DEVELOPMENT AND REGULATION OF THE ACTIVITIES OF THE DEKHKAN MARKET IN FREE ECONOMY CONDITIONS

Abstract

The article discusses the issues of increasing the socio-economic efficiency of the functioning of the dehkan market in the conditions of free economic management, taking into account the specific characteristics of the dehkan market to be analyzed and evaluated within the framework of active participation in the sphere of circulation, and also draws attention to the possibilities of the dehkan market for more effective regulation of commercial relations. the relationship between sellers and buyers of agricultural products, the most favorable conditions for the performance of these operations are given. taking into account current and strategic objectives.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Ivatov И. (2023). DEVELOPMENT AND REGULATION OF THE ACTIVITIES OF THE DEKHKAN MARKET IN FREE ECONOMY CONDITIONS. Economic Development and Analysis, 1(7), 271–278. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44866
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article discusses the issues of increasing the socio-economic efficiency of the functioning of the dehkan market in the conditions of free economic management, taking into account the specific characteristics of the dehkan market to be analyzed and evaluated within the framework of active participation in the sphere of circulation, and also draws attention to the possibilities of the dehkan market for more effective regulation of commercial relations. the relationship between sellers and buyers of agricultural products, the most favorable conditions for the performance of these operations are given. taking into account current and strategic objectives.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

271


ЭРКИН ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАРОИТИДА ДЕҲҚОН БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАРТИБЛАШТИРИШ

И.ф.д., проф.

Иватов Ирисбек

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада эркин хўжалик юритиш шароитида деҳқон бозорининг ўзига хос

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, деҳқон бозори фаолиятининг ижтимоий

-

иқтисодий

самарадорлигини ошириш масалалари кўрилган бўлиб, муомала соҳасида тижорат
муносабатларини янада самарали тартибга солиш учун деҳқон бозори имкониятларидан

самарали фойдаланишга

эътибор қаратилган, шунингдек,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

сотувчилар билан

харидорлар ўртасидаги муносабатларнинг

жорий ва стратегик

мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, бу операцияларни амалга ошириш учун энг қулай шарт

-

шароитлар яратишга эътибор қаратилган

.

Калитли сўзлар:

бозор

муносабатлари,

эркин хўжалик юритиш

,

деҳқон бозори

,

ижтимоий

-

иқтисодий самарадорлик, муомала соҳаси

,

тижорат муносабатлари, харид нархи,

сотиш нархи, пул тушумлари, самарали тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

,

сотувчилар ва харидорлар

,

жорий ва стратегик мақсадлар

.

РАЗВИТИЕ И РЕГУЛИРОВАНИЕ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ДЕХКАНСКОГО РЫНКА

В УСЛОВИЯХ СВОБОДНОГО ХОЗЯЙСТВОВАНИЯ

Д.э.н., проф.

Ирисбек Иватов

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В

статье рассматриваются вопросы повышения социально

-

экономической

эффективности функционирования дехканского рынка в условиях свободного хозяйствования

экономики, учитывающий специфические характеристики дехканского рынка подлежащие
анализу и оценке в рамках активного участия в сфере обращения

для более эффективного

регулирования коммерческих взаимоотношений между продавцами и покупателями, а также
обращено внимание

на возможности дехканского рынка сельскохозяйственных товаров, даются

наиболее выгодные условия выполнения этих операций.

с учетом текущих и стратегических

задач.

Ключевые слова:

рыночные отношения, свободное земледелие, фермерский рынок,

социально

-

экономическая эффективность, сфера торговли, коммерческие отношения,

закупочная цена, отпускная цена, денежные поступления, эффективное регулирование,

сельскохозяйственная продукция, продавцы и покупатели, текущие и стратегические цели.

DEVELOPMENT AND REGULATION OF THE ACTIVITIES OF THE DEKHKAN MARKET

IN FREE ECONOMY CONDITIONS

Doctor of Economics, prof.

Irisbek Ivatov

Tashkent State University of Economics

Annotation.

The article discusses the issues of increasing the socio-economic efficiency of the

functioning of the dehkan market in the conditions of free economic management, taking into account the

specific characteristics of the dehkan market to be analyzed and evaluated within the framework of active
participation in the sphere of circulation, and also draws attention to the possibilities of the dehkan market

for more effective regulation of commercial relations. the relationship between sellers and buyers of
agricultural products, the most favorable conditions for the performance of these operations are given.

taking into account current and strategic objectives.

Key words:

market relations, free farming, dekhkan market, socio-economic efficiency, sphere of

trade, commercial relations, purchase price, selling price, cash receipts, effective regulation, agricultural
products, sellers and buyers, current and strategic goals.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 338.432.5

271-278


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

272

Кириш

.

Бозор муносабатлари шаклланиши ва қарор топиши шароитида турли мулк шаклидаги

хўжалик субъектларининг юқори иқтисодий самарадорликка эришишга интилиш йўлидаги

фаолиятлари талаб ва таклиф, қиймат қонунлари тамойиллари асосида бошқарилиб, бу ҳолат
бозорда истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар манфаатлари тенглиги, унда фаолият

кўрсатаётган хўжалик субъектлари тўла иқтисодий эркинликка эга бўлишларини тақозо этади.

Бу бозор муносабатларининг шаклланиши ва қарор топиши шароитида деҳқон бозорларининг

эркин фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратилаётганидан далолат беради. Ўзини ўзи
маблағ билан таъминлаш, ўзининг харажатларини ўзи қоплаши шароитида деҳқон бозорлари

ресурслар базасини кенгайтириши ва ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни замон талабига мос

ҳолда ташкил этишни йўлга қўйиб, унинг самарадорлигини таъмин этишга ҳаракат қилиши

жуда ҳам зарурдир.

Деҳқон бозорининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо

-

сотиқни амалга ошириш

мақсадида амал қилиши, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш билан бевосита боғлиқ ва

савдо

-

хўжалик фаолиятини баҳолаш тизими билан белгиланади. Айнан мана шундай тизим

моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан имкони борича янада самаралироқ фойдаланишни

назарда тутади ва шу орқали аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб

-

эҳтиёжини тўла

-

тўкис қондириш содир бўлишини таъминлашга ҳаракат қилади. Шу билан бир

вақтда

деҳқон бозорининг ижтимоий самарадорлиги ҳам содир бўлиб, у аҳолининг маълум бир

қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун меҳнатга жалб қилади ва шу орқали

уларнинг моддий эҳтиёжлари қондирилади.

Бозоpлаp фаолиятини тубдан яхшилаш, сотувчилаp ва хаpидоpлаp учун энг қулай шаpт

-

шаpоитлаpни яpатиш, шу оpқали аҳолининг талаб

-

эҳтиёжини қондиpиб, улаpнинг туpмуш

таpзи даpажасини юксалтиpиш маркетинг фаолиятини амалда кенг қўллаш билан боғлиқ

бўлиб, бу мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Адабиётлар

шарҳи

.

Шуни таъкидлаш керакки, иқтисодиёт соҳаларидан муҳим аҳамиятга зга бўлган қишлоқ

хўжалигининг ривожланиши муаммолари бўйича республикамиздаги ҳамда хорижий

мамлакатларда кўплаб илмий ва илмий

-

услубий ишлар қилинган. Мустақил давлатлар

ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан қишлоқ хўжалиги доирасида Олейник

(2009),

Капелюшников

(1990)

, Полтерович

(1999)

, Тамбовцев

(2004)

, Шаститко

(2002)

, Аузан

(2011)

ва

бошқаларнинг сўнги йиллардаги чоп этилган илмий ишлари қишлоқ хўжалигининг назарияси

ва унинг таркибий унсурларининг хусусиятлари, қоида ва меъёрлари, турли иқтисодиётда
уларнинг ўзгариши ҳамда ривожланиш қонуниятлари бўйича назарий ва услубий

тадқиқотларнинг янги йўналишларини белгилаб беради. Мамлакатимизда турли соҳаларда,
хусусан, қишлоқ хўжалигида амалга оширилган, иқтисодий ислоҳотлар натижалари Ғуломов

(1991)

, Беркинов

(2011)

, Бутиков

(2002)

лар, аграр соҳада мулк муносабатларини ҳамда фермер

хўжаликларини қўллаб

-

қувватловчи ва рағбатлантирувчи институтларни ривожлантириш

муаммолари Ҳусанов

(2003)

, Чориев

(2002)

, Умурзоқов

(2008),

Салимов

(2011)

, Хушматов

(1997),

Фармонов

(2004)

, Хамрахуджаев

(2003)

, Акрамов

(2007)

каби олимларнинг илмий

-

назарий ва

илмий

-

амалий ишларини келтириш мумкин.

Аммо шу билан бирга, республикамизда фермер хўжаликларини ривожлантириш ва улар

фаолиятини рағбатлантириш ҳамда қўллаб

-

қувватлаш бўйича кўп илмий

-

методологик ишлар

қилинган бўлса ҳам, уларнинг институционал механизмларини ривожланиш нуқтаи назаридан
чуқур ўрганилмаган. Айниқса, деҳқон бозорининг шаклланиши ва ривожланишини ҳам классик,

ҳам неоклассик иқтисодий назариялардан фойдаланишга асосланган муҳим ва функционал
жиҳатлари бўйича ҳар томонлама ўрганишга етарлича эътибор берилмаяпти. Бу ҳлоат эса ўз

навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини уюшган ҳолда айирбошлаш, сотиш жараёнида
ишлаб чиқарувчи учун ҳам, маҳсулотни харид қилувчи учун ҳам қулай ҳисобланган деҳқон

бозорининг ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти ва самарали ишлашини таъмин этишга

бағишланган илмий ишларни ўрганишга эътиборнинг қаратилиши шу кун талабларидан келиб

чиқади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

273

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асосини иқтисод фани классикларининг фундаментал

илмий ва амалий ишлари, ўрганилаётган муаммо бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий
олимларнинг ишлари, фаолият кўрсатиш муаммолари бўйича ихтисослаштирилган илмий

-

тадқиқот ва таълим ташкилотларининг ишланмалари, деҳқон бозорини ривожлантиришни
давлат томонидан тартибга солиш тизими, илмий

-

амалий конференциялар ва семинарлар

материаллари, даврий илмий журналлардаги нашрлар, деҳқон бозорини ривожлантиришни
давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, ташкил

этади.

Қишлоқ

аҳолининг аксарият қисми томонидан деҳқон бозорларида товар муомаласининг

узлуксиз равишда содир бўлиши ва ривожланиб бориши, бу соҳада мавжуд бўлган асосий

фондлар, айланма маблағларни ишлатиш ва ходимларнинг меҳнатидан фойдаланиш ҳисобига
амалга оширилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мақоладаги

асосий ғоялар ва натижалар деҳқон

бозоpлари фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиpишга қаратилган йўлланмалаpни ишлаб
чиқишда услубий асос ҳисобланиб, муаллифнинг тавсиялари ҳозирги замон маркетинг

тамойиллари

ва бошқа бозор воситалари асосида деҳқон бозоpини шаклланган ва

такомиллашган ривожланишга етказиш бўйича назарий ва амалий қўлланма сифатида
фойдаланилиши мумкин.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги

пайтда республика бўйича 680 дан ортиқ деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари сотилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, деҳқон бозорида амалга ошириладиган

хўжалик фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил қилишнинг услубий кўрсатмалари
ишлаб чиқилмаган ва бунинг натижасида аҳоли учун жуда зарур бўлган соҳанинг

самарадорлигини аниқлашда қийинчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам, бизнинг фикримизча,
деҳқон бозорлари фаолиятини таҳлил қилишга имкон берувчи самарадорлик кўрсаткичлари

тизимини яратиш ва ҳисоблаш усулларини аниқлаш, бозорларнинг

амалий фаолияти

натижасини комплекс иқтисодий таҳлил қилиш лозим. Буни амалга ошириш учун

қуйидагиларга эътибор бериш лозим бўлади:

-

бозорлар хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рентабеллиги даражаси ва динамикаси,

унинг омиллари ва имкониятлари ўсишини аниқлаш;

-

бозорларнинг меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларидан фойдаланиш

самарадорлигини баҳолаш ва омиллар бўйича таҳлил қилиш;

-

бозорларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш дастурини шакллантириш ва уни

амалга оширишни назорат қилиш;

-

бозорларни бошқаришни рационал шакл ва усулларини танлаш ва улар фаолиятини

ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш билан белгиланади.

Умуман деҳқон бозорларининг хўжалик фаолияти самарадорлиги таҳлилининг

тамойиллари такрор ишлаб чиқариш жараёнларида унинг ўрни ва ролини ҳисобга олган

ҳолдаги самарадорлик назариясининг асосий кўрсатмаларидан келиб чиқади. Шуни ҳисобга
олган ҳолда, бозорларнинг хўжалик фаолияти самарадорлиги, у ёки бозорда унинг учун хос

бўлган вазифаларни бажаришда ресурслардан натижали фойдаланишга эришишдир.
Самарадорликнинг ўлчами мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига хўжалик

фаолиятида энг юқори натижаларга эришишдир.

Деҳқон бозорлари бажарадиган ва амалга оширадиган вазифаларига кўра, унинг хўжалик

фаолияти якуний натижалари ялпи даромад ва фойда кўрсаткичлари ҳисобланади. Ялпи

даромад таркибига барча турдаги даромадлар киритилиб, уларнинг таркиби:

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини сотувчилар учун берилган жой (савдо ўрни) учун тўлов,

иккинчидан уларга савдо жараёнида кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар;

ижара тўловлари

-

деҳқон бозор ҳудудида мавжуд бўлган биноларни савдо корхоналари,

фирмалари, умумий овқатланиш корхоналари, маиший

-

хизмат корхоналари учун ижарага

беришдан тушган пул маблағлари;

ижарага олувчилар томонидан коммунал хизматларга тўланадиган пул маблағлари;

бозорлар томонидан савдо

-

сотиқ жараёнининг йўлга қўйилиши натижасида қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини аҳолидан харид қилиб, уни сотиши натижасида харид нархи билан
сотиш нархи ўртасидаги пул тушумлари;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

274

аҳолига маданий

-

маиший хизмат кўрсатиш натижасида тушадиган пул маблағларидан

иборатдир.

Деҳқон бозорлари харажатлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади: бозорларни сақлаш

ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлар икки қисмдан иборат.

Жадвал

Деҳқон бозори самарадорлиги кўрсаткичлари

122

Мамлакат, ҳудуд иқтисоди миқёсида

Деҳқон бозори ҳудуди

(савдо тармоги) миқёсида

I

. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган товар

айланиши ҳажми ўсиши

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар

айланиши ҳажми ўсиши

Ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш

бирлигида деҳқон бозори чакана товар

айланмаси ҳажми

Чакана

товарайланмаси,

аҳолининг

пул

даромадларининг кўпайиши, Бозорнинг ялпи

даромади ва фойдаси

Аҳоли бандлигини таъминлаш

-

меҳнат

ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига фаол

аҳолини иш билан таъминлаш

Бозорларда аҳолининг якка тартибдаги меҳнат

фаолияти билан шуғулланиш имкониятлари

яратилади

II

. Ижтимоий

-

самарадорлик кўрсаткичлари

Аҳолининг тўлов қобилиятини қондириш

даражаси

Аҳолининг товарлар харид қилиш мумкин бўлган

талабини қондириш

Аҳолини сотувчи ва харид сифатида иштирок

этувчиларига сифатли хизмат кўрсатиши

Аҳолининг сотувчи ва харидор сифатида иштирок

этувчиларига сифатли хизмат кўрсатиши

III

. Деҳқон бозорининг асосий фондлари ва инвестицияларидан фойдаланиш

самарадорлиги кўрсаткичлари

Фондлар қайтиши, фондлар ва инвестиция

маблағларининг

100

сўмлик

ўртача

қийматига тўғри келадиган шартли чакана

товарайланмаси (миллий даромади)

Фондлар рентабеллиги

IV

. Айланма восита ва маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари

Айланма восита ва маблағларнинг айланиш

тезлиги

Айланма

воситаларнинг

айланиш

тезлиги.

Айланма маблағлар рентабеллиги. Айланма

маблағларнинг нисбий тежамлилиги. Айланма

маблағлардан фойдаланишда интенсив омиллар

ҳиссаси

Даромадлар ва харажатларнинг мавжудлиги бозор фаолиятини юритишда ҳал қилувчи

аҳамиятга эга. Чунки, бозорда иштирок этувчи харидорлар ва сотувчиларга хизмат кўрсатиш ва
шу орқали улар учун зарур бўлган шарт

-

шароитларнинг яратилиши содир бўлади. Шу билан

биргаликда ҳар қандай харажатлар пировардида олинган даромад ҳисобига қопланиши ва

самарадорлик таъминланиши керак. Деҳқон бозорининг самарадорлиги хўжалик фаолияти
натижаси билан харажатлар ўртасидаги нисбат каби аниқланиб, бу ерда ялпи даромад ҳал

қилувчи аҳамиятга эга. Деҳқон бозорлари хўжалик фаолиятида унинг ялпи даромади ортиб
бориши кўрсатилган турли хизматлар учун олинган тўловлар бўлиб, унинг миқдори кейинги

йилларда ортиб бормоқда.

Бозорларда кўрсатилган хизматлар учун

тўланган

маблағлар

деҳқон бозорининг ялпи

даромадини шакллантиради. Тушган йиғинлардан фақат Тошкент шаҳрининг ўзига 46,7%
ҳиссаси тўғри келди. 2019 йилда Ўзбекистон бўйича ҳар 10000 сўмлик деҳқон бозори товар

айланмасига 184 сўмлик хизмат кўрсатилган. Тошкент шаҳри бўйича 394 сўмлик хизмат
кўрсатилган. Деҳқон бозорининг асосий функцияси товар муомаласи жараёнининг содир

бўлишига жавоб бериш бўлганлиги учун, бозор тушумларининг 70%и шу хизматлар ҳиссасига,
Тошкент шаҳри бўйича 85%и тўғри келган.

Деҳқон бозори хизматидан тушган пуллар унинг ялпи даромади ҳисобланади ва у

бозорлар хўжалик фаолиятининг пировард натижаси бўлиб, бажарилган ишлар ва

122

Муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

275

кўрсатиладиган хизматлардан келадиган тушумлар ва бу деҳқон бозорининг ривожланиши
мақсадларида ишлатилади

Деҳқон бозорига тааллуққли бўлган энг муҳим хусусиятлардан бири шуки, бу бозорда

содир бўлган товарайланиши кўрсаткичи унинг хўжалик фаолиятига умуман алоқаси йўқдир.

Чунки бу ерда савдо бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки олиб

-

сотувчилар томонидан

амалга оширилиб, маҳсулотни сотишдан тушган пулнинг бозорга алоқаси йўқ, бу пул

маҳсулотни сотганники ҳисобланади. Улар маҳсулотнинг эгаси бўлганлар учун ўз ихтиёрлари
билан савдо

-

сотиқни йўлга қўядилар. Бозорлар эса фақат бу жараённи амалга ошириш учун

шарт

-

шароит яратади ва хизмат қилади.

Бозорда содир бўладиган товарайланиши ҳажми бу ерларда савдо

-

сотиқ билан

шуғулланувчиларнинг фаолияти натижаси ҳисобланади ва бу кўрсаткич бозорларнинг хўжалик
фаолияти фондларини ташкил қилувчи сифатида иштирок эта олмайди. Чунки, фондларни

ташкил қилиш учун товарайланиши кўрсаткичи ўзини оқламайди ва амалиётда
қўлланилмайди. Бозорларда товарларнинг сотилиши ҳужжатлаштирилмайди ва бунинг иложи

ҳам йўқ. Ягона ахборот манбаи хатоликлари кўп бўлган статистик кузатиш ҳисобланади.

Деҳқон бозорлари ҳам ўзининг савдо

-

харид корхоналари томонидан савдо фаолиятини

юритиш натижасида даромад олади. Аммо кўп бозорларда бу фаолиятдан келадиган даромад

жуда кам миқдорни ташкил этади. Масалан, 20

19

йили Тошкент шаҳридаги «Олой» бозорида

ўзининг савдо фаолиятидан келган даромад жами даромадининг 0,

4

%ини, 20

20

йилда эса

0,4

5%ини ташкил этди. Бу кўрсаткич

2010

йилда 0,

3

1%га тенг эди.

Деҳқон бозори савдосининг самарадорлиги кўрсаткичларининг турфа кўринишлари жуда

кўп бўлиб, бизнинг фикримизча, ҳозирги пайтда унинг энг асосийлари жадвал маълумотларида
берилган.

Бозорлар учун хусусиятли бўлган жараёнлардан бири, уларнинг бошқа ташкилот ва

фирмаларга хизмат кўрсатиши бўлиб, ўзининг ихтиёрида бўлган асосий капитал, яъни бинолар,

қурилмалар, улардаги жиҳозларни бошқаларга ижарага бериш орқали ижара ҳақи сифатида
даромад кўришидир. Асосий капиталга мулкчилик ҳуқуқи ва бозорлар фаолиятини товарлар ва

харидорларни жалб қилишга йўналтириши рента муносабатлари каби даромад олиш манбаи
сифатида фойдаланишни тақозо этади. Булар эса ўз навбатида деҳқон бозорида содир

бўладиган хўжалик фаолиятининг ижтимоий

-

иқтисодий самарадорлигини мамлакат иқтисоди

ва аниқ бир бозор нуқтаи назаридан ортиб боришига маълум бир даражада таъсир кўрсатади.

Таҳлил татижаси шуни кўрсатмоқдаки, деҳқон бозори савдосининг самарадорлик

кўрсаткичлари нисбий аҳамиятга эга бўлиб, савдода юзага келадиган даромадлар ва
харажатларнинг аниқ ҳисобини олиб боришдаги хатоликларга қарамасдан, шуни

таъкидлаймизки, бу савдо тармоғининг ялпи даромади харажатларни қоплаб, фойда олиш
имконини бермоқда. Шу билан бирга деҳқон бозорининг иқтисодий самарадорлигидан кўра

ҳам, унинг ижтимоий самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бозор маъмуриятининг
бажарадиган фаолияти тури нуқтаи назаридан сотувчилар ва харидорларнинг амалий

ҳаракатини ташкил этишда ижобий муҳитни яратишдан иборатдир.

Деҳқон бозорлари аҳолига маданий

-

маиший хизматлар кўрсатишдан ҳам даромад

кўрадилар. Улар асосан бозорларнинг ихтисослашган таркибий бўғинлари хўжалик
фаолиятлари натижаси каби намоён бўлади. Чунончи, меҳмонхона, кир ювиш хизматлари,

транспорт воситалари ва бошқалар хизмати шулар жумласидандир. Деҳқон бозорларидаги
жами даромадларда қўшимча хизматлар ҳиссаси Тошкент шаҳри бўйича 20

19

йилда 2.3% ни

ташкил этиб, бошқа шаҳарларга қараганда 2,25 марта кўп бўлган. Бунинг сабабларидан бири

Тошкент шаҳрига савдо

-

сотиқ қилиш мақсадида вилоятлардан деҳқон бозорларига

келувчиларнинг кўплиги ва бу ерда тунаб қолишлари ҳисобланади. Шу билан бир вақтда бу

кўрсаткичлар ҳали бу соҳанинг таркибий қўшимча бўғинлари яхши ривожланмаганидан
далолат беради. Бу эса бозорлар хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга тўсқинлик

қилади ва қилмоқда. Бозордаги бу муаммога эътиборсизлик натижасида деҳқон бозорига
келган сотувчилар яқин атрофдаги хонадонлар билан тунаш ҳақида оғзаки келишувлар асосида

маълум ҳақ тўлаб тунамоқадалар.

Деҳқон бозоридаги фаолият шахсий меҳнат ҳисобланиб, энг аввало, шахсий моддий

қизиқишларни қондириш учун хизмат қилади. Бу меҳнат асосан якка тартибдаги фаолият тури
бўлиб, кишилар психологияси, менталитетидан келиб чиқади ва бу ердаги меҳнат, ҳар бир

субъектнинг шахсий қизиқиши борлиги туфайли ҳар доим самарали бўлиб келган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

276

Натижада деҳқон бозоридаги шахсий меҳнат, уларнинг моддий ва маънавий неъматларга

бўлган эхтиёжларини тўла

-

тўкис қондирган. Бу ерда шахсий меҳнат ижтимоий меҳнатнинг

қарама

-

қаршиси бўлиб юзага келади ва иқтисодий яккаликни тақозо этади. Шунинг учун

аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари субъектларини эркин бозорлардаги

фаолияти айнан мана шу иктисодий яккаликдан ташкил топгандир ва жамият ривожланишида
юқори даражадаги самарадорликни таъмин эта олувчидир.

Қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари деҳқон бозоридаги аҳолини якка тартибдаги меҳнати

икки ёқлама характерга эга; биринчидан, бу шахсий меҳнат бўлиб, шахснинг эҳтиёжларига

қаратилган бўлса, иккинчи томондан бу бозордаги меҳнат давр, тарихий ривожланиш тақозоси
туфайли юзага келди. Бу меҳнат ижтимоий эҳтиёжларни қондиргани учун ҳам бевосита

ижтимоий зарурий меҳнат қаторига қўйилади. Бозорда фақат маҳсулотларни ишлаб
чиқарувчилар қатнашиб қолмасдан, балки бу жараёнга миллионлаб шаҳар аҳолиси, қишлоқ

аҳолиси жалб қилинади ва натижада бундан якка шахс ҳам жамият аъзолари ҳам катта манфаат
кўрадилар.

Жамиятда шахсий меҳнат ва ундан фойдаланиш бозор иқтисодиёти тизими йўналиши

асосида ишлаётган мамлакатларда унумли меҳнат эканлиги исбот қилинди. Бу ҳолат
Ўзбекистон жараёнида ҳам ўзининг унумли меҳнат эканлигини исботлаб, кишилар бу фаолият

орқали моддий

аҳволларини яхшилаш учун шароит яратишмоқда. Бозорда гавдаланадиган

шахсий меҳнат ишлаб чиқариш кучларининг асосий таркибий қисмларидан бирига айланиб

бормоқда. Чунки, барча ижтимоий тузумларда шахсий меҳнат фаолияти тўғри деб топилган
шунинг учун ҳам бу меҳнат мавжуд ва бундан кейин ҳам мавжуд бўлади. Фақат турли даврларда

шахсий меҳнатнинг маълум бир роллари, мазмуни ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш ҳолатига

кўра у ёки бу даражада ўзгариб туриши мумкин. Бозорда меҳнатнинг ўзига хос ҳолда

тақсимланиши, бу ерда савдо

-

сотиқ билан шуғулланаётганлар меҳнатидан самарали

фойдаланиш имкониятини яратади ва бу биринчи навбатда савдо жараёнида иштирок

қилувчилар томонидан йўлга қўйилади.

Умуман деҳқон бозорларидаги меҳнат билан банд бўлганларни 2 та катта гуруҳга бўлса

бўлади. Биринчидан, бозорнинг моддий

-

техника базаси инфратузилмаси билан банд бўлиб,

улардан самарали фойдаланиш учун шарт

-

шароит яратиб берадиган бозор ходимлари ва

иккинчидан, бевосита савдо

-

сотиқ билан шуғулланувчиларга бўлинади. Бозорнинг хусусиятини

ҳисобга олиб, одатда бозор ходимлари бозорда иштирок этувчиларга нисбатан жуда
камчиликни ташкил этади. Бозорда штатлар сони оз бўлади. Улар асосан бозорда тартиб сақлаш,

унинг моддий

-

техника базасидан яхши фойдаланиш, тарози, совутгич, аравача ва бошқа

жиҳозлардан фойдаланиш учун шароит яратиб беришдан иборатдир.

Аҳолининг деҳқон бозорида якка тартибда фаолият кўрсатиши ҳали иқтисодиётда тўлиқ

ёритилмаган ва уларнинг бу соҳада бандлиги чуқур ўрганилмаган. Бунинг сабабларидан бири,

бу соҳада банд бўлганлар ҳисоб

-

китобини олиб борадиган расмий статистик маълумотлар

ҳали

йўқ. Бу эса ўз навбатида деҳқон бозорини жамият ҳаётида катта ижтимоий

-

иқтисодий

аҳамиятга эга бўлган тармоқ сифатида баҳоламасдан, унинг фаолиятини хас пўслашга олиб
келиши мумкин. Аммо республиканинг Мустақил давлат сифатида бозор иқтисодиёти

муносабатларига асосланган ҳолда ривожланиши, мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётида

деҳқон бозорлари ва ундаги якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга оширишда катта роль

ўйнаши ҳозирги шароитда ҳисобга олинмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон шароитида моддий,
иқтисодий ва маънавий асос етарлидир.

Маълумки Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг қарийб 65%и қишлоқ

жойларида истиқомат қилиши, уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан
машғул бўлишга, албатта мажбур этади. Ўзбек халқининг ота

-

боболаридан мерос тариқасида

авлодан

-

авлодга ўтиб келаётган меҳнат қилиш учун интилиши хусусияти, унинг ўзига хос

бўлган менталитетларидан биридир. Одатда деҳқон хўжаликларида ерга ишлов бериш, уни

парваришлаш ёки чорвачилик молларига қараш, уларни боқиш, вояга етказишда фақат катта
ёшдагилар эмас, балки оиланинг энг кичкинаси ҳам ўзи сезмаган ҳолда бу ишга аралашиб

кетади, катталардан меҳнат қилиш сирларини ўрганади. Натижада маълум бир вақтдан сўнг,
мустақил равишда меҳнат қила оладиган келажак авлод етишиб чиқади ва оиланинг

иқтисодиётида моддий фаровонлигида уларнинг ҳиссаси ҳам сезилиб боради.

Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этиши ўз навбатида

бу маҳсулотларнинг маълум бир қисмини сотишни ёки бошқа нарсага айирбошлашни тақозо


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

277

этади. Мана шундай шароитда қишлоқ аҳолиси маҳсулот етиштирувчидан маҳсулот сотувчига
айланиши мумкин. Бу ерда меҳнат ҳам шахсий ёрдамчи хўжаликларда, ҳам савдода якка

тартибда амалга оширилиши содир бўлаяпти.

Ҳозирги

бозор муносабатлари янада мураккаблашган, пайтда, иқтисодий жараёнларнинг

рақобатбардошлик шароитларида кучайиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори таркибида
ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар бўлишини тақозо этмоқда. Чунончи, эндиликда аҳоли ўз

ёрдамчи хўжаликларида етиштирган маҳсулотларининг аксарият қисмини эркин бозорлар,
яъни деҳқон бозорлари орқали сотишга ҳаракат қилмоқда. Авваллари давлат тайёрлов савдо

корхоналари, матлубуот уюшмасининг савдо дўконлари, ва бошқа давлат ва кооператив
ташкилотлари томонидан харид қилиниб, аҳолига етказиб беришга ҳаракат қилинса, эндиликда

бу жараён қарийб деҳқон бозорлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунинг учун ҳам деҳқон
бозоридаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш унинг самарадорлик масалалари билан

боғлиқдир.

Қадимдан

маълумки, аҳоли ўз томорқасида етиштирилган маҳсулотининг маълум бир

қисмини бозорга олиб чиққан ва ўз маҳсулотини пулга ёки бошқа зарур бўлган нарсага

алмаштирган. Бу ерда асосий ҳал қилувчи, яъни бозорда иштирок этишга ундовчи ҳолат,
эҳтиёжни қондиришга қаратилгандир. Эҳтиёж фақат озиқ

-

овқатга бўлиб қолмасдан, балки уй

-

жой, кийим

-

кечак, қимматбаҳо буюмлар, соғликни тиклаш ва яна бошқа кўплаб турдаги

талабларга сезилади. Шунинг учун ҳам бу эҳтиёжларни қондириш, хозирги шароитда, биринчи

навбатда пул орқали амалга ошади. Бундан шундай хулоса қилинадики, деҳқонлар, умуман
қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли маълум бир қисмининг бозорда иштирок этиши, ўз

молиявий ресурсларига бўлган талаб

-

эхтиёжини қондиришига қаратилгандир.

Деҳқон бозори савдосидаги меҳнатнинг натижасини фақат ўша меҳнат қилган киши ва

унинг оиласи кўради. Олиб борилган кузатишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, деҳқон
бозори фақат маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳисобига эмас, балки олиб сотарлар ёки кенг

маънодаги савдогарлар ҳисобига ҳам амалга оширилади, ёки қишин

-

ёзин бозорда савдо

-

сотиқни асосий касб қилиб олганлар сони йилдан

-

йилга кўпайиб бормоқда. Бу ўз навбатида

деҳқон бозори савдосига кенгроқ ёндашишни тақозо этади.

Деҳқон бозорида якка тартибда банд бўлганларнинг турли хилдаги таркиблари бўйича

қарайдиган бўлсак, жами банд бўлганларнинг 60%идан кўпроғи аёллар экан, улардан қарийб

40%и нафақахўрлар бўлиб, бозорда ҳар доим савдо

-

сотиқ билан банд экан. Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини етиштириш Қўпроқ эркаклар зиммасига тушар экан. Шу билан бир вақтда

ҳозирги вазиятда деҳқон бозорида, 25 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳам кўпроқ банд экан.

Демак, деҳқон бозорлари аҳолининг меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган аҳолисини иш

билан таъминлаш хусусиятига эга бўлиб, унинг имкониятларидан янада яхшироқ фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.

Шуниси ажабланарлики, бозорда «хўжайинлик» яъни ўзлигини кўрсатиш ҳисси деган

сўровга савдогарлардан 74,5%и деҳқонлардан 42%и овоз берган. Бу шундан далолат берадики,

ҳақиқатан ҳам кейинги йилларда деҳқон бозорларида кўплаб олиб

-

сотарларнинг пайдо бўлиши,

деҳқон меҳнатига шерик бўлишдан бошқа нарса эмас. Албатта деҳқонга, қишлоқ жойларида

истиқомат қилувчи аҳолига шаҳар бозорларига олиб келган маҳсулотларини сотиш учун ёрдам
бериш керак. Лекин нарх

-

навони юқори қўйиш ҳисобига бозордан юқори даромад олишга

ҳаракат

қилиш бозор савдоси талабларига умуман жавоб бермайди. Бозордаги савдо

-

сотиқ

одамларни ўзига жалб қилиб, уларни савдода фаол меҳнат қилишга чорлаши мумкин.

Кузатишлардан шу нарса аёнки, деҳқон бозори ва унда содир бўлаётган муносабатлар жамият

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг муҳим қисми ҳисобланади. Деҳқон бозори

савдосининг шаклланиши, қарор топиши ва савдо жараёнларнинг қандай тарзда ташкил

қилиниши, албатта унда иштирок этувчилар учун муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса ва таклифлар

.

Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб шуни қайд қиламизки:

деҳқон бозори савдосининг шаклланиши, ривожланиши бозор иқтисодиёти шароитида

аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда қишлоқ аҳолиси учун ҳам, шаҳар аҳолиси учун ҳам

жуда зарур бўлган савдо масканларидан бири экан. Шунинг учун ҳам бу соҳа ривожланшини
йўлга қўйиш ва шу орқали сотувчилар ва харидорлар учун зарур бўлган шароитларни яратиш,

бозор хўжалиги самарадорлигини ошириш имконини беради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

278

деҳқон бозори савдосининг таварлар айланиши ҳажми йилдан

-

йилга тез суръатлар билан

ўсиб, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб

-

эҳтиёжини тўла

-

тўкис қондириш

имкониятини бермоқда. Шу билан бир вақтда деҳқон бозори савдосининг ривожланишида
муҳим қонуниятлар бўлиб, энг аввало унинг миқдори ҳам абсолют, ҳам нисбий жиҳатдан ўсиб

бориш майлига эга.

деҳқон бозори савдосининг аҳамияти, айниқса йирик ва ўрта шаҳарларда сезиларли

даражада бўлиб, кейинги вақтларда кичик шаҳарлар ва район марказларида ҳам аҳолининг
озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда унинг ўрни ва роли ортиб бормоқда.

деҳқон бозори савдосининг ривожланиши мавсумий тебранишга эга бўлиб, бу жараёнинг

ҳар йили бирдай такрорланиши содир бўлади.

деҳқон бозори савдоси инфратузилмасининг таркиби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,

уларни қуриш, фойдаланиш осон ва тез амалга оширилади.

бу савдода меҳнат, якка тартибда намоён бўлиб, аҳолининг фаол қисмини иш билан

таъминлашда жуда муҳим бўлган ижтимоий

-

иқтисодий масалаларни ҳал қилишда

иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланади.

Демак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий савдосини ташкил этувчи деҳқон

бозори ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг ижтимоий

-

иқтисодий самарадорлиги бозорда,

иштирок этувчиларнинг моддий эҳтиёжларини қондирувчи, ҳар бир деҳқон бозорини
иқтисодий самарадорлиги ва ниҳоят мамлакатнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишида

юқори самарадорликни таъминловчи тармоқ ҳисобланади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Олейник А.Н.

(2009)

Институциональная экономика: Учебное пособие. –

М.: ИНФРА

-

М,. –

416

с.

Капелюшников Р.И.

(1990)

Экономическая теория прав собственности (методология,

основные понятия, круг проблем). –

М.: ИЭ АН СССР, –

90 с.

;

Полтаревич В.М.

(1999)

На пути к новой теории реформ. / Доклад в ЦЭМИ РАН, –

26 с.

;

Шаститко А.Е. (2002) Новая институциональная экономическая теория. –М.: ТЕИС, –

591 с.;

Тамбовцев В.Л.

(2004)

Введение в экономическую теорию контрактов / Учеб. пособие. –

М.:

ИНФРА

-

М, –

144 с.

;

Аузан А.А. (2011) Институциональная экономика: новая институциональная

экономическая теория. / Учебник

- 2-

е изд. –

М.: "Инфра

-

М", –

447 с.

Ғуломов С.С. и др. (1991) Региональные проблемы развития продовольственного комплекса

Узбекистана. –

Т.: О

-

во "Знание" Респ. Узбекистан,

-

18 с.;

Беркинов Б.Б. (2011) Институционал иқтисодиёт. / Ўқув қўлланма. –

Т.: YANGI NASHR, –

248

б.; 69.

Бутиков И.Л. (2002) Институциональные основы формирования много

-

укладной

экономики. / Монография под общ. ред. И.Л.Бутикова. –

Т.: Консаудитинформ, –

272 с.;

Хусанов Р.Х. (2003) Агросаноат комплекси иқтисодиёти. –

Т.: Кувасой, –

771 б.;

Чориев Қ., Хушматов Н. (2002) Деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштириш.

Т.: Шарқ, –

32 б.;

Умурзоқов Ў.П., Тошбоев А.Ж., Тошбоев А.А. (2008) Фермер хўжалиги иқтисодиёти. –

Т.:

«Молия

-

иқтисод», –

273 б.;

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. (2011) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тарибга солиш ва

қўллаб

-

қувватлаш. Илмий моногра

-

фия. –

Т.: Иқтисодиёт, –

232 б.;

Хушматов Н. Дўстмуратов Г. (1997) Формы собственности и хозяйствования в

агросекторе. // Экономика и статистика. –

Ташкент,

-

№ 4.

-

С. 26

-28.

Фармонов Т.Х. (2004) Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. –

Т.: Янги аср

авлоди, –

178 б.;

Хамрохўжаев Н.Я. (2003) Ширкат хўжаликлари фаолиятининг институционал асосларини

такомиллаштириш. / Иктисод фанлари номзоди илмий даражаси давогарлигига монография

автореферати. –

Т.: ЎзБИИТИ, –

24 б.;

Акрамов Б.А., Сиддиқов З.Л., Абдувосиков А., Абдурахмонов А. (2007) Қишлоқда фермер

хўжаликларини юзага келиши ва ривожланишининг асосий тамойилларини белгилаш. / Услубий
қўлланма. –

Т.: –

23 б.

References

Олейник А.Н. (2009) Институциональная экономика: Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М,. – 416 с.

Капелюшников Р.И. (1990) Экономическая теория прав собственности (методология, основные понятия, круг проблем). – М.: ИЭ АН СССР, – 90 с.;

Полтаревич В.М. (1999) На пути к новой теории реформ. / Доклад в ЦЭМИ РАН, – 26 с.;

Шаститко А.Е. (2002) Новая институциональная экономическая теория. –М.: ТЕИС, – 591 с.;

Тамбовцев В.Л. (2004) Введение в экономическую теорию контрактов / Учеб. пособие. – М.: ИНФРА-М, – 144 с.;

Аузан А.А. (2011) Институциональная экономика: новая институциональная экономическая теория. / Учебник - 2-е изд. – М.: "Инфра-М", – 447 с.

Ғуломов С.С. и др. (1991) Региональные проблемы развития продовольственного комплекса Узбекистана. – Т.: О-во "Знание" Респ. Узбекистан, - 18 с.;

Беркинов Б.Б. (2011) Институционал иқтисодиёт. / Ўқув қўлланма. – Т.: YANGI NASHR, – 248 б.; 69.

Бутиков И.Л. (2002) Институциональные основы формирования много-укладной экономики. / Монография под общ. ред. И.Л.Бутикова. – Т.: Консаудитинформ, – 272 с.;

Хусанов Р.Х. (2003) Агросаноат комплекси иқтисодиёти. – Т.: Кувасой, – 771 б.;

Чориев Қ., Хушматов Н. (2002) Деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштириш. – Т.: Шарқ, – 32 б.;

Умурзоқов Ў.П., Тошбоев А.Ж., Тошбоев А.А. (2008) Фермер хўжалиги иқтисодиёти. – Т.: «Молия-иқтисод», – 273 б.;

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. (2011) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тарибга солиш ва қўллаб-қувватлаш. Илмий моногра-фия. – Т.: Иқтисодиёт, – 232 б.;

Хушматов Н. Дўстмуратов Г. (1997) Формы собственности и хозяйствования в агросекторе. // Экономика и статистика. – Ташкент, - № 4. - С. 26-28.

Фармонов Т.Х. (2004) Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. – Т.: Янги аср авлоди, – 178 б.;

Хамрохўжаев Н.Я. (2003) Ширкат хўжаликлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш. / Иктисод фанлари номзоди илмий даражаси давогарлигига монография автореферати. – Т.: ЎзБИИТИ, – 24 б.;

Акрамов Б.А., Сиддиқов З.Л., Абдувосиков А., Абдурахмонов А. (2007) Қишлоқда фермер хўжаликларини юзага келиши ва ривожланишининг асосий тамойилларини белгилаш. / Услубий қўлланма. – Т.: – 23 б.