Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
77
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
PhD,
Aхмедов Феруз Баходирович
ТДИУ ҳузуридаги илмий
-
тадқиқот маркази
Aннотация
.
Мақолада сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш, инвестиция
муҳитини яхшилаш ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар томонидан даромадлар
ҳажмини яшириш, солиқ тўлашдан бўйин
товлаш схемаларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган
амалиётига қарши курашиш бўйича ишлари тарқоқ ва изчил олиб борилмаётгани солиқ
интизомининг пасайишига, яширин иқтисодиёт кўламининг сақланиб қолишига ва инсофли
тадбиркорлар учун бизнес юритиш шартларининг ёмонлашишини таҳлил қилиш ва
натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган.
Калит сўзлар
:
яширин иқтисодиёт, солиқ тушумлари, таҳлика
-
таҳлил, хавфлар,
самарадорлик, схемалар, солиқ интизоми, рақамли платформа, усуллар ва воситалар, илғор
ахборот
-
коммуникасия технологиялари, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ
ставкаси.
ПРОБЛЕМЫ СНИЖЕНИЯ ДОЛИ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD,
Ахмедов Феруз Баходирович
Научно
-
исследовательский центр при ТГЭУ
Аннотация
.
В статье указывается, что в последние годы усилия налоговых органов по
созданию благоприятных условий для ведения бизнеса в налоговой и финансовой сферах,
улучшению инвестиционного климата, борьбе с широко распространенной практикой уклонения
от уплаты налогов и сокрытия доходов налогоплательщиками, не проводятся последовательно,
проведено исследование по анализу и оценке результатов падения дисциплины, сохранения
масштабов теневой экономики, ухудшения условий ведения бизнеса для честных
предпринимателей.
Ключевые слова:
скрытая экономика, налоговые поступления, анализ, риски,
эффективность, схемы, налоговая дисциплина, цифровая платформа, методы и инструменты,
передовые информационно
-
коммуникационные технологии, анализ, оптимизация, налоговые
льготы, налоговая ставка.
ISSUES OF REDUCING THE SHARE OF THE UNDERGROUND ECONOMY IN UZBEKISTAN
PhD
Akhmedov Feruz Bakhodirovich
Scientific research center under TDIU
Abstract.
The article points out that in recent years, the efforts of tax authorities to create favorable
conditions for doing business in the tax and financial spheres, to improve the investment environment, and
to combat the widespread practice of tax evasion and concealment of income by taxpayers, are not being
carried out consistently. a study was conducted to analyze and evaluate the results of the decline in
discipline, the preservation of the scale of the underground economy, and the deterioration of business
conditions for honest entrepreneurs.
Key words:
hidden economy, tax revenues, analysis, risks, efficiency, schemes, tax discipline, digital
platform, methods and tools, advanced information and communication technologies, analysis,
optimization, tax benefits, tax rate.
V SON - SENTABR, 2023
77-83
UO‘K
: 336.226.3
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
78
Кириш.
Ўзбекистонда кейинги йилларда яширин иқтисодиётда фаолиятни амалга оширишга
ёрдам берадиган шароитларни ва бизнесни ривожлантиришнинг мавжуд тизимига асосланган
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида
ошкор қилиш чора
-
тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг самарасиз
усуллари билан боғлиқ харажатларни камайтириш, айрим функцияларни марказлаштириш
орқали солиқ органлари тузилмасини янада оптималлаштириш, солиқ маъмурчилиги
самарадорлигини ошириш мақсадида соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва қонун ҳужжатларидаги
қарама
-
қаршиликлар/низоларни бартараф этиш йўналишида тизимли ишлар олиб
борилмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Ҳозирги
даврда солиқдан қочиш ва солиқларни оптималлаштириш йўллари мавзусига оид
қисқача адабиётлар шарҳини келтирамиз.
Оленниковнинг
(2017)
фикрича, солиқдан қочиш ва солиқларни оптималлаштириш бу
солиқ тўловчининг режалаштирган ҳатти
-
ҳаракатлари ҳисобланади.
Маковецкий, Зарецкая
(2017)
каби олимлар солиқдан қочишнинг энг кўп қонуний
тарқалган усулларидан бири бўлган солиқларни оптималлаштириш тушунчасига ҳам таъриф
бериб ўтади, яъни уларнинг таъбирича, “Солиқларни оптималлаштиришда солиқ тўловчининг
мақсадли қонуний ҳаракатлари, шу жумладан қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча
имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш, солиқ имтиёзлари ва бошқа қонуний имтиёзлар орқали
солиқ мажбуриятлари миқдорини камайтиришни тушуниш одатий ҳолдир. Бошқача айтганда,
бу солиқ ва жиноят қонунчилиги нормаларини бузмаган ҳолда, қонуний асосларда солиқ
тўловлари минимал
даражага тушириладиган хўжалик
юритувчи субъект фаолиятини ташкил
этишдир” дейди.
Гувер Э. “Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан
кучлироқдир” деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий
-
сиёсий негизини
кўрсатиб ўтган эди
(Kottke, 1998).
Россиялик олима Александрова
(2017)
бу борадаги тадқиқотлари натижасида “Солиқ
тўловчилар томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг оммавийлиги, солиқ
жиноятларининг кечикиш даражасининг юқорилиги алоҳида ўткирлик билан уларни очиш
муаммосини қўймоқда, бу фаолиятнинг
мақбул ва самарали йўллари ва воситаларини излаш ва
ишлаб чиқиш зарурати туғилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг таҳлили
шуни кўрсатадики, солиққа оид жиноятларни аниқлаш бошқа турдаги жиноятларга қараганда
анча қийин. Бундай шароитда солиқ
жиноятларини аниқлаш бўйича чора
-
тадбирларни, шу
жумладан суд
-
тиббиётни ишлаб чиқиш айниқса муҳимдир” деб таъкидлайдики, муаллиф
солиқдан бўйин товлаш жараёнларига ҳуқуқий баҳо бериш бошқа жиноятларга қараганда
анчайин мураккаблигига ишора қилади.
Абдуллина
(2016)
фикрича, солиқдан қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
солиқ жиноятларини аниқлашда бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилишнинг
қийинчиликларининг мавжудлиги, янги ташкил этилиб, тез фаолиятини тугатадиган
корхоналарни мониторинг қилишда етарли малаканинг камлиги, фуқаролик, иқтисодий
ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро интеграциялаш асосида таҳлил қилишнинг қийинлиги, қонун
ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги оқибатида солиқдан қочиш ҳолатларининг
ҳуқуқий негизига
асосланган ҳолда бу жараённи камайтиришга қаратилган ҳаракатларнинг
самарасиз бўлишига таъсир қилмоқда.
Украиналик олимлар Маковецкий, Зарецкаяларнинг
(2017)
фикрича, “солиқ тўлашдан
бўйин товлаш ёки солиқ солинадиган базани камайтиришнинг кўплаб усулларини таснифлаш
масаласида кўплаб тадқиқотчилар ягона нуқтаи назарга келишади ва иккита гуруҳни ажратиб
кўрсатишади. Баъзи манбаларда кулранг схемалар мавжудлиги қайд этилган. Бунда солиқларни
камайтириш тартиби қонунларда белгиланган камчиликлар, бўшлиқлар ёки нотўғри
талқинлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади”.
Вачугов
(2019)
солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини сифатида
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг фикрича,
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин тузилмаларнинг фаолияти бизга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
79
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини киритиш имконини беради, унинг таърифи
қуйдагича
ифодаланиши мумкин: солиқ
тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин
товлашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган
соя тузилмалари тушунилади”.
Майбурова, Киреенко
ва бошқалар
(2013)
эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф
беради: “солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини тўлаш
бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши керак, бунда солиқ
органларидан даромадлар ва мол
-
мулкни яшириш, уйдирма харажатлар яратиш, шунингдек,
қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиш” ҳолатлари юз беради.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин
иқтисодиёт
улушини
қисқартириш
юзасидан
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулоти
етиштирувчиларнинг ҳисобини юритиш, уларга субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиш
ҳамда субсидияни шаффофлигини таъминлайдиган ахборот тизимини яратиш муҳим аҳамият
касб этади.
Мамлакатимизда солиқ хатарларини бошқаришда “Compliance risk management” (СRM)
тизимини жорий этиш зарурдир.
Ушбу йўналишда қуйидаги амалга ошириш мақсдга мувофиқ:
-
солиқ назорати тадбирларини солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражасига мутаносиб
равишда амалга оширилишини белгилаш, хусусан солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ
тўловчиларнинг камчиликларини уларга жазо чораси
қўлламасдан тушунтириш орқали
бартараф этиш;
-
халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида солиқ хатарларини (рискларини)
баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
-
хатарларни таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш учун молиявий, солиқ ва божхона
органларининг таваккалчиликларни бошқариш (хатарни таҳлил этиш) тизимларини ўзаро
интеграциясини амалга ошириш;
-
солиққа оид жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга чек қўйиш
мақсадида солиқ хавфи ўта юқори бўлган солиқ тўловчилар билан ишлайдиган алоҳида тузилма
фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда, мазкур тузилмага солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилиши
ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ўтказиш ҳамда улар бўйича суриштирув
ишларини амалга ошириш ваколатини бериш;
-
солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ назорати ва солиқ қарзи билан ишлаш ҳудудлараро
солиқ инспекциясини ташкил этиш;
-
текширувчи ходимларнинг малака савиясини ошириш ва юқори малакага эга бўлган
солиқ аудити бўлинмаси ходимлари сонини босқичма
-
босқич камида 1000 нафарга етказиш;
-
солиқ хатарларини тармоқлар кесимида баҳолаш, мониторинг қилиш ва уни бартараф
этиш юзасидан йиллик режаларни тасдиқлаш, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда
жамоатчиликни хабардор қилиб бориш;
-
календарь йилида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг баробаридан ортиқ
миқдоридаги даромадга (амалга оширган харажатларидан келиб чиққан ҳолда) эга бўлган
жисмоний шахсларни (Нigh Net Worth Individuals) декларация асосида солиққа тортиш
тизимини жорий этиш;
-
юқори даромадга эга бўлган жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими бўйича
малакали мутахассисларни тайёрлаш;
-
жисмоний шахсларнинг даромадлари ва активлари тўғрисидаги маълумотлари базасини
шакллантириш, маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган
тизимини ишлаб чиқиш;
-
чет эл фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентларини солиққа тортиш
тизимини жорий этиш учун Глобал форум доирасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;
-
юқори даромадга эга бўлган жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими бўйича
алоҳида инспекция ташкил этиш;
-
солиқ аудитини ўтказиш бўйича солиқ органлари ходимларининг ҳаракатлари кетма
-
кетлигини, шунингдек, эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишларни белгилайдиган
тартибни ишлаб чиқиш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
80
-
солиқ органлари томонидан солиқ аудитини ўтказиш бўйича ички тартиб
-
қоидаларни
ишлаб чиқиб тасдиқлаш;
-
солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни
ижросини назорат қиладиган (Case Management System) (Case Assesment System) тизимини
такомиллаштириш;
-
ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширув
(тафтиш) солиқ маслаҳатчилари томонидан амалга оширилиши ҳамда мазкур субъектлар
уларнинг хулосалари асосида давлат реестридан чиқарилишини белгилаш;
-
электрон ҳисобварақ
-
фактураларни электрон юк хати ва йўл варақалари билан
унификация қилган ҳолда яхлит битта ҳужжатга айлантириш;
-
электрон шартномаларни рўйхатга олувчи махсус ахборот платформасида
шартномаларни электрон рўйхатга олишни барча учун мажбурий этиб белгилаш;
-
банклар томонидан солиқ органларининг сўровларига биноан юридик ва жисмоний
шахсларнинг миллий ва хорижий валютадаги барча ҳисобварақларига, омонат (депозит), шу
жумладан, кредит, суб ва махсус ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
тартибини ва шаклларини ишлаб чиқиш;
-
онлайн назорат
-
касса машиналари ва виртуал кассаларига техник хизмат кўрсатишда
тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматларнинг тўхтатиб қўйилиши бўйича
жавобгарлик чораларини белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, онлайн электрон касса аппаратлари (ОЭCР) билан ишлашни ташкил этиш
жуда зарурдир.
Ўрнатилган фискал маълумотларни қайд этиш технологиясига эга онлайн электрон касса
аппаратлари (ОЭCР) савдоларни манипуляция қилиш ёки солиқ декларациясида кам ҳисобот
бериш имкониятини чеклайди. Улар савдо маълумотларининг сақланиши ва маълумотларнинг
рухсатсиз киришдан ҳимояланишини кафолатлайди, реал вақт режимида солиқ органларига
савдо маълумотларини узатади, солиқ декларациясини текширишни соддалаштиради ва савдо
шохобчалари, ресторанларнинг ишини яхшироқ кузатишга ёрдам беради.
Аргентина, Австрия, Бельгия, Канада, Франция, Германия, Швеция давларларида савдо
нуқталари ва солиқ тизимлари ўртасидаги ҳар бир транзакция учун сақлаш хотираси ва рақамли
имзога эга Онлайн Электрон касса аппаратларидан фойдаланади. Солиқ органлари солиқ
тўловчиларнинг декларациясини назорат
-
касса машиналари маълумотлари билан
таққослайди.
Венгрия давлатида иқтисодиётнинг айрим тармоқларида ОЭCР жорий этилган биринчи
йилдан сўнг ушбу сегментларда ҚҚС бўйича чакана тушум 15 фоизга ошди. ҚҚС тушумларидан
тушган даромад лойиҳани амалга ошириш бўйича умумий харажатлардан ошди.
Словакия давлатида берилган чекнинг барча маълумотлари ҳамда тадбиркор тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ноёб идентификация коди ва ҚР
-
кодга эга онлайн электрон
назорат
-
касса машиналари жорий этилди.
Ҳар
бир мижоз солиқ бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур ёрдамида ҚР
-
кодларни сканерлаши ва квитанциядаги маълумотларни текшириши мумкин. Агар мижоз
номувофиқликни аниқласа, у
назорат қилувчи органларга мурожаат қилиши мумкин.
Солиқ маъмурияти барча операцияларни қабул қилади ва инспекторлар уларга тўлиқ
кириш ҳуқуқига эга. Улар ҳисоботларни таҳлилий текширишлари, тадбиркорнинг молиявий
хатти
-
ҳаракатлари ҳақида тўлиқ маълумот олишлари
ва хавфли фискал операцияларни
аниқлашлари мумкин.
Бундан ташқари айрим тармоқларни таҳлил қилиб чиқсак. Масалан спирт ишлаб
чиқарувчилар бўйича таҳлил
32
:
Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш
учун реализация қилинган этил спиртининг жами реализация ҳажмидаги улуши 2020 йилдан
шу кунга қадар 82,6 фоиздан 68 фоизгача камайганлиги кузатилди. Ўз навбатида, шу давр
мобайнида бошқа соҳа корхоналарига сотилган этил спиртининг улуши 17,4 фоиздан 32 фоизга
ошган.
Мисол учун,
“Qo‘qon
Biokimyo” АЖ томонидан 2020 йилда жами реализация қилинган
спиртнинг 93 фоизи алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувиларга реализация қилинган
32
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
81
бўлса, 2023 йил август ойи якуни билан ушбу кўрсаткич 60,8 фоизни ташкил қилган. Бунда,
бошқа соҳаларга реализация қилинган спирт улуши ушбу даврда 7 фоиздан 39 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь
-
август ойларида спиртни энг кўп миқдорда харид қилган 199 та
бошқа соҳа корхоналаридан 69 таси спиртни антисептик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
мақсадида харид қилган. Хусусан, жорий йил январь
-
август ойлари давомида “Boburshox Farm
Shifo” МЧЖ 143 485 дал ва “Express Lyuks Pharm” МЧЖ 117 352 дал спиртни ҳом ашё
маҳсулотлари сифатида харид қилган. Таққослайдиган бўлсак, шу давр мобайнида “O‘zbekiston
Shampani” АЖ томонидан 103 238 дал спирт харид қилинган бўлиб, ушбу жамиятнинг 8 ойлик
товар айланмаси 138,58 млрд сўмни ташкил этган. “Boburshox Farm Shifo” МЧЖнинг шу даврдаги
товар айланмаси 33,8 млрд сўмни, “Express Lyuks Pharm” МЧЖнинг товар айланмаси 31,5 млрд
сўмни ташкил қилган. Ушбу таҳлилларга кўра, бошқа тармоқ корхоналари томонидан спирт
ҳом
-
ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини амалга оширишда алкаголь
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонага нисбатан бюджетга тўланилиши лозим бўлган
солиқлар 0,2 фоизни ташкил этмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, алкоголь
маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини амалга оширишда, юқоридаги каби корхоналар
билан ноқонуний схемалар амалга оширилаётганлиги шубҳа қилинмоқда. Шу сабабли, бошқа
соҳа корхоналари томонидан ноқонуний схемаларни олдини олиш мақсадида харид қилинган
спирт хом ашёсидан ишлаб чиқарилган антисептик воситалари учун белгиланган тартибда
акциз солиғи ҳисобланишини жорий этилиши натижасида бюджетга ўртача (1 литр спирт учун
хозирда ўртача акциз солиқ ставкаси 2 200 сўм бўлса) 5,74 млрд сўм ((143 485+117 352)*10*2
200) ҳисобланиши таминалаш ҳамда бунинг натижасида ноқонуний спирт савдолари
камайишига эришиш мумкин деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, жисмоний шахсларга декларация асосида даромад солиғидан қўлланилган
имтиёзлар юзасидан
5
та
йўналишлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар, профессионал ва олий таълим
ташкилотларида таълим олиш ҳамда ипотека кредитларига тўловлар жисмоний шахс
томонидан мустақил равишда
(нақд пулда, омонат, ҳисоб рақам ёки пластик карта орқали)
тўланганда, солиқ имтиёзи жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги
декларацияни топшириш йўли орқали берилади. Бунда, ҳисобот йилда тўланган контракт
тўловлари бўйича бериладиган имтиёз суммаси шу йилда олган даромади (иш ҳақи)дан
тўланган даромад солиғи ҳисобидан кейинги йилда қайтариб берилади
(СКнинг 378
-
моддаси 16
-
банди, АВда 2107
-
сон билан рўйхатга олинган Низом)
.
Жорий йилнинг 1
сентябрь ҳолатига жами йиллик декларация
асосида
249,6
минг нафар
фуқароларга 346,3
млрд.сўм даромад солиғидан имтиёз берилиб, ўтган йилнинг мос даврига
(173,7
минг нафар фуқарога 227,8 млрд.сўм)
нисбатан фуқаролар сони 143,7 фоизга ва солиқ
суммаси 152 фоизга ошган. Бироқ, айрим фуқароларнинг иш жойи ва яшаш жойи бошқа ҳудудда
жойлашганлиги сабабли даромад солиғи бошқа ҳудудга тўланганлиги
ва қайтариладиган
имтиёз суммалари режа кўрсаткичларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун
ҳудудий солиқ органлари томонидан 20,3
минг нафар фуқаронинг
40,9
млрд.сўм ортиқча
тўловлари қайтариш жараёнида.
Дастурий маҳсулдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22
сентябрь ҳолатига
жами йиллик декларация асосида декларация тақдим этган 252,3
минг нафар фуқароларнинг
2022
йилдаги жами даромадлари (иш ҳақи
фонди
) 9 762,8
млрд.сўмни ва уларнинг имтиёз
қўлланилган даромадлари 3
139,4
млрд.сўмни ташкил этган. Шундан корхона ҳисоботларига
асосан автоматик шаклланган 234,6
минг нафар фуқароларнинг иш ҳақлари 7
660,9
млрд.сўмни
ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаларни
бириктирган ҳолда декларация тақдим этган
17,7
минг нафар давлат органлари ходимларининг иш ҳақлари 2
101,9
млрд.сўмни ташкил этган
(Жадвал илова қилинади)
.
Жорий йилнинг 1
сентябрь ҳолатига жами йиллик декларация асосида
249,6
минг нафар
фуқароларга имтиёз қўлланилган
346,3
млрд.сўм даромад солиғидан 5,3
минг нафар
фуқароларнинг 7,2
млрд.сўмлик солиқ декларациялари асослантирувчи ҳужжатлари етарли
бўлмаганлиги ва илова қилинган ҳужжатлари билан ҳисоботларига киритилган маълумотлар
тўғри келмаганлиги сабабли рад этилган.
Солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, жисмоний шахслар учун “мy3.soiq.uz”
солиқ хизматлари портали орқали “Жами йиллик даромадлари тўғрисида декларацияни
юбориш” электрон хизматининг янги версияси
амалиётга жорий этилган
(Қўмитанинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
82
14.02.2023
йилдаги 25
-
сонли буйруғи асосида)
. Мазкур электрон хизматда имтиёз олувчиларнинг
иш ҳақи ва ушлаб қолинган даромад солиқлари, имтиёз олувчининг фарзанди ёки турмуш
ўртоғининг яқин қариндошлиги ва ёши ҳамда таълим ташкилоти номи, йўналиши, курси ва
таълим турлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитаси, ФҲДЁ ҳамда Олий таълим, фан ва
инновациялар вазирлигининг маълумотлари базалари билан интеграция асосида автоматик
равишда шаклланиши йўлга қўйилган. Имтиёз олувчилар томонидан фақатгина таълим
ташкилотлари билан тузилган шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда солиқ
декларациясини юборади ва юборилган декларацияни ҳудудий солиқ идорасида Жисмоний
шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими бириктирилган ҳужжатлар асосида ўрганиб
чиқади. Агар солиқ
имтиёзини қўллаш лозим деб топилса, декларацияни қабул қилади ҳамда
Ҳисобни
юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлимига хулоса тақдим этади.
Агар солиқ декларациялари асослантирувчи ҳужжатлари етарли бўлмаса ёки илова қилинган
ҳужжатлари
билан
ҳисоботларига киритилган маълумотлар тўғри келмаса, декларацияни рад
этади. Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими масъул ходими
тақдим этилган хулосага асосан ортиқча тўловни қайтариш
тўғрисида солиқ идораси
қарорини
тайёрлайди ва раҳбарият томонидан тасдиқланади. Шундай сўнг, масъул ходим туман ортиқча
тўловни қайтариш тўғрисида хулоса ва тўлов топшириқномасини
(заключения)
шакллантириб,
раҳбарият тасдиқлагандан кейин туман Ғазначилик бўлимига юборади ва туман Ғазначилик
бўлими хулосага асосан қайтариладиган суммага тегишли тижорат банкига тўлов
топшириқномасини юборади. Тижорат банки томонидан транзит ҳисобрақамига келиб тушган
суммани тегишли банк пластик карта рақамига ўтказиб беради. Мазкур жараёнлар имтиёз
олувчи ариза топширган кундан 15 календарь кун ичида амалга оширилади
(СКнинг 105
-
соддаси).
Хулоса ва таклифлар.
Савдо
фаолияти
билан
шуғулланувчи
тадбиркорлик
субъектлари
учун
табақалаштирилган солиқ ставкаларининг қўлланилиши
рақобат муҳитининг ёмонлашишига
олиб келмоқда, шу сабабли барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароит яратиш ва солиқ
юкини тенг тақсимлаш мақсадида таклиф этилмоқда. Амалиётда солиқ маъмурчилигини
амалга оширишда солиқ тўловчиларнинг товар айланмасидан электрон тижорат қисмини
алоҳида ажратиб олиш, шунингдек имтиёзли солиқ ставкасини тўғри қўлланилганлигини
назорат қилишда муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, юқори ликвидли товарларни (цемент,
шифер) сотувчилар биржа орқали сотувни амалга оширганлигини
важ қилган ҳолда имтиёзли
солиқ ставкасини қўллашга уриниш ҳолатлар учрамоқда. Маълумот учун: 2022 йилда 137 та
электрон тижорат иштирокчилари даромадлари 3,1 трлн. сўмни ташкил қилган, фойда солиғи
ва айланма солиғи бўйича 25,4 млрд. сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланганлар.
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш солиқ органларига тегишли
мурожаат ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга ошириш тартиби
белгилаш. Таклиф этилаётган чора солиқ имтиёзларини асоссиз қўллашнинг олдини олади ва
солиқ тўловчиларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфини камайтиради.
Бугунги кунда солиқ имтиёзларини автоматлаштирилган тарзда қўллаш ва ҳисобга олиш
бўйича "e
-
imtiyoz" махсус тизими яратилган, улар автоматик равишда солиқ тўловчининг солиқ
ҳисоботида акс эттирилади. Шундай
қилиб, махсус интерактив хизмат ёрдамида солиқ
тўловчилар ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ имтиёзларидан фойдаланишни
автоматлаштириш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, ҚҚС солиқ тўловчилари учун
имтиёзли товарлар (хизматлар) бўйича 50 мингга яқин МХИКлар ташкил этилган бўлиб,
уларнинг электрон ҳисобварақ
-
фактураларда ва назорат
-
касса машиналарининг чекларида акс
эттирилиши солиқ ҳисоботларида солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни автоматик
равишда шакллантиришга
имкон беради. Маълумот учун: Жорий йилнинг 6 ойи учун солиқ
органларига солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича 62,5 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб,
улардан 27,8 таси (45%) солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқи йўқлиги сабабли рад этилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
83
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Aхмедов Ф.Б. (2023). Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий фискал
назорати такомиллаштириш: (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати.
–
Тошкент.
Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi –
chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu
v oblasti «gryaznyh» deneg. M,.
Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с
организации // Научная перспектива. № 10. С. 37
-38.,
Александрова Л.И. (2017) Основные особенности и проблемы выявления уклонений от
уплаты
налогов. // Актуальные проблемы правового регулирования. С.2.
Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики:
рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. –
№
6.
–
С. 42.
Майбурова И.А.,
Киреенко А.П.,
Иванова Ю.Б. (2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы
и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и
кредит» / И.А. Майбуров [и др.]; под ред. И.А. Майбурова, А.П. Киреенко, Ю.Б. Иванова. –М.: ЮНИТИ
-
ДАНА,
-
с. 383.
Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности
преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3(7) 156.
Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности
преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3(7) 156.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 334–
339.
https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. https://inlibra
ry.uz/index.php/financial-market-
growth/article/view/19032
Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг
аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–
221. Retrieved from https://e-
itt.uz/index.php/eitt/article/view/66
Оленников С.М. (2017) Квалификация уклонения от уплаты налогов по объективным
признакам состава преступления. // Юридическая ответственность и ответственные
юристы.. №4. С.37
-42.
