Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
405
ЧЎЛ–ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
и.ф.н
.
Тангиров Абдухолик Эгамович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
и.ф.н.
Кудратов Ризо Турдибаевич
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Аннотация.
Мақолада республика чўл–яйлов чорвачилигининг суст ривожланиш
сабаблари ва барқарор ривожлантириш омиллари хусусан озуқа базасини мустаҳкамлаш,
ишлаб чиқариш бирликларни оптималлаштириш ва инфратузилмани шакллантириш,
чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлиги каби
масалалари ўрганилган ва қуйи мажмуани барқарор ривожлантириш бўйича асосли
таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
чўл, яйлов, чорвачилик, табиий яйлов, ҳосилдорлик, сув манбалари,
маҳсулот, товар, агрофирма.
ФАКТОРЫ УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ ПУСТЫННО
-
ПАСТБИЩНОГО
ЖИВОТНОВОДСТВА
к
.
э
.
н
.
Тангиров Абдухолик Эгамович
Самаркандский институт экономики и сервиса
к
.
э
.
н
.
Кудратов Ризо Турдибаевич
Самаркандский государственный университет
ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологии
Аннотация
.
В статье рассмотрены причины низкого уровня развития пустынно
-
пастбищного животноводства республики и факторы устойчивого развития, в
частности, такие вопросы, как укрепление кормовой базы, оптимизация
производственных подразделений и формирование инфраструктуры, экономическая
эффективность переработки продукции животноводства, а также разработки
обоснованных предложений по устойчивому развитию подкомплеска
.
Ключевые слова:
пустыня, пастбище, скот, естественное пастбище, плодородие,
водные источники, продукт, товар, агрофирма.
UO‘K:
338.121
I SON - YANVAR, 2025
405-413
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
406
FACTORS OF SUSTAINABLE DEVELOPMENT OF DESERT-PASTURE LIVESTOCK FARMING
PhD
Tangirov Abdukholik Egamovich
Samarkand
Institute of Economics and Service
PhD
Kudratov Rizo Turdibaevich
Samarkand State University of Veterinary
Medicine, Livestock and Biotechnology
Abstract.
In the article, the reasons for the slow development of the republic's desert-
pasture animal husbandry and the factors of sustainable development, in particular, issues such
as strengthening the feed base, optimizing production units and forming the infrastructure, the
economic efficiency of processing livestock products, and developing reasonable proposals for the
sustainable development of the sub-group are developed.
Keywords:
desert, pasture, cattle, natural pasture, fertility, water sources, product,
commodity, agrofirm.
Кириш.
Барқарор иқтисодий ривожланиш
илмий сиғими юқори бўлган маҳсулотлар
тайёрлашни, иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик жиҳатдан янгилашни, доимий равишда замонавий технологиялар
ҳамда инновацияларни жорий этиш талаб қилинади.
Бизнингча иқтисодий барқарор ривожланиш –
бу бозор шароитида
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субектлар томонидан
ижтимоий–иқтисодий фаолиятини тўлиқ таъминлаши учун етарлича маблағ ишлаб
топиши ва ундан самарадорли фойдаланиш ҳамда бозор ўзгаришларига мослаша олиш
қобилияти тушунилади.
Адабиётлар шарҳи.
Қадимда
иқтисодиётнинг туб маъносини инсонлар мантиқан (интуитив ҳолатда)
англашган. Бироқ, унинг мазмун моҳияти хусусида илмий қарашлар кейинчалик пайдо
бўлган. Жумладан, қадимги грек олимлари иқтисодий фаолиятни − уй хўжалиги ва уни
юритиш, деб тушунтиришган.
Мэнкью (1999) –
“Мулк эгаси ─ бу моддий ва интеллектуал
мулкга эга ва бу мулкни
ўз ҳоҳишига кўра даромад олиш учун ишлатадиган шахс. “Бозор иқтисодиётида ...
миллионлаб фирма ва уй хўжаликларининг ... ўзлари кимни ишга олишни ва ва нимани
ишлаб чиқаришни ҳал қиладилар” деган фикрни билдирган.
Шавқиев (2021)–
“Ишлаб чиқариш корхоналари − ишлаб чиқариш бўлинмалари,
бошқарув органлари ва корхона ходимларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан
иборат бўлади. Корхона қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси
(таркиби, тузилиши) шунчалик мураккаб бўлади. Саноат корхоналарининг умумий ва
ишлаб чиқариш тузилмалари мавжуд. Ишлаб чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви
ҳамда ходимларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва
эгаллаб турган майдони, ходимларининг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари
корхонанинг умумий тузилмасини ифодалайди” деган фикрни билдирган.
Йўлдошев ва Муфтайдиновлар (1997)–
“Иқтисодиёт тушунчасига мамлакатдаги
ишлаб чиқариш ҳолати, унинг жойланиши ва динамикаси (ҳаракати) ҳам киради. Ў
мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳам боғлиқдир. Масалан, Ўзбекистон
иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати ва даражаси унинг хом ашё ишлаб чиқаришга
йўналтирилганлиги, аста
-
секин бевосита пировард (тайёр) маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга ва ўз аҳолиси ҳамда чет эл эҳтиёжларини қондиришга ўтила бораётгани
билан тавсифланади” деган фикрларни билдиришган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
407
Юқори аниқликдаги ва ақлли технологияларнинг яратилиши ҳамда улардан кенг
миқёсда фойдаланилиши дунёнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Инсон
меҳнати аста
-
секин роботлар меҳнати билан алмаштирилишига қарамасда
,
лидерлар ҳамон дунёни
бошқаришда давом этмоқдалар. Ўшбу ўзгаришлар корхона фаолияти натижаларидан
манфаатдор томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бизнеснинг асосий
вазифасини ҳам бизнесни ташкил этиш ва бошқаришни мукамаллаштириш
заруриятини келтириб чиқарди.
Тадқиқот методологияси.
Мазкур тадқиқот ишида билиш назариясининг мантиқий ёндашув, индукция ва
дедукция, қиёсий ва омилли тахлил, замон ва макон, таққослаш, монографик кўзатиш
каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Шу нуқтаи назардан миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш кўп
жиҳатдан иқтисодиётни бозор шароитида бошқариш ва унинг йўналишлари ҳамда
соҳаларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, юқори технологияли қайта
ишлаш тармоқларини барпо этиш, ер ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланиш
бўйича қулай шарт
-
шароитларни яратиш билан бевосита боғлиқ. Шу боис,
мамлакатимизда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун унинг тармоқлари
ролини, айниқса юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш
салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоғи зарур.
Республика чорвачилигининг муҳим соҳаларидан бири чўл–яйлов чорвачилиги
бўлишига қарамасдан унинг барқарор ривожланишига йўл бемаётган бир қатор
муаммолар мавжуд. Мамалакатимиз ер ресурсларининг деярли ярими яйловлар
ҳиссасига тўғри келади. Малакатимиз яйлов ресурсларидан унумли фойдаланишнинг
ягона йўли чўл–яйлов чорвачилигини ривожлантириш, яъни қоракўлчилик, туячилик,
эчкичилик ва улардан олинадиган маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр харидорги товар
сифатида сотишни йўлга қўйиш.
Яйловлардан узлуксиз ва пала
-
партиш фойдаланиш, уларнинг ҳосилдорлигини
ошириш имконини берувчи фитомелиоратив тадбирларнинг олиб борилмаслиги
туфайли ҳозирги кунда аксарият яйловларда турли даражадаги инқироз юзага келган.
Кейинги йилларда олинган маълумотларга кўра, республика чўл
-
яйловларининг 9 млн.
гектарида ўсимликлар деградацияси натижасида ҳосилдорлик 20% га, 5 млн. га яйловда
20-
30 % га ва 2,5 млн. га яйловда 40 % ва ундан юқори даражада пасайган. Яйлов
инқирозини юзага келтирувчи асосий омил эса уларда меъёридан ортиқ мол боқишдир.
Натижада қоракўл қўйларнинг табиий яйловларда ками билан 85,0 фоиз озуқасини
олиш ўрнига атиги
50-
55 фоизини олиши, маҳсулот таннархи таркибида озуқа
харажатлари 12–15 фоиз ўрнига 40–45 фоизни бир қатор хўжаликларда ҳатто 50–
55
фоизни ошишига сабаб бўлди. Бу эса ўз навбатида чўл–яйлов чорвачилиги
маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари йилдан йилга ошишига ва рентабеллиги
пасайишига олиб келмоқда.
Чўл
-
яйловларининг катта қисми деградацияланганлиги, табиий яйловлар
ҳосилдорлиги
пасайиши
ва
сув
манбалари
билан
етарли
даражада
таъминланмаганлиги, ҳамда хўжалик ва ишлаб чиқариш бирликларига хизмат
кўрсатиш самарадорлигини тубдан ошириш ва етиштирилган маҳсулотларни қайта
ишлашни йўлга қўйиш мақсадида яйловларни модеринизациялаш асосида чўл
-
яйлов
чорвачилиги комплексларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Яйловлар ҳосилдорлигини 15
-
25 ц/га оширишни таъминлайдиган, табиий хилма
-
хилликни бойитадиган ва деградациясининг олдиниолувчи илмий асосланган
ишланмалар мавжудлигига қарамасдан, боқиладиган моллар бош сонини яйлов
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
408
сиғимига мувофиқлаштиришнинг иложи бўлмаганлиги ҳамда энг муҳими мулкий
муносабатларнинг бозор талаби даражасида шаклланмаганлиги сабабли ҳозиргача
ишлаб чиқаришга жорий этилмасдан қолмоқда.
Самарқанд вилояти Нуробод туманинг “Саҳоба ота” наслчилик хўжалигида кўп
компонентли сунъий яйлов агрофитоценозларини яратиш негизида жорий этилган
“Чўл
-
яйлов чорвачилиги комплекси модели” нинг афзалликлари шундан иборатки,
биринчидан: тармоқда экстенсив хўжалик юритиш тизимидан, интенсив тизимга
ўтилади, иккинчидан: яйловлардан фойдаланишнинг самарадорлиги 2,5
-
3,0 марта
ошади, учинчидан: чорва молларига барқарор, мустаҳкам ва арзон озуқа базасининг
таъминоти яратилади.
Агар 500 бош қўйга эга бўлган ишлаб чиқарувчи субъект эски, анъанавий
технология бўйича йилни муваффақиятли ўтказиши учун ўртача 2,5
-
3,0 ц/га
ҳосилдорликка эга бўлган табиий яйловлардан 1350
-
1600 га зарур бўлади. Бу эса ишлаб
чиқариш самарадорлигини кескин пасайишига олиб келмоқда.
Шу сабабларга кўра кўп компонентли юқори ҳосилли агрофитоценозларини
яратиш технологиясини қўллаб, ёзги ва кузги
-
қишги мавсумларда фойдаланишга
мўлжалланган
сунъий яйловлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Олиб борилган
тадқиқотлар кўрсатдики, чўл
-
яйлов чорвачилиги комплекси моделида бир бош қўйдан
олинган фойда анъанавий усулга нисбатан 3,2 марта кўп, рентабелик даражаси эса 63,7
бандга юқори бўлиб 80,1 фоизни ташкил этди.
Қоракўл
қўйларининг яйлов озуқаси билан етарли даражада таъминланмаганлиги
оқибатида
республиканинг суғориладиган майдонларда етиштириладиган озуқаларини
сотиб олиш ҳисобига
катта миқдорда ортиқча харажат қилишга олиб келмоқда.
Яйловларнинг ўсимлик қопламидан рационал фойдаланиш, уни муҳофазалаш,
ўсимлик турлари билан бойитиш ва яйлов чорвачилиги самарадорлигини ошириш
ҳамда
сув тақчиллиги кучайиб бораётган ҳозирги даврда сув ресурсларидан тежамли
фойдаланиш
Ўзбекистон Республикаси учун ҳам ўта ўткир муаммолардан бири
ҳисобланади.
Бу муаммоларни с
ув ресурсларидан фойдаланмай, табиий ёмғирлар ҳисобига
яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда юқори
ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш схемасини
қўллаган
ҳолда ечиш мумкин.
Қоракўл
қўйларини яйловда боқишнинг амалдаги технологиясида сув манбаси
(қудуқ) атрофидаги яйловлардан йил бўйи фойдаланилади, яйлов алмашиниш тизими
йўқ, яйловларнинг қўй сиғими ҳисобга олинмаган. Масалан 500 бош қўйни бир йил
мобайнида яйловда боқиш учун 400 тонна яйлов озуқаси зарур. Яйловлар ҳосилдорлиги
ўртача 2,5
-
3,0 ц/га бўлган
тақдирда 500 бош қўй учун 1500 гектар яйлов зарур бўлади.
Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Нуробод туманнинг айрим хўжаликларида бир
отарга (500 бош қўйга) 314 га яйлов тўғри келмоқда.
Таҳлил натижасида аниқландики, бир бош қўй яйловдан 800,0 кг ўрнига 188,4 кг
озуқа олмоқда ёки яйлов озуқаси танқислиги 611,6 кг, 500 бош қўйга эса 3058,
центнерни ташкил қилади.
Хўжаликлар етишмаган озуқани суғориладиган майдонларда
етиштирилган пичан ва бошқа турдаги хашак ҳамда омухта емларни сотиб олиш
ҳисобига қопламоқда. Бундан ташқари хўжаликлар ҳар йили дағал хашак жамғариш учун
катта миқдорда моддий ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилишга мажбур
бўлишмоқда.
Таклиф этилаётган инновацион технология бўйича отарда
табиий ёмғирлар
ҳисобига
150 га кўп компонентли, юқори ҳосилли (25 ц/га) яйлов агрофитоценози
яратилса, кўп компонентли агрофитоценозлар ва табиий яйловдардан олинадиган
жами озуқа 374т + 59т = 433 тоннани ташкил қилади, яъни яйлов озуқаси билан
таъминланиш даражаси 108,5% га етади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
409
Яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда
юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш технологиясини
1500 га табиий яйлов майдонига жорий этишнинг ўзи 1200,0 га суғориладиган майдони
ва 6600000 м
3
сувни тежаш имконини беради. Озуқа харажатлари тежалиши билан
биргаликда ўстиришга қолдириладиган қўзилар сонини 275 бошдан 1375 бошга,
қоракўл тери 225 донадан 1125 донагача, тирик
вазнда гўшт етиштиришни 81,0
центинердан 377,0 центнерга, жуни 12,2 центнердан 63 центнерга, барра гўштини 2
25
донадан 1125 донага ва қўй сутини 135 центнердан 675,5 центнерга кўпайтириш
мумкин бўлади. Бу эса озуқ
-
овқат хавфсизлигинини таъминлашнинг муҳим
омилларидан бири бўлиб хизмат қилиши муқаррар.
1500 га табиий яйловда таклиф этилаётган технологияни жорий этилишини
таъминлаш, бозор иқтисодиёти механизми биноан фаолият юритадиган кўп тармоқли
фермер хўжаликлари ва агрофирмаларни шаклланишига олиб келади. Ўшбу технология
асосида, шаклланиши мумкин бўлган фермер хўжаликлари ва агрофирмалар
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан биргаликда, уларни қайта ишлаб
тайёр маҳсулот даражасига етказиш ва сотиш билан ҳам шуғулланишади. Бу шаклдаги
хўжалик юритувчи суъбектлар етиштирган маҳсулотларни хусусан қоракўл тери, қўй ва
бошқа молларнинг териларини, жуни, гўшт ва сутни қайта ишловчи замонавий
технология билан жиҳозланган кичик саноат корхоналарни ҳудудда фаолият
кўрсатаётган ихтисослашган, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ўзрао
интеграциялаши асосида, ташкил этишлари мумкин бўлади.
Ҳозирги
иқтисодий
қийинчиликлар
кооперация
ва
интеграцияни
такомиллаштирган ҳолда шакллантириш заруриятини кетириб чиқармоқда. Булар,
авваламбор, баҳолар
диспаритети (баҳолар номутаносиблиги) ва солиққа тортишнинг
мураккаб тизими, маҳсулотларни сотишда ва ишлаб чиқариш ресурсларини харид
қилишда муккамал алоқаларнинг йўқлиги, қишлоқда мулкчилик ва ер
муносабатларининг ўзгариши, чўл
-
яйлов чорвачилиги қуйи мажмуасида иқтисодий
фаолиятни самарасиз бошқариш тизими, бозорнинг шаклланиши билан боғлиқ кескин
зиддиятлардир.
Ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқа
корхоналар моддий манфаатлари бевосита қуйи
мажмуа якуний натижа билан эмас
балик ўз фаолияти натижаси билан боғлиқлиги ўзаро иқтисодий манфаатли
алоқаларни йўлга қўйилишидаги жиддий тўсиқлардан биридир.
Чўл
-
яйлов чорвачилиги хўжаликлари фаолиятини ўрганиш натижалари
кўрсатдики, ихтисослашган хўжликларида отарлардаги қўйлар бош сони 750
бош
ўрнига 500
-
600 бошдан ошмайди ёки ўрнатилган меъёрларга нисбатан 20
-
33 фоиз паст.
60 фоиздан кўпроқ деҳқон хўжаликларида 50 бошгача, 18
-
20 фоизида 100 бошгача, 7
фоизида 200 бошгача, 5 фоизида 300 бошгача ва 3 фоизида 500 ва ундан кўп қўйлар
парваришланмоқда. Фермер хўжаликлари ҳажми ҳам қўй боши бўйича турлича бўлиб,
1000 ва ундан кўп бош ўрчитаётган фермерлар атиги 8
-
10 фоизни ташкил қилади.
Отарлар ва хўжаликларнинг қўй бош сони бўйича майдалиги ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишни чегараловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу
сабабли ихтисослашган хўжаликларида бирламчи ишлаб чиқариш бирликларини
(отарлар), фермер
ва деҳқон хўжаликлари размерлари ишлаб чиқилган, янги
технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда оптималлаштирш мақсадга мувофиқ.
500 бош қўйни озуқа билан таъминлаш учун 1500 га. табиий яйловлар талаб
қилинади. Ўшбу майдонларга яйловларда фойдаланишнинг инновация технологиясини
жорий қилиб, яъни бир бош қўйга 0,28
-
0,29 га. юқори ҳосилли сунъий яйловлар яратиб,
қўйлар бош сонини ихтисослашган хўжаликларининг бирламчи ишлаб чиқариш
бирликларига ва фермер хўжаликларида 2500
-
3000 бошга ва деҳқон хўжаликларида
300-
500 бошга етказиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин ошириш имконини
бериш билан биргаликда ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланиши ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
410
маҳсулотларни қайта ишлашни шакллантириш ҳисобига чўл ҳудудларининг
иқтисодий
-
ижтимоий ривожланишига муҳим маблағ манбаи бўлиб хизмат қилади.
Чўл
-
яйлов чорвачилиги комплексларини ташкил қилиш учун замон талабларига
жавоб берадиган чўпон уйлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун уй
-
жой, ишлаб
чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи бино ва иншоатлар қуриш. Шулар билан биргаликда
қоракўл
қўйларининг
асосий
қисми
майда
деҳқон
хўжаликларида
парваришланаётганлигидан келиб чиқиб, ҳамда мавжуд техника ва технологияларнинг
қувватини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш шоҳабчалири
миқдорини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Ҳар
8000-
12000 бош қўйлар мавжуд ҳудудда
битта зооветеринария хизмати кўрсатувчи шаҳобча, ҳар 3500
-
4000 бош она қўйга битта
турғун
ёки кўчма сунъий қочириш пункти, ҳар 10000
-
12000 бош она қўйи мавжуд
ҳудудда қўзи сўйиш ва қўйлар жунини қирқиш пунктлари, 70
0-
800 бош марри қўйга 5
та соғиш аппаратидан иборат соғиш майдончаси, 54,0
-
55,0 минг бош қўйга эга бўлган
ҳудудда битта гўштни ва қўй
териларини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш
лозим.
Тадқиқотлар натижаси кўрсатдики, зооветирнария пунктлари ҳисобидан
Навоий
вилоятида 1360
-
1370 та иш ўрни яратиш имконияти вужудга келади. Она қўйларни
сунъий қочириш пунктларини ташкил этишда бир ой давомида 785
-
790 кишини иш
билан банд қилиш, қоракўл қўзиларни сўйиш пункитларига 30
-
35 кун давомида 1180
-
1190 кишини қоракўл терисига даслабки ишлов беришга, 1870
-
1875 кишини қўй
жунини қирқишга ва 2
-
3 ой давомида 7415
-
7420 кишини марри қўйлар сутини соғиб
олишга жалб қилиш мумкин бўлади.
Чўл
-
яйлов чорвачилиги ҳудудлари иқтисодий
-
ижтимоий ривожланишининг
орқада қолиш сабабларидан бири етиштирилаётган маҳсулотларнинг хом ашё шаклида
истемолчиларга етказиб берилаётганлигидадир.
Бошқаришнинг бозор шароитларига
ўтиш билан чўл
-
яйлов чорвачилиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларининг қайта
ишлаш саноати билан ўзаро муносабатларидаги аҳвол анча ёмонлашди. Қайта ишлаш
корхоналарини хусусийлаштириш чўл
-
яйлов чорвачилиги қуйи мажмуасида ишлаб
чиқариш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, уларнинг монопол ҳолатини йўқ
қилишга ёрдам бермади. Қайта ишлаш корхоналарининг асосий қисми акциялаштириш
вариантини танладилар, бунда бошқарув улуши уларнинг меҳнат жамоаларида қолди,
қолган қисми хомашё етказиб берувчилар ўртасида тақсимланди. Шу билан бирга, чўл
-
яйлов чорвачилиги ишлаб чиқарувчиларига тегишли акциялар маҳсулотларни етказиб
бериш мажбуриятларни уларга юкламайди, улар янада қулай шартларда хомашёни
бошқа корхоналарга етказиб беришлари мумкин. Шундай қилиб, акцияларга эгалик
уларнинг эгасини ишлаб чиқариш ривожланишдан манфаатдор шахсга айлантирмади.
Акция эгасининг қизиқиши максимал дивидендларни олишдир, аммо тўловлар
инқирози кўпинча ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга ҳам имкон бермади.
Шунинг учун ҳам дивидендлар қуйи мажмуа корхоналарининг ўзаро иқтисодий
муносабатлари ривожланиши ва барқарорлашишига хизмат қилмади. Натижада кўплаб
чўл
-
яйлов чорвачилиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари инқрозга юз
тутишди. Бу эса ўз навбатида чўл
-
яйлов чорвачилиги маҳсулотларини сотиш
муаммосини келтириб чиқарди.
Чўл
-
яйлов чорвачилиги қуйи мажмуаси корхоналари ўртасида ўзаро иқтисодий
манфаатли
муносабатлар
тизими
яратилмаганлиги,
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларнинг асосий қисмни қайта ишлаш қувватлари етишмаётганлиги, катта
меҳнат ва харажатлар сарфлаб ишлаб чиқилган қўй сути, мол териси ва жун каби қайта
ишлаш корхоналари учун қиммат баҳо хомашёларни ахлатга чиқариб ташланишига,
қоракўл тери, гўшт ва бошқа маҳсулотлар чуқур қайта ишланмасдан асосий қисми
хомашё сифатида сотилишига олиб келди. Бу эса ўз набатида чўл
-
яйлов чорвачилиги
қуйи мажмуаси рақобатбардошлигини кескин пасайишга сабаб бўлди. Масалан, Навоий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
411
вилоятида гўштни қайта ишлаш 18
-
20 фоиздан, жунни 20
-
21, мол терилари 30 фоиздан
ошмаяпти. Қоракўл тери қайта ишлаш ошлаш, жунни эса ювиш билан якунланмоқда
холос. Ўлардан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш деярли йўлга қўйилмаган. Натижада,
жуннинг товарлик даражаси 66,9 фоизни, қоракўл тери 34,7 ва мол териларики 9,9
фоизни ташкил қилган холос ва ишлаб чиқилган 2783,7 ц жун, 3649 дона қоракўл тери
ва 15775 дона мол терилари ўз харидорларини топмаган.
1-
расм. Чўл
-
яйлов чорвачилигида агрофирма тузилмаси
Демак чўл
-
яйлов чорвачилиги хўжаликлари барқарор ривожланишини тўсиқ
бўлаётган яна бири жиддий муаммо етиштириган маҳсулотларни сотишдир. Олиб
борилган тадқиқотлар, ҳам ички ҳам ташқи бозорларда хом ашё эмас тайёр
маҳсулотларга кучли талаб мавжудлигини кўрсатди. Бухора, Тўрткўл, Нурота
шаҳарларида ва айрим хўжаликларда фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар чўл
-
яйлов чорвачилиги маҳсулотларидан турли хилдаги буюмлар тайёрлаб ички ва ташқи
бозорларда сотишдан хомашёга нисбатан 4
-
5 баробар кўпроқ даромад олишмоқда.
Қўшни Қозоқистон Республикасида ҳам жунни қайта ишлаш корхонаси ишга
туширилганига қадар харидор топилгандагина 1 килограмм дағал жун 5 тенгеда
сотилган. Ҳозирда эса 1 кг. дағал жунни сотиш нархи 18 тенегача кўтарилган.
Чўл
-
яйлов чорвачилиги маҳсулотларининг қайта ишланаётган қисми ҳам
шаҳарларда жойлашган саноат корхоналари томонидан амалга оширилмоқда. Ўшбу
саноат корхоналари сони камлиги ва қувватларининг етишмаслиги ҳамда монопол
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
412
ҳолатдалиги
чўл
-
яйлов чорвачилигида яратилган қиймматнинг катта қисмини
ўзлаштириб олишга имкон бермоқда яъни ўзаро муносабатларда иқтисодий
адолатсизлик содир бўлмоқда.
Масалан, қоракўл теридан тайёр маҳсулот тайёрлаш учун сарфланган
харажатларнинг 62,4 фоизи уни ишлаб чиқариш, 37,6 фоизи қайта ишлашга сарфланган.
Аммо, қоракўл терини қайта ишлашга 37,6 фоиз харажат қилган ҳолда тайёр маҳсулот
ишлаб чиқувчи 86,7 фоиз фойдани ўзлаштирмоқда, маҳсулотни ишлаб чиқарувчи эса
атги 13,3 фоиз фойдага эгалик қилмоқда. Гўштни қайта ишлаш учун уни ишлаб чиқувчи
73,2 фоиз харажат сарфлаган ҳолда фойданинг фақатгина 11,2 фоизини, қайта ишловчи
эса 26,8 фоиз харажат сарфлаб фойданинг 88,8 фоизни олган. Жуни қайта ишловчи
олинган фойданинг 86,9 фоизини ўзлаштирган ҳолда 13,3 фоиз ишлаб чиқариш
харажатларини сарфлаган холос.
Демак, ўзаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги камчиликлар хусусан
баҳолардаги диспаритет туфайли қайта ишловчи саноат корхоналари маҳсулот ишлаб
чиқарувчи хўжаликларнинг 70
-
75 фоиз даромадларини асоссиз ўзлаштириб
олишмоқда.
Қайта
ишланган
ва тайёр маҳсулотга айлантирилган бир дона қоракўл терининг
хомашё ҳолидаги нисбатан 3,1 бараборга, 1ц гўшт 1,4 ва 1ц жун 4,3 мартага юқори
нархларда сотилган. Демак, қайта
ишланган маҳсулот 3
-
4 баробар кўп даромад
келтирган. Шу билан биргаликда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳисобига
Навоий вилоятининг чўл
-
яйлов ҳудудларида 5100
-
5200 та янги иш ўринларини ташкил
этиш мумкин. Бу эса ўз навбатида мавжуд ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларнинг
бартараф бўлишига олиб келади.
Йирик ихтисослашган хўжаликларни қайта
ташкил қилиш йўли билан бозор
иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган ва чўл
-
яйлов ҳудудлари иқтисодий
-
ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган агрофирмаларга айлантириш мақсадга
мувофиқ. Қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш харажатларининг 70,0
-
75,0 фоизи
хом ашё ҳиссасига тўғри келишига қарамасдан, олинаётган фойданинг 80,0
-90,0
фоизини ўзлаштиришмоқда. Юқорида таъкидланганидек, сотиб олинган хом ашё
бирлигини тайёр маҳсулот шаклида 3,0
-
4,0 баробар юқори нархларда сотилишидир.
Шунинг учун биринчидан,
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишни
ўзгартирмаган ҳолда 50
-
60 минг бош қўй, ками билан 200 бошдан қорамол, от, туя каби
чорва молларини парваришлаётган йирик ихтисослашган хўжаликлари ҳудудида гўшт,
сут, қоракўл ва мол терилари, жун ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи ва
товарларни сотиш бўлимини ташкил этиб, хўжаликларни агрофирмага айлантириш.
Иккинчидан, хўжаликга инновация технологияларни жорий этиб, отарлардан
2500-
3000 бош қўй парваришланадиган чорвачилик комплекслари ёки улардан фермер
хўжаликлари ташкил этиш ҳамда хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва сотишни бир
корхона миқёсида бирлаштириш орқали хўжаликни агрофирмага айлантирш мақсадга
мувофиқ (1
-
чизма)
.
Хулоса ва таклифлар.
Яйловлардан узлуксиз ва пала
-
партиш фойдаланиш, уларнинг ҳосилдорлигини
ошириш имконини берувчи фитомелиоратив тадбирларнинг олиб борилмаслиги
туфайли ҳозирги кунда аксарият яйловларда турли даражадаги инқироз юзага келган.
Яйловлар деградациясини бартараф қилиш, чорва молларига табиий арзон озуқа
базасини яратиш ҳамда қуйи
мажмуа ижтимоий
-
иқтисодий самарадорлигини ошириш
мақсадида кўп компонентли сунъий яйлов агрофитоценозларини ташкил этиш йўли
билан “Чўл
-
яйлов чорвачилиги комплекси модели”ни кенг миқиёсда жорий этиш.
Яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда
юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш технологиясини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
413
1500 га табиий яйлов майдонига жорий этишнинг ўзи 1200,0 га суғориладиган майдони
ва 6600000 м
3
сувни тежаш имкони вужидга келади ҳамда яйлов озуқаси билан
таъминланиш даражаси 108,5% га етади.
Яйловларда фойдаланишнинг инновация технологиясини жорий қилиб, яъни бир
бош қўйга 0,28
-
0,29 га. юқори ҳосилли сунъий яйловлар яратиб, қўйлар бош сонини
ихтисослашган хўжаликларининг бирламчи ишлаб чиқариш бирликлари ва фермер
хўжаликларида 2500
-
3000 бошга ва деҳқон хўжаликларида 300
-
500 бошга етказиш.
Қайта
ишланган ва тайёр маҳсулотга айлантирилган бир дона қоракўл терининг
хомашё ҳолидаги нисбатан 3,1 бараборга, 1ц гўшт 1,4 ва 1ц жун 4,3 мартага юқори
нархларда сотилган. Демак, қайта ишланган маҳсулот 3
-
4 баробар кўп даромад
келтириши билан биргаликда минглаб янги иш жойлари ташкил этилишига олиб
келади.
Қайта
ишловчи саноат корхоналари маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг
70-
75 фоиз даромадларини асоссиз ўзлаштиришига баҳам бериш чўл
-
яйлов
ҳудудларида кўплаб янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида маҳсулот ишлаб
чиқариш, чуқур қайта ишлаш ва тайёр буюмларни сотишни ўзида мужассамлаштирган
чўл
-
яйлов чорвачилиги қуйи мажмуасиинг барқарор ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишига асос бўлиб хизмат қиладиган тўлиқ иқтисодий эркинликка эга
агрофирмаларни ташкил этиш
.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Tangirov, A. E. (2022). Opportunities to develop students' professional competencies based
on the integration of disciplines. International Journal on Integrated Education, 5(3), 36-44.
Йўлдошев Қ., Муфтайдинов Қ. (1997), Иқтисодий билим асослар: Ўқитувчилар учун
қўлланма./ (Масъул
муҳаррир: А.Сотволдиев). –Т.: Ўқитувчи, 14
-
15 бетлар.
Мэнкью Н.Г. (1999), Принципы Экономикс. –
СПб: Питер Ком, стр.36.
Тангиров А.Э. (2017) Қоракўлчилик қуйи мажмуаси ва уни модернизациялаш “Стар
-
Медиа Пресс” нашриёти, Тошкент, 152 б.
Тангиров, А. Э. (2016). Пути повышения эффективности использования пастбищ в
пустыннопастбищном животноводстве. Экономика и финансы (Узбекистан), (8), 35
-39.
Тангиров, А. Э. (2018). КАРАКУЛЬСКИЕ ШКУРКИ КАРАКАЛПАКСКОГО СУРА И
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ЭФФЕКТИВНОСТЬ ИХ ПЕРЕРАБОТКИ. In Итоги и перспективы
развития агропромышленного комплекса (pp. 550
-554).
Тангиров, А. Э. (2022). ЧЎЛ
-
ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИДА КЛАСТЕР БОШҚАРУВ
ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Academic resea
rch in educational sciences,
(Conference), 336-341.
Шавқиев Э. (2021) “Корхона иқтисодиёти”.
-
Маърузалар курси. Самарқанд, СамИСИ,
27
0 бет.
