Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
388
СОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мамазияев Мирали Мамаюнусович
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт
Аннотация
.
Мақолада солиқ қарзини ундиришнинг самарадорлигини ошириш
йўллари
ёритилган.
Иқтисодий адабиётлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар илмий
жиҳатдан тадқиқ этили, тегишли хулосалар қилинган.
Калит сўзлар
:
солиқ, солиқ қарзи, мажбурий ўндириш, пеня, жарима.
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ВЗНОСА НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ
Мамазияев Мирали Мамаюнусович
Фискальный Институт при Налоговом Комитете
Аннотация.
В статье описаны пути повышения эффективности взыскания
налоговой задолженности. Научно исследована экономическая литература и
нормативно
-
правовые документы, сделаны соответствующие
выводы.
Ключевые слова:
налог, налоговая задолженность, принудительное взыскание,
неустойка, штраф.
WAYS TO IMPROVE THE EFFICIENCY OF TAX DEBT COLLECTION
Mamaziyaev Mirali Mamayunusovich
Fiscal Institute under Taxation Committee
Annotation.
The article describes ways to improve the efficiency of tax debt collection.
Economic literature and regulatory legal documents are scientifically researched, relevant
conclusions are made.
Keywords:
tax, tax debt, forced recovery, penalty, fine.
Кириш.
Замонавий солиқ маъмурчилиги нафақат солиқ қарздорлигини мажбурий
ундириш механизмларини такомиллаштириш, балки, мазкур солиқ қарздорлигини
замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари орқали юзага келишини олдини
олиш, солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий тўлаш бўйича солиқ маданиятини
оширишга йўналтирилган тарғибот ва тушунтириш ишларига эътибор кучайтирилиши
мақсадга мувофиқ. Бошқача айтганда солиқ қарздорлигини ўндириш тизимини
рақамлаштириш зарур. Солиқ қарздорлигини бюджет тушумларини таъминлашдаги
аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Президент Шавкат Мирзиёев
раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий
ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан
ўтказилган йиғилишида қуйидагилар такидланди: Солиқ қўмитада
солиқ қарзини
ундириш бўйича ҳам туманлараро инспекция ташкил этилади.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
336.225.642
388-392
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
389
Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади. Бунинг ҳисобига,
туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини маҳаллабай ишлашга ўтказиш имкони
бўлади(Мирзиёев,
2024).
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий адабиётлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда солиқ қарздорлиги
тушунчаси турлича талқин қилинмоқда, шуларни кўриб чиқамиз.
Аушев
(2004)
қуйидаги
таърифни берган: «Солиқ қарзи
-
бу қонун
билан
белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятларнинг
умумий суммаси, уларни ўз вақтида тўламаганлиги учун жарималар, шунингдек солиқ
қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жарималар, пул шакли.
Алихин ва Левачевалар (2018)
ўзларининг илмий тадқиқотларида солиқ қарзини
ундириш солиқ базасини кенгайтириш билан биргаликда уни солиқ тўловчидан
ундириш мураккаблигини таъкидлаб, бу жараёнга алоҳида ёндашувни инобатга олган
ҳолда солиқ қарзига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатидан
келиб чиқиб ундириш механизмни ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлашган.
Тошматов
(2008)
солиқ қарзини юзага келиш сабаблари ва уни бартараф этиш
юзасидан, “Солиқ юкини юқорилиги корхоналар учун қатор салбий оқибатларни
келтириб чиқаради. Бундай оқибатларга солиқ қарзларининг ошиши, хуфёна
иқтисодиёт қамровларининг кенгайиши, кредиторлик қарздорликларининг ошиши
кабиларни келтириш мумкин. Солиққа тортиш тизими солиқ тўлашдан қонуний ва
ноқонуний қочиш имкониятларини минималлаштириши лозим”
-
деб таъкидлаган.
Ниязметовнинг
(2008)
таъкидлашича солиқ қарзи юзага келишини “ҚҚС ва
мулкий солиқлар юкининг асосан саноат корхоналари зиммасига юклатилганлиги
солиқ юкининг нотекис жойлашувига, саноат корхоналари солиқ юкининг нисбатан
оғир бўлишига
сабаб бўлмоқда. Бу эса корхоналарда солиқ қарзи муаммосини тугатишга
йўл бермайди. Солиқ қарзларининг катта қисми умумбелгиланган солиқлар кесимига
тўғри келади. Бу эса, солиқ юкининг умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи
корхоналар молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган даражада оғирлигидан
далолат беради.
Ғиёсовнинг
(2020)
фикрича сoлиқ қaрздoрлигининг кeлиб чиқишдaги acocий
oмиллaрдaн бири, бу coлиқ тўлoвчилaрни ўз мaжбуриятлaрини умумaн ёки eтaрличa
билмacлиги oқибaти дeйиш мумкин.
Гиясовнинг (2018)
фикрича солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва
тўлиқ ҳажмда тушиши давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора
-
тадбирларнинг, яъни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз
вақтида молиялаштиришга хизмат қилади. Ўз навбатида, ушбу маблағларнинг
муддатида ва тўлиқ ҳажмда тегишли бюджет ва мақсадли жамғармаларга келиб
тушмаслиги, давлатнинг маълум давр учун белгиланган харажатларини амалга
оширишига тўсқинлик қилиши муқаррар.
Ташмухамедованинг (2018)
фикрига кўра, республика
давлат солиқ органлари
фаолиятини, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик
қилиш, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, солиқ
назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада
такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг
55-
моддасида солиқ қарзи ҳисоблаб
чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу
жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек ушбу
Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ
қарзи деб эътироф этилган (Кодекс
, 2023).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
390
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида солиқ қарзини камайтириш билан боғлиқ кўплаб илмий
нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда илмий мушоҳада,
мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ қарзи –
бу
солиқ ҳисоботлари ёки солиқ текширувлари бўйича ҳисобланган
ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар, бўнак ва жорий тўловлар ёки
молиявий санкция ва пенялар.
Солиқ қарзини тўлаш қуйидаги кетма
-
кетликда амалга оширилади:солиқлар
суммаси; ҳисобланган пенялар;жарималар.
Юридик шахслар ва ЙТТларга нисбатан:солиқларни тўлаш муддати ўтганидан
кейин 3 кундан кечиктирмай солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборилади ва
солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномалари тақдим этилмаган бўлса, уларнинг
банк ҳисобварақларига солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномалари
қўйилади;
Солиқ кодексининг 117
-
ва 121
-
моддаларига асосан тан олинган солиқ қарзи
бўйича, яъни солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб 10
календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда
юридик шахсларнинг мол
-
мулкларига нисбатан тақиқ қўйилади ва 15 календарь кун
ичида тўлиқ бажарилмаган тақдирда солиқ органининг қарори билан мол
-
мулки
хатланиши мумкин.
Солиқ кодексининг 60
-
ва 114
-
моддаларида юридик шахс ва ЯТТ томонидан солиқ
қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 60 календарь кун
ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда солиқ органи қарори асосида ундирув солиқ
тўловчининг мол
-
мулкига қаратилади ва қарор Мажбурий ижро бюроларига
юборилиши белгилаб қўйилган.
Республикамиз даражасида солиқ қарзларининг миқдори йилдан йилга ошиб
бормоқда (1
-
жадвал)
1-
жадвал
Рecпубликa бўйичa 2021
-
2022 йиллaрда солиқ
турлари бўйича қарздорлик
динамикаси тўғрисида МAЪЛУМOТ
141
(
млрд.сўм
)
№
Ҳудуд
номи
2021 йил
2022 йил
Ўтган йил
бошига нисбатан
фарқи (+;
-)
Республика бўйича
4 428,1
7 506,7
3 078,6
1
ҚҚС
2 319,8
4 348,5
2 028,6
2
Фойда солиғи
180,5
963,6
783,1
3
Акциз
31,3
75,8
44,5
4
Ер қаъридан фойдаланганлик
учун солиқ
61,4
293,5
232,2
5
Ер солиғи
613,1
736,2
123,1
6
Мол
-
мулк солиғи
310,8
263,3
-47,5
7
Сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ
193,4
174,4
-19,0
8
Айланмадан олинадиган солиқ
704,7
602,6
-102,1
9
Бошқалар
13,1
48,9
35,9
141
Муaллиф тoмoнидaн Сoлиқ қўмитacи мaълумoтлaри acocидa тaйёрлaнди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
391
1-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2021 йилда солиқ қарзининг
умумий суммаси 4428,1 млрд. сўм бўлган бўлса, 2022 йилда
бу кўрсаткич 7506,7 млрд.
сўм бўлиб, 3078,6 млрд. сўмга ошган. Солиқ турлари бўйича қарз суммаларини
таққосласак, аксарият солиқ
турлари бўйича ўсганлиги кузатилади. Мол
-
мулк солиғи,
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва айланмадан олинадиган солиқлар
бўйича ўтган йилга нисбатан қарз суммаси камайганлиги кузатилади. Шунинг учун
солиқ қарзини ўсишини олдини олиш мақсадида кескин чоралар кўришни талаб этади.
Хулоса ва таклифлар.
солиқ тўловчиларда қарздорлик пайдо бўлиши ёки мавжуд қарздорликнинг ортиб
кетишини олдини олиш мақсадларида солиқ тўловчиларни маълум бир муддатга
солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш, ставкаларни пасайтириш, ҳисоботлар ва
декларацияларни кечиктириб тақдим этиш, солиқлар ва йиғимларни кечиктириб
тўлаш, қарздорлик суммаларига вақтинчалик пеня ҳисобламаслик, жами йиллик
даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати ҳамда у бўйича ҳисобланган
солиқни тўлаш муддатини кечиктириш имконияти бериш.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликларни мажбурий ундирувга қаратишни
самарадорлигини ошириш мақсадида ундирувни солиқ тўловчининг мол
-
мулкига
қаратиш юзасидан Иқтисодий судларга тақдим этиладиган даъво аризаларни тўлиқ
электрон шаклда давлат солиқ органларидаги маълумотлар базасидан тўғридан
-
тўғри
юборишни жорий қилиш;
Юқoридaги шaкллaнтирилгaн тaклиф вa тaвcиялaр мaмлaкaтимиздa дaвлaт
дaрoмaдлaрини шaкллaнтиришдa, ижтимоий
-
иқтисодий инқироз шароитларида солиқ
тўловчиларга енгилликлар бериш орқали уларда солиқ қарзи пайдо бўлиши ёки мавжуд
солиқ қарзларининг ортиб кетишини олдини олишда, coлиқ мaъмурчилигидa coлиқ
қaрзини мaжбурий ундириш мexaнизмлaрини янaдa тaкoмиллaштиришда ceзилaрли
нaтижaлaргa эришиш имкoнини бeрaди дeгaн умиддaмиз.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Aushev T.A. (2004) Nalogovaya zadolzhennost’: vozmozhnosti e
e sokrashcheniya [Tax debt:
its reduction prospects]. Stavropol, SSU Publ., 20 p.
Giyasov S.A. (2018) Soliqlar va majbur
iy to‘lovlar bo‘yicha qarzdorliklarni kamaytirish
muammolari. “Milliy iqtisodiyotning etakchi tarmoqlarini modernizatsiya va diversifika
tsiya
qilish orqali raqobatbardoshligini oshirish yo‘llari”ga bag‘ishlangan ilmiy seminar materiallari
to‘plami/ T.: Iqt
isod-Moliya, (252 b.) 165-167 b.
Tashmuxamedova YA. (2018)
«O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor
yo‘nalishi bo‘y
icha Harakatlar strategiyasini amalga oshirishda iqtisodiyotni rivojlantirish va
liberallashtirish
masalalari» mavzuidagi Xalqaro ilmiy
-amaliy konferensiya materiallari
to‘plami. –
Toshkent. -419 bet.
Алихин С.Н., Левачева Д.А. (2018) Эволюция механизма принудительного взыскания
задолженности перед бюджетом.// Налоги. –С.28.
Ғиёсов А
. (2020
). Юридик шaxcлaрнинг coлиқ қaрздoрлигини кaмaйтириш йўллaри.
Номзодлик иши. Автореферат.
Кодекс (2023) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
Мирзиёев Ш. (2024) йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий
ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар. 16 январь.
Ниязметов И. (2008) Солиқ юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий
фаолиятига ва бюджет даромадларига таъсири таҳлили. Номзодлик иши.
Автореферат. 9.
Тошматов Ш. (2008) Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар ролини
кучайтириш муаммолари.
-
Докторлик иши. Автореферат. –Т.:
