ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ СУБЪЕКТОВ МАЛОГО И СРЕДНЕГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с совершенствованием налогообложения субъектов малого и среднего предпринимательства. Малый и средний бизнес играет важную роль в стимулировании экономического роста, стимулировании инноваций и создании рабочих мест. Тем не менее, он направлен на выявление основных проблем, с которыми сталкивается малый и средний бизнес с точки зрения налогообложения, и предложение возможных решений для улучшения их налоговых обязательств и облегчения налогового бремени. При решении этих задач учитывался как местный, так и международный опыт. Результаты этого исследования могут помочь политикам, налоговым органам и владельцам бизнеса разработать эффективные стратегии улучшения системы налогообложения для малого и среднего бизнеса, которые помогут им расти и способствовать общему экономическому развитию. Потому что с помощью этого налога были разработаны выводы и предложения по результатам деятельности в целях налогообложения предприятий.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Отамуродов, Н. (2023). ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ СУБЪЕКТОВ МАЛОГО И СРЕДНЕГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА. Экономическое развитие и анализ, 1(2), 242–249. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44688
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с совершенствованием налогообложения субъектов малого и среднего предпринимательства. Малый и средний бизнес играет важную роль в стимулировании экономического роста, стимулировании инноваций и создании рабочих мест. Тем не менее, он направлен на выявление основных проблем, с которыми сталкивается малый и средний бизнес с точки зрения налогообложения, и предложение возможных решений для улучшения их налоговых обязательств и облегчения налогового бремени. При решении этих задач учитывался как местный, так и международный опыт. Результаты этого исследования могут помочь политикам, налоговым органам и владельцам бизнеса разработать эффективные стратегии улучшения системы налогообложения для малого и среднего бизнеса, которые помогут им расти и способствовать общему экономическому развитию. Потому что с помощью этого налога были разработаны выводы и предложения по результатам деятельности в целях налогообложения предприятий.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

242



КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Отамуродов Нуриддин

Нажмиддинович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада кичик ва ўрта бизнес субъектлари солиққа тортишни

такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий
ўсишни рағбатлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва бандлик имкониятларини
яратишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес
дуч

келадиган асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг солиқ мажбуриятларини яхшилаш ва

солиқ юкини енгиллаштириш учун потенциал ечимларни таклиф қилишга қаратилган. Мазкур
муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажриба ҳисобга олинган. Ушбу тадқиқот
натижалари сиёсатчиларга, солиқ органларига ва бизнес эгаларига кичик ва ўрта бизнес учун
солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб
чиқишда маълумот бериши мумкин, бу эса уларнинг ўсишига ёрдам беради ва умумий иқтисодий
ривожланишга ҳисса қўшади. Чунки бу солиқ ёрдамида корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида
фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ, бюджет сиёсати, фойда солиғи, бюджет, солиқ маъмурчилиги,

тадбиркорлик субъектлари

,

солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ

ставкаси.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ СУБЪЕКТОВ МАЛОГО

И СРЕДНЕГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

Отамуродов Нуриддин Нажмиддинович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В

данной

статье

рассматриваются

вопросы,

связанные

с

совершенствованием налогообложения субъектов малого и среднего предпринимательства.
Малый и средний бизнес играет важную роль в стимулировании экономического роста,
стимулировании

инноваций и создании рабочих мест. Тем не менее, он направлен на выявление

основных проблем, с которыми сталкивается малый и средний бизнес с точки зрения
налогообложения, и предложение возможных решений для улучшения их налоговых
обязательств и облегчения налогового бремени. При решении этих задач учитывался как
местный, так и международный опыт. Результаты этого исследования могут помочь
политикам, налоговым органам и владельцам бизнеса разработать эффективные стратегии
улучшения системы налогообложения для малого и среднего бизнеса, которые помогут им расти
и способствовать общему экономическому развитию. Потому что с помощью этого налога были
разработаны выводы и предложения по результатам деятельности в целях налогообложения

предприятий.

Ключевые слова

:

налог, бюджетная политика, налог на прибыль, бюджет, налоговое

администрирование, хозяйствующие субъекты, налоговая отчетность, налоговые поступления,
налоговые льготы, налоговая ставка.

II SON - IYUN, 2023

242-249


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

243

WAYS TO IMPROVE TAXATION OF SMALL AND MEDIUM BUSINESS ENTITIES

Otamurodov Nuriddin Najmiddinovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article examines issues related to the improvement of taxation of small and medium-

sized business entities. Small and medium-sized businesses play an important role in stimulating economic

growth, stimulating innovation and creating employment opportunities. However, it aims to identify the
main problems faced by small and medium-sized businesses from the point of view of taxation and to
propose potential solutions to improve their tax obligations and ease the tax burden. In solving these
problems, both local and international experience were taken into account. The results of this study can
inform policymakers, tax authorities, and business owners to develop effective strategies for improving the
taxation system for small and medium-sized businesses, which will help them grow and contribute to
overall economic development. Because with the help of this tax, conclusions and proposals were developed
on the results of activities for the purpose of taxation of enterprises.

Key words:

tax, budget policy, profit tax, budget, tax administration, business entities, tax reporting,

tax revenues, tax benefits, tax rate.

Кириш.

Маълумки, хар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини ва ахоли

бандлигини таъминловчи асосий бўғин бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бўғинидир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётган иқтисодий

ислоҳотларнинг устувор йўналиши сифатида

давлат томонидан мунтазам қўллаб

-

қувватланади. Алоҳида таъкидлаш лозимки, пандемия даврида бу қўллабқувватлов ва
тадбиркорлик субъектларига бўлган алоҳида эьтибор аввало миллий иқтисодиётимизни
кучайишига, тадбиркорларимизни кўпайишига, шу билан бирга миллий ғазнамизни ошишига,
янги иш ўринларини очилишига катта таъсир кўрсатади.

Иқтисодиётимизда рўй бераётган турли ижобий ўзгаришлар кўп жиҳатдан кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Юкоридагиларни
инобатга олган холда

давлатимиз ғазнасини кўпайтириш учун кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожланишига сармоялар ажратиб бормоқда ва бу кундан кунга амалда фойда келтирмоқда,
буларга давлатимиз томонидан ажратилаётган субсидиялар, имтиёзлар, солиқ имтиёзлари,
бундан

ташқари

тадбиркорликни

ривожлантиришга

бевосита

таъсир

қилувчи

инфратузилмаларни электронлаштиришни мисол келтиришимиз мумкин.

Адабиётлар шарҳи

.

Соҳа олимлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантиришни қўллаб

-

қувватловчи ва туртки берувчи инфратузилмалар бўйича турлича тариф бериб ўтишган.
Хусусан россиялик олим иқтисод фанлари номзоди Косов

(2009)

инфратузилмаларни кичик

бизнесга ёрдам бериш мақсади бўлган ташкилотлар деб санаб ўтади хамда инфратузилма
муаммоларини ўрганишнинг иккита асосий ёндашувларини келтиради:

a) ижтимоий меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш нуқтаи назаридан инфратузилмани

таҳлил қилишни ўз ичига олади .

б) иқтисодий амалиёт нуқтаи назаридан давлатнинг ролини ошириш зарурати

инфратузилмани ривожлантиришни тартибга солиш (Косов, 2009)

.

Россиялик олимлар Алтынникова Л.А., Голайдо И.М., Кузнецова И.В ларнинг фикрича

инфратузилмалар самарадорлигини ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъктларини инфратузилмалар билан тескари алоқа йўналишларини ишлаб чикишдир

103

.

Айтиб ўтиш керакки бу йўналишда тадқиқот олиб борган олимларимиз соҳани атрофлича

ўрганишган, мисол учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги
С.Гуломовнинг умумий таҳрири остида чиқарилган ўқув қўлланмада кичик бизнесда
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарурий ташкилий инфратузилма ташкил этиш,

103

Алтынникова Л.А., Голайдо И.М., Кузнецова И.В. “Формирование инфраструктуры малого бизнеса”

Economics/29998.doc.htm


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

244

босқичма босқич бозор иқтисодиётига ўтишда бозор инфратузилмасини яратиш, миллий
инфратузилмани сақлаб қолиш маълумотлари келтирилган

104

.

Олимларимиз Ходиев, Косимова, Самадов

(2010)

, Ходжаев, Эгамбердиев

(2008)

Самадов,

Останақулова

(2008)

, Болтабоев, Қосимовалар

(2021)

кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантирувчи бозор инфратузилмалар бўйича асосий маълумотларни ёритишган. Бунда
инфратузилма асосий бўғинлари бўлган банкларни роли, солиқ ва солиққа тортиш сиёсати,
имтиёзлар берилганлиги, аудиторлик хизматлари ўтказиш ҳамда ахборот билан таъминлаш

вазифалари тўғрисида маълумотлар берилган.

Бундан шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, кичик бизнес ва хусусий бизнеснинг

ривожлантиришда инфратузилмалар муҳитини бизнес субъетларига мослаштириб бориш,
уларни ривожлантиришни доимий тарзда қўллаб қувватлаш бу соҳада доимий тадқиқотлар
олиб бориш талаб этилади. Тадқиқот методологияси Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур
мақолада муаллифлар томонидан бир қатор илмий методлар, хусусан, тизимли таҳлил,
таққослаш ва муҳокама каби методлардан фойдаланилган. Якунда тўлдирувчанлик тамойили
асосида методологик ёндашув ёрдамида хулоса ва таклифлар баён этилган.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада солиқ имтиёзлари назарий жиҳатдан кўриб чиқилган бўлиб, таҳлилнинг анализ,

синтез, индукция, дедукция ва илмий абстракция усуллари қўлланилган ҳолда илмий
натижалар ишлаб чиқилди. Кўплаб иқтисодчи олимларнинг адабиётлари шарҳи библографик
таҳлил усули воситасида амалга оширилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Республикада шаклланган солиқ сиëсати “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли

борилмоқда” деган принцип асосида

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

муҳим рол ўйнайди ҳамда республикада амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади. Шуни эътироф этиш жоизки, иқтисодий дастаклардан
бири бўлган солиқ механизми орқали уларнининг фаолиятини тартибга солиш ва
рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади (Мирзиёев, 2016)

.

Ўрганишлар кўрсатмоқдаки, «бизнес»

ва «тадбиркорлик»

тушунчалари хусусида

иқтисодчи олимлар томонидан турли фикр ва ёндашувлар билдирилган бўлиб, ягона таърифга
келинмаган. Ушбу тушунчалар синоним сўзларидек қаралади.

“Бизнес”

-

сўзи инглизча сўз бўлиб, у

тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан

айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир (Райзберг, 1997)

.

Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини

тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7
январдаги “Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши

мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6

-

сонли қарори қабул

қилинди. Мазкур қарорга асосан, жисмоний шахслар 2011

-

йил 1

-

апрелдан бошлаб қарор билан

тасдиқланган рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмаслиги
белгилаб қўйилди. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин
бўлган 87

-

та фаолият турлари рўйхати киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси 2 та (умумий ва махсус) қисм, 21 бўлим,

72 боб ва 483 та моддадан иборатдир. Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
бўйича қуйидаги тартиблар белгиланди

(Kodeks, 2020):

кичик тадбиркорлик субъектлари товар айланмаси ҳажмидан келиб чиқиб, аввалги ягона

солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ жорий этилди. Бунда, жами даромади бир
миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар ва даромади 100 млн.сўмдан ошган, лекин бир
миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ
тўловчиси бўлиши белгиланди.

104

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги С. Ғуломов умумий таҳрири остида “Кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорлик: ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш. –Т., “ Fan va texnologiya” нашриёти, 2005 й., 444 б.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 159

http://iqtisodiyot.tsue.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

245

2020

йилнинг 1

июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча

суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилди;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий

ставкаси 12 фоиз

ва ҚҚС

ставкаси 15 фоиз этиб белгиланди;

солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб

-

бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг

янги тартиби жорий этилди;

хўжалик субъектларини хавфлилик даражасига 42 та мезонлар асосида таҳлика

-

таҳлил

(Риск

-

анализ) дастури ёрдамида 3 та сегментга (яшил, сариқ ва қизил йўлакларга) ажратиш

ҳамда камчиликлар аниқланган тақдирда, солиқ назоратининг янги камерал текширув, сайёр
текширув ва солиқ аудити ўтказиш тартиби жорий

этилди;

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30

фоизга

камайтирилиб, уларга солиқларни тўлаш бўйича танлаш ҳуқуқи берилди. Хусусан, улар солиқни
қатъий белгиланган миқдорларда тўлаши ёхуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади
тўғрисида декларация асосида тўлаш имконияти берилди;

ижтимоий солиқ ставкаси давлат корхоналарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва

ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек

,

устав фондида 50 ёки ундан ортиқ фоиз

давлат улуши бўлган юридик шахсларга ва уларнинг таркибий бўлинмаларига нисбатан

25

фоиздан 12

фоизгача пасайтирилди;

ҳисобварақ

-

фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш жорий этилди ва Солиқ

кодексида ҳам ҳисобварақ

-

фактуралар қоида тариқасида электрон шаклда бўлиши белгиланди

.

Яна бир масала тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг рақобат шароитларини яратиш

ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда

ёки уларни яндай ривожлантириш керак шу масалани кўриб чиқсак.

Бугунги кунда республикамизда солиқ ва божхона маъмурчилигини рақамлаштириш

орқали тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг рақобат муҳитини яратиш, давлат бюджети
барқарорлигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида
қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини электрон ҳисобварақ

-

фактуралар орқали реализация қилинган миқдоридан келиб чиққан ҳолда субсидия ажратишни
амалга ошириш, шунингдек, кўмир ёқилғисига ўтказиш иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари бўйича бюджетга тўланган

қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50

фоизини маҳсулот етиштирувчиларга қайтариб бериш тартибини жорий этилмоқда. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга субсидия ажратиш бўйича тартиб ҳамда ахборот
тизими ишлаб чиқилиб, амалдаги субсидия ажратиш ахборот тизимларни солиқ органларининг
маълумотлар базасига интеграция қилинимоқда. Солиқ қўмитаси иссиқхоналарда кўмир
ёқилғиси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини мутазам мониторинг
қилиб борсин ва фақат тасдиқланган ҳолатларда қўшилган қиймат

солиғи суммасининг

қайтариб бериш тизимини яратмоқда. Шунингдек, Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда айрим турдаги юқори ликвидли
товарларни автомобиль транспортида товар

-

транспорт юк хатини электрон шаклда

расмийлаштирган ҳолда ташилиши устидан назоратни кучайтирмоқда. Бундан ташқари,
импорт қилинаётган истеъмол товарларининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда
ТИФ ТН кодлари бериш билан бир вақтда маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг)
идентификация коди (МХИК)ни акс эттириш талаб этилмоқда. Истеъмол товарлари импорти
бўйича божхона расмийлаштируви билан боғлиқ қуйидаги операциялар электрон ҳисобварақ

-

фактуралар расмийлаштириш орқали амалга оширилмоқда:

божхона брокерининг декларант ёки ваколатли шахс билан ўзаро пуллик муносабатлари;

республика ҳудудида товарларни ташиш, етказиб бериш хизматларини кўрсатиш,

божхона омборларида сақлаш, саралаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш. Юридик ва жисмоний
шахслар томонидан ушбу бандда қайд этилган тартибга риоя қилмаслик савдо ва хизмат
кўрсатиш қоидаларини бузиш деб тан олинмоқда.

Ўтказилган ўрганиш давомида

кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектларини 2020

йил соф фойдаси ҳисобидан 79 та давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан

ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг шахсий карточкаларида 46,5 млрд.сўм
дивиденд ҳисобланмаганлиги (шундан 20 та корхонага 33,7 млрд сўм дивиденд кам ҳисобланган
ва 59 та корхонага 12,8 млрд сўм дивиденд ҳисобга олинмаган) аниқланди. Ўрганиш якуни
бўйича 2020 йил соф фойдаси ҳисобидан 79 та корхонадан 53 тасининг шахсий карточкаларига


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

246

41,9 млрд.сўм дивиденд суммалари ҳисобланди, 36,2 млрд.сўми ундирилди 5,6 млрд.сўм
мажбурий ундирувга қаратилмоқда. Шунингдек, 26 та корхона 4,6 млрд.сўм ҳисобланмаган
дивидендлар бўйича асослантирувчи ҳужжат (консолидациялашган молиявий ҳисобот ва 2020
йилда давлат улуши мавжуд эмаслиги тўғрисида) тақдим этди. Бундан ташқари, 2021 йил соф
фойдаси ҳисобидан 23 та давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ
давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг шахсий карточкаларида 134,1 млрд.сўм
дивиденд ҳисобланмаганлиги (шундан 2 та корхонага 5,3 млрд сўм дивиденд кам ҳисобланган

ва 21 та корхонага 128,9 млрд сўм дивиденд ҳисобга олинмаган) аниқланган. 2021 йил соф
фойдаси ҳисобидан 23 та корхонадан 11 тасининг шахсий карточкасига 100 млрд.сўм дивиденд
суммалари ҳисобланди, 49,3 млрд.сўми ундирилди, 50,7 млрд.сўми мажбурий ундирувга
қаратилган, 12 та корхоналардан 34,1 млрд.сўмига асослантирувчи ҳужжатлар (2020 йилда
давлат улуши мавжуд эмаслиги ва зарарга йўналтирилганлиги тўғрисида) тақдим этилди.
Шунингдек, Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши
мавжуд бўлган 456 та корхона бўйича 118,7 млрд сўм дивиденд солиғи ҳисобланиши (тўланиши)
ҳисоб

-

китоб қилиниб, шундан 307 таси бўйича 10,3 млрд сўм дивиденд солиғи

ҳисобланмаганлиги (тўланмаганлиги) аниқланган. 307 та корхона томонидан 10,7 млрд сўмлик
ҳисобланмаган (тўланмаган) дивиденд солиғи юзасидан Солиқ кодексининг 345

-

моддаси

талабларидан келиб чиқиб, 227 тасидан 9,7 млрд.сўмига белгиланган тартибда солиқ
ҳисоботларини талаб қилиб олинб, 1,0 млрд.сўм бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектларини солиқ имтиёзлари ва

преференцияларининг натижадорлигини таҳлил қилганимизда қуйдагилар аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш давомида 3 та ID кодлар очилмаганлиги, 2 та ID код имтиёз мавжуд

бўлмаган ҳолда очилганлиги аниқланган. Очилмаган 3 та имтиёз бўйича эски маълумотлар
базасида охирги 5 йилда фойдаланилмаганлиги (бироқ амалда бўлган) сабабли, янги имтиёзлар
рўйхатига қўшилмасдан қолган. 2 та ID бўйича имтиёзлар эски маълумотлар базасидан олиб
ўтилаётганда техник хатолик туфайли, хато очилган. Имтиёздан фойдаланиш ҳолатлари
мавжуд эмас. тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиёзлардан тўғри фойдаланилиши
таҳлил қилинганда, жами 176 та ҳужжатлар бўйича 34,6 млрд сўмлик хатоликлар, жумладан 65
та ҳолат бўйича 13,3 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари имтиёз муддати тугагандан сўнг
фойдаланилганлиги, 111 та ҳолат бўйича 21,2 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари имтиёз мавжуд
бўлмасада фойдаланилган. Шунингдек, 20 та ҳолат бўйича 79,5 млрд сўмлик имтиёздан
фойдаланиш учун асос бўлувчи ҳужжат нотўғри танланганлиги маълум бўлди. Мазкур 176 та
ҳолатда 34,6 млрд

сўмлик хатоликлар 2018

-

2021 йилларга тўғри келиб, эски даврда имтиёздан

фойдаланиш бўйича чеклов ўрнатилмаганлиги сабаб бўлган. Жорий йилнинг ҳолатига 26,1
млрд.сўми (75,6%) солиқ идоралари томонидан бартараф этилди. Шундан, 1,2 млрд.сўм қайта
ҳисобот олинганлиги натижасида бюджетга қўшимча ҳисобланди ва 25 млрд.сўмга
асослантирувчи ҳужжатлар олинди. Шунингдек, 8,4 млрд.сўм асоссиз имтиёз қўлланилган

ҳолатлар бўйича қайта ҳисобот тақдим этилмаганлиги сабабли солиқ назорат тадбирлари
ташкил этилган. “E

-imti

yoz” автоматлаштирилган ахборот тизимида назорат қилиш тартиби

киритилмаганлиги боис, ўрганиш даврида белгиланган муддатда мақсадли фойдаланилмаган
17 млрд сўмлик имтиёзлар тегишли бюджетларга ўтказилмаганлиги маълум бўлди. Мақсадли
фойдаланмаган кўрсатилган 17 млрд сўмлик имтиёзлар бўйича 9,1 млрд.сўм (53,9%)
асослантирувчи ҳужжатлар тақдим қилинди ва қолган 7,8 млрд.сўм бўйича назорат тадбирлари
давом этмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаоллигини қўллаб

-

қувватлаш билан бирга,

соҳани рақамлаштириш

-

Электрон ҳисобварақ

-

фактуралари билан қамров даражаси 100

фоизга, ҳисоботларни автоматлаштириш 76 фоиздан 86 фоизга етказилганлиги, “Таҳлика

-

таҳлил” ААТ, “Е

-

ижара”, “Автокамерал”, Tax.gap, “Cashback” ва “Soliq” мобил иловаси ва бошқа

қатор дастурий

маҳсулларнинг ишга туширилиши солиқ тушумларига ижобий таъсир

кўрсатмоқда.

Жумладан, йирик солиқ тўловчиларга (Навоий ва Олмалиқ КМК) фойда ва недра

солиқлари ставкасининг кескин пасайтирилганлиги, амортизация ажратмалари нормалари –

ўртача 2 баробарга, бир марталик инвестициявий чегирма миқдори –

2 баробарга, фаолият

натижасида кўрилган ва келгуси даврга ўтказиладиган зарарларнинг чекланган миқдори жорий
солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан 100 фоизигача оширилганлигига қарамасдан, жорий
йилнинг январь

-

август ойларида бюджетга 96,9 трлн сўм тушум таъминланиб, ўтган йилнинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

247

мос даврига нисбатан 13,7 трлн сўмга (17%) ўсди. Ҳудудларда солиқ тушумлари 34 фоизга ўсди.
Айланмадан олинадиган солиқдан 1,7 трлн.сўм тушиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138
фоизга ва ҚҚС 21,1 трлн.сўм тушиб, 131 фоизга ва фойда солиғидан 13,1 трлн.сўм (Навоий ва
Олмалиқ КМК ташқари) тушиб, 1,5 бараварга ўсди. Бунга қуйидаги янги инструментларнинг
жорий этилиши асосий омил бўлди.

ҚҚС тўловчиларини солиқ хавфига қараб автоматик

сегментлаш (паст, ўрта ва юқори) ва

рўйхатга олишнинг янги тамойиллари жорий этилиши натижасида –

22,7 мингта корхонага

солиқ назорати тадбирлари натижасида 4,9 трлн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, 1,4 трлн.сўми
ундирилди ва қолган суммаларни ундириш ишлари

давом этмоқда. Бундан ташқари, узоқ вақт

мобайнида тўланмаган 1,2 трлн.сўм муаммоли солиқ қарзи ҳамда ҳисобот топширмаган
субъектлардан ҳисоботларини олиш орқали 679,7 млрд.сўм солиқлар бюджетга ундирилди. ҚҚС
занжири узилишини ҳисоблаш (Tax gap) ҳамда назорат қилиш орқали –

31 мингта корхонанинг

6,1 трлн.сўм солиқ узилиши 2,3 трлн.сўмга камайтирилди. Ушбу корхоналар томонидан занжири
узилишини бартараф этиш учун бюджетга 836,3 млрд.сўм ҚҚС тўланди.

Кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўлов

интизомига риоя этилиши бўйича рағбатлантириш институтининг (“Cashback” ва “Soliq” мобил
иловаси) жорий этилиши аҳолининг фаоллигини ошириб, яширин товар айланмаларини соядан
чиқаришга сабаб бўлди ва онлайн назорат касса машиналари орқали товар айланмаси ўтган
йилнинг мос даврига нисбатан 161 фоизга ўсди (70,6 трлн.сўмдан 113,5 трлн.сўмга етди).
Маълумот учун: Харид чекларини қайта ишлаш натижаси билан тўловга тасдиқланган 337,7
млрд.сўмлик кешбэк суммасидан 313,7 млрд.сўми фуқароларга тўлаб берилди. Қолган 24
млрд.сўмни фуқаролар ўз хохишларига кўра исталган вақтида пластик карталарига кўчириб

олиш имкониятига эга бўлди. “Солиқ ҳамкор тизими” орқали тушган мурожаатлар бўйича 95,7
мингта чек бермаслик, 4,3 мингта ҳолатда пластик карталарга савдо қилмаслик ва 395 та
ҳолатда маҳсулотларни пластикка хақиқий баҳосидан қиммат сотиш бўйича фуқароларнинг
бузилган ҳуқуқлари тикланди. Тўлов интизоми бузилишига қарши бефарқ бўлмасдан қонун
бузилишлари тўғрисида солиқ органларига хабар берган фуқароларга 24,1 млрд.сўм миқдорида
мукофот пуллари ундирилган молиявий жарима суммалари ҳисобидан тўлаб берилди. “Е

-

ижара” электрон хизмати жорий этилиши натижасида 243 мингта ижара шартномаси ва ундан
олинадиган 9,5 трлн.сўмлик даромадлари назоратга олинди (юридик шахслар ўртасида 5,5
трлн.сўмлик 81 мингта ва жисмоний шахслар ўртасида 3,9 трлн.сўм қийматдаги 162 мингта
шартнома тузилган). Солиқ органларида ижара шартномалари ҳисобга қўйилиши натижасида
162 мингта шартнома асосида 102,7 млрд.сўм жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
ҳисобланган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,4 млрд.сўмга ёки 36,4 фоизга ошди.
“Е

-

ижара” электрон хизматида транспорт воситаларининг ижара шартномаларини

расмийлаштириш имконияти яратилди. Натижада ўтган 20 кунда 102 та 74,2 млрд.сўмлик
транспорт ижара шартномалари рўйхатга олинди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес субъектларига солиқ солишни

такомиллаштириш уларнинг ўсиши ва барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга
албатта. Бу хўжалик юритувчи субйектлар учун мавжуд солиқ муҳити бир қанча муаммоларни
келтириб чиқармоқда, жумладан, юқори солиқ юклари, мураккаб солиқ қоидалари, солиқ
имтиёзлари ва имтиёзларидан фойдаланишнинг чекланганлигида намоён бўлади. Ушбу
муаммоларни ҳал қилиш учун бир қатор чоралар кўриш мумкин. Биринчидан, солиқ тартиб

-

қоидаларини соддалаштириш, қоғозбозликни қисқартириш ва фойдаланувчиларга қулай
онлайн платформаларни жорий этиш орқали солиқ мажбуриятларини бажариш жараёнини
соддалаштириш кичик ва ўрта бизнес учун маъмурий юкни сезиларли даражада
енгиллаштириши зарурдир. Бу солиққа ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантиради ва риоя
қилмаслик хавфини камайтиради.

Иккинчидан, кичик ва ўрта бизнес учун махсус қўлланиладиган солиқ ставкалари ва

чегараларини қайта кўриб чиқиш уларнинг солиқ юкини енгиллаштиришга ёрдам беради.
Тадбиркорлик субйектларининг ҳажми ва рентабеллигини ҳисобга оладиган прогрессив солиқ
тузилмаларини жорий етиш адолатли ва адолатли солиқ тизимини таъминлайди.

Учинчидан, кичик ва ўрта бизнес егаларига қаратилган солиқ таълими ва хабардорлигини

ошириш дастурлари уларнинг солиқ мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва мавжуд имтиёзлар ҳақидаги
тушунчаларини яхшилаш керак. Бу эса солиққа риоя қилиш маданиятини ривожлантиради ва
молиявий ҳисоботда ошкораликни оширади. Бу, ўз навбатида, тадбиркорликни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

248

рағбатлантиради, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, мамлакатнинг ҳар томонлама
ривожланишига хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес субъйектларига солиқ солишни такомиллаштириш

бўйича қуйдаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Солиқ мажбуриятларини бажариш тартиб

-

қоидаларини соддалаштириш. Солиқларни

рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни топшириш ва тўлов жараёнлари учун фойдаланувчиларга
қулай онлайн платформаларни жорий этиш. Кичик ва ўрта бизнесга солиқ мажбуриятларини
тушуниш ва бажаришда ёрдам бериш учун аниқ кўрсатмалар ва ресурсларни тақдим этиш лозим
бўлади. Кичик корхоналар учун солиқ юкини енгиллаштириш учун бизнес ҳажми ва
рентабеллигига асосланган прогрессив солиқ тузилмаларини жорий этиш керак бўлади. Солиқ
органлари томонидан солиқ билан боғлиқ маълумотлар ва илғор тажрибаларни тарқатиш учун
бизнес уюшмалари ва саноат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда кичик ва ўрта
корхоналарни қўллаб

-

қувватлаш учун махсус ишлаб чиқилган солиқ имтиёзларини аниқлаш ва

амалга ошириш лозим. Ушбу таклифларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон кичик ва ўрта
бизнес субъектлари учун янада қулай ва қўллаб

-

қувватловчи солиқ муҳитини яратиши мумкин.

Бу, ўз навбатида, тадбиркорликни ривожлантириш,

иқтисодий ўсишни рағбатлантириш,

мамлакатимиз тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Kodeks (2020) O‘zbekiston Respublikasi Soliq kodeksi

-

Toshkent: G‘afur G‘ulom nashriyot uyi.

- 640 b

Косов М.Е. (2009) ”Формирование инфраструктуры малого предпринимательства как

необходимое условие его развития” // Национальные интересы: приоритеты и безопасность. Т.
5. No 4 (37). С. 67–

71.

Болтабоев М.Р., Қосимова М.С. (2021) Кичик бизнес ва тадбиркорлик –

Т.: NOSHIR, 2011.

тадбиркорлик 2017

-

2020 статистик тўплам. –Тошкент.

Мирзиёев Ш.М. (2016) “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва

олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига
киришиш тантанали

маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма

мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабр.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке

определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–

86.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки

предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954

.

Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва

бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014.
№4.

URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-

amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда

соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и

финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-

i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati

.

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш

орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91

-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 10(5), 325

-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари. Economics and education, 24 (1), 334

-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги

Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88

-89.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

249

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг

ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47

-

56. перспективы. Самара, 2020. 180 с.

Райзберг Б.А. (

1997

) Современный экономичекий словар.

-

М.: ИНФРА

-

М,

-

496 стр.

Самадов А.Н., Останақулова Г.Н. (2008) Кичик бизнес ва тадбиркорлик.

-

Т.: Молия иқтисод.

Тимофеев А. В. Основные функции, цели и задачи инфраструктурного обеспечения

предпринимательской деятельности // Вестник Омского ниверситета. 2012. № 1. С. 376–

378.

Ходжаев Р.С., А.Эгамбердиев (2008)

Кичик бизнес ва тадбиркорлик. ТМИ. Ўқув қўлланма. –Т.:

“IQTISOD

-

MOLIYA”.

Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. (2010) Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. –Т.:

ТДИУ.


Библиографические ссылки

Kodeks (2020) O‘zbekiston Respublikasi Soliq kodeksi -Toshkent: G‘afur G‘ulom nashriyot uyi.- 640 b

Косов М.Е. (2009) ”Формирование инфраструктуры малого предпринимательства как необходимое условие его развития” // Национальные интересы: приоритеты и безопасность. Т. 5. No 4 (37). С. 67–71.

Болтабоев М.Р., Қосимова М.С. (2021) Кичик бизнес ва тадбиркорлик – Т.: NOSHIR, 2011. тадбиркорлик 2017-2020 статистик тўплам. –Тошкент.

Мирзиёев Ш.М. (2016) “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабр.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в узбекистане. Economics and Education, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954.

Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Economics and education, 24 (1), 334-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (10 (146)), 47-56. перспективы. Самара, 2020. 180 с.

Райзберг Б.А. (1997) Современный экономичекий словар. -М.: ИНФРА-М, -496 стр.

Самадов А.Н., Останақулова Г.Н. (2008) Кичик бизнес ва тадбиркорлик. -Т.: Молия иқтисод.

Тимофеев А. В. Основные функции, цели и задачи инфраструктурного обеспечения предпринимательской деятельности // Вестник Омского ниверситета. 2012. № 1. С. 376–378.

Ходжаев Р.С., А.Эгамбердиев (2008) Кичик бизнес ва тадбиркорлик. ТМИ. Ўқув қўлланма. –Т.: “IQTISOD - MOLIYA”.

Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. (2010) Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. –Т.: ТДИУ.