ЎЗБЕКИСТОНДА МУЛКЧИЛИК ШАКЛИГА КЎРА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Вохидов, О. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА МУЛКЧИЛИК ШАКЛИГА КЎРА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(2), 129–137. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44671
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

129



ЎЗБЕКИСТОНДА МУЛКЧИЛИК ШАКЛИГА КЎРА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

РЕСУРСЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ

Вохидов Ойбек Розикович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация:

Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари

базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши
мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил
натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар
ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар
билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган
тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган.
Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида
давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган
тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.

Калит сўзлар:

давлат улуши мавжуд банклар, депозит, мажбурият молиявий ресурс.

АНАЛИЗ СТАБИЛЬНОСТИ РЕСУРСОВ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ В ЗАВИСИМОСТИ ОТ

ФОРМЫ СОБСТВЕННОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ

Вохидов Ойбек Розикович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация:

В данной научной статье проанализирована ресурсная база коммерческих

банков по форме собственности. Он был изучен путем разделения коммерческих банков на две
части: банки с государственной долей и банки без государственной доли. Анализ показал, что
рост обязательств в банках с государственной долей был быстрее, чем рост депозитов. Эта
ситуация указывает государственным коммерческим банкам на то, что правительство
предоставляет дешевые ресурсы. И наоборот, в коммерческих банках, где не было
государственной доли, рост депозитов был выше, чем рост общих обязательств. Во

-

первых,

возросло доверие населения к банковской системе, а во

-

вторых, возросло доверие к коммерческим

банкам, в которых отсутствует доля государства, по сравнению с коммерческими банками,

имеющими государственную долю в банковской системе.

Ключевые слова:

доля государства в существующих банках, депозит, обязательство

финансовый ресурс.

CURRENT STATE OF STABILITY OF RESOURCES OF COMMERCIAL BANKS ACCORDING

TO THE FORM OF OWNERSHIP IN UZBEKISTAN

Vokhidov Oybek Rozikovich

Tashkent State University of Economics

Abstract:

In this scientific article, we have analyzed the resource base of commercial banks

according to the form of ownership. We studied commercial banks by dividing them into two groups,
namely banks with state ownership and banks without state ownership. According to the results of the
analysis, the growth of liabilities in state owned banks was faster than the growth of deposits. This situation
indicates that the government provides cheap resources to the state owned banks. On the contrary, the

growth of deposits in non-state owned banks was higher than the growth of total liabilities. As a conclusion,
we can say that, firstly, the trust of the population in the banking system is increasing, and secondly, the
trust in non-state owned banks has increased more than state owned banks in the banking system.

Key words:

banks with a state share, deposit, obligation, financial resource.

II SON - IYUN, 2023

129-137


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

130

Кириш.

Бугунги кунда жаҳоннинг аксарият давлатларида тижорат банклари молия бозорининг

муҳим локомативларига айланиб бўлган. Банклар бўш турган пул маблағларини ўзида жамлаб
иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини кредитлаш орқали иқтисодий ўсишга эришишда катта
ҳисса қўшиб келмоқда. Тижорат банкларида ресурс базасининг катта қисми жалб қилинган
маблағлар ташкил этишини инобатга олиб, ушбу ресурс базасининг мустаҳкамлигини, унинг
оптимал жойлашганлигини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Жаҳонда тижорат банклари ресурслари барқарорлигини таъминлаш, банкларда

трансформация рискини ва валюта рискларини камайтириш орқали актив операцияларининг
даромадлилиги ва уларнинг рисклилик даражаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш,
тижорат банкларининг халқаро фонд бозорига чиқиши ва маблағларини жалб этишига
бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, тижорат банклари ресурслари
таркибида айрим номутаносибликлар ва ресурс жалб қилиш манбаларининг торлиги халқаро
миқёсда тижорат банкларининг инқирозга юз тутиши хавфини оширади. Шу боисдан, халқаро
миқёсда молия бозори доминанти сифатида тижорат банклари юзага чиқишини ҳисобга олиб,
улар фаолиятига замонавий тизимга асосланган инновацион технологиялар жорий этиш
орқали молия бозорида мижозларни кредитга бўлган эҳтиёжларини қондиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда, жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий
таълим муассасалари томонидан глобаллашув шароитида, халқаро миқёсда тижорат банклари
ресурс базасини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида илмий тенденциялар
фаоллашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари

оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-3620-

сон қарорида

банк тизими олдида турган муаммолар келтирилган. Хусусан, жалб қилинган депозитлар
бўйича фоизларни бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқини назарда тутувчи шартларнинг
киритилиши, шунингдек, бир хизматнинг қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан
кўрсатилиши банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузиши келтирилган.

Тижорат банклар ресурслари таркибида депозитларнинг ўрни беқиёсдир. Банк

депозитлари юридик ва жисмоний шахслар маблағларидан ташкил топади. Банк депозитлари
муддатига кўра талаб қилиб олингунча бўлган депозитлар (трансакцион депозитлар) ва
муддатли депозитларга бўлинади. Талаб қилиб олингунча бўлган депозитлар табиатан банк
учун нобарқарор депозит бўлсада, аммо унинг ҳажми банк учун аҳамиятлидир. Олимларнинг
қарашларида трансакцион депозиталарнинг барқарор

қолдиқ қисмидан даромадли актив

операцияларда фойдаланиш мумкинлиги келтирилган. Хусусан, Бaлaбaнoвнинг (2007)
«қoлдиқлaр нaзaрияси»дa «трансакцион депозитлaрнинг барқарор қолдиқ қисмидaн хатто узoқ
муддатли актив oпeрaциялaрни aмaлгa oширишдa ҳам фoйдaлaниш мумкин», дeб тaъкидлaнгaн.
Ушбу ёндашувни россиялик олим Лaврушин (2009) ҳaм ёқлайди.

Адабиётлар шарҳи.

Jens Eisenschmidt ва Frank Smets (2019) Европа Марказий банки экспертлари

ҳисобланишиб, улар 2014 июндан 2016 йилган қадар Европа Марказий банкининг депозитлар
учун бегилаган

-

0,40 манфий фоиз ставкаларининг таъсирини ўрганишган. Хусусан, улар

томонидан ушбу манфий депозит фоиз ставкаларнинг евро ҳудудда жойлашган тижорат
банклар депозитлари ва кредитлари фоизига ва уларнинг ҳажмига таъсирини таҳлил

қилишган.

Шуни таъкидлашимиз лозимки, депозитлар учун манфий фоиз ставкалар давлатлар амалиётида
қўлланилмаган. Европа Марказий банки томонидан ушбу манфий фоиз ставкаларнинг
қўлланилишидан асосий мақсад дефляциянинг олдини олиш ва монетар кенгайишни амалга
ошириш ҳисобланган. Манфий фоизли сиёсатни таҳлил қилиш натижасида шуни кўрсатадики,
банклардаги аҳолининг депозитлари фоизигина манфий фоизга ўтказилган. Бошқа депозитлар
хусусан, юридик шахлар депозитларининг фоизи, давлат қимматли қоғозларининг фоизи, ва
хатто номолиявий корпорациялар депозитларининг фоизи манфий даражага ўтмаган. Шундай
экан ривожланган давлатларда марказий банклар фоизига аҳоли депозитларининг фоизи жуда

сезгир ҳисобланади.

Ritz ва Walther (2015) каби иқтисодчилар турли инқироз даврида тижорат банкларининг

ресурс базаси барқарорлигини ўрганишган. Уларнинг илмий ишларида асосий эътибор 2007

-

2009 йиллардаги иқтисодий инқирознинг банклар балансларига таъсири таҳлил қилинган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

131

Таҳлил натижаларига кўра, ўша йиллардаги молиявий инқироз банклараро пул бозорларида
молиялаштириш шартлари бўйича ноаниқликнинг кучайиши билан бошланган. Улар
таҳлиллари шуни кўрсатдики, молиялаштиришнинг ноаниқлиги инқироз давридаги тижорат
банклари хатти

-

ҳаракатларининг турли элементларини тушунтириши мумкин. Хусусан,

банкларда кредитлаш ҳажмининг, балансларнинг ҳамда даромадлилик ва рентабелликнинг
қисқариши, чакана депозитларга эришиш йўлида янада кучли рақобатнинг вужудга келиши,
кичикроқ депозит базасига эга бўлган аксарият банклар томонидан кредит беришнинг

кучлироқ қисқариши, Марказий банк асосий фоиз ставклари ўзгаришининг бозор фоиз
ставкаларига таъсири нисбатан заифроқ бўлиши, ва Марказий банклар томонидан мажбурий
тарзда “нолдан пастки чегара (zero lower bound)” каби фоиз сиёсатини юритиши ҳамда
ноанъанавий пул

-

кредит сиёсати олиб бориши аниқланган (

Ritz & Walther, 2015).

Akhtar ва бошқалар (2017) Покистон давлати мисолида танланган макроиқтисодий

кўрсаткичларнинг, хусусан кредитлар фоизи, инфляция даражаси, ялпи ички маҳсулот
ҳажмининг ўзгариши, муомаладаги пул массаси Карачи қимматли қоғозлар бозори индекси
банклараро пул бозоридаги кредитлар фоизи ҳамда ислом банкларининг рентабеллиги каби
кўрсаткичларнинг анъанавий ва ислом банкларининг депозитлари барқарорлигига таъсирини
таҳлил қилишган. Таҳлилда

2006

йилдан 2011 йилгача давр оралиғидаги 25 та анъанавий ва 5

та исломий банкдан иборат 30 та банкнинг чораклик маълумотлари олинган. Ушбу танланган
ўзгарувчилар ўртасидаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли муносабатлар эконометриканинг
илғор вақт сериялари усулларидан фойдаланган ҳолда текширилди. Ушбу усуллар
коинтеграция ва хатоларни тузатиш тизимини топиш учун авторегрессив

-

тарқатилган

кечикиш (Autoregressive

-

Distributed Lag (ARDL)) чегараларини синовдан ўтказиш ёндашувидан

иборат бўлган. Таҳлил натижаларига кўра, илғор эконометрик техникани қўллаш орқали
анъанавий банкларнинг фоиз ставкаси, ислом банклари фойдаси, истеъмол нархлари индекси,
пул массаси ва асосий кредит ставкаси каби ўзгарувчилар ҳам анъанавий, ҳам ислом банклари
депозитларига турлича таъсир кўрсатиши аниқланган. Яъни, анъанавий ва ислом
банкларининг омонатчилари депозитлар бўйича олинган даромадларга таъсирчар
ҳисобланишган. Фоиз ставкасининг ҳар қандай ўсиши анъанавий банкларнинг депозитларини
оширади ва ислом банклари депозитларини камайтириши аниқланган. Тадқиқот шуни
кўрсатадики, омонатчиларни ислом банкларига жалб қилишнинг муҳим элементи диний омил
ҳисобланади. Ушбу ҳужжат ислом банклари учун кўпроқ депозитларни тўплаш учун анъанавий
банкларнинг фоиз ставкаларига нисбатан рақобатбардошроқ

фойда ставкаларини таклиф

қилиш учун муҳим аҳамиятга эга (

Akhtar and other 2017).

Daniel Broby (2021)

илмий ишларида банкларнинг бизнес моделини тавсифловчи

таҳлилий асосни тақдим этган. илмий тадқиқотлари классик банк назарияси ва рақамли
трансформацияга

оид адабиётларга таянган. Ушбу мақоласида мавжуд тенденцияларни

тушунтириш ва банк иши назариясини кенгайтириб, молиявий воситачиликка инновацион

молиявий технологияларнинг қандай таъсир қилишини кўрсатган. Бундан ташқари,
инновацион молиявий технологияларнинг банклар рентабеллигига таҳдидни камайтиришдаги
ўрнини ҳам таҳлил қилган. Депозитларни қабул қилиш ва мижозларга кредитлар ажратиш
анъанавий банк тизими ва тўлиқ рақамли банклардан келиб чиқадиган муаммо контекстида
кўриб чиқилган. Бизнинг фикримизча олимнинг илмий ишлари эмпирик тадқиқот учун асос
яратиб, банк иши келажагини тушунишга ёрдам беради. Таҳлилларда ва муҳокамаларда олим
томонидан бозор иштирокчилари учун тўртта мумкин бўлган стратегия таклиф этилган. Улар,
биринчидан, мижозларни ушлаб қолиш, иккинчидан, янги мижозларни жалб қилиш, учинчидан
мижозларга хизмат кўрсатиш сифатида банк ва тўртинчидан ижтимоий медиа тўлов
платформалари

-

дир. Рақамли дунёда ишонч банк фаолиятининг ўзагида қолади деган хулосага

келишган, яъни ликвидликни ўзгартириш ҳали ҳам муҳим рол ўйнаши керак. Бироқ, рақамли
иқтисодиёт шароитида банклар ва молиявий хизматларнинг табиати кескин ўзгармоқда деган
хулосага келишган (

Broby, 2021).

Iyer ва бошқалар (2016) тижорат банкларида тўловга қобиллиги билан депозит

базасидаги ўзгаришлар ўртасидага боғлиқликни таҳлил қилишган. Яъни тижорат

банкларининг муртлиги унинг депозит базасига қанчалик таъсири борлигини ўрганишган.
Таҳлил натижаларига кўра, оддий мижозларга қараганда банкдан кредит олган мижозлар ёки
банк ходимларидан иборат мижозлар депозитлари банкда тўлов қобилияти хавфининг вужудга
келишига сокинлик билан жавоб бериш ган бўлса, аммо тўлов қобилиятидаги катта хавфга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

132

барча турдаги мижозлар сезгирлик билан жавоб беришган. Шунингдек, банклардаги тўловга
қобиллик хавфининг вужудга келишига депозитлари суғурталанмаган мижозларнинг
сезгирлиги юқорилиги ҳам аниқланган. Шу билан бирга, банкга узоқ йиллар давомида мижоз
бўлганлар банкда вужудга келган тўлов қобиллиги билан боғлиқ муаммоларга қарши
депозитларини олиб кетишган шошилмаган (Iyer and other 2016).

Тадқиқот методологияси.

Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, синтез каби усуллардан

фойдаланилган. Шунингдек, микромолия ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилишда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Статистика

агентлигининг расмий статистик

маълумотларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Маълумки, аксарият тадбиркорлар банк кредитларсиз қўшимча ишлаб чиқаришни амалга

ошириши қийин кечади. Шундай экан табдиркорлар томонидан мамлакатда яратаётган ялпи
ички маҳсулотда тижорат банклари кредитларининг ўрни сезиларли ҳисобланади.
Ривожланган давлатларда, хусусан, АҚШда тижорат банклар ресурсларининг ЯИМдаги салмоғи
90 фоиздан юқори бўлса, Евро худудда бу кўрсаткич 300 фоизга яқиндир. Яъни АҚШда банк
кредитларига алтернатив равишда фонд бозори яхши ривожланган ва тадбиркорлар банк
кредитларидан кўра фонд бозоридан ресурс жалб қилишади. Ўзбекистон иқтисодиёти ва молия
бозори европа молия бозорига ўхшаш бўлиб, тижорат банклари кредитлари тадбиркорлар учун
асосий манбадир.

Тижорат банклари ресурсларининг охирги олти йилда кескин ошганлик сабабларини ҳам

ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирган тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра
ўрганиш лозим. Чунки, охирги йилларда давлат улуши мавжуд банкларга давлат томонидан
катта молиявий ёрдам бериб борилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йил 1 январь ҳолатига давлат улуши мавжуд тижорат

банклари умумий ресурсларининг ЯИМга нисбати 25,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йил 1
январь ҳолатига бу кўрсаткич 51,3 фоизга етган. Кейинги йилларда давлат улуши мавжуд
тижорат банклари давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш сусайганлиги сабабли уларнинг

ЯИМдаги улуши ҳам камайди. Бунга асосий сабаблардан бири Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ

-5992-

сонли «2020

-

2025 йилларга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони
ва унда банк тизимини ривожлантиришнинг асосий белгиларидан бири сифатида банк
тизимида давлат улушини камайтириш ва хусусий банклар ролини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу фармон билан давлат томонидан давлат улуши мавжуд тижорат банкларга
арзон ресурслар тақдим этишни камайтириш ҳам ҳисобланади.

1-

расм. Мулкчилик шаклига кўра тижорат банкларининг иқтисодиётда тутган ўрни

67

67

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банкининг

расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари

асосида

муаллиф

ишланмаси

.

25,4%

43,4%

42,2%

43,2%

51,3%

49,1%

49,0%

7,5%

9,1%

8,0%

8,0%

9,1%

11,2%

13,7%

0,0%

10,0%

20,0%

30,0%

40,0%

50,0%

60,0%

01.01.2017

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Давлат улуши мавжуд бўлган банклар ресурсларининг ЯИМга нисбати

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклар ресурсларининг ЯИМга нисбати


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

133

Юқоридаги сабаблар натижасида 2021 1 январь ҳолатига давлат улуши мавжуд тижорат

банклари ресурсларининг ЯИМга нисбати 49,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 январь
ҳолатига бу кўрсаткич 49,0 фоизни ташкил қилди.

Мулкчилик шаклида давлат иштироки мавжуд бўлмаган тижорат банклари

ресурсларининг ЯИМга нисбатини таҳлил қиладиган бўлсак, унда 2017 йил 1 январь ҳолатига
давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банклари умумий ресурсларининг ЯИМга нисбати 7,5
фоизни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 13,7 фоигача кўтарилган.

Гарчи давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банклари ресурслари ошиши банк тизими
ресурслари ошиши тезлигидан юқори бўлсада, банк тизимида давлат улуши мавжуд банклар
доминант ролни бажармоқда.

Тижорат банкларида умумий мажбуриятларнинг депозитлари ўсишидан тезроқ

кузатилган ҳолат асосан давлат улуши мавжуд банкларда бўлган. Ушбу банкларга давлатнинг
мақсадли жамғармаларидан катта миқдорда молиявий ресурслар қуйилмоқда. Буни қуйидаги
расм маълумотларидан кўришимиз мумкин.

Давлат улуши мавжуд банкларда доим жисмоний ва юридик шахслар депозитлари катта

рол ўйнамаган. Бу айниқса Ўзбекистон банк тизимига хосдир. Чунки хукумат ўзига қарашли
тижорат банкларини доим арзон ва барқарор молиявий ресурслар билан қўллаб

-

қувватлаб

келади. Бу бир томондан давлат улуши мавжуд банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш
мақсад қилинган бўлса, иккинчи томондан айнан ушбу тижорат банклари орқали давлат
ўзининг ижтимоий мақсадларини амалга оширади.

2-

расм. Давлат улуши мавжуд тижорат банкларида депозитларнинг тутган ўрни

(млрд.сўмда).

68

Таҳлил натижаларидан кўришимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд банклар

мажбуриятлари 2017 йил 1 январь ҳолатига 58,4 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1
январь ҳолатига келиб

373,2 трлн.сўмни ташкил этган ҳолда, кўрилаётган даврда ўртача 6,5

мартага ошган. Давлат улуши мавжуд банклар депозитлари ҳажмига назар солсак, унда 2017 йил
1 январь ҳолатига 24,8 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига келиб 135,5
трлн.сўмни ташкил этган ҳолда, кўрилаётган даврда ўртача 5,5 мартага ошган.

Бу билан кщришимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд тижорат банкларида депозитлар

ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан паст бўлган. Бу ҳолат ушбу банкларда депозитларнинг
мажбуриятлардаги салмоғида ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, давлат улуши мавжуд банкларда
умумий депозитларнинг жами мажбуриятлардаги улуши 2017 йил 1 янваль ҳолатига 42,5
фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига эса сезиларли пасайган ҳолда 36,3
фоизни ташкил қилган. Бу билан айтишимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд тижорат
банкларида молиявий ресурсларнинг катта қисми бошқа манбалардан жалб қилинмоқда.

68

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф

ишланмаси

.

42,5%

33,3%

30,1%

35,8%

31,5%

34,2%

36,3%

0,0%

5,0%

10,0%

15,0%

20,0%

25,0%

30,0%

35,0%

40,0%

45,0%

0,00

50 000,00

100 000,00

150 000,00

200 000,00

250 000,00

300 000,00

350 000,00

400 000,00

Давлат улуши мавжуд банклар жами мажбуриятлари
Давлат улуши мавжуд банклар жами депозитлари
Тижорат банклари мажбуриятларида депозитларнинг салмоғи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

134

Давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида бу нисбат кўрилган тижорат банклар

ҳолатидан анча фарқ қилади.

Давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида жисмоний ва

юридик шахслар депозитлари муҳим молиявий ресурс манбаи бўлиб хизмат қилади.

3-

расм. Давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитларнинг тутган

ўрни (млрд.сўмда)

69

Статистик маълумотлардан кўришимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд бўлмаган

тижорат банклари умумий мажбуриятлари 2017 йил 1 январь ҳолатига 16,7 трлн.сўмни ташкил
этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига келиб 103,9 трлн.сўмни ташкил этган ҳолда,
кўрилаётган даврда ўртача 6,2 мартага ошган.

Давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банклари депозитлари ҳажмига назар солсак,

унда 2017 йил 1 январь ҳолатига 12,4 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига келиб 81,2 трлн.сўмни ташкил этган ҳолда, кўрилаётган даврда ўртача 6,6 мартага
ошган.

Бу билан кўришимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида

депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Бу ҳолат ушбу банкларда
депозитларнинг мажбуриятлардаги салмоғида ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, давлат улуши
мавжуд бўлмаган банкларда умумий депозитларнинг жами мажбуриятлардаги улуши 2017 йил
1 янваль ҳолатига 74,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 78,1 фоизни
ташкил қилган. Бу билан айтишимиз мумкинки, давлат улуши мавжуд банкларидан фарқли
равишда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида молиявий ресурсларнинг катта

қисми айнан жисмоний ва юридик шахслар депозитларидан ташкил топган.

Тижорат банклари ресурс базасини мустаҳкамлигини билдирувчи кўрсаткичлардан бири

бу –

банк кредитларининг депозитлар билан таъминланганлик кўрсаткичидир. Бунга сабаб

сифатида тижорат банклари мажбуриятлари таркибида барқарор ресурс сифатида депозитлар
олинишидир. Чунки, айнан депозитлар ҳисобига узоқ муддатли кредитлар бериш мумкин.
Бошқа

турдаги мажбуриятларга насар солсак, улар асосан, давлатнинг турли фондларидан

йўналтирилган ресурслар, банклараро кредитлар ва Марказий банк кредитларидан ташқил
топади ва ушбу ресурс манбаи барқарор ресурслар қаторига китиришимиз мураккаб
ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични бутун банк тизими ва мулкчилик шаклига кўра банклар
турлари мисолида таҳлил қиламиз.

69

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф

ишланмаси

.

74,1%

77,1%

76,2%

72,9%

70,1%

75,0%

78,1%

66,0%

68,0%

70,0%

72,0%

74,0%

76,0%

78,0%

80,0%

0,00

20 000,00

40 000,00

60 000,00

80 000,00

100 000,00

120 000,00

01.01.2017

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклар жами мажбуриятлари

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклар жами депозитлари

Тижорат банклари мажбуриятларида депозитларнинг салмоғи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

135

4-

расм. Тижорат банкларида кредитларнинг депозитлар билан таъминланган ҳолати

70

Таҳлил натижаларига кўра, мамлакатимиз банк тизимида кредитларнинг депозитлар

билан таъминланганлик даражаси 2017 йил 1 январь ҳолатига 70,7 фоизни ташкил қилган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига келиб бу кўрсаткич сезиларли камайиб 55,6 фоизни ташкил
қилган. Шунингдек, давлат улуши мавжуд банкларда ушбу кўрсаткич даражаси 2017 йил 1
январь ҳолатига 56,0 фоизни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига келиб бу

кўрсаткич сезиларли камайиб 41,7 фоизни ташкил қилган.

Давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида бу кўрсаткич сезиларли фарқ қилади

ва бу ижобий томонлама десак адашмаган бўламиз. Хусусан, 2017 йил 1 январь ҳолатига давлат
улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида кредитларнинг депозитлар билан
таъминлагангик даражаси 148,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига келиб
бу кўрсаткич сезиларли камайиб 124,2 фоизни ташкил қилган. Давлат улуши мавжуд бўлмаган
тижорат банкларида бу кўрсаткичнинг энг паст даражаси 2019 ва 2020 йилларда кузатилган
бўлиб, мос равишда 104,7 ва 99,4 фоизларни ташкил қилган. Бунга асосий сабаблардан бири
сифатида ковид пандемияси даврини ва унда аҳоли ва юридик шахсларнинг молиявий
барқарорлиги пасайганлигини келтиришимиз мумкин.

5-

расм. Давлат улуши мавжуд банкларда аҳоли депозитларининг тутган ўрни

(млрд.сўмда)

71

70

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф

ишланмаси

.

71

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф

ишланмаси

.

70,7%

53,9%

52,3%

43,8%

41,4%

47,9%

55,6%

56,0%

40,9%

41,4%

35,6%

29,8%

37,2%

41,7%

148,5%

161,0%

120,2%

104,7%

99,4%

112,2%

124,2%

0,0%

20,0%

40,0%

60,0%

80,0%

100,0%

120,0%

140,0%

160,0%

180,0%

01.01.2017

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Банк тизимида депозитларнинг кредитларга нисбати

Давлат улуши мавжуд банкларда депозитларнинг кредитларга нисбати

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларда депозитларнинг кредитларга нисбати

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

15 690,00

17 783,00

23 007,00

31 399,00

50 829,00

64 678,00

81 241,00

104 135,00

Давлат улуши мавжуд банклардаги жисмоний шахслар депозитлари

Давлат улуши мавжуд банклардаги юридик шахслар депозитлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

136

Аҳоли депозитларининг давлат улуши мавжуд банклардаги ҳолатини таҳлил қилганда,

уларнинг салмоғи ўзгармаган бўлсада, ҳажми жиҳатидан доимий ошиш кузатилган. Хусусан,
2020 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларнинг

давлат улуши мавжуд бўлган тижорат

банклардаги депозитлари 15,7 трлн.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига
31,4 трлн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, юридик шахсларнинг давлат улуши мавжуд бўлган
тижорат банклардаги депозитлари 2020 йил 1 январь ҳолатига 50,8 трлн.сўмни ташкил қилган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 104,1 трлн сўмни ташкил қилган.

Аҳоли депозитларининг давлат улуши мавжуд банклар умумий депозитларидаги самоғи

2020 йил 1 январь ҳолатига 22 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил

1 январь ҳолатига ҳам 22

атрофида бўлган.

Аҳоли депозитларининг давлат улуши мавжуд бўлмаган банклардаги ҳолатини таҳлил

қиладиган бўлсак, унда ушбу депозитларнинг аҳамияти юқори эканлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, 2020 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларнинг давлат улуши мавжуд бўлмаган
тижорат банклардаги депозитлари 8,3 трлн.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига 31,7 трлн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, юридик шахсларнинг давлат улуши
мавжуд бўлмаган тижорат банклардаги депозитлари 2020 йил 1 январь ҳолатига 17,8
трлн.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 49,5 трлн сўмни ташкил қилган.

6-

расм. Давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларда аҳоли депозитларининг тутган ўрни

(млрд.сўмда)

72

Аҳоли депозитларининг давлат улуши

мавжуд бўлмаган банклар умумий

депозитларидаги самоғи давлат улуши мавжуд бўлган банклардаги ҳолатдан сезиларли фарқ
қилмоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич 2020 йил 1 январь ҳолатига 34 фоизни ташкил этган бўлса,
2023 йил 1 январь ҳолатига ҳам 38 фоиздан ошган

.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, биринчидан аҳолининг банк тизимига ишончи

ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига
қараганда улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган. 2023 йил 1 январь
ҳолатига биринчи бор давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида аҳоли депозитлари
ҳажми давлат улуши мавжуд тижорат банкларидаги кўрсаткичдан юқори бўлган.

72

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий

сайти

www.cbu.uz

маълумотлари асосида

муаллиф

ишланмаси

.

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

8 303,00

9 620,00

14 299,00

31 725,00

17 809,00

22 666,00

37 643,00

49 479,00

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклардаги жисмоний шахслар депозитлари

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклардаги юридик шахслар депозитлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

137

Хулоса ва таклифлар.

Тижорат банкларида умумий мажбуриятларнинг депозитлари ўсишидан тезроқ

кузатилган ҳолат асосан давлат улуши мавжуд банкларда бўлган. Ушбу банкларга давлатнинг
мақсадли жамғармаларидан катта миқдорда молиявий ресурслар қуйилмоқда.

Давлат улуши мавжуд банкларда доим жисмоний ва юридик шахслар депозитлари катта

рол ўйнамаган. Бу айниқса, Ўзбекистон банк тизимига хосдир. Чунки, ҳукумат ўзига қарашли
тижорат банкларини доим арзон ва барқарор молиявий ресурслар билан қўллаб

-

қувватлаб

келади. Бу бир томондан давлат улуши мавжуд банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш
мақсад қилинган бўлса, иккинчи томондан айнан ушбу тижорат банклари орқали давлат
ўзининг ижтимоий мақсадларини амалга оширади.

Давлат улуши мавжуд тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар

ўсишидан паст бўлган. Бу ҳолат ушбу банкларда депозитларнинг мажбуриятлардаги салмоғида
ҳам ўз аксини топмоқда. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида
депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган.

Аҳоли депозитларининг давлат улуши мавжуд бўлмаган банклар умумий

депозитларидаги самоғи давлат

улуши мавжуд бўлган банклардаги ҳолатдан сезиларли

даражада ижобий томонга қилмоқда. Аҳоли депозитларининг давлат улуши мавжуд бўлмаган
банклардаги ҳолатини таҳлил қилганда аҳоли депозитларининг аҳамияти юқори эканлигини
кўринди.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, биринчидан аҳолининг банк тизимига ишончи

ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига
қараганда улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган. 2023 йил 1 январь

ҳолатига биринчи бор давлат

улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида аҳоли депозитлари

ҳажми давлат улуши мавжуд тижорат банкларидаги кўрсаткичдан юқори бўлган.

Адабиётлар/Литература/Referece:

Akhtar, B., Akhter, W., & Shahbaz, M. (2017). Determinants of deposits in conventional and Islamic

banking: a case of an emerging economy. International Journal of Emerging Markets.

Broby, D. (2021). Financial technology and the future of banking. Financial Innovation, 7(1), 1-19.
Iyer, R., Puri, M., & Ryan, N. (2016). A tale of two runs: Depositor responses to bank solvency risk. The

Journal of Finance, 71(6), 2687-2726.

Jens Eisenschmidt and Frank Smets (2019). Negative Interest Rates: Lessons from the Euro Area.

European Central Bank Working Paper.

Ritz, R. A., & Walther, A. (2015). How do banks respond to increased funding uncertainty?. Journal of

Financial intermediation, 24(3), 386-410.

Балабанов А.И., Боровкова Вик. А., и др.

(2007)

Банки и банковское дело: Учебник для вузов. 2

-

е изд. –

СПб.: Питер, –

448с.

Лаврушин О.И. (2009). Банковский менеджмент: учебник / кол.

авторов; под ред. д.э.н.,проф.

О.И.

Лаврушина. –

2-

е изд., перераб. и доп. –

М.: КНОРУС –

560с.



Bibliografik manbalar

Akhtar, B., Akhter, W., & Shahbaz, M. (2017). Determinants of deposits in conventional and Islamic banking: a case of an emerging economy. International Journal of Emerging Markets. Broby, D. (2021). Financial technology and the future of banking. Financial Innovation, 7(1), 1-19. Iyer, R., Puri, M., & Ryan, N. (2016). A tale of two runs: Depositor responses to bank solvency risk. The Journal of Finance, 71(6), 2687-2726.

Jens Eisenschmidt and Frank Smets (2019). Negative Interest Rates: Lessons from the Euro Area. European Central Bank Working Paper. Ritz, R. A., & Walther, A. (2015). How do banks respond to increased funding uncertainty?. Journal of Financial intermediation, 24(3), 386-410.

Балабанов А.И., Боровкова Вик. А., и др. (2007) Банки и банковское дело: Учебник для вузов. 2-е изд. – СПб.: Питер, – 448с.

Лаврушин О.И. (2009). Банковский менеджмент: учебник / кол. авторов; под ред. д.э.н.,проф. О.И. Лаврушина. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: КНОРУС – 560с.