Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
174
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР (БҲХС) 16
-
СОНЛИ
СТАНДАРТНИ ҚЎЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ибрагимова Ирода Рашид қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, PhD
Нурматов Тўйчи Дустмаматович
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси магистранти
Аннотация.
Мазкур мақолада тижорат банкларида асосий воситалар бўйича халқаро
стандартни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда асосий воситалар ҳисобининг
мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, асосий воситалар бўйича
халқаро стандартдан фойдаланиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларида асосий воситаларни ҳисобини юритиш
амалиётининг МҲХС №16 “Асосий воситалар” стандартининг қўлланиши, унинг аҳамияти ўз
ифодасини топган
.
Бухгалтерия ҳисоби счётларида уларнинг ташкил қилиниши ва молиявий
ҳисобот гшаклларида акс эттирилиши тартиби батафсил баён қилинган. Тадқиқотлар
натижасида тижорат банкларида асосий воситаларни юритиш ва унинг ҳисобини ташкил
қилишга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланганн ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
асосий восита
,
эскириш
,
халқаро стандарт, асосий воситаларни аналитик
счёти, активлар, маънавий эскириш, амортизация
.
ОСОБЕННОСТИ ПРИМЕНЕНИЯ СТАНДАРТА 16 ОСНОВНЫХ СРЕДСТВ
(МСФО) В КОММЕРЧЕСКИХ БАНКАХ
Ибрагимова Ирода Рашид кизи
Доцент Ташкентского государственного
экономического университета,
PhD
Нурматов Тўйчи Дустмаматович
Магистрант Банково
-
финансовой академия
Республика Узбекистан
Аннотация.
В данной статье представлены особенности применения международного
стандарта по основным средствам в коммерческих банках, содержание учета основных средств
в банках, определения, анализированы понятию в различных научных публикациях, методология
использования международного стандарта по основным средствам. Рассмотрено применение
стандарта MСФО №16 "Основные средства" в практике учета основных средств в коммерческих
банках Республики Узбекистан. Бухгалтерском учете в счетах
подробно описывают процедуру их
организации и отражения в финансовой отчетности. В результате проведенного исследования
формированы свое мнение о ведении учета основных средств в коммерческих банках и
организации бухгалтерского учета, а также были разработаны рекомендации по их
совершенствования.
Ключевые слова:
основные средства, износ, международные стандарты, аналитический
учет основных средств, активы, моральный износ, амортизация.
III SON - IYUL, 2023
174-182
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
175
FEATURES OF THE APPLICATION OF STANDARD 16 FIXED ASSETS (IFRS)
IN COMMERCIAL BANKS
Ibragimova Iroda Rashid qizi
PhD, Associate Professor of the Tashkent State University of Economics
Nurmatov Tyichi Dustmamatovich
Master Student of Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article presents the features of the application of the international standard for fixed
assets in commercial banks, the content of accounting for fixed assets in banks, definitions, the concept
analyzed in various scientific publications, the methodology of using the international standard for fixed
assets. The application of the IFRS standard No. 16 "Fixed assets" in the practice of accounting for fixed
assets in commercial banks of the Republic of Uzbekistan is considered. Accounting accounts describe in
detail the order of their organization and reflection in the financial statements. As a result of the conducted
research, an opinion was formed on the accounting of fixed assets in commercial banks and the
organization of accounting, as well as recommendations for their improvement were developed.
Keywords:
fixed assets, depreciation, international standards, analytical accounting of fixed assets,
assets, depreciation.
Кириш.
Халқаро амалиётда асосий воситалар ҳисобини такомиллаштириш ва уни (БҲХС) 16
-
сонли “Асосий воситалар” стандартига мувофиқлаштириш, асосий воситалар ҳисобини ташкил
этиш ва уни такомиллаштириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида доимий равишда
илмий изланишлар олиб борилмоқда. Лекин ушбу соҳада ечимини кутаётган масалалар жуда
кўплиги ва жаҳондаги тажриба ҳамда илмий ютуқларни ўрганиш асосида асосий воситаларни
баҳолаш, уларнинг ҳолати ва таркибини ўрганиш натижасида активларни бошқариш бўйича
тўғри ва аниқ қарорлар қабул қилиш, асосий воситаларни назорати ҳамда унинг
самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш зарурати
вужудга келмоқда. Банкларда асосий воситалардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этади. Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнида “Асосий воситалар”
номли (БХХС) 16
-
сонли стандарт асосида ҳисобга олиш, уларнинг эскиришини тегишли
бошқарув билан боғлиқ харажатларга тўғри қўшиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу стандартни
Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби тизимига жорий этиш натижасида асосий воситаларни янгилаш
ва қайта жиҳозлаш, унинг кўрсаткичларини аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳамда ҳисоби
тўғри юритилишига баҳо бериш имконияти яратилади.
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қуйидаги асосларга
кўра жорий этишнинг муҳимлиги белгилашимиз мумкин:
1.
ташқи инвесторларга улар тушуна оладиган тилда ахборотларни етказиб бериш;
2.
чет элдан инвестиция киритиш учун улар тижорат банкларининг молиявий
ҳисоботларини таҳлил қилиш имкониятига эга бўлиши;
3.
айниқса тижорат банкларининг активлари ва уларнинг таркибий тузилишини
тушуниши ва уни таҳлили қилиши асосида тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш
имкониятини яратиш;
4.
тижорат банкларининг бошқаруви томонидан мониторинг қилиш ва уни
самарадорлигини аниқлашда бевоиста халқаро талабларга мос равишда тушуниши ва тақдим
этиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сон "2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги, 2017 йил 7
февралдаги ПФ
-4947-
сон "Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2018 йил 19
сентабрдаги "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ
-3946-
сон Қарори. 2020 йил 24 февралдаги ПҚ
-4611-
сон "Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги
қарорлари, шунингдек, мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилaди.
Демак, тижорат банкларида активлар, айниқса асосий воситалар таркиби ва улардан
самарали фойдаланиш жараёнини таҳлил қилиш лозим. Натижада ташқи инвесторлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
176
томонидан қабул қилаётган ўз қарорларининг молиявий ҳолатга таъсирини таҳлил қилиш,
унинг натижалари бўйича банк бошқарувининг молиявий ҳолатини самарали ташкил этишга
имконият берадиган бошқарув қарорларини қабул қилишлари мумкин. Шундай қилиб, тижорат
банкларининг асосий воситаларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти асосида ташкил
этилиши ушбу мақоланинг асосий объекти ҳисобланади ва ушбу тадқиқотни амалга ошириш
ўтказиш учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Адабиётлар шарҳи.
Глобаллашув натижасида товар, хизмат ва капитал халқаро бозорларининг интеграцияси
рўй бермоқда. Агар олдин компаниялар ички бозорларда молиялаштиришга
эътибор берган
бўлса, бугунга келиб улар акционер капитални ҳам мамлакат ички ресурсларидан ва чет
эллардан жалб қилиши мумкин. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларининг асосий
афзалликларидан бири бу капиталнинг халқаро бозорларига турли мамлакатлардан турли
компаниялар фаолият натижаларини самарали йўл билан баҳолаш ва киёсий таҳлил қилиш
имкониятини беради. Бу эса компаниялар томонидан капитални самарали, кам харажат қилиб
жалб қилишга ёрдам беради. Тижорат банклари томонидан молиявий ҳисоботларнинг халқаро
стандартларига ўтишнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
1)
банк
тизимининг
иқтисодиёт
глобаллашув
умумий
тенденцияларига
мувофиқлаштирилишининг зарурлиги банкларнинг халқаро молия бозорларига иштирокчи
сифатида чиқиши. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари форматида тузилган
ҳисоботларни тақдим этмасдан туриб ташқи молиялашни жалб қилиш, хусусан, чет эл
банкларининг кредитлари, чет эл бозорларида қимматли қоғозларнинг жойлаштириш, чет элда
кафолат операцияларни ўтказишга имконият йўқ;
2) банкларнинг молиявий ҳисоботлари янада равшан (шаффофлиги)ни таъминланиши.
Халқаро стандартларни қўллашда миллий ҳисоб ва ҳисоботларнинг камчиликлари бартараф
этилади, бу эса нафакат банк ички бошқарув ҳисоботларини тузилишига, балки
фойдаланувчилар кенг доираси учун тушунарлиликни таъминлайди. Чунки, банк ўзига хос
ижтимоий статусга эга, у асосан жалб килинган маблағлар, шу жумладан фуқаролар омонатлари
ҳисобига ишлайди.
3) бухгалтерия ҳисоби тартиб ва тартиботларнинг халқаро қоидалар билан ўзаро боғлик
ҳолда ишлаши ҳисоб ва ҳисоботларнинг самарали тизимининг пайдо булишига олиб келади.
Банкларнинг рақобатли ўсишини таъминлайди Республикамизда корхоналарни техник
жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашни кучайтиришни таҳлил қилишга қаратилган муҳим илмий ва
амалий ишлар олиб борилган бўлсада, аммо айрим тармоқларга оид аниқ услубий ишлар олиб
борилмаган.
Бугун жойларда иқтисодиётни юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан
жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий
сармояларни жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ва
касаначиликни ривожлантириш нечоғли катта, ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Макроиқтисодий
барқарорлик, ишлаб чиқаришнинг изчил ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш, жалб
этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобидан таркибий ўзгаришларни қатъий давом
эттириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш
-
биз учун
бош вазифа бўлиб қолади. Бухгалтерия ҳисоби соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
натижасида “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бу эса бухгалтерия ҳисобини халқаро
стандартлар даражасига яқинлаштиришга имкон бермоқда. Бундай ҳолат тижорат банкларида
асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларини халқаро
стандартлар асосида ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини амалиётга жорий этилиши бир қатор муаммоларни ечишга шароит яратиб
беради.
Ўзбекистон Республикасида умумий қабул қилинган тартибга асосан асосий воситалар деб
-
узоқ муддатли ўзининг табиий кўринишини сақлаб турадиган, аста
-
секин эскирадиган ва
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига ўз қийматини аста
-
секин ўтказадиган, қиймати
минимал иш ҳақининг 50 баробаридан юқори бўлган, хизмат муддати бир йилдан кўп бўлган,
ижара воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган меҳнат воситаларига айтилади. Асосий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
177
воситаларга бинолар, иншоотлар, машина, ускуна, хўжалик инвентарлари, асбоб
-
ускуналар ва
бошқалар киради.
Иқтисодиётни модернизация қилиш
шароитида тижорат банкларида асосий воситалар
бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнида қуйидаги счётлардан фойдаланади
93
:
1-
жадвал
“Агробанк” АТБ даги асосий воситаларни счётларининг таҳлили
16500
Асосий
воситалар
16501
Ер
А
16505
Тугалланмаган қурилишлар
А
16509
Банкнинг иморатлари
-
Бинолар ва бошқа иншоотлар
А
16511
Йиғилган эскириш суммаси
-
Бинолар ва бошқа иншоотлар
К
16515
Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
А
16519
Йиғилган эскириш суммаси
-
Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш
ҳуқуқи
А
16529
Транспорт
воситалари
А
16531
Йиғилган эскириш суммаси –
Транспорт
воситалари
КА
16535
Мебель, мослама ва ускуналар
А
16539
Йиғилган эскириш суммаси
-
Мебель, мослама ва ускуналар
КА
16541
Тўлов карталари билан ҳисоб
-
китобларни амалга ошириш ускуналари
А
16543
Йиғилган эскириш суммаси
-
Тўлов карталари билан ҳисоб
-
китобларни амалга
ошириш ускуналари
КА
16549
Бошқаларга операцион ижара бўйича берилган
асосий
воситалар
А
16551
Йиғилган эскириш суммаси
-
Бошқаларга операцион ижара бўйича берилган
асосий
воситалар
КА
16561
Омбордаги
асосий
воситалар
А
16563
Йиғилган эскириш суммаси –
Омбордаги
асосий
воситалар
КА
Демак Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг
ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги, «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонунлари талабларига мувофиқ ҳамда
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон
Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона
методологик асосларини белгилаб беради. Тижорат банклари томонидан бухгалтерия ҳисоби
улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида
рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта
ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар
узлуксиз равишда юритилади. Демак тижорат банкларида асосий воситалар ҳисобини
юритишда ушбу счётлар асос бўлиб хизмат қилади.
Тижорат банкларининг молия
-
хўжалик фаолиятини амалга оширишда асосий
воситаларнинг
ўрни ниҳоятда каттадир. Асосий воситалар банкнинг ишлаб чиқариш жараёнида
жуда катта рол ўйнайди, чунки улар барча банк таянадиган ва банкнинг ишлаб чиқариш
қувватини баҳолаш мезони бўлган ишлаб
-
чиқариш техника базасини ташкил этади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига кўра асосий воситалар учун алоҳида
стандарт белгиланган. Шу жумладан МҲХС№16 “Асосий воситалар” деб номланиб унда асосий
воситаларга қуйидагича таъриф берилганлигини кўришимиз мумкин: “Асосий воситалар –
қуйидагилар учун мўлжалланган
моддий активлардир:
(a)
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, ёки хизматларни кўрсатиш, ёки
бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжаланган;
ва
(б)
бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган”. Демак ушбу
стандартда асосий воситаларнинг таркибига киритиш учун 2 та асосий элементини ҳисобга
олиш белгиланган. Шу жумладан моддий активлиги ва хизмат муддати
94
. Бундан ташқари
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида алоҳида стандарт
93
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси. АВ
-1434-
сон 2004 йил 17 декабрда
рўйхатдан ўтган.// lex.uz
94
Международные стандарты финансовой отчетности. 2017. –М.: Аскери, 2017.
-
1035 с.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
178
белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Шу жумладан “Асосий воситалар” номли 5
-
сон БҲМСга
асосан, асосий воситалар узоқ давом этадиган вақт мобайнида (бир йилдан ортиқ вақт
давомида) моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам амал қиладиган, шунингдек, ижарага бериш
учун фойдаланиладиган моддий активлардир
95
.
Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситаларни ҳисобга олиш қуйидагиларни
таъминлаши лозим:
-
асосий воситаларнинг олиниши, ҳисобдан чиқарилиши, жойи ўзгартирилишини ҳисобда
тўғри ва ўз вақтида акс эттириш;
-
асосий воситаларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб, уларни
ҳисобга олишни ташкил қилиш;
-
асосий воситаларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга ва
меъёрий ҳужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;
-
уларни сотиб олинганидан кейин ҳисобдан чиқарилишига қадар турган жойи
(фойдаланиш жойи) бўйича мавжудлиги ва асралишини, айрим ҳолларда уларнинг асралиши
учун масъул бўлган шахслар бўйича назорат қилиш;
-
асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш ва уни ҳисобда
акс эттириш;
-
таъмирлаш бўйича харажатларни аниқлаш ва бу мақсадлар учун ажратилган
воситаларнинг оқилона ишлатилишини назорат
қилиш;
-
эскирган, хўжалик учун ортиқча бўлган асосий воситаларни ўз вақтида ҳисобдан
чиқаришни таъминлаш;
-
ҳисобдан
чиқарилган асосий воситалар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз
вақтида акс аниқлаш.
«Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги йўриқноманинг янги таҳрири асосида асосий воситаларни бухгалтерия ҳисоби
юритилади.Шу жумладан ушбу йўриқномада асосий воситаларга қуйидагича таъриф
берилганлигини кўришимиз мумкин: “Асосий воситалар
-
бу моддий актив бўлиб қуйидаги
ҳолатларни ҳисобга олиши лозим:
а) банк фаолиятида банк хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган, ижарага бериш
учун мўлжалланган ёки бошқарув мақсадлари учун фойдаланиладиган;
б) бир йилдан ортиқ фойдаланишга мўлжалланган воситалар киради
.
Асосий воситаларга қуйидагилар киради
:
бинолар
,
иншоатлар
,
асбоб
ва ускуналар
,
компьютер, мебель, ҳисоблаш
техникаси, транспорт
воситалари
,
сотиб олинган ердан
фойдаланиш хуқуқи
,
кутубхона фондлари
,
қурилиш
жараёнида бинонинг қийматига
қўшилмаган
сигнализация
ва
телефонлаштириш объектлари
-
қийматидан қаътий назар
ва
бошқалар”
96
.
Ушбу масалада проф. Миржакыпова (2002) томонидан шундай фикр билдирилган “Ҳисоб
ва режалаштиришда асосий воситалар маълум гуруҳларга бўлиниб ҳисобга олинади ва
режалаштирилади. Чунки асосий воситаларни ҳисобга олиш, режалаштиришни тўғри ташкил
қилишнинг муҳим шарти бўлиб, уларни илмий жиҳатдан туркумлаш ва баҳолаш ҳисобланади”.
Демак, Қозоқистон тижорат банкларида асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида
қатнашишига қараб ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларга ва ишлаб чиқаришга тегишли
бўлмаган объектларга бўлинади.
Умумий тартибга кўра, хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар ҳисобида
қуйидаги тартиб белгиланган: “Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва унга хизмат
қиладиган меҳнат воситалари
ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари
деб аталади. Уларнинг
ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишдаги роли ҳар хил, баъзилари масалан, машиналар,
ускуналар, асбоб
-
ускуналар ишлаб чиқаришда меҳнат қуроллари сифатида қатнашади,
баъзилари эса ишлаб чиқариш
жараёнининг тўхтовсиз ишлаб туришини таъминлайди, масалан,
иншоотлар, яна бошқалари эса ишлаб чиқариш учун зарур бўлган шароит яратиб беради.
Масалан, ишлаб чиқариш бинолари, йўллар ва бошқалар” (Ибрагимов, Хасанов ва бошқ. 2019).
Ишлаб чиқариш жараёнида тўғридан
-
тўғри қатнашмайдиган объектларга уй
-
жой
-
коммунал
хўжалиги воситалари, соғлиқни сақлаш муассасаларининг асосий воситалари (касалхона,
95
Национальные стандарты бухгалтерского учета Республики Узбекистана. Ташкент: НАБА,
2018. -
278 с.
96
«Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқнома (Янги таҳрири).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
179
амбулатория, поликлиника), маданият ва маориф муассасаларига қарашли объектлар (завод
клублари, театрлар, кутубхона, болалар муассасалари) ва бошқалар киради. У ёки бу хўжалик
юритувчи субъектга қарашлилиги нуқтаи
-
назаридан асосий воситалар корхонанинг ўзига
қарашли ва ижарага олинган объектларга бўлинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида асосий воситаларни гуруҳларга бўлишнинг
тасниф белгилари қуйидагилардир:
-
бажарадиган вазифасига кўра;
-
объектларда фойдаланиш даражасига кўра;
-
натурал
-
моддий таркибига кўра.
Асосий воситалар бажарадиган вазифасига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш
воситаларига бўлинади. Ишлаб чиқариш асосий воситалари бевосита моддий неъматларни
яратишда иштирок этадиган воситаларидир..
Тижорат банкларида асосий воситаларнинг бундай гуруҳланиши улардан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш, эскирган воситаларни алмаштириш, кераксиз асосий воситаларни
бошқа субъектга бериш ёки сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, уларнинг
эскиришини тўғри ҳисоб
-
китоб қилиш учун зарур.
Ер амалдаги қонунчиликка биноан хўалик юритувчи субъектга мулк тарзида берилган ер
майдонидир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 17
-
моддасига биноан, “юридик шахслар
Ер кодекси
ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш,
муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга
бўлишлари мумкин”. Ернинг қийматига уни харид қилишда кўчмас мулк агентларига
тўланадиган комиссион тўловлар, адвокатлар хизмати учун ҳақ, харид қилишдаги солиқ
тўловлари, дренаж қиймати, ерни тозалаш ва бошқа харажатлар қўшилади.
Асосий воситалар натурал
-
моддий таркибига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1-
расм. Банкларда асосий воситаларнинг туркумланиши
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хар бир воситани маълум бир хусусиятлари
бўйича таснифлаш ва таркибий жойлаштириб чиқиш мумкин бўлади. Хусусан, асосий
воситаларини ҳам маълум бир хусусиятлари бўйича таснифлаб чиқиш ва уларни таҳлил қилиб
чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирги кунда асосий воситаларни қуйидаги хусусиятлари
бўйича таснифлашимиз мумкин:
1. Асосий воситаларнинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб:
-
актив асосий воситалар
;
-
пассив асосий воситалар
.
2.
Асосий воситаларни маълум тармокларга бўйсунишига
қараб
:
-
ишлаб чиқариш асосий воситалари
;
-
бошқа тармоқ
асосий воситалари
;
Асосий воситалар
Ер
Узатувчи мосламалар
Ишлаб чиқариш ва
хўжалик
Машина ва жиҳозлар
Иш ҳайвонлари ва
маҳсулдор чорва
Ерни ободонлаштириш
учун капитал сарфлар
Транспорт воситалари
Кўп йиллик дарахтлар
Бинолар
Асбоб
-
ускуналар
Бошқа асосий воситалар
Иншоотлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
180
-
ноишлаб чиқариш асосий воситалари.
3. Асосий воситаларнинг фойдаланиш жараёнидаги қатнашишига қараб:
-
фойдаланишдаги асосий воситалар;
-
фойдаланишдан олиб қуйилган (консервация қилинган) асосий воситалар.
4.
Асосий воситаларнинг турларга ажратилиши бўйича:
-
ер;
-
бинолар;
-
иншоотлар;
-
узатиш мосламалари;
-
ҳисоблаш техникаси ва компьютерлар;
-
машина ва ускуналар;
-
транспорт воситалари;
-
асбоб ускуналар;
-
хўжалик жиҳозлари;
-
ишлаб чиқариш инвентарлари;
-
ишчи
ва маҳсулдор ҳайвонлар;
-
кўп йиллик экинлар ва бошка асосий воситалар.
1.
Мулкий эгалигига қараб
:
-
ўзига тегишли асосий воситалар
;
-
ижарага олинган асосий воситалар
.
Бундан ташқари асосий воситаларнинг яна бошқа бир хусусиятлари бўйича ҳам
таснифлаш мумкин.
Биноларга ишлаб чиқариш корпуслари, цехлар, устахоналар, бошқарма биноси,
омборхоналар, турар
-
жой бинолари ва бошқа ишлаб чиқариш, маъмурий
-
хўжалик ва ижтимоий
-
маиший мақсадлардаги объектлар, шуниндек, улардан тўғри фойдаланиш зарур бўлган жами
коммуникация воситалари (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув
-
газ таъминоти тизими, ички
телефон ва сигнализация воситалари, лифт хўжалиги) киради.
Дастлабки қиймат –
активни харид қилишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни
барпо этишда амалга оширилган ҳақиқий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳақиқий қиймати
асосий воситани харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча
харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Ташкилот текинга олган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати эксперт йўли билан бозор
нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситани кирим
қилинган санада амал қилган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. Амалдаги
нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва эксперт йўли билан тасдиқланиши керак.
Сотиш қиймати асосий воситаларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида
айрбошлаш мумкин бўлган суммадир.
Асосий воситани пулга харид қилинса, унинг қиймати контрактда иккиламчи бозорда
фаол ишлаётган шу сингари активга аниқланган бозор нархи бўйича кўрсатилиши мумкин.
Асосий воситани хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан яратилган ва уни яратиш
чиқимларини аниқ белгилаш мумкин бўлган ҳолларда асосий восита ҳақиқий таннарх бўйича
акс эттирилади
.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот
жараёнида
тижорат
банкларида
молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартларини қўллаш жараёнида фойдаланиладиган усулларнинг назарий асослари
ўрганилди, мавзуга боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга
таянган ҳолда илмий мушоҳада, мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан
кенг
фойдаланилган.
Мавзуни ўрганишда позитивистик ва интерпритивистик тадқиқотлардан фойдаланилди.
Позитивистик
тадқиқотда
ўзгарувчилар
ўртасидаги
боғликлик,
яъни
молиявий
ҳисоботларнинг халқаро стандартлар асосида асосий воситаларни бухгалтерия ҳисоби,
банкнинг молиявий кўрсаткичларига қай даражада таъсир этади, улар ўртасида боғликлик
ўрганилди. Шунингдек, асосий воситаларнинг эскириш усулларининг қўлланилиши банк
харажатларига қандай таъсир этиши таҳлил қилинди. Хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида
адабиётлар, интернет сайтларидан ахборот ва маълумотлар жамланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
181
Умуман олганда, тижорат банклари ҳисоботларини трансформация қилишда банк счётлар
режаси таҳлили қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
таҳлилни ўтказиш санасига банк фаолияти натижаларини ва ҳолатини таҳлил қилиш;
-
тадқиқ қилинаётган давр учун банк фаолияти натижалари ва ҳолатини солиштириш;
-
бошқа банклар фаолияти натижалари билан банкнинг кўрсаткичларини ўзаро таққосаш;
-
банк фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бошқарув қарорларини
қабул
қилиш учун тавсияларни ишлаб чиқиш ва тахлил натижаларини умумлаштириш .
Таҳлилни амалга ошириш учун зарур бўладиган маълумотларни қуйидагича таснифлаш
мумкин:
✓
Молиявий ҳисобот
✓
Таъсис ва молиявий ҳужжатлар
✓
Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар
✓
Учинчи шахслардан олинган маълумотлар.
Молиявий ҳисоботлар билан таҳлилий амаллар бир неча босқичларда амалга оширилади:
дастлабки, таҳлил ва якуний босқич.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Баланс моддаларининг жойлашиш тартиби ва уларнинг номлари ўзгартирилиши мумкин,
сабаби баланс банкнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотни ўз ичига олиши
керак. Бундан ташқари баланс моддалари йириклаштирилиши ҳам мумкин. Уларни
деталлаштириш қуйидаги критерияларга кўра амалга оширилиши мумкин:
-
активларнинг ликвидлилиги ва характери, шунингдек муҳимлилиги;
-
банк миқёсида активларнинг операцион ва молиявий активлар, заҳиралар, дебиторлик
қарздорлик каби алоҳида моддаларга ажратиш имконини берадиган функцияси, уларнинг
ҳажми, характери ва вақт бўйича тақсимоти.
“Агробанк” АТБ
томонидан асосий воситалар ва номоддий активлар ўзгаришининг
динамикаси таҳлил қилинди ва қуйидаги кўрсаткичларга эришилган.
2-
жадвал
“Агробанк” АТБ асосий воситалар ва номоддий активлар ўзгаришининг таҳлили
97
Млн сўм ҳисобида
№
Бино ва
иншоатлар
Машина ва
ускуналар
Тугаллан
-
маган
қурилиш
Номод
-
дий
активлар
Жами
31.12.2020
488 290.17
684 291.16
256 292.32
1 487.32
1 430 360.96
кирим
4 164.13
147 567.39
151 731.52
ўзгариш
76 107.53
91 494.05
(78 452.02)
1 715.82
90 865.38
Ҳисобдан
чиқиши
(32.78)
(24 177.33)
(3 203.14)
(27 413.25)
Амортизация
(87 213.40)
(287 275.74)
(374 489.14)
31.12.2021
477 151.52
468 496.27
325 407.68
1 271 055.47
кирим
15 766.71
9 579.41
551 911.04
577 257.16
ўзгариш
45 616.69
179 546.23
(46 723.75)
178 439.17
Ҳисобдан
чиқиши
(6 691.71)
(6 347.03)
(312.62)
(13 351.38)
Амортизация
(114 487.54)
(406 153.15)
(520 640.69)
31.12.2022
417 355.67
245 121.73
830 282.34
1 492 759.74
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, банк асосий воситаларини таркибий ўзгаришида
асосий эътибор бино ва иншоатлар хамда машина ва ускуналар бўйича ўзгаришлар содир
бўлган. Шу жумладан 2022 йил 31 декабр ҳолатига бино ва иншоотлар ва машина ва ускуналар
2021
йил 31 декабрь ҳолатидан 221
704,27 млн сўмга кўпайган. Бу кўпайишнинг асосий қисмини
551
911,04 млн сўмлик капитал таъмирлаш ҳисобига бўлган.
97
“Агробанк” АТБ молиявий ҳисоботлари асосида магистрант томонидан ҳисоблаб чиқилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
182
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу соҳада тадқиқот олиб борувчи изланувчиларга банкларда
асосий воситаларни ҳисобини халқаро стандартларга трансформация қилиш методологиясини
янада кўпроқ таҳлил қлиши мақсадида ривожланган давлатлар тажрибасини тадқиқ этиш
билан бирга ривожланаётган мамлакатлари тажрибаларини ҳам Ўзбекистон тажрибаси билан
ҳам солиштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, молиявий ҳисоботларни халқаро
стандартларга ўтиш жараёни биринчи усул халқаро стандартлар асосида ва миллий
стандартлар бўйича икки
томонлама паралел ҳисоб юритилади, иккинчи, яъни халқаро
стандартларга трансформация усулини қўллаш орқали халқаро стандартларга ўтилади.
Иқтисодий адабиётларни монографик ўрганиш асосида асосий воситаларнинг моҳияти
ўрганилди ҳамда асосий воситаларнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиётида
тутган ўрнига баҳо берилди. Бунда асосий воситаларга қуйидагича таъриф берилиши мақсадга
мувофиқ деб топилди: “Асосий воситалар деб
-
узоқ муддатли ўзининг табиий кўринишини
сақлаб турадиган, аста
-
секин эскирадиган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига ўз
қийматини аста
-
секин ўтказадиган, қиймати минимал иш ҳақининг 50 баробаридан юқори
бўлган, хизмат муддати бир йилдан кўп бўлган, ижара воситаси сифатида фойдаланиш мумкин
бўлган меҳнат воситаларига айтилади”. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олишнинг
иқтисодиётни модернизациялаш шароитига мос тушадиган шакли белгилаб олинди ва уни
такомиллаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борилди. Асосий воситалар ҳаракатини ишлаб
чиқаришдаги қатнашувига қараб ҳисобга олиш тизими қўлланилди, ҳисоб регистрларида акс
эттирилди ва уларнинг счётли боғланишлари такомиллаштирилди. Тахлилий ҳисоб
регистларида ҳар бир инвентар объектниинг аҳамияти, унинг техник ишлаб чикариш
ўлчовлари ва бошка белгилари, уларнинг хўжаликка келиб тушиши, харакати ва хўжаликдан
чиқариб юборилиши, сақлаш жойи ва ундан фойдаланиш, объектнинг қиймати ва уни
таъмирлаш, модернизациялаштириш ва хоказолар муносабати билан ўзгариши, таснифнинг
барча турларига кетган харажатлар хақида маълумотлар жамланади. Бундай маълумотларга эга
бўлган хўжалик субъектлари асосий воситаларнинг сақланиши юзасидан тўлиқ назорат
ўрнатиш мумкин. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш, амортизация
ажратмаларини худди мана шундай даражада ҳисобга олишга мажбур қилади. Бу талаб
иқтисодий жарёнларни мантиқидан келиб чиқади. Эскириш
-
бу ишлаб чиқариш жараёнида
маҳсулот қийматига кўчирилган меҳнат воситалари қиймати ва истеъмол қийматинининг
қисман йўқолишидир. У, албатта, амортизация қилиниши керак, яъни кейинги босқичда унинг
ўрни пул билан қопланиши керак.
Юқоридаги таклиф ва тавсияларни тадбиқ этилиши бухгалтерия ҳисобининг долзарб
муаммоларидан бири бўлган асосий воситалар ҳисобининг айрим масалаларини ҳал қилишда
асосий омилдир.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Ibragimov AK, Tursunov U. (2020) Peculiarities of the accounting balance in modern management
system.// International Journal of Management, IT & Engineering, Volume 10, Issue 02. P.224.
Ibragimov AK, Avazov I. (2020) Improvement of consolidated financial statements on the basis of
international standards.// International Journal of Management, IT & Engineering, Volume 10, Issue 02.
Volume.P.82-90.
Ибрагимов А.К., Хасанов Б.А., Ризаев Н.Қ. (2019) Молиявий ва бошқарув ҳисоби.Т.:Молия
-
иқтисод,. 478с.
Ибрагимов А.К. (2013) Аудитнинг халқаро стандартлари асосида тижорат банкларида
ички аудитнинг ташкилий асослари. Т.: Молия,
-
384б.
Ибрагимов А.К. (2000) Развитие бухгалтерского учёта в Узбекистане.// журнал
Бухгалтерский учёт, № 17. С.74
Ибрагимов А.К., Ибрагимова И.Р. (2017) Организация перехода предприятий Республики
Узбекистан на МСФО с применением современных информационных технологий.// СОЦИАЛЬНО
-
ЭКОНОМИЧЕСКОЕ РАЗВИТИЕ РОССИИ И РЕГИОНОВ В ЦИФРАХ СТАТИСТИКИ. Материалы IV
международной научно
-
практической конференции:
в 3 томах. Том 1. ФГБОУ ВО «Тамбовский
государственный университет им. Г. Р. Державина»; Тамбов.
-
С.279
-287.
Миржакыпова С.П. (2002) Банковский учет в Республике Казахстане: Учебник. Ч.1. Алматы:
Экономика,.
-
784с.
