ISSUES OF IMPROVING THE TAXATION PROCEDURE OF THE RIGHT TAXES IN ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE ECONOMY

Abstract

The article discusses theoretical approaches to tax substitution in the formation of the state budget, focusing on the problem of determining the correct ratio of taxes in taxation. A comparative analysis was carried out to determine their optimal ratio. In this regard, conclusions and proposals have been developed on the taxation of the positive activities of enterprises.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Khujakulov Р. (2023). ISSUES OF IMPROVING THE TAXATION PROCEDURE OF THE RIGHT TAXES IN ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE ECONOMY. Economic Development and Analysis, 1(2), 330–336. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44701
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article discusses theoretical approaches to tax substitution in the formation of the state budget, focusing on the problem of determining the correct ratio of taxes in taxation. A comparative analysis was carried out to determine their optimal ratio. In this regard, conclusions and proposals have been developed on the taxation of the positive activities of enterprises.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

330



ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИ

СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Хўжақўлов Рамшид Юнусович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация

.

Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир

назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш
муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий
таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият
натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, тўғри солиқ, фойда

солтғи, айланма солиғи,тадбиркорлик субъектлари, солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ
имтиёзлари, солиқ ставкаси.

ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ПРОЦЕДУРЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ПРАВИЛЬНЫМИ

НАЛОГАМИ В ОБЕСПЕЧЕНИИ КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТИ ЭКОНОМИКИ

Хужакулов Рамшид Юнусович

Ташкентском государственном

экономическом университете

Аннотация

.

В статье рассматриваются теоретические подходы к замещению налогов

при формировании государственного бюджета, акцентируя внимание на проблеме определения
правильного соотношения налогов в налогообложении. Проведен сравнительный анализ с целью
определения их оптимального соотношения. В связи с этим разработаны выводы и предложения
по налогообложению положительной деятельности предприятий.

Ключевые слова:

налог, бюджетная политика, бюджет, налоговое администрирование,

правильный налог, налог на прибыль, налог с оборота, хозяйствующие субъекты, налоговая
отчетность, налоговые поступления, налоговые льготы, налоговая ставка.

ISSUES OF IMPROVING THE TAXATION PROCEDURE OF THE RIGHT TAXES IN

ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE ECONOMY

Khujakulov Ramshid Yunusovich

Tashkent State University of Economics

Annotation.

The article discusses theoretical approaches to tax substitution in the formation of the

state budget, focusing on the problem of determining the correct ratio of taxes in taxation. A comparative
analysis was carried out to determine their optimal ratio. In this regard, conclusions and proposals have
been developed on the taxation of the positive activities of enterprises.

Keywords:

tax, budget policy, budget, tax administration, correct tax, income tax, turnover tax,

business entities, tax reporting, tax revenues, tax incentives, tax rate.

II SON - IYUN, 2023

330-336


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

331

Кириш.

Тўғри солиққа тортиш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг ҳал

қилувчи жиҳати ҳисобланади. Одил ва самарали солиқ тизими иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини сақлашда
муҳим аҳамият касб этади. У қулай бизнес муҳитини яратиш учун солиқ қоидаларини
соддалаштириш, маъмурий юкларни камайтириш ва риоя қилишни рағбатлантириш
зарурлигини ўрганади. Бундан ташқари, у солиқ тушумларини шакллантириш ва тадбиркорлик

фаолиятини рағбатлантириш ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳимлигини таъкидлайди.
Солиқ билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришнинг
роли, жумладан, солиқ жаннатлари, фойданинг ўзгариши ва база эрозиясини таъкидлайди. Унда
халқаро солиқ стандартлари ва келишувларининг адолатлиликни таъминлаш ва солиққа оид
зарарли амалиётларнинг олдини олишдаги аҳамияти эътироф этилган. Умуман олганда, жорий
этиш тўғри солиқлар бўйича солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ
муаммоларни янада ўрганиш ва таҳлил

қилиш учун замин яратади. У солиққа тортиш,

иқтисодий рақобатбардошлик ва барқарор ўсиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъкидлаб,
потентсиал ечимлар ва стратегияларни ҳар томонлама текширишга йўл очади.

Адабиётлар шарҳи.

Мавзу доирасида асосий ўрганилувчи иқтисодий категория тўғри солиққа тортишга

нисбaтaн бeрилгaн тaърифлaргa бaтaфсил тўхтaлсак.

Иқтисодчи олим Ашурованинг

(2018)

хулосасига кўра, солиқ юкини оптималлаштириш

мақсадида фойда солиғи ставкасининг пасайтирилиши бюджет даромадларининг ортишига,

солиқ юкининг камайишига ҳамда ЯИМ ортишига олиб келади

.

Иқтисодчи олим Ниязметовнинг

(2018)

таъкидлашича, Ўзбекистонда корхоналар

фойдасини солиққа тортишни халқаро андозаларга уйғунлаштириш мақсадида, фойда солиғи
ставкасини табақалаштириш, бунда кичик бизнес субъектлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари
ва нотижорат ташкилотларига унинг нисбатан пастроқ ставкасини ва рентабеллик даражаси
юқори фаолият турларига, аксинча юқорироқ ставкасини жорий йилиш зарур

.

Иқтисодчи олим Канадалик профессор Пинтонинг

(2016)

қайд

этишича, фойда солиғи

ставкалари халқаро рақобатбардошликка сезиларли таъсир қилади. Шунингдек, солиқ
омиллари халқаро рақобатбаршликни баҳолашда муҳим омил бўлиб, мамлакатнинг солиқ
тизими унинг халқаро рақобатбардошлигини белгилайдиган асосий фактори ҳисобланади.
Мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигига таъсир қиладиган солиқ тизимининг 5

та асосий

омиллари мавжуд. Хусусан, фойда солиғи ставкалари, бошқа солиқлар ва йиғимлар, инвестиция
харажатлари учун чегирмалар, солиқ тизимининг мураккаблиги ва тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестициялар учун солиқ сиёсати давлатнинг халқаро рақобатбардошлигига таъсир
қиладиган энг муҳим солиқ омиллари ҳисобланади.

Иқтисодчи

олим

Словакиялик

профессор

Нагйнинг

(2017)

таъкидлашича

рақобатбардошлик ва солиққа тортиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганишда, биринчи навбатда
шуни инобатга олиш керакки, давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш
рақобатбардошликка таъсир қилиш омилларидан бири бўлсада, солиқ тизими корхоналарнинг
рақобатбардошлигига турли хил йўллар билан таъсир қилади. Солиқ солиш инвестиция ва
инновацион жараёнларга таъсир қилиш орқали корхоналарнинг рақобатбардошлигига
билвосита таъсир қилади.

Иқтисодчи олим Mintzнинг

(1999)

фикрига кўра, корхоналардан олинадиган фойда

солиғини ҳисоблашнинг асосий сабаблари маъмурий –

юридик шахслардан олинадиган фойда

солиғининг ушлаб қолувчи роли, норезидентларга тўланадиган даромадларни солиққа тортиш
ва ижтимоий тўлов билан боғлиқ солиққа тортишдан иборат.

Иқтисодчи олим Nicodèmeнинг

(2009)

фикрича, корхоналарда фойда солиғини

ундиришнинг асосий сабаблари давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов,
солиқни экспорт қилиш, ғазначилик эффекти, жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғининг йўқ қилиниши ва сиёсий чекловлар ҳисобланади

.

Иқтисодчи

олим Россиялик олим

Шкребела

(2013)

томонидан фойдани солиққа тортишнинг назарий жиҳатлари ўрганилган.

Унинг фикрига кўра, фойда солиғининг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳуқуқий жиҳатдан ушбу
солиқ корхоналарнинг даромадларига солинадиган солиқ сифатида қаралади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

332

Солиқлар давлат бюджетини тўлдирувчи асосий манбаи бўлганлиги учун ҳам, уларни

белгиланган муддатларда ундирилиши ва бюджетга келиб тушиш муаммоларини аниқлаш ва
уларни бартараф этиш долзарб масала ҳисобланади. Солиққа тортишнинг моҳияти, мақсади,
қоидалари, ставкалари ва базасининг ҳолати ҳамда солиқ тизими шаклланиши ҳар бир
давлатнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Зеро, солиқ тизимида давлатнинг иқтисодий,
ижтимоий ва сиёсий манфаатлари ётади

(

Жураев

, 2003).

Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда шуни

таъкидлаш жоизки, солиқлар иқтисодиётда нечоғлик муҳим бўлмасин, солиқ ставкаларини

ҳаддан зиёд ошириб юбориш мамлакатда салбий иқтисодий оқибатларга олиб келади. Хусусан,
халқаро солиқ рақобатбардошлиги индексини ҳисоблашда ҳам айнан солиқ ставкаларининг
даражасига эътибор қилиниб, уларнинг ошиб кетиши инвестицияларни мамлакатдан чиқиб
кетишига олиб келиши келтирилган

(

Ёзиев

, 2016).

Майброванинг

(2010)

фикрига кўра

солиқлар, давлат, жамият ва халқ хўжалиги ўртасида ижобий

алоқадорлик мавжуд. Шу ўринда

олим фақатгина давлатнинг солиқ юкларини энг минимал даражага туширгандагина ижобий
алоқадорликка эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Солиқ тизимида тўғри ва эгри
солиқларнинг салмоғига доир назарий қарашлар ҳам кенг тадқиқ этилган. Тўғри ва эгри
солиқлар салмоғини ўрганиш давлат бюджетини қайси (фискал ёки тартибга солувчи) методлар
орқали шакллантирилишини тушуниш имконини беради. Кўпгина олимлар тадқиқотларида
тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини келтириб ўтишган

(Kyle Pomerleau,

2016)

. Хусусан, Иловайский

(2010)

тўғри солиқлар ривожланган давлатларда иқтисодий

жараёнларни тартибга солишдаги асосий молиявий дастаги дея таъкидлайди. Черник

(2009)

эгри солиқларнинг яширин хусусиятини ижобий жиҳат сифатида таърифлаб, “ҳаражатларга
солинадиган солиқлар доимий ва сезилмасдан ундурилганлиги сабабли энг кам малол

келтиради” деб таъкидлайди. Самофалов

(2007)

эса фақатгина қолоқ ва қарам давлатлар

ҳолатида эгри солиқларнинг яширин хусусиятидаги ижобий жиҳатни кўриш мумкинлигини
айтади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, тўғри солиқларнинг ижобий ёки салбий
жиҳатларини таснифлаш бизнингча анчаин мунозарали масаладир.

Тадқиқот методологияси.

Мақолани ёзишда индукцион йўналиш танлаган бўлиб, илмий билишнинг диалектик,

таҳлил, мантиқийлик ва тарихийлик каби усуллар орқали муаммони очиб беришга ҳаракат
қилинган. Тадқиқот муаммоси корхоналарда мавжуд умумий ҳолатларни кузатиш орқали
қўйилган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан хорижий адабиётлардан олинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Тўғри (бевосита) солиқлар солиқ тизимига кирувчи муҳим солиқ турларидан бири

ҳисобланади. Агар, солиқларнинг ўзининг ижтимоий ва иқтисодий илдизига қарайдиган бўлсак,
улар давлатнинг муҳим молиявий инструменти сифатида юзага келган. Яъни, давлат бундай

молиявий инструментсиз ўзининг фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотади.
Сабаби давлат тизимига кирувчи, жамиятга хизмат қилувчи ва иқтисодий ҳамда социал

-

ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи усқуртма тизимлар (давлат органлари) ҳам
жамиятнинг бир маромда мавжуд бўлиши ва унинг ривожланиб бориши учун муҳим
саналадики, уларнинг фаолиятини молиялаштириш эса, иқтисодий соҳа вакиллари зиммасига
тушади. Бу эса, солиқ каби молиявий инструментларни қўллаш орқали таъминланади. Шу
жиҳатдан олганда солиқлар иқтисодий соҳадаги яратилган маҳсулотларнинг қиймат
шаклидаги бир бўлагини жамият манфаатларига хизмат қилувчи давлат таркибидаги
тузилмаларни молиялаштириш учун хизмат қиладиган муҳим молиявий инструментлардир деб
баҳолаш ҳам ўз иқтисодий мазмунига эга. Солиқларнинг гуруҳланишида уларни тўғри ва эгри
солиқларга ажратишнинг илмий

-

назарий асосларини таҳлил қиладиган бўлсак қуйидаги

ҳолатларни келтириш мумкин. Аввало, солиқларнинг бундай гуруҳланиши солиқ тўловчилар
билан боғлиқдир, яъни солиқ тўловчиларнинг қайсилари тўғри солиқни қайсилари эгри
солиқларни тўлайди деган масаланинг моҳияти муҳимдир. Бу эса, солиқларнинг объект
сифатида белгиланишига боғлиқдир. Масалан, солиқ объекти бўлган даромадни юридик ва

жисмоний шахслар кесимида олиш, тақсимлаш фарқланиб, уни солиққа тортилиши ва бюджетга
келиб тушишида солиқ турлари турлича аҳамиятга эга бўлиб, ушбу жараённинг мазмунига
қараб солиқнинг тўғри ёки эгри турларга бўлишга имкон беради. Бошқа томондан солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

333

тўловчиларнинг бозорда товар (хизмат, иш)ларни истъемол қилиш даражасига қараб солиқ
объекти ёки тўғри ёки эгри солиқ турии ифодалайди.

1-

жадвал

Фаолият кўрсатаётган солиқ тўловчилар сони таркибида тўғри солиқларни тўловчи

юридик шахслар сони таҳлили

130

Кўрсаткичлар

Йиллар

2018

2019

2020

2021

2022

1.

Солиқ тўловчи юридик шахслар сони

436 100 459 162 493 763 523 622 564 205

2.

Фойда солиғи тўловчилар сони

7 545

40 099

43 866

143 701 164 929

Фойда солиғи тўловчиларни умумий

солиқ тўловчилар сонидаги улуши (%)

1,7

8,7

8,9

27,4

29,2

3.

Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи тўловчилар сони

418 774 450 056 399 879 498 500 530 810

Даромад солиғи тўловчиларни умумий

солиқ тўловчилар сонидаги улуши (%)

96,0

98,0

81,0

95,2

94,1

4.

Айланмадан олинадиган солиқ

тўловчилар сони

208 795 180 380 211 507 306 617 333 557

Айланма солиқ тўловчиларни умумий
солиқ тўловчилар сонидаги улуши (%)

47,9

39,3

42,8

58,6

59,1

Келтирилган 1

-

жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилинганда, қуйидагиларни

кўришимиз мумкин бўлади. Таҳлил қилинаётган йилларда давлат бюджети даромадларига
тўғри солиқларни тўловчилар сони ўсиб борганлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан, жами солиқ тўловчилар сони 2018 йилда (кейинги матнларда базис даври)

436

100 тани ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилга келиб 564

205 тагача етиб базис

даврига нисбатан 128

105 тага (129,4 фоиз) ошган.

Шунингдек, тўғри солиқлар таркибига кирувчи солиқ турлари

мисолида солиқ

тўловчилар сони динамикасини кўрадиган бўлсак, яъни фойда солиғи тўловчилари базис
давридаги 7

545

тадан, 2022

йилга келиб 164

929

тага етиб солиқ тўловчилар сони 157

384

тага

(22

баробарга) ошиб, жами солиқ тўловчилар сонида фойда солиғи тўловчилар улуши 29,2

фоизини ташкил қилишини кўришимиз мумкин.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳам базис давридаги 418

774

та юридик шахслар сони 2022 йилга келиб 530

810

та етиб 112

036 тага (126,8 фоиз) ошганлиги

ҳамда жами солиқ тўловчилар сонида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
тўловчилар улуши 94,1 фоизини ташкил қилган.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони динамикаси ҳам ҳудди шу

тенденцияларда давом этганини кўришимиз мумкин, яъни солиқ тўловчилар сони базис
давридаги 208

795 тадан 2022 йилга келиб 333

557 тага етиб солиқ тўловчилар сони базис

даврига нисбатан 124

762

тага (159,8 фоиз) ошганлиги ва жами солиқ тўловчилар сонида мазкур

солиқ тури бўйича солиқ тўловчиларнинг улуши 59,1 фоизини ташкил қилишини кўришимиз
мумкин.

Солиқ тўловчилар сонининг йиллар давомидаги ўсиш тенденцияда сақланишининг

асосий сабаблари сифатида Республикада тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш

юзасидан олиб борилаётган сиёсат натижаси ва бизнес муҳитининг тизимли равишда яхшилаш
борасида амалга оширилаётган чора

-

тадбирлар ижроси, шунингдек солиқ маъмурчилигидаги

ижобий ўзгаришлар натижаси деб изоҳлаш мумкин.

Бундан ташқари, тўғри солиқлар бўйича солиқ имтиёзларини жами солиқ имтиёзларидаги

ахамияти таҳлил қилинган. Юқорида келитирилган 2

-

жадвалда сўнгги 5

йиллик давр

мобайнидаги кўрсаткичлар келтирилганлигини ҳамда уларда мазкур кўрсаткичларнинг ўсиш
динамикасини кўришимиз мумкин.


130

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари

www.soliq.uz.

асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

334

2-

жадвал

Тўғри солиқлар бўйича солиқ имтиёзларини жами солиқ имтиёзларидаги

аҳамияти таҳлили

131

Кўрсаткичлар

Йиллар

2018

2019

2020

2021

2022

1.

Ялпи ички маҳсулот

(

млрд. сўм)

424

729

529 39

1

602

551

734

588

894

288

2.

Давлат бюджети даромадлари

(

млрд. сўм)

79 099 112 16

5

132 93

8

164 79

9

209 03

0

3.

Солиқ имтиёзлари жами

(млрд. сўм)

19 731 29 136 31 066 43 812 68 044

Солиқ имтиёзларини ЯИМдаги улуши (%)

4,6

5,5

5,2

6,0

7,6

Бюджет даромадларидаги улуши (%)

24,9

26,0

23,4

26,6

32,6

4.

Тўғри солиқлар бўйича имтиёзлар

(

млрд. сўм)

6 127

3 788

4 045

3 404

4 014

Солиқ имтиёзларини ЯИМдаги улуши (%)

1,4

0,7

0,7

0,5

0,4

Бюджет даромадларидаги улуши (%)

7,7

3,4

3,0

2,1

1,9

Жами солиқ имтиёзларидаги улуши (%)

31,1

13,0

13,0

7,8

5,9

5.

Фойда солиғи

(

млрд. сўм)

1 865

2 785

2 930

2 219

3 227

Бюджет даромадларидаги улуши (%)

2,4

2,5

2,2

1,3

1,5

Жами солиқ имтиёзларидаги улуши (%)

9,5

9,6

9,4

5,1

4,7

Тўғри солиқлар бўйича имтиёзлардаги улуши (%)

30,4

73,5

72,4

65,2

80,4

6.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад

солиғи

(

млрд. сўм)

2 685

789

918

1 073

728

Бюджет даромадларидаги улуши (%)

3,4

0,7

0,7

0,7

0,3

Жами солиқ имтиёзларидаги улуши (%)

13,6

2,7

3,0

2,4

1,1

Тўғри солиқлар бўйича имтиёзлардаги улуши (%)

43,8

20,8

22,7

31,5

18,1

7.

Айланмадан олинадиган солиқ

(

млрд. сўм)

1 577

214

197

112

59

Бюджет даромадларидаги улуши (%)

2,0

0,2

0,1

0,1

0,0

Жами солиқ имтиёзларидаги улуши (%)

8,0

0,7

0,6

0,3

0,1

Тўғри солиқлар бўйича имтиёзлардаги улуши (%)

25,7

5,6

4,9

3,3

1,5

Юқорида келитирилган 2

-

жадвалда сўнгги 5

йиллик давр мобайнидаги кўрсаткичлар

келтирилганлигини ҳамда уларда мазкур кўрсаткичларнинг ўсиш динамикасини кўришимиз
мумкин.

Жумладан, давлат бюджети даромадлари 2018

йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,6

фоизни (79

099

млрд.сўм) ташкил қилган бўлса, 2022

йилга келиб давлат бюджети

даромадларига 209 030 млрд.сўм маблағлар тушуми кутилиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан

23,4

фоиз даражасига эришиш орқали, таҳлил қилинаётган давр бошига

(кейинги матнларда

базис давр) нисбатан 2022

йил якуни бўйича давлат бюджети даромадларига тушумлар 2,6

баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, жами солиқ имтиёзлари базис даврда 19

731

млрд.сўмни ташкил этган бўлиб,

солиқ имтиёзларининг ЯИМдаги улуши 4,6

фоизни, бюджет даромадларидаги улуши эса

24,9

фоизни ташкил этган. Ўз навбатида жорий йилда солиқ имтиёзлари 68

044

млрд.сўмни

ташкил этиб, шундан солиқ имтиёзларининг ЯИМдаги улуши 7,6

фоизни, бюджет

даромадларидаги улуши эса 32,6

фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Мазкур кўрсаткичларнинг

ўтган 5 йиллик даврдаги ўзаро нисбатини солиштирадиган бўлсак, 2022

йилда 2018

йилга

нисбатан 244,8

фоизга ёки 48

313

млрд.сўм ўсишга эришилганлиги маълум бўлади. Бундан

ташқари, 2

-

жадвалда келтирилган маълумотларга асосан Солиқ имтиёзлари таркибида тўғри

солиқлар бўйича берилган имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсак, ўтган йилда мазкур
имтиёзлар 3

404

млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, жорий йилда 4

014

млрд.сўмни ташкил этди.

Яъни жорий йилда тўғри солиқлардан

ўтган йилган нисбатан 18

фоизга ёки 610

млрд.сўмга

кўпроқ солиқ имтиёзлари қўлланилган. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда тўғри солиқлардан
берилган имтиёзлар базис йилдагига нисбатан 2

113

млрд.сўмга кам. Бунинг асосий сабаби

сифатида келтиришимиз мумкин.

Шунингдек, тўғри солиқлар бўйича берилган имтиёзларнинг ЯИМдаги улуши жорий

йилда 0,4

фоизни, бюджет даромадларидаги улуши 1,9

фоизни ҳамда жами солиқ

131

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари

www.soliq.uz.

асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

335

имтиёзларидаги улуши 5,9

фоизни ташкил этган. Бунда, жорий йилдаги барча кўрсаткичлар

ўтган йиллардаги мос

кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада пастлигини кўриш мумкин.

Бунинг асосий сабаблари эса юқорида келтирилди. Қуйида тўғри солиқ бўйича имтиёзларни
солиқ турлари кесимида солиштирма таҳлилини амалга оширамиз.

Фойда солиғи.

Тўғри солиқлар бўйича имтиёзлар таркибида Фойда солиғи бўйича

қўлланилган имтиёзлар салмоқли ўринга эга. Жумладан, Фойда солиғи бўйича имтиёзлар
жорий йилда 3

227

млрд.сўмни, ўтган йилда эса 2

219

сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилга

нисбатан 1

008

млрд.сўмга ёки 45

фоизга кўпроқни ташкил этади. 2018

йилда Фойда солиғидан

жами қўлланилган имтиёзлар 1

865

сўмни ташкил этган. Бу ерда ҳам жорий йилда сезиларли

ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, жорий йилда Фойда солиғи бўйича берилган имтиёзларнинг бюджет

даромадларидаги улуши 1,5

фоизни, жами солиқ имтиёзларидаги улуши 4,7

фоизни ҳамда тўғри

солиқлар бўйича имтиёзлардаги улуши 80,4

фоизни ташкил этган. Мазкур кўрсаткичларни

ўтган йиллар билан таққослайдиган бўлсак, бюджет даромадларидаги улуши ва жами солиқ
имтиёзларидаги улушини сезиларли камайганлигини, тўғри солиқлар бўйича имтиёзларидаги
улушини эса салмоқли ўсганлигини кузатишимиз мумкин.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС).

Тўғри солиқлар бўйича

имтиёзлар таркибида кейинги ўринларда Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
бўйича қўлланилган имтиёзларни келтириш лозим.

Хусусан, 2022

йилда ЖШОДС бўйича қўлланилган имтиёзлар суммаси 728

млрд.сўмни,

ўтган йилда мазкур кўрсаткич 1

073

млрд.сўмни ташкил этиб, жорий йилда қўлланилган

имтиёзлар ўтган йилдаги кўрсаткичларнинг 67,8

фоизини ташкил этганлигини кўришимиз

мумкин. Базис йилда эса 2

685

млрд.сўм имтиёзлар қўлланилган бўлиб, рақамлардан кўриниб

турибдики, жорий йилда ЖШОДС бўйича қўлланилган имтиёзлар сезиларли даражада камайган.

Шунингдек, жорий йилда ЖШОДС бўйиса қўлланилган имтиёзларнинг бюджет

даромадларидаги улуши 0,3

фоизни, жами солиқ имтиёзларидаги улуши 1,1

фоизни ва тўғри

солиқлар бўйича имтиёзларидаги улуши 18,1

фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар

базис ҳамда ўтган йилларга нисбатан камайганлигини пайқаш мушкул эмас.

Айланмадан олинадиган солиқ (АОС).

Табиийки,

АОС бўйича қўлланилган солиқ

имтиёзлари тўғри солиқлар бўйича имтиёзлардаги энг кам улушга эга.

Мисол учун, йиллар кесимида қиёсий таҳлилни амалга оширадиган бўлсак, базис йилда

1 577

млрд.сўм, 2021

йилда 112

млрд.сўм ҳамда жорий йилда 59

млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари

қўлланилган. Бунда, жорий йилда қўлланилган солиқ имтиёзлари ўтган йилда қўлланилган
имтиёзларнинг 52,6

фоизини, базис йилдаги кўрсаткичнинг эса 3,7

фоизини ташкил этган.

Шунингдек, АОС бўйича жорий йилда қўлланилган солиқ имтиёзларининг жами тўғри солиқлар
бўйича қўлланилган имтиёзлардаги улуши мос равишда 1,5

фоизни ташкил этмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Қуйидаги хулоса, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:

1. Тўғри солиққа тортиш адолатли ва барқарор солиқ тизими учун жуда муҳимдир.

Солиқларни ундириш самарадорлиги ва самарадорлигини ошириш учун солиққа тортиш
тартибини доимий равишда такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу таклиф солиққа

тортиш тартиб

-

қоидаларини такомиллаштириш бўйича асосий чора

-

тадбирларни белгилайди,

бу жараёнларни соддалаштириш, қонунчиликка риоя этилишини рағбатлантириш ва
солиқларни ҳисоблашнинг тўғрилигини таъминлашга қаратилган.

Солиқ қонунчилиги ва қоидаларининг мураккаблиги ва ноаниқлиги солиққа риоя

қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. Буни ҳал қилиш учун таклиф солиқ қоидаларини
ҳар томонлама тушунтириб берадиган аниқ ва тушунарли солиқ йўриқномаларини ишлаб
чиқишни таклиф қилади. Ушбу йўриқномалар солиқ тўловчилар учун онлайн платформалар
орқали осон бўлиши ва солиқ қонунчилигидаги ҳар қандай ўзгаришларни акс эттириш учун
мунтазам янгиланиб туриши керак.

Технологиядан фойдаланиш солиқ маъмуриятчилигининг аниқлиги ва самарадорлигини

сезиларли даражада ошириши мумкин. Таклифда маʼлумотларни йигʻиш, ҳисоб

-

китоб қилиш ва

топшириш жараёнларини автоматлаштирадиган онлайн солиқ тўловлари тизимини жорий
этиш таклиф этилади.Бу хатоларни камайтириш, қоғозбозликни камайтириш, солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

336

тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда қулай ва самарали йўл очиш имконини
беради.

Кўпгина солиқ тўловчилар солиқ талаблари ва мажбуриятларини тушунишга

қийналмоқда. Буни бартараф этиш учун таклифда солиқ тўловчиларни ўқитиш бўйича
комплекс дастурларни амалга ошириш тавсия этилади. Ушбу дастурлар солиқ қоидалари, ариза
бериш тартиблари ва солиқни режалаштириш стратегиялари бўйича кўрсатмалар бериши
керак. Бундан ташқари, махсус ишонч телефонлари ёки онлайн қўллаб

-

қувватлаш

платформаларини ташкил этиш солиқ тўловчиларга солиқ масалалари бўйича ёрдам ва
тушунтиришлар олиш имконини беради.

Солиқларни тўғри ҳисоблаш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш

учун солиқ қонунчилигини рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Таклиф мунтазам солиқ
текширувлари, хавф

-

хатарларга асосланган баҳолаш ва маълумотларни таҳлил қилиш усуллари

орқали мувофиқлик чораларини кучайтиришни таклиф қилади. Юқори хавфли ҳудудларга
эътибор қаратиш ва мақсадли ижро чораларини амалга ошириш орқали солиқ органлари
қонунбузарликларнинг олдини олиши ва барча солиқ тўловчилар учун тенг шароит яратиши
мумкин.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Kyle Pomerleau, (2016) International Tax Competitiveness Index https://taxfoundation.org/2016-

international-tax-competitiveness-index/,

4 р.

László Nagy, (2017). “Impact of the Tax System on the Competitiveness of Businesses and Capital

Inflow. International comparison within the CEE region”, Public Finance Quarterly, State Audit Office of

Hungary, vol. 62(1), pages 22-38.

Mintz, J.M. (1999). Globalization of the Corporate Income Tax: The Role of Allocation, in: FA 1999,

pp. 389-423..

Nicodème, G. (2009). Corporate Income Tax and Economic Distortions, Taxation papers, Directorate

General for Taxation and Customs Union, EC, 1-19.

Pinto, O. (2016). Tax Factors affecting International Competitiveness: Canada vs. United States

Perspective. International Journal of Business and Social Science. Vol. 7, No. 12; December 2016.

Ашурова Н.Б. (2018) Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда солиққа тортиш

механизмини такомиллаштириш: и.ф.д (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. –

Тошкент.

Ёзиев Ғ. (2016) Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашнинг зарурий чоралари: Корея

Республикаси тажрибаси таҳлили, Ўзбекистон Корейсшунослиги, Т., Истиқлол,. 132 б.

Жураев Т.И. (2003) Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати, 24 сентябрь,

78-

сон.

Иловайский С.И. (2010) Косвенное налогообложение в теории и практике. –

Пенза: РИО

ПГСХА,. –

c 115.

Майбурева И.А. (2010) Налоговая политика: теория и практика / под ред. проф. И.А.

Майбурева. М.: ЮНИТИ, 2010, с. 316

Ниязметов И.М. (2018) Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш орқали солиқ

тизими барқарорлигини таъминлаш: и.ф.д (Doctor of Science) илмий даражасини олиш

учун

ёзилган диссертация. –

Тошкент.

Самофалов В. Г. (2007) Косвенные налоги и подоходный налог: учеб. –

СПб.: Питер, 2007. –

c.

50

Черник Д. Г. (2009) Налоги: учеб. –

М.: Финансы и статистика, , с. 15

Шкребела Е.В. (2013) Теоретические аспекты налогообложения прибыли: Автореферат

диссертации на соискание ученой степени к.э.н. –

Москва.

References

Kyle Pomerleau, (2016) International Tax Competitiveness Index https://taxfoundation.org/2016-international-tax-competitiveness-index/, 4 р.

László Nagy, (2017). “Impact of the Tax System on the Competitiveness of Businesses and Capital Inflow. International comparison within the CEE region”, Public Finance Quarterly, State Audit Office of Hungary, vol. 62(1), pages 22-38.

Mintz, J.M. (1999). Globalization of the Corporate Income Tax: The Role of Allocation, in: FA 1999, pp. 389-423..

Nicodème, G. (2009). Corporate Income Tax and Economic Distortions, Taxation papers, Directorate General for Taxation and Customs Union, EC, 1-19.

Pinto, O. (2016). Tax Factors affecting International Competitiveness: Canada vs. United States Perspective. International Journal of Business and Social Science. Vol. 7, No. 12; December 2016.

Ашурова Н.Б. (2018) Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш: и.ф.д (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент.

Ёзиев Ғ. (2016) Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашнинг зарурий чоралари: Корея Республикаси тажрибаси таҳлили, Ўзбекистон Корейсшунослиги, Т., Истиқлол,. 132 б.

Жураев Т.И. (2003) Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати, 24 сентябрь, 78-сон.

Иловайский С.И. (2010) Косвенное налогообложение в теории и практике. – Пенза: РИО ПГСХА,. – c 115.

Майбурева И.А. (2010) Налоговая политика: теория и практика / под ред. проф. И.А. Майбурева. М.: ЮНИТИ, 2010, с. 316

Ниязметов И.М. (2018) Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш: и.ф.д (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент.

Самофалов В. Г. (2007) Косвенные налоги и подоходный налог: учеб. – СПб.: Питер, 2007. – c. 50

Черник Д. Г. (2009) Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, , с. 15

Шкребела Е.В. (2013) Теоретические аспекты налогообложения прибыли: Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. – Москва.