НА СОВРЕМЕННОМ ЭТАПЕ РЕФОРМ РАЗВИТИЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА ЯВЛЯЕТСЯ ВАЖНОЙ ОСНОВОЙ ПОВЫШЕНИЯ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ

Аннотация

Вопросы развития бизнеса в нашей стране сегодня становятся как никогда актуальными. Ведь стремительное развитие деловой активности является важным источником увеличения доходов населения и повышения благосостояния членов общества. Исходя из этого, в данной статье анализируется работа, проводимая по развитию предпринимательства в нашей стране на сегодняшний день.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Расулова, Д. (2023). НА СОВРЕМЕННОМ ЭТАПЕ РЕФОРМ РАЗВИТИЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА ЯВЛЯЕТСЯ ВАЖНОЙ ОСНОВОЙ ПОВЫШЕНИЯ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ. Экономическое развитие и анализ, 1(2), 260–266. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44686
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Вопросы развития бизнеса в нашей стране сегодня становятся как никогда актуальными. Ведь стремительное развитие деловой активности является важным источником увеличения доходов населения и повышения благосостояния членов общества. Исходя из этого, в данной статье анализируется работа, проводимая по развитию предпринимательства в нашей стране на сегодняшний день.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

260




ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲОЗИРГИ БОСҚИЧИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ АСОСИ СИФАТИДА

Расулова Дилфуза Валиевна

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Аннотация.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари

бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, тадбиркорлик
фаолиятини жадал ривожлантириш аҳоли даромадларини ошириш, жамият аъзоларининг
фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур

мақолада бугунги кунда мамлакатимизда

тадбиркорликни ривожлантириш

бўйича амалга

оширилаётган ишлар

таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

маҳалла, тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, тадбиркорликни

ривожлантириш дастурлари, тадбиркорликка ўқитиш, аҳоли даромадлари, турмуш даражаси
ва сифати

.

НА СОВРЕМЕННОМ ЭТАПЕ РЕФОРМ РАЗВИТИЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА ЯВЛЯЕТСЯ

ВАЖНОЙ ОСНОВОЙ ПОВЫШЕНИЯ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ

Расулова Дилфуза Валиевна

доктор экономических наук, профессор,

Высшая школа бизнеса и предпринимательства при

Кабинете Министров Республики Узбекистан

Аннотация.

Вопросы развития бизнеса в нашей стране сегодня становятся как никогда

актуальными. Ведь стремительное развитие деловой активности является важным
источником увеличения доходов населения и повышения благосостояния членов общества.
Исходя из этого, в данной статье анализируется работа, проводимая по развитию
предпринимательства в нашей стране на сегодняшний день.

Ключевые слова:

микрорайон, предпринимательство, семейное предпринимательство,

программы развития предпринимательства, обучение предпринимательству, доходы населения,
уровень и качество жизни.

AT THE CURRENT STAGE OF REFORMS, ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT IS AN

IMPORTANT BASIS FOR IMPROVING THE WELFARE OF THE POPULATION

Rasulova Dilfuza Valievna

doctor of economics, professor,

Graduate School of Business and Entrepreneurship

under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan

Annotation.

Issues of business development in our country are becoming more urgent today than

ever before. After all, the rapid development of business activity is an important source of increasing the
income of the population and increasing the well-being of the members of the society. Based on this, this
article analyzes the work being done on the development of entrepreneurship in our country today.

Key words:

neighborhood, entrepreneurship, family entrepreneurship, entrepreneurship

development programs, entrepreneurship training, population income, standard and quality of life.

II SON - IYUN, 2023

260-266


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

261

Кириш

.

Ўзбекистонда

кейинги

йилларда

амалга

оширилаётган

жадал

ижтимоий

-

иқтисодий

ислоҳотлар

марказида

аҳоли

фаровонлигини

ошириш

мақсади

яққол

кўзга

ташланмоқда

.

Мазкур

мақсадга

эришишда

кўплаб

чора

-

тадбирлар

таркибида

аҳолининг

тадбиркорлик

фаолиятига

бўлган

қизиқиш

ва

рағбатини

ошириш

ўзига

хос

йўналишга

айланди

.

Бу

борада

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш

.

Мирзиёевнинг

“Фаол

тадбиркор

деганда

,

биз

рақобатбардош

маҳсулот

ишлаб

чиқаришга

қодир

,

энг

муҳими

,

янги

иш

ўринлари

яратиб

,

нафақат

ўзини

ва

оиласини

боқадиган

,

балки

бутун

жамиятга

наф

келтирадиган

ишбилармон

инсонларни

тушунамиз” деб

белгилаб

бериши

мазкур

соҳанинг

аҳоли

фаровонлигини

таъминлашдаги

роли

аҳамиятли

эканлигини

кўрсатади

.

Шунга

кўра

, 2022-2026

йилларга

мўлжалланган

Янги

Ўзбекистоннинг

Тараққиёт

Стратегиясининг”

29-

мақсадида

111

:

Тадбиркорлик

фаолиятини

ташкил

қилиш

ва

доимий

даромад

манбаларини

шакллантириш

учун

шароитлар

яратиш

,

хусусий

секторнинг

Ялпи

ички

маҳсулотдаги

улушини

80

фоизга

ва

экспортдаги

улушини

60

фоизга

етказиш

.

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ

мулоқоти»ни ўтказиш.

Ҳудудларда 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес

-

инкубаторлар

тизимини ривожлантириш. Шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш
учун янада қулай шарт

-

шароитлар яратиш.

Илғор хорижий тажриба асосида факторинг амалиётини ривожлантириш.

2026 йилга бориб тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички

маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш.

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни

қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш.

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун зарур маълумотларни эркин

фойдаланишга чиқариш. Қурилиш фаолиятида қурилиш нуқсонлари ёки муаммоларининг
олдини олиш.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш.

Иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этишни кенгайтириш каби
муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Шу билан бир қаторда, Янги Ўзбекистон Стратегиясида:

“Иқтисодий сиёсатимизнинг

асосий тамойилларидан бири

-

ҳар бир фуқаро бой бўлса, давлат бой бўлади, ҳар бир оила

фаровон бўлса

-

мамлакат фаровон бўлади” –

деб, таъкидланади. Бундан ташқари,

мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик ҳисобидан даромад топиш
йўлидаги саъй

-

ҳаракатларини, ташаббусларини рўёбга чиқариш

-

барча бўғиндаги давлат

органларининг бирламчи вазифаси эканлигига эканлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда қисқа

давр ичида оилавий тадбиркорликни тартибга солиш ва унинг

ривожланишини рағбатлантириш институтлари шаклланди.

Аҳоли фаровонлиги, жумладан унинг даромадларининг тадбиркорлик фаолияти билан

узвий боғлиқлиги жадал ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар шароитида аҳоли фаровонлигини

таъминлашнинг янги жиҳатларини очиб бериш, фаровонлик даражасига бевосита таъсир
этувчи омилларини, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг аҳоли
фаровонлиги ва турмуш тарзига таъсири йўналишларини аниқлаш, бу борада вужудга
келадиган ўзгаришларни баҳолаш зарурати мазкур соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришни
тақозо этмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Аҳоли фаровонлиги, жумладан унинг даромадларининг тадбиркорлик фаолдияти билан

узвий боғлиқлиги масалалари хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ этилган.

Хусусан инглиз классик иқтисодий мактаби таълимотига Самуэльсон (1992), Макконнелл
(1993) фикрига кўра тадбиркор –

бу капитал мулкдори бўлиб, у фойда олиш мақсадида

111

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сон Фармони

2022-

2026 йилларга

мўлжалланган ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

262

таваккалчиликка боради. Бу таълимотда тадбиркорлик жамият учун фойдали фаолият тури
бўлишининг шарт шароитлари кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Абдураҳмонов (2019), Ўлмасов (2006), Ваҳобов (2022),

Абулқосимов (2019), Хасанов, Бердиев (2021) ва бошқалар аҳоли фаровонлигининг иқтисодий
моҳияти, унга таъсир кўрсатувчи омиллар, жумладан, аҳоли фаровонлигини оширишда
тадбиркорлик фаолияти имкониятларидан фойдаланишнинг назарий асослари ва амалий
жиҳатлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борганлар.

Абдураҳмонов (2019) “тадбиркорларни жамият эҳтиёжларига мос келадиган товарлар ва

хизматларни ишлаб чиқаришига” асосланади.

Шунингдек, Ўлмасов (2006), «Тадбиркор мулкдор бўлиши шарт эмас, у ёлланувчи бўлиши

ҳам мумкин. Тадбиркор янги инновацион комбинацияларни амалга оширувчи шахсдир», деб
таъкидлайди.

Ваҳобов (2022) “бозор рақобати муҳитига мослашишга ва фойда олишдан манфатдор

бўлганликлари учун уларни маълум меъёрларга амал қилишга мажбур қилади” деб таъриф
беради.

Абулқосимов (2019) –

“Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ишлаб чиқариш ва муомала

омилларидан фойдаланишда, унинг “турли янги инновацион камбинацияларини вужудга
келтириш”да намоён бўлади.

Хасанов ва Бердиевлар (2021) тадбиркорликнинг қуйидаги беш муҳим томонини

келтирадилар: истеъмолчиларга номаълум бўлган, янги товарларни ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, янги технологияларни қўллаш орқали товарларнинг тижоратбоблигини таъминлаш;
янги товарларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш; янги хом ашёлардан фойдаланиш; соҳа

фаолиятини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари

тўғрисида»ги қонунига мурожаат қилсак, унда

-

«Тадбиркорлик

-

тадбиркорлик фаолияти

субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб
ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият»,
деб таъриф берилади.

Бироқ, жадал ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар шароитида аҳоли фаровонлигини

таъминлашнинг янги жиҳатларини очиб бериш, фаровонлик даражасига бевосита таъсир
этувчи омилларини, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг аҳоли
фаровонлиги ва турмуш тарзига таъсири йўналишларини

аниқлаш, бу борада вужудга

келадиган ўзгаришларни баҳолаш зарурати мазкур соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришни
тақозо этмоқда.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот жараёнида илмий абстракция, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция,

иқтисодий

-

статистик таҳлил, қиёслаш, гуруҳлаш

-

тириш ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Иқтисодий

ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини
тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» ПҚ

-108-

сон

Қарорининг 2

-

ИЛОВАси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

фаолиятининг УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ этиб (Қарор, 2023):

1. «Бизнесни бошқариш» (MBA) ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа

мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлаш, шунингдек олий таълимдан кейинги
таълимни амалга ошириш.

2. Замонавий иқтисодий билимлар бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият

вакиллари, ҳоким ўринбосарлари

ҳамда иқтисодиёт тармоқларида кадрларнинг малакасини

ошириш ва қайта тайёрлаш.

3. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва

камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари
малакаси ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тренинг, семинар ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

263

мастер

-

класслар ташкил этиш, уларга аҳоли билан самарали ишлашни ўргатиш, бир маҳаллада

юқори самара кўрсатаётган тажрибаларни бошқа маҳаллаларга қўллаш амалиётини жорий
этиш каби вазифалар

белгиланди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида кенг кўламли вазифалар амалга ошириб келинмоқда.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва

тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш юзасидан 2022 йил
давомида амалга оширилган вазифаларни таҳлил қиладиган бўлсак, Олий мактабнинг барча

ҳудудий филиалларида

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд,

Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятлари)
17 та ўқув дастури бўйича ўқув курслари ташкил этилиб келинмоқда.

Ҳар бир ўқув курс

программаси маъруза, мастер

-

класс, тадбиркорлик фаолияти билан жойига чиқиб танишиш,

бизнес

-

режа тузиш ва уни тақдимот қилиш, тестдан ўтган тингловчиларга сертификатлар

беришни

ўз ичига олади.

Тингловчилар учун тадбиркорлик кўникмалари ўқув курсларида назарий билим ва

кўникмалар олиш билан бир қаторда, туманлар кесимида муваффақиятли фаолият юритаётган

ва

юқори иқтисодий натижаларга эришган тадбиркорлар

билан учрашув ва маҳорат дарслари

ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу ташрифларда маҳорат дарслари орқали тингловчилар
ўзларининг саволларига амалий тарзда жавоб топиш билан бирга, ўз олдиларидаги
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ёки мавжуд фаолиятларини янада ривожлантириш
имкониятига эга бўлмоқдалар.

Хусусан, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2022 йил давомида

қуйидагилар вазифалар амалга оширилди:

2022 йил давомида,

22539 нафар аҳоли, ёшлар, хотин

-

қизлар ва тадбиркорлар

тадбиркорлик кўникмаларига бепул ўқитилди. Ўқув курслари якунида тестлардан
муваффақиятли ўтган 22024 нафар

тингловчиларга тегишли сертификатлар тақдим этилди

.

Ўқув курсларида қатнашган тингловчиларнинг 10609 нафарини

ёшлар, 11415 нафарини

30 ёшдан катталар, 6834 нафарини эркаклар, 15190 нафарини

аёллар, шу жумладан “Темир

дафтар”га киритилган

258 нафар, “Аёллар дафтари”га киритилган

4469 нафар ҳамда “Ёшлар

дафтари”га киритилган

4161 нафар тингловчилар ташкил этмоқда.

Тизимли ишлар натижасида оилалар ва уларнинг аъзоларига даромад келтирувчи ишлаб

чиқариш, хизматлар кўрсатишда эркин фаолият юритиш ва уни қўллаб

-

қувватлаш ҳамда

ҳимоялаш ишлари ташкил этилди. Ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини амалиётга
киритилиши билан республикада кенг миқиёсида оилавий тадбиркорликнинг турли шакллари
фаолият юрита бошлади. Ҳукумат томонидан кўрилган таъсирчан чоралар туфайли ушбу соҳада
аҳоли бандлиги ошди ва оила тадбиркорлигининг иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссаси ошиб
бормоқда. Шу

билан бир вақтда, биз амалга оширган тадқиқотлар кўрсатишича, оила институти

тадбиркорликни ривожлантириш учун оилалар салоҳияти унга тўлиқ жалб этилмагани

аниқланди. Оилалардаги меҳнат ресурслари, билимга эга мутахассислар, турли соҳаларда
вақтинчалик бандлик ва шу каби бошқа оила активлари ҳали якка тадбиркорлик, уй меҳнати
ёки оилавий корхоналар ташкил этишда тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2021 йилдаги «Оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида»ги

ПҚ

-5041-

сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар

кесимидаги мақсадли параметрлар.

2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги

мақсадли параметрлар.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин

-

қизларни даромадли меҳнат

билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:

а) «Ҳар бир оила − тадбиркор» дастури;

б) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин

-

қизлар

тадбиркорлигини қўллаб

-

қувватлаш дастурлари;

в) Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;

е) Бандликка кўмаклашиш дастури.

Ушбу вазифалар муҳим аҳамиятга

эга бўлиб, у оилавий тадбиркорлик салоҳиятини

иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга жалб этишда янги босқични бошлаб берди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

264

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги
“Маҳаллада тадбиркорликни

ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни

қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ

-29-

сон

фармони билан аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий
кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини
янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали
камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат

хизматлари ва манзилли молиявий қўллабқувватлаш инструментларини бевосита маҳалла
даражасига тушириш каби вазифаларнинг белгилаб берилиши тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш борасида давлат томонидан қанчалик эътибор берилаётганлигидан далолат беради
(Фармон, 2021).

Хусусий

сектор

ва

тадбиркорликни

ривожлантириш

амалга

оширилаётган

ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Бу йўналишда тадбиркорлик фаолияти
шароитларини яхшилаш, инвестиция муҳити, тадбиркорларнинг тўлиқ ва самарали фаолиятига
тўсқинлик қилувчи омил ва тўсиқлар бартараф этилаётгани, тадбиркорлар давлат томонидан
фаол қўллаб

-

қувватланаётгани юзасидан қизғин саъй

-

ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу

борада самарали ислоҳотларни амалга ошириш учун тадбиркорларнинг ўз фаолиятига
тўсқинлик қилаётган муаммоларни билиш ва эшитиш, бу муаммоларни энг яхши ҳал этиш
йўлида давом эттириш зарур.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ

мулоқоти ана шу муаммоларни аниқлаш ва уларни мақбул ҳал этишга қаратилди. Мулоқот ва
мулоқотга тайёргарлик жараёнида бизнеснинг тўлақонли ва самарали ишлашига тўсқинлик

қилувчи муаммолар мавжуд бўлган энг муҳим йўналишлар аниқланди ва уларни ҳал этишга
қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Мулоқот давомида хўжалик фаолиятига давом этаётган аралашув, давлат идораларининг

40 дан зиёд назорат функцияларини бекор қилиш зарурлиги тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.
Шундан келиб чиқиб, бизнесни ҳимоя қилиш мақсадида 15 сентябрь куни Президентимизнинг
“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаш

-

тириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Бизнеснинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш учун ахборот

технологияларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Президентнинг тадбиркорлар
билан учрашувида хусусий секторни IT

-

соҳасида ўқитиш тизимига жалб этиш, ёшларни ахборот

технологиялари соҳасида ўқитишнинг модел тизимини яратиш ҳақида ҳам сўз юритилди. 31
августда Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида
ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори

қабул қилинди.

Замонавий Ўзбекистон иқтисодиёти модернизациялашган иқтисодиётга таянади. Бундай

иқтисодиётни шакллантириш учун ундаги давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий
ислоҳотларни давом эттириш зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорликни
ривожлантиришда маҳаллабай тизимидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2021 йилдаги “Ҳудудларда
“маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий
даромад манбаларини кўпайтириш

орқали камбағалликни қисқартириш чоратадбирлари

тўғрисида”ги 504

-

сон қарори қабул қилинди. “Маҳаллабай” ишлаш асосида “оғир” маҳаллаларда

тадбиркорликни янада қўллаб

-

қувватлаш бўйича “Андижон тажрибаси”ни республиканинг

бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100
млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади. Қабул қилинган ҳужжат билан “маҳаллабай”
ишлаш йўналишининг асослари белгилаб берилган:

маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш

ва

тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;

аҳолининг доимий даромад манбаларини янада кўпайтириш, оилавий тадбиркорликни ва

ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятини янада кенгайтириш чораларини кўриш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

265

маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган ташаббускорларни

бизнес асосларига ўқитиш;

хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада

ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб

-

ускуна ва хом

-

ашё билан имтиёзли

кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга
кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун “етакчи” тадбиркорлик субъектларини
бириктириш;

тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг

қилиб бориш, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти

(хизмати) бозорини топишига ёрдам бериш.

Хулоса ва таклифлар

.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида амалга

оширилаётган чора

-

тадбирларни таҳлил қилиш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш

мақсадида қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари сурамиз:

1.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

-

Кичик инновацион бизнес ва стартап ғояларни

лойиҳа даражасига етказишда консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан бизнес
экотизимини шакллантириш, менежмент, маркетинг, бухгалтерия, ҳуқуқий масалалар ҳамда
бошқа профессионал мутахассисларнинг менторлик

хизматларини кўрсатиш бўйича аниқ

вазифаларни белгилаб олиши муҳим.

2.

Камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадлари базасини кенгайтириш мақсадида

йирик тадбиркорларни маҳаллаларга бириктириш амалиётидан кенг фойдаланиш талаб
қилинади.

3.

Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин

-

қизларни касб

-

ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини

янада жонлантириш, ҳар битта катта маҳаллада, ёки аҳоли сони нисбатан кам бўлган иккита

-

учта маҳаллада бундай марказлар фаолиятини йўлга қўйиш.

4.

Таълимнинг ҳар қандай босқичида сифатни ошириш, жамиятда унинг ҳар қандай

кўринишига муросазиз муносабатни шакллантириш.

5.

Жамиятда камбағалликка сабаб бўлувчи коррупция, сифатсиз инфратузилма,

кўрсатилаётган турли хил ижтимоий хизматлар сифатининг пастлиги, атроф

-

муҳит ва ишлаб

чиқаришга салбий таъсир кўрсатувчи экологик омиллар ва шу кабиларни чуқур таҳлил қилиш
асосида камбағалликка қаршиш курашиш борасида илмий асосланган дастур ва режалар ишлаб
чиқиш.

6.

Кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш ҳисобига қишлоқ ҳудудларини ижтимоий

-

иқтисодий жиҳтдан ривожлантириш масалаларини ҳал этиш.

7.

Ёшларни арзон уй

-

жойлар билан таъминлашда ипотекали кредитлаш

имкониятларини янада кенгайтириш, ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз
ставкаларини ҳудудлар кесимида қайта кўриб чиқиш.

8.

Аҳоли ўртасида иқтисодий, молиявий саводхонлигини ошириш.

9.

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида “намойишкорона истеъмол” даражаси ҳаддан ташқари

юқори ҳисобланади. Бу энг аввало, йиллаб йиғилган маблағлар эвазига серҳашам тўйлар қилиш,
қимматбаҳо машиналар сотиб олиш, чиройли телефон ва автомобил рақамларига жуда катта
маблағлар сарфлаш кабиларда кўринади. Буларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолисининг
иқтисодий хулқ

-

атвори “камбағаллик фалсафаси” устига қурилганлигини кўрсатади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аҳоли кенг қатламларининг иқтисодий фикрлашини
ўзгартиришга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга ошириш.

10.

Ёшларнинг касб

-

ҳунар ва олий таълим билан қамраб олиниш даражасини ошириш ва

бунда асосий эътиборни меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларни замонавий
ва истиқболли касб

-

ҳунар ва мутахассисликлар бўйича ўқитишга қаратиш.

11.

Инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган чора

-

тадбирларни изчил амалга

ошириш.

12.

Билимлар иқтисодиётини шакллантиришга алоҳида урғу бериш, илмий

-

тадқиқот ва

тажриба

-

конструкторлик ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш.

13.

Жамият ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида рақамли технологияларнинг тобора изчил

жорий этиб борилишига эришиш ва шу кабилар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

266

Адабиётлар /Литература/

Reference:

Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Иқтисодий

ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини
тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» ПҚ

-108-

сон Қарори

Фармон (2021), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни
қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналиш

-

лари тўғрисида”ги ПФ

-29-

сон

фармони–

www.uza.uz

Самуэльсон П.Т. (1992) Экономика 1,2. –

М.: Алгон,. –

704 с

.

Макконнелл К.Р., Брю С.Р. (1993) Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2

-

х т. –

Таллин,.

Шумпетер Й.

“Теория экономического развития” М. 20017 новое издание. 434 с.

Абдураҳмонов Қ.Х. (2019) Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. –

Т.: MEHNAT,

Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. (2006) Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. –Т.: “Шарқ” нашриёт

-

матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 40

-

б.

Вахабов А.В. (2022) Пандемия шароитида халқаро молия ташкилотлари томонидан кичик

ва ўрта бизнес субъектларини кредитлашнинг хусусиятлари Том 2 № 1: journal.tsue.uz

/

Абулқосимов Ҳ.П. (2019) Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва кичик

тадбиркорлик фаолияти иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари. Монография.

-

Т.:

Ilmiy-Texnika Axboroti-Press,.

Хасанов Р.Р., Бердиев Ғ.И. (2021) Миллий иқтисодиётда уй хўжаликлари иқтисодий

фаоллигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш. Зиё нашриёти, йил. 184 бет.

Библиографические ссылки

Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-108-сон Қарори

Фармон (2021), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналиш-лари тўғрисида”ги ПФ-29-сон фармони– www.uza.uz

Самуэльсон П.Т. (1992) Экономика 1,2. – М.: Алгон,. – 704 с.

Макконнелл К.Р., Брю С.Р. (1993) Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2-х т. – Таллин,.

Шумпетер Й. “Теория экономического развития” М. 20017 новое издание. 434 с.

Абдураҳмонов Қ.Х. (2019) Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. – Т.: MEHNAT,

Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. (2006) Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. –Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 40- б.

Вахабов А.В. (2022) Пандемия шароитида халқаро молия ташкилотлари томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлашнинг хусусиятлари Том 2 № 1: journal.tsue.uz/

Абулқосимов Ҳ.П. (2019) Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва кичик тадбиркорлик фаолияти иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари. Монография.- Т.: Ilmiy-Texnika Axboroti-Press,.

Хасанов Р.Р., Бердиев Ғ.И. (2021) Миллий иқтисодиётда уй хўжаликлари иқтисодий фаоллигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш. Зиё нашриёти, йил. 184 бет.