Авторы

  • Феруз Aхмедов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44833

Ключевые слова:

налоговые доходы анализ риски эффективность цифровая платформа

Аннотация

В данной статье описано совершенствование администрирования на основе вывода обслуживания субъектов предпринимательства на новый уровень, повышения грамотности населения в налоговом администрировании, поддержки предпринимательства, создания равной конкурентной среды и гарантирования прав потребителей, поощрения активное участие общественности в борьбе с теневой экономикой. Кроме того, в последние годы в нашей республике анализируются масштабные реформы, направленные на создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговом и финансовом секторах страны, улучшение инвестиционной среды, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. Одновременно изучались отрасли, формировался зарубежный опыт, научно-практические выводы и предложения по его применению в нашей стране.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

256

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚДАН ҚОЧИШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИ

PhD

Aхмедов Феруз Баходирович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий

асослари ва муаммолари» илмий

-

тадқиқот маркази

Aннотация.

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни

янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада
ошириш, тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни

жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган

маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Бундан ташқари, республикамизда
сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини

юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда

бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли

ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси,

мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар

шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар, самарадорлик,

рақамли платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот

-

коммуникасия

технологиялари, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

УКЛОНЕНИЕ ОТ УПЛАТЫ НАЛОГОВ И ЕГО ЭКОНОМИЧЕСКИЕ

ПОСЛЕДСТВИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

PhD

Ахмедов Феруз Баходирович

Научно

-

исследовательский центр «Научные основы и проблемы

развития экономики Узбекистана» при Ташкентском

государственном экономическом университете


Аннотация.

В данной статье описано совершенствование администрирования

на основе вывода обслуживания субъектов предпринимательства на новый уровень,

повышения грамотности населения в налоговом администрировании, поддержки

предпринимательства, создания равной конкурентной среды и гарантирования прав
потребителей, поощрения активное участие общественности в борьбе с теневой

экономикой. Кроме того, в последние годы в нашей республике анализируются

масштабные реформы, направленные на создание благоприятных условий

для ведения

предпринимательской деятельности в налоговом и финансовом секторах страны,
улучшение инвестиционной среды, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов.

Одновременно изучались отрасли, формировался зарубежный опыт, научно

-

практические выводы и

предложения по его применению в нашей стране.

Ключевые слова:

налоговые доходы, анализ, риски, эффективность, цифровая

платформа, методы и инструменты, передовые информационно

-

коммуникационные

технологии, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K:

336.201.3

256-264


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

257

TAX AVOIDANCE AND ITS ECONOMIC CONSEQUENCES IN UZBEKISTAN

PhD

Akhmedov Feruz Bakhodirovich

Scientific research center "Scientific bases and

problems of the development of the economy of Uzbekistan"

under the Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article describes the improvement of the administration based on bringing

the service to business entities to a new level, increasing the tax administration literacy of the
population, supporting entrepreneurship, creating an equal competitive environment and

guaranteeing the rights of consumers, and encouraging the active participation of the general

public in curbing the underground economy. In addition, in recent years, in our republic, large-
scale reforms aimed at creating favorable conditions for conducting business activities in the
country's tax and financial sectors, improving the investment environment, and further

strengthening the confidence of business circles have been analyzed. At the same time, the fields

were studied, foreign experience, scientific-practical conclusions and proposals were formed on its

application in our country.

Key words:

tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools,

advanced information and communication technologies, analysis, optimization, tax benefits, tax

rate.

Кириш.

Ўзбекистонда кейинги йилларда яширин иқтисодиётнинг ҳиссасини камайтириш,

у орқали юзага келадиган солиқдан қочиш ҳолатлари ҳамда солиқ тўловчилар

томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ҳамда уларнинг

олдини олишга қаратилган чора

-

тадбирларини самарали амалга оширилишга алоҳида

эътибор қаратилмоқда. Яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида меъёрий

-

ҳуқуқий

базани мустаҳкамлаш, соҳани рақамлаштириш натижалари ҳисобига яширин

иқтисодиётни жиловлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, яширин иш

ўринларини легаллаштириш, назорат тадбирларини ўтказиш йўналишида тизимли
ишлар олиб борилмоқда. Бу борада “бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш

учун шарт

-

шароитлар яратиш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз

тўловларни кенгайтириш чораларини кўриш, қабул қилинаётган норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни

шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш, солиқ ва божхона

маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан

солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва

жавобгарликка тортишга қаратилишини таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши

курашиш фаолиятини «пулни ювиш»га қарши курашиш соҳасидаги ташкилотлар

фаолияти билан мувофиқлаштириш”

83

вазифалари белгилаб берилди.

Адабиётлар шарҳи.

Ҳозирги

даврда солиқдан қочиш ва солиқларни оптималлаштириш йўллари

мавзусига оид қисқача адабиётлар шарҳини келтирамиз.

Оленниковнинг

(2017)

фикрича,

солиқдан

қочиш

ва

солиқларни

оптималлаштириш бу солиқ тўловчининг режалаштирган ҳатти

-

ҳаракатлари

ҳисобланади.

Маковецкий, Зарецкая

(2017)

каби олимлар солиқдан қочишнинг энг кўп қонуний

тарқалган усулларидан бири бўлган солиқларни оптималлаштириш тушунчасига ҳам

83

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти

самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ

-6098-

сон

фармони.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

258

таъриф бериб ўтади, яъни уларнинг таъбирича, “Солиқларни оптималлаштиришда
солиқ тўловчининг мақсадли қонуний ҳаракатлари, шу жумладан қонун ҳужжатларида

назарда тутилган барча имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш, солиқ имтиёзлари ва бошқа

қонуний имтиёзлар орқали солиқ мажбуриятлари миқдорини камайтиришни тушуниш

одатий ҳолдир. Бошқача айтганда, бу солиқ ва жиноят

қонунчилиги нормаларини

бузмаган ҳолда, қонуний асосларда солиқ тўловлари минимал даражага тушириладиган

хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ташкил этишдир” дейди.

Koтткэ (1998) “Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш

истагидан кучлироқдир” деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий

-

сиёсий

негизини кўрсатиб ўтган эди.

Александрова

(2017)

бу борадаги тадқиқотлари натижасида “Солиқ тўловчилар

томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг оммавийлиги, солиқ жиноятларининг
кечикиш даражасининг юқорилиги алоҳида ўткирлик билан уларни очиш муаммосини
қўймоқда, бу фаолиятнинг мақбул ва самарали йўллари ва воситаларини излаш ва

ишлаб чиқиш зарурати туғилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг

таҳлили шуни кўрсатадики, солиққа оид жиноятларни аниқлаш бошқа турдаги

жиноятларга қараганда анча қийин. Бундай шароитда солиқ жиноятларини аниқлаш
бўйича чора

-

тадбирларни, шу жумладан суд

-

тиббиётни ишлаб чиқиш айниқса

муҳимдир” деб таъкидлайдики, муаллиф солиқдан бўйин товлаш жараёнларига

ҳуқуқий баҳо бериш бошқа жиноятларга қараганда анчайин мураккаблигига ишора

қилади.

Абдуллина

(2016)

фикрича, солиқдан қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органларда солиқ жиноятларини аниқлашда бухгалтерия ҳужжатларини

таҳлил

қилишнинг қийинчиликларининг мавжудлиги, янги ташкил этилиб, тез фаолиятини

тугатадиган корхоналарни мониторинг қилишда етарли малаканинг камлиги,

фуқаролик, иқтисодий ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро интеграциялаш асосида таҳлил
қилишнинг қийинлиги, қонун ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги

оқибатида солиқдан қочиш ҳолатларининг ҳуқуқий негизига асосланган ҳолда бу

жараённи камайтиришга қаратилган ҳаракатларнинг самарасиз бўлишига таъсир

қилмоқда.

Маковецкий, Зарецкаяларнинг

(2017)

фикрича, “солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки

солиқ солинадиган базани камайтиришнинг кўплаб усулларини таснифлаш масаласида

кўплаб тадқиқотчилар ягона нуқтаи назарга келишади ва иккита гуруҳни ажратиб

кўрсатишади. Баъзи манбаларда кулранг схемалар мавжудлиги қайд этилган. Бунда
солиқларни камайтириш тартиби қонунларда

белгиланган камчиликлар, бўшлиқлар

ёки нотўғри талқинлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади”.

Вачугов

(2019)

солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини

сифатида “солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт”

тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади.

Унинг фикрича, “солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми
бўлиб, солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин

тузилмаларнинг фаолияти бизга “солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини

киритиш имконини беради, унинг таърифи қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ

тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин товлашни ташкил этиш билан
боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган соя тузилмалари

тушунилади”.

Майбурова ва бошқалар

(2013)

эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф беради:

“солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини тўлаш
бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши керак,

бунда солиқ органларидан даромадлар ва мол

-

мулкни яшириш, уйдирма харажатлар

яратиш, шунингдек, қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиш”

ҳолатлари юз беради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

259

Райзберг

(1997)

ўз навбатида айрим иқтисодчилар яширин иқтисодиётни –

“реклама қилинмайдиган, уларнинг иштирокчилари томонидан яширилмаган, давлат

ва жамият томонидан назорат қилинмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд

этилмаган иқтисодий жараёнлар”

сифатида баҳолайди.

Агарковни

(2007)

фикирига кўра “солиқ тўлашдан бўйин товлаш” тушунчаси

тадбиркорлик мақсадига эга бўлмаган ва асоссиз солиқ имтиёзларини олишга

қаратилган молиявий

-

иқтисодий операцияларни англатади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жамиятнинг иқтисодий бўғинининг бир маромда боришини таъминлаш давлат

ҳокимияти томонидан юридик ва жисмоний шахсларга жамият манфаатларидан келиб

чиқиб, улар зиммасига бир қатор мажбуриятлар юклатилади. Бу мажбуриятлар ҳуқуқий,
маънавий

-

ахлоқий, ҳуқуқий ва иқтисодий шаклларда бўлиб, иқтисодий мажбуриятлар

сирасига ноқонуний пул бирликларини ишлаб чиқмаслик, ноқонуний бошқа фаолият

билан шуғулланмаслик, эркин тадбиркорлик фаолиятини очиқ шаклда ва давлат

рўйхатидан ўтган ҳолда амалга ошириш, умумжамият манфаатлари учун қонуний ва

мажбурий тартибда жорий қилинган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни солиққа
тортишнинг адолатлилик тамойилидан келиб чиқиб ўз вақтида давлат бюджети ва

бошқа фондларга тўлаб бориш каби иқтисодий

-

ҳуқуқий мажбуриятлардан иборат

бўлади. Аксарият давлатлар бу каби мажбуриятлар уларнинг бош қомуси

-

Конституциясида муҳрлаб ҳам қўйишади. Ўзбекистон Республикасида эса унинг

Конституциясининг (2

023) 51-

моддасида қуйидаги мазмунда “

Фуқаролар қонун билан

белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”. Ўзбекистон

Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг (2023) Мажбурийлик принципи

деб номланган 8 моддасида эса, “ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва

унда назарда тутилган йиғимларни тўлаши шарт. Ҳеч кимга солиқлар ва йиғимларнинг
барча аломатларига эга бўлган, бироқ ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг

нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва йиғимларни

тўлаш мажбурияти

юклатилиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган бўлиб, унда юридик ва жисмоний

шахсларга Конституцияда юклатилган иқтисодий

-

молиявий мажбуриятларнинг

мантиқий давоми сифатида бу каби мажбуриятларни оғирлаштирувчи ҳолатларга олиб

келмасликнинг маълум бир чегараси ҳам белгилаб қўйилган. Бундай чекловлар

сифатида солиқ Кодексининг 10

-

моддасида “Фуқароларнинг ўз конституциявий

ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган солиқларни белгилашга йўл
қўйилмайди” мазмунидаги солиқ тўловчиларнинг манфаатларини ҳимояланувчи

нормалар ҳам киритилганки, солиқ тўловчиларга юклатилган молиявий мажбуриятлар

адолатлилик принципларидан чиқиб кетиб, жамиятга, айниқса давлат бюджетига

иқтисодий зарар келишининг олдини олишга эришиш асосий мақсад қилиб

олинган.

Бундан ташқари солиқларни режалаштириш ва солиқларни мақбуллаштириш

(оптималлаштириш) деган жараёнлар ҳам борки, уларни ҳам айрим ҳолларда

солиқларни тўламаслик ҳолати деб тушунтиришлар ҳам учрайди (бу ҳақда кейинги

параграфда тўхталиб ўтилади), мазмунан олиб қаралган солиқларни мақбуллаштириш

солиқ тўловчининг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий нормаларга асосланиб қанчалик
солиқдан камроқ тўлаш имкониятидан фойдаланиш ҳисобланади. Бунда давлат

бюджети манфаатларини инкор қилмаган ҳолда солиқ тўловчининг ўз

манфаатларининг устунлик тамойилидан келиб чиқиб, алоҳида молиявий сиёсатнинг

ишлаб чиқилишидир.

Шу жиҳатдан олганда солиқдан қочиш ва уни тўламасликнинг турли хил

кўринишлари солиққа оид ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо

бўлишига олиб келади.

Албатта, бу ерда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар дейилганда солиқларни

тўламаслик билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик чораларидан огоҳлантириш ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

260

ҳуқуқий

маслаҳатлар бериш билан боғлиқ тарғибот ишлари ҳам тушуниладики, аммо,

молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари солиққа оид ҳуқуқбузарликдан

келиб чиқиб қўлланилади.

Агар, иқтисодий, ҳуқуқий ва мантиқий ёндошиладиган бўлса, “солиқдан қочиш”,

“солиқдан бўйин товлаш”, “солиққа оид ҳуқуқбузарлик”, “молиявий қонунбузилишлар”

,

“солиққа оид хатоликлар”нинг

замирида бир неча омиллар мавжуд бўлади. Буларнинг

бош омили иқтисодий эгоизм психологик ҳолатдир.

Бундан ташқари, солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг назарий омиллари:

Солиқ ставкалари:

Юқори солиқ ставкалари жисмоний шахслар ва

корхоналар учун

даромадларни кам ҳисобот бериш ёки солиқ мажбуриятларини минималлаштириш

учун мураккаб схемалар билан шуғулланиш учун кучлироқ туртки бўлиши мумкин.

Ҳукуматлар

солиқ ислоҳотларини, жумладан, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ

базасини кенгайтиришни солиқдан бўйин товлаш мотивларини камайтиришни кўриб
чиқиши.

Мураккаб солиқ қонунлари бўшлиқлар ва риоя қилиш бўйича чалкашликлар

орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун имкониятлар яратилиши.

Солиқ кодексини

соддалаштириш ва қоидаларнинг аниқлигини

ошириш жисмоний шахслар ва

корхоналар учун бўшлиқлардан фойдаланишни қийинлаштиради. Яна бир омиллардан
бири коррупцион муҳит жисмоний шахслар ва корхоналарга мансабдор шахсларга пора

бериш ёки тизимни манипуляция қилиш имконини беради. Молиявий операцияларда,

хусусан, оффшор ҳисобларда шаффофликни ошириш солиқ органларининг бўйин

товлашни аниқлаш қобилиятини оширади. Капиталнинг трансчегаравий ҳаракати

даромадларни паст солиқли юрисдикцияларга ўтказиш учун ишлатилиши мумкин.
Молиявий маълумотларни автоматик алмашиш учун умумий ҳисобот

стандарти (СРС)

каби ташаббуслар орқали халқаро ҳамкорлик трансчегаравий солиқ тўлашдан бўйин

товлаш билан курашишга олиб келади. Самарали солиқ сиёсати, самарали йиғиш ва

ижро механизмлари билан биргаликда даромад йўқотишларини камайтириш учун
муҳим аҳамиятга эга. Бунда солиқ тўлашдан бўйин товлаш иқтисодий фаолиятни

бузиши, яшириш осонроқ бўлган тармоқларга ёрдам беради. Ҳукуматлар ресурсларни

тақсимлашда бузилишларнинг олдини олиш учун адолатли рақобат ва адолатли солиқ

режимини қўллаб

-

қувватлаши

муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳукуматлар ҳам,

солиқ тўловчилар ҳам мажбурлаш чораларининг кучайиши туфайли юқори

харажатларга олиб келади. Самарадорлик билан ижрони мувозанатлаш ва

соддалаштирилган жараёнлар орқали мувофиқлик харажатларини минималлаштириш

жуда муҳим албатта. Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, қонун олдида тенг
муносабатни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш ушбу муаммони ҳал

қилишнинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Умуман олганда, солиқ тўлашдан

бўйин товлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш комплекс ва кўп қиррали

ёндашувни, адолатли ва самарали солиқ тизимини яратиш учун қонунчиликдаги

ислоҳотларни, унинг ижросини таъминлаш борасидаги саъй

-

ҳаракатларни ҳамда

халқаро ҳамкорликни уйғунлаштиришни талаб қиладиган мураккаб вазифадир.

Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодексининг

(2023) 22-

моддасига мувофиқ, солиқ

тўловчилар зиммасига яна бир қатор молиявий мажбуриятлар (“ҳужжатларни кўриб

чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини

олганида солиқ

органига келиши, солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор

шахсларига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган

ҳужжатлар, шунингдек электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан

танишиш имкониятини таъминлаши, ўзи солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органларини

Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларидаги ва чет эл юридик

шахсларидаги иштироки тўғрисида, агар устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши

10 фоиздан ортиқ бўлса, хабардор этиши” ва шу кабилар), юклатилган бўлиб, бу

мажбуриятларни

бажармаслик

уларнинг

зиммасига

юклатилган

солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

261

мажбуриятларини тўлиқ бажармасликка олиб келади, бу эса кўплаб ҳуқуқий
муносабатларни келтириб чиқариши мумкин. Дарҳақиқат жамият аъзоларига

мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қонуний мажбуриятларни бажариш аввало

ижтимоий масала сифатида қараш керак деб ҳисоблаймизки, бу унинг ижтимоий

хусусиятларини кўриб чиқишни тақозо

этади.

Шу боисдан қуйида келтирилаётган

расмда биз солиқдан қочишнинг ижтимоий хусусиятларини очиб беришга ҳаракат

қиламиз

.

1-

расм. Солиқдан қочишнинг ижтимоий хусусиятлари

84

Келтирилган расмдан кўриш мумкинки, солиқларни тўламаслик ҳолатлари

иқтисодий муносабатларига нисбатан ижтимоий ҳодисадир, чунки, иқтисодий

муносабатлар доирасида жуда кўплаб фактлар учрайдики, солиқ тўловчиларнинг
назарида

солиқларни

тўламаслик

жамиятдаги

давлатнинг

қайисидир

функцияларининг бажарилишида йўл қўйилган камчиликларга нисбатан солиқ

тўловчининг жавоби тарзида баҳоланади.

Солиқ тўламасликни биринчидан, бу ижтимоий инстинкт сифатида баҳолаш керак,

сабаби солиқ тўловчида эгоизм манфаат уни жамият манфаатларидан устун қўйишга
интилади, иккинчидан солиқ тўлашдан бўйин товлаш бу ижтимоий қонунларни

менсимаслик бўлиб, қонун билан юклатилган мажбуриятларни инкор этиш

ҳисобланади, учинчидан, солиқдан қочиш иқтисодий манфаат саналади, аммо, солиқни

қасддан тўламаслик шаклида эмас, балки, уни тўлашни қонуний мақбуллаштириш

тарзида бўлиши мумкин.

Шу билан биргаликда солиқдан қочиш бу ижтимоий ҳодиса бўлиши билан бир

қаторда у молиявий, маъмурий ва жиноий ҳодисаларни ҳам келтириб чиқаради (2

-

расм).

84

Муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

262

2-

расм. Солиқдан қочишнинг томонлари

85

Таъкидлаш жоизки, солиқдан қочиш муносабатларининг провард натижаси бу

ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариб, улар билан боғлиқ

жавобгарлик чораларини

ҳам келтириб чиқаради. Буларнинг асосини солиқ тўловчининг фаолияти ташкил
қилади. Айрим олимлар, масалан,

Оленниковнинг

(2017)

фикрича, солиқдан қочиш ва

солиқларни оптималлаштириш бу солиқ тўловчининг режалаштирган ҳатти

-

ҳаракатлари ҳисобланади. Аммо, фикримизча, солиқдан қочишда солиқ тўловчи бир

томондан била туриб солиқни тўламасликни амалга оширса, айрим

ҳолларда солиқ

қонунчилигини билмаслик оқибатида белгиланган солиқларни тўламай қолади, аммо

солиқ тўловчининг бу ҳатти ҳаракати онгли ҳисобланмайди, шу боисдан бизнинг

фикримизча, бундай муносабатларни солиқдан қочиш эмас, балки солиққа оид

ҳуқуқбузарлик

деб малакалаштириш керак.

Ҳар

бир давлат айнан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни жорий этиш

орқалигина ўз олдига қўйган мақсадларга самарали равишда эришишга муваффақ
бўлади. Давлат томонидан белгиланган солиқ, йиғим, бож

ва бошқа мажбурий

тўловларни тўламаслик, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни
қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, солиқ ёки бошқа мажбурий

тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш бюджет сиёсати барқарорлигига путур

етказади. мазкур жиноят содир этилиши натижасида ҳар бир жисмоний ва юридик шахс

томонидан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдек,

конституциявий бурчларни адо этиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларга зарар
етказилади. солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш механизмини янада

эркинлаштириш, солиқ тўловчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора

-

тадбирларини такомиллаштириш борасида мамлакатимизда амал қилиб келаётган бир

қатор қонун ва қонун ости меъёрий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш орқали мавжуд
муаммоларни қонун йўли билан ҳал қилиш зарур.

Демак, солиқдан қочиш ёки солиқдан бўйин товлаш ҳолатлари ижтимоий ҳолат

бўлиши билан

бир қаторда унинг намоён бўлиши иқтисодий муносабатлар доирасида

амалга қилади.

85

Муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

263

3-

расм.Солиқдан қочишни келтириб чиқарувчи иқтисодий омиллари

86

Шундан келиб чиққан ҳолда фикримизча, бу жараённинг келиб чиқишининг

иқтисодий омилларини аниқлаш муҳим саналади. Юқоридаги 3

-

расмда келтириб

ўтилганидек, солиқдан қочишни келтириб чиқарувчи иқтисодий омиллар сирасига
кирувчи қуйидаги: солиқ тўловчиларнинг ер, мол

-

мулк, даромадга эга бўлганлик

ҳақидаги ҳужжатларни тўғри расмийлаштирмаслиги, актив ва пассивларни ҳолати ва

ҳаракатини

бухгалтерия

талаблари

асосида

ҳужжатлаштирмаслиги,

пул

маблағларининг ҳаракати ва уларни бошқариш билан боғлиқ операцияларни тўғри
амалга оширмаслиги,

хўжалик операцияларини тўғри расмийлаштирмаслиги ва

харажатларни нотўғри акс эттириши, контаргентларнинг нотўғри танланиши билан

омиллар муҳим саналади. Бу омиллар бевосита солиқ тўловчининг фаолиятидан келиб

чиқадики, булардан ташқари ташқи омиллар ҳам борки, масалан, солиқ объектларини
рўйхатга олувчи ваколатли органларнинг ҳаракатсизлиги ва маълумотларни
яширишлиги, кеч тақдим қилиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари билан боғлиқ

даъволарнинг судда кўрилмаслиги ёки нотўғри суд қарорларининг қабул қилиши,

шунингдек, банк, божхона ва шу каби молиявий операцияларни ўтказишга ваколатли
бўлган ташкилот ва муассасаларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида айрим турдаги

солиқ тўловчилар томонидан солиқларни ўз вақтида тўлай олмаслигига сабаб бўлиб,

натижада эса, бундай вазиятда солиқ тўловчининг ҳаракатлари солиқдан қочиш деб

баҳоланади.

Хулоса

ва таклифлар.

Экспорт тушумларини хорижий банклардаги ҳисоблари орқали амалга ошириш,

шунингдек ҚҚС қайтариш бўйича хорижий банкларга келиб тушган маблағларни ҳам

ҳисоблаш

тизими жорий этиш.

Якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар)га чет элдан инвестиция

киритиш мақсадида хорижий валюта юборилганда, ушбу сумма жисмоний шахснинг

бошқа даромади сифатида талқин қилиниб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад

86

Муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

264

солиғига тортилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар)га чет элдан
инвестиция киритиш мақсадида хорижий валютада юборилган маблағларни солиқдан

озод қилиш бўйича қонунчиликка

ўзгартириш киритиш.

Текширувлар ўтказиш бўйича йилнинг маълум бир аниқ даврини белгилаш ва бир

хўжалик субъектини текшириш даврийлигини белгилаш бўйича янги тизим ишлаб
чиқиш.

Хўжалик субъекти вакиллари томонидан тўғри ва сифатли режалаштириш ва

самарадорлигини амалга ошириш имконини беради.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi –

chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu

zakonodatel'

stvu v oblasti «gryaznyh» deneg. M.

Александрова Л.И. (2017) Основные особенности и проблемы выявления уклонений

от уплаты налогов. // Актуальные проблемы правового регулирования. С.2.

Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов

с организации // Научная перспектива. № 10. С. 37

-38.,

Агарков Г.А. (2007) Противодействие налоговой системы теневой экономической

деятель

-

ности / под. ред. А.И. Татаркина, А.А. Ку¬клина. Екатеринбург: Институт

экономики УрО РАН, 278 с.

Aхмедов Ф.Б. (2023) Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий

фискал назорати такомиллаштириш: (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.

автореферати. –

Тошкент.

Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой

экономики: рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. –

№ 6. –

С. 42.

Конституция (2023) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51

-

моддаси.

https://constitution.uz/uz/clause/index

Кодекс

(2023)

Ўзбекистон

Республикасининг

Солиқ

кодекси

https://lex.uz/docs/4674902

Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности

преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3 (7) 156.

Майбурова И.А., А.П. Киреенко, Ю.Б. Иванова. (2013) Уклонение от уплаты налогов.

Проблемы и решения: монография для магистров, обучающихся по программам

направления «Финансы и кредит»;

под ред.–

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА,

-

с.3

83.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат

шароитларини яратиш

ҳамда

яширин

иқтисодиёт

улушини

қисқартириш

йўлари.

https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари.

Iqtisodiyot

Va

taʼli

m,

24(1),

334

339.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг

аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–

221. Retrieved from https://e-

itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Оленников С.М. (2017) Квалификация уклонения от уплаты налогов по

объективным признакам состава преступления. // Юридическая ответственность и

ответственные юристы. №4. С.37

-42.

Райзберг Б. А. (1997) Современный экономический словарь / Б. А. Райзберг, Л. Ш.

Лозовский, Е. Б. Стародубцева. –

М. : ИНФРА

-

М, –

496

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни

қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш

бўйича ташкилий

чора

-

тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ

-6098-

сон.

Библиографические ссылки

Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi – chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu v oblasti «gryaznyh» deneg. M.

Александрова Л.И. (2017) Основные особенности и проблемы выявления уклонений от уплаты налогов. // Актуальные проблемы правового регулирования. С.2.

Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с организации // Научная перспектива. № 10. С. 37-38.,

Агарков Г.А. (2007) Противодействие налоговой системы теневой экономической деятель-ности / под. ред. А.И. Татаркина, А.А. Куклина. Екатеринбург: Институт экономики УрО РАН, 278 с.

Aхмедов Ф.Б. (2023) Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий фискал назорати такомиллаштириш: (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. – Тошкент.

Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики: рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. – № 6. – С. 42.

Конституция (2023) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддаси. https://constitution.uz/uz/clause/index Кодекс (2023) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси https://lex.uz/docs/4674902

Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3 (7) 156.

Майбурова И.А., А.П. Киреенко, Ю.Б. Иванова. (2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и кредит»; под ред.– М.: ЮНИТИ-ДАНА, -с.383.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 334–339. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–221. Retrieved from https://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Оленников С.М. (2017) Квалификация уклонения от уплаты налогов по объективным признакам состава преступления. // Юридическая ответственность и ответственные юристы. №4. С.37-42.

Райзберг Б. А. (1997) Современный экономический словарь / Б. А. Райзберг, Л. Ш. Лозовский, Е. Б. Стародубцева. – М. : ИНФРА-М, – 496

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон.