Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
451
БЕВОСИТА СОЛИҚЛАР МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИНИНГ
НАЗАРИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
PhD
, доц.
Янгибоев Ҳусниддин
Абдумажитович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация
.
Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлари,
бевосита
солиқлар
маъмуриятчилиги
ва
методологиясини
такомиллаштириш зарурлиги, унинг
ижтимоий
-
иқтисодий
аҳамияти, назарий
-
ҳуқуқий
масалаларини бўйича
маҳаллий ва хорижий олимларинг фикрлари ўрганилган.
Шунингдек мавзуга доир олиб борган тадқиқотлари натижаси бўйича солиқ
маъмуриятчилиги ва методологиясини такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар
ишлаб
чиқилган.
Калит
сўзлар:
солиқ,
солиқ маъмуриятчилиги, солиқ сиёсати, солиқ назарияси,
метод, методика, методология, бевосита солиқлар, норматив
-
ҳуқуқлар.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ И ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ АДМИНИСТРИРОВАНИЯ И
МЕТОДОЛОГИИ КОСВЕННЫХ НАЛОГОВ
PhD
, доц.
Янгибоев
Хусниддин Абдумаджитович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация:
В данной статье рассматриваются мнения отечественных и
зарубежных ученых о проводимых в нашей стране экономических реформах,
необходимости совершенствования администрирования и методологии прямых налогов,
их социально
-
экономическом значении, теоретических и правовых вопросах. Также по
результатам исследования, проведенного по теме, были разработаны выводы и
предложения по совершенствованию налогового администрирования и методологии
.
Ключевые слова:
налог, налоговое администрирование, налоговая политика,
теория налогообложения, метод, методология, методология, прямые налоги,
регулятивные права.
THEORETICAL AND LEGAL FOUNDATIONS OF THE ADMINISTRATION AND
METHODOLOGY OF INDIRECT TAXES
PhD, assoc. prof.
Yangiboev Husniddin Abdumajitovich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
This article examines the opinions of local and foreign scholars on the economic
reforms implemented in our country, the need to improve the administration and methodology of
direct taxes, its socio-economic importance, theoretical and legal issues. Also, based on the results
of the research conducted on the topic, conclusions and proposals were developed regarding the
improvement of tax administration and methodology.
Keywords:
tax, tax administration, tax policy, tax theory, method, methodology,
methodology, direct taxes, regulatory rights.
UO
‘
K: 336.226.1
IX SON - SENTYABR, 2024
451-457
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
452
Кириш.
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда хусусий мулкни ишончли ҳимоя
қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш
борасида қулай шарт
-
шароитлар яратилмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорлик
субъектларини эркин фаолиятини таъминлаш, улар фаолиятига давлат органлари
аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва қулай инвестиция муҳитини
яратиш иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим устувор
вазифалари сифатида эътироф этилади. Шу боис мамлакатни ривожлантиришнинг
Тараққиёт стратегиясида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад
манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш масадида “тадбиркорлик
субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи
даражасига камайтириш” юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаш вазифаси этиб
белгиланган
(Фармон
, 2022).
Шунингдек тараққиёт стратегиясида бу борада
ислоҳотларни давом эттириб, энг асосий вазифалардан бири бу солиқ
маъмуриятчилигини соддалаштиришдир.
Бевосита солиқлар маъмуриятчилиги ва методологиясини назарий ва амалий
тадқиқ қилиш, энг аввало уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш орқали
бевосита солиқлар маъмуриятчилиги ва методологиясини институтининг мазмун
-
моҳияти ва унинг замонавий концепцияларини таҳлил қилиш билан чамбарчас
боғлиқдир. Бевосита солиқлар маъмуриятчилиги ва методологиясининг бош мақсади
фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда айланмадан
олинадиган солиқлар бўйича, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг фаолиятини
Солиқ кодекси меъёрлари
асосида тартибга солиш орқали давлатнинг солиқ сиёсатини
аниқ ва бир меъёрда амалга оширишга қаратилган.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз методологияси бўлиб, бевосита солиқларни маъмуриятчилиги ва
унинг назарий
-
ҳуқуқий асослари методологиясини
иқтисодий муносабатлар
ҳисобланади. Бевосита солиқларнинг маъмуриятчилиги ва методологиясининг
назарий
-
ҳуқуқий
асослари
умумлаштирилди.
Тадқиқот
жараёнида
амалий
материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилиб, хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқилди.
Адабиётлар
шарҳи.
Илмий адабиётлар ва норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда “солиқ маъмурчилиги” ва
“солиқ маъмурятчилиги” тушунчалари кенг ишлатиб келинмоқда. Шуни қайд этиш
керакки, бу ҳар икки тушунча ўз мазмун ва моҳияти билан бир маънони билдиради.
Бизнинг
фикримизча, адабиётлар ҳамда норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда бир ҳил
равишда “маъмуриятчилик” тушунчасини ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан доимий тартибда тўлашга ўрганиб
қолган солиқларнинг ҳам кўп йиллик ривожланиш тарихи
мавжуд бўлиб дунёда илк
маданият (цивилизация) даврлариданоқ солиқ муносабатлари шакллана бошлаган.
Биринчи солиқ йиғими жорий этилиши тарихи милоддан аввалги учинчи минг
йилликда қадимги Миср давлатида пайдо бўлган. Яҳудийлик
ва христианликда
муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси “Библия”нинг 47
-
бўлимида, Миср фиръавнлари аҳолини етиштирган ҳосилнинг бешдан бир қисмини
солиқ сифатида тўлашга мажбур қилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Солиқлар ҳозирги
Марказий Осиё ҳудудида эрамиздан аввалги биринчи минг
йилликда қабилаларнинг дастлабки сиёсий бирлашувлари туфайли пайдо бўлган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
453
Солиқнинг дастлабки тури пул ва натура тарзида жон бошига ва ер майдонига
солинадиган солиқ сифатида
пайдо бўлиб,
фуқаролардан олинган.
Амир Темур давригагача бўлган даврда солиқ йиғувчиларнинг иш ҳақи солиқ
тўловчилар ҳисобидан бўлган. Шунинг учун солиқ йиғувувчилар қонунда кўзда
тутилмаган солиқларни ҳам ундиришган. Амир Темурнинг солиқ маъмуриятчилиги
солиқ ундирувчиларга халқнинг устига юк бўлмаслиги учун уларга маош тайинлаган.
Амир Темур даврида асосан деҳқончилик билан боғлиқ бўлган хирож ва ушр солиқлари
амал қилган бўлса, савдогарлар ва ҳунармандлар тамға ёки закот тўлашган, чегарадан
ўтган маҳсулотлардан
бож ундирилган. Бу солиқлар давлат
хазинасининг асосий
манбайи бўлиб ҳисобланган.
Европа олимлари Амир Темурдан 4 аср кейин ушбу масалалар бўйича ўз
қарашларини билдирган. Хусусан, инсоннинг фаоллашувчи принципи ва бозорнинг ўз
-
ўзини тартибга солиши қонунлари тарафдори бўлган Европалик олим Смитнинг
(1935)
фикрича, солиқ маъмуриятчилигида
“тинчлик, меъёрдаги солиқлар ва бошқарувдаги
сабр
-
тоқат асосий омиллар бўлиб, қолган ҳамма нарсаларни табиий жараённинг ўзи
бажаради”,
деган ғояни илгани сўради.
Верещагин
(2010)
А.Темурнинг солиққа тортиш, солиқларни ундириш бўйича
қарашларини ўрганмасдан солиқларнинг сиёсий моҳияти тўғрисидаги ХVIII асрдаги
ғоялар етакчиси шотландия иқтисодчиси Адам Смит солиқларни белгилашда ягоналик,
ишончлилик, тўловнинг
қулайлиги ва арзонлиги тамойилларига амал қилиш зарурлиги
тўғрисидаги фикрни биринчи бўлиб билдиради, деб хулоса қилади.
Ногинаннинг
(2002)
фикрича “Солиқ маъмуриятчилиги –
солиқларни ундириш
билан боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуидир”.
Маликовнинг
(2011)
фикрича
“Солиқ маъмурчилиги биринчи навбатда, солиқ
муносабатларини бошқариш тизими сифатида қаралган экан, унинг тизим эканлигига
ҳам эътибор бермоқ лозим. Солиқ маъмурчилиги тизим сифатида қаралса, табиийки,
унинг бир неча элементлардан иборат эканлиги маълум бўлади”.
Перонко, Красницкий ва Денишенколарнинг
(2000)
фикрича “Солиқ
маъмуриятчилиги бу давлат томонидан солиқ муносабатларини бошқариш тизимидир.
Солиқ муносабатлари солиқ маъмуриятчилигининг предмети ҳисобланади”.
Шунингдек,
Миронова, Ханафеевлар
(2005)
солиқ
маъмуриятчилигини “Солиқ
органлари
фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва солиқ муносабатларини бошқариш
тизими”
деб таърифлашади.
Умуман олганда, солиқ маъмуриятчиликини солиқ соҳасида ўзига хос бошқариш
механизми сифатида кўришимиз мумкин. Солиқ
маъмуриятчилигининг муҳим
элементларидан бири бу солиқ назорати ҳисобланди. Ўз навбатида солиқ назорати
солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ
объектларни ҳисобга олишни шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя
этилишини
назорат қилишнинг ягона тизимидир.
Хeлeннинг
(2015)
қaрaшлaридa “мeтoдoлoгия
-
бу “тaдқиқoт учун кoнтeкcтли acoc”,
қaрaшлaр, эътиқoд вa қaдриятлaргa acocлaнгaн изчил вa мaнтиқий cхeмa,
тaдқиқoтчилaр (ёки бoшқa фoйдaлaнувчилaр) тaнлaгaн тaнлoвлaригa рaҳбaрлик
қилaди”
.
Бeрий
(2012)
фикричa: “У билим coҳacи билaн бoғлиқ бўлгaн уcлублaр вa
тaмoйиллaр мaжмуacининг нaзaрий тaҳлилини ўз ичигa oлaди, шундaй қилиб турли
фaнлaрдaн қўллaнилaдигaн мeтoдoлoгиялaр улaрнинг тaрихий ривoжлaнишигa қaрaб
ўзгaриб турaди”
.
Кaтрин
(2010)
эca “бу билим вa ҳaқиқaт қaндaй энг яхши тушунилишини
рaқoбaтлaшaдигaн тушунчaлaр бўйичa узлукcиз мeтoдoлoгияни ярaтaди. Бу кeнг
қaмрoвли фaлcaфa вa ёндaшувлaр дoирacидa мeтoдoлoгиялaрни жoйлaштирaди”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
454
Умуман олганда, солиқ маъмуриятчилиги
ва
методологиясини солиқ соҳасида ўзига хос
бошқариш механизми сифатида кўришимиз мумкин.
Таҳлил ва натижалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон
Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ
-
5468-
сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб
мажбурий
ажратмалар
(3,2%)
бекор
қилинди.
Бевосита
солиқларнинг
маъмуриятчилиги бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси
тижорат банклари учун —
22
фоиздан
20
фоизга, дивидендлар ва фоизлар
кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи
ставкаси 10 фоиздан 5 фоизга, пасайтирилди. Мол
-
мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2
фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга
ва ягона
ижтимоий тўлов
ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилди. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан
олинадиган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди ҳамда солиқ ставкаси 22,5 фоизгача
бўлган 4 поғонали даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз этиб белгиланди.
Концепцияга асосан бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор
қилиш ҳисобига 7 мингга яқин корхоналар ҳар йили ўртача 6 трлн сўм солиқ тўлашдан
озод этилди.
Солиқ маъмуриятчилигининг вазифаси
солиқ органлари ходимларининг касбий
маҳоратини ошириш
ва солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни
жорий
этиш орқали кўрсатилаётган солиқ хизматлари
сифатини тартибга солиш, шунингдек
барча тоифадаги солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини ихтиёрий
равишда бажариш асосида уларнинг эҳтиёжларини
қаноатлантириш учун солиқ
органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончли муносабатларни яратиш, солиқ
мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириш ва барча
тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қулай шароитларни таъминлайдиган
транспарент ва барқарор солиқ тизимини шакллантириш ҳамда солиқ тўловчилар
фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон
омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларининг салбий кўринишларини камайтириш
имконини берадиган таваккал
-
таҳлил ва масофавий таҳлилий
ишлар тизими асосида
солиқ назорати тизимини шакллантиришдан иборат.
1-
расм. 1991
йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача қабул қилинган Солиқ
маъмуриятчилигига тегишли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар сони
Манба:
расм Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси
маълумотлари асосида тузилган.
9
123
816
925
Ўзбекистон Республикаси
кодекслари сони
Ўзбекистон Республикаси
қонунлари сони
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
ҳужжатлари сони
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
ҳужжатлари сони
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
455
1-
расмда 1991 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача қабул қилинган Солиқ
маъмуриятчилигига тегишли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар сони
келтирилган.
2024
йил 1 январь ҳолатига солиқ маъмуриятчилигига тегишли жами 1873 та
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардан амалиётда фойдаланилмоқда, шу жумладан; 9 та
кодекс, 123 та Қонун, 816 та Президент ҳужжатлари ҳамда 925 та Вазирлар
Маҳкамасининг ҳужжатлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонида 20
21
йилнинг 20 августида
тадбиркорлар билан очиқ мулоқот форматидаги илк учрашув
эди. Ўша
вақтда тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол ва
таклифлар келиб тушган бўлиб,
улар етти йўналиш бўйича тизимлаштирилган, шундан сўнг
ушбу муаммоларни ҳал
этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қатор қарорлари қабул
қилинган. Ўша йиғилишда Шавкат Мирзиёев
бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва
20
августни “Тадбиркорлар куни” деб
эълон қилишни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида
белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги
ПҚ
-292-
сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини микро, кичик, ўрта ва йирик
тоифаларга, туман ва шаҳарларни 5 та тоифага ажратиш орқали тадбиркорликни
манзилли
қўллаб
-
қувватлаш
тизими
йўлга
қўйилди.
Шунингдек
солиқ
маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.
Жумладан; фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган
тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдорини 5 миллиард сўмдан 10
миллиард сўмга
ошириш;
2024
йил 1 январдан бошлаб: иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари
иштирокида кўрилаётган ишларни маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш, солиқ
мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатини беш йилдан уч йилга тушириш. Камерал
солиқ текширувини ўтказишда
солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, солиқ тўловчининг
ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб
олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш
талаблари бекор қилинди.
2-
расм Солиқлар
ва солиққа
тортиш методологиясининг вазифалари
Манба:
муаллиф томонидан тайёрланди.
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни
келгусида
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишларини
белгилаб
олиш
бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2
024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ
-200-
сонли қарорига асосан тадбиркорлар
Солиққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солиш бўйича
маслаҳатлар бериш борасида тизимли ишларни ташкил этиш ва ушбу
йўналишда ягона сиёсатни юритилишини таъминлаш.
Давлат
солиқ
хизмати
органлари
солиқ
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва солиқ солиш масалалари бўйича
солиқ тўловчиларга расмий тушунтиришлар бериш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
456
мурожаатлари ва таклифларини туну
-
кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли
муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш,
шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал
қилиш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича 3 та масала, яъни солиқ
сиёсати, солиқ
маъмуриятчилиги ҳамда солиқ имтиёзлари, преференциялари ва
йўналишлари масъул вазирлик ва идораларга белгиланган.
2-
расмда солиқлар ва солиққа тортиш методологиясининг вазифалари
келтирилган.
Давлат бюджетга солиқларни ундиришда солиқ тўловчилар бўйнига ортиқча
солиқ юкини қўймаслик, тадбиркорларни ўз ишлаб чиқаришидан манфаатдорлигини
сўндириб қўймаслик, уларнинг дастурлари ва режаларини тез
-
тез ўзгартиришга олиб
бормаслик керак. Бу ерда томонларнинг дўстона муносабатда бўлиши, рақамли
иқтисодиёт шароитида мос иқтисодий
муносабатлар бўлишини ўргатади. “Солиқлар ва
солиққа тортиш” методологиясининг зарурлиги давлат бюджети тушумини
барқарорлаштиришни таъминлаш ҳамда ривожланишда йўлдан адашмаслик, кераксиз
солиқ турлари бўйича ўзгартишларга йўл қўймаслик
,
рақамли иқтисодиёт шароитида
истиқболли қадамлар ташлаш учун ҳамда энг катта муваффақиятларга эришиш учун
зарур деб ҳисоблаймиз.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда
бевосита солиқлар маъмуриятчилиги солиқ тизими ва
давлат иқтисодиёти самарали фаолият юритишининг
асосий элементларидан бири
ҳисобланади. Бевосита солиқлар маъмуриятчилигидаги камчилик ва нуқсонлар солиқ
ҳуқуқбузарликларининг кўпайишига ҳамда давлат бюджетига фойда солиғи, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқлар
тушумининг камайишига олиб келади. Метод
-
бу бирон бир режалаштирилган ишни
ўзлаштиришга эришиш усули бўлиб, яъни мақсадга етишда муайян тўсиқни енгиш учун
қўлланиладиган билимлар мажмуаси ёки ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шаклдаги
йўли ҳисобланса, методика
-
бу бирор бир режалаштирилган ишни бажариш, амалга
ошириш, охирига етказиш ёки мақсадга эришиш усулларининг йиғиндиси ҳисобланади.
Мeтoдoлoгия
-
бирон бир соҳада ёки йуналишда фойдаланиладиган билиш воситалари
ва усулларининг мажмуаси
ҳамда унинг
тaълимoти
ижодий билиш ва амалий
-
ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт
-
шароитлари ва
принципларини ўрганувчи эмпирик илмий
тадқиқотларни англаш ҳисобланади.
Солиқлар ва солиққа тортиш методологияси
бу
–
қонун чиқарувчи ҳокимият
томонидан
қонун
йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил
этиш методлари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидир
.
A
дабиётлар / Литература/ Reference:
Қонун
(2022) “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси”
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сонли Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 29
январь.
Cooper, Barry. (2012) Challenging the qualitative-quantitative divide: explorations in case-
focused causal analysis. A&C Black. ISBN 978-1-4411-0063-4. OCLC 793207861
Kara, Helen (2015). Creative research methods in the social sciences: a practical guide.
Gergen, Kenneth J., Gergen, Mary M. Bristol: Policy Press. p. 4. ISBN 978-1-4473-1627-5. OCLC
908273802.
Niglas, Katrin (2010), "The Multidimensional Model of Research Methodology: An
Integrated Set of Continua", SAGE Handbook of Mixed Methods in Social & Behavioral Research,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
457
SAGE Publications, Inc., pp. 215
–
236, doi:10.4135/9781506335193.n9, ISBN 978-1-4129-7266-6,
retrieved 2020-10-28
X.Yangiboev. (2021). Ways To Collect Personal Income Tax And Reduce Tax Arrears. Turkish
Online Journal of Qualitative Inquiry (TOJQI). Volume 12, Issue 9, August pp. 3770-3776
https://www.tojqi.net/index.php/journal/article/view/6382
Yangiboev H.A (2023) Administration of direct taxes and its theoretical and legal basis
journal of law and economics ISSN(Online): 2984-8091 SJIF Impact Factor 5.913| Volume-6, Issue-
4, Published |20-11-2023| https://sirpublishers.org/index.php/jolae/article/view/62/86
Yangiboev H.A (2023) Registering accounts directly with tax organizations JOURNAL OF
MULTIDISCIPLINARY BULLETINISSN (Online):2984-6722 SJIF Impact Factor 5.887| Volume-6,
Issue-4, Published |20-11-2023| https://sirpublishers.org/index.php/jomb/article/view/57/76
Yangiboev Kh. (2021). Features of forming a direct taxation system at the modern stage.
Journal of Hunan University
(
Natural Sciences
)
. Vol. 48. No. 11. pp. 1127-1135.
https://johuns.net/index.php/abstract/193.html
А.Смит. (1935) «Исследования
о
природе ипричинах богатства народов» М. Т
-2 588-
589 б.
Маликов А.Т. (2011) Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини самарали ташкил этиш
ва уни такомиллаштириш йўллари. Иқтисодий фанлар номзоди диссертацияси.
Тошкнт:–
Б. 34
-35
Миронова О.А., Ханафеев Ф.Ф. (2
005)
Налоговое админстрирование. М. Изд
-
во Омега
-
Л,–
С.33.
Ногина О.А. (2002) Налоговқй контроль: вопросқ теории и практики. СПб., –
С. 57.
Перонко И.А., Красницкий В.А. (2000) Налоговое администрование // Налоговқй
вестник. № 1
0.
–
С.22;
Верещагин С.Г. (2
010)
Политизация
налога: история и современность, автореферат
док. диссертации. Яраславль.
Янгибоев Ҳ.А. (2023) Бевосита солиқларнинг ҳисобини такомиллаштириш Jild 1 № 7
Iqtisodiy
taraqqiyot
va
tahlil
Nashr
qilingan: 30-11-2023.
https://e-
itt.uz/index.php/eitt/article/view/536/517
Янгибоев Ҳ.А. (2023) Рақамли иқтисодиёт шароитида бевосита ва билвосита
солиққа тортишнинг ўзаро боғлиқлик назарияси Iqtisodiyot va ta'lim / 6
-son Ilmiy jurnal.
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/issue/view/29
