Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
220
ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШНИ СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА ТАРТИБГА СОЛИШНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Рузиев Ғанишер Усарович
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти
Аннотация
.
Мақолада норасмий бандликни легаллаштириш ва бизнесни “соя”дан
чиқаришда ўзини ўз
банд қилишнинг ўрни, яратилган шароит ва имкониятлар, бу борада чет эл
тажрибаси ва мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар ёритилган. Шунингдек, ўзини
ўзи банд қилишни
солиқлар воситасида тартибга солишни янада такомиллаштириш
масалалари
бўйича таклифлар келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
норасмий бандлик, ўзини ўзи банд қилиш, ўзини ўзи банд қилган шахслар,
фрилансинг, “сохта ўзини ўзи банд қилган шахслар”, ижтимоий солиқ, меҳнат стажи, касбий
даромад солиғи.
ВОПРОСЫ ДАЛЬНЕЙШЕГО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ РЕГУЛИРОВАНИЯ
САМОЗАНЯТОСТИ ПОСРЕДСТВОМ НАЛОГОВ
Рузиев Ганишер Усарович
Фискальный институт при Налоговом комитете
Аннотация.
В статье описана роль самозанятости в легализации неформальной
занятости и выводе бизнеса из «тени», созданные условия и возможности, зарубежный опыт в
этом отношении и меры, реализуемые в нашей стране. Также в статье даются предложения по
вопросам дальнейшего совершенствования регулирования самозанятости посредством налогов.
Ключевые слова:
неформальная занятость, самозанятость, самозанятые лица, фриланс,
“ложные самозанятые”, социальный налог, стаж, налог на профессиональный доход.
ISSUES OF FURTHER IMPROVING THE REGULATION OF
SELF-EMPLOYMENT THROUGH TAXES
Ruziev Ganisher Usarovich
Fiscal Institute under the Tax Committee
Annotation.
The article describes the role of self-employment in the legalization of informal
employment and bringing business out of the “shadow”, the conditions and opportunities created, foreign
experience in this regard and measures implemented in our country. The article also provides proposals for
further improving the regulation of self-employment through taxes.
Keywords:
self-employment, types of activities (works, services) performed by self-employed, self-
employed, freelancing, mobile application "Tax", social tax, length of service.
Кириш
.
Кейинги
йилларда
жаҳон
меҳнат
бозорининг
умумий
тенденцияси
меҳнат
ресурсларининг
ҳаракатчанлиги
ва
ходимнинг
иш
берувчига
(
вақтинчалик
иш
,
ярим
кунлик
иш
,
қисман
)
қарамлигининг
пасайишига
асосланган
ностандарт
бандлик
тарқалишининг
ортиши
ҳисобланади
.
Ностандарт
бандлик
шакллари
давлат
томонидан
назорат
қилиниши
қийин
бўлиб
,
кўпинча
расмий
ҳужжатларда
акс
эттирилмайдиган
“соя” бандлигини
ифодалайди
.
Ҳуқуқий
аниқлик
йўқ
бўлган
стандартдан
жуда
фарқ
қиладиган
бошқа
соҳа
-
бу
ўзини
ўзи
иш
билан
таъминлашдир
.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
: 336.225.3
220-230
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
221
Аҳолининг
ўз
-
ўзини
иш
билан
таъминлаш
муаммоси
бир
нечта
асосий
жиҳатларга
эга
бўлиши
мумкин
.
Бир
томондан
,
ўзини
ўзи
банд
қилган
шахслар
мустақил
равишда
ўзи
учун
иш
ўринларини
яратадилар
,
бу
эса
иқтисодий
ўсишнинг
ошишига
ва
рўйхатга
олинган
ишсизликнинг
камайишига
олиб
келади
.
Бошқа
томондан
,
уларнинг
кўпчилиги
расмий
иш
билан
банд
бўлган
фуқаролар
ва
тадбиркорлар
учун
белгиланган
бурч
ва
мажбуриятлардан
,
шунингдек
,
солиқ
тўловларидан
қочишга
ҳаракат
қилади
.
Шу
муносабат
билан
,
давлат
томонидан
тартибга
солишда
саъй
-
ҳаракатларни
ўзини
ўзи
банд
қилган
шахсларни
қўллаб
-
қувватлаш
билан
биргаликда, “сохта
ўзини
-
ўзи
банд
қилган
шахслар” билан
курашишга
,
улар
фаолиятини
солиқлар
воситасида
тартибга
солишга
қаратилиши
лозим
.
Бугунги
кунда
чет
мамлакатларда
ўзини
ўзи
банд
қилган
шахслар
фаолиятини
тартибга
солиш
,
“сохта
ўзини
-
ўзи
банд
қилган
шахслар” билан
курашиш
мақсадида
алоҳида
солиқ
режимини
қўллаш
орқали
улар
даромадларини
солиққа
тортиш
амалиёти
кенгайиб
бормоқда
.
Демак
,
шундай
экан
,
мамлакатимизда
ҳам
аҳолининг
ўзини
ўзи
банд
қилиш
орқали
даромад
топишини
тартибга
солиш
,
бизнесни
“соя”дан
чиқариш
,
иш
ўринларини
легаллаштириш
,
имконият
ва
салоҳияти
ошган
ўзини
ўзи
банд
қилган
шахслар
фаолиятини
солиқлар
воситасида
тартибга
солиш
,
уларни
кичик
бизнес
тоифасига
ўтказиш
борасида
илмий
изланишлар
олиб
бориш
ҳамда
тегишли
чора
тадбирларни
амалга
оширишни
талаб
этади
.
Адабиётлар
шарҳи
.
Ўзини
ўзи
банд
қилиш
тушунчасига
иқтисодчи
олимлар
ва
илмий
изланувчилар
томонидан
ҳамда
мавжуд
норматив
-
хуқуқий
хужжатларда
турлича
таъриф
ва
изоҳлар
берилган
.
Илмий
адабиётларда
“ўзини
ўзи
банд
қилиш”, “ўзини
ўзи
банд
қилганлар” тушунчаларини
аниқлашнинг
турли
хил
ёндашувлари
мавжуд
.
Баъзи
олимлар
бу
тушунчаларни
кенг
маънода
,
яъни
моҳиятан
мустақил
фаолият
,
яъни, “шахсан” амалга
ошириладиган
фаолият
сифатида
кўриб
чиқадилар
.
Шу
сабабли
,
ушбу
ёндашувга
кўра
,
ўзини
иш
билан
таъминловчи
барча
шахслар
ўзини
ўзи
банд
қилган
шахслар
ҳисобланади
.
Мисол
учун
,
Абрамова
(2012)
ўз
-
ўзини
иш
билан
таъминлашни
кенг
нуқтаи
назардан
кўриб
чиқади
ва
ўзини
ўзи
банд
қилганлар
деганда
у: “микрофирма
,
кичик
корхоналар
эгалари
,
юридик
шахс
ташкил
этмаган
ҳолда
якка
тартибдаги
меҳнат
фаолияти
билан
шуғулланувчи
,
уй
хўжалигида
банд
бўлган
шахслар”ни
тушунади
.
Ушбу
кенг
ёндашувга
Воловская
,
Плюснина
ва
бошқалар
(2018)
каби
муаллифлар
ҳам
амал
қиладилар
ва
улар: “ўзини
ўзи
банд
қилиш
тадбиркорлик
учун
асосий
ҳисобланади
,
чунки
у
“фаоллик
,
ташаббускорлик
,
мустақиллик
,
таваккалчилик
,
ижодкорлик
,
ташкилотчилик” каби
хусусиятларни
ўз
ичига
олади”
-
дея
таъкидлашади
.
Крылова
(2017)
ўзини
ўзи
банд
қилувчиларни
тадбиркор
деб
ҳисоблайди
,
аммо
у
маълум
хусусиятларга
эгалигини
эътироф
этади
.
Крылова
,
ўзини
ўзи
банд
қилувчилар
фаолиятининг
норасмий
хусусиятини
таъкидлаб: “булар
тирикчилик
воситасида
сифатида
фойда
олиш
мақсадида
тадбиркорлик
билан
шуғулланувчи
жисмоний
шахслар
бўлиб
,
шу
муносабат
билан
уларга
ишга
жойлашишга
зарурат
йўқ”лигини
изоҳлайди
.
Бурлак
(2016)
эса
ўзини
ўзи
банд
қилувчиларга
қуйидагича
таъриф
беради: “Ўзини
ўзи
банд
қилган
фуқаролар” капитал
эгаси
,
иш
берувчи
ва
менежернинг
хусусиятларини
бирлаштиради
.
Уларнинг
бошқа
ижтимоий
гуруҳлардан
асосий
фарқи
капитални
бошқариш
ва
шахсий
меҳнат
функцияларининг
мавжудлигидир
.
Бу уларни майда мулкдорлар синфидаги
чегара қатлами сифатида белгилаш имконини беради”.
Крюкова ва Рузанова (2018) “ушбу тоифадаги фуқароларни махсус
-
тор доирада тушуниш”
тарафдорлари ҳисобланишади. Муаллифларнинг фикрига кўра: “якка тартибдаги тадбиркорлар
ва якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган ўзини ўзи банд қилган шахслар”ни
фарқлаш керак”.
Грабова ва Суглобов (2017) “тадбиркорлик” ва “ўзини ўзи банд қилиш” тушунчалари
ўртасидаги фарқни ўзини ўзи банд қилганларнинг “шахсий меҳнат иштироки”га эътибор
қаратган ҳолда ажратиб кўрсатади. Яъни: “ўзини ўзи банд қилган шахслар” –
бу ўз
таваккалчилиги остида шахсий меҳнат иштирокига асосланган, тизимли равишда фойда
олишга қаратилган хизматлар кўрсатиш, жисмоний шахслар учун ишларни бажариш бўйича
фаолиятни мустақил равишда амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида
рўйхатдан ўтмаган ва ходимларига эга бўлмаган жисмоний шахс.
Жуков ва Пальяновлар (2017) таъкидлашича, ўзини ўзи
банд қилиш –
жисмоний шахснинг
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
222
(ёки товарларни сотиш) соҳасидаги ўз иш жойини мустақи равишда ташкил қилиш, даромад ёки
меҳнат даромадини яратишга шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ
меҳнат фаолиятидир.
Забелина ва Мирзабалаевалар (2020) таъриф беришича: ўзини ўзи банд қилиш –
жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик
шахсларга хизмат кўрсатиш (ёки товарларни сотиш) соҳасидаги ўз иш жойини мустақил
равишда ташкил қилиш, даромад ёки меҳнат даромадини яратишга шахсий ва ижтимоий
эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.
Боранбаева (2016) фикрича, ўзини ўзи банд қилган шахсларни маълум маънода даромад
(фойда) олишнинг янги ёндашувлари ва усулларини излаётган инноваторлар деб аташ мумкин.
Унинг таъкидлашича, ўзини ўзи банд қилган шахслар мустақиллик, ташаббускорлик,
ҳаракатчанлик, аҳолининг муайян товарлар, ишлар ёки хизматларга бўлган турли
эҳтиёжларини тезда қондириш қобилияти каби характерли хусусиятларга эга.
Ковалев (2008) сўзларига кўра: ўзини ўзи банд қилиш фуқаролик жамияти турли
институтларининг самарали “инкубатор”и бўлиб, аҳоли манфаатларини тўлиқ акс эттиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунида “Якка тартибдаги
тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва шахсий меҳнатга доир иштирокига асосланган,
иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган, ўзини ўзи банд қилган шахслар
шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатида назарда тутилган
фаолиятни мустақил равишда амалга оширадиган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар
сифатида рўйхатга олиниши мумкин”лиги белгиланган (Қонун, 2020).
“Ўзини ўзи банд қилиш” тушунчаси Германия қонунчилигида (1999) ҳам аниқ
таърифланган. Германияда ўзини ўзи банд қилувчи деганда иш берувчида ишламайдиган ва ҳар
қандай ишламайдиган шахс тушунилади
.
Иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида айнан ўзини ўзи банд қилган шахсларни
солиққа тортиш ва улар фаолиятини солиқлар воситасида тартибига доир муаммоларга кенг
эътибор қаратилмаганлиги, амалдаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзини ўзи банд қилган
шахслар фаолиятига таъсири танқидий жиҳатдан ўрганилмаганлиги ушбу соҳада илмий
тадқиқотлар олиб бориш заруратини тақазо этади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз аҳолининг
ўзини ўзи меҳнат билан банд қилишни солиқлар воситасида
тартибга солишни янада
такомиллаштириш мақсадида олиб борилган бўлиб, ўзини ўзи банд
қилишни давлат томонидан тартибга солиш борасидаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш
ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида уларга ечим топиш, улар фаолиятини солиқлар
воситасида тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Тадқиқот жараёнида амалий материалларни ўрганиш, таҳлил қилиш, таққослаш ва гуруҳлаш
каби усуллардан фойдаланилиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимизда кейинги беш йилликда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг
жалб қилиш, ўзини ўзи банд қилиш борасида қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун
шарт
-
шароитларни янада кенгайти
риш, норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан
механизмларни жорий этиш борасида изчил излоҳотлар амалга оширилмоқда. Статистика
агентлиги маълумотларига кўра
,
2022 йилнинг январь
-
июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат
ресурслари сони жами 19 млн. 453,3 минг кишини ташкил этган. Меҳнат ресурслари сонини 2021
йилнинг йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2022
йил 1 декабрь ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 млн. 571,3 минг нафарга етгани
ҳолда, меҳнат ресурслари сонининг 8 фоизидан ортиқроғини ташкил этган. Бу кўрсаткич, бошқа
давлатларда 6 фоиздан 52 фоизгача етади (1
-
расм)
.
Расм
маълумотларига кўра меҳнатга лаёқатли аҳолининг умумий сонида ўзини
-
ўзи банд
қилган шахсларнинг улуши энг юқориси Грузия давлатида, яъни 51,7 фоизни, АҚШда эса 6,4
фоизни ташкил этади. Демак, хорижий давлатларида меҳнатга лаёқатли аҳолиси умумий сонида
ўзини ўзи банд қилган шахслар сони бир
-
биридан сезиларли даражада фарқ қилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
223
1-
расм. Хорижий давлатларда меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонида
ўзини ўзи банд қилган шахслар сони
77
Халқаро амалиётда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар мустақил равишда ўзи учун иш
ўринларини яратиши, бу эса мамлакатда иқтисодий ўсишга ҳамда ишсизликнинг камайишига
хизмат қилганлиги боис ҳам давлат томонидан улар фаолияти ҳар томонлама қўллаб
-
қувватланади ҳамда тартибга солиб
турилади. Шу ўринда, Ўзбекистонда ҳам аҳолининг ўзини
ўзи банд қилиш соҳасидаги муносабатлари давлат томонидан тартибга солинади. Бу боради
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун (Қонун, 2020), “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд
қилишни давлат томонидан
тартибга солишни соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармон (2020), “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низом (Низом, 2020) ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий хужжатлар амал қилади.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият кўрсатишнинг ўзига хос
афзалликлари мавжуд бўлиб, жумладан, ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан шахсдан
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди, меҳнат фаолиятидан олинган
даромадлар солиққа тортилмайди ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс ижтимоий солиқни
ихтиёрий тарзда тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга яратилган қулайлик ва
енгилликлар билан биргаликда ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслик, иш берувчига эга бўла
олмаслик каби чеклов ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат
-
касса
техникасидан фойдаланишга доир талаблар амал қилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айрим талаб ва чекловлар йўқилиши улар
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиб туриш заруриятидан келиб чиқади. Бу бир
томондан, бандликни қонунийлаштириш, иш ўринларини легаллаштириш, “яширин”
иқтисодиётга қарши курашиш, қўллаб
-
қувватлашда адолатлилик принципига амал қилиш,
бизнес тоифалари ўртасида соф рақобат ва бизнес муҳиятини яратиш, иккинчи томондан,
давлат ижтимоий ҳимоя механизмини тўғри ишлашини таъминлаш, қўшимча солиқ
тушумларини кўпайтириш ҳамда ижтимоий жамғармалар юкини камайтиришдан иборат
бўлади. Бинобарин, барча давлатларда ҳам бандликнинг ушбу турини тартибга солишда турли
воситаларлардан фойдаланилади (1
-
жадвал).
77
Forbes.
Сетевое издание. Источник:
https://forbes.ge/number-of-self-employedpeople-in-georgia-and-in-the-world
51,7
51,3
34,1
32,9
32,4
25,5
23,9
16,9
15,4
11,8
10,6
10,4
8,6
7,5
6,4
0
10
20
30
40
50
60
Меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонида ўзини ўзи банд қилган
шахслар сони (фоизда)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
224
1-
жадвал
Ўзини ўзи банд қилишни тартибга солиш воситаларининг халқаро ва маҳаллий
амалиётда қўлланилиши
Давлатлар
Тартибга солиш воситалари
Д
ав
лат
рў
йха
тидан
ўти
ш
Хо
дим
ёл
лаш
чекло
ви
Д
аро
м
ад
лар
чекло
ви
Мах
сус
со
лиқ
лар
Хара
жа
тлар
чегирмас
и
Иж
тим
оий с
уғур
та
тизим
и
да
иш
тирок
Серт
и
фика
т,
лиц
ензия
, с
уғур
та
Қў
лла
б
-
қ
увв
атла
ш
Қозоғистон
+
+
+
+
−
+
−
−
Беларуссия
+
+
+
+
−
−
−
−
Россия
+
+
+
+
−
−
−
−
Латвия
+
−
+
+
+
+
+
−
Польша
+
−
−
−
+
+
−
−
Чехия
−
−
−
−
−
−
−
−
Германия
+
−
−
−
+
+
+
+
Франция
+
−
−
−
+
+
+
+
Буюк Британия
+
−
−
−
+
+
+
−
АҚШ
+
−
−
+
+
+
−
−
Бразилия
−
−
−
−
−
−
−
−
Канада
−
−
−
−
−
−
−
−
Австралия
+
−
−
−
+
+
−
−
Япония
+
−
−
−
+
−
−
+
Хитой
+
−
−
−
−
+
+
+
Жанубий Корея
+
−
−
−
−
+
−
+
Кения
−
−
−
−
−
−
−
−
Бангладеш
−
−
−
−
−
−
−
−
Ҳиндистон
−
−
−
−
−
−
−
−
Ўзбекистон
+
+
−
−
−
+-
+
+
Юқорида келтириб ўтилган ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятини тартибга
солишнинг маҳаллий ва хориж амалиётининг қиёсий тавсифи шуни кўрсатадики, аксарият
мамлакатларда ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий суғурта тизимида мажбурий иштирок
этади ҳамда улар учун махсус солиқлар жорий этилган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳам бандликнинг ушбу тури учун ҳам
йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ
жорий
қилинган, аммо тўлаш ихтиёрий ҳисобланади. Бу эса ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан
ушбу солиқни тўламасликка ва соҳада “сохта ўзини
-
ўзи банд қилган шахслар” сонининг
ортишига имкон бермоқда. Буни биз мамлакатимизда жами рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд
қилган шахсларга нисбатан ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг
улушида ҳам кузатишимиз мумкин (2
-
жадвал).
Жадвал маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, Ўзбекистонда жами рўйхатдан ўтган
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фақатгина 20 фоизидан ортиқроғи ижтимоий солиқни
тўламоқда. Шунга кўра, айтиш мумкинки, мазкур шахслар орасидаги “сохта ўзини
-
ўзи банд
қилган шахслар”да ихтиёрий тарзда ижтимоий солиқ тўлаб, кафолатли ижтимоий таъминот
имкониятидан фойдалангандан кўра, даромадларини яшириш ва солиқ тўлашдан қочиш фикри
устунроқдир.
Агарда бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганадиган бўлсак, кўпгина
мамлакатларда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ тўлаш ҳамда ижтимоий суғурта
тизимида мажбурий иштирок этиш амалиёти мажжудлигини кузатиш мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
225
2-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий
солиқнинг тўланилиши тўғрисида маълумот
78
№
Ҳудудлар
2021 йил
2022 йил
Рўйхатдан
ўтганлар
Ижтимоий
солиқ
тўлаётганлар
Рўйхатдан
ўтганлар
Ижтимоий
солиқ
тўлаётганлар
1
Қорақалпоғистон
Республикаси
44002
14,5
61643
12,9
2
Андижон вилояти
121549
15,9
121777
28,0
3
Бухоро вилояти
69432
33,0
101571
42,3
4
Жиззах вилояти
43388
19,5
93992
7,5
5
Қашқадарё вилояти
83093
10,7
133845
8,1
6
Навоий вилояти
47025
12,2
68045
10,0
7
Наманган вилояти
99467
13,4
123245
24,4
8
Самарқанд вилояти
182176
10,4
237404
8,9
9
Сурхондарё вилояти
71856
19,4
106989
15,7
10
Сирдарё вилояти
28183
11,8
45363
14,0
11
Тошкент вилояти
91618
22,8
112511
37,6
12
Фарғона вилояти
132624
24,5
150124
43,7
13
Хоразм вилояти
73889
16,1
83377
21,6
14
Тошкент шаҳри
122547
5,7
164939
12,8
Республика бўйича
1210849
16,0
1604825
20,6
Масалан,
AҚШда
ўзини ўзи банд қилган шахслар тоифасидаги аҳоли вакиллари ижтимоий
суғурта тизими ва соғлиқни сақлаш тизимига тўловларни ўз ичига олган Selfemployment tax
(ўзини ўзи банд қилиш учун солиқ)ни тўлайди. Унинг ҳажми соф даромаднинг 15,3 фоизини
ташкил этади, шундан:
-
12,4 фоизи ижтимоий жамғармаларга тўловлар учун, агар соф даромад 137,7 минг
доллардан ошмаса, соф даромад ушбу суммадан юқори бўлса, қўшимча 0,9 фоизи;
- 2,9% -
тиббий суғурта тизимига тўловлар учун (Климова, 2013).
АҚШда йил давомида соф даромадингиз 400 доллардан ошмаса, ўзини
-
ўзи банд қилганлик
учун солиқ тўланмаслиги мумкин.
Ўзини ўзи банд қилиш солиғи бўйича тўланган сумманинг ярми ўзини ўзи банд қилишни
таъминлайдиган иккинчи йирик солиқ
-
федерал даромад солиғи бўйича тўловларни
камайтириш имконини беради.
Солиқ солинадиган даромад миқдорини аниқлашда ўзини ўзи банд қилган шахслар
ёлланган ходимлар билан бир хил чегирмаларни олиш ҳуқуқига эга ва бизнес юритиш билан
боғлиқ харажатлар қўшимча равишда ҳисобга олиниши мумкин. Қўшма Штатларда ўзини ўзи
банд қилувчилар учун даромад солиғи ставкалари прогрессив бўлиб, даромад миқдорига боғлиқ
ҳолда 10 фоиздан 37 фоизгача.
Буюк Британияда
ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш тизими AҚШ
давлатига жуда ўхшаш. Солиқ тўловлари йилига икки марта: 31 июль ҳамда 31 январда амалга
оширилади. Даромад солиғи бўйича умумий қоидалар ўзини ўзи банд қилган шахсларга
нисбатан қўлланилади. Яъни уларнинг даромадлари ҳам 20 фоиздан 45 фоизгача ставкада
солиққа тортилади. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган
шахслар учун 2500 фунт стерлинг
миқдоридаги солиққа тортилмайдиган минимум белгиланган. Қўшимча тарзда, агар айланмаси
82000 фунт стерлингдан ортиқ бўлса ёки якка тартибдаги тадбиркор субпудратчи ёки пудратчи
сифатида қурилиш соҳасида хизматлар кўрсатса ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши
мумкин.
Миллий суғурта тизимига бадалларни тўлашда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун икки
турдаги бадаллар тақдим этилади:
78
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
226
A) агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг соф даромади йилига 6475 фунт стерлинг ёки
ундан кўп бўлса, ҳафталик бадал 3,05 фунт стерлингни
ташкил қилади;
Б) агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг соф даромади йилига 9500 фунт стерлингдан
50000 фунт стерлинггача бўлса, йиллик бадал 9% ни ташкил қилади, 50 000 фунт стерлингдан
ошган соф даромадга қўшимча 2%. бадаллар солиқ тўловчининг шахсий ҳисоб
-
китоби асосида
тўланади.
Баъзи ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий равишда Миллий суғурта бадалларини
тўлашлари мумкин. Буларга қуйидагилар киради:
-
экспертлар, модераторлар, кузатувчилар;
-
ер ёки мулк билан боғлиқ бизнес билан шуғулланувчи шахслар
ва бошқалар.
Латвияда
ўзини ўзи банд қилган шахслар солиққа тортишнинг учта вариантидан бирини
танлаш ҳуқуқига эга:
1. Даромад солиғи ва ижтимоий суғурта бадалларини тўлаш. Жисмоний шахсларнинг
даромадларига
қуйидаги ставкалар бўйича даромад солиғи солинади:
-
йилига 20004 еврогача
-
20%; -
20004 евродан 62800 еврогача –
23%; -
62 800 евродан юқори
-
31,4%. Солиқ солинадиган
даромадни аниқлаш мақсадида ялпи даромад рухсат этилган харажатларга камайтирилади, шу
билан бирга, 2018 йил 1 январь ҳолатига тижорий харажатлари учун чегирмалар ялпи
даромаднинг 80 фоизи билан чекланган. 2022 йилда мажбурий ижтимоий суғурта бадалларини
ҳисоблаш учун минимал даромад миқдори 500 евро ва максимал 78100 евро миқдорида
белгиланади.
Мажбурий бадаллар қуйидаги ставкаларда тўланади: 31,07%
-
базавий тариф; 29,36%
-
пенсионерлар учун тариф; 26,59%
-
мулкни бошқариш соҳасидаги фаолият учун. Aгар ўзини ўзи
банд қилган шахснинг ойлик даромади 500 евродан кам бўлса, пенсия суғуртаси бадаллари
фақат 10% ни ташкил қилади.
2. Гул дўконлари, гўзаллик ва пардозлаш салонлари каби фаолиятнинг муайян соҳаларида
ишлайдиган ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи ва ижтимоий суғурта бадаллари
ўрнига қатъий белгиланган патент тўлашни танлаши
мумкин. Патентнинг ҳажми фаолият тури
ва жойлашган жойига боғлиқ бўлиб, ойига 50 дан 100 еврогача бўлиши мумкин. Ўзини ўзи банд
қилган шахсларнинг айрим тоифалари, масалан, нафақахўрлар, муайян шартларга риоя қилган
ҳолда, пасайтирилган патент миқдорини тўлаш имконияти берилади, яъни:
-
олти ой учун 9
евро ёки йилига 17 евро.
3. Микрофирма солиғи
-
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки юридик
шахслар даромад солиғи, шунингдек, ижтимоий суғурта бадаллари ўрнини босадиган ягона
солиқ тўловидир. Ушбу солиқни тўловчи йиллик даромади 40 000 евродан ошмайдиган шахс
бўлиши мумкин. Солиқ ставкалари микрофирманинг айланмасига қараб белгиланади ва 2021
йилдан бошлаб: йиллик айланманинг 25% 25 000 еврогача, айланманинг 40 фоизи 25 000
евродан ошса.
Россияда
2019 йилдан бошлаб йилига 2,4 млн. сўмгача даромадга эга бўлган жисмоний
шахслар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус солиқ режими: “касбий даромад солиғи”
жороий этилган. Бу махсус солиқ режими 10 йилга (2028 йил 31 декабрга қадар) Москва шаҳри,
Москва ва Калуга вилоятлари ҳамда Татаристон Республикаларида тажриба тариқасида амал
қилади
79
.
Махсус солиқ режимига ўтиш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва бу солиқ режимига
ўтган ўзини ўзи банд қилган шахсларга 10 минг рублгача солиқ чегирмаси қўлланилгани ҳолда
фаолиятидан олинадиган даромадларидан 4 фоизли имтиёзли ставкада (агар юридик шахсни
ташкил этган бўлса 6 фоизлик ставкада) касбий даромад солиғини тўлайди. 10 минг рублгача
бўлган солиқ чегирмаси қуйидаги тартибда қўлланилади.
Солиқ идорасининг ўзи чегирма ва унинг миқдорини ҳисоблаб чиқади ва вақти келганда
3% ўрнига сиз 4% миқдорида ҳисобланган солиқ тўғрисида хабарнома оласиз. Aгар сизда кичик
даромад бўлса, миллионга етишингиз кўп вақт талаб қилмайди ва чегирма муддати
чекланмайди ҳамда даромаднинг 1 фоизи 10 минг рублга етгунча солиқ чегирмаси куйиб
кетмайди. Шунга кўра ушбу солиқ режими ноқонуний фаолият юритиб жарима тўлашдан кўра,
қонуний равишда бизнес юритиш ва ярим кунлик ишлардан даромад олиш имконини беради.
79
Федеральный закон от 27.11.2018 № 423
-
ФЗ "О внесении изменений в статьи 56 и 146 Бюджетного кодекса Российской
Федерации". http://publication.pravo.gov.ru/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
227
3-
жадвал
Россия Федерациясида ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадига
чегирма билан солиқ ҳисоблаш тартиби
80
Ойлар
Ойлик
даромад
Ҳисобланган
солиқ (4%)
Чегирма
(1%)
Тўланадиган
солиқ
Январь
50 000
₽
2000
₽
500
₽
1500
₽
Февраль
60 000
₽
2400
₽
600
₽
1800
₽
Март
70 000
₽
2800
₽
700
₽
2100
₽
Апрель
80 000
₽
3200
₽
800
₽
2400
₽
Май
100 000
₽
4000
₽
1000
₽
3000
₽
Июнь
100 000
₽
4000
₽
1000
₽
3000
₽
Июль
150 000
₽
6000
₽
1500
₽
4500
₽
Август
200 000
₽
8000
₽
2000
₽
6000
₽
Сентябрь
400 000
₽
16 000
₽
1900
₽
14 100
₽
Октябрь
200 000
₽
8000
₽
2000
₽
(10 000
₽
чегарасидаги
чегирма
тугайди
)
Россия Федерациясида ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзларининг товарларини сотиш, иш
ва хизматларини кўрсатишда мижозлардан тўловларни ҳар қандай шаклда: нақд пул, пластик
карта ёки пул кўчириш орқали қабул қилишлари мумкин. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар
“Мой налог” (“Менинг солиғим”) мобиль иловаси орқали мижозларнинг барча тушумлари учун
чеклар беради. Чек мижозга 24 соат ичида берилади. “Менинг солиғим” иловаси ва солиқ веб
-
сайти чекни яратишга ёрдам беради. Чек электрон шаклланади ва унга ҳавола мижозга
юборилади. Чекни чоп этиш ва қоғоз чекини ҳам бериш мумкин. У бир хил юридик кучга эга
бўлади. Шунингдек, мобиль илова чекларни тузатиш ёки бекор қилиш имконини беради. Бу
хусусият, айниқса, агар ўзини ўзи банд қилган шахс маҳсулот миқдори ёки нархи,
хизмат нархи
билан боғлиқ хатоликлар қилганда ёки мижозга пулни қайтарганда фойдали бўлади.
Махсус солиқ режимининг амал қилиши ҳисобига 2021 йил охирида Россияда 3 миллионга
яқин ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатга олинган. Федерал солиқ хизмати маълумотларига
кўра, 2022 йилда ўзини ўзи иш билан банд қилганлар сони 6,562 миллион кишига етган, бу эса
2021 йил охирига нисбатан 1,7 баравар ёки 2,7 миллион кишига кўпдир
81
.
Беларусияда
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ва турли хил
касбий фаолият турларини амалга оширадиган жисмоний шахслар учун ягона солиқ ставкалари
ўрнатилган. Ставкаларнинг миқдори ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият
турига қараб қатиъй ставкаларда (белорус рублида) белгиланган,
шунингдек, уни амалга
ошириш жойи Белоруссия ҳудудлари бўйича табақалаштирилган. Албатта бунда, солиқ
ставклари Минс шаҳри учун энг юқори ва бошқа аҳоли пунктлари учун энг қуйи ставка амал
қилади. Белоруссия тажрибаси ҳам ўзига хосдир, чунки ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг
айрим тоифалари учун солиқ ставкасини пасайтириш назарда тутилган:
-
20 фоизга
-
пенсионерлар, ўзини ўзи банд қилган ногиронлар, ногирон болаларнинг ота
-
оналари, шунингдек, кўп болали ота
-
оналар учун;
-
45 фоизга ставкани пасайтириш учун икки ва ундан ортиқ сабаблари бор фуқаролар учун;
- 100% -
вояга етмаган болаларни ёки кундузги таълим олаётган болаларни тарбиялаётган
I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун.
Беларусияда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун учун давлат ижтимоий суғуртаси
ихтиёрийдир. Яъни ўз пенсия таъминоти ва ижтимоий суғуртасида иштирок этиш истаганини
билдирган шахслар пенсия суғуртасига 29% ва ижтимоий суғуртага даромаднинг 6% миқдорида
бадал тўлашлари мумкин. Баъзи ҳолларда ижтимоий суғурта бадаллари учун база миллий
қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.
80
https://journal.tinkoff.ru/news/samozanyatye-vychet-2019
81
ФНС отметила увеличение числа самозанятых россиян в 1,7 раза —
до 6,56 млн. Interfax.ru (13 января 2023). Дата обращения: 21
февраля 2023.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
228
Қўшни
давлатлардан
Қозоғистон Республикасида
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб
ўзини ўзи банд қилганлар учун ягона ялпи тўлов (ЯЯТ) жорий этилди. Ягона ялпи тўлов ўзини
ўзи банд қилган шахслар учун қуйидаги тўловларни тўлашни ўз ичига олади:
-
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
-
ижтимоий суғурта фондларига тўловлар;
-
тиббий суғурта фондларига тўловлар;
-
пенсия жамғармасига тўловлар.
Ўзини ўзи банд қилувчилар учун ойлик ягона ялпи тўлов миқдори уларнинг
даромадларига боғлиқ эмас, балки давлат даражасида белгиланади. Республика аҳамиятига
молик шаҳарлар ва вилоятлар марказларида яшовчилари ҳар ойда ойлик ҳисоб
-
китоб
кўрсаткичи (ОҲК)нинг бир баравари миқдорида тўлашлари шарт. 2023 йил август ҳолатига
унинг миқдори 3450 тенгени ташкил этади. Бошқа аҳоли пунктларидан келган фуқаролар учун
бу кўрсаткич ойига 1725 тенгегача камаяди. Шу билан бирга, ягона ялпи тўлови
тўловчиларининг даромадлари йилига 1175 ОҲКдан ошмаслиги керак. Шуни таъкидлаш
керакки, бундай солиқни тўлаш ўзини ўзи банд қилган шахсларга қонуний ишлаш, шунингдек,
мажбурий тиббий суғурта тизимида иштирок этиш имконини беради, пенсия жамғармаларини
амалга ошириш ва ижтимоий нафақалар олиш ҳуқуқини беради, чунки ягона ялпи тўлов
тақсимоти автоматик равишда содир бўлади:
-
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 10%;
-
пенсия жамғармасига 30%;
-
тиббий суғурта учун 40%;
-
ижтимоий суғурта учун 20%.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш амалиёти юқорида таҳлил қилинган
хорижий мамлакатларда мазкур тоифадаги шахларни солиққа тортишда кўпгина ўхшашликлар,
жумладан: махсус солиқ ремининг амал қилиши, даромадларидан солиқ тўлашнинг
мажбурийлиги, солиққа тортилмайдиган минимум
(солиқ солинмайдиган даромад)нинг амал
қилиши, солиқ ставкаларининг прогрессив тарзда қўлланилиши, солиқ ставкаларининг
фаолият тури ва амалга ошириш жойига қараб табақаланиши, ўзини ўзи банд қилган
шахсларнинг айриф тоифалари учун имтиёзли ставкаларни қўллаш кабилар амал қилиниши
кузатилди.
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида келтириб ўтилган ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятини тартибга
солишнинг маҳаллий ва хорижий амалиётининг қиёсий тавсифи, таҳлили ва хорижий
мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидача хулосалар қилиш
мумкин:
1. Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан даромадлар ва харажатлар
ҳисобини юритишнинг ихтиёрийлиги, мазкур шахсларнинг ҳақиқатдаги даромадлаларини
аниқлаш имконини бермайди ва давлат ижтимоий
таъминотидан фойдаланишда адолат
принципининг бузилишига олиб келади.
2. Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромадларининг солиққа тортилмаслиги солиқдан
қочиш мақсадида кичик бизнес тоифасидаги тадбиркорларнинг ўзини ўзи банд қилган шахслар
тоифасига ўтишига
сабаб бўлади.
3. Ижтимоий солиқ тўланиши ихтиёрийлиги пенсия жамғармасига мумкин бўлган
даромаднинг бир қисми тушмаслигига, иккинчи томондан “сохта ўзини
-
ўзи банд қилган
шахслар” ўзларини пенсия стажига эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга сабаб бўлмоқда.
Чунки, ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни тўламаса, уларнинг иш фаолияти
меҳнат стажига ҳисобга олинмайди.
Ўрганилган хорижий мамлакатлар аксариятида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
ижтимоий суғурта тизимида иштирок этиш мажбурийдир. Шу билан бирга, бундай шахслар
томонидан суғурта мукофотлари асосий ставкалар бўйича ёки солиқ тўловчиларнинг ушбу
тоифаси учун махсус белгиланган пасайтирилган ставкалар бўйича тўланади.
Бинобарин, бандликни таъминлаш ва қонунийлаштириш ҳамда иш ўринларини
легаллаштириш ҳисобига аҳолининг даромадларини ошириш орқали қўшимча солиқ
тушумларини кўпайтириш ва ижтимоий жамғармалар юкини камайтириш давлат томонидан
ўзини
-
ўзи банд қилишни қўллаб
-
қувватланишининг асосий зарурати ҳисобланади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
229
4. Бандликнинг мазкур тури бўйича рўйхатдан ўтаётган шахслар кўпчилигининг асосий
мақсади расмий иш билан банд бўлган фуқаролар ва тадбиркорлар учун белгиланган бурч ва
мажбуриятлардан, шунингдек, солиқ тўловларидан қочиш бўлганлиги учун ҳам давлат ўз саъй
-
ҳаракатларини улар фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш билан биргаликда, “сохта ўзини
-
ўзи банд
қилган шахслар” билан курашишга, фаолиятларини солиқлар воситасида тартибга солишга
қаратиши лозим.
5. Солиқларни тартибга солиш механизмидан ташқари, кўпгина мамлакатлар фаолиятни
сертификатлаш
ёки лицензиялаш каби чораларни қўллайди. Шунингдек, фаолиятнинг айрим
турларини амалга ошириш учун ўзини ўзи банд қилган шахслар муайян малака, таълим, касбий
тайёргарлик мавжудлигини тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаши керак бўлади. Бизнинг
фикримизча, бундай чора
-
тадбирлар ўзини ўзи банд қилган шахслар хизматларининг
харидорлари ёки мижозлари бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бундан ташқари, бир қатор мамлакатларда ўзини ўзи банд қилган шахслар фуқаролик
жавобгарлигини суғурта қилиш тизимида иштирок этадилар. Мамлакатимизда бундай восита
ҳозирда қўлланилмайди.
Хулоса ва таҳлиллар асосида қуйидагилар таклиф этилади:
1. Ойлик даромади бир миллион (бир йилда ўн икки миллион) сўмдан ошган ўзини ўзи
банд қилган шахслар учун даромадларига солиқ солишнинг “махсус солиқ ремими”ни жорий
этиш. Бунда жами йиллик даромадлар тўғрисида декларация орқали даромадлардан 1 фоизлик
ставкада солиқ ундирилиши, ҳар ойда бир миллион сўмгача даромадлар солиққа тортилмаслиги
(солиқ солинмайдиган минимум белгиланиши) лозим.
2. Фуқароларнинг давлат пенсияси билан боғлиқ қонунчиликда ёшга доир пенсиялар
тайинлашда камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлиш талабидан келиб чиққан ҳолда ўзини ўзи
банд қилган шахслар учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари
миқдоридаги ижтимоий солиқ тўлашни мажбурий этиб белгилаш мақсадга мувофиқ.
3. Календарь йил давомида обороти 36 миллион сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган
шахсларни кичик бизнес тоифасига ўтказиш.
4. Нотурар жойда фаолият кўрсатувчи, юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи ўзини ўзи
банд қилган шахсларга даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятини жорий
қилиш лозим.
Юқорида келтириб ўтилган таклиф ва тавсиялар аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш орқали
даромад топишини янада рағбатлантириш, бизнесни
“соя”дан чиқариш, иш ўринларини
легаллаштириш, “сохта ўзини
-
ўзи банд қилган шахслар”га қарши курашиш, бандликнинг ушбу
турида адолатлиликни таъминлаш, улар фаолиятини солиқлар воситасида тартибга солишни
янада такомиллаштириш, шунингдек имконият ва салоҳияти ошган ўзини ўзи банд қилган
шахсларни кичик бизнес тоифаларига ўтишини таъминлашга хизмат қилади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Абрамова Е.А. (2012) Кризисная самозанятость в
России: классификация, структура
и
уровни развития. Современные наукоемкие технологии //
Региональное приложение.
-
№
4
(32). -
С.
6-15
Боранбаева, А.Е. (2016) Самозанятые в Республике Казахстан как экономическая основа
гражданского общества / А. Е. Боранбаева // Вестник ЮУрГУ. Серия «Право».
-
Т. 16, № 3.
-
С. 6
-11.
Бурлак А.В. (2016) К вопросу о понятии «самозанятые граждане» // Вестник Омского
университета. Серия «Право». –
№ 4 (49). –
С. 173–
177.
Воловская Н.М., Плюснина Л.К., Русина А.В., Иноземцева А.В. (2018) Безработица
и
самозанятость: ожидания и
реалии (по материалам социологических исследований) //
Теория
и
практика общественного развития.
–
№
11 (129).
–
С.
22
–
31.
Грабова О.Н., Суглобов А.Е. (2017) Проблемы выхода «из тени» самозанятых лиц в
России:
риски
и
пути их
преодоления //
Экономика. Налоги. Право.
–
2017.
–
Т.
10.
–
№
6.
–
С.
108
–
116.
Жуков А. Г. Пальянов М.П. (2017) Трудовая самозанятость: особенности подготовки
студентов организаций среднего профессионального образования // Сибирский учитель : Журнал.
-
Август (№ 4 (113)).
-
С. 40
-45.
Забелина О.В
., Мирзабалаева Ф.И. (2020) Фриланс как новая гибкая форма самозанятости на
российском рынке труда//
Экономика. № 4.
- c.308-320.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
230
Климова М. О. (2013) Налоговое регулирование деятельности самозанятых физических лиц
в России и зарубежных странах// Известия Иркутской
государственной экономической академии
(Байкальский государственный университет экономики и права). № 5. С. 6.
Ковалев А.П. (2008) Институционально экономические основы развития гражданского
общества в России: дис. … канд. экон. наук / –
205 с
Крылова Е.Г. (2017) Особенности экономического регулирования предпринимательской
деятельности самозанятых в
России и
за рубежом //
Юрист.
–
№
6.
–
С.
11
–
15.
Крюкова Е.С., Рузанова В.Д. (2018) Индивидуальный предприниматель и
самозанятый
гражданин: соотношение понятий
//
Законы России: Опыт, анализ, практика.
–
№
3.
–
С.
21
–
26.
Қонун
(2020) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Аҳоли бандлиги тўғрисида. ЎРҚ
-642,
2020 йил 20 октябрь.
Низом (2020) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Ўзини ўзи банд
қилган
шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида. 2020 йил 23 декабрь, 806
-
сон.
Рузиев Ғ.У. Аҳоли бандлигини таъминлашда ўзини ўзи банд қилишни янада ривожлантириш
масалалари.
“Молия” журнали. 2021 й. №5. 168
-
181 б.
