Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
362
БАНКЛАРДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШДАГИ
МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Митиллаев Иброхимжон Турсунпўлатович
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
ORCID: 0009-0006-4837-6420
Аннотация
.
Мазкур мақолада банк молиявий ресурсларини самарали бошқаришда
кредит портфелини юритишнинг ўрни, тижорат банклари кредит портфелининг
ҳолати уларнинг активлар ликвидлилигига таъсири кўриб чиқилган. Тадқиқот
материал ва методларига кўра мавзу юзасидан бир қатор хорижий ҳамда
мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда
фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан шарҳланиб уларнинг мазмуни очиб берилган.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари молиявий
ресурсларини бошқариш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда,
тижорат банкларида активларни бошқаришга қаратилган чора
-
тадбирлар дастурини
ишлаб чиқиш борасида таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Таянч сўзлар
:
тижорат банки, актив, мажбурият, кредит, капитал, молиявий
ресусларни бошқариш, молиявий ресурс, банк активлари, рақамли активлар,
ликвидлилик, кредит портфели, қимматли қоғозлар.
ПРОБЛЕМЫ СОКРАЩЕНИЯ ПРОБЛЕМНЫХ КРЕДИТОВ В
БАНКАХ И ПУТИ ИХ РЕШЕНИЯ
Митиллаев Иброхимжон Турсунпулатович
Андижанский институт экономики и строительства
Аннотация
.
В данной статье рассматривается роль управления кредитным
портфелем в эффективном управлении финансовыми ресурсами банка, состояние
кредитных портфелей коммерческих банков и их влияние на ликвидность активов. По
материалам и методам исследования изучены определения и мнения, данные рядом
зарубежных и отечественных экономистов
-
ученых по данной теме, и автором объяснено
их значение. Кроме того, в статье приведены предложения и практические рекомендации
по разработке проекта нормативно
-
правового документа по управлению финансовыми
ресурсами коммерческих банков Республики Узбекистан, и разработке программы
мероприятий, направленных на управление активами в коммерческих банках.
Ключевые слова:
коммерческий банкинг, актив, пассив, кредит, капитал,
управление финансовыми ресурсами, финансовый ресурс, банковские активы, цифровые
активы, ликвидность, кредитный портфель, ценные бумаги.
UO‘K:
336.722.117.7
I SON - YANVAR, 2025
362-367
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
363
PROBLEMS IN THE REDUCTION OF PROBLEMATIC LOANS IN BANKS
AND THEIR SOLUTIONS
Mitillaev Ibrokhimjon Tursunpulatovich
Andijan Institute of Economics and Construction
Abstract.
This article examines the role of investment portfolio management in the effective
management of bank financial resources, the state of investment portfolios of commercial banks
and their impact on asset liquidity. According to the research materials and methods, the
definitions and opinions given by a number of foreign and domestic economists-scientists on the
topic were studied, and the author explained their meaning. In addition, the article provides
proposals and practical recommendations for the development of a draft regulatory legal
document on the management of financial resources of commercial banks of the Republic of
Uzbekistan, and the development of a program of measures aimed at managing assets in
commercial banks.
Keywords:
commercial banking, asset, liability, loans, capital, financial resource
management, financial resource, bank assets, digital assets, liquidity, loans portfolio, securities.
Кириш.
Муаммоли активларнинг, жумладан, муаммоли кредитларнинг юзага келиши
қуйидаги салбий ҳолатларга
олиб келиши мумкин:
-
омонатчилар, инвесторлар ва бошқа мижозларнинг мазкур банкка бўлган
ишончини йўқолиши ҳамда банк нуфузини тушиб кетиши;
-
тижорат банклари харажатларининг ортиб кетиши;
-
тижорат банкларининг
даромад келтирувчи активларини музлатилиши;
-
даромад келтирувчи банк оперaцияларидан келаётган фойда ҳажмининг
қисқариши туфайли моддий рағбатлантиришларнинг камайиши натижасида банкнинг
малакали кадрлар қўнимсизлигининг ортиши;
-
банк ликвидлиги ва тўловга лаёқатлиги пасаяди;
-
муаммоли активлар бўйича эҳимолий йўқотишларга қарши захира яратилган
тақдирда банк даромадининг қисқариши, банк фаолиятида муҳим ўрин тутувчи
бошқа
кўрсаткичларнинг тушиб кетиши ва бошқалар.
Бу масалани хал қилишда биринчи навбатда муаммоли активлар моҳияти,
хусусиятларини
хозирги замон бозор иқтисодиёти суъбектларига хос бўлган
хатарлилик ва табиати билан боғлиқ ҳолда бошқариш ва таҳлил қилиш,
шунингдек
уларни ҳисобини юритиш ва аудит ўтказиш амалиётларини такомиллаштириш муҳим
аҳамиятга эга бўлади.
Бугунги кунда тижорат банкларида активларнинг муаммога айланишининг асосий
сабабларига қуйидагиларни мисол қилишимиз мумкин:
-
кредит (лизинг) ажратиш бўйича ариза берувчини дастлабки мониторингдан
ўтказилмаслиги бунда асосий эътиборни мижознинг характери унинг бизнес
ҳамкорлари
орасидаги мавқеи, тажрибаси шу билан бирга гаровга олиниши
режалаштирилаётган мол
-
мулкни жойига чиқган ҳолатга ўрганилмаслиги ҳамда
мижознинг фаолияти билан яқиндан танишишмаслиги;
-
кредит бўлими ходими мижозларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш бўйича
етарли билим ва малакага эга бўлмаганлиги сабабли мижознинг молиявий аҳволини
тўлиқ ва сифатли таҳлил қилинмаслиги;
-
мижознинг кредит тарихи пухта ўрганилмаслиги;
-
мижозларнинг фирибгарлик қилишга мойиллиги;
-
мижоз фаолият олиб бораётган соҳада иқтисодий танглик холатлари кузатилса;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
364
-
кредит шартномаларда мижознинг кредит ва фоиз тўлов графикларини бизнес
режага мутаносиб равишда расмийлаштирилмасликлари;
-
форс
-
мажор холатлари.
Ўрганишлар ва таҳлилий маълумотлар натижасида шундай фикрга келдикки
тижорат банкларининг муаммоли активларининг вужудга келишининг қатор объектив
ва субъектив омиллар таъсир қилади.
Объектив омиллар хусусида фикр юритганда, шуни таъкидлаш жоизки, бу хориж
амалиётидан ҳам маълум бўлдики тижорат банкларида муаммоли активларнинг
мавжуд бўлиши бу табиий жараён, албатта бундан қочиб бўлмайди, чунки иқтисодиёт
ва реал секторда барча жараёнлар доимо ҳам бир текисда кетмайди. Бунга мисол
сифатида рўй берган пандемияни, жахон молиявий
-
иқтисодий инқирозни, геосиёсий
зиддиятлар, ўзаро урушларни келтириш мумкин. Буларнинг барчаси тижорат банклари
муаммоли активларинингвужудга келишига сабаб бўладиган объектив омиллар
хисобланади, уларни қайсидир жиҳатдан тартибга солиш ёки камайтириш тижорат
банкларига боғлиқ эмас.
Адабиётлар шарҳи.
Тижорат банклари активлари таркибида рискли активлар сифатининг
ёмонлашуви уларнинг актив моддалари муаммоли активга айланаётганидан далолат
беради. Муаммоли активлар тижорат банки фаолияти учун мўлжалланган
активларнинг алоҳида тоифаси ҳисобланади
.
Таъкидлаганимиздек, тижорат банклари муаммоли активлари хусусида жуда кўп
илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган.
Масалан, профессор Лаврушин (2008) тижорат банклари активлари таркиби ва
уларнинг иқтисодий моҳиятини назарий ва илмий жиҳатдан таҳлил қилган. Хусусан,
олимнинг фикрига кўра: «Банк активлари тўлиқ мулклар ва ҳуқуқлар қайсики, ўз
маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан вужудга келган, улардан актив
оперaцияларда кредит муассасалари фойдаланади»
деб таъкидлаган
.
Бизнинг
фикримизча
профессор
Лаврушин
банк
активларини
шакллантираётганда фақат ўз маблағлари ва мижозларнинг жалб қилинган маблағлари
билан чекланган. Хозирги пайтда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат дастурлари
доирасида берилаётган пул маблағлари ва халқаро бозорлардан жалб қилинаётган
ресурслар эътибордан четда қолган.
Россиялик профессор Ўсоскин (2011) ҳам «Тижорат банклари муаммоли активлар
билан боғлик рискларни пасайтириш ва уларни бартараф этишнинг асосий мезони
сифатида активлар ва пасссивларнинг муддатлари ўртасидаги мутаносибликни
таъминлаш зарур деб таъкидлаган». Олим мазкур мезоннни сақлаш орқали тижорат
банклари фаолиятида трансформaция рискини юзага келишига йўл қўймаслик
лозимлигини, бу ўз навбатида муаммоли активларни пайдо бўлишига хизмат қилишини
таъкидлайди. Бизнинг фикримизча активлар ва пасссивларнинг муддатлари
ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш билан бирга, банк активларини объектив
ва
субъектив сабабларга кўра хам муаммоли активга айланишини олдини олиш зарур.
Рублева (2012) «Муаммоли кредитларни тижорат кредитларида керагидан
ортиқча кредитлар берилиши, ишончсиз мижозларга кредитлар берилиши, гаров
таъминоти учун ноликвид мулклар олиниши ҳисобига вужудга келади деб таъкидлаган.
Муаллиф фикрича, муаммоли қарздорликларни камайтириш
учун уни вужудга келган
захотиёқ маълумотлар тўплаши ва уларни коллекторлик агентлигига бериши лозим.
Коллекторлик агентлигида юқори амалий тажрибага эга бўлган
юристлар ишлайди
(Коллекторлик тизими кредитларни ундириш учун муҳим восита бўлиши мумкин,
лекин унинг самарали ва адолатли бўлиши учун ҳуқуқий ва ахлоқий нормаларга риоя
қилиниши зарур. Давлат томонидан назорат ва тартибга солиш орқали ушбу тизимнинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
365
салбий таъсирларини камайтириш мумкин
)
. Ўлар мижоз билан учрашиб, қарздорликни
қайтаришни, агар қайтармаган ҳолатда қонунчилик бўйича нима чоралар кўрилиши
хусусида тўлиқ тушунчалар беради. Шу боис уларни банк ходимларига нисбатан
мижозлар эшитади ва сўзларига амал қилиб иложи борича қарздорликни қайтариш
ҳаракатига тушишини асослаб беради. Муаллиф муаммоли активларни олдини олишда
коллекторлик агентлигига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини илгари суради».
Муаллиф ўзининг мазкур таърифида муамоли активларни келиб чиқишинининг
асосий сабаби сифатида банк активларининг диверсификaция даражасининг
пастлигини келтириб ўтади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тижорат банклaрида муаммоли активларни қисқартиришга қaрaтилгaн нaзaрий
вa aмaлий муaммoлaргa бaғишлaнгaн
илмий қaрaшлaрни ўргaнилганлиги, бу борада
халқаро банк амалиётидаги илғoр тaжрибaлaр тaдқиқ этилганлиги, хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки,
Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари
молиявий ҳисобoтлaри вa стaтистик
мaълумoтлaригa aсoслaнгaнлиги билaн бeлгилaнaди.
Ўшбу мақолани бажариш давомида олинган илмий натижалар, тижорат
банкларининг муаммоли активлари ҳажмини қисқартиришга хизмат қилиши, уларнинг
услубий асослари самарадорлигини ошириш, соҳа мутахассислари ва билим
олувчиларнинг назарий
-
услубий билимлар доирасини кенгайтириш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлaб чиқилгaн илмий тaклифлaр вa
aмaлий тaвсиялaрни тижорат банкларининг муаммоли активлари ҳажмини
қисқартиришга
қаратилган чора
-
тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда ҳамда
иқтисодиёт йўналишидаги
олий ўқув юртларида “Банк иши”, “Тижорат банклaрининг
актив вa пaссивлaрини бoшқaриш” ва “Пул ва банклар” каби фанларни ўқитишда
қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.
Тижорат банкларининг муаммоли активлари ҳажмини қисқартиришга бўйича
олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари активлари таркибида қониқарсиз ва шубҳали активлар
сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10
-
15 фоиз паст даражада
ундириш орқали муаммоли активларини бартараф этиш таклифи Ўшбу таклиф
Андижон вилоятидаги банклар амалиётига жорий этилиши натижасида банкнинг
муаммоли кредитлари ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 фоизга камайтириш
имкониятини берди;
муддати уч йил ва ундан ортиқ муддатдан буён ундирилмай келинаётган
кредитларни сўндириш учун банк балансига олинган қарздорларнинг мулкини асосий
қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш имкониятини берувчи нархда
сотиш таклифи. Ўшбу таклиф Андижон вилоятидаги банклар амалиётига
акс эттирилди
натижасида банкнинг муаммоли активлари ҳажми ҳисобот даврига нисбатан 5 фоизга
қисқартиришга эришилди;
муддати уч йил ва ундан ортиқ муддатдан буён ундирилмай келинаётган
кредитларни сўндириш учун банк балансига олинган қарздорларнинг мулкини асосий
қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш имкониятини берувчи нархда
сотиш таклифи Андижон вилоятидаги тижорат банклар амалиётига жорий этилиши
натижасида банкнинг муаммоли кредитлари ҳажмини ҳисобот даврига нисбатан 5
фоизга қисқартиришга эришилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
366
Хулоса ва таклифлар.
Тижорат банкларининг муаммоли активларини қисқартириш
йўлларига оид
ўтказилган тадқиқотлар натижаси қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб чиқарилишига
асос бўлди:
1. Манзилли чора
-
тадбирларни амалга ошириш, муаммоли кредитларни
ундиришда суд
-
ҳуқуқ ишларини кенг жорий қилиш, шунингдек, кредит ажратилиши
давомида ва унга хизмат кўрсатиш босқичида қарз олувчининг молиявий ҳолатини
мониторинг қилиб бориш, банкларда муаммоли кредитлар билан шуғулланувчи кредит
мониторинги бўлинмалари салоҳиятини мустаҳкамлаш ва NPL кўрсаткичларини
камайтириш юзасидан қонунчиликда белгиланган барча механизмлардан самарали
фойдаланиш.
2. Тижорат банкларини комплекс трансформatsiя қилиш, муаммоли кредитларни
ундиришда банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва
дастурий маҳсулотларни жорий этиш.
3. Ўзбекистонда муаммоли активларга доир назарий ва амалий жиҳатлари алоҳида
тадқиқот объекти сифатида етарлича ўрганилмаган. Бу ўз навбатида, муаммоли
активларни қисқартириш йўлларида вужудга келадиган иқтисодий категорияларни
турлича талқин қилиниши, иқтисодий адабиётлар ва истеъмолда қўлланилишига сабаб
бўлмоқда.
4.
Тижорат банклари активлари таркибида қониқарсиз ва шубҳали активлар
сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10
-
15 фоиз паст даражада
ундириш орқали муаммоли активни бартараф этиш хусусидаги таклифини амалиётга
жорий этиш.
5. Жисмоний шахсларни кредитга лаёқатлигини аниқлашда қатор кўрсаткичлари
билан бирга яшаш ҳудуди ва барқарор ўртача ойлик даромадларига эътиборга олиш
зарурлиги.
6. Муаммоли активларни сўндириш учун банк балансига олинган қарздорларнинг
мулкини бозор баҳосида эмас, балки қарзни қоплаш имконитяини берувчи нархда
сотишни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
7. Тижорат банкининг икки йилдан ортиқ муддатда фойдаланмаётган кўчмас
мулкини баланс қолдиқ қийматида сотиш зарурлиги.
8. Банкларнинг актив моддаларини диверсификатсия даражасини (давлат ва
Марказий банк қимматли қоғозлари, жисмоний шахсларга берилаётган кредит, лизинг
оператсиялари)
ошириш орқали муаммоли активлар салмоғини қисқартириш йўллари.
9. Банкларда кредит бериш бўйича қарор вабул қилишда маъмурий таъсирни
тўлиқ бартараф этишни таъминлаш орқали банк кредит қўмитаси раиси ва унинг
аъзоларини банк активлари сифати даражасига қараб иқтисодий рағбатлантириш ёки
жазолаш амалиётини жорий этиш таклифи.
10. Ўзбекистонда муаммоли кредитларни қисқартиришда истиқомат қилаётган
аҳолининг даромад манабайи қарийб 70 фоизини иш ҳақи ва 15 фоизга яқини эса
тадбиркорлик фаолиятидан эканлигини инобатга оладиган бўлсак, келгусида уларнинг
кредитга бўлган эҳтиёжи ортиб бораверади. Шу боис, банклар кредитга лаёқатлигини
аниқлашда уларнинг яшаш ҳудуди ва барқарор ўртача ойлик даромадига асосий
эътибор қаратиши лозим.
11. Тижорат банклари томонидан муаммоли активлар билан ишлаш амалиётини
такмомиллаштиришда ҳукумат масъул органлари, Марказий банк ва тижорат банклари
уларга таъсир этувчи:
-
бевосита омиллар
; банкнинг кредит сиёсати,
-
билвосита
омиллар
; сифатида эса; инфляция даражаси ва валюта курси, банкнинг активларини
рискка тортиш тартиби кабилар устида тегишли ишларни амалга ошириш лозим деб
ҳисоблаймиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
367
Адабиётлар /Литература/
Reference:
Лаврушин О.И. (2008) Банковское дело: современная система кредитования:
Финансовая академия при правительстве
РФ.
-4-
е изд., стереотип.
-
М.: КНОРУС,
-
С. 36
-37.
Рублева (2012) “Инструменты управления проблемной задолжен
-
ностью банков”
статья // www.google scholar. Академия Google.
Усоскин В.М. (2011)Современный коммерческий банк: управление и оперatsiи.
-
Москва:ВАЗАР
-
ФЕРРО», С.189
-190.
