ORGANIZATIONAL AND ECONOMIC MECHANISMS OF RISKS AND THEIR MANAGEMENT AT PRODUCTION ENTERPRISES

Abstract

The article developed proposals and recommendations for improving the organizational and economic mechanisms of risk management at manufacturing enterprises in order to increase production capacity, ensure viability in the manufacturing sector, and properly organize the management process in order to achieve efficiency.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Mukhitdinov Ш. (2023). ORGANIZATIONAL AND ECONOMIC MECHANISMS OF RISKS AND THEIR MANAGEMENT AT PRODUCTION ENTERPRISES. Economic Development and Analysis, 1(2), 192–199. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44673
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article developed proposals and recommendations for improving the organizational and economic mechanisms of risk management at manufacturing enterprises in order to increase production capacity, ensure viability in the manufacturing sector, and properly organize the management process in order to achieve efficiency.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

192




ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА РИСКЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ

-

ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ

Мухитдинов Шухрат

Наманган муҳандислик

-

технология институти

“Иқтисодиёт” кафедраси доценти

Аннотация

.

Мақолада мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишлаб

чиқариш соҳасида хаётийликни таъминлаш, самарадорликка эришишда бошқарув жараёнини
тўғри ташкил этишда этишда ишлаб чиқариш корхоналарида рисларни бошқаришнинг
ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилди.

Калит сўзлар:

риск, ишлаб чиқариш, саноат, ташкилий

-

иқтисодий механизм.

ОРГАНИЗАЦИОННО

-

ЭКОНОМИЧЕСКИЕ МЕХАНИЗМЫ РИСКОВ И УПРАВЛЕНИЕ

ИХ НА ПРОИЗВОДСТВЕННЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ

Мухитдинов Шухрат

Наманганский инженерно

-

технологический

институт

-

доцент кафедры «Экономика»

Аннотация

.

В статье разработаны предложения и рекомендации по совершенствованию

организационно

-

экономических механизмов управления рисками на производственных

предприятиях с целью увеличения

производственных мощностей, обеспечения жизнеспособности

в производственной сфере, правильной организации процесса управления с целью достижения
эффективности.

Ключевые слова:

риск, производство, отрасль, организационно

-

экономический механизм.

ORGANIZATIONAL AND ECONOMIC MECHANISMS OF RISKS AND

THEIR MANAGEMENT AT PRODUCTION ENTERPRISES

Muxitdinov Shuxrat

Namangan Institute of Engineering and Technology -

Associate Professor of the Department of Economics

Abstract.

The article developed proposals and recommendations for improving the organizational

and economic mechanisms of risk management at manufacturing enterprises in order to increase
production capacity, ensure viability in the manufacturing sector, and properly organize the management
process in order to achieve efficiency.

Key words:

risk, production, industry, organizational and economic mechanism.

Кириш.

Жаҳонда

глобаллашув

шароитида

ишлаб

чиқаришни

интеграциялаш

ва

диверсификациялаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда ишлаб чиқариш корхонасининг
хаётийлигини сақлаш имконияти мавжуддир. Жаҳон статистикасида келтирилишича ишлаб
чиқариш соҳасида саноат ишлаб чиқариш

ҳажми дунё миқиёсида Хитой етакчи ўринни эгалаб

келмоқда.

II SON - IYUN, 2023

192-199


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

193

Статистика кўрсатгичлари шуни кўрсатмоқда ЯИМдаги улуши бўйича саноат ишлаб

чиқариш кучли бешталикка Хитой

- 40,5%,

АҚШ –

19,1%, Хиндистон –

23,0%, Япония

-

30,1% ва

Индонезия –

41,0%ни ташкил этмоқда

85

. Умуман олганда ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳар

бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва
миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари ҳамда
олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.

Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқариш

корхоналарида рисклар ва улар таъсирини камайтиришда бошқарувнинг ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади. Чунки рискларни бошқариш

-

бу

корхонанинг бошқарув дастурлари самарадорлигини оширишга қаратилган асосий
воситалардан бири бўлиб, улар маҳсулотнинг ҳаётий циклини таъминлаб тан нархини
пасайтириш ва корхонаннинг муваффақиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган муаммоларни
юмшатиш ёки олдини олиш имкониятини кенгйтиради. Бошқарув ва унинг ташкилий

-

иқтисодий механизми мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки ташкилий механизм бошқарувнинг
асосий элементи ҳисобланиб, бошқарув жараёни кейинги қадамларда иқтисодий механизмлари
бошқаришни талаб этади. Агар бошқарув жараёнини фақатгина ташкилий жиҳатларни
бошқаришга эътибор қаратилиб иқтисодий жиҳатлар бошқарилмаси бў ўз ўзидан бошқарувни
издан чиқишига ва иқтисодий муносабатларни бузилишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан
ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришда аввало корхонани бошқарувнинг
ташкилий

-

иқтисодий механизмлари тартибга солишни талаб этади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқариш

корхоналарида рискларни самарали бошқариш асосида уларнинг салбий таъсирларини
камайтириш муҳим аҳамиятли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, мамлакатимизда ушбу муаммо

бўйича илмий тадқиқот ишларини янада чуқурлаштириш тақозо этилади ва танланган мавзу
долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Адабиётлар шарҳи.

Ишлаб чиқариш айниқса саноат ишлаб чиқариш соҳасида рискларни бошқариш

самарадорлигини оширишда рискларни бошқаршининг ташкилий

-

иқтисодий механизмларини

такомиллаштириш бўйича иқтисодчи олимлар ва мутахассислар томонидан ўзларининг
тадқиқотларида ва халқаро конференцияларда фирк ва муҳозаларини келтириб ўтишган.

МДҲ мамлакати иқтисодчи олимларидан Круглованинг

(2019)

таърифига кўра

“Бошқарувнинг ташкилий механизмининг таркибий қисмлари (таркибий, ташкилий

-

маъмурий,

ахборот механизмлари) комплекс таъсир

қилиш хусусиятига эга бўлган мажмуа” деб келтиган.

Олимлардан Цхурбаева ҳамда Фарниеваларнинг

(2009) келтиришича “Иқтисодий

механизм деганда биз хўжалик юритиш шакллари, усулларининг яхлит, кўп босқичли тизимини
тушунамиз. Корхонанинг иқтисодий механизмини лойиҳалаш қуйидаги элементларни ўз ичига
олади: таркибий бўлинмалар ўртасида ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатларни

ўрнатувчи ички иқтисодий муносабатлар тизими; ушбу муносабатларнинг корхонанинг умумий
фаолиятига таъсирини баҳолаш усуллари, рағбатлантириш қуйи тизими, режалаштириш,
назорат қилиш, тартибга солиш, хўжалик фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш” деб
таърифлаганлар.

Европа мамлакатлари олимларидан Castelazoнинг (2014) фикрича рискларни

бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмлари корхонани бошқаршининг ташкилий

-

иқтисодий механизмлари билан чамбарчас боғлиқ. Чунки корхонага таъсир эувчи ички ва
ташкил омиллар таъсири натижасида корхона риск хаталарига учраши мумкин дейди.

Мамлакатимиз олимларидан Махкамова ва бошқалар (2007) фикрича “Мазмунан,

бошқарув тузилмаси —

бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича

меҳнатларни тақсимлашнинг ташкилий шаклидир. Шундай қилиб, бошқарувнинг ташкилий
тузилмаси деганда, бир

-

бирига қатъий бўйсунадиган

ва бошқарувчи ҳамда, бошқарилувчи

тизимлараро ўзаро боғлиқликни таъминлай оладиган бошқарилувчи бўлимлар мажмуаси
тушунилади” дея таъкидлаганлар.

Камбаров (2019) фикрига кўра “Ишлаб чиқариш рисклари корхонага таъсир қиладиган

эҳтимолий хатарларнинг кўринишларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида ёки хом
ашёни етказиб беришда шаклланадиган рискларнинг хусусиятлари билан тавсифланади. Ишлаб

85

https://tyulyagin.ru/ratings/rejting-stran-mira-po-obemu-promyshlennogo-proizvodstva.html/.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

194

чиқариш рисклари ишлаб чиқаришда эҳтимолий кутилган хавф

-

хатарлар харажатларнинг

ортишига таъсири ва муайян зарар кўриш эҳтимоли билан баҳоланади” дея таъкидлаган.

Тaдқиқoт метoдологияси

.

Ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий

механизмлари такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқотларни ўрганиш, қиёсий
солиштириш, статистик маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, илмий

абстракциялаш, синтез, индукция ва дедукция усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Юқорида олимлар томонидан

келтирилган таърифларга кўра ташкилий механизм бу

субъектни ташкил этиш ва бошқаришнинг асосий бўғини ҳисобланса иқтисодий механизм
бозор тизими субъектларининг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган бозор иқтисодиёти
шароитлари билан белгиланадиган субъектнинг бошқариладиган объектга таъсирининг
иқтисодий воситалари тўпламидир.

Ишлаб чиқарши корхонасини бошқаришда фақат ташкилий жиҳатларига эътибор

қаратилиб иқтисодиётни бошқариш инобатга олинмаси корхона фаолияти ўз ўзидан иқтисодий
механизмларни назорат қилиш йўқолиб риск таъсири ошишига олиб келади. Шу нуқтаи
назардан ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқариш самарадорлигини оширишда
ташкилий

-

иқтисодий механизмларни такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Рискларни

бошқариш самарадорлиги албатда корхонани бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий

механизимига боғлиқ ҳисобланади. Бироқ масаланинг яна бир эътиборлик жиҳати борки ишлаб

чиқариш корхонасини бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмларини эътиборга олиб

рискларни бошқаришнинг тўлиқ назоратга олинмаса рискларни бошқариш тизимини
такомиллашувига олиб келмаслиги ҳам мумкин. Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқариш
корхоналарида бошқарув самарадорлиги таъминлашда ташкилий

-

иқтисодий механизмларни

такомиллаштиришда рискларни бошқариш самарадорлигини ошириш муҳим ўрин эгаллаши
керак.

Биз тадқиқот давомида шунга амин бўлдикки ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни

бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмларини таъминлаш бўйича адабиётларда

келтирилган юндашувлар турличани ташкил этади. Аниқ ёки бир ҳил хулосага келган ёндашув
мавжуд эмас. Шу нуқтаи назардан бир ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни
бошқаришнинг ташкил

-

иқтисодий мехнизмларини такомиллаштириш мақсада Фарғона

водийсидаги ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб корхона раҳбарлари ва
бошқарувчилар билан ишлаб чиқариш корхоналарига таъсир эътувчи рисклар хусусида суҳбат
ўтказдик ва қуйидаги масалаларга аниқлик киритдик (1

-

жадвал).

Ўтказилган сўров суҳбатига кўра ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига

таъсир этувчи асосий риск омиллари кадрлар масаласи, маҳсулотга бўлган талаб, самарасиз
ташкил этилган бошқарув, технологик омиллар, солиқ ва кредит сиёсати, валюта курсининг
ўзгариши, молиявий бузилишлар туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар, қарздорлик
масалалари ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш корхонасига таъсир этувчи рискларнинг кадрлар масаласи бўйича тахлил

қиладиган бўлсак 2021

-

2022 ўқув йилида Наманган вилояти олий таълим муассасалари бўйича

муҳандисдик иши ва ишлаб чиқариш технология бўйича таълим олаётган талабалар сони 7.2
минг кишини ташкил этади, бу кўрсатгич Андижон вилояти бўйича 4.9 минг кишини ва Фарғона
вилояти бўйича 1.4 кишини ташкил этмоқда

86

. Статистик маълумотга кўра Фарғона водийсида

ишлаб чиқариш техникаси соҳаси жами тахсил олаётган талабаларнинг 13.5 минг кишини
ташкил этмоқда. Ушбу кўрсатгич жами ишлаб чиқариш корхонаси бўйича кадрлар билан
таъминлаш етарли бўлмаслиги мумкин аммо ишлаб чиқариш корхонасидаги барча
ходимларнинг ҳаммаси ҳам олий маълумотга эга бўлган кадрлардан ташкил топмаган.

86

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Статистика

Агентлигининг маълумотлари асосида муаллиф

шархи.

(

http://namstat.uz/images/Pres-

Reliz/2022/Oliy_talim2021_2022.pdfhttps://andstat.uz/uploads/docs/Oliy_ta_lim2021.pdf

https://farstat.uz/uploads/press21/OTM-PR-12-2021.pdf

)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

195

1-

жадвал

Фарғона водийси бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ва улар фаолиятига

таъсир этуви рикслар мажмуи

87

Корхона номи ва

жойлашган минтақа

Корхонада

суҳбат ўтказган

шахс лавозими

Ишлаб чивариш корхонаси фаолияти ва

бошқарувига таъсир эътувчи рисклар

1

Aishe Textile

Наманган вилояти

Директор

ўринбосари

Кадр қўнимсизлиги, давлатнинг қўлла

-

қувватлаш

тизими, энергия ресурслардаги узилишлар, кредит

фоиз ставкалари, валюта курси, қарз эвазига берилган
товарлар тўлов кечиктирилиши

2

“Iftihor kiyim

sanoat”

Textile

Наманган вилояти

Бошқарувчи

Маҳсулотга бўлган талабнинг пастлиги, валюта курси,

солиқ сиёсати, импорт қилинаётган бирламчи ёки

иккиламчи

маҳсулотларнинг

етиб

келишидаги

кечикишлар

3

Imron Textile

Наманган вилояти

Иш юритувчи

менежер

Кадрлар қўнимсизлиги, рақобатчилар таъсири,
қарзларнинг

кечикиши,

технологик

омиллар,

молиявий барқарорлик пастлиги, кредит, маҳсулотга
бўлган талабнинг пастлиги


4

“Sharq ipagi durdonasi”

Фарғона вилояти

Корхона раҳбари

Ишлаб чиқариш корхонасида бошқарув бўғинидаги
ходимларни корхонани бошқариш бўйича малакаси

пастлиги,

технологик

ўзгаришлар,

энергия

манбаларнинг барқарорлиги, моливий бузилишлар,

кредит сиёсати, ҳалқаро майдондаги сиёсий вазиятлар

5

“Asel rivoj tekstil”

Андижон вилояти

Корхона раҳбари

Кадрлар малакаси, қарзлар муддатининг кечикиши,

маҳсулот сифати, импорт учун бож тўлолар юқорилиги,

солиқ ставкалари, валюта курси, импорт экспорт
масаласида давлатлар асро сиёсий вазиятлар, пул

маблағларини ёқотишга доир барча омиллар

6

"Silver buld teks" МЧЖ

Андижон вилояти

Иш бошқарувчи

мененжер ва

бухгалтер

Корхонада бошқарувни самарали ташкил этилмаслиги,

раҳбарларнинг рисклар таъсири ва омилларни
эътиборга олмаслиги, кадр масаласи, технологик

ўзгаришлар, русурслардан унумли фойдаланмаслик,
фойданинг пасайиши, сарф харажатларнинг ортиши

Айниқса енгил саноат соҳасида тўқимачилик, тикув ва тирокотаж соҳаларида

ишловчиларнинг аксарияти аёлларни ташкил этиб уларнинг ўрта махсус маълумотга эга
ходимлардан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш корхонасидасида ходимларга яратилган шароит,
бошқарувда адолатнинг йўқлиги, меҳнат мотивациясига эътиборсизлик, жамоада соғлом муҳит
шакилланмаслиги, ижтимоий ҳимоя қилмаслик ва энг асосийси бир ҳил тарифдаги иш учун
бошқа корхонада юқорироқ маош таклиф қилиниши ҳисобига ишлаб чиқариш корхонасида
кадрлар қўнимсизлигаги олиб келиши натижасида кадр етишмовчилиги келиб чиқади.

Маҳсулотга бўлган талабни тахлил қиладиган бўлсак бугунги кунда тайёр кийим

маҳсулоти, тикотаж, мато, кундалик эхтиёж учун ишлатиладиган бошқа турдаги енгил саноат
маҳсулотлариг бўлган талаб мавжуд. Сўнги 5 йилликда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат

маҳсулотларини ички бозорда импорт маҳсулот ўрнини босувчи маҳсулотга айланди.

Масаланинг бир жиҳати борки бу бозордаги талабни қондириш асосий жиҳати маҳсулот

сифати ҳисобланади. Сифатсиз маҳсулот билан бозорни тўйинтиришга уриниш бўладиган бўлса
бу ишлаб чиқарувчи обрўсига, маҳсулотига бўлган талаб тушиб бориш оқибатида корхонани
банкротликка олиб бориши мумкин.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмининг ошиши бевосита пахта хомашёси ўрнига

тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва қўшимча қиймат яратиш мақсадида амалга оширилган
ислоҳотларнинг натижаси эканини кўриш мумкин. Жумладан, Наманган вилоятида жорий
йилда 390,3 млн. АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб,
умумий экспортнинг

67,2 % ини ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 113,3 % га ўсди. Саноат

маҳсулотлари импортининг улуши 23,3 % ни. Андижон вилоятида эса умумий экспортнинг 47,3
фоизини ташкил этган бўлса импортнинг улуши 21,8 фоизна ташкил этган. Фарғона вилояти

87

Манба муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

196

бўйича умумий экспортнинг 46,1 фоизини ташкил этган бўлса импортнинг улуши 23,7 фоизни
ташкил этган. Умумий ҳолатда тахлил қиладиган бўлсак енгил саноат маҳсулотлар экспорти
қолган иккита вилоятга қараганда Наманган вилояти етакчилик қилмоқда импортда эса 0.4
фоизга

ошиқроқ эканлиги билан Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда

88

.

Сўровномадаги кейинги таъсир этувчи риск деб фикр билдирилган самарасиз бошқарув

тизими бўйича тахлил қиладиган бўлсак албатда хар қандай субъектни бошқаришнинг
ташкилий жиҳати бор. Енгил саноатга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхонасининг

бошқариш тизими қуйидаги асосий икки турдан иборат бўлиши керак:

бошқарув объекти (капитал қўйилмалар, суғурталаш жараёни, иқтисодий муносабатлар

ва алоқалар, иқтисодий жараёнлар хамда сифат);

бошқарув субъекти (прогнозлаш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, тартибга солиш,

рағбатлантириш, назорат қилиш).

Ушбу тизим албатда назарий қарашлар ва илмий асосланган бошқарувнинг классик

тамойиллари асосида вужудга келган. Бироқ бугунги кун ҳолатидан келиб чиқиб айтиш керакки
самарали бошқарув тизимини ташкил этишда энг аввало эътибор бериш лозим бўлган жиҳат бу
пул маблағлар ва уларнинг сарф харажатлари устидан назоратни талаб этиши керак.

Ишлаб чиқариш корхонасида рискларни боқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмдан

бири ҳисобланган технологик омиллардир. Технологик омиллар таркиби

назарий жиҳатдан

янги технологияларни жорий қилиниши, меҳнатни механизациялаш ва автоматлаштириш
даражаси, ресурс тежовчи технологиялар, ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган технологиялар
ва рақобатчилар технологияси. Бироқ бугунги кунда глобал иқтисодий ўзгаришлар айниқса
миллий иқтисодиётга рақамли технологияларни кириб келиши натижасида рақамли

иқтисодиётга ўтишни тақозо этмоқда. Таъкидлаш лозимки рақамли иқтисодиёт шароитида
ишлаб чиқариш жараёнига ахборот

-

коммуникация ресурслари, ишлаб чиқариш, логистика,

маркетинг

ва

электрон

тижорат

технологиялари

кириб

келиши

нитажасида

рақабатбардошлилик даражасига пасайиши туфайли ишлаб чиқариш корхонасига риск
омиллар таъсир этади.

Юқорида сухбат асосида ўтаказилган сўровномалар бугунги кунда мамлакатимизда

ишлаб

чиқарувчи корхоналарга таъсир этувчи риск омиллари мажмуасини ташкил этмоқда.

Умуман олганда мамлакатимизда ишлаб чиқариш айниқса тўмачилк корхоналарига давлат
томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар мавжуд бўлим ушбу қонун ва қонун
ости хужжутларни амалиётга жорий қилиниши ҳам ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни
бошқаришнинг ташкилий механизмлари самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади.
Жумладан, Республикамизда тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатида юқори ва барқарор

ўсиш суръатларини таъминлаш, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва

ўзлаштириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш янада яхшилаш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва

тикув

-

трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт

салоҳиятини кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4186-

сон Қарори амалиётга

жорий этилган. Қарорга кўра:

1. 2019 йил 1 апрелдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2019 —

2021 йилларда

ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини

экспорт қиладиган

тикув

-

трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича

фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлаш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:

айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун

ип

-

калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари

томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг
25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;

88

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Статистика Агентлигининг маълумотлари асосида муаллиф

шархи..

(

https://namstat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=322&id=2447&Itemid

=1000000000000https://andstat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=336&
id=2902&Itemid=1000000000000)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

197

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб

-

ускуналарни сотиб олиш)

мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича
белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

в)

биржа савдолари орқали пахта толасини сотишда қатъий талаб қилинадиган банк

кафолатлари бекор қилинади.

Бунда тарафлар ўртасида мажбуриятлар бажарилишини

таъминлаш тартиби шартнома асосида белгиланади (Қарор, 2019).

Шу каби қабул қилинган меъёрий хужжатлар асосида саноат, айниқса туқимачиликни

соҳасида ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, уларга таъсир этувчи риск омиллари
камайтириш ва соҳа барқарорлигини таъминлашда давлат таянчи катта аҳамиятга эгадир.

Тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки ишлаб чиқариш корхонасида рискларни бошқаришнинш

ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллашда аввало рискларни бошқаришнинг

ташкилий

-

иқтисодий механизмининг тамойиллари ва ташкилий

-

иқтисодий механизмларини

турларга ажратиб олиш лозим (2

-

расм).























2-

расм. Ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий

механизимини тизимлаштириш тартиби

89

Расмдан кўриш мумкинки бугунги кунда мумлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарида

рискларни бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмининг тамойиллари асосида

ташкилий

-

иқтисодий механзимлари асосий омиллари гуруҳларга ажратиб олинди.

Ажратиб олинган ташкилий ҳамда иқтисодий механизмлари бошқаршини уларни

бошқарув объекти ва субъектларига ажратиб олиш ҳамда ташкилий

-

иқтисодий механзимларни

тизимлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий
ва иқтисолий механизмлари такомиллаштириш лозим (3

-

расм).

89

Муаллиф ишланмаси

Ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришининг ташкилий-

иқтисодий механизими

Рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий

механизмининг тамойиллари

1. Cамарадорлик;

2. Тежамкорлик;

3. Бошқарувнин ва унинг таъсирчанлиги;

4. Иқтисодий-ижтимоий рағбатлантириш;

5. Маблағлардан самарали фойдаланиш:

Ресурслар, кредит, валюта курси,

бозор мувозанати, талаб,

харажатлар, инвестициялар, суғурта,

солиқ, экспорт-импорт.

Режалаштириш, мақсад, бошқарув

кўлами, карлар малакаси,

технология, ахборотлаштириш,

ишлаб чиқаришни бошқариш,

прогнозлаш, сиёсий вазият, давлат

таянчи, қонун ва қонун ости

хужжатлар.

Ташкилий механизм

Иқтисодий механизм


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

198






























3-

расм. Ишлаб чиқариш корхонасида рискларни бошқаришнинг

ташкилий

-

иқтисодий механизмининг модели

90

Ушбу модел ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмлари такомиллаштиришда аввало мақсад параметрлари асосида кириш
билан ифодаланиб бошқарув субъекти асосида бошқарув объектига таъсир кўрсатиш орқали
бошқарувнинг копмлекс жараёнлари асосида натижага эришиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қиладиган бўлсак умуман олганда бошқарув жараёни жуда мураккаб ҳисобланади.

Самарали бошқарув корхона иқтисодий самарадорлиги, бошқарувнинг кўлами ҳамда қарор
қабул қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Бунда албатда бошқарув функцияси ва
бошқарувнинг вазифаларини аниқ бўлиши лозим. Бугунги кунда худудларда ишлаб чиқариш
корхоналарини бошқаришда ҳар бир худуднинг хусусияти ва имконияларини ҳисобга олган
ҳолда ташкил этиш муқсадли ҳисобланади. Энг аввало бошқарув ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини ҳисобга олиш ҳам талаб этилиши керак. Мамлакатимизда ишлаб чиқариш
корхлналар самарадорлигини ошириш ва улар барқарорлигини ҳамда ҳаётийлигини
таъминлашда

рискларни

бошқаришнинг

ташкилий

-

иқтисолий

механизмларини

такомиллаштиришда қуйидагиларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

90

Муаллиф ишланмаси

Ма

қс

ад

Иш

лаб

чиқар

иш к

орхонал

арида

рискла

ри

бошқари

ш

Кириш

Субъектни

бошқ

ар

иш

Бошқарув объекти:

Ресурслар, кредит,

валюта, харажатлар,

инвестициялар,

суғурта, солиқ,

экспорт-импорт,

карлар, технология,

ахборот, ишлаб

чиқариш, меҳнат,
истиқболли режа,

прогнозлаш.

Бошқа

ру

в ж

араёни

режал

ашти

ри

ш,

ташкил

эти

ш,

рағбатл

анти

ри

ш,

та

рт

ибг

а с

олиш,

та

хлил

қи

ли

ш, ст

рати

ги

к реж

ал

ашт

ириш,

баҳ

олаш, м

од

елл

аштири

ш,

баш

ор

атла

ш.

Чиқиш

Бошқа

ру

в нати

жаси

Иш

лаб

чиқар

иш к

орхонал

арида

рискла

ри

бошқари

ш

самарад

орли

ги

ош

иришо

рқал

и риск таъс

ирл

арини

о

лди

ни олиш,

камай

тириш ё

ки

у

нд

ан

самарали ф

ой

дала

ни

шга э

ри

шилади

.

Ташкилотни бошқариш

таркиби, тузилиши, алоқалари, қарор қабул

қилиш жараёни

Қайта алоқа

Усуллар ва воситалар

технологиялар, стратегиялар, маркетинг, тадқиқотлар, бозорни

сигментлаш, жойлашув, маҳсулот ассортименти ва бошқалар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

199

-

рискларни бошқаришнинг ташкилий иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда

ишлаб чиқариш корхонасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиш;

-

рискларни бошқаришда бошқарув тамойили ва усулларининг ишлаб чиқариш

корхонаси фаолиятига таъсирини ҳисобга олиш;

-

ишлаб чиқариш корхонасига таъсир этувчи рискларни корхонага рискларини

турларини аниқлаш, аниқланган рискларнинг таъсир даражасини билиш ва ҳар бир тегишли
хавфни минималлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;

-

ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқариш усулларини оптималлаштириш;

-

шшлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришни параметрлаш бунда:

операцион, молиявий, давлат сиёсати ва инфратузилма имкониятлари ҳисобга олган ҳолда
самарали бошқарувни ташкил этиш;

-

кадрлар малакаси ва уларни қўнимсизлигини олдини олиш, кредит ва валюта

сиёсатини ҳисобга олиш;

-

ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда давлат сиёсати ва таянчини

мустаҳкамлаш орқли молиявий ёқотишлар тафайли келиб чиқадиган риск таъсирлари
камайтириш.

Хулоса ўрнида айтиш керакки ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг

ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда бошқарув субъекти асосида

бошқарув объектига таъсир кўрсатиш орқали бошқарувнинг копмлекс жараёнлари асосида
ижобий натижага эришиш мумкин.

Адабиётлар

/

Литература

/Referece:

Santoyo-Castelazo, E., & Azapagic, A. (2014). Sustainability assessment of energy systems:

integrating environmental, economic and social aspects. Journal of Cleaner Production, 80, 119

138.

doi:10.1016/j.jclepro.2014.05.061.

Камбаров Х.Ж. (2019) “Ишлаб чиқариш рискларининг бошқаришнинг саноат ривожланишига

таъсири масалалари”. Иқтисод ва молия журнали

-

Т.: 9/(129). 50

-

б.

Круглова, Н.

Ю.

(2019)

Хозяйственное право: учебное пособие для бакалавров

Москва

:

Издательство Юрайт.

С

-236.

Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги

“Тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг

экспорт

салоҳиятини кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4186-

сон Қарори

(

www.lex.uz

).

Махкамова М.А., Юлдашева С.А., Холматова Ш.Р., Шмигун О.: (2007) Менежмент/

ўқув қўл. /

Т.: Шарқ,. 50

-

Б.

Мухитдинов,

Ш.

З.

(2021).

ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИДА

ХАТАРЛАРНИ

БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ

-

УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ.

Scientific progress, 1(6), 939-943.

Цхурбаева Ф.Х.

,

Фарниева И.Т.

(2009

) Организационно

-

экономический механизм управления

предприятиями АПК. Статья. Ж.:

ТЕRRА ECONOMICUS (Экономический вестник Ростовского

государственного университета) Том 7 № 2. С

-153

References

Santoyo-Castelazo, E., & Azapagic, A. (2014). Sustainability assessment of energy systems: integrating environmental, economic and social aspects. Journal of Cleaner Production, 80, 119—138. doi:10.1016/j.jclepro.2014.05.061.

Камбаров Х.Ж. (2019) “Ишлаб чиқариш рискларининг бошқаришнинг саноат ривожланишига таъсири масалалари”. Иқтисод ва молия журнали -Т.: 9/(129). 50-б. Круглова, Н. Ю. (2019) Хозяйственное право: учебное пособие для бакалавров — Москва : Издательство Юрайт. С-236.

Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186-сон Қарори (www.lex.uz).

Махкамова М.А., Юлдашева С.А., Холматова Ш.Р., Шмигун О.: (2007) Менежмент/ ўқув қўл. / Т.: Шарқ,. 50-Б.

Мухитдинов, Ш. З. (2021). ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ХАТАРЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ. Scientific progress, 1(6), 939-943.

Цхурбаева Ф.Х., Фарниева И.Т. (2009) Организационно-экономический механизм управления предприятиями АПК. Статья. Ж.: ТЕRRА ECONOMICUS (Экономический вестник Ростовского государственного университета) Том 7 № 2. С-153