KEY INDICATORS OF POVERTY REDUCTION IN TERMS OF ENSURING ECONOMIC SECURITY

Abstract

This article analyzes economic indicators in the context of ensuring the economic security of the republic. It has been scientifically studied that solving the issue of employment through business entities, on the one hand, ensures economic growth, and on the other hand, reduces the level of poverty as a result of creating the opportunity to accumulate sufficient resources for social protection of the population.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Sattorov И. (2023). KEY INDICATORS OF POVERTY REDUCTION IN TERMS OF ENSURING ECONOMIC SECURITY. Economic Development and Analysis, 1(8), 249–256. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44954
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article analyzes economic indicators in the context of ensuring the economic security of the republic. It has been scientifically studied that solving the issue of employment through business entities, on the one hand, ensures economic growth, and on the other hand, reduces the level of poverty as a result of creating the opportunity to accumulate sufficient resources for social protection of the population.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

249


ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КЕСИМИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШГА

ОИД АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

И.ф.н., доц.

Сатторов Ихтиёр Очилович

Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва

истиқболни белгилаш олий мактаби

Аннотация

.

Мақолада республика иқтисодий хавфсизлиги таъминлаш кесимида

иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинган.

Бандликни таъминлаш масаласини

тадбиркорлик субъектлари орқали ҳал этилиши бир

томондан иқтисодий ўсишни

таъминласа, бошқа томондан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиниши

учун етарли

ресурсларни жамғариш имконини яратиши натижасида камбағалликни қисқартиришга

эришиши илмий тадқиқ қилиди.

Калит сўзлар

:

ишсизлик, камбағаллик, даромад, таълим, соғлиқни сақлаш, нафақа,

пенсия таъминоти.

КЛЮЧЕВЫЕ ИНДИКАТОРЫ СНИЖЕНИЯ БЕДНОСТИ С ТОЧКИ ЗРЕНИЯ

ЭКОНОМИЧЕСКОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

к.э..н., доц.

Сатторов Ихтиёр Очилович

Высшая школа стратегического анализа и

прогнозирования Республики Узбекистан

Аннотация

.

В

данной статье анализируются экономические показатели в

контексте обеспечения экономической безопасности республики. Научно исследовано,
что решение вопроса занятости через субъекты предпринимательства, с одной

стороны, обеспечивает экономический рост, а с другой стороны, снижает уровень

бедности в результате создания возможности аккумулировать достаточные ресурсы

для социальной защиты населения.

Ключевые слова:

безработица, бедность, доходы, образование, здравоохранение,

льготы, пенсионное обеспечение

.

KEY INDICATORS OF POVERTY REDUCTION IN TERMS OF ENSURING ECONOMIC SECURITY

PhD, associate professor

Sattorov Ikhtiyor Ochilovich

The Higher school for strategic analysis and

prognosis of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article analyzes economic indicators in the context of ensuring the economic

security of the republic. It has been scientifically studied that solving the issue of employment

through business entities, on the one hand, ensures economic growth, and on the other hand,
reduces the level of poverty as a result of creating the opportunity to accumulate sufficient

resources for social protection of the population.

Key words:

unemployment, poverty, income, education, healthcare, benefits, pensions.

VIII SON - DEKABR, 2023

UO‘K:

364.22

249 - 256


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

250

Кириш.

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ижтимоий

-

иқтисодий сиёсатнинг

асосий мезони ва инструментига айланиб бормоқда. Ҳусусан бу борада амалга

оширилаётган ишлар натижасида 2022 йили мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17

фоиздан 14 фоизга тушгани Ўзбекистон Республика Президент Ш.М.Мирзиёевнинг
“Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш” II

Халқаро форуми

иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилинди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар

натижадорлиги юзасидан ўтказган йиғилишида аҳоли бандлигини ошириш орқали
камбағалликни қисқартирилганлигининг асосий сабаби сифатида ҳоким ёрдамчилари

1 млн нафар аҳолини касб

-

ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани,

даромадли иш билан банд қилгани, шунингдек, 2021

-

2022 йилларда 200 мингга яқин

тадбиркорлик субъекти ташкил қилинганлиги, 10 мингта корхона фаолияти
кенгайтирилганлиги ҳамда 11 мингта корхона қуввати тикланганлиги келтирилган

82

.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

11

сентябрдаги “Ўзбекистон

2030” стратегияси тўғрисида»ги ПФ

-158-

сонли фармони

билан тасдиқланган стратегиянинг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши
учун муносиб шароитларни яратиш” деб номланган

биринчи бўлимида мамлакатда

камбағаллик даражасини

қисқартириш мақсад сифатида белгиланган ва унинг 2030

йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари сифатида

қуйидагилар

келтирилган

83

:

2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга,

2030 йилга қадар

эса кескин

қисқартириш

;

камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 млн

аҳоли даромадини ошириш.

Адабиётлар шарҳи.

Мақолада асосан статистик маълумотлар муаллиф томонидан таҳлил қилинган

бўлиб, асосий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

статистика агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев

раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик

бизнесни қўллаб

-

қувватлаш мавзусидаги видеоселектор йиғилиши маълумотлари

ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг

84

Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига
йўллаган мурожаатида, Ражабов

(2023)

ўзининг “Кўп ўлчовли камбағаллик ва

“парвариш иқтисодиёти” (“Иқтисодий

шарҳ” журнали №8/2023) мақоласида фикр

юритган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги

279-

сон “20 минг тадбиркор –

500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш

бўйича чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан маълумотлар таҳлил

қилинди

.

Тадқиқот

методологияси.

Ушбу мақолада иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш кесимида камбағалликни

қисқартиришга оид асосий кўрсаткичлар статистикаси, амалий таҳлил методларидан

82

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг Камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум

иштирокчиларига йўллаган мурожаати. 2023 йил 18 май. Интернет манба.

www.president.uz

.

83

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев раислигида ўтган

камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини

таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб

-

қувватлаш мавзусидаги видеоселектор йиғилиши маълумотлари. 2023 йил 25 январь.

Интернет манба.

www.gazeta.uz

.

84

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини

таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб

-

қувватлаш мавзусидаги видеоселектор йиғилиши маълумотлари. 2023 йил 25 январь.

Интернет манба.

www.gazeta.uz

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

251

фойдаланган ҳолда камбағалликни қисқартириш масаласига оид ўзига хос жиҳатлари
башорат қилинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Президентимизнинг

юқоридаги

фикрлари

ҳамда

“Ўзбекистон

2030”

стратегиясидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда камбағалликни

қисқартириш тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолини даромадли иш билан

таъминлашга қаратилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ишларининг иқтисодий

таҳлилини тадбиркорлик субъектларининг ташкил этилишидан бошлаш мақсадга

мувофиқ.

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони бўйича статистик

маълумотларни таҳлил қилиш орқали мамлакатимизда

2018-

2022 йиллар давомида

янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони нобарқарор ўзгарган бўлсада, лекин

ўсиш суръатларини сақлаб қолган. Жумладан, 2022 йилда

93,6 мингта янги корхона ва

ташкилотлар ташкил қилинган бўлиб, бу 2018 йилга нисбатан 1,7 баробарга кўп

бўлсада, 2021 йилга нистабан 9,1 мингтага ёки 9 фоизга кам. Мазкур ҳолатни ҳудудлар
кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг 2018 йилга нисбатан энг паст ўсиши

Тошкент шаҳри (124 фоиз) ва Тошкент

(130 фоиз) ҳамда Бухоро (134 фоиз)

вилоятларида кузатилган. 2021 йилга нисбатан ўзгаришларни таҳлил қиладиган

бўлсак, 2022 йилда 2021 йилга нисбатан энг кам корхона ва ташкилотлар ташкил

этилган ҳудудлар Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳисобланади. Ушбу
ҳолатлар республикамизда янги корхона ва ташкилотларни ташкил қилишнинг

ҳудудлар кесимида турлича шаклланганлигини ҳамда бу орқали тадбиркорликни

ривожлантиришда ўзига хосликлар мавжудлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, фикримизча янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар

сони тадбиркорлик муҳити бўйича тўлиқ маълумотлар бермайди ва бунинг учун

ҳудудда фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сонини таҳлил қилиш лозим

бўлади. Чунки, баъзи ҳудудларда етарлича кўп корхоналар ва ташкилотлар ташкил

этилган бўлса ва уларнинг ривожланиши учун етарли имкониятлар бўлса, мазкур
корхона ва ташкилот кенгайиши ҳисобига ҳам янги иш ўринлари яратилган бўлиши

мумкин. Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 2018

-

2022 йилларда

мунтазам ўсиб бормоқда. 2023 йилнинг бошига жами фаолият юритаётган корхона ва

ташкилотлар сони 592,4 мингтани ташкил этгани ҳолда 2018 йилга нисбатан 2
баробарга ортган.

Маълум бўлишича, фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича энг

юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида бўлиб, жами фаолият юритаётган корхона ва

ташкилотларнинг қарийб 20 фоизи ёки 117,8 мингтаси айнан Тошкент шаҳрида, қарийб

10 фоизи ёки 55,5 мингтаси Тошкент вилоятида жойлашган. Бундан кўриниб
турибдики, янги

ташкил этилган корхоналар сони бўйича мазкур вилоятларда ўсиш

юқори бўлмаса

-

да мавжуд корхона ва ташкилотлар фаолиятини ривожланиши ва

уларни “сақлаб қолиш” масаласида мазкур ҳудудларда ижобий ҳолат кузатилмоқда.

Корхона ва ташкилотларни янги ташкил этилиши ёки узоқ муддат фаолият

юритиши аввало уларда банд бўлган аҳоли учун жуда муҳимдир. Аҳолининг бандлиги

эса бугунги кундаги камбағалликни қисқартириш стратегиясининг асосий қисмини

ташкил этади.

Бандликни таъминлаш масаласини тадбиркорлик субъектлари орқали

ҳал

этилиши бир томондан иқтисодий ўсишни таъминласа бошқа томондан аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилиниши учун етарли ресурсларни жамғариш имконини яратиши

билан ҳам жуда муҳимдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

252

Шунинг учун ҳам камбағалликни қисқартиришда ишсизлик даражасини аниқлаш

ва уни пасайтириш кўп томонлама ижобий таъсир кучига эга бўлган категория

ҳисобланади.

Ишсизлик даражасининг пасайиши ўз навбатида аҳоли даромадларини ҳажм ва

миқдор жиҳатидан ортишига олиб келади ва бу ҳам иқтисодиётда ялпи талабни
оширувчи энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

1-

жадвал

Ишсизлик даражаси тўғрисида маълумот

(фоизда)

85

Ҳудудлар

2018

й.

2019

й.

2020

й.

2021

й.

2022

й.

Ўзбекистон Республикаси

9,3

9,0

10,5

9,6

8,9

Қорақалпоғистон Республикаси

9,5

9,1

10,5

10,1

9,1

Андижон

9,6

9,2

10,9

9,9

9,1

Бухоро

8,7

8,9

10,6

9,8

8,8

Жиззах

9,8

9,2

11,0

10,1

9,3

Қашқадарё

9,7

9,3

11,1

10,2

9,3

Навоий

8,7

8,5

9,4

8,8

8,0

Наманган

9,6

9,1

10,6

9,7

8,9

Самарқанд

9,7

9,3

11,0

9,9

9,3

Сурхондарё

9,7

9,3

11,1

10,2

9,3

Сирдарё

9,3

9,3

11,0

10,2

9,3

Тошкент

9,0

8,9

10,5

9,4

8,8

Фарғона

9,7

9,3

10,9

10,0

9,2

Хоразм

9,4

9,1

10,9

9,9

9,0

Тошкент ш

.

7,9

7,4

8,0

7,0

6,5

1-

жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки Ўзбекистонда ишсизлик

даражаси 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,7 фоизга камайган. Ҳудудлар кесимида
кўрадиган бўлсак деярли барча ҳудудларда ишсизлик даражасини 2021 йилга нисбатан

камайганлигини кўришимиз. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки ишсизлик

даражасининг пасайиши камбағалликни қисқаришига тўғри пропорционалдир. Яъни,

ишсизлик даражасининг пасайиши камбағалликни қисқаришига олиб келади. Биргина
2022 йилдан хулоса қиладиган бўлсак ишсизлик даражасининг 0,7 фоизга пасайиши
камбағалликни 3 фоизга қисқаришига таъсир кўрсатган.

Жадвал маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишсизлик даражаси энг юқори

бўлган ҳудудлар Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари
эканлигини ва уларда ишсизлик даражаси 9,3 фоиз. Мазкур ҳолатдан шундай хулоса

қилиш мумкинки, айнан шу вилоятларда келгусида камбағаллик даражасидаги аҳоли

сони ортиши эҳтимоли юқори бўлади.

Ўз навбатида, ишсизлик даражаси республика даражасидан паст бўлган ҳудудлар

Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро ва Тошкент вилоятларидир. Мазкур ҳудудларда
ишсизлик даражаси нисбатан паст бўлсада, умумий олганда

юқорилигича қолмоқда.

Албатта камбағаллик даражасини қисқартиришда ишсизлик кўрсаткичини пасайиши

муҳим омил бўлсада ягона омил эмас. Бунда банд аҳолининг даромадлари кўрсаткичи

ҳам

муҳим аҳамият касб этади. Аҳолининг бандлиги даражаси ўртасида унинг

85

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари. Интернет манба:

www.stat.uz

. Статистика

агентлиги расмий сайти

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

253

даромадлари кўрсаткичи кўтарилмаса бандликнинг камбағалликни қисқартиришдаги
роли пасайиб боради.

2-

жадвал

Аҳоли даромадлари тўғрисида маълумот

86

Кўрсаткичлар

2018

й.

2019

й.

2020

й.

2021

й.

2022

й.

Аҳоли умумий

даромадлари,

млрд

.

сўм

300842,7 365735,6 414968,7 519181,4 634797,0

ўтган йилга нисбатан, % да

127,0

121,6

113,5

125,1

122,3

Аҳоли жон бошига умумий

даромадлар, минг сўм

9128,6

10891,3 12122,2 14869,8 17807,3

ўтган йилга нисбатан, % да

124,8

119,3

111,3

122,7

119,8

Аҳоли реал умумий

даромадлари, млрд

.

сўм

255971,

0

319336,

1

367456,

6

468448,

4

569631,

2

ўтган йилга нисбатан, % да

108,1

106,1

100,5

112,9

109,7

Аҳоли жон бошига реал

умумий даромадлар, минг

сўм

7767,0

9509,6

10734,3 13416,8 15979,3

ўтган йилга нисбатан, % да

106,2

104,2

98,6

110,7

107,5

2-

жадвалда аҳолининг даромадлари тўғрисида маълумот келтирилган бўлиб, унга

кўра 2022 йилда 2018 йилга нисбатан аҳолининг умумий ва реал даромадлари ҳамда
аҳоли жон бошига умумий ва реал даромадлар

2 баробарга ортган. Жумладан,

аҳолининг реал даромадлари 2022 йилда 16,0 млн сўмни ташкил этгани ҳолда 2021

йилга нисбатан 20 фоизга ортган.

Аҳоли даромадларининг ортиши камбағалликни қисқартиришда асосий

омиллардан бири бўлишининг сабаби у харид қобилиятини шакллантиради ва етарли

истеъмолни таъминлайди. Камбағалликни қисқартиришда Ўзбекистонда аҳоли

минимал истеъмоли тизими ва мезонларини шакллантириш жуда аҳамиятли

ҳисобланади.

Ўзбекистонда аҳоли минимал истеъмоли тизими ва мезонларини шакллантириш

масаласига 2020 йилдан бошлаб катта эътибор берила бошланди ва 2021 йил 27

августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Минимал истеъмол
харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги
ВМҚ

-544-

сон низом тасдиқланди.

Бизнингча, ҳозирги даврда камбағалликни ушбу категориялар орқали баҳолаш

методологияси энг асосий методология бўлиб, мавжуд ижтимоий

-

иқтисодий ҳолатни

кенг ёритиб бера олади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда камбағаллик даражасини белгилашда юқоридаги

қарор билан

тасдиқанган мезонлардан фойдаланилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, мазкур мезонлар асосида ҳудудлар кесимида камбағаллик даражаси

аниқланмоқда ҳамда унинг асосида камбағалликни қисқартиришнинг сиёсатини

ҳудудлар бўйича ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб дастурлар амалга

оширилаётган бўлиб, уларнинг натижасини камбағаллик даражасининг

бир йилда 3

фоизга камайганида кўришимиз мумкин. Шундай бўлсада бу жараёни тўхтаб тургани

86

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари. Интернет манба:

www.stat.uz

. Статистика

агентлиги расмий сайти

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

254

йўқ. 2023 йил 12 июнида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни

қисқартиришда

тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик

ўрнатишга қаратилган чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-93-

сонли фармони қабул

қилинди. Мазкур фармонга асосан камбағалликни қисқартириш мақсадида янги

дастурга старт берилиши белгиланди. Жумладан, фармонга асосан “20 минг тадбиркор

500 минг малакали мутахассис” дастури амалга ошириладиган бўлди. Бунда

тадбиркорлар билан ҳамкорлик шартномалари тузилиши ва унинг асосида имтиёзлар

ва кредит линиялари очилиши белгиланди. Дастурнинг асосий мақсади тадбиркорлик

субъектларига малакали кадрлар тайёрлаш орқали аҳолининг бандлигини ошириш
ҳисобланади

.

Мазкур дастурни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279

-

сон қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра

дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига 14 фоиз ставкада 7 йилгача,
айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга кредитлар ажратилади. Бунда

кредитлар:

5 млрд

.

сўмгача –

51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган

тадбиркорлик субъектига;

10 млрд

.

сўмгача –

101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган

тадбиркорлик субъектига;

15 млрд

.

сўмгача –

200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган

тадбиркорлик

субъектига ажратилади.

Шу каби дастурлар мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришда асосий омил

бўлмоқда ва уларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши камбағалликни

қисқартиришни жадаллаштиришга имкон яратади.

Шу билан бирга, бугунги кунда халқаро амалиётда “кўп ўлчовли камбағаллик”ни

аниқлаш бўйича қатор илмий изланишлар амалга оширилмоқда.

Глобал кўп мезонли камбағаллик даражаси индекс орқали аниқланади ва уни

Сабина Алкайр ва Жеймс Фостер методологияси асосида ишлаб чиқилган. Мазкур кўп

мезонли камбағаллик даражаси камбағаллик муаммолари, нафақат иш жойлари билан

таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш балки булар билан бир қаторда
сифатли ижтимоий хизматлар хусусан сифатли таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда

коммунал хизматларни яхшилашни шарт қилиб қўяди. Чунки, мазкур олимларнинг

фикрича электр энергиясидаги узилишлар, мактабларгача бўлган масофа каби

кўрсаткичлар камбағалликни қисқартириш имкониятларини чеклаши мумкинлиги
келтириб ўтилади.

Ҳақиқатдан

ҳам бугунги кунда инфраструктурани шакллантириш билан боғлиқ

масалаларнинг иқтисодий ўсишга ҳам таъсири жуда катта бўлиб бормоқда. Коммунал

тизимнинг барқарорлиги нафақат ижтимоий соҳа объектларида балки тадбиркорлик

фаолиятида ҳам асосий эътибор бериладиган категорияга айланиб улгурган. Бу ўринда
эса асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда коммунал хизматлар сифатини

оширишда давлат бюджетининг ўрни катта эканлиги боис бевосита давлат бюджетига

қаратилади.

Бизнингча, мамлакатимизда таълим,

соғлиқни сақлаш ва коммунал соҳаларнинг

барқарор ва сифатли бўлишида давлат бюджети харажатларининг миқдори ва таркиби

катта аҳамият касб этади. Айнан давлат бюджети орқали амалга оширилаётган

харажатлар мазкур соҳаларга киритилаётган инвестицияларнинг локомотиви бўлиши

лозим назаримизда. Чунки, давлат бир томондан мазкур хизматларни кўрсатувчи энг
йирик субъект бўлса бошқа томондан давлатнинг соҳага харажат қилиши тадбиркорлик

субъектларида ҳам мазкур

йўналишлардаги бизнес учун ишончни шакллантиради.

Бизнингча, бу бир томондан таълим, соғлиқни сақлаш ва коммунал соҳа ривожи орқали


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

255

камбағалликни қисқартирилишига олиб келса, бошқа томондан иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш ҳамда келгусида камбағалликни чеклашга замин яратади.

Кўп ўлчовли камбағалликни баҳолашнинг асосий мезонлари бўлган таълим ва

соғлиқни сақлаш ҳамда коммунал хизматларни давлат бюджетидан молиялаштиришни

назарда тутувчи ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт харажатлари ўсиб бориш тенденциясига
эга. Жумладан, умумий бюджет харажатлари 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 3

баробарга ўсиши фонида ижтимоий соҳа харажатлари 2,7 баробарга ортган бўлиб,

умумий давлат бюджети харажатларидаги улуши қарийб 50 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт харажатлари эса 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 4 баробарга ортган бўлиб,
умумий давлат бюджети харажатларидаги улуши 2018 йилдаги 10 фоиздан 2022 йилда

14,4 фоизга етган.

Харажатларнинг асосини ижтимоий соҳа объектларини қуриш, инфраструктурани

яъни коммунал тизимларни яхшилаш ташкил этадиган марказлашган инвестиция
харажатлари охирги беш йилда энг юқори ўсишга эришган бўлиб, 2022 йилда 2018

йилга нисбатан 5,1 баробарга ортган, унинг умумий давлат бюджети харажатларидаги

улуши қарийб 2018 йилдаги

5 фоиздан 2022 йилда 28 фоизга етган. Бундан шундай

хулоса қилиш мумкинки, кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда асосий деб
қараладиган кўрсаткичларга давлат бюджетидан қилинаётган харажатлар доимий ўсиб

бориш тенденциясига эга.

Давлат бошқаруви, адлия ва прокуратура, суд органларини сақлаш харажатлари

ҳам ортиб бораётган харажат таркибига киритилади. Хусусан, 2022 йилда мазкур

йўналишда 11,5 трлн

.

сўм харажат амалга оширилган бўлиб, бу 2018 йилга нисбатан 4

баробарга ўсган. Давлат бошқаруви, адлия ва прокуратура, суд органларини сақлаш

харажатлари барча давлат бошқарувининг асосини ташкил

этувчи тузилмалар

фаолиятини қамраб олган бўлиб, унинг харажатларини ортиши бошқарув сифатини ва

қамровини ошириш билан бирга, иқтисодий ривожланишга кўп томонлама таъсир
қилади. Ушбу харажат йўналиши

миқдор жиҳатидан ортган бўлсада, унинг жами

харажатлардаги улуши сезиларсиз ўсиб, 2018 йилдаги 3,8 фоиздан 2022 йилга келиб 4,9

фоизга етган.

Шундай бўлсада, ижтимоий соҳа харажатларининг таркиби ҳам бу ўринда жуда

муҳим ҳисобланади. Чунки ижтимоий соҳа харажатлари таркибида таълим ва соғлиқни

сақлаш харажатлари билан биргаликда фикримизча камбағалликни қисқартиришда ўз

ўрнига эга бўлган нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар ҳамда аҳоли бандлиги

даражасини ошириш харажатларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Хусусан, нафақалар,
моддий ёрдам ва компенсацияларнинг камбағалликни қисқартиришдаги самараси узоқ

муддатда сезиларсиз бўлсада, қисқа муддатда камбағаллик даражасини “тутиб

туришда” яъни уни ортиб кетмаслигини таъминлашда жуда муҳим вазифаларни

бажаради.

Жумладан, бугунги кунда 3,6 млн киши доимий ижтимоий нафақа олувчилар

ҳисобланади ва уларга 2023 йилда 18,0 трлн сўм маблағ йўналтирилиши
режалаштирилган.

Олинган маълумотларига кўра таълимга харажатлар 2022 йилда 2018 йилга

нисбатан 2,4 баробарга ўсган ва 50,0 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Соғлиқни сақлаш

харажатлари эса мос даврда қарийб 3 баробарга ўсиб,

27,3 трлн

.

сўмга етган. Мазкур

икки харажат тури кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим омил эканлигини

юқорида айтиб ўтган эдик. Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, таълим ва соғлиқни

сақлаш харажатларининг ортиши камбағалликни кўп ўлчовли тизимида ҳам

Ўзбекистонда ижобий натижаларга эришишга имкон беради. Бундан ташқари, 2022
йилда нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар учун 19,4 трлн сўм маблағ

йўналтирилган. Бу эса, 2018 йилга нисбатан 6 баробарга кўп демакдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

256

Ушбу харажат билан биргаликда аҳолининг камбағалликка тушиб қолишини

чеклайдиган яна бир тизим мавжуд бўлиб, бу ҳам бўлса аҳоли бандлиги даражасини

ошириш бўлиб, ушбу йўналишда 2018 йилда 0,6 трлн сўм йўналтирилган бўлса, 2022

йилга келиб 0,7 трлн сўм харажат амалга оширилган.

Камбағалликни қисқартиришда яна бир йўналиш пенсия таъминоти ҳисобланади.

Унга давлат бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига 2020 йилдан бошлаб

субсидиялар

ажратилаётган бўлиб,

2022 йилда ушбу мақсадда 11,1 трлн сўм харажат қилинган. Пенсионерлар камбағаллик

даражасига тушиб қолиши мумкин бўлган қатлам бўлганлиги учун уларни молиявий
қўллаб

-

қувватлаш бугунги кунда айниқса жуда муҳим ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар.

Умуман олганда амалга оширилган таҳлиллар натижаси сифатида қуйидаги хулоса

ва таклифларга келиш мумкин:

тадбиркорликни янада ривожлантириш, даромадли иш ўринларини яратиш ҳамда

бандликни ошириш мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришнинг устувор

йўналишлари сифатида қаралмоқда;

сўнгги 5 йилликда (2018

-

2022 йилларда) фаолият юритаётган тадбиркорлик

субъектлари сони икки баробарга ортган;

2022 йил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ишсизлик даражасининг

пасайиши камбағалликни қисқаришига тўғри пропорционал яъни, 2022 йилда

ишсизлик даражасининг 0,7 фоизга пасайиши камбағалликни 3 фоизга қисқартириш
омили бўлиб хизмат қилган;

камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб дастурлар қабул қилинмоқда ва

уларнинг аксарияти тадбиркорликни давлат томонидан кредитлаш, имтиёзлар ва

преференциялар орқали қўллаб

-

қувватлашни мақсад қилган;

мамлакатимизда аҳолининг умумий ва реал даромадлари ўсиб бормоқда ва шу

билан бирга бу даромадлар миқдорида ҳам ўз аксини топмоқда;

давлат бюджетидан иқтисодиёт ва марказлашган инвестиция харажатларининг

ортиб бориши бир томондан иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилса, бошқа
томондан ялпи талабни шакллантириб янги иш ўринларини юзага келтирмоқда;

кўп ўлчовли камбағаллик даражасини баҳолаш мезонларида таълим соғлиқни

сақлаш ва коммунал тизим ҳисобга олинади ва бу бўйича мамлакатимизда давлат

бюджети харажатларининг ўсиб бораётганлиги камбағалликни қисқартириш
сиёсатининг кўп ўлчовли камбағалликка қарши курашиш “қобилиятини намоён этади

ва оширади”;

давлат бюджетидан нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар харажатлари

кескин ортиб бормоқда, лекин бизнингча бу камбағалликни қисқартиришга эмас, балки

уни ортиб кетишини чеклашга хизмат қилади.

Adabiyotlar / Литература /

References:

Ражабов Б. (2023). Кўп ўлчовли камбағаллик ва “парвариш иқтисодиёти”

“Иқтисодий шарҳ” журнали №8/. Интернет манба:

www.review.uz.

References

Ражабов Б. (2023). Кўп ўлчовли камбағаллик ва “парвариш иқтисодиёти” “Иқтисодий шарҳ” журнали №8/. Интернет манба: www.review.uz.