ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Annotasiya

Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Якубов, Б. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(3), 316–322. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/90701
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

316



ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Якубов Бахтияр Пулатович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро

андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари
иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва
манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва

инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ
концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар
қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ
имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур
мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари
ҳамда муаммолар ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:

солиқ, фискал сиёсат, бюджет, солиқ маъмурияти, солиқ салоҳияти,

норматив таҳлил, ижобий таҳлил, солиқ юки, вакиллик солиқ ставкаси, ўртача ставка, солиқ
ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ СУБЪЕКТОВ

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ

Якубов Бахтияр Пулатович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотaция

.

Налоговые реформы, направленные на создание в республике справедливой,

прозрачной, долгосрочной и международной налоговой системы, экономически и юридически
обоснованы, удобны и выгодны для налогоплательщиков. В первую очередь создана правовая база
для обеспечения деятельности субъектов хозяйствования и инвесторов в налоговой

сфере,

приняты новая налоговая концепция, Налоговый кодекс и более 150 законов, указов, решений и
других нормативных документов. Для создания равных условий отменено более 80 различных
налоговых льгот. Прекращена практика предоставления индивидуальных пособий. В данной
статье описаны пути совершенствования налогообложения субъектов хозяйствования и
проблемы.

Ключевые слова:

налог, фискальная политика, бюджет, налоговое администрирование,

налоговый потенциал, нормативный анализ, позитивный анализ, налоговая

нагрузка,

репрезентативная ставка налога, средняя ставка, налоговая отчетность, налоговые
поступления, налоговые льготы.

WAYS TO IMPROVE TAXATION OF BUSINESS ENTITIES IN UZBEKISTAN

Yakubov Bakhtiyar Pulatovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

Tax reforms aimed at creating a fair, transparent, long-term and international tax system

in the Republic are economically and legally based and are convenient and beneficial for taxpayers. First
of all, the legal basis for guaranteeing the activities of business entities and investors in the tax field was
created, and the new tax concept, the Tax Code and more than 150 laws, decrees, decisions and other
regulatory documents were adopted. In order to create a level playing field, more than 80 different tax

incentives have been canceled. The practice of granting individual benefits has been abandoned. This
article describes ways to improve taxation of business entities and problems.

Key words:

tax, fiscal policy, budget, tax administration, tax potential, regulatory analysis, positive

analysis, tax burden, representative tax rate, average rate, tax reporting, tax procedures, tax benefits.

III SON - IYUL, 2023

316-322


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

317

Кириш.

Солиқ маъмурияти мамлакат тараққиёти учун солиқларнинг самарали ва самарали

ундирилишини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Солиқ тўловчиларнинг солиқ
мажбуриятларини бажариш даражасига солиқ маъмурияти томонидан кўрсатилаётган
хизматлар сифати катта таъсир кўрсатади. Кўпгина мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда
ҳам солиқ маъмурияти томонидан солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича
турли чора

-

тадбирлар амалга оширилди. Иқтисодиётимизда рўй бераётган турли ижобий

ўзгаришлар кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши билан
узвий боғлиқ. Жамиятимизнинг иқтисодий негизи бозор иқтисодиётига асосланган.
Юкоридагиларни инобатга олган холда давлатимиз ғазнасини кўпайтириш учун кичик бизнес
ва тадбиркорликни ривожланишига сармоялар ажратиб бормоқда ва бу кундан кунга амалда
фойда келтирмоқда, буларга давлатимиз томонидан ажратилаётган субсидиялар, солиқ
имтиёзлари, бундан ташқари тадбиркорликни ривожлантиришга бевосита таъсир қилади.

Адабиётлар шарҳи.

Соҳа олимлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантиришни қўллаб

-

қувватловчи ва туртки берувчи инфратузилмалар бўйича турлича тариф бериб ўтишган.

Хусусан Л. Эрхарднинг фикрича, бозор иқтисодиёти истеъмол, касб ва иш жойини танлаш,

ишлаб чиқариш воситалари билан биргаликда хусусий мулкка эгалик қилиш, шартномалар
тузиш эркинлиги зарурий шарт бўлган тақдирдагина фаолият кўрсатиши мумкин. Л. Эрхард
давлатнинг хўжалик ҳаётида фаол иштироки билан мувофиқликдаги эркин хусусий ташаббус ва
рақобатни мамлакатни иқтисодий тиклаш қуроли сифатида таърифлаган

131

.

Россиялик олим иқтисод фанлари

номзоди Косов (2009) инфратузилмаларни кичик

бизнесга ёрдам бериш мақсади бўлган ташкилотлар деб санаб ўтади хамда инфратузилма
муаммоларини ўрганишнинг иккита асосий ёндашувларини келтиради:

a)ижтимоий меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш нуқтаи назаридан инфратузилмани

таҳлил қилишни ўз ичига олади .

б)иқтисодий амалиёт нуқтаи назаридан давлатнинг ролини ошириш зарурати

инфратузилмани ривожлантиришни тартибга солиш (Косов, 2009).

Россиялик олимлар Алтынникова Л.А., Голайдо И.М., Кузнецова И.В ларнинг фикрича

инфратузилмалар самарадорлигини ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъктларини инфратузилмалар билан тескари алоқа йўналишларини ишлаб чикишдир

132

.

Айтиб ўтиш керакки бу йўналишда тадқиқот олиб борган олимларимиз соҳани атрофлича

ўрганишган,

мисол учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги

С.Гуломовнинг умумий таҳрири остида чиқарилган ўқув қўлланмада кичик бизнесда
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарурий ташкилий инфратузилма ташкил этиш,
босқичма босқич бозор иқтисодиётига ўтишда бозор инфратузилмасини яратиш, миллий

инфратузилмани сақлаб қолиш маълумотлари келтирилган (Ғуломов, 2005).

Олимларимиз Ходиев, Косимова, Самадовлар (2010) кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантирувчи бозор инфратузилмалар бўйича асосий маълумотларни ёритишган. Бунда
инфратузилма асосий бўғинлари бўлган банкларни роли, солиқ ва солиққа тортиш сиёсати,
имтиёзлар берилганлиги, аудиторлик хизматлари ўтказиш ҳамда ахборот билан таъминлаш
вазифалари тўғрисида маълумотлар берилган.

Пугачев, Парфеноваларнинг (2019) фикрича, “Солиқ сиёсати соҳасида рақамли

иқтисодиётни тартибга солиш иккита асосий йўналишни ажратиш зарур:

1) рақамли иқтисодиёт операсияларини солиққа тортиш вабож

-

таърифларини тартибга

солиш;

2) солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ва назоратига рақамли технологияларни киритиш”

(Пугачев, Парфенова, 2019).

Вишневскийнинг (2019) эътироф этишича солиққа тортишни рақамлаштириш шароитида

ишлаб чиқариш жараёни ва иқтисодий муносабатлар тизимини роботлаштиришга асосланган

131

ГФРда 1947

-

1949 йилларда иқтисодий тизим шаклида уни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда биринчи иқтисодиёт вазири,

кейинроқ Германия Федератив Республикасининг федерал канцлери –

Людвиг Эрхарднинг тарихий хизматлари жуда улкан.

132

Алтынникова Л.А., Голайдо

И.М., Кузнецова И.В. “Формирование инфраструктуры малого бизнеса” Economics/29998.doc.htm


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

318

автоматлаштириш билан боғлиқ

янги солиқ институтлари шаклланади. Солиққа тортиш

тизими объектив равишда трансформасияланади”.

Иқтисодиёт назарияси асосчиларидан бири А.Смит ўзининг “Халқлар бойликларининг

моҳияти ва сабабларини тадқиқ этиш” номли китобида А.Смит тадбиркор таърифига алоҳида
эътибор берган эди. Смит (2015) фикрича, “тадбиркор —

капитал эгаси. У муайян тижорат

ғоясини амалга ошириб, даромад олиш учун таваккалчилик билан иш бошлайди, чунки
капитални бирор

-

бир ишга сарфлаш доимо таваккалчилик билан боғлиқдир. Тадбиркорликдан

олинган даромад, Смит (2015) фикрича, шахсий таваккалчилик учун олинган мукофот.
Тадбиркор ишлаб чиқаришни ўзи режалаштиради, ташкил этади, ишлаб чиқариш фаолияти
натижаларига эгалик қилади. Бу ишлар, ўз навбатида, бозор тизими билан боғлиқ”.

Бундан

шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, кичик бизнес ва хусусий бизнеснинг

ривожлантиришда инфратузилмалар муҳитини бизнес субъетларига мослаштириб бориш,
уларни ривожлантиришни доимий тарзда қўллаб қувватлаш бу соҳада доимий тадқиқотлар
олиб бориш талаб этилади.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индуксия ва дедуксия баҳолаш усулларидан

фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, тадбиркорлик субъектларини солиққа
тортишнинг таккомилаштиришга доир маълумотлар ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб
илмий хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат

бюджети тўғрисида” қонуни (30.12.2022й, ЎРҚ

-813-

сон), “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023

йилга

мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
қонуни (30.12.2022й, ЎРҚ

-812-

сон) ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори (30.12.2022й, ПҚ

-

471-

сон) қабул қилинди.

Мазкур хужжат билан тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш бўйича

қуйдаги

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, 2023 йилдан қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғи

ставкасини 50 фоизга пасайтириш ҳуқуқи берилади:

а) 2022 йил 1 сентябрдан кейин биринчи марта фойда солиғини тўлашга ўтган айланмадан

олинадиган солиқ тўловчиларга –

солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги битта

солиқ даври давомида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланадиган солиқ даврида

солиқ тўловчининг жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган бўлса;

Бунда мазкур солиқ

тўловчилар солиқ базасини соддалаштирилган тартибда жами

даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгилашга ҳақли. Мисол. 2022 йилнинг 1 октябрида (яъни
2022 йилнинг 1 сентябридан кейин) фойда солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчи, башарти
2023 йилда унинг жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаган тақдирда, солиқ тўловчи 2023 йил
(1 йил) давомида фойда солиғини 7,5 фоиз ставкаси бўйича тўлашга ҳақли бўлади. Натижада
тадбиркорлар ихтиёрида 12,1 млрд.сўм маблағ қолади.

б) 2022 йил 1 сентябрдан кейин жорий солиқ даври давомида жами даромади биринчи

марта 10 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчиларга –

башарти пасайтирилган солиқ ставкаси

қўлланадиган солиқ даврларида жами даромад 100 миллиард сўмдан ошмаган бўлса, жорий
солиқ даври ва кейинги солиқ даври давомида. Мисол. 2023 йилнинг 9 ойи якунларига кўра
солиқ тўловчининг жами даромади биринчи марта 10 млрд сўмдан ошди. Солиқ тўловчининг
2023 ёки 2024 йилдаги жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса, у 2023 йил учун 7,5%
миқдоридаги ставкани қўллаган ҳолда фойда солиғини тўлайди

ва 2024 йилда (2 йил)

пасайтирилган ставкани (7,5%) қўллайди. Натижада тадбиркорлар ихтиёрида 376,4 млрд.сўм

маблағ қолади.



background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

319

Пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз

солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ва (ёки) пасайтирилган
солиқ ставкасини қўллаш учун солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация
қилишдан олган даромадларини икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўртасида
тақсимлаш (бўлиш) далиллари аниқланган тақдирда қўлланилмайди.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича:

1. Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун

4 фоиз миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилди. Бунда солиқ
тўловчининг жойлашган жойи, аҳоли сони ва фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирилган
солиқ ставкалари сақлаб қолинди. Натижада тадбиркорлар ихтиёрида 178,4 млрд.сўм маблағ
қолади.

2. 2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ихтиёрий асосда қатъий

белгиланган миқдорда солиқ

тўлашни танлашга ҳақли. Бунда жами даромад суммаси 500

миллион сўмдан ошмаганда йилига 20 миллион сўм қатъий белгиланган миқдордаги солиқни,
жами даромад суммаси 500 миллион сўмдан ошганда эса йилига 30 миллион сўм тўлашни
танлаш ҳуқуқи берилди. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ тенг улушларда ҳар ойда,
календарь ойдан кейинги ойнинг 15

-

кунидан кечиктирмай тўланади. Мазкур солиқни тўлашга

ўтиш учун солиқ тўловчи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига кейинги ой
бошланишидан 10 кун олдин хабарнома юбориши зарур. Мазкур норма 2023 йил 1 январдан
кучга киришини эътиборга олган ҳолда, биринчи марта қатъий белгиланган суммада солиқ
тўлашга ўтаётган солиқ тўловчилар солиқ органларига хабарномани 2023 йил 25 январдан
кечиктирмай тақдим этишга ҳақли. Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан

ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли. Қатъий белгиланган
суммада солиқ тўлашни рад этиш навбатдаги солиқ даври бошидан амалга оширилади.

Солиқ даври мобайнида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтишда, солиқ

миқдори қатъий белгиланган суммани 12 га бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даври
охиригача қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Солиқ даври мобайнида
қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчининг жами даромади 500 миллион сўмдан ошган
тақдирда, қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси у ошган ойдан бошлаб жорий солиқ
даври охиригача, 500 миллион сўмдан ортиқ жами даромадга эга солиқ тўловчилар учун
белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта

ҳисобланади. Солиқ даври мобайнида

қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини
тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ ушбу солиқларга ўтилган охирги
календарь ойни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим. Қатъий

белгиланган миқдорда солиқ

тўловчилар дивидендларга фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
солинмайди ҳамда ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

Бунда ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтишда бундай солиқ тўловчиларга

ҚҚС билан харид қилинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
берилмайди.

3. Солиқ даври мобайнида жами даромади 1 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу

жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги
тадбиркорлар жами даромаднинг кўрсатилган миқдорига етган кундан эътиборан қўшилган
қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика

ҳудудларини

тоифаларга

ажратиш

ва

тадбиркорликни

қўллаб

-

қувватлашнинг

табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ПФ

-287-

сон Фармонига

мувофиқ:

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар солиқ солишнинг қуйидаги

табақалаштирилган тартиби жорий этилсин:

а)

5-

тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган

тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва
давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ

миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно):

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

320

юридик шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган

ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ
ставкалари бўйича тўлайди;

б) 5

-

тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка

тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий
белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади;

Натижада тадбиркор ихтиёрида 7,1 млрд сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

в) 4

-

тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган

тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва
давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ
миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан олинадиган солиқнинг
базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган
ҳолларда мазкур солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари сақлаб қолинади; Натижада
тадбиркор ихтиёрида 13,1 млрд сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

г) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар

Кенгашларига 4

-

тоифадаги туманлар бўйича:

юридик шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган

ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматларга 0,3 гача (Кодекс, 2020);

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш
ҳуқуқи берилади. Натижада тадбиркор ихтиёрида 439,7 млрд сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда маҳаллий саноатни янада ривожлантириш бўйича

таҳлил қилинганда қуйдагилар аниқланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда саноат кооперацияси асосида маҳаллий хомашёдан

фойдаланган ҳолда маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни
ривожлантиришга (маҳаллийлаштириш) алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2022-2026-

йилларда

Янги Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегияси (ПФ–60, 28.01.2022 й.) 100

-

мақсадида миллий

иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш, ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улушини ошириш
ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар оширишга

қаратилган саноат

сиёсатини амалга оширишни давом эттириш кўзда тутилган. “Республикада ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” қарорда (ПҚ

-

99, 24.01.2022 й.) юқори технологияли ишлаб

чиқаришларни ташкил этиш, инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
саноат кооперацияси ва экспорт салоҳиятини оширишга асосланган маҳсулотлар
ассортиментини ошириш мақсадида 2022 йилда 2 455 та лойиҳа ишга туширилиши (шундан
саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган 644 та лойиҳа), 28,4 минг янги иш ўринлари
яратилиши ҳамда ишлаб чиқариш учун тавсия этиладиган 980 номдаги товарлар рўйхати

тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022

-2026-

йилларга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини
бошқаришнинг янги ёндашувлари ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига (ПҚ

-

72, 30.12.2021 й.) асосан 70 млрд. АҚШ долл. миқдоридаги хорижий инвестицияларни
ўзлаштиришни назарда тутувчи Инвестиция дастури амалга оширилмоқда.

2022 йил 9 ойида аҳоли ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 19,1

трлн.сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 112,6 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи
давомида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми 5,8 фоизга ўсиб, 627,5 трлн.сўмга етди. Ишлаб
чиқиш саноати (391,9 трлн сўм) ўтган йил мос даврига нисбатан ўсиши 5,3 фоиз бўлиб, ЯИМ
ўсишида ҳиссаси 1,4 ф.п. ташкил этди. Маълумот учун: қурилиш ишлари 2021 йил мос даврига
нисбатан

-

6,3% (ЯИМ ўсиши 0,4 ф.п.), хизматлар

-

7,9 фоиз (ЯИМ ўсиши 2,8 ф.п.), қишлоқ, ўрмон

ва балиқ хўжалиги

-

3,6 фоиз (ЯИМ ўсиши 0,9 ф.п.).

Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш ҳажми 94,9 трлн.сўмни (умумий ишлаб

чиқаришнинг 24,2 фоизи) ташкил этди. Республика саноат ишлаб чиқаришини ривожига ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши таъсир қилиб, унинг
доирасида 2 204 та лойиҳада 33,4 трлн.сўмлик маҳсулот экспорт қилиниб (шундан, 412,1

млн

долл. маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар), 8441

янги иш ўрни яратилди. Ташқи савдо


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

321

айланмаси 27,2 фоизга ўсиб (36,6 млрд.долл), экспорт

-

123,5 фоизга (14,1 млрд.долл.) импорт

-

122,3 фоизга (22,0 млрд.долл.) ошди.

Экспортнинг 24,2% ишлаб чиқариш товарларига (3,4 млрд.долл) тўғри келди (2021 й. –

30,3%, 3,1 млрд.долл). 62

381

та ишлаб чиқариш корхоналарида 828,7 минг нафар (2021 йилда

827,4 минг нафар бўлган) ишчи ишлайди. 2022 йилнинг 9 ойида жами иш ҳақи фонди 29,1
трлн.сўмни (2021 йил 9 ойида 20,7 трлн.сўм), бир ишчига ўртача иш ҳақи 3,9 млн.сўмни (2021
йилда 2,8 млн.сўм) ташкил этган. Бюджетга 9 ойда 58,0 трлн.сўм солиқлар тўланган (2021 й. 55,9

трлн.сўм) ва ҚҚС бўйича 9,2 трлн.сўм ортиқча тўловлар (2021 й. 6,4 трлн.сўм) қайтарилган. 20,9
трлн.сўм солиқ имтиёзидан фойдаланилган (2021 й. 10,3 трлн.сўм).

Хулоса ва таклифлар:

Компанияларни тўлиқ ва ўз вақтида маълумот билан таъминлашни рағбатлантириш жуда

муҳим ва тартибга солиш чоралари ҳисобот стандартларида шаффофликни оширишга ёрдам
беради. Вақтлилик яна бир муҳим омил ҳисобланади, чунки бизнес шароитлари ва молиявий
кўрсаткичлар тез ўзгариши мумкин. Автоматлаштириш ва илғор маълумотларни таҳлил қилиш
техникасидан фойдаланган ҳолда баҳоланган объектларнинг энг долзарб маълумотларини акс
эттириш учун ўз вақтида янгиланишларни тақдим этишга интилиши керак. Низомлар,
бошқарув тузилмалари ва мунтазам текширувлар каби мустақилликни ошириш чоралари
манфаатлар тўқнашуви ва тарафкашликларни юмшатиш учун зарурдир.

Молиявий кўрсаткичлар билан бир қаторда молиявий бўлмаган омилларни ҳисобга олиш

компаниянинг ишончлилиги ва узоқ муддатли ҳаётийлигини янада яхлит баҳолаш имконини
беради. Рейтинг жараёнида корпоратив бошқарув амалиётлари, барқарорлик ташаббуслари ва

ижтимоий масъулият саъй

-

ҳаракатларини киритиш қимматли тушунчаларни қўшади. Ушбу

муаммоларни ҳал қилиш тадбиркорлик субъектлари рейтингини қўллаш янада ишончли,
ишончли ва манфаатдор томонлар учун асосли қарорлар қабул қилишда фойдали бўлиши
мумкин.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Адама Смита. (2015) Историко

-

экономические исследования, 12 (3), 16

-30.

Вишневский В.П. (2019) Экономические и регуляторные последствия цифровой революции в

налогообложении. Вестник Томского государственного университета экономика. Научный
журнал № 47. 9 стр.

Ғуломов

С. (2005) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги С. Ғуломов

умумий таҳрири остида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ташкил этиш, режалаштириш,
бошқариш. –Т., “ Fan va texnologiya” нашриёти,

-

444 б. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar”

(Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 159 http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи

2020.-

640 б.

Косов М.Е.

(2009)

“Формирование инфраструктуры малого предпринимательства как

необходимое условие его развития” // Национальные интересы: приоритеты и безопасность.. Т.
5. No 4 (37). С. 67–

71.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке

определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–

86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки

предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954.

Нормурзаев У.Х. (2014) Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг

аҳамияти ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы
(Узбекистан)..

№4.

URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/i

-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-

imtiyozlarininig-a-amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев Умид Холмурзаевич (2020) Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари

ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и

финансы (Узбекистан). №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli

-imtiyozlari-or-ali-i-

tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

322

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва

инновацион

технологиялар, 10(5), 325

-330.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88

-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Пугачев А.А., Парфенова Л.Б. (2019) Налоги в цифровой экономике и цифровые технологии в

налогообложении: дилемма или диалектика. журнал: Философия хозяйства №: 4 (124) Стр. 197

-

206.

Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. (2010) Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик.

–Т.:

ТДИУ,.

Bibliografik manbalar

Адама Смита. (2015) Историко-экономические исследования, 12 (3), 16-30.

Вишневский В.П. (2019) Экономические и регуляторные последствия цифровой революции в налогообложении. Вестник Томского государственного университета экономика. Научный журнал № 47. 9 стр.

Ғуломов С. (2005) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги С. Ғуломов умумий таҳрири остида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш. –Т., “ Fan va texnologiya” нашриёти, -444 б. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 159 http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

Косов М.Е. (2009) “Формирование инфраструктуры малого предпринимательства как необходимое условие его развития” // Национальные интересы: приоритеты и безопасность.. Т. 5. No 4 (37). С. 67–71.

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в узбекистане. Economics and Education, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954.

Нормурзаев У.Х. (2014) Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан).. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

Нормурзаев Умид Холмурзаевич (2020) Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Пугачев А.А., Парфенова Л.Б. (2019) Налоги в цифровой экономике и цифровые технологии в налогообложении: дилемма или диалектика. журнал: Философия хозяйства №: 4 (124) Стр. 197-206.

Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. (2010) Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. –Т.: ТДИУ,.