PROCESSES OF REGIONAL AGRICULTURAL DEVELOPMENT AND CHANGES IN THEM

Abstract

The article examines modern theoretical, methodological and practical aspects of sustainable development of regional agriculture. The patterns and principles of efficient production and market relations in agriculture are revealed, the trends in the development of regional agriculture are described on the basis of an economic and statistical analysis of the main indicators. Based on the identified trends in changes in the territory, directions for agricultural development have been determined. Proposals for the formation of directions and a mechanism for regulating the sustainability of agricultural development at the stage of economic modernization have been substantiated.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Anarmatov Ж. (2023). PROCESSES OF REGIONAL AGRICULTURAL DEVELOPMENT AND CHANGES IN THEM. Economic Development and Analysis, 1(7), 220–225. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44862
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article examines modern theoretical, methodological and practical aspects of sustainable development of regional agriculture. The patterns and principles of efficient production and market relations in agriculture are revealed, the trends in the development of regional agriculture are described on the basis of an economic and statistical analysis of the main indicators. Based on the identified trends in changes in the territory, directions for agricultural development have been determined. Proposals for the formation of directions and a mechanism for regulating the sustainability of agricultural development at the stage of economic modernization have been substantiated.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

220


ҲУДУДИЙ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНИШИ ЖАРАЁНЛАРИ

ВА УЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Анарматов Жасурбек Жандарбекович

Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон миллий университети

Аннотация.

Мақолада ҳудудий қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг

замонавий назарий, услубий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Қишлоқ хўжалигида самарали
ишлаб чиқариш ва бозор муносабатларининг қонуниятлари ва тамойиллари очиб берилган

,

асосий кўрсаткичларни иқтисодий

-

статистик таҳлил қилиш асосида ҳудудий қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш тенденциялари баён этилган. Шунингдек, ҳудуддаги
ўзгаришларнинг

аниқланган

тенденцияларидан

келиб

чиқиб,

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш йўналишларига эътибор қаратилган. Иқтисодиётни модернизациялаш
босқичида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг йўналишлари ва механизмини

шакллантириш бўйича таклифлар

берилган.

Калитли сўзлар:

ҳудуд, қишлоқ хўжалиги, аграр соҳа, қишлоқ

хўжалиги тармоғи,

ҳудудий

бирлик,

ўзгариш тенденциялари,

диверсификациялаш тармоқ ривожланиши.

ПРОЦЕССЫ РАЗВИТИЯ РЕГИОНАЛЬНОГО

СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВА И ИЗМЕНЕНИЯ В НИХ

Анарматов Джасурбек Жандарбекович

Национальному университету Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Аннотация.

В статье рассмариваются современные теоретические, методологические и

практичские аспекты устойчивого развития регионального сельского хозяйства. Выявлены

закономерности и принципы эффективного производства и рыночных отношений в сельском
хозяйстве, описаны тенденции развития регионального сельского хозяйства на основе

экономико

-

статистического анализа основных показателей. Кроме того, на основе выявленных

тенденций изменения региона уделяется внимание на направления развития сельского

хозяйства.

Даны предложения по формированию направлений и механизма регулирования

устойчивости развития сельского хозяйства на этапе модернизации экономики

.

Ключевые слова:

регион, сельское хозяйство, аграрный сектор, аграрная отрасль,

территориальное единство, тенденции изменений, развитие диверсификационной отрасли

.

PROCESSES OF REGIONAL AGRICULTURAL DEVELOPMENT AND CHANGES IN THEM

Anarmatov Jasurbek Jandarbekovich

The National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

Annotation.

The article examines modern theoretical, methodological and practical aspects of

sustainable development of regional agriculture. The patterns and principles of efficient production and
market relations in agriculture are revealed, the trends in the development of regional agriculture are

described on the basis of an economic and statistical analysis of the main indicators. Based on the identified
trends in changes in the territory, directions for agricultural development have been determined. Proposals

for the formation of directions and a mechanism for regulating the sustainability of agricultural
development at the stage of economic modernization have been substantiated.

Key words:

region, agriculture, agrarian sector, agricultural industry, territorial unity, change

trends, diversification industry development.


VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 338.439.222

220-225


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

221

Кириш.

Ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни ўрганиш соҳасида ҳудудларнинг

алоҳида тармоқ

хусусиятлари ва уларнинг ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларни ўрганиш яхлит ҳудуднинг
таркибий таҳлили аниқлигини оширади. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида аграр соҳада
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва диверсификациялашни қўллаб

-

қувватлаш учун

тажриба

-

синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга ошириш, кичик бизнес ва

тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратиб ўтилган

(

Фармон

, 2019) .

2019 йил охирида жаҳон мамлакатларини иқтисодий жиҳатдан қийин ҳолатга туширган

пандамия шароитида мамлакат иқтисодиётида муҳим тармоқлардан бири қишлоқ хўжалиги

тармоғи бўлганлигини инобатга олиб, ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғида юз
бераётган ўзгариш тенденциялари асосида уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини

белгилагаш бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи

.

Қатор

хорижий

муаллифлар

томонидан

ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишида қишлоқ хўжалигини стратегик бошқариш муаммолари билан боғлиқ

изланишлар олиб борилган. Уларнинг ишларида ҳудудларнинг барқарор ҳамда мутаносиб
ривожланишини таъминлашда тартибга солиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Яъни,

мазкур изланишларда ҳудудларнинг барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлаш, унинг
инқирозини олдини олиш билан боғлиқ тадқиқотлар ҳамда бошқариш масалалари кўриб

чиқилган.

Қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳудудлар бўйича таҳлилига кўплаб олимлар ва

тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ва ривожлантирилган.

ўрганилган. Жумладан, қишлоқ

хўжалиги иқтисодиётининг ўзига хос жиҳатлари ва қонуниятларини назарий жиҳатдан

ўрганишиб, ҳудудий бирликда қишлоқ ҳўжалиги ривожланишини иқтисодий жиҳатдан таҳлил
қилишган. Улар ҳудудлар ривожланишида қишлоқ хўжалиги муаммоларини ўрганишнинг

бозор механизмини амал қилишини, бозор конъюнктурасининг шаклланиши ва

ривожланишини ўрганишга катта

ҳисса қўшдилар.

Хусусан, Содиқов

(2005)

ўзининг илмий

ишларида ҳудудий ривожланишни таъминлашда давлатнинг роли, улар мутаносиб

ривожланишини давлат томонидан тартибга солишнинг илмий

-

назарий ва методологик

асосларини тадқиқ этишга алоҳида тўхталган. Реал ҳаётда бозор ва давлат регуляторлари

алоҳида

-

алоҳида қўлланилмасдан, улар бир

-

бирини тўлдиришини таъкидлайди.

Аҳмедов

(1992)

тадқиқотларида бозор иқтисодиётига ўтиш ва уни чуқурлаштириш

шароитида қишлоқ хўжалигининг айрим мавжуд минтақавий муаммолари ва уларнинг
ривожланишини бошқаришнинг методологик асослари ва минтақаларни комплекс

ривожлантиришни тартибга солиш масалалари ёритилган

.

Қишлоқ

хўжалиги тармоғи ривожланиши ҳудудлар даражасини таҳлил қилиш назарий ва

амалий жиҳатдан ўрганилган бўлса

-

да, бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудий бирликлари

қишлоқ хўжалиги тармоғи чуқур таҳлил қилиниб, ундаги ўзгариш тенденцияларини аниқлаш

асосида ҳудудий тармоқ ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш бўйича
тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаганлигини ҳам қайд қилиш лозим. Юқорида

келтирилган фикрлар мавзунинг бир томондан, ҳамон ўз ечимини топмаган муаммолари

мавжудлиги, иккинчи томондан, унинг объектив зарурлиги ва долзарблиги ушбу мавзуда
илмий тадкиқот олиб боришга асос бўлади.

Тадқиқот методологияси

Мақоланинг

назарий ва услубий асосини маҳаллий ва хорижий олимлар ва амалий

иқтисодчиларнинг ҳудудлар ривожланишида қишлоқ хўжалиги муаммоларини ўрганишнинг

бозор механизмини амал қилишини тартибга солиш ва эркин тадбиркорлик шароитида
рақобатни ҳимоя қилиш,

ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғида юз бераётган ўзгариш

тенденциялари асосида уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш

муаммоларига бағишланган ишлари ташкил этди. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг

қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлари, хорижий монополияга қарши қонун ҳужжатлари,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

222

давлат статистикаси, Тошкент

вилоятининг қишлоқ хўжалиги субъектлари материаллари,

халқаро ва Республика

илмий

-

амалий конференциялар ва семинарлар материаллари,

иқтисодиётнинг ўрганилаётган йўналишлари бўйича илмий ишланмалардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Агар ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги соҳасининг етакчи тармоқ

(ялпи ҳудудий маҳсулотлан 50 фоиздан ортиқ қисми) эканлиги Жиззах ва Сурхондарё
вилоятида яққол кўришимиз мумкин. Мазкур ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотидан қишлоқ

хўжалиги тармоғининг салмоғи уларга мос равишда 56,8 ва 50,9 фоизни ташкил этган.
Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Тошкент, Наманган, Сирдарё вилоятларда бу кўрсаткич 40 фоиздан

(яъни 42,5

-

47,9 фоиз), Қашқадарё ва Фарғона вилоятларда 30 фоиздан (яъни 35,4

-

36,4 фоиз)

ҳамда Тошкент вилоятида ва Қорақолпоғистон Республикасида 20 фоиздан (яъни 24,7

-27.3

фоиз), Навоий вилоятида 10 фоиздан (16,7 фоиз) юқори эканлиги кузатилган. Бу бевосита
ҳудудларнинг ихтисослашуви, жойлашуви, ресурсларнинг мавжудлиги, улардан фодаланиш

ўзига хослиги ва бошқа омилларга бевосита боғлиқдир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек,

республикамизда аҳолининг ярими қишлоқ хўжалигида яшайди. Бу борада Наманган (64,6

фоиз) Фарғона (56,4 фоиз), Тошкент (52,23 фоиз) шартли равишда энг юқори кўрсаткичга,
Тошкент вилояти (49,2 фоиз), Қорақолпоғистон Республикаси (49,0 фоиз), Навоий (48,9 фоиз),

Жиззах вилояти (46,9 фоиз), Қашқадарё (43,0 фоиз), Сирдарё (42,7 фоиз) вилоятлари

-

ўртача

кўрсаткичга, Самарқанд (37,1 фоиз), Бухоро (36,9 фоиз), Сурхондарё (35,3 фоиз) ва Хоразм (33,2

фоиз) вилоятлари –

паст кўрсаткичга эга (

1-

расм).

1-

расм. 2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркиби, фоизда

107

Ушбу кўрсаткичлар шундан далолат берадики, республикамизда қишлоқ аҳолисининг

улуши юқори эканлиги аҳолининг фаровон яшаши учун зарур шарт

-

шароитларни яратиш ҳамда

етарли озиқ

-

овқат билан таъминлаш каби муҳим вазифаларни самарали ҳал этишни тақозо

этади. Шулардан бири қишлоқда аҳолини иш билан таъминлаш ҳисобланади.

107

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон ҳудудларининг йиллик статистик тўплами” статистика

тўпламининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

27

45

46

57

36

17

45

48

51

43

25

35

48

31

23

18

11

31

67

15

16

08

26

47

24

15

33

27

29

26

27

12

33

31

33

25

23

35

31

08

06

08

07

06

05

07

05

08

07

05

06

06

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

Қорақолпоғистон Р.

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Наманган

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

Саноат

Хизматлар

Қурилиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

223

Тошкент вилояти мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида энг кўп миқдордаги қишлоқ

хўжалик маҳсулоти етиштирувчи ҳудудий бирлик бўлиб, йиллар давомида етиштирилган

ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга
бўлган (жадвал)

.

Рақобат шароитида мева

-

сабзавотчилик соҳасида иқтисодий

-

статистик таҳлил ялпи

ҳосилнинг ўзгаришини аниқлашни ҳисоблашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳисобот йилида

етиштирилган ялпи ҳосил миқдорини базис йилидаги (ёки шартнома режаси) ялпи ҳосил
миқдорига таққослаб, ўзгариши (кўпайганлиги ёки камайганлиги) ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Сўнгра ушбу ўзгаришнинг сабаблари аниқланиб, мева

-

сабзавотчилик маҳсулотларини

етиштириш аҳволига илмий баҳо бериш мумкин.

Қуйидаги жадвалда 201

8-2021

йилларда Тошкент вилояти фермер хўжаликларига

бириктирилган ер майдонлари

таҳлил қилинган.

Таҳлилларимизга кўра, ўрганилаётган

йилларда вилоят қишлоқ

хўжалиги экилган жами майдон

-

76,1 минг гектар (69,4%)га

,

мева ва

резаворлар майдони

-

3,4 минг гектар (85,3% ) га

,

сабзавот экиладиган майдон

-

2,2 минг гектар

(80,0%)га қисқарган. Шу билан бирга вилоятда ўрганилаётган йилларда токзорлар майдони

11,2 фоизга

,

картошка экиладиган майдон 11,1 фоизга кўпайган.

1-

жадвал

Тошкент вилоятида фермерлар ҳўжаликлари ер майдонлари ва таркибини ифодаловчи

асосий кўрсаткичлар

(1-

январь ҳолатига)

(

Хўжақулов, Рашитова

ва бошқ

. 2018)

2018

2019

2020

2021

Ўзгариш

(+,-)

(%)

Қишлок

ҳўжалиги

экинлари экилган

жами майдон , минг
гектар

248,7

247,6

190,9

172,6

-76,1

69,4

Мева ва резаворлар
майдони, минг гектар

23,5

24,6

21,5

20,1

-3,4

85,3

Токзорлар майдони

,

минг гектар

9,8

10,5

10,6

10,9

1,1

111,2

Картошка экиладиган
майдон , минг гектар

0,9

1,5

0,9

1,0

0,1

111,1

Сабзавотлар
экиладиган майдон,

минг гектар

9,0

9,6

7,0

7,2

-2,2

80,0

Жадвал маълумотларида келтирилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Тошкент

вилотининг ҳудудий кўрсаткичлари таҳлили вилоят иқтисодиётининг миллий иқтисодиётдаги

аҳамиятини аниқроқ кўриш имконини беради. Тошкент вилояти эгаллаган ҳудуди жиҳатидан
ҳам, аҳоли сони жиҳатидан ҳам олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Табиий

-

иқлим ҳамда

демографик омиллар таъсирида 2015 йилда вилоят ҳудудий маҳсулоти мамлакат ялпи ички
маҳсулотининг 10,9 %ини ташкил этган ва бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 0,6%га ортиши

натижасида 12,4%га етган. Республика ялпи ички маҳсулоти кўрилаётган 7 йил давомида 6,9
марта ўсиб, ўртача йиллик ўсиш даражаси 27,3 %ни ташкил этган бўлса, Тошкент вилояти

бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот 2015

-

2021 йиллар давомида 7,6 марта ўсиб, ўртача йиллик ўсиш

даражаси 24,1% бўлган. Кўрсаткичларни таққослаш вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг

умумий ўсиш даражаси мамлакат кўрсаткичидан юқори, ўртача ўсиш даражаси эса бир оз
пастлигини кўрсатади.

Ялпи ички маҳсулот ва ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўзгариши кўп жиҳатдан миллий ёки

ҳудудий иқтисодиётга жалб этилган ва ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ. Миллий

иқтисодиёт бўйича 2015

-

2021 йиллар давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар

ҳажми 12,8 марта ортиб, мамлакат бўйича ушбу кўрсаткичнинг йиллар давомидаги ўртача ўсиш

даражаси 32,9 %ни ташкил қилган ва бу кўрсаткичнинг аввалги йилга нисбатан ўсиш даражаси

2015-

2021 йилларда 50

-

62 % атрофида бўлган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

224

Вилоят миқёсида ҳудуд иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми мамлакат

даражасидагидан бир оз пастроқ бўлган. Хусусан, ўтган 10 йил давомида вилоят иқтисодиётига

киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 10,3 марта ўсган бўлиб, 2010 йилдаги 726,2
млрд. сўм инвестиция ҳажми 2020 йилга келиб 7452,1 млрд сўмга етган. Вилоят бўйича ҳудудий

иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажмининг 10 йил давомидаги ўртача ўсиш даражаси
30,8%ни ташкил этган бўлиб, ўсиш даражасида 2010

-

2011 йиллардан сўнг пасайиш ва 20

17

йилдан бошлаб кескин ўсиш тенденцияси кузатилади. Жумладан, 2019

-

2021 йилларда ҳуддуий

иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажмининг ўсиш даражаси 36

-

58% атрофида бўлган.

Тошкент вилояти бўйича ҳудудий иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажмининг

макро даражадаги кўрсаткичдаги улушининг ўзгаришида ҳам ўзига хос ўзгариш тенденциясини

кузатиш мумкин. Бу кўрсаткич 2011

-

2012 йиллар давомида ўсган (мос равишда 5,3 ва 5,6%)

бўлса, 2013

-

2019 йиллар давомида барқарор пасайганлигини (2019 йилда 3,8%ни ташкил

қилган) кўриш мумкин. Бу, албатта, бошқа вилоятларда иқтисодиёт тармоқларининг Тошкент
вилоятига нисбатан фаолроқ инвестицион ҳаракати билан изоҳланиши мумкин.

Тошкент вилояти мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғида Самарқанд вилоятидан кейин

энг кўп миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчи ҳудудий бирлик бўлиб, йиллар
давомида етиштирилган ҳудудий ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми барқарор ўсиб

бориш тенденциясига эга бўлган. 2015

-

2021 йиллар оралиғидаги 7 йил давомида вилоятда

яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 12,2 мартага ортган. Ушбу кўрсаткични

мамлакат қишлоқ ҳўжалиги тармоғида яратилган кўрсаткичнинг ўсиш суръатига
таққосланганда, вилоят кўрсаткичи мамлакат даражасидаги кўрсаткичдан 1,6 марта кўпроқ

ўсганлиги кўринади.

Кўрилаётган даврда Тошкент вилоятида яратилган ҳудудий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

мамлакат даражасидаги кўрсаткичнинг 9

-

11 %ини ташкил этиб, йиллар давомида барқарор

ўсиш даражасига эришган ва 2021 йилдаги улуши 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,1 %га

ортган. Вақтли қатордаги қийматлар таҳлили аввалги йилларга нисбатан вилоят
кўрсаткичининг 2015, 2017 ва 2021 йилларда мос равишда 0,4, 0,5 ва 0,8 %га жадал суръатларда

ўсганлигини ва бу ўсиш вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғидаги маълум бир табиий

-

иқтисодий

омилларнинг таъсирида юз берганлигини акс эттиради.

Тошкент вилояти ҳудудий қишлоқ хўжалиги тармоғи томонидан қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланиладиган экин майдонлари ўтган 10 йил давомида
деярли ўзгармасдан қолган бўлса

-

да, 2012

-

2015 йиллар оралиғида экин майдонларининг

маълум даражада

қисқарганлиги ва 2021 йилга келиб, аввалги кўрсаткичга ўсган. Республика

қишлоқ ҳўжалиги тармоғи томонидан фойдаланиладиган экин майдонларининг кўрилаётган

даврда 19,4%га қисқарганлиги эътиборга олинадиган бўлса, вилоят ҳудудий қишлоқ
хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонларининг ўзгариш даражасини ижобий баҳолаш

мумкин. Чунки вилоятда қишлоқ хўжалигида фойдаланилувчи экин майдонларининг
республика кўрсаткичидаги улуши ўтган давр мобайнида 6,4%дан 7,3%га ортиб, ўсиш даражаси

0,9%ни ташкил этган.

Таҳлилий маълумотлардан кўриш мумкинки, вилоят ҳудудий иқтисодиётидаги

таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалиги тармоғида банд бўлган меҳнат ресурслари
сони миқдор жиҳатидан ортиб борган бўлса

-

да, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал

суръатда ривожланиши таъсирида улуш жиҳатидан пасайиб борган. Бу ҳолат, бир томондан,
ҳудудий тармоқнинг маълум даражада интенсив ривожланиб боришини таъминласа, иккинчи

томондан, аҳоли зичлиги мамлакат даражасида энг тиғиз бўлган вилоятда қишлоқ хўжалиги

тармоғидан бўшаган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш борасидаги бандлик
муаммосини маълум даражада кескинлаштиради.

Хулоса

ва таклифлар.

Юқоридаги таҳлилилар Тошкент вилояти бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғининг

умумлашган кўрстакичларидаги ўзгаришлар ҳолатини акс эттирса

-

да, бу кўрсаткичлар таҳлили

тармоқнинг вилоят ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги тармоғи соҳалари ҳамда корхоналари
кесимида юз бераётган ўзгаришлар хусусиятларини аниқ тавсифлаб бера олмайди. Шуни

ҳисобга олган ҳолда, тадқиқотда вилоят ҳудудий қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳолатини
вилоятнинг шаҳар ва туманлари, тармоқнинг деҳқончилик ва чорвачилик соҳалари ҳамда

асосий корхона шакллари бўйича таҳлилларни амалга оширилди. Вилоят ҳудудлари кесимида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

225

қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмининг ўзгариши қишлоқ хўжалиги учун қулай

ҳисобланган ҳудудий бирлик (шаҳар ва туман)ларнинг тармоқ учун қулай шароитларига боғлиқ

ҳолда юз берган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бевосита саноат корхоналарини зарур хом ашёни етказиб

беришда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта
ишлаш учун ишлаб чиқариладиган саноат корхоналарига етказиб берилади. Маълумотларга

кўра, ишлаб чиқарадиган саноатига умумий саноат маҳсулоти ҳажмининг 79,9 фоизи тўғри
келади.

Шуни таъкидлаш керакки, республикамизда қишлоқ хўжалигида хусусий мулкка

асосланган тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига кенг йўл очиб берилган. Хусусан,

айни дамда мазкур соҳада 99,0 фоиз тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсаткмоқда.

Ана шуларни инобатга олиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ҳудудни ҳам иқтисодий,

ҳам ижтимоий жиҳатдан ривожланишининг таянч тармоқларидан бири саналади. Аграр
соҳанинг ривожлантириш механизмлари, шу жумладан институционал механизмлари самарали

ишлаши ҳудуднинг юксалиш даражасини белгилаб беради.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Ахмедов Т.М. (1992) Регулирование территориальной организации производственных сил и

комплексного развития регионов Узбекистана –

Ташкент, издательство «ФАН» АНРУз. С. 6

-20.

Садыков А.М. (2005) Основы регионального развития: теория, методология, практика /

монография.

-

Ташкент, «IQTISOD

-

MOLIYA», С. 60

-82.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга

мўлжалланган

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

ПФ

-5853-

сонли

Фармони

(

https://lex.uz/

).

Хўжақулов Х.Д., Рашитова Н.Х., Асқаров Н.Н., Сайфуллаев С.Н. (2018) Иқтисодиётни

модернизация ва диверсификация қилиш шароитида таркибий ўзгаришларнинг самарали

йўлларини статистик методлар асосида ишлаб чиқиш. Монография. –

Т.: IQTISOD

-MOLIYA,.

206 б.

References

Ахмедов Т.М. (1992) Регулирование территориальной организации производственных сил и комплексного развития регионов Узбекистана – Ташкент, издательство «ФАН» АНРУз. С. 6-20.

Садыков А.М. (2005) Основы регионального развития: теория, методология, практика / монография. - Ташкент, «IQTISOD-MOLIYA», С. 60-82.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сонли Фармони (https://lex.uz/).

Хўжақулов Х.Д., Рашитова Н.Х., Асқаров Н.Н., Сайфуллаев С.Н. (2018) Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш шароитида таркибий ўзгаришларнинг самарали йўлларини статистик методлар асосида ишлаб чиқиш. Монография. – Т.: IQTISOD-MOLIYA,. – 206 б.