Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
108
ЎЗБЕКИСТОНДА РЕСУРС СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Абдурахмонов Каромат Эркинович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Мазкур
мақолада республикамизда ресурс солиқларини ҳисоблаш, уларни
ундириш ҳамда улар билан боғлиқ солиқ маъмурчиликни ташкил этиш бўйича мавжуд иқтисодий
муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимлари билан боғлиқ илмий
-
амалий тавсияларни ишлаб
чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
ресурс солиғи, недра солиғи, бюджет, солиқ маъмурчилиги, солиқ салоҳияти,
солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси, қишлоқ хўжалиги, кўп
тармоқли фермер хўжалиги, кластер тизими.
ПУТИ УЛУЧШЕНИЯ АДМИНИСТРИРОВАНИЯ НАЛОГА НА РЕСУРСЫ В УЗБЕКИСТАНЕ
Абдурахмонов Каромат Эркинович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В данной статье в нашей республике разработано предложение по расчету
налогов на ресурсы, выявлению существующих экономических проблем по их взиманию и
связанной с ними организации налогового администрирования, разработке научных и
практических рекомендаций, связанных с их решениями, и их совершенствованию.
Ключевые слова:
налог на ресурсы, налог Недра, бюджет, налоговое администрирование,
налоговый потенциал, налоговый отчет, налоговые поступления, налоговые льготы, налоговая
ставка, сельское хозяйство, многопрофильное фермерское хозяйство, кластерная система.
WAYS TO IMPROVE RESOURCE TAX ADMINISTRATION IN UZBEKISTAN
Abdurakhmonov Karomat Erkinovich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
in this article, a proposal has been developed in our republic to calculate resource taxes,
identify existing economic problems for their collection and the organization of tax administration
associated with them, develop scientific and practical recommendations related to their solutions and
improve them.
Keywords:
resource tax, Nedra tax, budget, tax administration, tax potential, tax report, tax revenue,
tax benefits, tax rate, agriculture, multidisciplinary farm, cluster system.
Кириш.
Республикамизда маъмурий, иқтисодий, шунингдек, солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг
муҳим йўналишларидан бири сифатида бугунги кунда республикамиздаги сув ресурсларидан
самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни
тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, мавжуд ер участкалари ва мол
-
мулкни солиққа
тортишни янада такомиллаштириш, уларни баҳолаш ва ҳисобини юритишда замонавий
усулларни жорий қилиш, ер ва сув ресурслари, ер қаъридан қазиб олинадиган фойдали
қазилмалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлашга қаратилган солиқ
тизими такомиллаштирилиб борилмоқда.
IV SON - AVGUST, 2023
107-114
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
109
Ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан
чиқиб кетишига олиб келган, кейинги йилларда ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш
тартибини, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартибини янада такомиллаштириш” ни
тақозо этмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Ўзбек олимлардан Тошқулов
(2021)
қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари солиқ
тўловчиларнинг солиқ тўловчи сифатида мақомини аниқлаш, умумбелгиланган тартибда
солиққа тортиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодий фаолиятини рағбатлантириш
мақсадида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
бўйича пасайтирилган ставкаларни
қўллаш, янги барпо этиладиган боғ, токзор ва тутзорлар эгаллаган ерларни солиқлар
воситасида рағбатлантириш масалаларининг методологик йўналишларини ишлаб чиққан.
Иқтисодчи Кузнецов
(1998)
тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб
-
қувватлаш
ма
-
салаларини назарий жиҳатдан тизимлаштириб, жараёнли парадигма сифатида унинг бир
қанча муҳим илмий иқтисодий тадқиқот қоидалари ёритиб берган. Хусусан, “Молиявий қўллаб
қувватлаш” концепцияси пул маблағлари ёки моддий активларнинг комбинацияси сифатида
тақ
-
дим этилишини эътироф этади.
Сафаров
(2006)
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан самарали
фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш” мавзусидаги номзодлик диссертация
ишида корхоналар ва ташкилотлар томонидан табиий ресурслар билан боғлиқ ишлаб чиқариш
жараёнига жалб қилинган
кам чиқитли инвестициялар учун рағбатлантирувчи имтиёзларни
қўллаш, табиий ресурс солиқларини ихчамлаштирилган солиққа тортиш тизимида ҳам
қўллашни илмий асослаган, ноқишлоқ хўжалик корхоналаридан олинаётган ер солиғини
ҳисоблаб чиқиш ва ундиришда улар фойдаланаётган ернинг кадастр қийматидан ундириш
механизмини жорий қилиш масаласини таклиф қилган, ер ости бойликларидан олинадиган
солиқларни ҳисоблашда ҳисобга олиш усулини таклиф этган ҳамда бу солиқни ундириш
механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан
илмий таклифлар ишлаб чиққан.
Америкалик иқтисодчилар Зви Боди ва Роберт Мертонлар
(2013)
молиявий қўллаб
-
қув
-
ватлаш тизимига аниқлик киритиб, молиявий қўллаб
-
қувватлаш тизими сифатида маълум
объектларга нисбатан қабул қилинадиган тадбирларни амалга ошириш ҳаракатлари мажмуаси
ва кетма кетлиги эканлигини илгари суришган. Улар молиявий таъминот
билан боғлиқ қўллаб
қувватлаш тизими молиявий категория сифатида молиянинг иқтисодий моҳияти ва
функцияларига асосланиши лозимлигини эътироф этишади.
Иқтисодчи Барулин
(2010)
, молиявий қўллаб қувватлаш тизимини икки томонлама
жараён сифатида кўриб ўтади. Унинг фикрича молиявий қўллаб
-
қувватлаш тизими, алоҳида
иқтисодий агентларни молиявий таъминот тизимини маълум ноаниқликлар шароитида
оптимал таъминлашни мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Қурбанов
(2020)
эса ўзининг диссертацион ва монографик тадқиқотлари асносида
Ўзбекистонда “алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда сув ресурсларидан
тежамли ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида уларга сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш таклифини ишлаб чиққан, шунингдек,
автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар учун сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқни белгилашни асослаган, сув ресурсларидан оқилона ва самарали
фойдаланишни таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг йиллик ялпи тушуми 1 млрд.
сўмдан ошган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари таркибига
киритилиши таклифи” ни ишлаб чиққан.
Иқтисодчи Зиятковскийнинг
(2000)
фикрича, молиявий қўллаб қувватлаш яҳлит тизим
сифатида жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини барқарор ривожланишини
молиявий таъминлаш учун қулай муҳит яратадиган молиялаштириш манбалари ва шакллари
тизимидир.
Соколская
(2014)
қишлоқ
хўжалигини молиявий қўллаб қуватлаш тизимига аниқлик
киритиб, қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик субъектларининг асосий ва айланма, хусусий ва қарз
маблағлар билан таъминлаш, етарли ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш учун
қулай молиявий шарт шароит яратиш тизими эканлигини таъкидлайди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
110
Тадқиқот методологияси
.
Ўзбекистонда ресурс солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш асосларини тадқиқ
қилишида илмий абстракциялаш, индукция
-
дедукция каби назарий усулларидан ва кузатиш,
статистик таҳлил, вертикал ва горизонтал таҳлил ва усуллардан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Ресурс солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда табиий бойликларни самарали
фойдаланишда солиққа тортиш механизмлари бу бизнингча, табиий бойликлардан
фойдаланганлик учун солиқлар ва йиғимларни жорий этилгандан сўнги солиққа тортиш билан
боғлиқ барча қўлланиладиган солиқ элементлари ҳамда солиққа тортиш усулларини қўллашни
ўзига олган иқтисодий жараёнларни ўз ичига олади. Албатта, бу механизмларнинг ишлаши эса,
давлатнинг солиқ сиёсатига боғлиқ бўлади. Бу механизмларнинг ишлаши билан амалий
ҳолатни ҳам назарий жиҳатдан ҳам амалий жиҳатдан диссертация ишимизнинг аввалги
бобларида кўриб чиқдик ва олинган илмий хулосаларга таяниб табиий бойликларни самарали
фойдаланишда солиққа тортиш механизмларининг қўлланилишида бир қатор илмий
-
амалий
аҳамиятга эга бўлган муаммоларни аниқладик ҳамда амалдаги жараённи янада
такомиллаштириш зарурати туғилганлигини ҳам таъкидлаш мумкин.
Таъкидлашимиз лозимки, ер солиғи солиқларнинг пайдо бўлиши давридан то ҳозирги
кунга қадар энг асосий солиқлардан бири ҳисобланади. Бу солиқ Қадимги Рим, Греция
давлатларидан тортиб, Шарқ давлатларидаги қадимги давлатларда ва кейинчалик феодал
тузум давлатларида ҳам асосий солиқ тури сифатида ўрин эгаллаган. Масалан Қадимги Римда
ер солиғи мавжуд бўлиб, ушбу солиқдан солиқ тушумларини кўпайтириш ва соддалаштириш
мақсадида ҳар бир ерларнинг кадастрларини аниқлаш, ҳар бир мол
-
мулк ва ер эгаларининг
декларациялар топшириш мажбуриятлари жорий қилинган. Аслида солиқ декларациясининг
ҳам пайдо бўлиши ерлардан солиқларни ўз вақтида ундириш ҳамда солиқ объектларини тўғри
аниқлаш заруратидан келиб чиққан. Чунки, Рим империясига қарашли ўз ерларидан ташқари
босиб олинган ерлардан солиқ ундиришнинг мураккаблашиб бориши давлатга қарашли барча
ерларни рўйхатга олиш ва уларнинг жойлашуви ҳамда тури(ҳосил берадиган, денгиз
бўйларидаги, чўл ва тоғли жойлардаги ерлар) бўйича рўйхатини олиб чиқилган.
Ватанимизда қадимда ва ўрта асрларда амал қилган давлатчилик ва босқинчиликлар
(Эрон, Македония, Араб, Мўғул, Чор Россия босқини) даврида ҳам ер солиғи асосий солиқлардан
бири бўлган. Бақтрия давлатида Аҳамонийликлар ҳукмронлик даврларда давлат хазинасига
турли хил маҳсулотлардан солиқлар ундириш жорий қилинган. Ерлар бир неча табақаларга
бўлинган бўлиб, улардан олинадиган солиқлар ҳам табақалаштирилган ҳолда ундирилган.
Қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун
белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари
ва дарахтзорлар, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, ўрмонлар, ёпиқ сув ҳавзалари,
бинолар, иморатлар ва иншоотлар эгаллаган ерларга ажралади. Шунингдек, ҳайдаладиган
ерлар, пичанзорлар, яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар (боғлар, токзорлар,
тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар ҳам қишлоқ
хўжалиги ерлари жумласига киради.
Ер фондининг асосий қисмларидан бир бу аҳоли фойдаланишидаги ер фондлари
ҳисобланади. Аҳоли пунктларининг ерлари маъмурий
-
ҳудудий бирлик бўлиб, давлат ер
фондининг бошқа тоифаларидан ўзига хос хусусиятлари, ҳуқуқий ҳолати, фойдаланишнинг
асосий мақсадига кўра ажралиб туради, уларга шу мақсадлар учун қонун ҳужжатларида
белгилаб қўйилган шаҳар (посёлка) ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари киритилган.
Албатта, солиқ тушумларининг ошишининг сабаблари сифатида Янги таҳрирдаги Солиқ
кодексининг қабул қилиши ва бошқа солиқ қонунчилигига асосан қишлоқ хўжалиги учун
мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ставкалари ягона ер солиғи сингари қишлоқ хўжалиги
экинзорларининг меъёрий қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда, мева
-
сабзавотчилик
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева
-
сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун
эса қатъий ставкада ва ер майдонининг бонитет балидан келиб чиқиб ҳисобланганлиги ҳамда
йиллик пул айланмаси 1 миллиард сўмгача ҳамда суғориладиган ер майдони 50 гектаргача
бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар айланмадан олинадиган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
111
солиқ ва бошқа солиқларни тўлаш тартиби белгиланганлигини ҳам муҳим омиллар сифатида
келтириш ўринлидир.
Бундан ташқари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ билан боғлиқ
муаммолардир. Охриги вақтларда солиқ ислоҳотлари доирасида ресурс солиқлари, жумладан
сув солиғи маъмурчилигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, 2020 йилдан қишлоқ хўжалиги
корхоналари ҳам сув солиғи тўловига ўтказилганлиги натижасида солиқ тўловчилар сони
охирги 4 йилда 137,3 мингтага етиб, 40 бараварга ошди. Бундан ташқари, солиқ ҳисоботлари
соддалаштирилиб, ҳисобот шакллари 7 тадан 2 тага камайтирилди ҳамда ҳар бир фаолият тури
бўйича алоҳида солиқ ставкалари белгиланиши солиқ тўловчилар томонидан ижобий қабул
қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2021 йилда
вилоятлар чегарасига жами 38,4 млрд.м3 сув ресурслари суғориш учун етказилган бўлиб, Сув
истеъмолчилари уюшмалари ҳисоботларида 12,8 млрд.м3ни (фарқи 25,6 млрд.м3 , 67 % ),
корхоналар ҳисоботлари бўйича 6,9 млрд.м3 ташкил этиб, вазирлик маълумотларига нисбатан
31,5 млрд.м3га (82 %), СИУ маълумотларига нисбатан 5,9 млрд.м3га (46 %) кам. Сув ресурслар
билан боғлиқ яна бир муаммо бу экин турлари бўйича белгиланган сув ресурслари истеъмоли
нормативлари амалда етказилган сув ҳажмига номутаносиблигидир. Масалан, Бухоро вилояти
Қоровулбозор СИУ томонидан “Сардор” ф/х учун 2021 йилда 578,7 минг.м3 сувдан
фойдаланганлиги юзасидан солиқ органига маълумот тақдим этилган бўлса, корхонанинг
ҳақиқатда шунча миқдорда сув етказиб берилмаганлиги юзасидан эътирозидан сўнг 323,7 минг
м3 кўрсатиб қайта маълумот тақдим этилган. Натижада мазкур корхонанинг
сув солиғи 10,2
млн.сўмга камайган. Сув ресурслари ҳисобини юритиш учун марказлаштирилган маълумотлар
базаси ва дастурий маҳсуллар яратилмаганлиги бу борадаги мавжуд муаммо сифатида
келтириш мумкин. Сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органлар (Сув хўжалиги вазирлиги,
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси ҳамда ”Ўзсувтаъминот” АЖ) билан ўзаро электрон ахборот алмашинувини
таъминлаш бўйича битим ва технологик йўриқномалар тасдиқланган бўлсада,
истеъмолчилар
кесимида фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар бугунги кунга қадар тақдим
этилмасдан қолмоқда.
Бундан ташқари, солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг мақсадларидан бири бу ҳам миллий,
ҳам чет эл инвесторларини жалб қилиш орқали уларни солиқлар орқали рағбатлантириш
ҳисобланади. Айни пайтга қадар амалда бўлган тизим инвестиция циклининг дастлабки
босқичида катта солиқ юки қўлланилгани туфайли инвестиция киритишни бошқа
мамлакатлардаги сингари самарали рағбатлантирмаган. Шунингдек асосий нефт ва газ конлари
давлат улуши мавжуд корхоналар таркибида бўлиб, кам рентабелли ва тасдиқланган захираси
узоқ йил муддатга етмайдиган конлар ишлаб чиқаришга жалб этилмасдан қолмоқда. Шу билан
бирга, янги нефть ва газ қудуқлари учун юридик шахслар мол
-
мулкига солинадиган солиқ
бўйича имтиёзлар белгиланмаган бўлиб, қудуқ фойдаланишга киритилган ойдан бошлаб
дастлабки 2 йилда солиқдан озод қилишни назарда тутувчи нормалар мавжуд эмас. Ушбу
муаммонинг ечимлари сифатида янги нефт ва газ қудуқларининг –
улар фойдаланишга
топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга ҳамда янги нефт ва газ қудуқларига нисбатан
солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган
солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтириш, солиқ ставкаси қўллаш бўйича берган таклифлари
Солиқ кодексининг 414
-
моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди
(
Кодекс
, 2020).
Конлардан қазиб олинган фойдали қазилмалар саноат йўсинида қайта ишлатилгандан
сўнг фойдали компонент ҳосил бўлмоқда. Солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда
такрорловчи нормалар мавжуд бўлиб, ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва
техноген минерал
ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни амалга ошираётган
юридик ва жисмоний шахслар солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчилар деб эътироф этилса
бўлади. Шу сабабдан, фойдали компонент фойдали қазилманинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқ бўлган таркибий қисми ҳисобланганлиги сабабли ушбу жумлани чиқариб ташлаш
лозим. “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунига кўра фойдали компонент –
фойдали
қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан
мумкинлиги ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми ҳисобланиши
кераклиги бўйича берган таклифларимиз инобатга олиниб, Солиқ кодексининг 449
-
моддасидан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
112
фойдали компонентларни ажратиб олувчи ер қаъридан фойдаланувчилар жумласи чиқариб
ташланди.
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг техник иқтисодий асос ҳужжатларида табиий
йўқотиш номалари белгиланган бўлади. Мазкур йўқотишлар тоифасига фойдали қазилмаларни
қазиб олишдаги йўқотишлар, ташиш жараёнидаги йўқотишлар, дастлабки ишлов бериш ва
қайта ишлаш жараёнидаги йўқотишлар киритилади. Углеводород хомашёсини қазиб олиш
жараёнида газ, нефт ва газ конденсатининг табиий йўқолиши ва технологик жараёнлардаги
йўқотишлар мазкур соҳадаги ваколатли органлар томонидан тасдиқланади. Бироқ амалиётда
уларнинг нормалари солиқ базасини аниқлашда қўлланилмасдан қолмоқда. Технологик жараён
якуний маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг тугатилсада, солиқ базасини аниқлашда бошқа
босқичлардаги йўқотишлар инобатга олинмасдан қолган. Инвесторларга капитал
харажатларни қоплаш ва инвестициялар бўйича талаб қилинган даромадларни олиш имконини
берадиган тизим яратилмаган. Солиқнинг паст ставкалари ва инвестицияларни қоплаш учун
олинадиган даромадларнинг етарлилиги таркибида фойдали қазилмалар юқори бўлмаган
конларни ишлашга рағбатлантирилиши, нархларнинг ошиши, даромадларнинг ошишидан
олинган қўшимча даромадлар давлат ва инвесторлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлади. Ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини камайтириш билан бир қаторда янги
конларда нефть, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив
металларни қазиб олишни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента
даромади солиғи жорий этилмаган.
Хорижий инвесторларни қўллаб қувватлаш мақсадида фойдали қазилмаларни қазиб олиш
ҳуқуқини қўлга киритгунга қадар мазкур фаолият доирасида қилган харажатларини солиқ
базасидан чегириши лозимлиги тўғрисида берган таклифлар амалиётга жорий этилиб, мазкур
таклифлар асосида металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш)
ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган санага қадар ҳақиқатда амалга оширилган ва
тегишли лицензияланган участка билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар жумласига
киритилди. Ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида имзоли
бонусларни тўлаш ва тасдиқланган конлар бўйича қазиб олиш ҳуқуқи вужудга келганда
тижоратбоп топилма бонусини ундириш амалиёти хориж мамлакатларида аллақачон қайта
кўриб чиқилган. Бунинг ўрнига геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун
ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади. У ажратилган майдон ва фойдали қазилма
турларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади ва нисбатан катта бўлмайди. Геология
-
қидирув,
изланиш ишлари ўтказиш қисмида ер солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги
лозим, бу эса ҳали ўрганилмаган ер қаъри участкаларида геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини
амалга оширишни рағбатлантиради.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш янада
самарали, шаффоф ва адолатли солиққа тортиш тизимига еришиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар эскирган амалиёт билан боғлиқ муаммоларни
ҳал қилиш ва солиқ тизимини мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш мақсадларига
мослаштиришга қаратилган.
Ҳисобот
ва тўловларни амалга ошириш учун электрон тизимларнинг жорий этилиши,
шунингдек солиқ органлари таркибида ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг ташкил этилиши
солиқ тўловчилар учун шаффофликни ошириш ва маъмурий юкларни камайтириш
мажбуриятини англатади. Ушбу
чора
-
тадбирлар нафақат солиқ йиғиш жараёнини
соддалаштиради, балки Ўзбекистонда бизнес юритишнинг умумий қулайлигига ҳам ҳисса
қўшади. Бундан ташқари, манфаатдор томонларни жалб қилиш ва хабардорлик кампанияларига
эътибор ҳукумат ва солиқ тўловчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги
ижобий қадамдир. Мувофиқлик ва тушуниш маданиятини тарғиб қилиш орқали солиқ
органлари иккала томонга ҳам фойда келтирадиган кўпроқ ҳамкорлик муҳитини яратмоқда.
Ушбу ўзгаришларнинг даромадларни йиғиш, солиқ тўловчиларнинг мувофиқлиги ва умумий
иқтисодий ўсишга таъсирини мунтазам баҳолаш ислоҳотларнинг муваффақияти тўғрисида
тушунча беради ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлайди. Тез ривожланаётган
иқтисодиёт ва ўзгарувчан ресурс солиқ маъмуриятини модернизация қилиш бўйича доимий
ҳаракатлар зарур. Ўзбекистоннинг ушбу яхшиланишларга содиқлиги сармояларни жалб
қиладиган, ўсишни рағбатлантирадиган ва узоқ муддатли истиқболда мамлакат иқтисодий
ривожланишига ҳисса қўшадиган ишбилармонлик муҳитини яратишга содиқлигини англатади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
113
Хулоса ва таклифлар
.
Ўзбекистонда ресурс солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар:
Ресурс солиқ маъмурияти учун кенг қамровли рақамли трансформация стратегиясини
амалга ошириш. Бу солиқ ҳисоботлари, тўловлар ва алоқа учун фойдаланувчиларга қулай
онлайн платформаларни ишлаб чиқишни ўз ичига олиши керак. Маълумотларни йиғиш,
текшириш жараёнларни автоматлаштириш инсон хатолари доирасини сезиларли даражада
камайтириши ва самарадорликни оширишга олиб келади.
Ресурс солиқ маъмуриятига таваккалчиликка асосланган ёндашувни қабул қилиш. Юқори
хавфли солиқ тўловчилар ва операцияларни аниқлаш учун маълумотлар таҳлили ва сунъий
интеллектдан фойдаланиш, бу солиқ органларига аудиторлик ва мувофиқлик фаолияти учун
ресурсларни самарали тақсимлашга имкон беради.
Солиқ тўловчиларга ресурсларни солиққа тортиш билан боғлиқ аниқ кўрсатмалар,
қоидалар ва тушунтиришлар бериш орқали шаффофликни ошириш. Семинарлар, семинарлар ва
онлайн манбалар орқали мунтазам мулоқот солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини ва
мувофиқлик афзалликларини тушунишга ёрдам беради.
Саноат вакиллари хавотирларни билдириши ва маъмурият жараёни ҳақида фикр
билдириши мумкин бўлган мунтазам мулоқотлар ва форумларни ташкил этиш. Ушбу келишув
сиёсатни янада самарали ишлаб чиқиш ва амалга оширишга олиб келади. Ресурс солиқ риоя
маъмурий тартиб соддалаштириш. Кераксиз ҳужжатларни қисқартириш, шаклларни
соддалаштириш ва жараёнларни стандартлаштириш солиқ тўловчилар ва солиқ органларига
маъмурий юкни енгиллаштириди.
Солиқ тўловчиларга хато ва камчиликларни фаол равишда тузатиш учун
рағбатлантирувчи ихтиёрий мувофиқлик дастурларини жорий этиш. Ушбу дастурларга
камайтирилган жарималар ёки ноаниқликларни ўз
-
ўзини ошкор қилиш учун фоизлар
киритилиши таъминланади.
Ресурс солиқ маъмурияти ислоҳотларининг самарадорлигини ўлчаш учун асосий ишлаш
кўрсаткичларини (КПИ) белгилаш. Солиқ тушумларини йиғиш самарадорлиги, солиқ
тўловчиларнинг мувофиқлик ставкалари ва солиқ тўловчиларнинг сўровлари учун айланиш
вақти каби кўрсаткичларни мунтазам равишда кузатиб бориш лозим.
Бундан ташқари, ресурс солиқ маъмурияти тизимини доимий баҳолаш ва мослаштириш
механизмини яратиш. Ислоҳотларнинг таъсирини мунтазам равишда кўриб чиқинг ва фикр
-
мулоҳазалар ва ўзгарувчан иқтисодий шароитлар асосида зарур тузатишлар киритиш
имконияти яратилади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Barulin, S.V. (2010). Finance.
–
Moscow, KNORUS, 640 p.
Bodi, Zv., Merton R.K. (2013). Finance.
–
Moscow, Publishing House “Williams”, 2013. Bolshakov, S.V.
(2006). Finance companies. Theory and practice.
–
Moscow: Book World, 2006.
–
617 p.
Kuznetsov, S.A. (1998). Great Dictionary of the Russian language.
–
St. Petersburg, “Norint”.
Sokolska, T.V. (2014). Financial support for agriculture. Economy and management of agribusiness,
issue 1, p. 140-146.
Zyatkovskyy, I.V. (2000). The financial support of business
–
Ternopol, Economic thought, 215 p.
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
-
Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи.
-
640 б.
Қурбанов
Д.Р. (2020) Ўзбекистон республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш. И.ф.д (DSc)... дис...
автореферати. –
Т.:
-
38 б.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки
предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(1), 334–
339.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
114
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и
перспективы развития финансового рынка, 88–89. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032
Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг
аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(2), 215–
221. Retrieved from https://e-
itt.uz/index.php/eitt/article/view/66
Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг
ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47
-56.
Сафаров Ғ.А. (2006) Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан самарали
фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати. –Т.: Академия. 26 б.
Тошқулов А.Х. (2021) “Қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодий фаолиятини солиқлар
воситасида рағбатлантириш масалалари”. И.ф.д (DSc)... дис... автореферати. –
Т.:.
-
47 б
