Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
151
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО
СТАНДАРТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ибрагимова Ирода Рашид қизи
Тошкент давлат Иқтисодиёт университети доценти,
PhD
Аннотация
.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини биринчи марта қўлланиши, унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда
биринчи марта халқаро стандартларни қўллаш жараёнида ўзига хос хусусиятлари очиб
берилган. Шу жумладан биринчи марта молиявий ҳисоботларни шакллантирилиши, унинг ўзига
хос томонлари, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарларни ҳисоботда акс
эттирилиши жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
2020 йил 24
февраль, ПҚ
-4611-
сон Қарори асосида ташкил қилиниши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
халқаро стандарт, молиявий ҳисобот, активлар, пассивлар, даромад ва
харажатлар, фойда, ўз капитали, резерв капитали, пул маблағлари, асосий фаолият,
инвестицион фаолият, молиявий фаолият
.
ОСОБЕННОСТИ ПРИМЕНЕНИЯ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ ФИНАНСОВОЙ
ОТЧЕТНОСТИ В АКЦИОНЕРНЫХ ОБЩЕСТВАХ
Ибрагимова Ирода Рашид қизи
PhD, доцент Ташкентского государственного
экономического университета
Аннотация.
В данной статье впервые раскрывается применение международных
стандартов финансовой отчетности в акционерных обществах, его особенности. В этом,
впервые, раскрываются особенности процесса применения международных стандартов. В том
числе впервые разработаны рекомендации по организации аспектов формирования финансовой
отчетности, ее специфических аспектов, отчетности о финансовом состоянии, отчетности о
прибылях и убытках на основании постановления Президента Республики Узбекистан "О
дополнительных мерах по переходу на международные стандарты финансовой отчетности"."
от 24 февраля 2020 года, PQ
-4611.
Ключевые слова:
международные стандарты, финансовая отчетность, активы,
обязательства, доходы и расходы, прибыль, собственный капитал, резервный капитал, фонды,
основная деятельность, инвестиционная деятельность, финансовая деятельность.
FEATURES OF THE APPLICATION OF INTERNATIONAL FINANCIAL REPORTING
STANDARDS IN JOINT-STOCK COMPANIES
Ibragimova Iroda Rashid qizi
PhD, Associate Professor of the
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article reveals for the first time the application of international standards of financial
reporting in joint-stock companies, its peculiarities. In this, for the first time, special features are revealed
in the process of applying international standards. Including for the first time, recommendations have been
developed to organize aspects of the formation of financial statements, its specific aspects, reporting on
financial status, reporting on profits and losses on the basis of the decision of the president of the Republic
of Uzbekistan "on additional measures for the transition to International Financial Reporting Standards"
of February 24, 2020, PQ-4611.
Keywords:
international Standard, Financial Reporting, Assets, Liabilities, Income and expenses,
profit, equity, reserve capital, funds, basic activities, investiture activities, financial activities.
III SON - IYUL, 2023
151-158
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
152
Кириш
.
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини таъминлаш, ҳисоб тизимини
халқаро стандартлар талаблари асосида юритилиши ҳисобот ахборотларининг ишончлилигини
оширишда муҳим саналади. Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
қабул қилинган Фармонда ъкидлаганидек, “акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари,
суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021
йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия
ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021
йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун ҳужжатларида
МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно”
(
Қарор
, 2020).
Ушбу Фармонга кўра, акциядорлик жамиятлари 2021 йил 1 январдан бошлаб
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий хўжалик фаолиятига оид
молиявий ҳисоботларни
тайёрлаш МҲХСлари асосида амалга оширади.
Ушбу жараёнларнинг амалга оширилиши акциядорлик жамиятларида бухгалтерия
ҳисобининг ташкил қилиш ва юритилиши ҳамда молиявий ҳисоботларини дунё амалиётида
қабул қилинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритилишини амалга
ошириш ва унинг натижасида халқаро фонд бозорига чиқиш учун қулай имконият яратади.
Шундай қилиб ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисобини юритиш
ва молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнларини жаҳон ҳамжамиятда қабул қилинган молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш имкониятини беради ва уларда ҳисоб
тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш, ҳисоб сиёсати,
ҳисобни ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнларини ушбу талаблар асосида
амалга ошириш жараёнини ташкил этишга қулай шарт
-
шароит яратади.
Адабиётлар шарҳи.
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг қонунчилик
асосларини кўриб чиқадиган бўлсак, энг аввало “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун” (янги
таҳрири)ни мисол келтиришимиз мумкин. Шу жумладан ушбу қонунда
10-
моддаси
“Бухгалтерия ҳисоби стандартлари”
деб номланиб
,
унда
Бухгалтерия ҳисоби стандартлари
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талабларни
белгилайди. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаши мумкин”
(
Қонун
, 2016
). Ушбу модданинг
хусусияти шундаки, унда халқаро стандартлар масалаларига алоҳида эътибор берилиб халқаро
ҳисоб тизимига ўтиш масаласи кўриб чиқилган. Бунда молиявий ҳисоботнинг халқаро тизимига
алоҳида урғу берилган.
Акциядорлик
жамиятлари
томонидан
бухгалтерия
ҳисобини
юритишнинг
соддалаштирилган тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14
августда 2501
-
сон билан рўйхатга олинган 20
-
сон Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби
миллий андозаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2002 йил
23 октябрида 1181
-
сон Қарор билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий –
хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби счетлари режаси
ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома» 21
-
сон Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига
83
асосланиб иш юритиш тавсия этилади. Бундан ташқари, Молия вазирлиги томонидан
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисобот тузувчи субъектлар
учун ягона счётлар режаси” ишлаб чиқилиб, муҳокама қилинмоқда ва шу асосда келгусида
бухгалтерия ҳисобини ташкил қилади ва шу асосда молиявий ҳисоботларни шакллантиради.
Чунки ушбу счетлар режаси бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги халқаро ҳисоб
стандартлари қўмитаси билан хамкорликда ишлаб чиқилган ва шу талабларга жавоб беради.
Айниқса молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтиш бўйича кейинги йилларда шу
жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-
4611 сон 24 февралдаги “Молиявий
83
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий –
хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби счетлари режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома
21
–сон Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти, Ўз Р МВ томонидан 2002 йил 23 октябрда
1181-
сон билан рўйҳатга олинган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
153
ҳисоботнинг
халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
қарорида шундай таъкидлаб ўтилган:
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали
хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига
кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини
халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
1. Белгилансинки, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари,
суғурта ташкилотлари ва
йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:
2021 йил 1январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил
этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун
ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар
бундан мустасно;
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда
МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади”
84
. Демак акциядорлик
жамиятлари 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини
ташкил этади ва молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тақдим этади.
Ўзбекистонда статистик маълумотларга кўра, ушбу гурурҳга кирувчи субъектларни
ҳисобини ҳозирги кунда қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин:
1
–жадвал
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтган субъектлар таҳлили
85
№
Кўрсаткичлар
2016
2017
2018
2019
2020
2021
1.
Акциядорлик жамиятлари
850
714
653
641
635
649
2.
Тижорат банклари
28
29
30
31
33
34
3.
Суғурта компаниялари
28
27
31
35
32
32
4.
Йирик солиқ тўловчилар
-
-
-
1416
836
1120
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, солиқ тўловчилар йилдан йилга уларнинг сони ошиб
борган. Шу жумладан йирик солиқ тўловчилар 2016 йилги 158 танинг 2020 йилда уларнинг сони
204 тани ташкил этганлигини кўришмиз мумкин. Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, 2021
йилда жами молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари бўйича топшириш керак бўлган
компания ва фирмаларнинг сони 2432 тани ташкил этган. Уланинг сони йилдан йилга ортиб
борганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистонда мустақилликни дастлабки давридан бошлаб акциядорлик жамиятлари
ислоҳ қилиниб, такомиллаштирилиб келинмоқда. Ўзбекистонда мустақилликнинг илк
даврларидан бошлаб, бухгалтерия ҳисобини юритишда ислоҳотлар амалга оширила бошлади.
Шу жумладан Ўзбекистон Республикасида “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги Қонуни қабул
қилиниши энг муҳим қадамлардан бири бўлди (Қонун, 2016).
Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини
халқаро стандартлар асосисида тузилиши уларнинг молиявий
ҳисоботларини чет эллик
инвесторлар томонидан ўқиши ва тушуна олиши имконияти яратилади. Натижада акциядорлик
жамиятларининг акцияларини фонд бозорида жойлаштириш ва унинг котировкасини тўғри
белгилаш имконияти яратилади.
Ушбу масалада жахон иқтисодий тизимига интеграциялашувида молиявий
ҳисоботларнинг халқаро стандартларини ўрнини белгилашда муҳимлигини Россиялик
иқтисодчи
-
олим Трофимова
(2018)
таъкидлашича, “Жаҳонда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотларнинг натижасида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиши учун
шарт
-
шароит яратилиши, Россия давлатидаги йирик бизнеснинг жаҳон иқтисодий тизимига
интеграциялашуви натижасида тақдим этилаётган молиявий ҳисоботларни бизнес вакиллари
тушунадиган шакллда тақдим этишни доимий равишда такомиллаштириб, уни молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мослаштириб боришни заруриятини келтириб чиқаради
84
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-
4611 сон 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
қарори.//
Lex.uz/
85
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
154
(Трофимова, 2018). Демак Россиядаги бизнес вакиллари халқаро даражага чиқишида албатта
моличявий ҳисоботларини халқаро стандарт асосида тақдим этиш талаби
қўйилмоқда ва
натижада компанияларнинг фаолиятини халқаро стандартлар асосида юритиш мажбурлигини
тақоза қилади.
Хорижий мамлакатларда акциядорлик жамиятларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш
усулларининг самарадорлиги, албатта, акциядорлик жамиятларига нисбатан қўйилган рейтинг
натижаларига мувофиқ қандай чора
-
тадбирлар амалга оширилиши йўллари орқали ифода
этилади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимини таҳлил қилиш жараёнида энг аввало турли
давлатларда ташкил этилган ҳисоб тизимини таҳлил қилишимиз лозим
.
Молиявий
хисоботларни ҳалқаро стандартларга мослаштириш, айниқса компания ва фирмалар молиявий
кўрсаткичларига баҳо беришда ва уларнинг ҳалқаро миқёсда ҳаракат қилишида ва муҳим
аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон Республикаси корхона ва хўжалик
субъектларида молиявий хисоботларни ҳалқаро стандартлар асосида тайёрлаш ва молиявий
ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларни амалиётга қўллаши муҳим масала ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини қўллаши амалиётини назарий асослари ўрганилди, уларнинг асосида
амалиётда юритиш жараёни билан боғлиқ амалий ҳолатлар, уларни баҳолаш, юритиш
тартибининг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилди. Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари билан боғлиқ турли ҳил адабиётлар, мақолалар, илмий ишланмалар таҳлил
қилинди. Ушбу соҳадаги илмий мушоҳада, мантиқий фикрлаш, таҳлилий амаллар, мантиқий
фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Қимматли
қоғозлар билан биржа операциялари корхоналар инновацион ривожланиши
учун маблағ жамлашнинг тобора кенг тарқалаётган шаклига айланиб бормоқда. Бугунги кунда
қимматли қоғозлар бўйича Марказий депозитарийда қуйидаги акциядорлик жамиятларининг
қимматли қоғозлари сақланмоқда ва ушбу кўрсаткичларини қуйидаги расмда кўришимиз
мумкин. Яъни акциядорлик жамиятлари ва уларнинг чиқараёттган акцияларини ўзгаришини
кўришимиз мумкин.
2-
жадвал
Қимматли
қоғозлар бўйича Марказий депозитарийда сақланаётган
қимматли
қоғозлар таҳлили (2016 йил)
Акциядорлик жамиятлари ва корхоналар
Акциядорлик
жамиятлари
сони
Чиқарилган
хажми
(млн.сўмда)
Чиқарилган
акциялар
сони (млн.
донада)
Жами
695
17 665 508,5
2 835 285,9
Давлат корхонаси базасида ташкил этилганлари
514
10 222 920,7
876 958,1
Ихтиёрий асосда ташкил этилганлари
139
7 249 909,5
1 958 081,3
Шу жумладан
Банклар
24
4 049 063,1
8 892,8
Инвестицион фондлар
7
1631,3
5,3
Истеъмол кооперациялари
2
2687,1
0,6
Деҳқон ва буюм бозорлари
40
189 991,2
245,9
Акциядорлик жамиятлари акция ва облигация
чиқарувчилари
13
195 174,0
8,6
Фақат облигация чиқарувчилари
13
106 341,1
1,2
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, акциядорлик жамиятлари асосан давлат ҳиссасини
асосида ташкил этилганлиги яъни 73,9 фоизни ташкил этади. Лекин ушбу нисбатни акция
хажми бўйича қарайдиган бўлсак, 10 222 920,7 млн. сўм ёки 58,8 фоизни давлат базасида ташкил
этилган акциядорлик жамиятлари ҳиссасига тўғри келади. Облигация чиқарувчи акциядорлик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
155
жамиятларининг ҳиссасини қарайдиган бўлсак, уларни сони 13 та бўлиб, чиқарган облигацияси
суммаси 106
341,1 млн. сўмни ташкил этган. Демак Ўзбекистонда асосий масалалардан бири
келгусида облигация чиқаришга ҳам эътибор беришимиз лозим.
3-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларининг фаолияти ва
ривожланиши динамикасининг таҳлили
86
№
Кўрсаткичлар
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
1.
Акциядорлик
жамиятларининг (АЖ)
сони, дона
1276
1232
1088
714
659
606
603
2.
АЖ устав фонди, (млрд.
сўм ҳисобида)
9111,5 10249,5
12725,6 16472,8 30463,5
48631,7
59438,4
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, ҳозирда акциядорлик жамиятларига корпоратив
бошқарувни жорий этиш ва унга бўлган талабларнинг ўзгариши натижасида уларнинг сони
камайиб бормоқда. Шу жумладан акциядорлик жамиятлари 2012 йилда 1276 та бўлгани билан
уларнинг устав фонди 9111,5 млрд.сўмни ташкил этган. Лекин уларнинг устав фонди борган
сари ошиб борганлигини кўришимиз мумкин. Масалан: 2018 йилда уларнинг сони 603 тани
ташкил этган бўлсада, устав капитали эса 59439,42 млрд.сўмни ташкил этганлигини кўришимиз
мумкин. Тахминан уларнинг устав капитали 6,52 бараварга кўпайганлигини кўришимиз
мумкин.
«Тошкент» РФБ расмий биржа листингига 52 акциядорлик жамиятларининг акциялари
киритилган бўлиб, улар жумласига тижорат банклари, суғурта компаниялари, қурилиш
материаллари ишлаб
-
чиқариш, агросаноат комплекси, энергетика, металлургия ва
иқтисодиётнинг бошқа саноат тармоқларига мансуб корхоналар киради. 2010 йилдан бошлаб
расмий листинга киритилган корхоналар сони 32 тагача ўсди. 2010 йил давомида «Тошкент»
РФБда 21 листинг компаниясининг 3,1 млрд.сўм ёки жами биржа айланмасининг 33,7 фоизи
даражасида битимлар тузилди. Шу билан бирга, 2010 йилнинг 1 октябри ҳолатига Ягона давлат
реестрида жами суммаси 6485,4 млрд.сўм ва 8291,2 млн. доналик 14244 акция чиқарилиши қайд
этилди.
Ташкиллаштирилган бозорда 18,7 млрд.сўм акция сотилди, шу жумладан
:
-
бирламчи ташкиллаштирилган бозорда 1,3 млрд.сўм;
-
иккиламчи ташкиллаштирилган бозорда 17,4 млрд.сўм.
Ташкиллаштирилмаган бозорда 1067,8 млрд.сўмлик акция сотилди, шу жумладан:
-
бирламчи ташкиллаштирилмаган бозорда 635,8 млрд.сўм;
-
иккиламчи ташкиллаштирилмаган бозорда 432,0 млрд.сўм.
Бундан ташқари ташкиллаштирилмаган бозорда 144,0 млрд.сўмлик корпоратив
облигациялар сотилди, шу жумладан:
-
бирламчи бозорда 109,2 млрд.сўм;
-
иккиламчи бозорда 34,8 млрд.сўм.
Акциядорлк жамиятларининг миллий қимматли
қоғозлар бозорининг институционал
қурилишида иштирок этишининг муҳим шакли корпоратив қимматли қоғозлар бозори бўлиб
қолди
(Абдуллаев, 2005).
2010 йил 1 октябри ҳолатига 99 эмитентларнинг 251,3 млрд.сўмлик 135 корпоратив
облигациялар чиқарилиши рўйхатдан ўтказилган эди. 135 чиқарилишдан 82 таси сўндирилган
ва 16 таси бекор қилинган. Муомалада бўлган 37 облигация чиқарилишининг умумий суммаси
197,7 млрд.сўмдир.
Ўзбекистондаги миллий қимматли қоғозлар бозорининг асосий иштирокчилари фонд
индустрияси қурилишининг биринчи йиллариданоқ Ўзбекистон иқтисодиёти реал сектори
корхоналарини инновация ривожланишида бевосита иштирок қиладилар. Лекин
акциядорлик
жамиятларига инвестиция жалб қилиш фаолиятнинг кўлами ва самарадорлигининг етарли
эмаслиги
,
бир қанча ҳал
қилинмаган меъёрий
-
ҳуқуқий, молиявий
-
иқтисодий ва ташкилий
-
техник масалалар ушбу соҳадаги ишларни ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Натижада,
86
Ўзбекистон иқтисодиёти аналитик бюллетень//
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
156
акциядорлик жамиятларининг мазкур бозорда ишончли эмитент ёки йирик инвесторлари
сифатида фаолият юритишдан манфаатдорлиги пасайиб бормоқда.
Қимматли
қоғозлар қуйидаги баҳоларда баҳоланади:
Номинал қиймати
-
қимматли қоғоз бланкасида кўрсатилган қиймат. Акцияларнинг
номинал қийматидаги умумий суммаси капиталини ҳажмини кўрсатади.
Эмиссия қиймати
-
қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштиришдаги сотиш нархи
билан номинал қиймати орасидаги фарқи эмиссия даромадини ташкил этади.
Курс (бозор) қиймати
-
қимматли қоғозларни бозорда сотиладиган баҳоси.
Ликвидация (ҳисобдан чиқариш) баҳоси –
тугатилаётган ташкилотларнинг мулкларини
сотишдан олинадиган пулларни бир акцияга тўғри келадиган қиймати.
Акциянинг баланс қиймати –
бу баланс бўйича аниқланадиган ўз маблағлар манбаини
чиқарилган акциялар миқдорига тўғри келадиган қиймати.
Ҳисоб
қиймати –
ҳозирги вақтда ташкилотнинг балансида акс эттириладиган қийматдаги
сумма.
Номинал қийматидан катъий назар бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав
капиталига улушлар, шунингдек, олинадиган акциялар учун тўловлар тарафларнинг
келишувига биноан ҳар қандай мол
-
мулкни бозор ёки шартнома баҳосида берилиши шаклида
киритилиши мумкин.
Баҳолаш мустақил эксперт хулосаси билан тасдиқланади. Халқаро андозалар бўйича
назорат мавжуд бўлган ҳоллардаги инвестициялар ҳисоби қуйидагича куриб чиқилади:
1.
Акцияларга оид инвестициялар ҳақиқатдаги чиқимлар билан биргаликдаги қиймат
асосида ҳисобга олинади;
2.
Дивидендлардан олинган фойда уларнинг олиниши чоғида ишлатилади;
3.
Баланс қиймати:
▪
қиймат
бўйича;
▪
қайта
баҳоланган қиймат бўйича ёки;
▪
биржадан айланувчи акциялар билан бўлган ҳолатда.
Жами пакетнинг ҳажмлари бўйича аниқланадиган харид қилиш баҳосининг ёки жорий
нархлар қийматларининг энг кичиги бўйича ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати, агар ҳисобот даври вақтига келиб
қимматли қоғозларнинг (вақтинчалик
тусга эга бўлмаган) котировкаси пасайиши юз берган
бўлса, камайтирилиши керак.
1.Қайта баҳолаш қисқа муддатли инвестициялар бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағига
узоқ муддатли инвестициялар бўйича резерв капиталига киритилади.
2.Акциялар савдоси харажатлар чиқариб ташланган ҳолдаги сотиш баҳоси билан баланс
қиймати ўртасидаги айирмалар хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботда
даромадлар ва харажатлар сифатида кўрсатилади.
Халқаро стандартлар бўйича сезиларли таъсир мавжуд бўлган чоғидаги (шуъба
компанияларига оид) инвестициялар ҳисоби акциядорнинг хўжалик юритувчи субъект
капиталидаги улуши ҳажмини ҳисобга олувчи усул бўйича амалга оширилганда қуйидаги
ҳолатлар мустасно
бўлиши лозим деб ўйлаймиз
:
•агар капитал қўйилмалар фақат якин келажакда, яъни
кейинги навбатдаги сотилиши
учун амалга оширилса ёки
сақланса;
•инвестор сезиларли таъсиридан
бошқа фойдаланмаганда;
•шуъба компания ўз фаолиятини қатъий чеклашлар шароитида амалга оширганида
бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос жиҳатлари вужудга келади
.
Хулоса ва таклифлар.
Ушбу мақола доирасида қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди:
1) қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва бухгалтерия ҳисобида қарзга оид
қимматли қоғозларга инвестицияларнинг харид қилиш қиймати билан сўндириш қиймати
ўртасидаги фарқ (дисконт ёки харид қилиш чоғидаги мукофот) одатда инвестор томонидан
қимматли қоғознинг харид қилиш вақтидан бошлаб сўндириш вақтигача ҳисобдан чиқарилади,
яъни амортизация қилиниши тартиби белгиланган бўлиб уларни акс эттириш муҳим аҳамиятга
эгадир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
157
2) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда жойлаштирилиши лозим бўлган ахборотларни
молиявий ҳолат таҳлили учун қўлай бўлган тартибда жойлаштирилиши керак. Бухгалтерия
моддаларини жойлаштиришда уларнинг ликвидлик даражасига эътибор бериш керак.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда моддаларни жойлаштиришда битта қоидага амал
қилинади: баланс моддаларини жойлаштиришда уларнинг ликвидлик даражаси ҳисобга
олинади, яъни тез ликвидли активлардан қийин ликвидли активларга, худди шунингдек, қисқа
муддатли мажбуриятлардан узоқ муддатли мажбуриятларга ўтиш тартибида жойлаштирилади.
Шунда жорий активларни жорий мажбуриятлар билан солиштириш имконияти туғилади. Бу эса
баланснинг ликвидлигини аниқлашда ахборот фойдаланувчиларга қўлай имконият туғдиради.
Бугунги кунда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг халқаро стандартларга мувофиқ
ҳолатда янги таркибини (янги шаклини) ишлаб чиқишга зарурият бор.
3) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот акс эттирилган корхона активлари,
мажбуриятлари ва хусусий капиталига доир баланс моддаларини молиявий бухгалтерия
ҳисобида тан олиш, баҳолаш ва ҳисоботда акс эттириш усул ва услубларини илғор хорижий
тажрибалар ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш лозим. Бу жараён
молиявий ахборотларнинг сифатини таъмин этади. Агар ахборотлар молиявий бухгалтерия
ҳисоби ва ҳисоботи жараёнида халқаро тамойиллар асосида тан олинса, қайд қилинса ва унга
илғор усуллар асосида ишлов берилса ва ўз вақтида молиявий ҳисоботда акс эттирилсагина
бундай ахборотлар ўзининг аҳамиятлиги, ишончлилиги ва объективлигини таъминлайди.
Сифатсиз ахборотлар ахборот фойдаланувчиларда асоссиз қарорлар қабул қилиб қўйиш
ҳолатига олиб келиши мумкин. Шу боис, маълумотларга ишлов бериш жараёнини халқаро
стандартларга уйғунлаштиришимиз керак.
4) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга бериладиган изоҳларда акс эттириладиган
ахборотлар, уларнинг тавсифи ва акс эттириш тартиби бўйича миллий стандартларни
такомиллаштириш лозим.
5) акциядорлик жамиятлари бошқа корхоналар бирлашганда, ажралиб чиққанда,
консолидациялашган ҳисобот тузилганда, инфляция шароитида молиявий ҳолат тўғрисидаги
ҳисоботни тузиш услубиётини такомиллаштириш керак.
6) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган моддаларнинг номланишини
халқаро стандартлардаги атамаларга мувофиқлигини таъминлаш лозим.
Мамлакатимизда жорий қилинган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот бир қанча
хусусиятларга эга. Биринчидан, ҳисобот харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ
ҳолда молиявий натижаларнинг босқичма
-
босқич шаклланишига асосланган. Натижада,
ҳисобот ахборот фойдаланувчиларга корхонанинг маҳсулот (товар, иш ва хизматлари)
сотишдан олинган ялпи фойдаси (сотишнинг натижаси), асосий фаолиятнинг фойдаси (давр
харажатлари ҳисобга олингандан кейинги натижа), умумхўжалик фаолиятининг фойдаси
(молиявий фаолият натижалари ҳисобга олингандан кейинги натижа), фойда солиғи тўлагунга
қадар фойда (фавқулотдаги фойда ва зарарлар ҳисобга олинган натижа), ҳисобот даврининг соф
фойдаси кўрсаткичлари тақдим этилмоқда. Бу кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби халқаро
стандартлар талабларига мувофиқ келади. Иккинчидан, ўтган йилнинг шу даврида ҳамда
ҳисобот даврида даромад ва харажатлар учун алоҳида устунлар ажратилган. Бу эса даромад ва
харажатларни аниқ бир
-
биридан ажратилган ҳолда ёзишга ҳамда ҳисобот даври натижаларини
ўтган йилнинг тааллуқли йилларига солиштириш имкониятини беради. Учинчидан, ҳисобот 1
-
сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”да қайд қилинган молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилиши лозим бўлган ахборотларни тўлиқ қамраб олади.
Тўртинчидан, ҳисоботнинг ҳар бир кўрсаткичига сатр коди берилган. Оралиқ кўрсаткичларни
ҳисоблаш учун мўлжалланган сатрлар қайси тааллуқли сатрлардаги суммаларни жамлаш ёки
айириш орқали топилиши кўрсатилган. Бу эса ҳисоботнинг дастурий таъминотини
таъминлайди.
Акциядорлик жамиятларидаги муҳим масалалардан бири молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботнинг таркибини аниқлаш жараёнгида шу соҳага тегишли илғор хорижий
тажрибаларни ўрганиш ва уни қўллашда халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун
қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш лозим, деб ҳисоблаймиз:
Биринчидан, ҳисоботнинг номланишини “фойда ва зарарлар ва бошқа тўплам даромадлар
тўғрисидаги ҳисобот” деб ўзгартириш ва унинг таркибини янгидан ишлаб чиқиш керак, яъни
ҳисоботнинг форматини яратиш керак. Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан тушган тушум,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
158
сотилган маҳсулотлар (иш ва хизмат)лар таннархи кўрсаткичларини аниқлаш тартибини ва
уларнинг таркибини 15
-
сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум”
ва МҲХСлари
талабларига уйғунлаштириш керак. Бошқа тўплам даромадлар таркибини 1
-
сон БҲХС
“Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” стандарти талаблари асосида ишлаб чиқиш керак.
Иккинчидан, ҳисоботдаги кўрсаткичлар, жумладан давр харажатларини, шунда сотиш,
маъмурий ва бошқа операцион харажатлар, келгусида солиққа тортиладиган базадан
чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари, молиявий
фаолият бўйича даромадлар ва харажатлар каби кўрсаткичларни халқаро амалиётга
мувофиқлаштириш лозим.
Учинчидан, ҳисоботда акс эттирилаётган кўрсаткичларни тан олиш, идентификациялаш,
баҳолаш, уларни ҳисобга олиш
процедураси ва усуллари ҳамда ҳисоботда акс эттириш
услубиётини такомиллаштириш керак. Чунки, халқаро тамойиллар асосида ишлов берилган
ахборотгина объективлик, ишончлилик ва аҳамиятлилик хусусиятларига эга бўлади.
Молиявий ҳисобот категориясини ҳам назарий ҳам методологик жиҳатдан асослашимиз
керак бўлади. Назарияда ўз ечимини топган масалагина амалий барқарор бўлади ва кутилган
натижага эришилади. Молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини ошириш, уни ахборот
фойдаланувчиларнинг умумий талабларига мувофиқлаштириш аввало унинг назарий
-
концептуал масалаларини тадқиқ қилиш асосида такомиллаштиришни тақозо этади
.
Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб концептуал асосларида молиявий
ҳисобот мақсади (бухгалтерия ҳисобининг мақсади деб эмас), ахборотларнинг сифат тавсифи
ҳамда капитал ва капитални қўллаб қувватлаш концепцияси масалаларига аҳамият қатарилса,
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бизнинг фикримизча, концептуал асослар бутун бухгалтерия
ҳисобининг мақсад ва вазифаларини эмас, балким фақат молиявий ҳисоботнинг
мақсади ва
уларда акс эттирилаётган кўрсаткичларнинг сифат тавсифи билан чегараланади, халос.
Таъкидлаш жоизки, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари молиявий ҳиcобот элементларини ўлчаш
ва тан олиш мезонлари ҳамда сифат тавсифида ўз аксини топади. Концептуал асосларни
тавсифлашда унинг ахборотлар сифат тавсифини белгилашдаги муҳим роли алоҳида эътироф
этилиши лозим, деб ўйлаймиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Абдуллаев С.П.
(2005)
Банки на рынке ценных бумаг. –Т.: Молия, С. 167.
Трофимова Л.Б. (
2018)
Международные стандарты финансовой отчетности. Учебник,
Издательства “Юрайт”
, -
242 с. С.
29-10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-
4611 сон 24 февралдаги “Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
қарори.//
Lex.uz/
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартларига
ўтиш
бўйича
қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”
2020 йил 24 февраль, ПҚ
-
4611-
сон Қарори.
Қонун
(2016)
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонун
(янги
таҳрири). Мазкур таҳрир ЎзР 13.04.2016 й.ЎРҚ
-404-
сон Қонуни билан тасдиқланган.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий –
хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби
счетлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома
21-
сон Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия
ҳисоби миллий стандарти, Ўз Р МВ томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181
-
сон билан рўйҳатга
олинган.
