АГРАР СОҲАДА ПИЁЗ ЕТИШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатимиз аграр соҳасида пиёз етиштириш
технологияси ва ўзига хос хусусиятлари, унга таъсир этувчи омиллар гуруҳи ёритилган
ҳамда керакли илмий хулосалар ясалган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Садикова, Ш. (2024). АГРАР СОҲАДА ПИЁЗ ЕТИШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 569–575. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45108
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатимиз аграр соҳасида пиёз етиштириш
технологияси ва ўзига хос хусусиятлари, унга таъсир этувчи омиллар гуруҳи ёритилган
ҳамда керакли илмий хулосалар ясалган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

569


АГРАР СОҲАДА ПИЁЗ ЕТИШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ

Садикова Шохида Обидқул қизи

Гулистон давлат университети

ORCID:

0009-0000-0083-4468

Аннотация.

Мазкур мақолада мамлакатимиз аграр соҳасида пиёз етиштириш

технологияси ва ўзига хос хусусиятлари, унга таъсир этувчи омиллар гуруҳи ёритилган

ҳамда керакли илмий хулосалар ясалган.

Калит сўзлар:

бошпиёз, ҳосилдорлик, фан ютуқлари, нав, самара, уруғ, заҳира,

сабзавотчилик, ер майдони, озиқ

-

овқат, аграр соҳа.

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ РОЛЬ ВЫРАЩИВАНИЯ ЛУКА В СЕЛЬСКОМ

ХОЗЯЙСТВЕ И ЕГО ЭФФЕКТИВНОСТЬ

Садикова Шохида Обидкул кизи

Гулистанский государственный университет

Аннотация.

В данной статье изученна

технология выращивания лука в аграрном

секторе страны и его особенности, выявлена группа факторов влияющих на него и
сделаны необходимые научные выводы.

Ключевые слова:

лук, урожайность, научные достижения, сорт, плоды, семена,

резерв, овощеводство, земельная площадь, продовольствие, аграрная сфера.

ECONOMIC ROLE OF ONION CULTIVATION IN AGRICULTURE

AND ITS EFFECTIVENESS

Sadikova Shokhida Obidkul kizi

Gulistan State University

Annotation.

In this article, the technology and characteristics of onion cultivation in the

agrarian sector of our country, the group of factors affecting it, and the necessary scientific

conclusions are made.

Key words:

onion, productivity, scientific achievements, variety, fruits, seeds, reserve,

vegetable growing, land area, food, agricultural secto.

Кириш

.

Ўзбекистон Респубикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “....қишлоқ

хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди”

(Мурожаатнома, 2022). Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан

-

кунга ошиб бормоқда.

Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона

фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли

таъминлаш,

ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм

-

фан ютуқлари ҳамда

замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир.

UO

K: 635.25:64.011

II SON - FEVRAL, 2024

569-575


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

570

Президент Ш.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган

Мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини

кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу –

қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва

самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бу жараёнда

ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5
минг долларгача етказиш устувор вазифа

қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг

илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм

-

фан ва

инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб

берилди.

Бугунги кунда дунё бўйича пиёз (Allium cepa L.) 4,444 млн гектар майдонга экилиб,

жами 23,0 млрд долларлик 92,1 млн тонна маҳсулот етиштирилмоқда, унинг ўртача

ҳосилдорлиги 19,31 т/га ни ташкил этади. Пиёзни етиштириш бўйича Хитой –

23,9 млн

тонна, Ҳиндистон –

19,4 млн тонна, АҚШ –

3,159 млн тонна, Эрон –

2,382 млн тонна ҳосил

билан етакчи ўринларни эгаллашмоқда ва шу билан бирга пиёз ушбу давлатлар

сабзавотчилиги таркибида асосий экинлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5853-

сон Фармонида «...озиқ

-

овқат

маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб

этиладиган миқдордаги озиқ

-

овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ

-

овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш»дек муҳим

вазифалардан бири қилиб белгиланган.

Адабиётлар шарҳи.

Аграр соҳада мева сабзавотчилик, жумладан пиёз етиштириш технологияси, унга

таъсир этувчи омиллар ва иқтисодий самарадорлиги бир неча хорижлик ҳамда
маҳаллий олимлар, жумладан

Виденин, Дубинин (1963), Хакимов ва бошқалар

( 2003) ,

Бакурасларнинг (1985) фикрича,

Ўзбекистонда яратилган навлар иссиққа чидамли,

маҳаллий шароитга мослашган, лекин навлар узоқ муддат экилиши натижасида сифат

кўрсаткичларини йўқотади, экологик шароитларни ўзгариши, навларни бир бири билан
чатишиб кетиши, мутациялар ва механик аралашишлар

натижасида навлар софлиги

пасаяди ва уларни ўрнини янги навлар билан алмаштириш талаб этилади. Шу билан

бирга, Монахос ва бошқалар

(2000),

Путырский (1998) каби олимлар таъкидлашича,

селекция жараёни узлуксиз, доимий илмий

-

инновацион фаолият бўлиб, соҳадаги

етакчи мутахассислар, олимлар томонидан экинлар сифати ва ҳосилдорлигини

яхшилаш,

экинларнинг

янги

навларини

яратиш,

мавжудларини

эса

такомиллаштиришдан иборатдир. Хозирги иқтисодий тараққиёт шароитида маҳсулот

ишлаб чиқарувчилар, ички ва ташқи истеъмолчилар томонидан янги нав ва

дурагайларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу жараён доимий ўсиш тенденциясига
эгадир.

Шунингдек, Вейсел ва бошқалар

(2020), Зуев (2006) каби тадқиқотчилар олиб

борган изланишларга кўра, сабзавот экинларни, жумладан пиёзни бугунги бозор

иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий тупроқ иқлим шароити, ички

ва ташқи истеъмолчи талабларига мос янги нав ва дурагайларини яратиш кун
тартибида турган долзарб масаладир. Соҳада олиб борилаётган селекция ишларини

маҳсулотга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда юқори иқтисодий самарадорликни

таъминлаб берувчи, совуққа чидамли, сақлаш қулай бўлган янги навларини

яратиш

талаб

этилади.

Яратилган навлар янгилида

фойдаланиладиган

бўлса, бунда олинадиган

маҳсулот сифати юқори, қайта ишлаш саноати учун технологик кўрсаткичларни

инобатга олган ҳолда экспорт учун узоқ масофага ташишга

чидамли,

ташқи кўриниши

чиройли, харидоргир бўлишини

инобатга

олиш зарур.

Янги навлар ишлатилиш

йўналишини инобатга олиш билан бирга олинадиган маҳсулот ҳосилдор, касаллик ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

571

ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамли, транспортбоп, сифат кўрсаткичлари
юқори ва витаминларга бой бўлиши керак. Демак, яратилаётган навда комплекс, юқори

сифатни таъминлаб берувчи барча белги ва кўрсаткичлар бўлиши талаб этилади.

Бинобарин, дунё қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида пиёз етиштириш технологияси,

унинг иқтисодий самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар, ресурслардан оқилона
фойдаланиш

,

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини

баҳолаш муаммолари бўйича ҳозирда жаҳоннинг етакчи илмий

-

тадқиқот институтлари,

олий таълим муассасалари ҳамда

илмий марказларида ҳам илмий изланишлар олиб

борилмоқда.

IAMO

Leibniz Institute of Agricultural Development in Transition Economies

(Германия), Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва илмий

-

техника ахбороти институти

(Хитой),

Food and Agriculture Organization (FAO), International Center for Agricultural

Research in the Dry Areas (ICARDA), United Nations Development Programme (UNDP)

(PROON), United States Agency for International Development (USAID),

International Water

Management Institute

(IWMI), Россия мелиорация муаммолари илмий

-

тадқиқот

институти, Қишлоқ хўжалиги сув таъминоти ва суғориш тизимлари Умумроссия илмий

-

тадқиқот институти (Россия), Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий

тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети (Ўзбекистон) шулар
жумласидандир.

Тадқиқот методологияси.

Илмий мақолада кўтарилган муаммони атрофлича таҳлил қилиш, таҳлил

натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишда илмий абстракция, диалектик тадқиқот, индукция ва дедукция, мақсадли

ривожлантириш, монографик кузатув, тизимли ва қиёсий таҳлил, график тасвирлаш,

эксперт баҳолаш ва иқтисодий статистик каби усуллардан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ

-4863-

сон

«Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулот

-

ларини етиштириш ва

экспорт қилишни кўпайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва мазкур

фаолиятга оид бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга

ошириш фермер ва томорқа хўжаликлари томонидан пиёз етиштириш ҳажмини

оширишга хизмат қилади [4]. Шу боис пиёзни янги серҳосил ва турли муддатларда

етиштиришга мос навларини яратиш, уруғидан, кўчатидан ҳамда нўшидан
етиштиришда такомиллашган технологияларни қўллаш долзарб масалалардан

ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда 1009 минг тонна, 2017 йилда 995

минг тонна, 2020 йилда 1256 минг тонна, 2022 йилда 91,1 минг гектар ер майдонига

пиёз экилиб 1, 9 млн тонна хосил олинган. 2022 йилда олинган хосилнинг 1,2 млн

тоннаси ички истеъмол учун, 203 минг тоннаси экспортга, 93,2 минг тоннаси озиқ

-

овқат

захирасига, 210 минг тоннаси умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига
йўналтирилган бўлиб, табиий йўқотишлар 228 минг тоннани ташкил этган. Бу

маҳаллий аҳолининг талабини тўлиқ қондиради. Аммо, бу экин ҳосилини экспорт

қилиш имкониятини янада кўпайтириш учун ундан олинадиган ялпи ҳосилни
кўпайтиришни тақозо этмоқда. Мам

-

лакатимиз аграр соҳасида пиёз экиладиган

майдонни кенгайтириш ҳисобига уни ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкин эмас,

чунки суғориб деҳқончилик қилинадиган ерлар чегаралангандир

227

.

Пиёз жуда ҳам қадимги замонлардан бери етиштирилиб келинадиган ўсимлик

бўлиб, у эрамиздан 4000 минг йил аввал Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва бошқа Осиё

давлатларида маълум ва машҳур бўлган. Кейинчалик пиёз Миср орқали Европага ҳам

227

https://www.indexbox.ru/news/mirovoj-rynok-luka/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

572

кириб келган ва тезда тарқалиб, озиқ

-

овқат тайёрланадиган маҳсулотларнинг энг

асосийларидан бири бўлиб қолган.

Мисрда пирамида қурувчилар касал бўлмасликлари учун уларнинг овқатларига

албатта пиёз қўшиб берилган. Греция ва Римда ҳам пиёз жуда кенг миқёсда ўстирилган

ва истеъмол қилинган. Ҳозирги пайтда ҳам пиёз деярли барча хонадонларда ва
кўпчилик таомларни тайёрлашда истеъмол қилинадиган сабзавот туридир. Пиёз

қимматли озиқавий, парҳезбоп ва доривор хусусиятга эга бўлгани учун у инсоннинг

ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Унинг ҳиди иштаҳани очади, мазаси турли хил таомларга

хушбуйлик беради, ўзи эса овқат ҳазм қилишни

яхшилайди. Уни йил давомида хом,

пиширилган, қовурилган, қайнатилган, қуритилган ва мариновка қилинган ҳолларда

истеъмол қилинади. Пиёз боши ва яшил барглари йил давомида истеъмол қилинадиган

сабзавот бўлиб, таркибида жуда кўп азотли моддалар (1,7

-2,5 %),

шакар, эфир мойлар,

витаминлар, ферментлар, кальций ва фосфор тузларини сақлайди. Эфир мойлари уларга
ўзига хос ҳид ва ўткир маза бериб туради. Оддий бошпиёз таркибидаги эфир

мойларининг миқдорига қараб 3 гуруҳга:

1. Аччиқ (таркибида эфир мойлари жуда кўп, яъни 1 кг пиёзда 0,5 граммдан зиёд).

2. Яримаччиқ (эфир мойлари 1 кг пиёз таркибида 0,5 граммдан 0,3 граммгача).

3. Чучук пиёзларга (эфир мойлари 1 кг пиёз таркибида 0,3 граммгача) бўлинади.

Ўзбекистонда етиштирилган бошпиёз навлари таркибида 14,0

-

16,5% қуруқ модда,

7,8-

11,1% шакар, шу жумладан, 4,8

-

8,2% сахароза, 1,4

-

6,90 мг/% С витамин бор. Яшил

баргида эса 19

-

57 мг/% С витамин бўлиб, А

1

, В

1

, В

2

витаминларга бой. Булардан ташқари

пиёз таркибида оз миқдорда лимон ва олма кислоталари, сиртқи қуруқ пўстларида эса
сариқ кварцетин бўёқ моддаси бўлади. Меваси таркибида 34

-

36% қуруқ модда, 6,7%

азотли моддалар; 0,06% мойлар; 26,3% азотсиз экстрактив моддалар; 0,77% клетчатка;

1,44% кул ҳамда 10

-

12 мг/% С витамини бўлади. Пиёзнинг кўпчилик озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг муҳим таркибий қисми сифатидаги қимматлилиги –

унда кўп

миқдорда углеводлар ва азотли моддалар борлигидандир. Турли хил пиёзлар ўз

таркибида 6

-

21% гача қуруқ модда, шу жумладан, 5

-

17% гача углеводларга эга. Азотли

моддалар эса пиёз таркибида 1

-

4% ни ташкил қилади. Шакар эса 4

-

14% гача бўлиб, у

глюкоза, сахароза, фруктоза ва мальтоза шаклида бўлади. Пиёзда 0,05% эфир мойи,
флавоноидлар ва фитонцидлар мавжуд.

Пиёз С, В

1

, В

2

, В

6

, РР витаминлари ва турли хил микроэлементларга бой, фитонцид

хусусиятларга эга бўлиб, шунинг учун ҳам тиббиётда ҳамда сабзавот маҳсулотларини,

масалан, картошкани сақлашда ва қайта ишлашда кенг миқёсда қўлланилади. Пиёзда 50
хил кимёвий элементлар бўлиб, улар натрий, калий, фосфор тузлари сифатида бўлади.

Пиёз йўтал ва шамоллашга қарши энг яхши воситадир. Уни доимий равишда овқат

билан истеъмол қилиб туриш инсон организ

-

мининг касалликларга қарши

чидамлилигини оширади. Қадимда тиф ва вабо касалликлари тарқалганда кўп

миқдорда пиёз истеъмол қилиб туриш тавсия қилинган. Халқ табобатида пиёз юрак
касалликларида, вирусли ва онкологик касалликларда, буйрак ва замбуруғли
касалликларни даволашда, абцесс, фурункул ва дерматитларни, гипертония ва

атеросклерозни даволашда ва уларнинг профилактикасида ишлатилади. Пиёз

таркибидаги РР витамини қон томирларини мустаҳкамлайди, уларни эластик ва
ҳаракатчан қилади (100 китоб тўплами, 2021).

Пиёз ўстириш учун энг яхши ер майдонлари органик моддаларга бой,

ишқорийлиги рH=6,4

-

7,9 бўлган тупроқлардир. Пиёз енгил, қумоқ ва бегона ўтлардан

тоза бўлган бўз тупроқларда яхши ҳосил беради. Оғир соз тупроқли, ботқоқлашган ва
шўрхок ерларда пиёздан юқори

ҳосил олиб бўлмайди. Агар тупроқнинг кўрсаткичи

рH=5 бўлса, бундай ерларда пиёз етиштириб бўлмайди. Агар рH=5

-

5,5 бўлса, у ҳолда

ўсимликка оҳак солиш керак бўлади, ёки кузда ер ҳайдалганда ҳам тупроққа оҳак солиш

мумкин. Азотнинг жуда ҳам кўплиги пиёз етилишини секинлаштиради ва бундай


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

573

пиёзлар қишда яхши сақланмайди. Агар бошпиёз экиладиган ерда пиёзнинг юқорида
тавсия этилган бошқа навлари ҳам экилган бўлса, у ҳолда уларни бошпиёз экилган

майдонлардан узоқроқ майдонларга эккан маъқул бўлади. Пиёздан юқори ҳосил олиш

учун уни минерал элементларга бой тупроқларга экиш керак бўлади. Пиёз ўсимлиги

учун картошка, карам, помидор, бақлажон, бодринг ва қалампирлар яхши ўтмишдош
ўсимликлар ҳисобланади. Унга энг ёмон ўтмишдош ўсимлик кўкатлар ҳисобланади.

Пиёзни ҳар доим бир хил жойга қайтадан экавериш унда пиёз учун зарарли бўлган

касаллик ва зараркунандаларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Бу эса пиёзларнинг

сифати пасайишига ва ҳосилдорликнинг кескин камайишига олиб келади. Шунинг учун
пиёзни олдинги экилган жойига яна бир бор экиш учун енгил тупроқларда 3 йил, оғир

тупроқларда эса 4

-

5 йил ўтиши керак бўлади. Пиёздан кейин бошқа турдаги қишлоқ

хўжалик экинларини бемалол экиш мумкин бўлади. Агар янги гўнг солинган

майдонларга ёки бедапоя ўрнига пиёз экилса, уни парваришлаш қийинлашади, чунки
пиёз

экилган ерни бегона ўтлар босиб кетади –

бундай пиёзларнинг сифати ҳам унча

яхши бўлмайди. Бундай майдонларга иккинчи ёки учинчи йиллар пиёз эккан маъқул
бўлади. Пиёз экилган майдонларга эса фақат уч йилдан кейингина яна бир марта пиёз

экиш мумкин. Пиёз кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. Аммо пиёз экишдан олдин ер
майдонидаги экинлар қолдиқларини яхшилаб тозалаш, чириган гўнг ва минерал

ўғитлар солиб, ерни чуқур ҳайдаш, экишдан олдин ерни текислаш мақсадга мувофиқ

бўлади. Эртаки

-

кузги пиёз экиладиган майдонларда бегона ўтлар миқдорини

камайтириш учун ўтмишдош экин қолдиқлари йиғиштириб олингач, ер ҳайдалади,

эгатлар олинади ва майдон яхшилаб суғорилади. Шундан 9

-

11 кунлардан кейин

майсалар униб чиқаётган майдон чизелланиб, бегона ўт майсалари йўқотилади.

Ўзбекистон иқлими шарт

-

шароитида оддий бошпиёз асосан қуйидаги

муддатларда экилади:

• эрта баҳорда –

февралнинг охири

-

март ойининг бошида;

• кеч кузда (бу «тўқсонбости» деб номланади ва бунда пиёз ҳосили баҳоргисига

нисбатан 10

-

15% юқори бўлади) –

ноябрь охири –

декабрь ойларининг бошида;

• ёз

-

кузги муддатларда (эрта кузда) –

август охири сентябрь ойларида

[6].

Пиёз уруғи баҳорги муддатда гектарига 10

-

12 кг ёзги

-

кузги муддатда 16

-

20 кг

ҳисобидан ернинг нишабига қараб, қатор ораларини 70

-

90 см 4 қаторли лентасимон

усулда экилади. Уруғлар 1,5–2 см чуқурликка экилиши тавсия қилинади. Пиёзни чуқур

экиш уруғларнинг унувчанлигини пасайтиради ва майсалар ўсишини кечиктиради.

Пиёзни ёзги

-

кузги муддатда эртаки, ўртаки сабзавот, картошка ҳосили йиғиштириб

олинганидан сўнг ҳамда ғалладан кейин бегона ўтлар кам бўлган ерларга экилиши ҳам

мумкин. Кузда 1

-

2 марта қатор ораларини культиватор билан 15

-

16 см чуқурликда

культивация қилинади. Бир йиллик ўтлар қишда совуқда йўқ бўлиб кетади. Пиёз уруғи

экилгач, узоқ муддат давомида майсалайди, шунинг учун ер майдонини

бегона ўтлар

босиб кетиши мумкин. Бу ўтлардан қутулиш пиёз етиштириш технологиясининг муҳим
томонларидан биридир. Бегона ўтларга қарши курашда гербицидлардан фойдаланиш
тавсия этилади.

Хулоса

ва

таклифлар.

Мазкур олиб борилган тадқиқотлар натижасида аграр соҳада пиёз етиштириш

технологиясининг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш мақсадида бир неча

хулоса ва таклифларга келинди:

1.Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида пиёз етиштириш билан шуғулланувчи

фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларини сифатли пиёз уруғи билан марказлашган

таъминот тизимини тўлиқ шакллантириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

574

2.Пиёз етиштирувчи хўжаликлар учун энг асосий муаммолардан бири тупроқ

унумдорлигини сақлаб қолиш, ўз вақтида, ирригация ва мелиорация ишларига эътибор

қаратиш;

3.Пиёзни янги серҳосил ва турли муддатларда етиштиришга мўлжалланган мос

навларини яратиш, уруғидан, кўчатидан ҳамда нўшидан етиштиришда такомиллашган
технологияларни қўллаш ва пиёз етиштиришга ихтисослашган янги техникалардан

самарали фойдаланиш.

4.Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимидан самарали янги инновацион

технологияларни тадбиқ қилиш асосида фойдаланиш, кўп йиллик бегона ўтларга
қарши, ўз вақтида, самарали кураш олиб бориш. Бегона ўтларнинг зарари туфайли пиёз

хосили 25

-

30 фоизга камайиши мумкин.

5.Пиёз етиштириш хосилдорлигини ошириш мақсадида механик, агротехник чора

-

тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш ва минерал ўғитларни, ўз вақтида, бериш
муҳим аҳамият касб этади.

6.Аҳолини пиёз маҳсулотлари билан йил давомида бир маромда таъминлаш

тизимини шакллантириш мақсадида махсус инфратузилма объектлари, хусусан

музлаткичли омборхоналарни етарли даражада ривожлантириш, пиёзни сақлаш,
истеъмолчиларга етказиш ва сотиш тизимидаги камчилик

-

ларни бартараф этиш

орқали пиёз ҳосилидаги табиий йўқотишлар (14

-

17фоиз) даражасини камайтириш

мақсадга мувофиқдир.

7.Пиёз етиштириш агротехникасини механизациялаштиришга ҳамда инновацион

технологиялардан фойдаланишга асосий этиборни қаратиш лозим. Пиёз етиштириш
жараёнида қўл меҳнатининг улуши юқорилигача қолмоқда. Ушу жараённи

механизациялаштириш ва янги технологияларни жорий этиш кун тартибидаги асосий

муаммолардан биридир.

8.Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида пиёз етиштириш билан шуғулланувчи

фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларидаги пиёз ҳосилини сотиб олиш ва сотиш

жараёнларини шартномавий тарзда ягона марказлашган тизимга келтириш ва шу

орқали пиёз етиштирувчиларни кафолатли бўлган меҳнат қилишларини таъминлашга

эришиш.

9.Мева

-

сабзавот маҳсулотлари, жумладан пиёз ҳосилини экспорт қилиш бўйича

ихтисослаштирилган агрологистика марказларининг ягона тизимини тўлиқ барпо

этилмаганлиги ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ транспорт логистикасининг

мураккаблиги. Бу ҳолатни қисман Ўзбекистон

-

нинг тўғридан

-

тўғри денгиз портларига

чиқиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ва шу сабабли транспорт харажатларининг

юқорилиги билан изоҳлаш мумкин.

Адабиётлар/Литература/

Reference:

Xakimov R.A., Xakimov

А.S.,

Noshmuhamedov

А.А.

( 2003) Sabzavot va poliz ekinlari

urug„chiligi.

Тоshkent

Islom universiteti.

Бакурас Н.С.

(1985)

Культура лука в Узбекистане. Ташкент.

Вейсел А., Бўриев Х.Ч., Мавлянова Р.Ф.

(2020)

Сабзавот экинлари дурагайларини

яратиш ва уларнинг уруғчилиги

(услубий қўлланма

)

Тошкент

-

Б 64

-66.

Виденин

К.Ф.,

Дубинин

А.П.

(1963)

“Селекция

и

семеноводство

сельскохозяйственных

растений” Москва. Стр.

156-169.

Зуев В.И.

(2006)

Семеноводство овощных культур и развитие производство семян в

Центральной Азии. “Изучение рыночно

-

ориентированного производства овощей”. AVRDC.

Стр. 100

-109.

Монахос Г.Ф., Джалилов Ф.С., Артемьева Е.А.

(2000)

Селекция и семеноводство

овощных культур в XXI веке

.

Москва, 24

-

27 июля. стр.125

-128.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

575

Мурожаатнома

(2022)

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

https://president.uz/uz/lists/vievv

Мурожаатнома

(2020)

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

https://president.uz/uz/lists/vievv

Путырский И.Н.

(1998

) Лук и чеснок.

/И.Н.Путырский, В.Н.Прохоров, П.А.Радионов.

-

Мн.:Книжный дом,

с.96

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5853-

сон

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги

«Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва

экспорт қилишни кўпайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ

-

4863 сон.

100 китоб тўплами (2021) Пиёз етиштириш. 4

-

китоб. Агробанк АТБ. Т.:

-

нашриёт

уйи “Тасвир”

.

Bibliografik manbalar

Xakimov R.A., Xakimov А.S., Noshmuhamedov А.А. ( 2003) Sabzavot va poliz ekinlari urug„chiligi. Тоshkent Islom universiteti.

Бакурас Н.С. (1985) Культура лука в Узбекистане. Ташкент.

Вейсел А., Бўриев Х.Ч., Мавлянова Р.Ф. (2020) Сабзавот экинлари дурагайларини яратиш ва уларнинг уруғчилиги (услубий қўлланма) Тошкент- Б 64-66.

Виденин К.Ф., Дубинин А.П. (1963) “Селекция и семеноводство сельскохозяйственных растений” Москва. Стр. 156-169.

Зуев В.И. (2006) Семеноводство овощных культур и развитие производство семян в Центральной Азии. “Изучение рыночно - ориентированного производства овощей”. AVRDC. Стр. 100-109.

Монахос Г.Ф., Джалилов Ф.С., Артемьева Е.А. (2000) Селекция и семеноводство овощных культур в XXI веке. Москва, 24-27 июля. стр.125-128.

Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/vievv

Мурожаатнома (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/vievv

Путырский И.Н. (1998) Лук и чеснок. /И.Н.Путырский, В.Н.Прохоров, П.А.Радионов.- Мн.:Книжный дом, с.96

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги «Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4863 сон.

китоб тўплами (2021) Пиёз етиштириш. 4-китоб. Агробанк АТБ. Т.:-нашриёт уйи “Тасвир”