Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
458
БЕВОСИТА СОЛИҚЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Янгибоев Ҳусниддин Абдумажитович
Фискал институт
Аннотация
.
Ушбу мақолада бевосита солиқларнинг ҳисобини такомиллаштириш,
ижтимоий
-
иқтисодий аҳамияти, назарий
-
ҳуқуқий масалалари ҳамда иқтисодчи олимларинг
фикрлари ўрганилган. Бевосита солиқларнинг ҳисоби таҳлил қилинган ва такомиллаштиришга
оид хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
бухгалтерия ҳисоби,
солиқ ҳисоби, метод,
субъектлар, объектлар, бевосита
солиқлар,
ҳисоб
сиёсати, таҳлил.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ РАСЧЕТА ПРЯМЫХ НАЛОГОВ
Янгибаев Хусниддин Абдумажитович
Фискальный институт
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются совершенствование расчета прямых
налогов, его социально
-
экономическое значение, теоретико
-
правовые вопросы и мнения
экономистов. Проанализирован расчет прямых налогов и разработаны выводы и предложения по
совершенствованию
.
Ключевые слова:
бухгалтерский учет, налоговый учет, метод, субъекты, объекты, прямые
налоги, учетная политика, анализ
.
IMPROVING THE CALCULATION OF DIRECT TAXES
Yangiboev Husniddin Abdumajitovich
Fiscal Institute
Annotation.
This article examines the improvement of the calculation of direct taxes, its socio-
economic significance, theoretical-legal issues and the opinions of economists. The calculation of direct
taxes was analyzed and conclusions and proposals for improvement were developed.
Keywords:
accounting, tax accounting, method, subjects, objects, direct taxes, accounting policy,
analysis.
Кириш.
Рақамли иқтисодиёти шароитида ҳисоб тадбиркорлар маблағларини ишлаб чиқариш ва
тақсимлаш жараёнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва раҳбарлик
қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини янада ривожлантириш турли тармоқлардаги
корхоналарда бошқарув тизимини янги талабларга мослаштириш
-
ушбу субъектларда
юритилаётган бухгалтерия ҳисоби тартиб қоидаларига бевосита боғлиқдир. “Бухгалтерия
ҳисоби барча хўжалик операцияларни яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли
билан бухгалтерия ахборотларини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган
тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборат”
(
Қонун
, 2016).
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 336.226
458-465
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
459
Адабиётлар шарҳи.
Бухгалтерия ҳисоби кишилик жамияти ривожланиши, унинг фаолият юритиш тартиби
билан бевосита боғлиқдир. Америкалик соҳа олимлари профессорлар Нидлз, Андерсон ва
амалиётчибухгалтер Колдуэллларнинг
(2003) фикрича: “Бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти
билан бошқарув қарорларини қабул қилувчи кишилар ўртасида алоқа боғловчи восита бўлиб
ҳисобланади”. Бухгалтерия ҳисобининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи жамият
тарраққиёти, ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқ бўлган. Ғарб олимлари
Мэтьюс ва Перералар
(1999)
ўз дарсликларида ижтимоий тараққиёт ва бухгалтерия ҳисоби
ўртасидаги алоқани қуйидагича асослаганлар: “... ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар бухгалтерия
ҳисоби асосий омилига айланган бўлса, ўз навбатида, ижтимоий ўзгаришлар ҳам бухгалтерия
ҳисоби ривожланиши билан узвий боғлиқдир”.
Иқтисодчи олимлар Морсе ва Зиммерманлар
(1997)
бухгалтерия ҳисобини учта қуйи
тизимга ажратади:
1) бошқарув ҳисоби;
2) молиявий ҳисоб;
3) солиқлар ҳисоби.
Айнсворс, Деинсс, Риумли ва Ларсонлар
(1997)
бухгалтерия ҳисобини ўзаро боғлиқ бўлган
тўртта қуйи тизимга бўлади:
1) молиявий ҳисоб қуйи тизими;
2) бошқарув ҳисоби қуйи тизими;
3) солиқлар ҳисоби қуйи тизими;
4) тартибга солувчи бухгалтерия ҳисоби қуйи тизими.
Волкованинг
(2006)
ёзишича: “Ривожланган мамлакатларда солиқ тизимининг
ривожланиши ва мураккаблашиши натижасида солиққа тортиш базасини аниқ ҳисоб
-
китоб
қилиш зарурати туғилди. Давлат ҳам, мулкдор ҳам ва бошқарувчилар ҳам билардиларки, бундай
ҳисоб
-
китоблар учун ягона ва объектив маълумот умумқабул қилинган тамойилларга мос
равишда жамланган ҳисоб маълумотларидир. Шу тариқа солиқ ҳисоби пайдо бўлди”.
Қурбанов
(2019)
ўзининг ишларида солиқ ҳисобига қуйидагича таъриф берган: “Солиқ
ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш ва солиқ ҳисоботларини тузиш учун зарур
бўлган маълумотларни ҳисобга олиш тизимидир.
Қурбанов, Исаевлар
(2022)
ўзининг ишларида солиқ ҳисобининг вазифаси ҳисобот
даврида солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш учун зарур бўлган ишончли маълумотларни
ҳисобга олиш ҳамда ички ва ташқи фойдаланувчиларни зарур ахборотлар билан таъминлашдан
иборат.
Мамадаминов
(2019)
фикрига кўра солиқ хатарларини самарали бошқаришни ташкил
этиш учун уни аниқлаш ва баҳолаш, уларга таъсир этиш, яъни камайтириш чора
-
тадбирларини
кўриш муҳим аҳамият касб этади бунда солиқ қонунчилигидаги мунозарали ҳолатларни
ўрганиб чиқиш, мавжуд хатарларнинг мониторингини олиб бориш, уларнинг таснифланиши ва
унинг оқибатларини таҳлил қилиш зарур ҳисоблайди.
Бизнинг фикримизча, бевосита солиқларни маъмуриятчилиги солиқ тизими ва давлат
иқтисодиёти самарали фаолият юритишининг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
Бевосита
солиқларни
маъмуриятчилигидаги
камчилик
ва
нуқсонлар
солиқ
ҳуқуқбузорликларнинг кўпайишига ҳамда давлат бюджетига фойда солиғи, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқлар тушумининг
камайишига олиб келади.
Орловнинг
(2005)
фикрича, “солиқларни бошқариш” бу ваколатли ҳокимият органлари
томонидан солиқ назорати вазифаларини амалга ошириш ва солиқ ҳуқуқбузарлари учун айбдор
шахсларни вазифаларини амалга оишириш ва солиқ ҳуқуқбузорликлари учун айбдор
шахсларни жавобгарликка тортиш фаолиятидир.
Пансков
(2016)
фикрича “Солиқ
маъмуриятчилиги –
бу солиқларни режалаштириш, солиқлар ва йиғимлар тизимини
шакллантириш ва такомиллаштириш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва
солиқ муносабатлари иштирокчиларининг мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш
бўйича давлат ва маҳаллий органларини бошқариш фаолиятидир”
дея таърифлаган.
Мазкур ёндашувларга изоҳ берадиган бўлсак, солиқ органлари фақатгина солиқларни
йиғиш билан шуғулланади деган ёндашувларга қўшилиб бўлмайди. Бироқ қай этилган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
460
муаллифлар томонидан солиқ маъмуриятчиликини ваколатли давлат органларининг фаолияти
билан боғлагани мантиқан тўғри деб ҳисоблаймиз.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари бўлиб Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари,
ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланса, активлар,
мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва
уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектлари
ҳисобланади. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектлари бўлиб
солиқлар ҳисобланади. Солиқ кодексининг 16
-
моддасига асосан солиқ деганда Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган
мажбурий беғараз тўлов тушунилади
(Кодекс, 2023)
.
Шундай қилиб солиқ органларни бевосита
солиқлар бухгалтерия ҳисобини субъектни ҳисобланса, корхона мажбуриятларнинг маълум бир
қисми яъни бевосита солиқлар бухгалтерия ҳисобини объекти ҳисобланади.
Солиқ ҳисобининг предмети
деганда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг
хўжалик фаолиятини юритиш асосида солиқлар ва йиғимлар бўйича келиб чиқадиган
мажбуриятларни ҳисоблаш, тўлаш ва таҳлил қилиш тушунилади. Бу таърифдан кўриниб
турибдики, бухгалтерия ҳисобининг предмети солиқ ҳисоби предметига нисбатан кенг тушунча
бўлиб, солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисоби предметининг таркибига киради ва унинг моҳиятини
янада аниқлаштиради.
Солиқ ҳисобининг методи
–
хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик операциялари,
активлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятлар, даромад, харажат ва фойда
кўрсаткичларини акс эттирувчи усуллар мажмуасидир. Солиқ ҳисобининг субъекти
бўлиб солиқ
тўловчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Солиқ ҳисобининг объектларини
аниқлашда бевосита бухгалтерия ҳисобининг объектига мурожаат қилишимиз керак. Чунки
бухгалтерия ҳисобининг объектлари молиявий, бошқарув ва солиқ ҳисоблари объектининг
асоси ҳисобланади.
Солиқ ҳисобининг концепцияси –
солиқ ҳисобини юритиш ва солиқ ҳисоботини
тузишнинг асосий назарий тамойилларининг мажмуасидир. Бу таърифдан кўриниб турибдики,
концепция элементлари бўлиб солиқ ҳисобининг тамойиллари ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз методологияси бўлиб, бевосита солиқларнинг бухгалтерия ҳисобини
амалдаги ҳолатини
назарий
-
ҳуқуқий асослари методологиясини
иқтисодий муносабатлар
ҳисобланади.
Бевосита солиқларнинг бухгалтерия ҳисобини амалдаги ҳолати асослари
умумлаштирилди.
Тадқиқот жараёнида амалий материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан
фойдаланилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Солиқ ҳисоби
–
мустақил фаолият юритувчи барча жисмоний ва юридик субъектларнинг
солиқ ва йиғимлар бўйича солиқ тортиш базасини аниқлаш учун зарур бўлган бошланғич
маълумотларни ҳисобга олиш тизимидир.
Солиқ ҳисобининг вазифаси –
бу ҳисобот даврида солиқ тўловларни тўғри ҳисоблаш учун
зарур бўлган ишончли маълумотларни ҳисобга олиш, ҳамда ички ва ташқи фойдаланувчиларни
зарурий маълумотлар билан таъминлашдан иборат.
Бухгалтерия ҳисоби таркибига «солиқ ҳисоби»ни киритиш натижасида ҳисоб
турларининг таснифи қуйидаги кўринишга эга бўлади (1
-
расм).
Бухгалтерия ҳисоби молиявий, бошқарув ва солиқ ҳисобларидан ташкил топган.
Молиявий, ҳисобнинг якуни сифатида молиявий ҳисоботлар тузилса, бошқарув ҳисоби
натижасида бошқарув қарорлари ишлаб чиқилади, солиқ ҳисобининг якуний натижасида эса
-
солиқлар бўйича ҳисобот
тузилади.
Молиявий бошқарув ва солиқ ҳисоблари бир
-
бири билан боғлиқ бўлиб, бир
-
бирини
маълумотлар билан тўлдиради. Бу эса, бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар
учун зарур бўлган маълумотларни тўлиқ олиш имкониятини беради
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
461
1-
расм. Ҳисоб турларининг таснифи
Солиқ ҳисобининг аналитик регистлари
-
бухгалтерия ҳисоби счётларига тақсимланмаган
(акс эттирилмаган) ҳолда ҳисоб давридаги солиқ ҳисоби маълумотларини гуруҳлаштирилган,
тизимлаштирилган йиғма шаклларидир. Аналитик регистрлар солиқ тўловчилар томонидан
мустақил равишда ишлаб чиқилади ва ҳисоб сиёсатига илова қилинади.
Хўжалик юритувчи субъектлар солиқ ҳисобини ташкил этиш, уни юритишнинг
методикаси, фойдаланиладиган ишчи счётлар режаси, регистрларни ўзгаришининг солиқ
ҳисоби сиёсатида аниқ кўрсатадилар.
Бевосита солиқ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
3)
Солиқ тўловчи ёки солиқ агенти
томонидан бевосита солиқларни ўз вақтида ва тўғри
ҳисоблаш;
2)
Ҳисобланган
бевосита солиқларни давлат бюджети ўз вақтида тўланишини
таъминлаш;
3)
Бевосита солиқлар бўйича белгиланган имтиёзлардан кенг фойдаланиш.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни
умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек бевосита солиқларни, ҳисоблаб чиқариш ва
солиқ ҳисоботини тузиш мақсадида солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан ҳисоб
ҳужжатларини юритиш бевосита солиқлар ҳисоби деб эътироф этилади. Ҳисоб ҳужжатлари
солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек
бевосита солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия
ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
Солиқ тўловчиларни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ юзага келадиган
мажбурияти солиқ тўловчиларнинг мажуриятидир. Солиқ тўловчилар солиқлар
мажбуриятларини амалга ошириши, яъни белгиланган солиқларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ
ҳажимда ҳисоблаб чиқиш
ва тўловлар учун уларнинг ҳисоб
-
китобларини белгиланган тартибда
юритилишлари, солиқ ҳисоботларини тузиб белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати
органларига тақдим этиш зарур. Мазкур вазифаларни бажариш учун солиқ тўловчилар
солиқларни ҳисоблаш объектларини ёки уни ҳисоблаш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги
барча маълумотларнинг ҳисоб
-
китобларини олиб боришлари шарти бўлади.
Солиқ тўловчилар бевосита солиқлар тури ёки тўланган даромадлари бўйича ҳисоб
-
китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек, ҳисоб
-
китобларга ҳамда солиқ
декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ
агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган
ҳужжатлари бевосита солиқларнинг ҳисоботи ҳисобланади.
Бевосита солиқлар ҳисоботи Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади. Бевосита
солиқлар ҳисоботи солиқ органларида шахс фақат солиқ тўловчи, деб эътироф этиладиган
188
Расм муаллиф томонидан тайёрланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
462
солиқлар бўйича тақдим этадилар. Бевосита солиқларни ҳисоботида кўрсатилган
маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агенлигининг
зиммасига юкланади.
Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботларини ўзи ҳисоботга олган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича
электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган ўридан қатъий
назар, солиқ
ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган солиқ
ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бевосита солиқларни ҳисоботи қоғозда
олган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчининг илтимосига кўра, бевосита солиқлар
ҳисоботининг
кўчирма нусхасига унинг қабул қилиб олгани тўғрисида белги қўйиши ва у олган
санани кўрсатиши шартдир.
Бевосита солиқларни тўлаш солиқнинг тўлиқ суммаси бўйича ёки солиқ тўғрисидаги
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа тартибда амалга оширилади. Агар бевосита
солиқлар бўйича солиқ даври бир неча ҳисобот даврини ташкил этса, улардан ҳар бирининг
натижалари бўйича жорий тўловлар тўланади. Жорий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқни
тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилган. Солиқ кодексининг 340
-
моддасига асосан жами
даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга
олинган ҳолда
беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини
ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма учинчи кунидан кечиктирмай тўлайди
(Кодекс, 2023)
.
Бўнак тўловларини тўлаш мажбурияти солиқни тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилган.
Юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни банклар орқали нақд пулсиз
шаклда тўловларни амалга оширади. Бевосита солиқларни ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда
уларни тўлаш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг Махсус қисмида
белгилаб қўйилган.
Бевосита солиқлар ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда Солиқ кодексига мувофиқ бевосита солиқлар
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ
тўловчи солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда
тақдим этишга ҳақли.
Ҳисобот
солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у юридик шахс
бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган ҳисобот
солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Солиқ тўловчиларнинг
бевосита солиқлар ҳисоботини тақдим этиш ва юборишни 2
-
расмдаги тартибда амалга
оширилади.
Ҳисоб
ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклларда тузилади ҳамда белгиланган
солиқ мажбурияти бўйича 5 йил даъво муддати тугагунга қадар сақланади.Таъкидлаш жоизки,
молиявий ва солиқ ҳисоботлари шакллари Солиқ қўмитасининг
www.soliq.uz.
расмий сайтига
жойлаштирилган бўлиб, уларни сотиб олиш учун маблағ сарф қилмасдан қоғозга чоп этиб олиш
ва тўлдириш мумкин.Бундан ташқари, мазкур сайтда интерактив хизматлардан, хусусан
электрон кўринишдаги ҳисобот шакллари жойлаштирилган "Молиявий ва солиқ
ҳисоботларини электрон қабул қилиш" порталидан ҳам фойдаланилади.
Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда
белгиланади. Ҳисоби сиёсатининг услубий қисмда даромад ва харажатларни таснифи, уларни
тан олиш, мулк ва ТМЗ ни баҳолаш усуллари, асосий восита ва номоддий активларни
амортизация ажратмасини ҳисоблаш методлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
солиққа тортиш базасини аниқлаш ва солиқ ҳисобида акс эттириш методикаси, солиқ
ҳисоботини тузиш ва тегишли органларга тақдим этиш тартиблари кўрсатилади.
Ушбу
мақсадлар учун корхонада энг муҳим ҳужжат
-
ҳисоб
сиёсати шакллантирилади.
Ҳисоб
сиёсати
–
таомиллар ва асосларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва
молиявий ҳисоботни тузиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан қабул
қилинадиган қоидалар жамламасидир. Барча хўжалик юритувчи субъектларда ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳисоб
сиёсати бўлиши лозим.
Ҳисоб
сиёсатини шакллантириш ва тузиш қоидалари
сон БҲМСда (АВ томонидан 1998 йил 14
августда 474
-
сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
463
2-
расм. Бевосита солиқлар ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Ҳисоб
сиёсатини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида
танланган ҳисоб юритиш усуллари тегишли ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги
йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади. Солиқ ҳисоби сиёсатининг асосий таркибий
элементи бўлиб ишчи счётлар режаси ҳисобланади. Чунки солиқларнинг ҳар бир тури бўйича
солиққа тортиш базасини аниқлаш усуллари, ҳисоб регистрлари юритиш, уларни счётларда акс
эттириш бир
-
биридан фарқ қилади.
Корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қисқа муддатли ҳисобланади, чунки жорий
даврда сўндирилиши керак.
Бевосита солиқлар тўлови тўғрисидаги маълумотни акс эттириш учун
6400
-
«Бюджетга
тўловлар бўйича (турлари бўйича) қарзлар»
счёти хизмат қилади. Унда ҳисобланган
(тўланадиган) солиқлар суммаси кредитланади, бюджетга тўлангани эса дебетланади.
1-
жадвал
2021-
2022 йилларда Республика бўйича бевосита солиқлари турлари
бўйича солиқ
тўловчилар сони
таҳлили
№
Кўрсаткичлар номи
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2021-2022
йилга
нисбатан
фарқи
(+;-)
1
Фойда солиғи
112 336
140 566
165 182
24 616
2
Жисмоний
шахслардан
олинадиган
даромад
солиғи
4 515 930
4 708 111
5 321 825
396 068
3
Айланмадан олинадиган
солиқ
208 091
306 617
330 701
24 084
189
Расм муаллиф томонидан тайёрланган.
190
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Иқисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган.
Солиқ тўловчи
Йирик солиқ тўловчилар
Туман (шаҳар)
давлат солиқ
инспекцияси
Ҳудудлараро давлат солиқ
инспекцияси
Тақдим этиш
Юбориш
Электрон шаклда
Шахсан
Телекоммуникация алоқа
каналлари орқали
Вакил орқали
Почта орқали
БЕВОСИТА СОЛИҚЛАР
ҲИСОБОТИ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
464
6410 счётда субектнинг солиққа оид мажбуриятларини акс эттириш учун мўлжалланган.
Бу жорий қарзлар узоқ муддатли қарзларга доир ана шундай счёт мавжуд эмас, чунки амалда
ҳисоблар ёзилган солиққа оид барча мажбуриятлар қонун ҳужжатларида белгиланган
муддатларда жорий даврда сўндирилади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ
солинадиган базани аниқлаш ва уни солиқ ставкасига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
1-
жадвалда Республика бўйича бевосита солиқлари турлари бўйича солиқ
тўловчилар
сони
таҳлили
келтирилган.
2022 йилда фойда солиғи тўловчилар сони 2021 йилга нисбатан 24
616 тага ёки 18 фоизга
кўпайган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони эса 2022 йилда
ўтган йилга нисбатан 396 068 тага ёки 8 фоизга кўпайган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ
тўловчилар сони 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 24
084 тага ёки 8 фоизга кўпайганлигини
кўриш мумкин. Бунга асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги
фармони ҳамда 2020 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳридаги Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодекси ижроси деб ҳисоблаймиз.
2-
жадвалда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ижроси ўз аксини
топган.
2-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари
2020-2022
йилнинг
ижроси
млрд сўм.
№
Солиқ турлари
2020
йил
2021 йил
2022
йил
I. ДАРОМАДЛАР (МАҚСАДЛИ
ЖАМҒАРМАЛАРСИЗ)
-
ЖАМИ
132 938
164 799
202 043
1.
Бевосита солиқлар
45 207
58 930
64 447
1.1
Фойда солиғи
28 712
38 363
37 650
1.2
Айланмадан солиқ
1 354
1 649
2 513
1.3
Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи
15 141
18 918
24 285
2.
Билвосита солиқлар
46 428
56 290
71 390
2.1
Қўшилган қиймат солиғи
31 177
38 439
52 189
2.2
Акциз солиғи
11 697
13 087
13 455
2.3
Божхона божи
3 554
4 765
5 746
3.
Ресурс тўловлари ва мулк солиғи
21 257
23 036
23 913
3.1
Мулк солиғи
1 974
2 457
4 015
3.2
Ер солиғи
2 387
4 083
5 306
3.3
Ер ости бойликларидан
фойдаланганлик учун солиқ
16 417
15 812
13 887,0
3.4
Сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ
479
684
704
4.
Бошқа даромадлар
20 046
26 542
42 293
Бунда шуни кўриш мумкини билвосита солиқлар давлат бюджети даромадлар қисмида
узоқ йиллар етакчилик қилиб келган бўлса, 2021 йилга келиб 56
290 млрд сўмни ташкил қилган
бўлса, бевосита солиқлар улуши 58
930 млрд сўмни ташкил қилиб давлат бюджети
даромадлари қисмида биринчи ўринга чиққан бўлса 2022 йилда билвосита солиқларни улуши
191
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари асосида тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
465
71
390 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, бевосита солиқлар улуши 64
447 млрд сўмни ташкил
этган.
Бевосита солиқлар тўловчилар ҳиссаси 2022 йилда давлат бюджет даромадини 64,4 трлн
сўм тушумини ташкил этган бўлса, 2021 йилга нисбатан 5,5 трлн сўмга ёки 9,4 фоизга кўпайган.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда, бевосита солиқларнинг бухгалтерия ҳисобини амалдаги ҳолатини
таҳлили қилиш ҳамда солиқ турлари бўйича ҳисоботларни тўлиқ ва тўғри расмийлаштириш
жуда муҳимдир.
Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган барча янги талабларни ҳисобга оладиган сифат
жиҳатдан янги қонун пайдо бўлиши керак, ҳамда бундай талаблар сунги йилларда яхшигина
тўпланиб қолган.
янги таҳрири қабул қилинган, унга асосан солиқ тўловчилар
бухгалтерия ҳисобидан ташқари солиқ ҳисобини юритадилар, яъни ушбу иккита ҳисоб –
ажратилган. “
”ги Қонунда бу акс эттирилмаган.
2). 2020
йилнинг
24
февралдаги
сон қарорга асосан акциядорлик жамиятлари,
тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва юридик шахслар –
йирик солиқ тўловчилар 2021
йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021
йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, деб
кўрсатилган.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунни МҲХС, шу жумладан –
унда
қўлланиладиган терминология нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Мисол учун, ушбу Қонуннинг
асосан активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал,
захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ
хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Молиявий ҳисоботларни
тақдим этишнинг Концептуал асосларига (МҲХС) асосан эса
активлар, мажбуриятлар, хусусий
капитал, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланади.
3)
Кадрларга доир масалалар ҳам эътиборга молик, чунки
”ги
Қонуннинг амалдаги таҳририда “профессионал бухгалтер”, “сертификатланган
профессионал бухгалтер”, “дипломли профессионал бухгалтер” ва ҳоказо каби тушунчалар
мавжуд эмас. Ушбу камчиликни бартараф этиш лозим.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Қонун (2016) Ўзбекистон Республикаси Қонуни: «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида (янги
таҳрири)».13 апрель.
Нидлз Б. и др. (2003) Принципы бухгалтеркого учета / Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д.Колдуэлл: Пер.
с англ./ Под ред. Я.В. Соколова.
-
М: Финансы и статистика, с.13.
Мэтьюс М.Р.Перера, М.Х.Б. (1999) Теория бухгалтеркого учета. Учебник./ Пер. с англ./ Под
ред. Я.В. Соколова. И
.
А
.
Смирновой
.-
М
:
Аудит
,
ЮНИТИ
, ,
с
.65
Daic. C.Morse, Jeroid L.Zimmerman. (1997) Menageral Accounting.
–
Irwin, P. 12.
Р
enne Ainsworih, Dan Deines, R.David Piumlee, Cathy Xanthaky Larson, (1997) Introduction to
Accounting: An integrated Approach,
–
Irwin, Prined in USA. P. 30.
Волкова О.Н. (2006) Управленческий учёт. Учеб. –
М.: ТК Велби, Издателгство Проспект.
Курбанов З.Н. (2019) Солиққа тортиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг
назарий масалалари. // “Молия ва банк иши” илмий
-
электрон журнали. 4
-
сон. июль
-
август.
Қурбанов З.Н., Исаев Ф.И. (2022) “Солиқ ҳисоби ва солиқ ҳисоботининг баъзи масалалари”
Iqtisodiyot va ta'lim / -yil 4-son.
Мамадаминов Н. (2019) Солиқ рискларини бошқаришнинг халқаро тажрибаси.//
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнал. №1, январь
-
феврал, йил.
-
Б. 17
-18.
Орлов М.Ю. (2005) Совершенствовние налогового администрирования: миф или
реальность?// Ваш налоговқй адвокат.. №6. –
С. 11.
Пансков В.Г. (2016) Налоги и налогообложение. Учебник и практикум. 5
-
е изд, перераб. и доп.
–М.: “Издетельство Юрайт”, 206 с.
Кодекс (
2023)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
16-
моддаси.
Кодекс (
2023)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
340-
моддаси. 2023.
