Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
120
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ИСЛОМ
МОЛИЯ
БОЗОРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
Сайдирасулов Лазиз Алимович
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”
илмий
-
тадқиқот маркази
Аннотация.
Ушбу мақолада ислом молия бозорини тадқиқ қилиш орқали мамлакатимизга
исломий инвестиция ҳажмини ошириш масалалари келтирилган. Бунда ислом молия бозори ва
унинг сегментлари таҳлил қилиш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти учун фойдали назарий
хулосалар берилган.
Калит сўзлар:
ислом молия бозори, исломий банклар, сукук қимматли қоғози, исломий
суғурта(такафул), исломий молиялаштириш.
ВОЗМОЖНОСТИ ИСЛАМСКОГО ФИНАНСОВОГО РЫНКА В ЭКОНОМИКЕ
НОВОГО УЗБЕКИСТАНА
Сайдирасулов Лазиз Алимович
НИЦ «Научные основы и проблемы
развития экономики Узбекистана» при ТГЭУ
Аннотация.
В данной статье представлены вопросы увеличения объёма исламских
инвестиций в нашу страну путём изучения исламского финансового рынка. В ней даны полезные
теоретические выводы для экономики нашей страны путем анализа исламского финансового
рынка и его сегментов
.
Ключевые слова:
исламский финансовый рынок, исламские банки, ценные бумаги сукук,
исламское страхование (такафул), исламское финансирование.
OPPORTUNITIES OF ISLAMIC FINANCIAL MARKET IN THE ECONOMY OF NEW UZBEKISTAN
Saydirasulov Laziz Alimovich
Research
Center for “Scientific
foundations and problems of the
development of the economy of
Uzbekistan”
Abstract.
This article presents issues of increasing the volume of Islamic investments in our country
by studying the Islamic financial market. It provides useful theoretical implications for the economy of our
country by analyzing the Islamic financial market and its segments.
Key words:
Islamic financial market, Islamic banks, sukuk securities, Islamic insurance (takaful),
Islamic finance.
Кириш
.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жаҳон молия бозорининг таркибий қисми
ҳисобланмиш ислом молия бозорини тадқиқ қилишга қизиқиш бениҳоя ортиб бормоқда. Бунга
аввало ислом молия бозорининг молиявий
-
иқтисодий инқирозлар ва COVID
-
19 пандемия
шароитлари бўлишига қарамасдан
барқарор ривожланиш суръатларига эга бўлганлиги билан
изоҳланади. Ислом молия бозорининг ликвид молиявий ресурслари ҳажмининг юқори
эканлиги, мамлакатимиз иқтисодиётига бу маблағлардан инвестиция қилиш имкониятларини
қидиришга қаратилган илмий тадқиқотлар
олиб бориш кераклигини англатади.
V SON - SENTABR, 2023
120-124
UO‘K
: 336.15
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
121
Ҳозирда
ҳукумат даражасида ислом молия бозори ва унинг молиявий инструментларидан
фойдаланиш юзасидан турли хил тадбирлар олиб борилаяпти. Шунингдек, банк тизимида
ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни
ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда йил охиригача ислом молиясининг ҳуқуқий асослари
ишлаб чиқилиши кутиляпти. Демак, тадқиқот объектимиз ҳисобланган ислом молия бозори ва
унинг ривожланиш тенденцияларини ўрганишимиз орқали мамлакатимиз иқтисодиёти учун
муҳим ҳисобланган инвестициялар оқимини киритишга қаратилган назарий хулоса ва амалий
таклифларни ишлаб чиқиш ҳозирда долзарб масалалардан ҳисобланади. Ислом
молиялаштириш асосида инвестициялар оқимини кенгайтиришга доир мақсадимизга
эришишимиз учун ислом молия бозорининг концептуал асосларини ўрганишимиз, ислом молия
бозори иштирокчиларининг жорий ҳолатини таҳлил қилишимиз ҳамда ислом молия бозори
молиявий инструментлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари каби вазифаларни
ўрганиб
чиқишимиз даркор.
Адабиётлар шарҳи.
Мавжуд иқтисодий
адабиётларда ислом молия бозори ва унинг сегментлари халқаро
шариат тадқиқот марказлари, бир қатор хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан ўрганилган
ва тегишли хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ислом молияси бўйича халқаро шариат тадқиқот академияси (I
SRA-
international shari’ah
research academy for Islamic finance) (ISRA, 2020)
ҳам
ислом молия тизими оид ўз тадқиқот
ишларида ислом молия бозори инструментлари ва уларнинг
шартномалари, ислом пул бозори,
ислом қимматли қоғозлар бозори сукук бозори ва унинг
турлар, ислом капитал бозори, ислом
суғурта бозори(такафул), ислом молия бозори рисклари, ислом молия бозорини тартибга
солишга оид қимматли маълумотлар берилган.
Жумладан, хорижий олимлардан
A
AOIFI ((ислом молияси соҳасида халқаро стандартларни
ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи етакчи ташкилот) шариат кенгаши раиси, Муфтий Муҳаммад
Тақий Усмонийнинг
(2023)
хизматлари беқиёс. У ўз тадқиқотларида ислом банкларининг
замонавий тажрибалари, ислом банкларининг ўзига хос молиялаштириш методларини
(мушорака, мудораба, муробаҳа, ижара ва ҳ.к.), исломий инвестицион фондларни, ҳамда исломий
қимматли қоғозлар ҳисобланмиш сукук бўйича ўз қарашларини келтириб ўтган.
Шунингдек, Мустафо Маҳмуд Абдуссалом
(2022)
ўзининг илмий ишларида ислом молия
бозори, унинг ривожланиш босқичлари, бошқа анъанавий молия бозорлар билан фарқли
жиҳатлари ҳамда исломий банкларда инвестиция ва молиялаштириш шакллари ҳақида фикр
юритган. Ислом молиялаштириш усулларини турли хил схемалар ёрдамида ишлаш
принципларини тушунтириб берган.
Мустақил давлатлари ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан россиялик Беккин
(2019)
ислом молия бозори бўйича олиб борган тадқиқотларида ислом молия тизимининг
аҳамияти, унинг асослари, исломий банк ишида қўлланиладиган молиялаштириш усуллари ва
аоситалари, исломий молия бозорида исломий облигациялар(сукук)нинг ўрни ва хусусиятлари,
исломий суғурталаш(такафул)нинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденцияларини
таҳлил қилган.
Россиялик и.ф.д. Кочмола
(2008)
таҳрири остида бир қатор муаллифлар
(Беккин, Попов ва
бошқалар
, 2019
) билан бирга ислом молия архитектурасида исломий молиявий институтлар
деб номланган монографияда исломий молиявий институтларнинг тадрижий ривожланиши ва
уларнинг диний
-
ахлоқий
асослари, исломий молия тизимининг ташкил этилиши тавсифлари,
ислом молия институтларининг хизматлари ва молиявий инструмертлари, ислом молия
институтлариниг рисклари ва уларни тартибга солиш бўйича изланишлар олиб борилган.
Қозоғистонлик Байдаулет
(2019)
ўз илмий тадқиқотларида ислом молия бозори
сегментлари бўлмиш банклар, суғурта компаниялари, исломий инвестиция жамғармалари ва
сукук бозори ҳақида ўз илмий қарашларини баёе қилган.
Маҳаллий олимлардан Шоҳаъзамий
(2012)
ўз илмий ишларида биринчилардан бўлиб
тизимли молия инжиниринги асосларини тадқиқ қилган ва унинг концептуал йўналишлари
доирасида 7
-
гуруҳ сифатида шариат қонунларига асосланган исломий модел доирасидаги
инновациялар билан боғлиқ исломий молия инжинирингини келтириб ўтган. Шунингдек,
мамлакатда исломий банкларни юзага келиши мамлакатимиз молия бозорида
янги молиявий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
122
инструментларни ва узоқ муддатли инвестицияларни кириб келишига замин яратилиши
таъкидлаб ўтилган.
Имамназаров
(2023)
ўз илмий тадқиқотларида иқтисодиётни ривожлантиришда
инвестицияларнинг ички ва ташқи манбаларини диверсификация қилиш зарурати ва
имкониятларини, ҳар қандай давлат учун барқарор ривожланиш ва мамлакат тараққиётини
таъминлаш учун инвестициялар миқёсини доимий равишда кенгайтириб
бориш ўта муҳим
вазифа эканлиги ва
бунда хорижий инвестициялар алоҳида ўрин тутиши, чунки хорижий
инвестициялар инновацион технологиялар ва янги техника турлари олиб кириш ҳамда ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш учун энг яхши йўл эканлигини таъкидлаб ўтган.
Аброров
(2020)
ўз илмий тадқиқотларида молиявий секторлар ўртасидаги рақобатнинг
таъминланиши ва фойдаланилмаётган жамғармаларнинг инвестицияга трансформацияланиши
орқали сукук ривожланишининг иқтисодиётга ижобий таъсири асослаб берган. Жаҳон
амалиётида хорижий инвестицияларни жалб этишда
сукуклар эмиссиясидан фойдаланиш
салмоғи ортиб бораётганлиги ва улар орқали давлат
-
хусусий шерикчилигидаги ва
инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларига инвестициялар самарали жалб
этилаётганлигини айтиб ўтилган.
Жаҳон ислом молия бозоридаги Ўзбекистон имижини
ошириш ва сукук воситасида инвестиция жалб этиш кўламини
янада
кенгайтиришга
йўналтирилган исломий қимматли қоғозларни ривожлантиришнинг узоқ муддатли
стратегиясини ишлаб чиқиш зарурияти мавжуд эканлигини келтириб ўтган.
Турсунов
(2023)
ўз илмий тадқиқотларида вақф манбаси орқали исломий микромолия
хизматларини ташкил қилиш ва у орқали лойиҳаларни молиялаштириш орқали бўш иш
ўринларини яратиш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш натижасида қашшоқликни
қисқартиришга оид фикрларни, шунингдек тижорат банкларида исломий банк хизматларини
ташкил этишнинг SWOT таҳлилида иқтисодиётни молиялаштириш учун ислом тараққиёти
банкидан молиялаштириш манбаларини жалб қилиш имконияти, араб мамлакатларидан
инвестицион маблағларни жалб қилиш имконияти каби назарий хулоса ва амалий таклифларни
билдириб ўтган.
Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳасанов
47
ҳам ўз
илмий ишларида Ўзбекистонда исломий молиялаштиришнинг амалдаги ҳолати, жорий
қонунчилик
борасидаги хатти
-
ҳаракатлар ва ислом тараққиёт банки гуруҳининг
Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан фикрлар билдирган.
Зайниддинов
(2022)
ўз илмий тадқиқотларида ислом молиясининг моҳияти, бу борадаги
иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари, Ўзбекистонда махсус инвестиция лойиҳаларини
исломий молиявий амалиётини жорий қилиш йўлидаги муаммоларига оид назарий хулоса ва
амалий таклифларни билдириб ўтган. Хусусан, Ўзбекистон ва Ислом тараққиёти банки ўзаро
ҳамкорликда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Тадқиқот методологияси.
Мақолани тайёрлашда ислом молия хизматлари индустриясининг барқарорлик ҳисоботи
(Islamic financial services in
dustry stability report 2023) бўйича амалий маълумотлар таҳлил
қилинди ва ундаги статистик кўрсаткичлар муалллиф томонидан тадқиқ қилинди. Мақолада
гуруҳлаштириш, таққослаш, тизимли ёндашув ва таркибий таҳлил усуллари кўлланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Жаҳон молия бозори моделларини шартли равишда 4 гуруҳга ажратиб таҳлил қилишимиз
мумкин:
-
Англо
-
саксон модел
-
Континентал модел
-
Исломий модел
-
Аралаш модел
Саноатлашиш даражаси юқори бўлган мамлакатларда молия бозорининг асосан англо
-
саксон ва континентал моделлари бўйича тузилганини, кўпчилик ривожланаётган
мамлакатларда эса гибрид ёки англо
-
саксон ёки континентал (германча) моделни,
мусулмон
давлатларида –
исломий моделини кўришимиз мумкин. Жумладан, ўтиш иқтисодиётига мансуб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
123
давлатларда кўпроқ аралаш
моделни кузатиш мумкин, аммо уларнинг инфратузилмаси
самарадорлиги бўйича индустриал мамлакатлар моделларига ҳозирча тенглаша олмайди.
Исломий молия модели глобал жаҳон молия бозори архитектурасида муҳим рол ўйнайди ва
шариат тамойилларига мос келадиган ўзига хос ва ахлоқий ёндашувни таклиф этади. Ислом
молия бозори ислом шариати қоидаларига мувофиқ ўз фаолиятини олиб боради. Унга кўра
шариат манбаларининг таснифи қуйидаги 1
-
жадвалда ўз ифодасини топган.
1-
жадвал
Шариат манбаларининг таснифи
48
Бирламчи манбалар
Иккиламчи манбалар
Қуръон
Масолиҳи мурсала
Садду зароиъ
Суннат
Истиҳсон
Мадина аҳли ишлари
Ижмо
Истисҳоб
Мазҳаби саҳобий
Қиёс
Урф
Шарру ман қоблана
Жаҳон ислом молияси активларини сегментлар бўйича 5 та гуруҳга ажратиб ўрганишимиз
мумкин (1
-
расм). Турли хил адабиётларда таснифлашнинг бошқа турлари ҳам келтирилган.
Ислом молия бозорини таснифлаб, уларнинг фаолиятига баҳо бериш орқали қайси
сегментларнинг ўрни қай даражада эканлигини ва қайси
сегментлар орқали инвестициялар
жалб қилиш имкониятларини аниқлашимиз мумкин бўлади.
1-
расм. Ислом молия бозори сегментлари таснифи
49
Ислом молия бозорида исломий банклар етакчи ўринни эгаллайди. Сукук эса исломий
қимматли қоғоз бўлиб унинг ҳажми ҳам
йилдан
-
йилга ўсиб бораяпти. Исломий фонд активлари,
такафул (исломий суғурта) ва бошқа исломий молия институтлари ислом молия бозори
сегментлари таркибида кичик ҳажмга эга.
2-
жадвал
Исломий молия хизматлари индустрияси минтақалар бўйича
тақсимланиши (млрд АҚШ долларида, 2022)
50
48
Islamic financial system 2nd edition international shari’ah research academy for Islamic finance (ISRA) 2020 y
49
Маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
50
Islamic financial services industry stability report 2023
Ислом молия
бозори
Банклар
Сукук бозори
Исломий фонд
активлари
Такафул
Бошқалар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr
www.e-itt.uz
124
Юқорида 2
-
жадвал маълумотларидан ҳудуд бўйича ислом молия бозорида кўрфаз
ҳамкорлик
кенгаши мамлакатлари юқори ривожланиш суръатларига эга бўлаётганини
кўришимиз
мумкин. Бу эса мамлакатимизни шу кенгаш мамлакатлар аъзоси БАА,
Баҳрайн,
Саудия Арабистони, Қатар, Кувайт ва Уммон мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантириш
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлмоғи лозим.
51
Хулоса ва таклифлар
.
Сўнгги йилларда жаҳон молия бозорининг таркибий қисмларидан ҳисобланган
ислом
молия бозорининг тез суръатлар билан ўсиб бориш тенденциясига эга эканлиги натижасида,
кўпчилик давлатлар бу бозорни таҳлил қилишга ва ислом молия бозорининг имкониятларидан
фойдаланишга қизиқиш билдираяптилар. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам ислом молия бозорининг
молиявий инструментларидан фойдаланган ҳолда инвестициялар жалб қилишга катта эътибор
қаратилапти. Жумладан, “Ўзбекистон —
2030” стратегияси лойиҳасида келгуси етти йилда
камида 3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилиши кўзда
тутилганлиги ҳам ислом молия бозори имкониятларидан фойдаланган ҳолда инвестициялар
оқимини ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
ISRA (2020) Islamic financial system 2
nd
edition international shari’ah resea
rch academy for Islamic
finance (ISRA).
Аброров С. (2020) “Ўзбекистонда сукук –
исломий қимматли қоғозларни жорий этиш
истиқболлари” мавзусидаги диссертацияси, –Т.:
Байдаулет Е.А.
(2019)
Исломий
молия асослари. –Т
.:
432 б
Беккин Р.И. (2019) Ислом иқтисодий
модели ва замон. Т:
Зайниддинов Р. (2022) “Ўзбекистонда ислом молиясининг ривожланиши: тўсиқлар ва
тавсиялар”, Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий
-
электрон журнали, 2/2022 март
-
апрель (№00058) DOI: 10.55439/EIT/vol10_iss2/a4
Имамназаровг Ж. (2023) “Ислом молия тизими имкониятларидан Ўзбекистон
иқтисодиётида фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги
автореферат. –Т.: 22.02.2023 й.
Кочмола К.В. ва бошқалар (
2008)
Исламские финансовые институты в мировой финансовой
архитектуре. Ростов
-
на
-
Дону:, 368 б
Мустафо Маҳмуд Абдуссалом (2022)
ةيملاسلاا فراصملا ىف رامثتسلاا و ليومتلا غيص
Макка:, 340 б
Тақий Усмоний. (2023) Ислом молиясига кириш. –Т.: 288 б
Турсунов
А. (2023)
“Исломий микромолиялашда вақф хайрия жамоат фондининг
фаолиятини ривожлантириш йўллари” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
диссертацияси автореферат, Т.
Шоҳаъзамий Ш.Ш. (2012) Тизимли молия инжиниринги. Монография. –Т., 796 б
51
https://xs.uz/uzkr/post/korfaz-arab-davlatlari-hamkorlik-kengashi-markazij-osiyo-strategik-muloqotining-birinchi-jigilishi-bolib-otdi
