Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
311
САНОАТНИ КЛАСТЕРЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИ (ПАХТА
-
ТЎҚИМАЧИЛИК
САНОАТИ МИСОЛИДА)
Кодирова Хуршида Исмоиловна
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ассистенти
Аннотация.
Мақолада кластерларга назарий ёндашувлар, уларнинг зарурияти, шунингдек,
унинг ижобий ва салбий жиҳатлари тизимли таҳлил, дедукция усулларидан фойдаланган ҳолда
сўз юритилган, муаллифлик муносабати билдирилган.
Калит сўзлар:
кластерлар, ишлаб чиқариш унумдорлиги, “масштаб эффекти”,
рақобатбардошлик.
НЕОБХОДИМОСТЬ КЛАСТЕРИЗАЦИИ ПРОМЫШЛЕННОСТИ
(НА ПРИМЕРЕ ХЛОПКОВО
-
ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ)
Кодирова Хуршида Исмоиловна
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
Аннотация.
В статье рассматриваются теоретические подходы к кластерам, их
необходимость, а также их положительные и отрицательные стороны с использованием
методов системного анализа и дедукции, а также выражается авторская позиция.
Ключевые
слова:
к
ластеры,
производительность,
«эффект
масштаба»,
конкурентоспособности.
THE NEED FOR INDUSTRY CLUSTERIZATION
(EVIDENCE FROM THE COTTON-TEXTILE INDUSTRY)
Kodirova Khurshida Ismoilovna
Tashkent institute of textile and light industry
Abstract.
The article discusses theoretical approaches to clusters, their necessity, as well as their
positive and negative aspects using methods of system analysis and deduction, and also expresses the
author’s position
.
Key words:
clusters, productivity, “economies of scale”, competitiveness
.
Кириш.
Аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, уларни доимий иш билан таъминлаш,
даромадини оширишга қаратилган ишларнинг бир йўналиши қишлоқ хўжалигида, хусусан,
пахтачиликда кластерлар ташкил қилиш бўлмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, пахтачиликнинг ҳозирги, аънанавий шаклида бир қанча муаммолар
борки, улар тармоқни самарали ташкил қилинган, деб аташга йўл қўймайди. Шуни инобатга
олсак, пахтачиликда ишни ташкил қилишнинг янги шаклларини, бугунги кун талабларига
жавоб
берадиган, хўжалик юритувчи субъектга ҳам, давлатга ҳам кўпроқ наф келтирадиган
шаклларига ўтиш вақти келди.
UO‘K: 377.677
VII SON - NOYABR, 2023
311-315
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
312
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “Тўқимачилик ва
тикув
-
трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2017
-
2021 йилларга мўлжалланган чора
-
тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ
-
2687 сонли Қарори, 2017 йил 19 майдаги “Бухоро
вилоятида замонавий пахта
-
тўқимачилик кластерини тузиш бўйича чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ
-
2978 сонли Қарорлари каби ҳужжатлар кластерлар ташкил этиш бўйича
амалий ишларнинг бошланиши бўлди. Ушбу қарорларнинг қабул қилиниши иқтисодиётнинг
етакчи тармоқларидан бўлган пахтачиликда янги давр –
кластерлар даврини бошлаб берди
Қарор (2016).
Адабиётлар шарҳи.
Энди кластернинг моҳияти, устунликлари ҳақида мулоҳаза юритсак.
Кластер атамаси инглиз тилидан олинган бўлиб “тўпланиш”, “гуруҳ” деган маъноларни
билдиради. Бу фақат таржимаси бўлиб, унинг мазмун
-
моҳиятини очиб бермайди.
Кластер атамаси америкалик иқтисодчи, Гарвард мактаби профессори, рақобат
имкониятларини ўрганиш бўйича мутахассис бўлган Майкл Южин Портер томонидан илк бор
қўлланган эди.
У кластерга географик жиҳатдан қўшни бўлган, бир
-
бири билан боғланган, муаяйн бир
соҳада фаолият олиб борадиган ҳамда бир
-
бирининг ишини тўлдирадиган корхона ва
ташкилотлар бирлашмаси сифатида таъриф берган. Унинг фикрича, кластерлар қуйидаги
умумий жиҳатларга эга бўлиши даркор:
-
илмий
-
тадқиқот муассасалари мавжудлиги;
-
иш ресурслари;
-
рақобатбардошлик ҳолати;
-
мансублик;
-
махсус ўқув муассасаларининг мавжудлиги;
-
махсус хизматларга эгалик имкониятининг мавжудлиги;
-
хомашё етказиб берувчиларнинг етарлилиги
.
Иқтисодий моҳиятига кўра кластер айрим ҳудудларга бирлашган ўзаро алоқадор
ташкилотлар (корхоналар, компаниялар, фирмалар, олий ўқув юртлари ва бошқалар) гуруҳидир
(Wikipedia, 2019).
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ташкил этилаётган “ВСТ Cluster” МЧЖ раҳбари,
и.ф.д. проф. Раҳматов ҳамда академик Зариповларнинг (2018) таърифига кўра кластер –
географик яқин жойлашган ўзаро боғлиқдаги корхоналар гуруҳи бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро
ижтимоий
-
иқтисодий муносабатларни барқарорлашиши натижасида рақобатбардошликнинг
ошиши, кўпроқ қўшимча қиймат яратишига ва бозорда сотилишига имкониятлар яратишдир.
Манукян (2018) кластерни ягона мувофиқлаштирувчи марказга эга бўлган, бизнес
лойиҳаларни биргаликда амалга оширадиган, шунингдек, компания ресурсларидан ягона
мақсад йўлида самарали фойдаланадиган корхоналар, фирмалар ва ташкилотларнинг
тузилмавий гуруҳи, деб ҳисоблайди.
Бизнинг фикримизча, кластерлар –
ўзаро яқин бўлган ҳудудларда жойлашган, ўхшаш ёки
бир
-
бири билан боғлиқ етиштирувчи (тайёрловчи), ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи
хўжалик юритувчи субъектлардан иборат тузилма ҳисобланади.
Уни ташкил этишдан мақсад –
ишлаб чиқаришни комплекслаштириш, у билан ягона
технологик занжирда бўлган инфратузилмалар (таълим, консальтинг, сертификатлаштириш ва
ҳ.к) ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр
маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Бунда хом ашё тайёрлашдан тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришгача бўлган технологик занжир ягона бошқарув остида бўлиши лозимлигини инобатга
олиш керак.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада анъанавий тадқиқот усулларидан, яъни тизимли таҳлил, дедукция, кузатув,
таққослама усулларидан фойдаланилган. Кластерлаштиришнинг ижобий ва салбий
жиҳатларини ёритиш, уларнинг фаолият самарадорлигига таъсирини назарий томондан таҳлил
қилишда индукция ва дедукция усулларига таянилган.
Шунингдек, жадвал ёрдамида таҳлил ишлари олиб борилган, унинг хулосалари асосида
тавсиялар берилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
313
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Хўжалик юритиш фаолиятида муаммолар тўпланиб қолса, бунинг натижасида ишлаб
чиқариш унумдорлиги пасайиб кетади, корхонанинг молиявий кўрсаткичлари тушади, буни
амалдаги хўжалик юритиш шакллари билан бартараф этиш имкониятлари жуда ҳам кам бўлса,
унда янги шаклга, замон талабига мос ва хос бўлган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш имконини берадиган шаклларга ўтиш эҳтиёжи туғилади. Афсуски, бугунги кунда
пахтачилик тармоғида бир қанча муаммолар мавжудки, бу масалалар тармоқнинг самарали
фаолият юритиши йўлида тўсиқ бўлаётир.
Биринчидан
, пахтачиликда хўжалик юритувчиларнинг молиявий ҳолати барқарор эмас.
Бунинг асосий сабаби сифатида фаолиятнинг рентабелли эмаслигини келтириш мумкин.
Пахтага ихтисослашган хўжаликларда молиявий ҳолатни баҳолайдиган объектив кўрсаткичлар
ишлаб чиқилмаган. Амалдаги кўрсаткичларнинг доимий таҳлили хўжаликлар томонидан олиб
борилмаяпти.
Иккинчидан
, тармоқда бандлик муаммосининг самарали ечими йўқ. Пахтачиликда ишлар
мавсумий характерга эга бўлганлиги сабабли унда банд бўлиш, ушбу тармоқ ходимлар учун
доимий даромад манбаига айлана олмаяпти.
Учинчидан
, жаҳон бозорида нархлар ҳар куни ўзгаришига қарамасдан, асосий харидор
томонидан маҳсулот нархининг олдиндан белгиланганлигини самарали бозор механизми, дея
олмаймиз. Бу ҳолат, мавсум давомида хўжаликларнинг айрим харажатларини ўзгаришини
нархлар ошиши ҳисобига компенсация қилиш имкониятларини чегараламоқда.
Юқоридагиларнинг мантиқий давоми сифатида оддий ҳисобларга асосланган қуйидаги
мулоҳазани келтирмоқчимиз. Қишлоқ хўжалигида тайёрланадиган ялпи маҳсулотнинг деярли
ярмини берадиган пахтачиликда ўртача ҳосилдорлик 19,6 центнерни ташкил этмоқда.
Бир гектар ерда йил бўйи меҳнат қилган фермер пахтани юқори навларда сотишга эришса
ҳам, ҳар тоннаси учун 4 млн. сўмдан 8 млн сўм ялпи даромад олиши мумкин. Бундай миқдордаги
даромад билан ушбу ерда ишлаган ишчига қанча ва неча ой маош бериш мумкин? Агротехник
тадбирларга, ёқилғи
-
мойлаш маҳсулотларига, минерал ўғитлар ва бошқаларга сарфланган
маблағларни ҳисобга олсак, қанча фойда қилиш мумкин?! Бу саволга бериладиган жавоб қишлоқ
хўжалигининг пахтачилик тармоғида фаолият кўрсатаёиган хўжалик юритувчиларнинг
молиявий ҳолатини кўрсатиб беради.
Кластерлар шаклида ташкил этилган ишлаб чиқариш мажмуаларида хўжалик
юритувчиларнинг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари, самарадорлиги анча юқори бўлади.
Кластерларда манфаатлар бирлашади. Қийматларни қайта тақсимлаш имконияти пайдо
бўлади.
Пахта чигитини ерга қадашдан бошлаб, юқори сифатли экспортбоп тайёр маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан боғлиқ барча корхоналар ягона бошқарув остида
бирлашади. Таркибга кирувчи барча иштирокчилар бир мақсад йўлида меҳнат қилади. Пахта
-
тўқувчилик кластерларида табиий омиллар сабабли ҳосилнинг кам бўлиши натижасида пайдо
бўладиган йўқотишларни кластернинг бошқа тармоқлари ҳисобига компенсация қилиш
имкони бўлади.
Кластерлашган минтақалар корхоналарида меҳнат унумдорлиги 1,5 баробар, иш ҳақи эса
30 фоизга кўплиги ўз тасдиғини топган.
1-
жадвал
Туркия ва Ўзбекистоннинг пахтачилик тармоғидаги айрим кўрсаткичлари
Мамлакатлар
Пахта хом ашёси
ҳосилдорлиги
ц/га
Экин
майдони
минг.га
Толанинг ялпи
ҳажми бўйича
ўрни
Ҳосилдорлик
бўйича ўрни
Туркия
37,4
320
7
3
Қирғизистон
28,4
41
35
8
Ўзбекистон
19,6
1313
6
16
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
314
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми, экин майдонлари 4,3 баробар кўп
бўлишига қарамай, Европанинг энг ривожланган мамлакаларидан бири бўлган
Нидерландиянинг бу борадаги кўрсаткичларидан ўн баробар кам.
Шунингдек, пахта
-
тўқимачилик ва енгил саноатда кластерлаштириш даражаси юқори
бўлган Туркия давлатида пахтачилик ҳосилдорлиги кўрсаткичлари Ўзбекистонда олинаётган
ҳосилдорлик кўрсаткичларидан салкам икки баробар баланд эканлигини кузатиш мумкин.
1-
жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, пахта экиладиган майдонлар Туркияда 320
минг гектарни ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич тўрт баробар кўп, яъни 1313 минг
гектардан иборат.
Аммо, шунга қарамай, тайёрланган толани ялпи ҳажми бўйича Туркия дунёда 7
-
ўринни
эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон 6
-
ўринда, яъни тўрт баробар катта майдон билан бир поғона
юқорида холос. Бунинг асосий сабабини пахтачиликда мамлакатларимиз ўртасида
ҳосилдорликнинг кескин фарқ қилиши билан изоҳлаш мумкин. Ушбу хориж мамлакатида ҳар
бир гектар ер майдонидан 37,4 центнер пахта хом ашёси йиғиб олиш таъминланган бўлса,
бизнинг мамлакатимизда бу кўрсаткич 19,6 центнердан иборат бўлмоқда.
Пахтачиликда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий
имкониятлари қишлоқ хўжалигида самарадор технологиялардан, ерга ишлов беришда, ҳосилни
йиғиб олишда сўнгги русумдаги техникалардан фойдаланиш имконини бераётгани йўқ.
Кластерларда эса, бундай имкониятлар мавжуд бўлади. Чунки, улар хом ашёни чуқур қайта
ишлашда яратиладиган қўшимча қийматнинг маълум қисмини фаолиятнинг бошланғич бўғини
бўлган пахта етиштиришга йўналтириб, бу борада илм
-
фаннинг энг сўнгги ютуқларини
амалиётга жорий қила оладилар.
Умуман олганда, кластерларнинг қуйидаги ижобий томонларини кўрсатиш мумкин:
1.
Ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда “масштаб эффекти”дан фойдаланиш
имкониятининг кенглиги
;
2.
Иштирокчилар ўртасида ҳамкорлик ва рақобатнинг бир вақтда олиб борилиши –
бу
ишлаб чиқариш суръатларининг ва кластер иштирокчиларининг рақобатбардошлик
даражасини ошишига олиб келади;
3.
Ишлаб чиқариш унумдорлигини ошиши. Кластер иштирокчилари ўртасидаги масофа
яқинлиги ва уларнинг ягона бошқарувга бирлаштирилганлиги улар ўртасида маҳсулот ва
маълумот алмашиш тезкорлигини оширади, бу эса, унумдорликка ўз таъсирини кўрсатмай
қўймайди;
4.
Кластер иштирокчилари ўртасидаги алоқаларнинг яхшилиги уларнинг бирида
қўлланилган инновацияни бошқа иштирокчиларга етиб боришини тезлашишига сабаб бўлади.
Демак, инновацияга мойиллик юқори, деб ҳисоблаш мумкин;
5.
Ишлаб чиқариш унумдорлигининг юқорилиги янги қувватларни ишга тушириш,
шунингдек, самарасиз бўғинлардан халос бўлиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, юқорида кўрсатилган ижобий жиҳатлар билан биргаликда, қуйидаги
салбий жиҳатлар ҳам кластерларга хос.
Биринчидан, иш ҳақи харажатлари юқори. Юқори даражадаги техника ва
технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш унда ишлай оладиган малакали кадрлар
ёллашни талаб қилади. Бу тоифадаги кадрлар маошининг тариф ставкалари юқори бўлади.
Шунингдек, пахтачилик кластерининг хом ашё етиштириш босқичида меҳнат қилаётган
ходимларни доимий даромад билан таъминлаш мақсадида хом ашёни чуқур қайта ишлаш
босқичларида яратилган қўшимча қийматнинг маълум қисмини пахта етиштирувчиларга
йўналтириш мумкин (кластернинг ижтимоий самарадорлиги ҳам шунда).
Иккинчидан, кластер иштирокчиларининг маълум тармоққа жуда ҳам ихтисослашиши
вужудга келиши мумкин бўлган, уларнинг ихтисослигига мос бўлмаган муаммоларнинг
ечилишида қийинчилик туғдириши мумкин. Шунинг учун энг юқори бўғин бошқарувидаги
раҳбарлар ташқи муҳит билан, кластерни ташқарисида бўлган соҳа корхоналари билан ўзаро
муносабатлар ўрнатилишини таъминлашлари керак.
Учинчидан, йирик ҳажмли кластерлар унинг таркибида бўлмаган корхоналар билан
рақобатда устунликларга эга бўлишади. Бизнинг назаримизда, бу соғлом рақобат муҳитига
путур етказади ва охир
-
оқибатда кластерларнинг кичик корхоналарни “ютиб юбориши” билан
якунланади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
315
Санаб ўтилган ижобий ва салбий жиҳатларни инобатга олиб кластерлар ишини ташкил
қилишда қуйидаги чораларни кўриш керак, деб ҳисоблаймиз:
-
кластерларнинг ҳаддан зиёд йириклашишини олдини олиш мақсадидида улар фаолияти
билан боғлиқ техник
-
иқтисодий меъёрларни ўрнатиш;
-
фаолиятни секинлаштираётган (тормозлаётган) ёки тезкорлигига халал бераётган
сабабларни аниқлаш мақсадида доимий чуқур таҳлил ўтказиб бориш;
-
кластерларни ташкил қилиш ва улар умумий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар
берувчи очиқ ахборот базасини яратиш;
-
соҳа кластерларини ташкил қилишда хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур
ўрганиш;
-
олий ўқув юртларида кластерлар учун малакали кадрлар тайёрлайдиган йўналишлар
очиш;
-
фаолиятни тарғиб қилувчи, маҳсулот реализациясига кўмаклашувчи кўргазмалар,
презентацияларни доимий ўтказиш.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, кластерлар бугун иқтисодиётга янги темп
берадиган,
тармоқларда
самарадорликни,
меҳнат
унумдорлигини
оширадиган,
инновацияларни жорий қилишни тезлаштирадиган, шунингдек, тайёр маҳсулотни
рақобатбардошлигини оширадиган, ижтимоий муаммоларни маълум даражада ечадиган
тузилмалардир. Унинг кўплаб ижобий жиҳатлари билан бирга, эътибор ва ечим талаб
қиладиган салбий жиҳатлари ҳам борки, юқорида келтирилган вазифавий чораларни кўриш
салбий томонларнинг таъсирини камайтиради ва кластернинг самарали фаолият юритишига
кўмаклашади.
Адабиётлар/Литература/
Reference:
Портер
М. (2003) Конкуренция. М
:
Издат.дом “Вильямс”
, 5-
15 стр.
Раҳматов М.А., Зарипов Б.З. (2018) Кластер –
интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш.
Рисола. “Zamin nashr”, 4
-
10 ва 20
-27-
бетлар.
Ткачева С.В. (2003)Роль кластеров в инновационного развития регионов. ТЕИС
,
стр. 294.
Третяк В.П. (2006) Кластеры предприятий. М: Август Борг, стр. 132.
Усмонов Б.Ш, Рахимов Ф.Х, Дўсмухамедова. (2017) Таълим, фан ва ишлаб чиқариш
интеграцияси ва инновацион ҳамкорлик. Илмий
-
услубий қўлланма. –
Тошкент, “Adabiyot
uchqunlari” нашриёти, 6
-11-
бетлар.
