCTION OF MODERN INFORMATION TECHNOLOGIES IN

EXPANDING THE BASE OF TAX AUTHORITIES IN OUR COUNTRY

Nasrulloev Hikmatullo Khabibulloevich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article examines the prospects of introducing modern information technologies in

expanding the base of tax authorities in our country, and examines the researches of economists within the

scope of the topic. Also, the organizational and functional relationships of the participants of the
information and communication market are presented and conclusions are drawn.

Key words:

tax, budget policy, budget, tax administration, digital economy, information and

communication market, information society, market, market infrastructure, information, network,

industrial society, consumer, information products.

VI SON - OKTABR, 2023

UO‘K

: 336.225.2

169-176


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

170

Кириш.

Ахборот

-

коммуникация

технологияларининг

бозор

инфратузилмаси

сифатида

шаклланиши 1950 йилларнинг иккинчи ярмидан бошланди. Ҳозирги кунда бозорнинг ушбу
тармоғи ҳар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг асосий негизи ҳисобланмоқда. Чунки

глобал иқтисодиётни таркиб топтириш учун замонавий ахборот

-

коммуникациялар

инфратузилмаси талаб этилмоқда. Ишбилармонлик фаолиятининг мақбул муҳитини

шакллантиришда зарур бўлган турли ахборот, таҳлилий материаллар ва уларни тезкор усулда
олиш ахборот

-

коммуникация технологияларининг ривожланиб бораётганлиги эвазига

эришилмоқда. Барча мамлакатларда замонавий ахборот

-

коммуникация тармоқлари кенг

ривожланмоқда. Айниқса, «Интернет» ахборот тармоғининг салмоғи кундан

-

кунга ошиб бориб,

дунё бўйича глобал ахборот инфратузилмаси, унинг асосида эса ахборотлашган жамият
шаклланаётгани маълум. Хусусан:

а) халқаро ахборот

-

коммуникация тармоқ

-

ларига уланган шахсий компьютерлар ҳар бир

хонадонга кириб бормоқда;

б) ахборот

-

коммуникация тармоқларида янги хил фаолият турлари вужудга келаяпти,

жумладан, тармоқдаишлаш, тармоқ муҳитида дам олиш,

ижод ва кўнгил очиш, тармоқда маориф

ва тарбия;

в) жамиятнинг ҳар бир аъзоси қаерда бўлишидан қатъи назар ахборот тармоқлари асосида

хоҳлаган мамлакатидан турли хил мавзу ҳамда йўриқдаги ахборотларни тўлиқ

ва тезкор

суръатда олиш имкониятига эга бўлмоқда

;

г) ахборот

-

коммуникация тармоқлари доирасида мамлакатлар ўртасидаги географик ва

геосиёсий чегаралар йўқолиб боряпти.

Ахборотларни ишлаб чиқараётган тармоқлар қўллаётган технология, ишлаб чиқаётган

маҳсулот ва кўрсатаётган хизматлар шунчалик хилма

-

хилки, уларни битта ягона тармоққа

бирлаштириш ўта мушкул. Аммо уларнинг барчаси ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш,

ишлаш, сақлаш ва тарқатишга хизмат қилади.

Адабиётлар шарҳи.

Инновация назарияси немис иқтисодчи олимлари Зомбартва Митчерлих асарларида

мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг асоси сифатида тадқиқ этилган.

Уларнинг фикрича, ривожланиш тизимида асосий бўғин «техника тараққиёти» омили
ҳисобланади, бунда техника янгиликларини ишлаб чиқариш ва ёйиш ҳисобига катта фойда

олиш, корхоналарнинг бозордаги мавқеини кучайтириш мумкин. Бундан ташқари улар
корхоналар амалда эришилган натижада тўхтаб қолмасдан, янги билим ёки ишлаб чиқариш

масаласини ҳал этишнинг янги техник қоидаларини яратиш, янги маҳсулотлар ёки хизматлар
турларини таклиф этиш билан бирга барча масъулиятни ҳам ўз зиммасига олиши лозимлигини

таъкидлайдилар

(

Иминова

, 2016).

Твисс, Фримен тараққиётнинг турли босқичларида инновацияларнинг ўрни ва

вазифаларини тадқиқ этишни деярли шу йўналишда олиб борганлар. Улар техника
тараққиётини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари вавазифаларини асослаб беришга

алоҳида эътибор қаратганлар. 1970

-

1980 йилларда инновацион фаолият, унинг ривожланиш

тенденциялари ва қонуниятлари Менш, Менсфильд, Кузнец, Вадейм, Кляйнкцехт, Мойварт ва

бошқа иқтисодчилар томонидан давом эттирилди

(

Кляйнкцехт

, 2015).

Инновация атамасига оид илмий назариянинг шаклланиши гарус тадқиқотчи

олимлари

ҳам муҳим ҳисса қўшганлар. Кондратьевнинг

(1989)

«каттацикллар» назариясига мувофиқ

жамият ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш жараёнида янги ғоялар, техник тараққиётнинг янги

натижаларини дарҳол ва мунтазам ўзлаштириб, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини

таъминлаш,

макро ва микро

даражадаги кўрсаткичларнинг ижобий ҳолатини

барқарорлаштиришга олиб келувчи ихтироларни амалиётга жорий этади.

Анчишкиннинг

(1986)

фикрига кўра «инновация», «янгилик киритиш» атамалари фақат

техник

-

технологик ўзгаришлар билан чегараланиши мумкин эмас. У ушбу атамага кенг

ижтимоий маъно бериб, янгиликларни жамиятни ривожлантиришнинг муҳим воситаси
сифатида кўриб чиққан ва техник

-

технологик янгиликлар муайян иқтисодий оқибатларни

келтириб чиқарган ҳолда сотиш бозори учун курашишга кўмаклашиб, рақобат муҳитини
ўзгартиради ва бу билан ижтимоий ривожланишга ёрдам беради, дейди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

171

«Янгиликкиритиш» тушунчасининг таърифига нисбатан турли нуқтаи назарларни таҳлил

қилиб, Барютин «янгиликкиритиш» деб, муайян жамият эҳтиёжларини қондирувчи иқтисодий,

ижтимоий ёки техник самара берувчи янгича кўринишга эга бўлган (модификацияланган)
амалий восита бўлиб, ундан фойдаланиш ҳали ялпи хусусият касб этмаган бўлмоғи лозим, деган

фикрни беради

(

Бегалов

, 2001).

Перлаки

(2001)

инновацияни «янгиликларнинг пайдо бўлиши, яратилиши ва амалга

оширилиши жараёни» сифатида тушунади. Бунда янгиликлар ишлаб чиқаришни
интенсификациялаш омили сифатида тадқиқ этилиб, ҳар қандай янгилик муайян мақсадга ёки

бир неча ўзаро боғлиқ мақсадларга эришишга хизмат қилади, деб талқин қилинади.

Уткиннинг

(1996)

таърифи эса қуйидагича: «Инновация –жамият тараққиётининг

таъсири остида инсон ўзгарувчан эҳтиёжларини

тўлароқ қондириш учун янгилик киритиш,

янгиликларни (янги амалий воситани) яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш жараёни».

Уткининг

(1996)

яна бир таърифида инновация (янгилик киритиш)ни амалга оширилган илмий

тадқиқот ёки кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий этилган, аввалгисидан сифат

жиҳатдан фарққилувчи объект сифатида таърифланади.

Юқорида келтирилган фикрларга асосланиб ва уларни умумлаштириб, ўз моҳияти нуқтаи

назаридан, инновация назария ва амалиётнинг алоҳида шакли, ижтимоий, иқтисодий, маданий

объект хусусиятларини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳаракатларнинг яхлит тизимидир,
дейиш мумкин. Ўрганишларнинг кўрсатишича, бундай тавсифлаш инновацион жараёнларнинг

икки хил йўналишда олиб борилишини белгилайди. Улар кашфиёт сифатидаги инновация ва
инновацион технологиялар, яъни мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш, айрим соҳалар

ёки

фан йўналишларини кашф этиш, уларнинг янги хусусиятларини очиш имконини яратувчи
ҳамда янгиланиб, ўсиб борувчи инновациялар, яъни мавжуд ишлаб чиқариш жараёнларидаги ва

маҳсулотлардаги хусусиятларнинг яхшиланиши билан боғлиқ бўлган инновациялардир.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳон мамлакатлари солиқ тўловчилари учун солиқ тўлаш уларнинг ҳукумат билан энг

қийин ва кўп вақт талаб қиладиган ўзаро муносабатларидан биридир. Шу сабабли солиқ
идоралари ўз тизимларини автоматлаштиришни амалга оширишмоқда. Технологияни

ўзлаштириш муваффақиятли ва барқарор солиқ ислоҳотларини амалга оширишга, рақамли

иқтисодиётнинг тўғри солиққа тортилишини таъминлашга ва риоя қилиш йўлидаги
тўсиқларни камайтиришга имкон беради. «Мобил тўлов провайдерлари, электрон касса

аппаратлари, онлайн бозорлар ва бошқа рақамли манбалардан олинган глобал маълумотлар
ҳажми 2020 йилдан 2024 йилгача қарийб уч баробар ошиши кутилмоқда» . COVID

-19

пандемияси

шароитида рақамли тизимдан солиқ маъмуриятчилигида фойдаланишни айниқса долзарб
қилди.

Жаҳон амалиётидан кўриниб турибдики, cолиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш

асосида қонунчиликка риоя этиш ва маъмурий харажатларни камайтириш, кўпроқ

даромадларни самаралироқ йиғиш, шаффофлик ва солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни
яхшилаш ҳамда катта

маълумотлар оқимини мослаштиришни таъминлайди.

Ўзбекистонда замонавий ахборот технологиялари (ИТ) солиқ органлари базасини

кенгайтириш, солиқ йиғишни яхшилаш ва

умумий самарадорликни ошириш учун бир қатор

афзалликларни бор. Бунга бир қанча мисоллар келтирсак бўлади:

Солиқ тўловчиларга солиқ декларациясини топшириш ва даромадлар тўғрисида ҳисобот

бериш учун қулай онлайн платформаларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Бу жараённи

соддалаштиради ва мувофиқликни рағбатлантиради. Солиқ тўловчиларга солиқ муддатлари
тўғрисида автоматлаштирилган эслатмалар юбориши мумкин, бу тўловларни кечиктириш ёки

ўтказиб юбориш эҳтимолини камайтиради. АТ маълумотларни киритиш жараёнини
автоматлаштириши мумкин, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда қўлда хатолар хавфини

камайтиради. АТ тизимлари солиқ органларига реал вақт режимида солиқ тўловчилар
маълумотларига киришни таъминлайди, солиқларни ҳисоблашнинг аниқлиги ва ўз

вақтидалигини оширади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари ва юқори хавфга эга солиқ
тўловчиларни янада самарали аниқлаш учун маълумотлар таҳлилидан фойдаланишга имкон

беради, бу эса мақсадли ижро чораларини кўриш имконини беради. Рискларни баҳолаш
моделлари талабларга риоя қилмаслик хавфи юқори бўлган ҳудудлар ёки солиқ тўловчиларни

аниқлашга ёрдам беради, аудит

ресурсларини оптималлаштиради. Электрон тўлов


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

172

имкониятларини осонлаштиради, солиқ тўловчилар учун солиқларни ўтказишда қулайлик
яратади ва қоғоз тўловларга боғлиқликни

камайтиради. Солиқ органларига солиқни

режалаштириш бўйича онлайн кўрсатмалар, калькуляторлар ва интерактив воситалар билан
таъминлаш имконини беради, бу эса солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини тушуниш ва

бажаришни осонлаштиради. Солиқ тўловчининг

нозик маълумотларини ҳимоя қилиш ва

маълумотлар махфийлигини таъминлаш, солиқ тизимига жамоатчилик ишончини сақлаш учун

мустаҳкам хавфсизлик чоралари билан ишлаб чиқилиши мумкин. Солиқ операцияларининг
шаффоф ва осон текшириладиган ёзувларини сақлашга ёрдам беради, коррупция ва

фирибгарлик эҳтимолини камайтиради. Солиқ тўловчилар солиққа оид маълумотлар ва
хизматлардан 24/7 кун давомида фойдаланишлари мумкин, бу эса янада қулайлик ва

қулайликни таъминлайди. Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланиш солиқларни янада самарали йиғиш, қонунчиликка риоя

этишни кучайтириш ва солиқ органлари ва солиқ тўловчилар учун маъмурий юкларни
камайтиришга олиб келади. Бундан ташқари, бугунги кунда солиқ маъмуриятчилиги доирасида

солиқлар тузилмасини оптималлаштириш, уларни ундириш, солиқ ҳисоби ва ҳисоботини

юритиш механизмини такомиллаштириш, солиқ тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ
тўланиши, солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига

риоя этилишини назорат қилиш, солиқ тушумларини турли даражадаги бюджетлар ўртасида
тақсимлаш, натижаларни йиғиш ва таҳлил қилиш, солиққа тортиш жараёнининг барча

иштирокчиларининг солиқ муносабатларини уйғунлаштириш бўйича кенг чора

-

тадбирлар

амалга ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, тадбиркорлик

субъектларининг иқтисодий фаоллигини қўллаб

-

қувватлаш билан бирга, соҳани

рақамлаштириш

-

Электрон ҳисобварақ

-

фактуралари билан қамров даражаси 100 фоизга,

ҳисоботларни автоматлаштириш 76 фоиздан 86 фоизга

етказилганлиги, “Таҳлика

-

таҳлил” ААТ,

“Е

-

ижара”, “Автокамерал”, Tax.gap, “Cashback” ва “Soliq” мобил иловаси ва бошқа қатор дастурий

маҳсулларнинг ишга туширилиши солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатди.

Жумладан, йирик солиқ тўловчиларга (Навоий ва Олмалиқ КМК) фойда ва недра

солиқлари ставкасининг кескин пасайтирилганлиги, амортизация ажратмалари нормалари –

ўртача 2 баробарга, бир марталик инвестициявий чегирма миқдори –

2 баробарга, фаолият

натижасида кўрилган ва келгуси даврга ўтказиладиган зарарларнинг чекланган миқдори жорий

солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан 100 фоизигача оширилганлигига қарамасдан, жорий
йилнинг январь

-

август ойларида бюджетга 96,9 трлн сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг

мос даврига нисбатан 13,7 трлн сўмга (17%) ўсди. Ҳудудларда солиқ тушумлари 34 фоизга ўсди.

Айланмадан олинадиган солиқдан 1,7 трлн.сўм тушиб, ўтган йилнинг мос даврига

нисбатан 138 фоизга ва ҚҚС 21,1 трлн.сўм тушиб, 131 фоизга ва фойда солиғидан 13,1 трлн.сўм
(Навоий ва Олмалиқ КМК ташқари) тушиб, 1,5 бараварга ўсди. Бунга қуйидаги янги

инструментларнинг жорий этилиши асосий омил бўлди.

ҚҚС

тўловчиларини солиқ хавфига қараб автоматик сегментлаш (паст, ўрта ва юқори) ва

рўйхатга олишнинг янги тамойиллари жорий этилиши натижасида –

22,7 мингта корхонага

солиқ

назорати тадбирлари натижасида 4,9 трлн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, 1,4 трлн.сўми

ундирилди

ва қолган суммаларни ундириш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, узоқ вақт

мобайнида тўланмаган 1,2 трлн.сўм муаммоли солиқ қарзи ҳамда ҳисобот топширмаган

субъектлардан ҳисоботларини олиш орқали 679,7 млрд.сўм солиқлар бюджетга ундирилди.

ҚҚС

занжири узилишини ҳисоблаш (Tax gap) ҳамда назорат қилиш орқали –

31 мингта

корхонанинг 6,1 трлн.сўм солиқ узилиши 2,3 трлн.сўмга камайтирилди. Ушбу корхоналар

томонидан занжири узилишини бартараф этиш учун бюджетга 836,3 млрд.сўм ҚҚС тўланди.
(ушбу 2 та инструмент 8 ойда бюджетга 4,1 трлн.сўм ҚҚС тушириш имкониятини берди ва

шунингдек, 2 мингга яқин корхонанинг 1,9 трлн.сўмлик хулосаларда ҚҚС занжирида узилишлар
бўлганлиги сабабли бюджетдан асоссиз қайтариб олинишининг олди олинди).

Кенг жамоатчиликни жалб қилган

ҳолда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўлов

интизомига риоя этилиши бўйича рағбатлантириш институтининг (“Cashback” ва “Soliq” мобил

иловаси) жорий этилиши аҳолининг фаоллигини ошириб, яширин товар айланмаларини соядан
чиқаришга сабаб бўлди ва онлайн назорат касса машиналари орқали товар айланмаси ўтган

йилнинг мос даврига нисбатан 161 фоизга ўсди (70,6 трлн.сўмдан 113,5 трлн.сўмга етди).
Маълумот учун: Харид чекларини қайта ишлаш натижаси билан тўловга тасдиқланган 337,7

млрд.сўмлик кешбэк суммасидан 313,7 млрд.сўми фуқароларга тўлаб берилди. Қолган 24


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

173

млрд.сўмни фуқаролар ўз хохишларига кўра исталган вақтида пластик карталарига кўчириб
олиш имкониятига эга. “Солиқ ҳамкор тизими” орқали тушган мурожаатлар бўйича 95,7 мингта

чек бермаслик, 4,3 мингта ҳолатда пластик карталарга савдо қилмаслик ва 395 та ҳолатда
маҳсулотларни пластикка хақиқий баҳосидан қиммат сотиш бўйича фуқароларнинг бузилган

ҳуқуқлари тикланди. Тўлов интизоми бузилишига қарши бефарқ бўлмасдан қонун
бузилишлари тўғрисида солиқ органларига хабар берган фуқароларга 24,1 млрд.сўм миқдорида

мукофот пуллари ундирилган молиявий жарима суммалари ҳисобидан тўлаб берилди.

“Автокамерал” тизими орқали 48,4 мингта тадбиркорлик субъектига

1,3 трлн.сўмлик

хатоликларини ихтиёрий тўғирлаш имкони берилиб, 960 млрд.сўми ундириб олинди.
Шунингдек, уларга нисбатан 715 млрд.сўмлик молиявий жарималар қўлланилмади.

Тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларидаги хато

-

камчиликларни аниқлаш бўйича барча

маълумотлар автоматлаштирилиши натижасида, 1 та камерал текшириш доирасида барча

камчиликларга аниқлик киритиш имконияти яратилди ва бунинг натижасида тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида такрорий текшириш ўтказишни олди олинди. Натижада, ўтган йилга

нисбатан ўтказилган камерал текширишлар сони 30,5 мингтага камайди.

“Е

-

ижара” электрон хизмати жорий этилиши натижасида 243 мингта ижара шартномаси

ва ундан олинадиган 9,5 трлн.сўмлик даромадлари назоратга олинди (юридик шахслар

ўртасида 5,5 трлн.сўмлик 81 мингта ва жисмоний шахслар ўртасида 3,9 трлн.сўм қийматдаги 162
мингта шартнома тузилган). Солиқ органларида ижара шартномалари ҳисобга қўйилиши

натижасида 162 мингта шартнома асосида 102,7 млрд.сўм жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи

ҳисобланган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,4 млрд.сўмга ёки 36,4 фоизга

ошди.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, “Е

-

ижара” электрон хизматида

транспорт воситаларининг ижара шартномаларини расмийлаштириш имконияти яратилди.
Натижада ўтган 20 кунда 102 та 74,2 млрд.сўмлик транспорт ижара шартномалари рўйхатга

олинди. 2022 йилнинг 8 ойи давомида мулкини ижарага берган 3 642 та солиқ тўловчиларга 38,0
млрд.сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди

ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан

10,8 млрд.сўмга ёки 40 фоизга ошди. Тушумлардан ташқари, ушбу инструмент яширин фаолият
юритадиган субъектларнинг товарлари ҳаракатини амалга оширишда жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги жорий этилиши

натижасида –

“Tasnif.soliq.uz” тизимида 259,9 минг дона маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг

ягона электрон миллий каталоги шаклланди. Жами актив фойдаланишда бўлган 180,3 мингта

ОНКТлардан жорий йилнинг 1 август ҳолатига

98,6 мингтасининг МХИКлари нотўғри

келаётган

бўлиб, шундан 1 сентябрь ҳолатига 93,8 мингтасининг МХИКлари тўғри келиши таъминланди.

Рақамли маркироваш тизими босқичма

-

босқич алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари

савдосининг барча жараёнларида жорий қилинди. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи (51 та

алкоголь, 2 та тамаки ва 26

та пиво) ва импорт қилувчи (10 та алкоголь ва 4 та тамаки)

корхоналар томонидан жами 1,5 млрд. дона маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган

ва реализация қилинган. Тизим жорий қилиниши натижасида 51 та алкоголь маҳсулотларни
ишлаб чиқарувчи корхонасининг 2022 йил 8 ойлик реализация кўрсаткичлари ўткан йил мос

даврига нисбатан 7 фоизга, 8 та импортда эса 47,6 фоизга ва 26 та пиво ишлаб чиқарувчида 11
фоизга ошганлиги кузатилди.

Вазирлар Маҳқамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148 ва 149

-

сон қарорларига мувофиқ

маиший техника (2022 йил 15 апрель) ва дори воситаларни (2022 йил 1 сентябрь) рақамли

маркировкалаш тизимларини жорий қилиш тадбирлари давом этмоқда. 71 та ишлаб чиқарувчи

ва 96 та импорт

қилувчи корхоналар томонидан жами 2,1 млн дона маркировкаланган

маҳсулотлар савдога чиқарилган. Шунингдек, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига 6 та маҳаллий

ишлаб чиқарувчилар томонидан 50,6 минг дона маркировкаланган дори воситалари ишлаб
чиқарилди.

Солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш:

а) Кадастр

агентлиги маълумотлари жамланганлиги ҳамда “Е

-

имтиёз” дастури орқали

(кадастр рақами, ер майдони, тоифаси, солиқ ставкаси, ҳуқуқ янгидан пайдо бўлган ёки бекор
қилинган сана, имтиёзли ҳудуд) республика бўйича 66,5 мингта ноқишлоқ ер солиғи

тўловчилари ҳисоботлари тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, 2,8 мингтаси (4,2%) мустақил
тақдим этган. Маълумот учун: республика бўйича бу кўрсаткич 97 фоизни ташкил этиб, қишлоқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

174

хўжалигига мўлжалланмаган лалмикор ва яйлов зонада жойлашган ер участкаларига эга 1 875
та (3 %) солиқ тўловчилар учун интерактив хизмат яратилмоқда.

б) Электрон ҳисобварақ

-

фактуралар, онлайн назорат касса техникаси, маркетплейс ва

божхона

декларациялари

интеграциялашуви

натижасида

солиқ

тўловчиларнинг

чегириладиган даромадлари ва турли ставкалар қўлланиши инобатга олинмаган ҳолда
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи республика бўйича 359,4 мингта тўловчига 100 фоиз

тўлиқ автоматлаштирилди. Шундан 121,6 мингта ёки 33,8 фоизи ҳисоботларга мустақил
равишда ўзгартириш

киритган Келгуси ҳисобот йилидан ставкаларнинг унификация қилиниши

натижаси билан мавжуд муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ҳисоботлар солиқ органлари
томонидан шакллантирилиши назарда тутилмоқда.

в) Электрон ҳисобварақ

-

фактура, онлайн назорат касса техникаси, “маркетплейс” тизими

маълумотлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан реал вақт режимида маълумот

алмашишни жорий этиш орқали ҚҚС ҳисоботи 156,3 мингта тўловчига 100 фоиз
автоматлаштирилди.

Ушбу солиқ тўловчилардан 19,9 мингтаси (12,7%) ҳисоботларга мустақил ўзгартириш

киритган.

г) Мол

-

мулк солиғи ҳисоботи ҳам Кадастр агентлиги маълумотлари жамланганлиги ҳамда

“Е

-

имтиёз” дастури орқали тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда республика бўйича 61,9 мингта

тўловчига 100,0 фоизни ташкил этди. Шундан 13,6 мингтаси (22%) тақдим этилган

ҳисоботларга мустақил равишда ўзгартириш киритган.

Шунингдек, солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган 46 та интерактив хизмат турлари

имконияти кенгайтирилиб, солиқ тўловчилар 93,4 миллион маротаба фойдаланган (жумладан
33,6 млн. маротаба солиқларни тўлашда).

Ўзини ўзи иш билан банд қилиш бўйича рўйхатдан ўтганлар сони 1,9

млн. нафарга етди

(жорий йилда рўйхатдан ўтганлар сони 779 мингта).

Замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига солиқ

солинадиган

базани

кенгайтириш

солиқ

маъмуриятчилиги

ва

даромадларни

шакллантиришнинг истиқболли истиқболларини тақдим этади.

Кенгайтирилган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш: Замонавий AКТ воситалари

солиқ органларига катта ҳажмдаги маълумотларни самарали тўплаш ва таҳлил қилиш

имконини беради. Бу солиқ тўловчиларни аниқроқ аниқлаш, хавф

-

хатарни баҳолашни

такомиллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки уларга риоя қилмаслик ҳолатларини

яхшироқ аниқлаш имконини беради. AКТ солиққа риоя қилиш жараёнларини
автоматлаштиришга ёрдам беради, солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини бажаришни

осонлаштиради. Онлайн солиқ порталлари, електрон ҳужжатларни топшириш тизимлари ва
рақамли ҳисоб юритиш солиқ ҳисоботларини соддалаштиради, хатолар ва корхоналар учун

маъмурий юкларни камайтиради. Бундан ташқари, молиявий операцияларни

реал вақт

режимида кузатиш имконини беради, бу эса қонунбузарликларни ёки солиқ тўлашдан бўйин

товлашдан қочишни осонлаштиради. Илғор маълумотлар таҳлили ва риск профилини аниқлаш
усуллари юқори хавфли операцияларни ёки мос келмайдиган хатти

-

ҳаракатларни аниқлаш

учун қўлланилиши мумкин, бу эса мақсадли солиқ текширувларини ўтказишга имконини
беради. Хавфсиз онлайн тўлов тизимларининг жорий этилиши солиқ тўловчилар учун тўлов

жараёнини соддалаштиради ва тезлаштиради. Бу қулайлик тўловларни ўз вақтида амалга

оширишни рағбатлантиради, нақд пулга асосланган операцияларни камайтиради ва умумий

даромад йиғишни яхшилайди. Замонавий AКТ воситалари солиқ органларига солиқ

тўловчиларга янада сифатли хизматлар кўрсатиш имконини беради. AКТ тизимлари солиқ
йиғиш жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш орқали солиқ сизиб чиқишини

минималлаштиришга ёрдам беради. Aвтоматлаштирилган маълумотларни мослаштириш ва
ўзаро ҳаволалар номувофиқликларни аниқлаши, кам ҳисобот беришни камайтириши ва

ноқонуний фаолиятни тўхтатади. Умуман олганда, замонавий AКТни жорий этиш ҳисобига
солиқ солинадиган базани кенгайтириш истиқболлари катта. У солиққа риоя қилишни

кучайтириш, даромадларни йиғишни кўпайтириш, самарадорликни ошириш ва солиқ
тўловчиларга яхши хизмат кўрсатиш имкониятларини тақдим этади.



background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

175

Хулоса ва таклифлар.

Қуйидаги

илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:

Мазкур тизимни жорий этиш натижасида солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари бўйича

ягона маълумотлар базаси шаклланади.

Солиқ қўмитаси таркибида солиқ тўловчиларга бепул хизматлар кўрсатиш ва солиқ

маслаҳатлари ҳамда барча турдаги мурожаатларга марказлашган ҳолда тезкор жавоб беришга
ихтисослашган алоҳида тузилма ташкил этилади. Бунда, солиқ тўловчиларга солиқ хизматлари

кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда хизматлар сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш
тизимини йўлга қўйилади. Солиқ қонунчилигининг бир хилда талқин қилинишини таъминлаш

мақсадида, солиқ қонунчилигини амалиётда қўллаш бўйича тушунтириш бериш ваколатини
фақат солиқ органларида қолдирилади.

Бундан ташқари, мурожаат билан шуғулланган солиқ ходими фаолиятини баҳолаш

(Feedback) тизимини жорий этилади. Натижада мурожаатларнинг маълумотлар базаси

яратилиб, солиқ қонунчилиги бир хилда талқин этилиши ҳамда солиқ тўловчиларга хизмат

кўрсатиш сифати яхшиланади.

Мазкур тизим Канада, АҚШ, Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатларда мавжуд. Солиқ

органлари томонидан ариза берувчиларга муайян битим бўйича солиққа тортиш ва унинг юзага
келиши мумкин бўлган солиқ оқибатларини дастлабки баҳолаш тўғрисида “Tax rulling”

тамойили асосида тушунтиришлар бериш хизматини йўлга қўйилади. Солиқ тўловчи битимни
тузишдан олдин битимга оид

масалалар бўйича солиқ органларига мурожаат қилиб, дастабки

тушунтириш олади. Бу ўз навбатида, солиқ тўловчиларга муайян битим бўйича юзага келиши
мумкин бўлган солиқ оқибатлари билан танишиш ва солиқ хавфи даражасини камайтиришга

ёрдам беради.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Normurzaev U. Analiz effektivnosti nalogovыx lgot i preferensiy v podderjke opredelennыx sektorov

s selyu dalneyshego povыsh

eniya investitsionnoy privlekatelnosti v Uzbekistane- Ekonomika i

obrazovanie,(6), 2021.

Normurzaev, U. (202

1). O‘zbekistonda investitsion jozibadorlikni yanada yaxshilash maqsadida

ayrim sohalarni qo‘llab

-quvvatlashda berilayotgan soliq imtiyoz va preferensiyalarining samaradorlik

tahlili. Iqtisodiyot Va taʼlim, (6), 82–

86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Анчишкин

А.И.

(1986) Наука–техника–экономика. М.:Экономика,

.-35

с.

Бегалов

Б.А. (2001) Ахборот

-

коммуникациялар бозори: шаклланиш, тенденциялар,

эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш. Монография. –Т.: Фан.

Иминова

Н.А. (2016) Электрон ҳукуматни жорий этиш шароитида ахборот хавфсизлигини

таъминлаш масалалари.// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”илмий

-

электрон

журнали. 3

-

сон, май

-

июнь.

Кляйнкцехт А. (2015) Теория инновационных рисков, Экономика и управление

инновационной организацией. Учебник для бакалавров.–М.: Издательство «Проспект». –325с.

Кондратьев Н.Д. (1989) Проблемы экономической динамики. Ред. кол. Л.И.Абалкинидр.

–М.:

Экономика,

–526 с.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке

определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в

узбекистане. Economics and Education, (6), 82–

86.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда

соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и

финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli

-imtiyozlari-or-ali-

i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев, (2021). У. Анализ эффективности налоговых лгот и преференсий в поддержке

определенных секторов с селю далнейшего повышения инвестиционной привлекателности в

Узбекистане. Экономика и образование,(6) (2021): 82

-86.

Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем

предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование,

(3), 91

–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

176

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш

орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91

-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар, 10(5), 325

-330.

Нормурзаев, У. (

20

23). Мамлакатимизда солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

таҳлили. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(4), 177–

183. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-

iss4-pp177-183.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари. Economics and education, 24(1), 334

-339.

Нормурзаев, У.Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Нормурзаев, У.Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг

ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы

(Узбекистан), (10 (146)), 47

-56.

Перлаки И. (2001) Нововведения в организациях.–М.:Экономика, –300с.

Уткин

Э.А., Морозова

Г.И. (1996) Инновационный менежмент.–М.,Акалис, –

208

с.



References

Normurzaev U. Analiz effektivnosti nalogovыx lgot i preferensiy v podderjke opredelennыx sektorov s selyu dalneyshego povыsheniya investitsionnoy privlekatelnosti v Uzbekistane- Ekonomika i obrazovanie,(6), 2021.

Normurzaev, U. (2021). O‘zbekistonda investitsion jozibadorlikni yanada yaxshilash maqsadida ayrim sohalarni qo‘llab-quvvatlashda berilayotgan soliq imtiyoz va preferensiyalarining samaradorlik tahlili. Iqtisodiyot Va taʼlim, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Анчишкин А.И. (1986) Наука–техника–экономика. М.:Экономика, .-35 с.

Бегалов Б.А. (2001) Ахборот-коммуникациялар бозори: шаклланиш, тенденциялар, эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш. Монография. –Т.: Фан.

Иминова Н.А. (2016) Электрон ҳукуматни жорий этиш шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари.// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”илмий-электрон журнали. 3-сон, май-июнь.

Кляйнкцехт А. (2015) Теория инновационных рисков, Экономика и управление инновационной организацией. Учебник для бакалавров.–М.: Издательство «Проспект». –325с.

Кондратьев Н.Д. (1989) Проблемы экономической динамики. Ред. кол. Л.И.Абалкинидр. –М.: Экономика, –526 с.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в узбекистане. Economics and Education, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев, (2021). У. Анализ эффективности налоговых лгот и преференсий в поддержке определенных секторов с селю далнейшего повышения инвестиционной привлекателности в Узбекистане. Экономика и образование,(6) (2021): 82-86.

Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование, (3), 91–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Мамлакатимизда солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлили. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(4), 177–183. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss4-pp177-183.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Economics and education, 24(1), 334-339.

Нормурзаев, У.Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Нормурзаев, У.Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (10 (146)), 47-56.

Перлаки И. (2001) Нововведения в организациях.–М.:Экономика, –300с.

Уткин Э.А., Морозова Г.И. (1996) Инновационный менежмент.–М.,Акалис, –208 с.