МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР ҲИСОБИНИ ЁРИТИБ БЕРИШНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА АСОСАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни
ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини
маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари
очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар
хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий
инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий
инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб
берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий
инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби
маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС
“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни
тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Холпўлотов, Р. (2024). МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР ҲИСОБИНИ ЁРИТИБ БЕРИШНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА АСОСАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 672–681. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45125
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни
ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини
маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари
очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар
хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий
инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий
инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб
берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий
инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби
маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС
“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни
тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

672


МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР

ҲИСОБИНИ ЁРИТИБ БЕРИШНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА АСОСАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Холпўлотов Рустам Ўктамович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0003-6662-1715

Аннотация.

Мақолада 7

-

сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни

ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини

маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари
очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар

хилма

-

хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий

инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий

инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб

берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий

инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби

маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7

-

сон МҲХС

“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни

тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир.

Калит сўзлар:

молиявий инструментлар, молиявий актив, молиявий мажбурият,

улушли восита, қарзли восита, заём, хусусий капитал, риск, кредит риски, ликвидлилик
риски, бозор риски.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ФИНАНСОВЫХ ИНСТРУМЕНТОВ НА

ОСНОВЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ

Холполотов Рустам Октамович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В соответствии со стандартом «Финансовые инструменты:

раскрытие информации» № 7 в статье описаны сущность, цель, функции и аспекты

применения раскрытия учета финансовых инструментов. В последние годы в мире резко

возрастает разнообразие финансовых инструментов и сложность их динамики на

финансовых рынках. Это служит повышению риска финансовых инструментов. В
статье описаны виды рисков учета финансовых инструментов и порядок их пояснения.
В системе международных стандартов финансовой отчетности тема финансовых

инструментов считается самой сложной. Учетная информация по финансовым

инструментам требует большого количества знаний и навыков. МСФО (IFRS) 7
«Финансовые инструменты: раскрытие информации» Правильное раскрытие

информации –

это скорее искусство, чем наука.

Ключевые слова:

финансовые инструменты, финансовый актив, финансовое

обязательство, долевой инструмент, долговой инструмент, облигация, частный
капитал, риск, кредитный риск, риск ликвидности, рыночный риск.

UO‘K:

657.5:336

II SON - FEVRAL, 2024

672-681


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

673

IMPROVING THE ACCOUNTING OF FINANCIAL INSTRUMENTS BASED ON

INTERNATIONAL STANDARDS

Xolpulotov Rustam Oktamovich

Tashkent State Economic University

Annotation.

In accordance with the “Financial Instruments: Information Disclosure”

standard No. 7, the article describes the essence, purpose, functions and application aspects of

financial instrument accounting disclosure. In recent years, the variety of financial instruments
and the complexity of their dynamics in financial markets have sharply increased in the world.

This serves to increase the risk of financial instruments. The article describes the types of risks in

accounting for financial instruments and the procedure for explaining them. In the system of

international financial reporting standards, the topic of financial instruments is considered the
most complex. Accounting information for financial instruments requires a large amount of

knowledge and skills. IFRS 7 Financial Instruments: Disclosures Good disclosure is more of an art
than a science.

Key words:

financial instruments, financial asset, financial liability, equity instrument, debt

instrument, bond, private equity, risk, credit risk, liquidity risk, market risk.

Кириш.

Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича бир

қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-4611-

сонли

қарорида (Қарор, 2020) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни

жадаллаштириш, хорижий инвесторларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш,
халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, ҳисоб ва аудит

соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини

такомиллаштириш муҳим хисобланади.

Хорижий инвесторларни зарур маълумотлар билан таъминлашда 7

-

сон МҲХС

“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандартига мувофиқ,

молиявий инструментлар ҳақида батафсил тушунча ҳосил қилиш мақсадга мувофиқ

(МҲХС, 7).

Чунки корхонанинг молиявий инструментлар ҳолати ундаги ўзгаришлар, улардан

кутилаётган риск тўғрисида маълумотларни ёритиб бериш инвестор учун қарор қабул

қилишда муҳим омил ҳисобланади. Шу жиҳатдан, хорижий инвесторларни қарор қабул

қилишида молиявий инструментлар маълумотларни ёритиб бериш ўта долзарб мавзу

ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Молиявий инструментлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ёритиб

беришни ўрганиш жараёнида, хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий

тадқиқотларини ўргандик. Шунга амин бўлдики авваламбор молиявий инструмент
нима экканлигига тушунча ҳосил қилиш муҳим ҳисобланар экан. Молиявий

инструментларга хорижлик иқтисодчи олимлар илмий тадқиқотларда тариф беришган.

Улар жумласига, Милова (2008) ўтказилган тадқиқотлар асосида Молиявий

инструментга қуйидаги таърифи таклиф этган "Молиявий инструмент битим
тарафлари ўртасида молиявий актив ва молиявий мажбурият (капитал восита) бир

вақтнинг ўзида пайдо бўлишига олиб келадиган шартнома муносабатлари" деб таъриф

келтиришган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

674

Астахова (2013) ўзининг илмий ишида "Молиявий инструментлар бу битимнинг

бир иштирокчиси учун молиявий активнинг пайдо бўлишига олиб келадиган молиявий

рисклар билан бирга келадиган маблағлар ва молиявий шартномаларни бирлаштирган

бухгалтерия тоифаси ва бошқаси учун молиявий мажбуриятлар ёки капитал воситаси"

деб тариф берган.

Татарко (2010) фикрича "Молиявий инструментларнинг аналитик ҳисобининг

тизимли регистрларини юритиш, бизнинг фикримизча, ушбу тоифадаги бухгалтерия

ҳисоби ва молиявий инструментлар турлари контекстида ташкил этилиши керак.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Қимматли қоғозлар" счёти бўйича аналитик
бухгалтерия ҳисоби, “Бошқа молиявий активлар” счёти бўйича аналитик бухгалтерия

ҳисоби ва “Ҳосилавий молиявий инструментлар” счёти бўйича аналитик ҳисобни

юритиш таклиф этилган".

Скляров (2005) ўзининг илмий ишида молиявий инвестицияга шундай таклиф

киритган "Молиявий инвестициялар

-

иқтисодий самара олиш учун капитални

молиявий активларга қўйиш".

Ковалёвнинг (1995) фикрича “Молиявий таҳлил: капитални бошқариш.

Инвестициялар танлаш. Ҳисобот таҳлили", унда қуйидаги таъриф берилган: "Энг
умумий шаклда улар (молиявий инструментлар) қисқа муддатли ва узоқ муддатли

инвестицияларнинг турли шаклларини ўз ичига олади, улар билан савдо молия

бозорларида амалга оширилади: акциядорлик ва қарз қимматли қоғозлари, депозитар

тилхатлари, опционлар, варрантлар, форвард шартномалари, фючерслар ва своплар".

Фелдман

(2003)

"Молиявий маҳсулот" ва "Молиявий инструмент" тушунчалприга

қуйидагича тариф берган "Молиявий маҳсулот деганда бозор иштирокчилари ўртасида

тегишли талаб ва таклифни келтириб чиқарадиган маълум бир истеъмол қийматини

тушуниш таклиф этилади. Молиявий маҳсулотлар бозор иштирокчиларининг ўзаро

таъсири

натижасида уларга ҳуқуқий шакллар бериб, бозор айланмасида иштирок

этувчи аниқ молиявий инструментлар шаклида ўз ифодасини топади".

Тадқиқот методологияси.

Мақолада таққослаш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, гуруҳлаш ва бошқа

таҳлил усулларидан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

БҲХС

(IAS) 30-

сон "Банклар ва шунга ўхшаш молиявий институтларнинг молиявий

ҳисоботларида маълумотларни ошкор қилиш" стандарти 2005 йилда МҲХС (IFRS) 7

-

сон

“Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” (МҲХС, 7) номлий стандарт

остида янгидан нашр этилган.

7-

сон (IFRS) МҲХС ўз балансида молиявий инструментларга эга бўлган барча

юридик шахслар учун ошкор қилиш талабини белгилайди.

Мазкур МҲХСнинг мақсади фойдаланувчиларга корхоналар томонидан уларнинг

молиявий ҳисоботида ёритиб бериладиган қуйидагиларни баҳолаш имконини берувчи

маълумотларни таъминлаш бўйича талабларни ўрнатишдан иборат:

-

корхонанинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий

инструментларнинг таъсири қанчалик муҳим эканлиги;

-

корхона ҳисобот даври мобайнида ва охирида дуч келган ва молиявий

инструментлардан юзага келадиган рискларнинг хусусияти ва даражасини ҳамда

корхона ушбу рискларни қандай қилиб бошқаришини (МҲХС, 7).

Ушбу МҲХСдаги тамойиллар 32

-

БҲХС “Молиявий инструментлар: тақдим этиш”

(МҲХС, 32) ва 9

-

МҲХС “Молиявий инструментлар” (МҲХС, 9) даги молиявий активлар ва

молиявий мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва тақдим этиш бўйича тамойилларни

тўлдиради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

675

Мазкур МҲХСда молиявий инструментларнинг синфлари бўйича маълумотларни

ёритиб бериш талаб этилганда, корхона молиявий инструментларни ёритиб

бериладиган маълумотнинг хусусиятига хос бўлган ва мазкур молиявий

инструментларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган синфларни гуруҳлаши лозим.

Корхона молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган моддаларнинг
солиштирмасини шакллантириш учун етарли бўлган маълумотларни таъминлаши

лозим (МҲХС, 7).

Корхона молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар молиявий инструментларнинг

молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига таъсири қанчалик аҳамиятли эканини
баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим. Молиявий ҳолат

тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган молиявий активлар ва молиявий

мажбуриятларнинг тоифаларини кўриб чиқиш талаб этилади.

1-

расм. 9

-

сон МҲХС бўйича молиявий инструментлар тоифаларининг ҳар

бири бўйича уларнинг баланс қийматини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва

унинг изоҳлар бўлимида

акс эттириш тартиби

256

256

муаллиф ишланмаси

9-

сон МҲХС бўйича молиявий инструментлар тоифаларининг ҳар бири бўйича

уларнинг баланс қийматини

молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва унинг изоҳлар

бўлимида

акс эттириш тартиби

Фойда ёки зарар

орқали ҳаққоний

қийматда

баҳоланадиган

молиявий активлар

Фойда ёки зарар орқали

ҳаққоний қийматда

баҳоланадиган молиявий

мажбуриятлар

Бошқа умумлашган

даромад орқали ҳаққоний

қийматда баҳоланадиган

молиявий активлар

-9-сон МҲХСнинг 6.7.1-
бандига

мувофиқ

белгиланган молиявий
активлар

-9-сон

МҲХСга

мувофиқ

мажбурий

равишда

фойда

ёки

зарар орқали ҳаққоний
қийматда баҳоланадиган
молиявий активлар.

-9-сон

МҲХСнинг

6.7.1

бандига мувофиқ белгиланган

молиявий мажбуриятлар

-9-сон

МҲХСга

мувофиқ

савдо учун мўлжалланганлик
таърифини
қаноатлантирадиган молиявий
мажбуриятлар.

-9-сон МҲХСнинг 4.2.1А
бандига мувофиқ бошқа
умумлашган

даромад

орқали

ҳаққоний

қийматда баҳоланадиган
молиявий активлар,

-9-сон МҲХСнинг 5.7.5
бандига

мувофиқ

белгиланган

улушли

инструментларга
инвестициялар.

Амортизацияланган қиймат усули

орқали баҳоланадиган молиявий

активлар.

Амортизацияланган қиймат усули орқали

баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

676

Шундай қилиб, корхонада кредитлар ва савдо дебиторлик қарзлари бўлса ҳам,

молиявий ҳисобот изоҳ ва тушунтиришларни 7

-

сон МҲХСга биноан акс эттирилади.

7-

сон МҲХСга мувофиқ, маълумотларни қандай ошкор қилиш талаб этилишини

кўриб чиқадиган бўлсак. 7

-

сон МҲХС иккита асосий йўналиш бўйича қуйидаги

тушунтиришлар мавжуд:

Молиявий инструментларнинг муҳимлиги

Молиявий инструментлар рискнинг хусусияти ва даражаси, бу рискларни

бошқариш усуллари.

Молиявий инструментларнинг муҳимлиги бўйича корхонанинг молиявий ҳолати

ва фаолияти учун аҳамиятли ҳисобланади.

Улар молиявий ҳисоботларда акс этишига кўра бир нечта кичик гуруҳларга

бўлинган. 9

-

сон МҲХС бўйича молиявий инструментлар тоифаларининг ҳар бири

бўйича уларнинг баланс қийматини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва унинг

изоҳлар бўлимида акс эттириш тартибини қуйида қўриб чиқамиз (1

-

расм).

Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда молиявий

инструментлар тўғрисидаги маълумотлар асосан қуйидаги моддалар бўйича ёритиб

берилиши керак (2

-

расм):

2-

расм. Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда

тан олинадиган молиявий инструментлар тўғрисидаги маълумотларни

иловаларда ёритиб берилиши

257

Юқоридагилардан бошқа ёритиб бериладиган маълумотларни қуйидаги расмда

кўрсатилганидек гурухларга ажратиш мумкун (3

-

расм).

3-

расм. Бошқа ёритиб бериладиган маълумотлар

258

257

муаллиф ишланмаси

258

муаллиф ишланмаси

Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда тан

олинадиган молиявий инструментлар тўғрисидаги маълумотларни

иловаларда ёритиб берилиши

Фоиз комиссиялари ва тўловлар

кўринишидаги даромадлар ва

харажатлар.

Молиявий активларни

амортизация қилинган қиймат

бўйича ҳисобдан чиқариш

орқали

олинган фойда ёки зарарлар

таҳлили.

Фоиз даромадлари ва

харажатларининг умумий

суммалари.

Молиявий инструментларнинг

ҳар бир

тури бўйича

соф фойда ёки зарар.

Бошқа ёритиб бериладиган маълумотлар

Хедж бухгалтерия ҳисобини

ошкор қилиш (хавфларни

бошқариш стратегиялари,

тўсиқни ҳисобга олишнинг

таъсири ва бошқалар).

Адолатли қиймат (унинг таърифи;

молиявий активлар ва

мажбуриятларнинг адолатли қиймати;

адолатли қийматни аниқлаш мумкин

бўлмаган ҳолатларни тушунтириш).

Ҳисоб сиёсати.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

677

Юқоридаги маълумотларнинг кўп қисмини ҳеч бўлмаганда молиявий инструмент

тоифаси бўйича ошкор қилиш лозим.

7-

сон МҲХС ўз ичига олмаган

бир неча турдаги инструментлар мавжуд бўлиб улар

қуйидаги расмда акс эттирилди(4

-

расм).

4-

расм. 7

-

сон МҲХС ўз ичига олмаган бир неча турдаги инструментлар

259

Молиявий инструментлар ҳисобини иловаларда очиб беришда рискнинг табиати

ва

даражаси

хам

мухим

хисобланади.

Корхона

молиявий

ҳисоботидан

фойдаланувчиларга молиявий инструментлар бўйича юзага келадиган ва корхона давр

охирида дуч келадиган рискларнинг хусусиятини ва даражасини баҳолашга имкон

берадиган маълумотлар ҳисобга олинади.

Ёритиб беришнинг бу қисми жуда кўп меҳнат талаб қилади, чунки у қўшимча

таҳлил ва ишларни, айниқса бозор рискларини ёритиб бериш талаб қилади.

7-

сон МҲХСга асосан учта асосий риск учун сифат ва миқдорий ошкор қилишни

талаб қилади (5

-

расм):

5-

расм. 7

-

сон МҲХСга мувофиқ рискларни ёритиб бериш

260

Ҳар бир риск тури учун қуйидагиларни амалга оширилади:

-

Сифат хусусиятига эга маълумотларни ёритиб бериш

. Бу эрда корхона қандай

рискларга дучор бўлишини, рисклар қандай пайдо бўлишини ва корхона ушбу

рискларни қандай бошқаришини ёритиб бериши лозим[8]

259

муаллиф ишланмаси

260

муаллиф ишланмаси

7-

сон МҲХС ўз ичига олмаган бир неча турдаги инструментлар

Ходимларга

имтиёзлар бериш

дастурлари

Шўба корхоналар,

қўшма корхоналар ва

ассоциациялардаги

улушлар

32-

БҲХС га мувофиқ мураккаб

молиявий

инструментлар

(бу сизнинг молиявий активларингиз бўлган бошқа

ташкилотларнинг капитал инструментлари эмас, балки

сизнинг корхонангизнинг ўз капитал инструментларини
истисно қилади).

Акцияларга асосланган

тўловлар

Суғурта шартномалари

7-сон МҲХСга мувофиқ рискларни ёритиб бериш

Кредит риски

Ликвидлилик риски

Бозор риски

• Валюта риски.
• Фоиз ставкаларининг ўзгариш риски.
• Бошқа нарх риски.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

678

Молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар бир тури бўйича,

корхона қуйидаги бандларни ёритиб бериши талаб қилинади:

1-

банд. Рискга мойиллик ва рисклар қандай қилиб пайдо бўлишини;

2-

банд. Рискларни бошқариш мақсадлари, сиёсати ва жараёнларини ҳамда

рискни баҳолаш учун қўлланган усуллар;

3-

банд. Олдинги даврга нисбатан 1

-

банд ва 2

-

банд кичик бандлардаги ҳар қандай

ўзгаришлар.

-

Миқдорий маълумотларни ёритиб бериш:

Бунда риск даражаси ҳақида

миқдорий маълумотларнинг (рақамларнинг) қисқача мазмунини тақдим этишингиз
керак. Бу эрда жуда кўп тафсилотлар мавжуд ва 7

-

сон МҲХСда ҳар бир риск тури учун

аниқ миқдорни ёритиб беришни талаб қилади. Шунингдек, корхона риск

контсентрацияси ҳақида маълумот бериши керак.

Кредит риски бу сизнинг молиявий активларингиз билан боғлиқ ва оддий қилиб

айтганда, контрагент ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли молиявий

йуқотиш риски.

Агар корхонада савдо дебиторлик қарзлари бўлса ёки кредит берсангиз, унда

корхона кредит рискига дуч келасиз ва сиз стандартнинг ушбу қисмига этибор
қаратиши керак.

7-

сон МҲХСга асосан корхона қуйидагиларни ошкор қилиши керак:

-

кредит рискини бошқариш усулларини;

-

кредитда кутилаётган зарарлар билан боғлиқ суммалар тўғрисида

маълумотларини;

-

кредит рискига мойилик даражасини

;

-

кредит рискини

камайтирадиган гаров ва бошқа кредит қўшимчалари ёритиб

бериши

.

Тижорат дебиторлик қарзлари учун кредит рискнинг миқдорий маълумотлари

қандай ёритиб бериш мумкинлиги қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (1

-

жадвал):

1-

жадвал

Савдо дебиторлик қарзларидан шубҳали дебиторлик карзлар миқдорини

ҳисоблаш ва ёритиб бериш тартиби

261

Сегмент

Савдо дебиторлик қарзлар муддати

бўйича

30

кунгача

бўлган

60

кунгача

бўлган

90

кунгача

бўлган

90

кундан

ошган

Жами

Улгуржи мижозлар

Кутилаётган

риск коэффициенти

0,05%

1,5%

6%

15%

Савдо дебиторлик қарзларини қиймати

53 400

3 700

240

480

58

820

Муддати бўйича

шубҳали дебиторлик

карз миқдори

27

56

74

72

229

Чакана мижозлар

Кутилаётган

риск коэффициенти

0,15%

3,5%

9%

20,00%

Савдо дебиторлик қарзларини қиймати

62 800

5 900

2 700

1500

72
900

Муддати бўйича

шубҳали дебиторлик

карз миқдори

94

207

243

300

844

Ликвидлик рискини ёритиб беришни кўриб чиқар эканмиз авваламбор ликвидлик

риски нима экканлигига тўхталсак.

261

муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

679

Ликвидлик риски

бу корхонанинг молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ бўлиб,

кредит рискларининг тескариси ҳисобланади. Бу корхона ўз молиявий

мажбуриятларини нақд пул ёки бошқа молиявий активлар билан бажара олмаслиги

риски.

7-

сон МҲХСда асосан ликвидлик рискида қуйидагиларни ёритиб бериш лозим:

-

молиявий мажбуриятларни тўлаш муддатини ёритиб бериш (ҳосилавий бўлмаган

ва ҳосилавий молиявий рисклар учун алоҳида);

-

ликвидлик рискини қандай бошқаришни ёритиб бериш.

Қуйидаги

жадвалда ликвидлик рискининг миқдорий маълумотлари ёритиб бериш

келтирилган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Молиявий мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ёритиб бериш

262

Сегмент

Молиявий мажбуриятларни тўлаш

муддатлари

1 йилгача

бўлган

1 йилдан 5

йилгача

бўлган

5 йилдан

кўп

бўлган

Жами

Банк кредитлари

3 830

2 570

1200

7 600

Таъминотчилар билан ҳисоб

-

китоб

33 200

1600

0

34 800

Ҳосил бўлган молиявий мажбуриятлар

8 700

3 670

2 900

15 270

Бошқа молиявий мажбуриятлар

2 500

800

0

3 300

Жами

48 230

8 640

4 100

60 970

Бозор рискини ёритиб бериш энг мухим рискни ёритиб бериш ҳисобланади.

Бозор риски

-

бу сизнинг молиявий активларингиз ёки молиявий

мажбуриятларингизнинг ҳаққоний қиймати ва келажакдаги пул оқимлари ўртасидаги
бозор нархларининг ўзгариши билан ўзгариш рискидир.

Бозор риски келажакдаги пул оқимлари ёки ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларга

нима сабаб бўлиши билан боғлиқ бир нечта таркибий қисмларга эга:

-

Валюта курс риски.

Валюта курс риски пул оқимлари ёки ҳаққоний қийматнинг

ўзгаришига олиб келади;

-

Фоиз ставкаларининг ўзгариши риски

("фоиз ставкаси риски"). Пул

оқимларининг ўзгариши фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келади;

-

Бошқа нарх риски.

Тебранишлар бошқа бозор нархларининг ўзгариши

натижасида юзага келади, масалан, товарлар баҳоси, акциялар баҳоси ва бошқалар.

Бозор рискини ошкор қилиш жуда мураккаб ва ҳаракат талаб қилади. Чунки

корхона сезгирлик таҳлили ўтказилиши керак.

Сезувчанликни таҳлил қилишнинг икки тури мавжуд бўлиб корхона ўзининг

вазиятига мос келадиганини танлаши керак:

-

“Асосий” сезувчанлик таҳлили.

Бунда корхона маълум бир ўзгарувчининг (фоиз

ставкаси, валюта курси ва бошқалар) ўзгаришларини моделлаштириши керак. Бу

ўзгаришлар фойда ёки зарар ва капиталга қандай таьсир қилишини кўрсатиши лозим.

-

Риск миқдорни таҳлил қилиш.

Бунда корхона ўзгарувчилар ўртасидаги

боғлиқликни таҳлил қилиб ёритиб беради. Масалан, фоиз ставкалари ва валюта

курслари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таҳлил қилиб ёритиб беради керак.

Юқоридаги қоидалардан кўриниб турибдики, 7

-

сон МҲХС муҳим миқдордаги

маълумотларни ёритиь беришни талаб қилади.

Агар корхона ахборотлари фойдаланувчилар учун фойдали маълумотлар

бўлишини истаса, қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим:

262

муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

680

-

Молиявий инструментлар синфларига (масалан, кредит риски ёки ликвидлик

рискини ошкор қилиш) кўра бир нечта ёритиб беришларни талаб этади.

Синфлар молиявий инструментлар тоифалари билан бир хил эмас ва бу эрда

корхона молиявий инструментларини ҳисобот берувчи фойдаланувчиларга нима мос

келиши ҳақидаги фикрига кўра синфларга гуруҳлашингиз керак. Бундан ташқари,
корхона турли хил рисклар учун бир хил синфлардан фойдаланмаслиги керак.

-

Ёритиб беришларни бирлаштириш мумкин. Битта ёритиб бериш бир нечта

талабларни қондириши мумкин.

-

Тафсилот даражаси ва муҳимлик ўртасидаги тўғри мувозанатни топиш лозим.

Барча тегишли маълумотларни киритганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Лекин

унчалик муҳим бўлмаган тафсилотлар ҳақида ортиқча маълумотни кирит керак эмас.

Акс ҳолда, фойдаланувчилар саросимага тушиб қолишига ва ёритиб бериш ҳеч қандай

фойда келтирмаслиги мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Мавзуни ўрганиш натижасида шулар кўриндики, хорижий инвесторларни қарор

қабул қилишда мухим хисобланган молиявий инструментлар маълумотларни МҲХС
асосида ёритиш беришни таъминлашда нималарга этибор бериш керак эканлигига

қуйидаги хулосаларга эришилди:

1.Молиявий инструментларнинг муҳим белгиларига мувофиқ таснифини ишлаб

чиқиш зарур.

2.Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий

инструментлар маълумотларни ёритиб бериш ёндашувларни умумлаштириш ва

хусусиятларни аниқлаш

лозим.

3.Молиявий инструментларни маълумотларни ёритиб беришда миллий стандарт

мавжуд эмаслигини инобатга олган холда 25 сонли “Молиявий инструментлар:
маълумотларни ёритиб” БҲМСни ишлаб чиқиш зарур.

4.Амалдаги қонунчилик асосида молиявий инструментларни маълумотларни

ёритиб бериш схемасини таклиф қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар

ишлаб чиқиш зарур.

Мавзуни ўрганиш натижасида қуйидаги таклифларга эришилди:

1.Савдо дебиторлик қарзларидан шубҳали дебиторлик карзлар миқдорини

ҳисоблаш тартиби ва ёритиб беришда учун қўйидаги жадвалдан фойдаланишни таклиф

этамиз (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Савдо дебиторлик қарзларидан шубҳали дебиторлик карзлар миқдорини

ҳисоблаш ва ёритиб бериш тартиби

263

Сегмент

Савдо дебиторлик қарзлар муддати

бўйича

Мудати

ўтмаган

30 кундан 90

кунгача бўлган

90

кундан

ошган

Жами

Улгуржи мижозлар

Кутилаётган

риск коэффициенти

Савдо дебиторлик қарзларини қиймати

Муддати бўйича

шубҳали дебиторлик карз

миқдори

Чакана мижозлар

Кутилаётган

риск коэффициенти

Савдо дебиторлик қарзларини қиймати

Муддати бўйича

шубҳали дебиторлик карз

миқдори

263

муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

681

2.Юқоридаги 3

-

жадвалдаги қутилаётган кредит риск коэффициенти (%) аниқлшда

Moody's, S&P ва Fitch Ratings агентликларнинг хизматидан фойдаланиш таклиф этамиз.

3.Қуйидаги жадвалда фойдаланиб молиявий мажбуриятларни тўлаш муддатлари

бўйича ёритиб беришни таклиф этамиз (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Молиявий мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ёритиб бериш

264


Сегментлар

Молиявий мажбуриятларни тўлаш муддатлари

1

йилгача

бўлган

1 йилдан 3

йилгача

бўлган

3 йилдан

5

йилгача

бўлган

5 йилдан

10 йилгача

бўлган

10 йилдан

кўп бўлган

Жами

Банк кредитлари

Таъминотчилар

билан ҳисоб

-

китоб

Ҳосил

бўлган

молиявий
мажбуриятлар

Бошқа молиявий
мажбуриятлар

Жами

Адабиётлар / Литература /

Reference:

Астахова Ю

.

А

. (2013) "

Современные подходы к учету финансовых инструментов"

тема

диссертации

и

автореферата

по

ВАК

РФ

08.00.12.

https://www.dissercat.com/content/sovremennye-podkhody-k-uchetu-finansovykh-

instrumentov

Ковалев В.В. (1995) «Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор

инвестиций. Анализ отчетности»

-

М.: Финансы и статистика.

Қарор

(2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги

«Молиявий ҳисобот нинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ

-4611-

сон Қарори. https://lex.uz/docs/4746047.

Милова B.E. (2008)

"

Учет финансовых инструментовтема

"

тема диссертации и

автореферата по ВАК РФ 08.00.12.

https://www.dissercat.com/content/uchet-finansovykh-

instrumentov

МҲХС (IAS) 32 "Молиявий инструментлар: тан олиш" номли молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартлари.

МҲХС (IFRS) 7 "Молиявий инструментлар: ахборотни ошкор қилиш". тан олиш"

номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

МҲХС (IFRS) 9 "Молиявий инструментлар" номли молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари.

Скляров М.В. (

2005

) "Организация бухгалтерского учета финансовых инструментов

в соответствии с российскими и международными стандартами" тема диссертации и

автореферата по ВАК РФ 08.00.12.

https://www.dissercat.com/content/organizatsiya-

bukhgalterskogo-ucheta-finansovykh-instrumentov-v-sootvetstvii-s-rossiiskimi-i

Татарко Е.А. (

2010

) "Организация бухгалтерского учета финансовых инструментов

на предприятии" тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.12. 2010г.

https://www.dissercat.com/content/organizatsiya-bukhgalterskogo-ucheta-finansovykh-

instrumentov-na-predpriyatii

Фельдман А.Б., (2003) Производные финансовые и товарные инструменты.

-

М.:

264

муаллиф ишланмаси

Bibliografik manbalar

Астахова Ю.А. (2013) "Современные подходы к учету финансовых инструментов" тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.12. https://www.dissercat.com/content/sovremennye-podkhody-k-uchetu-finansovykhinstrumentov

Ковалев В.В. (1995) «Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор инвестиций. Анализ отчетности» - М.: Финансы и статистика.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисобот нинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон Қарори. https://lex.uz/docs/4746047.

Милова B.E. (2008) "Учет финансовых инструментовтема" тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.12. https://www.dissercat.com/content/uchet-finansovykhinstrumentov

МҲХС (IAS) 32 "Молиявий инструментлар: тан олиш" номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

МҲХС (IFRS) 7 "Молиявий инструментлар: ахборотни ошкор қилиш". тан олиш" номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

МҲХС (IFRS) 9 "Молиявий инструментлар" номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

Скляров М.В. (2005) "Организация бухгалтерского учета финансовых инструментов в соответствии с российскими и международными стандартами" тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.12. https://www.dissercat.com/content/organizatsiyabukhgalterskogo-ucheta-finansovykh-instrumentov-v-sootvetstvii-s-rossiiskimi-i

Татарко Е.А. (2010) "Организация бухгалтерского учета финансовых инструментов на предприятии" тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.12. 2010г. https://www.dissercat.com/content/organizatsiya-bukhgalterskogo-ucheta-finansovykhinstrumentov-na-predpriyatii

Фельдман А.Б., (2003) Производные финансовые и товарные инструменты. - М.: