ҲУДУДЛАР ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ЎСИШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ ЎРНИ

Annotasiya

Мақолада ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва хулосалар келтирилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
577-583
18

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Набиев, О. (2024). ҲУДУДЛАР ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ЎСИШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ ЎРНИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 577–583. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48620
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва хулосалар келтирилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

577


ҲУДУДЛАР ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ЎСИШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ

ДАРОМАДЛАРИНИНГ ЎРНИ

Набиев Олимжон Абдисаломович

Иқтисодиёт ва педагогика университети

ORCID: 0009-0009-0072-9356

Аннотация.

Мақолада

ҳудудлар

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини

барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада

яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини
оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий

таклиф ва хулосалар келтирилган.

Калит сўзлар:

маҳаллий бюджет даромадлари, тартибга солувчи даромадлар,

турмуш даражаси, даромадлар манбалари, маҳаллий солиқлар, уй хўжаликлари

бюджети, уй хўжаликлари бюджетининг ноистеъмол харажатлари.

РОЛЬ ДОХОДОВ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА В РОСТА УРОВНЯ

ЖИЗНИ РЕГИОНОВ

Набиев Олимжон Абдисаломович

Экономико-педагогический университет

Аннотация.

В статье обоснована актуальность увеличения источников доходов

местных бюджетов, который раскрывает особенности обеспечения стабильности

социально-экономического развития регионов, дальнейшего повышения качества жизни
населения, проживающего в регионе, а также практические предложения и выводы по

решению сопутствующих проблем.

Ключевые слова:

доходы местного бюджета, нормативные доходы, уровень жизни,

источники доходов, местные налоги, бюджет домохозяйств, непотребительские
расходы бюджета домохозяйств.

THE

ROLE

OF

LOCAL

BUDGET

REVENUES

IN

THE

GROWTH

OF

LIVING

STANDARD

OF

REGIONS

Nabiev Olimjon Abdisalomovich

University of Economics and Pedagogy

Abstract.

The state substantiates the relevance of increasing sources of income for local

budgets, which reveals the features of ensuring the stability of socio-economic development of the

regions, further improving the quality of life of the population living in the region, as well as
practical proposals and conclusions for solving the existing problem.

Key words:

local budget income, standard income, standard of living, sources of income,

local taxes, household budget, non-consumer expenses of the household budget.

UO‘K: 330.342.146

V SON - MAY, 2024

577-583


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

578

Кириш.

Ижтимоий-иқтисодий ўсиш даражаси бевосита алоҳида ҳудудларнинг ҳар

томонлама ривожланишига боғлиқ бўлган замонавий дунёда аҳоли ҳаёт сифатини
янада ошириш мазкур ҳудуднинг маҳаллий бюджети даромадларини бошқаришни

тартибга солиш масалаларининг долзарблигини оширмоқда. Маҳаллий бюджет
даромадлари озуқавий восита сифатида ҳудудлар тараққиёти ва фаровонлиги учун

катализатор бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва
инновацияларни молиялаштириш минтақанинг узоқ муддатли ривожланишига замин

яратади, интеллектуал салоҳиятни яратади ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳаллий бюджет даромадлари ва ҳудудлардаги

турмуш даражаси ўртасида ижобий боғлиқлик бор (Анисимов, 2020). Масалан, маҳаллий
бюджет даромадлари юқори бўлган мамлакатлар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши, даромадлари паст бўлган мамлакатларга қараганда бир мунча юқори
эканлигини кузатиш мумкин. Умуман олганда, маҳаллий бюджет даромадлари шунчаки

рақамлар эмас, балки янгича фикрлайдиган раҳбар қўл остидаги ҳудуднинг равнақи
калитига айланиб, ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига тараққиёт, ўз-ўзини

англаш, бахтли ҳаёт кечириш имкониятини берувчи воситадир.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарор ошириб бориш,

ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада кўтариш мақсадида маҳаллий

бюджет даромадларнинг манбаларини шакллантириб бориш долзарб ва устувор
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек,

«Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча
туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий

этилади»

205

. Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш орқали турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг даромадларини

оширишни мумкин қадар тартибга солиш мақсадида, қатор иқтисодий ва ҳуқуқий
асослар яратилди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари,

Президент Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий бюджет
даромадларини тартибга солишга даҳлдор бўлган қарор ва меёрий хужжатлари қабул

қилинганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир. Натижада соҳаларда янги иш
ўринлари ташкил этилиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик

даражасини ошириш эвазига, ҳудудларда турмуш даражасини яхшилашга мумкин қадар
эришилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётнинг барча соҳаларида барқарорликни

таъминлаш билан бирга, маҳаллий бюджет даромадларини давлат томонидан тартибга
солинишидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ҳам ижобий томонга ўзгартирди.

Бироқ, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кўламига қарамасдан ҳудудларнинг

турмуш даражсини яхшилаш, маҳаллий бюджет даромадларини давлат томонидан

тартибга солиш борасида ҳали ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Шу нуқтаи

назардан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларни
маҳаллий бюджет даромадларини турли манбалари эвазига шакллантириш,

ҳудудларни ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича илмий асосланган
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан

ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Ўрганилаётган мавзу доирасида маҳаллий бюджет даромадлари ва ҳудудлардаги

турмуш даражаси ўртасида ижобий боғлиқликликни (Анисимов, 2020), ҳудудлар
ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир

маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни амалиётга жорий этиш бўйича

205

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси.

https://president.uz/oz/lists/view/5774


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

579

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва
Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси (Mirziyoyev, 2022),

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 7 июндаги «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда
жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5075-сонли Фармони (Фармон, 2017)

, ҳамда

Ўзбекистон

Республикаси 2019-йил 9-декабрдаги “2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджети тўғрисида” ЎРҚ-589-сон Қонуни (Қонун, 2019)

билан тартибга

солинадиган маҳаллий бюджет даромадларининг моҳияти очиб берилган.

Тадқиқот методологияси.

Илмий тадқиқот давомида илмий абстракциялаш, мантиқий ва таққослама таҳлил

усулларидан

фойдаланилди.

Жумладан,

ҳудудларни

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишидаги аҳамиятини оширувчи маҳаллий бюджет даромадларининг
хусусиятлари, ҳудудларда яшовчи аҳоли турмуш даражасининг табақалашуви

таққосланма таҳлил таҳлил қилинди.

Оʻзбекистонда ташаббусли бюджетлаштиришни жорий этиш боʻйича дастлабки

қадамлар ижобий натижаларни коʻрсатган боʻлсада, ҳали олдинда бюджет жараёнига
фуқароларни кенг жалб этиш боʻйича амалга оширилиши керак боʻлган бир қанча

ишлар турибди. Шу нуқтаи назардан маҳаллий бюджетлар даромад базасини

кўпайтириш учун солиқ ислоҳатларини янада чуқурлаштириш бўйича хулосалар
келтирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги даврда даромадлар бир нечта обектив ва субектив омиллар таъсирига

учрайди.

Мамлакатда

2017–2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда маҳаллий
бюджетларнинг даромадлари базасини тубдан мустаҳкамлаш, унинг юқори турувчи

бюджетлар ажратмаларига қарамлигини қисқартириш мақсадида ҳудудларни комплекс
ривожлантириш барқарор молиялаштирилишини таъминлаш, марказ бюджетига

қарамликни кескин камайтириш, бюджетлараро муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш
орқали маҳаллий бюджетлар маблағларини бошқаришда жойлардаги давлат

ҳокимияти органларининг мустақил иш олиб боришини кучайтириш мамлакат бюджет
сиёсатининг асосий вазифалари этиб белгиланган

(Фармон, 2017)

.

Ҳудудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳоли турмуш

даражасини яхшиланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

ҳудудлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши;

илмий-техник тараққиётнинг ҳудудларга таъсири;

ҳудуддда яшовчи аҳолининг маданий-маърифий савияси ва бошқа омиллар.

Турмуш даражасининг энг муфассал талқини қуйидагича: турмуш даражаси - бу

жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси,

қондирилганлик миқёси ва уларни қониқтириш учун яратилган имкониятларни акс
эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир.

Ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини қуйидаги тўрт кўрсаткич билан

ажратиш мумкин:

тўқ турмуш даражаси - инсоннинг ҳар томонлама камол топишини

таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиши;

нормал даража- инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун

қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меёрлар бўйича оқилона

истеъмол қилиши;

камбағаллик - меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси

сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиши;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

580

қашшоқлик- истеъмол қилиниши, инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш

имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича

йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиши.

Ҳар бир инсоннинг моддий ва маънавий турмуш имкониятлари унинг

даромадлари даражасига боғлиқ бўлади. Инсон даромадининг даражаси қанчалик
юқори бўлса, унинг ўз зарурий эҳтиёжларини қондириш, саломатлигини сақлаш, дам

олишни ташкил этиш, маълумот олиш, бўш вақтини маданий тарзда ўтказиш
имкониятлари шунчалик кўп бўлади.

1-жадвал

Маҳаллий бюджетлар даромад манбалари тақсимоти

206

Даромадлардаги фарқланиш шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг этник гуруҳлари

таркибига ҳам боғлиқ бўлиб, ижтимоий тенгсизликнинг келиб чиқиш сабабларидан
бири ҳисобланади. Ҳозирги даврда ҳам шаҳар оилаларининг даромадлари қишлоқ

оилаларининг даромадларидан анча юқори ҳисобланади. Бу фарқланиш иқтисоднинг
индустриал ва аграр соҳалари ўртасидаги тафовутдан келиб чиқади. Этник гуруҳлар

даромадидаги фарқланиш иш билан машғул бўлиш, бундаги даромадлар манбаининг
табиати, оила миқдори, унинг таркиби ва оиладаги ишловчилар сонидан келиб чиқади.

206

Ўзбекистон Республикаси 2019-йил 9-декабрдаги “2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”

ЎРҚ-589-сон қонуни асосида тузилди.

Туман маҳаллий бюджети

• Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
• Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи
• Жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан тўланадиган ҳамда якка

тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи

• Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари

томонидан тўланадигани мустасно

• Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ,

бундан цемент хомашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган

оҳактош мустасно

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар маҳаллий бюджетлари

• Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
• Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
• Электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик

учун солиқ

• Якуний истеъмолчиларга бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализатсия қилишдаги

аксиз солиғи

• Айланмадан солиқ
• Божхона божлари
• Давлат бюджетига ундириладиган жарималар
• Автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар

органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт эгалари (фойдаланувчилар)

томонидан тўланадиган йиғимлар

• Мобил алоқа хизмати ва алкоголли ичимликлар, шу жумладан, пиво учун аксиз

солиғидан тушумлар, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри аҳолисининг республика аҳолисидаги улушига мувофиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

581

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли даромадларининг фарқланиши жараёнида
қуйидагиларнинг таъсирини эътиборга олиш зарур:

Биринчидан, аҳоли шахсий даромадлари таркибининг хўжалик юритиш шакллари

ва мулкнинг турли-туманлиги заминида табақалашган тарзда ўзгариб боради. Чунки

олинаётган шахсий даромаднинг асосий манбаи кишининг шахсий меҳнати ва
қобилиятининг йиғиндиси ҳисобланади. Иккинчидан, аҳоли шахсий даромадлари

таркибининг хилма-хиллиги даромадлар миқдорига таъсир қилади. Бунда шахсий
даромадни кўпайтириш манбаи кишининг нафақат шахсий меҳнатига, балки у эгалик

қилаётган мулкнинг миқдорига, мулкий улушига ҳамда сарфланаётган капитал
ҳажмига боғлиқ бўлади ва уларга мувофиқ равишда ўзгариб боради.

Учинчидан, аҳоли даромадларининг фарқланиши бозор қонунлари таъсирида

бўлиб, шахсий даромадларнинг кучли табақаланишини келтириб чиқаради. Бу эса ўз

навбатида, аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш тарзида ўз аксини топади.

Тўртинчидан, иқтисодиётнинг ривожланиши билан реал иқтисодий ўсишга

эришиш ҳаётий неъматларнинг тақсимланишида давлат таъсирининг кучайишига олиб
келади. Натижада, аҳолига ижтимоий ёрдам бериш кўлами кенгаяди.

Маълумки, мамлакат статистикасида уй хўжаликлари бюджетининг даромадлар ва

харажатлар қисмлари ўрганилади. Шунга асосан, маҳаллий бюджетининг мавжуд бўлиб,

улар ҳам алоҳида-алоҳида таркибий қисмларга бўлинади. Хусусан, уй хўжаликлари

бюджетининг таркиби халқаро стандартлар бўйича қуйидагиларндан иборат:

озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш;

уйдан ташқарида овқатланиш;

алкогол ичимликлар сотиб олиш;

табак маҳсулотларини сотиб олиш;

шахсий истеъмол учун ноозиқ-овқат товарларини сотиб олиш;

хизматлар учун тўловлар;

пенсия, нафақа ва стипендия;

кўчмас мулкни сотиш ва арендага бериш даромадлари;

мол-мулкни сотиш ва арендага бериш даромадлари;

қариндошлардан ва бошқа шахслардан моддий ёрдам олиш;

Ҳудудлардаги уй хўжаликлари бюджетининг ноистеъмол харажатлари таркибига

қуйидагилар киради:

кўчмас мулк сотиб олиш;

ер, квартира, уй-жой ва бошқа бинолар учун аренда тўлови;

асалари, парранда, ҳайвонларни сотиб олиш харажатлари;

ишлаб чиқариш хизматлари харажатлари;

шахсий хўжаликни юритиш харажатлари;

солиқлар, бадал ва бошқа тўловлар;

қариндошларга ва бошқа шахсларга моддий ёрдам бериш;

қайта сотиш учун тадбиркорлик ва индивидуал меҳнат фаолияти учун товарлар

сотиб олиш;

банк муассасаларига қуйилма;

акция ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш;

қарз, ссуда ва кредитларни қайтариш;

бошқа ноистеъмол харажатлар.

Бундан ташқари, уй хўжаликлари бюджетининг пул даромадлари халқаро

стандартлар бўйича қуйидаги кўрсаткичлардан йиғилади:

Пул кўринишидаги даромад:

иш ҳақи, бунга мукофот ва таътил пуллари ҳам қўшилади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

582

тадбиркорлик фаолиятидан даромад;

акция банк қуйилмалари, улушлардан % лар ва дивидентлар;

Маҳсулот ва хизматларни сотишдан тушган даромад, шу жумладан:

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш;

деҳқончилик маҳсулотларини сотиш;

чорвачилик маҳсулотларини сотиш;

алиментлар;

бошқа даромадлар, масалан суғурта тўлови, лоторея ютуқлари ва ҳоказо;

Натура кўринишидаги даромад:

шахсий томорқа хўжалигидан даромад;

имтиёзлар;

натура кўринишидаги бошқа тушумлар;

Ўзбекистонда эркин тадбиркорликнинг янада ривожланиб бораётганлиги,

маҳаллий бюджетлар даромадлар аҳамиятини янада оширади. Чунки, ишбилармонлик
соҳасидаги даромадларга чекловларнинг барҳам топилиши билан топилаётган

даромадларнинг турлари ҳам кўпайиб бормоқда, шу билан бирга юқори даромад

оладиган маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлиги аста-секин кўпайиб
бормоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирда маҳаллий бюджетларда солиққа тортиш

амалиётимиз кам ва юқори даромад оладиган хўжалик юритувчи субектлар гуруҳлаш
тизимига ўтиш тадбири даромадларни адолатли равишда солиққа тортиш тизими

томон муҳим қадам бўлади. Маҳаллий бюджет даромадлари таркиби қуйидаги чизмада
келтирилган (1-расм).

1-расм. Маҳаллий бюджет даромадлари таркиби

207

Маҳаллий бюджетлар даромадлари таркибида ўз даромадлари, бириктирилган

даромадлар, тартибга солувчи даромадлар ва молиявий трансфертлар ўз ўрнига эга.

Ушбу чизмага асосан маҳаллий бюджет даромадларининг таркиби асосан тўрт гуруҳга
бўлиниши кўрсатиб ўтилган. Ўз даромадлари таркибини таҳлил қиладиган бўлсак,

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (эр ва мол-мулк солиғи, айрим товарлар бўйича савдо
ҳуқуқини берувчи рухсатномалар учун йиғим, бозорлардан тушумлари)дан ташкил

топган.

207

Муаллиф ишланмаси.

Маҳаллий

бюджет

даромадлари

таркиби

Ўз даромадлари

Молиявий

трансфертлар

Тартибга солувчи

даромадлар

Бирикттирлган

даромадлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

583


Хулоса ва таклифлар.

Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, ҳудудларда туманлар маҳаллий

бюджетидан шаклланган даромад манбалари ўртасида тафовут мавжуд ёки

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасидаги тафовутни камайтириш
бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурлигини тақозо этади.

Маҳаллий бюджетлар даромад базасини кўпайтириш учун солиқ ислоҳатларини

янада чуқурлаштириш лозим. Жумладан:

Ушбу масала юзасидан амалий тавсиялар тизимини шартли равишда уч йўналишга

бўлиш мумкин: Биринчидан, маҳаллий мулкни шакллантириш ва уни бошқаришнинг

асосий тамойилларини ишлаб чиқиш; Иккинчидан, маҳаллий бюджетлар
потентсиалини мустаҳкамлаш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш;

Учинчидан, бюджетлараро муносабатлар механизмини такомиллаштиришда
субвенсиялар улушини камайтириш. Маҳаллий бюджет таркибида ҳудудлар ҳалигача

субвенсия

олади.

Замонавий

бюджет

тизими

ва

бюджет

тузилишини

шакллантиришнинг, маҳаллий бюджетлар солиқли даромадлари истиқболини

режалаштиришни ошириш мақсадида бюджетлараро муносабатларнинг сифат
жиҳатдан янги тизимини вужудга келтиришнинг ва улар шакл-усулларини оптимал

мувофиқлаштиришнинг янги конструктив ёндашувларини қидириб топиш ҳозирги

шароитда

мамлакат

иқтисодиётини

тобора

мустаҳкамлаш

жараёнини

барқарорлаштиришга хизмат қилади, бошқарув ҳокимияти турли даражалари тенг

ҳуқуқлилигини ҳамда, бозор ислоҳотлари натижадорлигини ўзлаштириш
имкониятларини таъминлайди. Ўз навбатида бу вазифаларни амалга оширишда қонун

хужжатларига роия қилишда қаттиқ тезкор назоратни белгилаш, ҳамда фуқоралар ва
ташкилотларни солиқ тўлаш бўйича масъулятни оширишни тақозо этади.

Адабиётлар

/ Литература / Reference:

Mirziyoyev Sh. (2022) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy

Majlis va O‘zbekiston xalqiga Murojaatnomasi.

https://president.uz/oz/lists/view/5774

Анисимов Н.Н. (2020) Доходы местного бюджета как фактор социально-

экономического развития региона. –М.: Финансы и статистика, - 256 с.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикаси 2019-йил 9-декабрдаги “2020-йил учун

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ЎРҚ-589-сон Қонуни.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги

«Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти

органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5075-
сонли Фармони.

Bibliografik manbalar

Mirziyoyev Sh. (2022) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis va O‘zbekiston xalqiga Murojaatnomasi. https://president.uz/oz/lists/view/5774

Анисимов Н.Н. (2020) Доходы местного бюджета как фактор социально-экономического развития региона. –М.: Финансы и статистика, - 256 с.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикаси 2019-йил 9-декабрдаги “2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ЎРҚ-589-сон Қонуни.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5075-сонли Фармони.