Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
337
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
Насимов Равшанжон Азимович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотaция
.
Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш
муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий
ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва
таклифлар шакллантирилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш
йўналишлари назарда тутилган.
Калит сўзлар:
солиқ юки, оптимал солиқ юки, солиқ ставкалари, давлат бюджети
харажатлари, Лаффер эгри чизиғиер, ер солиғи, кўчмас мулк, маҳаллий бюджет даромадлари,
маҳаллий солиқлар, ресурс солиқлари, солиқ, бюджет, солиқ ставкаси, солиқ ҳисоботи, солиқ
тушумлари, солиқ имтиёзлари.
ВЛИЯНИЕ НАЛОГОВОЙ НАГРУЗКИ НА ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКОВ
УЗБЕКИСТАНА
Насимов Равшанжон Азимович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотaция.
В статье теоретически изучена важность показателя налоговой нагрузки в
экономике, проблемы его определения, различные мнения отечественных и зарубежных ученых по
определению оптимальных уровней налоговой нагрузки в экономике, сформулированы научные
выводы и предложения, а также предусмотрены направления расчета налоговой нагрузки в
юридические и физические лица.
Ключевые слова:
налоговое бремя, оптимальное налоговое бремя, налоговые ставки,
расходы государственного бюджета, кривая Лаффера, земельный налог, недвижимость, доходы
местного бюджета, местные налоги, налоги на ресурсы, налог, бюджет, налоговая ставка,
налоговый отчет, налоговые поступления, налоговые льготы.
IMPACT OF THE TAX BURDEN ON THE ACTIVITIES OF TAXPAYERS IN UZBEKISTAN
Nasimov Ravshanjon Azimovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article theoretically examines the importance of the indicator of the tax burden in the
economy, the problems of its determination, various opinions of domestic and foreign scientists on
determining the optimal levels of the tax burden in the economy, scientific conclusions and proposals are
formulated, and directions for calculating the tax burden in legal entities and individuals are provided.
Keywords:
tax burden, optimal tax burden, tax rates, state budget expenditures, Laffer curve, land
tax, real estate, local budget revenues, local taxes, resource taxes, tax, budget, tax rate, tax report, tax
receipts, tax benefits.
II SON - IYUN, 2023
337-345
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
338
Кириш.
Сўнгги йилларда ривожланган давлатларда ва этакчи халқаро молия инcтитутлари, илмий
тадқиқот марказлари томонидан солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш
маcалалари, Ҳусусан, солиқ юкини пасайтириш, солиқ қарздорлигини камайтириш
механизмларини такомиллаштириш ҳамда
солиқларнинг ўз муддатида тўланмаганлиги учун
пенялар ҳисоблаш механизми ва миқдорининг оптимал йўлларини ишлаб чиқиш юзаcидан кенг
қамровли илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Солиқ юки муаммоси билан
олимлар узоқ йиллардан бери шуғулланиб келишганига қарамай солиқ юкининг энг оптимал
даражасини аниқ баҳолай олиш масаласи ҳамон ўз ечимини топмаган. Ҳолбуки,
амал қилувчи
солиқ юкининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши оқибат натижада тадбиркорлик фаолиятига
ҳамда иқтисодиётнинг ривожланишга жиддий салбий таъсир кўрсатиши яхши маълум. Ҳар бир
жамиятда солиқ муносабатларини ташкил этиш ҳамда бошқариш масалаларига объектив
нуқтаи назардан қараш шундан далолат берадики, солиқ юкининг иқтисодий муносабатларга
таъсирини ўрганиш ҳамма вақт олимларнинг эътиборини ўзига тортиб келган муаммолардан
бири саналган.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқ юкининг иқтисодий субъектларга кўрсатадиган таъсирини илмий жиҳатдан
изоҳлаш борасида энг кўп тарқалгани ва машҳур бўлгани бу жамият аъзоларининг давлатнинг
турли хил хизматлари
билан ўзаро алмашиши ҳақидаги ғоядир. Илм
-
фанда атомистик назария
деб ном олган бу таълимот XVII
-
XVIII асрларда Францияда ривожлантирилган. Брызгaлиннинг
(2002)
қaрaшичa: сoлиқ юки
-
бу умумлaштирувчи кўрсaткич бўлиб, сoлиқ йиғимлaрининг
умумий суммaсини жaми миллий мaҳсулoтгa нисбaти билaн aниқлaнaди.
Пaнскoв вa Кынязeвнинг
(2003)
фикричa, мaмлaкaт дaрoмaдидa, сoлиқ юкини aниқлaшдa
тўлaнгaн сoлиқлaр суммaсини ялпи ички мaҳсулoт (ЯИМ)гa нисбaти кўрсaткичи қўллaнилaди.
Мaликoв
(2002)
“сoлиқ oғирлиги (юки) –
дaвлaт вa жaмият ҳaётидa сoлиқлaрнинг рoлини
хaрaктeрлaб бeрaдигaн энг умумлaшгaн кўрсaткич. Ишлaб чиқaришнинг умумий хaжми вa
дaрoмaдлaрдa сoлиқ aжрaтмaлaрининг сaлмoғини кўрсaтувчи, бoзoр иқтисoдиётининг aмaлгa
oширилaётгaн мoдeлидaн кeлиб чиқaдигaн ўлчaм. Сoлиқ йиғимлaрининг жaми миллий
мaҳсулoтгa нисбaти билaн aниқлaнaди” дeб тaъриф бeргaн.
Исрoилoв
(2006)
эсa қуйидaгичa тaъриф бeргaн: “Сoлиқ юки дeгaндa, хўжaлик юритувчи
субъeкт ёки фуқaрoлaрнинг дaвлaт ёки мaҳaллий бюджeтгa ҳaмдa турли жaмғaрмaлaргa қaтъий
бeлгилaнгaн стaвкaдa вa тaртибдa тўлaйдигaн бaрчa сoлиқлaр вa тўлoвлaр йиғиндисининг
тўлoвчилaр иш ҳaжмигa, дaрaжaгa ёки бoшқa сoлиқ oбъeктигa нисбaти тушунилaди”.
Рaджaпoв
(2006)
“сoлиқ юки бу ундирилгaн сoлиқ суммaсини сoлиқ oбъeкти қиймaтигa
нисбaти бўлиб, бу сoлиқ тўлoвчи ўз мулки қиймaтини қaнчa қисмини бeришини билдирaди” дeб
ҳисoблaйди.
Яхёeв
(2003)
сoлиқ юкини “тўлoвчининг ҳaммa сoлиқлaр вa йиғимлaр йиғиндисидaн
бюджeтгa тўлaшидир. Сoлиқ oғирлиги фoйдaгa ёки жaми дaрoмaдгa нисбaтaн oлинaди” дeб
ёзaди.
Aдильчaeв, Aбишoв вa Қaипнaзaрoвaлaр
(2013)
сoлиқ юки сoлиқ тўлoвчилaр иқтисoдий
фaoлиятини aмaлгa oшириш нaтижaсидa ярaтилгaн ёки тoпилгaн қиймaтнинг қaнчa қисми
мaжбурий тўлoвлaр сифaтидa бюджeтгa вa бoшқa фoндлaргa йўнaлтирилгaнлигини
ифoдaлaйди.
Турaeв
(2021)
қуйидaгичa тaъриф бeрaди: “хўжaлик субъeктлaригa нисбaтaн сoлиқ юкини
ҳисoблaшдa хўжaлик юритувчи субъeкт тoмoнидaн дaвлaт бюджeтигa тўлaнгaн бaрчa сoлиқлaр,
тўлoвлaр вa aжрaтмaлaрнинг хўжaлик суъeктининг қўшилгaн қиймaтигa нисбaти oрқaли
aниқлaш мaқсaдгa мувoфиқдир”. Юқoридaги тaърифлaрдaн кўриниб турибдики, сoлиқ юкигa
мaкрo вa микрoдaрaжaдa тaъриф бeришгaн. Турaeвм(
2021)
тaдқиқoтлaридa сoлиқ юкини
ўргaнилиш дaрaжaси ҳaқидa ҳaм ўз фикрлaрини билдириб, уни қуйидaгичa изoҳлaйди:
“Иқтисoдиётдa сoлиқ юкини бeлгилaш икки йўнaлишдa oлиб бoрилaди. Яъни мaкрo вa
микрoдaрaжaдa бeлгилaнaди”
.
Сoлиқ юки мaсaлaсини микрoдaрaжaдa ўргaнгaн Ниязмeтoв
(2008)
муaммoгa aнчa
бaтaфсил ёндaшиб, уни oчишгa ҳaрaкaт қилaди ҳaмдa фикрлaрини aниқрoқ ифoдaлaш
мaқсaдидa қуйидaгичa тaъриф бeрaди: “Сoлиқ юки сoлиққa тoртиш дaрaжaсини aниқлoвчи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
339
кўрсaткич бўлиб, тўлoвчи тoмoнидaн ярaтилгaн янги қиймaтёки oлингaн ялпи дaрoмaднинг
қaнчa қисми мaжбурий тaрздa дaвлaт ихтиёригa қaйтa тaқсимлaнишини билдирaди”.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, айтишимиз мумкинки, айни бир мамлакат
ёки солиқ тўловчилар учун солиқ юки кўрсаткичини аниқ ва оптимал аниқлаш мумкин эмас,
буни фақат эмпирик йўл билан аниқлаш мумкин. Чунки, бошқача аниқлашнинг имкони йўқ.
Алоҳида бир мамлакат учун солиқ юкини конкрет аниқлашнинг ягона методологиясининг ўзи
мавжуд эмас.
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақолада таҳлилнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция каби анъанавий
усулларидан фойдаланилди. Хорижий мамлакатларнинг иқтисодчи олимлари ва
тадқиқотчиларининг солиқ юкига оид фикр ва мулоҳазалари илмийамалий жиҳатдан таҳлил
қилинди ва натижалари асосида хулосалар шакллантирилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Биринчи жаҳон урушидан сўнг репаратсион тўловлар миқдори,
иттифоқдошлар
қарзларини тўлаш учун солиқ юки оғирлигини ўлчашнинг аниқ усулларини ишлаб чиқиш
заруриятини туғдирди. Ушбу усулларнинг мақсади умумий иқтисодиётда, аҳолининг алоҳида
ижтимоий гуруҳлари кесишмаларида ва ишлаб чиқариш тармоқлари доирасида келгусида
солиқ юки оғирлигини ўрганиш учун асос яратиб берди. Иқтисодиётда назарий ва амалий
жиҳатдан солиқ юкига қизиқиш бежиз эмас. Мамлакат учун солиқ юки кўрсаткичини
ҳисоблашнинг заруриятини схематик равишда қуйидагича ифодалашимиз мумкин:
Биринчидан, солиқ юкини ҳисоблаш ва аниқлаш ҳар бир давлатнинг солиқ сиёсатини
ишлаб чиқиши учун керак. Эски солиқларни бекор қилиб, янги солиқларни жорий этиш, солиқ
ставкалари ва солиқ имтиёзларини белгилаш орқали давлат иқтисодиётга босим ўтказишга йўл
қўймайди. Макроиқтисодий нуқтаи
-
назардан давлат солиқ юки орқали бюджетнинг даромад
қисмини, солиққа тортиш базасини ва иқтисодиётга солиқларнинг таъсирини белгилашда
фойдаланилади.
Иккинчидан, солиқ юки кўрсаткичи давлатнинг бошқа турли давлатлар солиқ юки ва
солиқлари кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил қилиш учун керак. Мамлакат ҳудудида ишлаб
чиқаришни жойлаштириш, инвестицияни тақсимлаш ҳамда капитал ҳаракатини йўлга қўйиш
учун зарур. Шунингдек, мамлакат ичкарисида ва ҳудудлар бўйича ҳам қиёсий таҳлилни олиб
бориш учун бу маълумотлардан фойдаланилади.
Солиқ юки деганда солиқ тўловчиларга уларнинг даромадлари ёки хўжалик фаолиятига
нисбатан тўғридан
-
тўғри ва билвосита солиқларни ўз ичига олган солиқларнинг умумий
суммаси тушунилади. Ўзбекистонда солиқ юкининг солиқ тўловчилар фаолиятига таъсирини
бир неча нуқтаи назардан таҳлил қилиш мумкин бўлади. Юқори солиқ юки Ўзбекистондаги
корхоналар учун бизнес юритишнинг
умумий харажатларини ошириши мумкин. Бу даромад
солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), ижтимоий суғурта бадаллари ва бошқа солиқ ва
йиғимларни ўз ичига олади. Солиқ юки қанчалик юқори бўлса, корхоналар солиқ тўловлари
учун кўпроқ молиявий ресурсларни ажратиши керак, бу уларнинг рентабеллиги ва
рақобатбардошлигига таъсир қилади. Юқори солиқ юки инвестициялар ва бизнеснинг
кенгайишига тўсқинлик қилиши мумкин. Солиқ юки ҳаддан ташқари кўп бўлса, корхоналар
қайта инвестиция қилиш ёки кенгайтириш режалари учун камроқ капиталга эга. Бу уларнинг
ўсиши, инновациялари ва иш жойларини яратиш қобилиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Оғир
солиқ тизими риоя қилмасликни рағбатлантириши ва норасмий иқтисодиётнинг ўсишига ҳисса
қўшади . Солиқ юки адолациз ёки ҳаддан ташқари оғир деб қабул қилинганда, айрим солиқ
тўловчилар солиқ мажбуриятларини камайтириш учун солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки
норасмий иқтисодий фаолиятга мурожаат қилишлари мумкин. Бу солиқ йиғиш бўйича саъй
-
ҳаракатлар самарадорлигига путур етказиши ва ҳукумат учун солиқ тушумларининг
йўқолишига олиб келади албатта.Бундан ташқари, юқори солиқ юки солиқ тўловчиларни солиқ
мажбуриятларини қонуний равишда минималлаштириш учун солиқ режалаштириш
стратегиялари билан шуғулланишга рағбатлантириши керак. Бу уларнинг солиқ мавқеини
оптималлаштириш учун солиқ имтиёзлари, чегирмалар, имтиёзлар ва бошқа стратегиялардан
фойдаланишни ўз
ичига олади. Солиқларни режалаштириш қонуний амалиёт бўлса
-
да, ортиқча
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
340
солиқ юки агрессив солиқ режалаштиришга ёки ҳатто солиқ тизимининг яхлитлигини бузиши
мумкин бўлган солиқлардан суиистеъмол қочишга олиб келади.
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар фаолиятига солиқ юкининг таъсирини юмшатиш учун
давлатга солиқ тушумларини яратиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ўртасида
мувозанатни сақлаш муҳим
аҳамиятга эга. Бунга солиқ тизимини мунтазам қайта кўриб чиқиш,
солиққа тортиш тартиб
-
таомилларини соддалаштириш, инвестиция ва инновациялар учун
солиқ имтиёзларини жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигида шаффофлик ва адолатни
таъминлаш орқали эришиш мумкин. Бундан ташқари, кичик ва ўрта корхоналарни мақсадли
қўллаб
-
қувватлаш дастурлари солиқ юкини
енгиллаштириш, тадбиркорлик ва иқтисодий
ривожланишни рағбатлантиришга ёрдам беради.
Солиққа тортиш асосларига диққат қилиш, уни пухта аниқ ишлаб чиқиш, тўлов
муддатларини ва ҳажмини тўғри белгилаш адолатли солиқ юкини таъсис қилишга олиб келади.
Солиқ юки кўрсаткичларидан хўжалик субъектларининг иқтисодий фаолиятини белгилашда
фойдаланилади. Айнан шу кўрсаткич ишлаб чиқаришга капитал қўйиш йўналишларини
белгилаб беради. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва пасайтириш, иқтисодиётни тартибга
солиш, тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш, янги иш ўринларини яратиш,
хўжалик субъектларининг истеъмол ва жамғариш жараёнларини меъёрлаштириш,
инвестицияларни йўналтириш каби масалаларни ҳал этишда солиқ юки кўрсаткичи катта
ёрдам беради.
Иқтисодиётда назарий жиҳатдан солиқ юкини белгилаш икки йўналишда олиб борилади.
Яъни, макро ва микродаражада белгиланади.
Макродаражада солиқ юкини иккига бўлишимиз мумкин, яъни, умумий, бутун иқтисодиёт
ва аҳоли зиммасига тушадиган солиқ юки. Бу кўрсаткич умумий бўлиб, юқорида келтириб
ўтганимиздек, ЯИМга нисбатан солиқлар ва тўловларнинг улуши сифатида белгиланади.
Макродаража бутун мамлакатнинг солиққа тортиш тизимини билдиради, бошқача айтганда,
давлатнинг иқтисодиётга аралашувини, унинг солиқ босимини англатади. Бу ўринда солиқ юки
корхоналар, соҳалар ва тармоқларга тақсимланади. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга
макродаражадаги солиқ юки аҳамиятсиз ҳисобланади. Чунки улар бюджетга ва бюджетдан
ташқари фондларга солиқлар ва тўловларни ўз даромадларидан тўлайди.
Умумий аҳоли зиммасидаги солиқ юки бу аҳолининг тўлайдиган барча солиқлари
йиғимларининг ЯИМга нисбати сифатида ҳисобланади. Аҳолига солинадиган солиқ юкини дунё
тажрибаси яна микро ва макро даражага бўлиб кўрсатади. Микро даража бу бир кишининг,
макро даража бу умумий аҳолининг солиқ тўловидир.Ҳар бир оила солиқ субъекти сифатида
солиқ юкини ҳисоблаши муҳим ҳисобланади. Аҳолининг солиқ юки кўрсаткичи аҳоли жон
бошига солинадиган барча солиқларни билдиради. Мамлакатда аҳоли зиммасига тўғри
келадиган солиқ юки
хусусида ҳам тўхталишни лозим топдик. Чунки, мамлакатдаги солиқ
юкини икки субъект, яъни юридик шахс ва жисмоний шахс тўлайди. Ривожланган давлатлар
тажрибаси шуни кўрсатадики, солиқ юкининг асосий қисми жисмоний шахсларга тушади.
Жаҳоннинг илғор мамлакатлари давлат бюджети даромадлари таркиби таҳлил
қилинганда, ЯИМ таркибида тўғри солиқлар, яъни даромад солиқлари асосий ўринни
эгаллайди. Эгри солиқлар улуши эса, паст даражада. Ўзбекистон Республикасида бунинг аксини
кўришимиз мумкин. Чунки, бозор муносабатлари шароитида эгри солиқлар кўпроқ фискал
функсияни бажаради ва бу давлат учун зарурдир. Ишлаб чиқарувчилар нуқтаи
-
назаридан келиб
чиқсак ҳам бу фикр ўринлидир.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг охирги истеъмолчиси бу жисмоний шахслар ҳисобланади.
Эгри солиқларнинг ҳақиқий тўловчиси ҳам маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг истеъмолчиси
ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, айтишимиз мумкинки, жисмоний шахслар ўзлари
тўлайдиган солиқлар ва эгри солиқларни ҳам тўлайдилар. Бундан ташқари юридик шахслар
тўлайдиган айрим солиқ турлари ҳам мавжудки, булар маҳсулот таннархига киритилади.
Маҳсулот таннархига киритилган солиқ тўловлари ҳам бориб, жисмоний шахслар зиммасига
тушади.
Давлат бюджети даромадлари кўрсаткичларидан эгри солиқларни, жисмоний шахслар
тўлайдиган солиқларни, юридик шахслар томонидан маҳсулот (иш, хизмат)лар таркибига
киритиладиган мол
-
мулк ва ер солиқларини олиб, улар йиғиндисини олганимизда жисмоний
шахслар зиммасидаги умумий солиқ юки келиб чиқади ёки улар бюджет даромадларини қанча
қисмини шакллантиришини кўриш мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
341
Аҳоли зиммасидаги солиқ юкини аниқроқ таҳлил қилсак, жисмоний шахслар тўлайдиган
барча солиқларни аҳолининг йиллик ўртача сонига бўлсак, аҳоли жон бошига тўғри келадиган
солиқ суммаси келиб чиқади. Бу бир кишига тўғри келадиган ўртача солиқ суммасини
белгилайди. Иқтисодий адабиётларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи
ҳисобланади. Солиқлар ЯИМнинг муайян қисмини тақсимлаб бюджетга туширади. Демак,
мазкур икки иқтисодий категория ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Шу боис, аҳоли жон
бошига тўғри келадиган солиқ суммасини ҳисоблаш ҳам иқтисодий мазмунга эга бўлган
кўрсаткичдир.
Биз юқорида назарий жиҳатдан ёндашиб, давлат бюджети даромадлари кўрсаткичларини
олиб, уларнинг йиғидисини аҳоли сонига бўлиб топдик. Бундан ташқари аҳолининг солиқ юки
кўрсаткичини қуйидаги формула орқали ҳам ҳисоблаш мумкин:
Сд = С:Жн Д:Жн
(1)
Бунда:
Сд
-
солиқ юки даражаси;
С
-
аҳолининг барча солиқлари;
Жн –
мамлакат аҳолиси сони;
Д –
аҳоли олган барча даромадлари суммаси.
Аҳолига солиқ юкини баҳолашда аҳолининг тўлаган барча солиқларининг суммасидан
келиб чиқиш лозим. Юқоридаги формулага асосан ҳисоблашнинг мураккаблиги шундаки,
аҳолининг бевосита ва билвосита тўлаган солиқ ҳажмини аниқлаш қийин. Шу маънода аҳоли
асосий истеъмолчи ҳисобланади ва унинг зиммасига асосий солиқ юки тушади.
Ишчининг (меҳнат ҳақи олиб ишловчининг) солиқ юки даромад солиғидан иборат бўлади.
Бу кўрсаткичдан турли мамлакатларда даромад солиғига тортишни таҳлил қилиш учун
фойдаланилади. Бу кўрсаткич ривожланган мамлакатларда юқори ҳисобланади. Биргина шу
солиқ ҳисобига
АҚШ Федерал бюджетининг 45 фоизидан кўпроғи молиялаштирилади.
Юридик шахсларда солиқ юки уларнинг оладиган даромадларига қараб белгиланади. Унга
кўра, солиқ юки маҳсулот сотиш ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу кўрсаткичга асосан
фойда солиғи белгиланади. Шунингдек, сотишдан олинган фойда ҳамиша ҳам солиққа тортиш
манбаси бўлиб ҳисобланмайди. Шу сабабли юридик шахснинг айрим солиқлари бу кўрсаткичга
таъсир кўрсатмайди. Ҳар бир солиқ тури ўз манбасидан қатъий назар баҳолаш мезонига эга.
Энг асосийси бу –
корхона фойдасидир. Яъни, юридик шахс томонидан тўланадиган
солиқлар ва тўловларнинг фойда кўрсаткичига таъсири ёки уларнинг улуши сифатида
аниқланади. Бундан ташқари юридик шахсларнинг тўловлари унинг соф фойдасига нисбатан
ҳам аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формулага таянишимиз мумкин:
Сд = Дф+Ис+Мс+ТсФ (3) ёки: Cд = Дф+Ис+Мс+Тс Сф
(2)
Бунда:
Сд –
юридик шахснинг солиқ юки
даражаси;
Дф
-
даромад (фойда) солиғи;
Ис
-
ишлаб чиқаришга солиқлар;
Мс
-
молиявий фаолиятдан олинган даромадлар учун солиқ;
Тс –
тушумдан ёки айланмадан тўланадиган солиқлар;
Ф –
асосий фаолиятдан фойда;
Сф –
соф фойда
Кўпчилик иқтисодий адабиётларда фойда
ёки соф фойда кўрсаткичи юридик шахсларнинг
солиқ юкини аниқ ифодалаб бера олмайди деган фикр олға сурилади. Биз юқоридаги
формуладаюридик шахснинг солиқ юкини аниқ ифодалаб беради, деган фикрда эмасмиз.
Юқоридаги формула юридик шахснинг фойда ва соф фойда кўрсаткичларига солиқларнинг
таъсирини қандайлигини аниқлаб беради. Бу фақат юридик шахсга нисбатан солиқ юки ва унга
солиқларнинг таъсирини ифодалаб берувчи формулаларнинг бир йўналиши холос.
Юқоридаги формуладан келиб чиққан ҳолда юридик шахснинг сотишдан тушган тушум ва
фойда кўрсаткичларининг шаклланиш босқичини жадвалдаги каби ифодалашимиз мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
342
Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари таркибида якка тартибда фаолият
юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам мавжуд.
Бу тадбиркорлар юридик шахс сифатида эмас, балки жисмоний шахс сифатида фаолият
юритадилар. Бу субъектларда баланс ҳисоботи юритилмайди. Яъни, махсус солиқ режими
асосида қатъий солиқ тўлайдилар.
Уларнинг иқтисодий фаолияти давомида амортизатсия ажратмаси кўрсаткичини
ҳисоблаш
имконияти йўқ. Шу сабабли фикримизча улар яратаётган қўшилган қиймат
таркибида амортизатсияни ҳисобга олмаслик лозим. Аслида ҳисобга олишнинг илмий
асосланган усули йўқ. Шу сабабли бу субъектларда солиқ юкини ҳисоблашда қўшилган қиймат
таркибига амортизатсияни қўшмасдан ҳисоблашни таклиф этамиз. У ҳолда формула қуйидаги
кўринишга эга бўлади:
Ққ = Мх + Иа + Эс + Ст + Ф
(3)
бунда:
Мх –
меҳнат ҳақи харажатлари;
Иа –
ижтимоий ажратмалар;
Эс –
эгри солиқлар;
Ст –
бошқа солиқлар;
Ф –
фойда.
Бу усулнинг афзаллиги шундаки, у аниқ корхонанинг соҳасидан қатъи назар якка
тадбиркорларнинг солиқ юкини ҳисоблаб бера олади. Юқорида таъкидлаганимиздек, кўп
ҳолларда тўланган солиқлар суммаси билан корхонанинг фойда кўрсаткичига асосланиб, солиқ
юки ҳисобланади. Бундай ёндашув масалага янада теран қарашни талаб этади, чунки фойда
солиқ тўлови манбаи ҳисобланмайди.
Кўриб чиқилган барча усуллар хўжалик субъектларининг солиқ юкини ва улар
фаолиятига солиқларнинг таъсирини ифодалаб бера олади. Демак, корхонанинг барча
солиқлари ҳисобга олиниши керак. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи корхонанинг
иқтисодий фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, фақат ишчининг даромадларига ўз
таъсирини кўрсатиши мумкин, холос. Юридик шахс жисмоний шахснинг даромадига нисбатан
давлатнинг солиқ агенти сифатида муносабатда бўлади ва солиқни бюджетга ўтказиш билан
чекланади. Бу солиқ ишчининг солиқ юкини ҳисоблашда ҳисобга олиниши шарт.
Солиқ юкини ҳисоблашнинг бу услубиётларини қўллаш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
уларнинг бирортаси солиқ юкини ҳисоблашнинг энг маъқул варианти бўла олмайди. Фақатгина
турли кўрсаткичларни ўзаро қиёслаш нисбатан солиқ юкини аниқлашга яқинлашади, холос.
Айни пайтда, солиқ назарияси бевосита солиқларни маҳсулотнинг характеридан қатъи
назар харидор ва истеъмолчи ўртасида бўлишни тавсия қилади. Шу сабабли хўжалик
субъектлари
учун универсал солиқ юкини белгилаш мумкин эмас. Бугунги амалиётдаги солиқ
юкини ҳисоблаш усулларининг ҳар бири афзаллик ва камчилик хусусиятларига эга. Шу сабабли
уларнинг бирортаси иқтисодиёт тармоқларида мутлоқ даражада солиқ юкини белгилаш учун
кафолат бера олмайди.
Шунингдек, иқтисодиёттармоқлари ўзининг ишлаб чиқариш хусусиятларига эга, яъни,
меҳнат унумдорлиги, материаллар базаси, капитал айланмаси, маҳсулотнинг мавсумийлиги
каби хусусиятлари мавжуд. Бу омиллар ҳам ягона универсал солик юкини белгилаш имконини
бермайди.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ юкини ошириш
(солиқлар юкини ошириш ва солиқлар ставкаларини кўтариш, солиқ имтиёзларини олиб
ташлаш ва бошқалар) натижасида дастлаб солиқ тушумлари ошади ва максимум даражага
етгандан сўнг, бу кўрсаткичлар туша бошлайди. Шу сабабли бюджетга тушумлар камайиб
кетади ва солиқ тўловчиларнинг муайян қисми таназзулга юз тутади ёки ишлаб чиқариш
камайиб кетади, солиқ тўловчиларнинг қолган қисми эса солиқ тўлашдан ноқонуний равишда
ўзини олиб қочади. Натижада яширин иқтисодиёт юзага келади.
Ҳозирги кунда солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишда кўп давлатлар имтиёзлар
ва чегирмаларни олиб ташлаш йўлидан бормоқда, янги тўловларни жорий қилишга
интилмоқда. Бироқ, бу ҳол даромаднинг ва солиққа тортиш капиталининг кескин камайиб
кетишига олиб келади.
Солиққа тортишга доир дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, солиқ тўловчиларнинг
кўпроқ даромадларини солиқ сифатида олиш иқтисодиётга инвестицияларнинг камайиб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
343
боришига олиб келади. Агар солиқ ставкаси даромадларнинг 40 фоизига етса, у тадбиркорликни
ривожланишига ва ишлаб чиқаришнинг кенгайишига салбий таъсир кўрсатади.
Бошқача айтганда, самарали солиқ тизими даромадларнинг 1/3 қисмини олиш билан
давлат эҳтиёжини қондириши керак. Айни пайтда, солиқ юкининг аниқ кўрсаткичи макро ва
микродаражада турлича мамлакатларда турли хил намоён бўлади. Бу ўринда гап аввало, давлат
ва солиқ тўловчилар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақида кетмоқда. Солиқ юки даражаси давлат
аҳолисининг тиббий, таълим, коммунал ва бошка хизматлар билан таъминлаш, бюджет
харажатларига боғлиқ ҳолда юзага келади. Мисол учун, Швесияда аҳоли ўз даромадларининг 50
фоизини давлат хазинасига беради ва бу ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир
этмаяпти. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, чунки давлат солиқ тўловчиларни иқтисодий ва
ижтимоий томондан кенг ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳар бир мамлакатда турли хусусиятларга эга
ўн минглаб фаолият юритаётган корхоналар бор. Уларнинг ҳар бири солиқ тўлашда турлича
имкониятларга эга. Шу сабабли, давлатлар миқёсида солиқ юкини қиёсий таҳлил қилишда ва
макродаражада солиқ юкини ҳисоблашда солиқлар ва тўловларнинг ЯИМга нисбатини олиш
орқали ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ривожланган давлатларда солиқ юкининг солиқ тўловчилар фаолиятига таъсирини кўриб
чиқсак.
Хусусан, АҚШ давлатида солиқ юки солиқ тўловчилар фаолиятига бир қанча таъсир
кўрсатади. Солиқ юки АҚШ компаниялар учун бизнес юритишнинг умумий харажатларига
таъсир қилади. Корпоратив даромад солиғи, иш ҳақи солиғи ва бошқа бизнес солиқлари
компанияларнинг харажатларини оширади, бу уларнинг рентабеллиги ва инвестиция қилиш,
ходимларни ёллаш ва операцияларни кенгайтириш қобилиятига таъсир қилади. Юқори солиқ
юклари инвестицияларни тўхтатиши ва иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилиши мумкин.
Солиқлар юқори бўлса, корхоналар ва жисмоний шахслар инвестиция қилиш, тежаш ёки
сарфлаш учун камроқ ихтиёрий даромадга эга бўлиб, бу умумий иқтисодий фаолликни
камайтириши ва инвестициялар ва иш ўринлари яратишни секинлаштиради. Масалан, юқори
корпоратив солиқ ставкалари маҳаллий компанияларни солиқ ставкалари паст бўлган
мамлакатларда фаолият юритадиган хорижий компанияларга нисбатан рақобатбардошлигини
камайтиради. Бу жой танлаш, инвестиция режалари ва
халқаро савдодаги рақобатбардошлик
каби бизнес қарорларига
таъсир қилади. Бундан ташқари, катта солиқ юки солиқ тўловчилар
учун солиқ мажбуриятларини бажаришда мураккаблик ва маъмурий қийинчиликларни
келтириб чиқаради. Солиқ тўловчилар солиқ мажбуриятларини бажариш, жумладан, ҳисоб
юритиш, солиқ декларациясини тайёрлаш ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
учун ресурслар ва вақт ажратишлари керак. Мувофиқлик харажатлари, айниқса, кичик бизнес ва
жисмоний шахслар учун оғирлаштиради. Солиқ юки солиқ
тўловчининг хатти
-
ҳаракати ва
солиқни режалаштириш стратегияларига таъсир катта. Солиқ ставкалари ва мураккаб солиқ
қонунлари солиқ тўловчиларни солиқ мажбуриятларини камайтириш учун қонуний солиқ
режалаштириш билан шуғулланишга ундайди. Бу солиқ тизими томонидан тақдим этилган
чегирмалар, кредитлар, имтиёзлар ёки бошқа солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ўз ичига
олади. Солиқ юки давлат томонидан йиғиладиган даромадларга бевосита таъсир қилади, бу еса
ўз навбатида давлат хизматлари ва инфратузилмани ривожлантиришни қўллаб
-
қувватлайди.
Юқори солиқ юки соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма ва ижтимоий таъминот каби давлат
дастурлари ва хизматлари учун кўпроқ даромад келтиради. АҚШдаги солиқ тўловчилар
фаолиятига солиқ юкининг таъсирини бошқариш учун сиёсатчилар
иқтисодий ўсиш,
рақобатбардошлик, адолат ва даромад эҳтиёжлари каби турли омилларни ҳисобга олади. Солиқ
ислоҳотлари, жумладан, солиқ ставкалари, чегирмалар, кредитлар ва маъмурий
соддалаштиришлар ўз ичига олади, вақти
-
вақти билан етарли даромад олиш ва иқтисодий
ўсишни рағбатлантириш ва солиқ тўловчилар томонидан риоя қилиш ўртасидаги мувозанатни
таъминлаш учун амалга оширилади.
Хитойда солиқ юки солиқ тўловчилар фаолиятига назар ташласак қуйдагилар намоён
бўлади. Солиқ юки Хитойдаги компаниялар учун бизнес юритиш харажатларига таъсир қилади.
Корпоратив даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), бизнес солиғи ва бошқа солиқлар
корхоналарнинг харажатларини оширади, бу уларнинг рентабеллиги, инвестиция қарорлари ва
фаолиятини кенгайтириш қобилиятига таъсир қилади. Юқори солиқ юклари инвестиция
қарорлари ва иқтисодий ўсишга таъсир жудда катта. Солиқлар юқори бўлса, корхоналар ва
жисмоний шахслар инвестициялар учун камроқ капиталга ега бўлиб, бу иқтисодий фаолликни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
344
секинлаштириши ва иш ўринлари яратилишига тўсқинлик қилади. Пастроқ солиқлар эса
инвестицияларни рағбатлантириши ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Хитойдаги
корхоналарнинг рақобатбардошлигига таъсир қилиши мумкин. Юқори солиқ ставкалари ва
мураккаб солиқ қоидалари хорижий инвестицияларни тўхтатиб қўйиши ва солиқ юки паст
бўлган
мамлакатларда
фаолият
юритаётган
корхоналарга
нисбатан
маҳаллий
компанияларнинг рақобатбардошлигини камайтиради. Бу жой танлаш, нарх стратегияси ва
халқаро рақобатбардошлик каби бизнес қарорларига таъсир қилади. Солиқ юки солиқ
тўловчилар учун мажбуриятларни бажариш ва маъмурий қийинчиликларни келтириб
чиқаради. Хитойда солиқ қонунлари ва қоидалари мураккаб, бу корхоналар ва жисмоний
шахслардан солиққа риоя қилиш учун ресурслар ва вақт ажратишни талаб қилади. Бухгалтерия
ҳисоби, солиқ ҳисоботи ва солиқ органлари билан ўзаро муносабатларни ўз ичига олган
талабларга риоя қилиш харажатлари солиқ тўловчиларнинг оғирлигини ошириши мумкин.
Солиқ юки солиқ тўловчининг хатти
-
ҳаракати ва солиқни режалаштириш стратегияларига
таъсир муҳим аҳамиятига эга. Хитой ҳукумати муайян саноат ва ҳудудларни ривожлантириш
учун турли солиқ имтиёзлари сиёсатини амалга оширди. Солиқ юки давлат хизматлари,
инфратузилмани ривожлантириш ва ижтимоий таъминот дастурларини қўллаб
-
қувватловчи
Хитой ҳукумати томонидан йиғиладиган даромадларга бевосита таъсир қилади. Солиқ юкини
бошқариш давлатнинг даромадларга бўлган эҳтиёжларини мувозанатлаш ва фуқароларга зарур
давлат хизматларини кўрсатиш учун жуда муҳимдир. Солиқ юкининг Хитойда солиқ тўловчилар
фаолиятига
таъсирини бошқариш учун ҳукумат даврий равишда иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва солиқ тўловчилар қонунчилигига риоя
қилишни яхшилаш учун солиқ сиёсатини кўриб чиқади ва ўзгартиради. Бу солиқларни
камайтириш, айрим тармоқлар ёки ҳудудлар учун солиқ имтиёзлари, маъмурий
соддалаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва фирибгарликни камайтириш каби чоради.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқ юки кўрсаткичлари давлатнинг солиқ, инвестиция
ва ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқишда асосий омиллардан ҳисобланади. Жумладан: мамлакат
иқтисодиётидаги солиқ юки давлат солиқ сиёсатининг натижаси бўлиб, ҳар қандай солиқ
тизимининг сифат тавсифини ифодалайди.
Шу билан бирга олинаётган солиқлар даражаси, бир томондан, ижтимоий ишлаб
чиқаришнинг самарадорлигига, бошқа томондан эса, давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган
эҳтиёжи миқдори билан белгиланади. Шу сабабли, солиқ юкининг оғирлигини камайтириш,
биринчи навбатда, давлат харажатларини қисқартириш билан боғлиқдир;
давлат ўзининг ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқишда солиқ юки кўрсаткичига асосланади
ва бу унинг учун асосий манба бўлиб хизмат қилади;
тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, хўжалик субъектларида солиқ юки
кўрсаткичини ҳисоблашда аниқ бир ягона услубиёт йўқ. Уни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш учун
бир неча усулларга
асосланиш лозим.
Адабиётлар/Литература/Referece:
Адильчаев Р., Абишов М, Қаипназарова Г. (2013) “Эгри солиқлар бўйича солиқ юки ва унинг
солиқ тўловчиларга таъсири”.Иқтисодиёт ва таълим илмий журнали. /№2
Брызгалин А.В. (2002) «Налоговая оптимизatsiя: принципы, методы, рекомендatsiи». ˗М.:.
С.54.
Исроилов Б.И. (2006) “Солиқларнинг молиявий ҳисоби ва таҳлилининг методологик
асослари ”. Диссертatsiя и.ф.д., Самарқанд
.
Маликов Т. (2002) “Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари”. ˗Т.: Академия
нашри.
Ниязметов И.М. (2008) Солиқ юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятига ва
бюджет даромадларига таъсири таҳлили, Т.:
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
345
Нормурзаев У. (2021). Пути эффективного
использования налоговых льгот для поддержки
предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва
бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014.
№4.
URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-
amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli
Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда
соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб
-
қувватлаш сиёсати // Экономика и
финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-
i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati
Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш
орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91
-95.
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 10(5), 325
-330.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари. Economics and ed
ucation, 24(1), 334-339.
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88
-89.
Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6
-2), 99-100.
Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг
ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47
-56.
Пансков В., Кынязев В. (2003) «Налоги и налогооблажение». Учебник. ˗М.: МЦФЭР. С.61.
Раджапов У. (2006) “Ўзбекистон иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида солиқ
тизимини такомиллаштириш” и.ф.н. илмий даражаси олиш учун ёзилган дисс. Афтореферати.
–Т.:
9-
б
Тураев Ш.Ш. (2021) “Иқтисодиётда солиқ юкини оптималлаштириш йўналишлари”. и.ф.д.
учун ёзилган диссертatsiя автореферати. Тошкент
:
Яхёев
Қ.А.
(2003)
Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. ˗Т.: Фан ва технологиялар
маркази, 19
-
б
.
